Хабарингиз бор, “Ўзбекистон маданий мероси – янги ренессанс асоси” маданий тадбирлар ҳафталигига старт берилди. Ҳафталик доирасида “Туркистон авангарди: макон ва вақт оралиғида” кўргазмаси иш бошлади.
Бугунги кўргазмада айнан мамлакатимиз музейларида сақланаётган ноёб ва нодир санъат асарларининг ўзига хос экспозицияси жамланган. Экспонатлар И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи ҳамда Ўзбекистон давлат санъат музейидан келтирилди.
Кўргазмада 14 нафар рассомнинг тасвирий санъат асарлари намойишга қўйилган. Улар орасида Туркистон авангардининг илк вакиллари: А.Н.Волков, Н.Г.Қорахон, Ў.Т.Тансиқбоев, Н.В.Кашина, А.Ф.Подковиров, О.Татевосян ва бошқалар бор.
Кўргазма музей асосчиси И. В. Савицкийнинг асарлари, шунингдек, ўз ижодида Орол денгизи ва Амударёни мадҳ этган Ф.Мадгазин ва Р.Матевосяннинг асарлари билан тўлдирилди.
Ўйлайманки, кўргазма билан танишиб, тарихимиз, маданиятимиз ҳақида янада кенгроқ маълумотга эга бўласиз.
Халққа хизмат қилсин...
Америкалик машҳур сиёсат арбоби Бенжамин Франклиннинг “Ё арзийдиган нимадир ёзинг ёки ёзишга арзийдиган нимадир қилинг” деган гаплари бугун Тошкентдаги Event hall'нинг очилиш маросимида беихтиёр ёдимга тушди.
Дарҳақиқат, бугун юртимизда, чиндан ҳам, ёзиш, кўрсатиш, эътироф этишга арзийдиган ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Энг муҳими, ҳар бир соҳада кузатилаётган янгиланиш ва ўзгаришлар кино соҳасида ҳам ўз аксини топмоқда.
Бугун меҳмонларга ўз эшикларини очган Event hall ижодкорларнинг машаққатли меҳнатларини намойиш этиш, халқ олдидаги “имтиҳон”ини топширишга муносиб маскан бўлибди.
Умид қиламизки, бу бинода янги миллий, тарихий, спорт ва маданият, умуман олганда, миллат қаҳрамонлари ҳаётидан ҳикоя қилувчи кинолар тақдимотида кўп бора учрашамиз...
Ниятимиз эса ушбу маскан узоқ йиллар халқимизга хизмат қилсин!
Бугун мамлакатимиз рамзларидан бири - Давлат Герби қабул қилинганлигига 31 йил тўлди.
Унга боққан киши серқуёш Ўзбекистон ўлкасининг кенгликларини ҳис қилади, ҳурлик ва эркинлик руҳи қалбига кўчади. Шу жонажон Ватан фарзандлари эса чексиз ғурур ва ифтихор туяди...
Давлатимизнинг миллий рамзи узоқ йиллар барқарор бўлсин, азиз ҳамюртлар!
📣“Do‘stlik” videoroliklar tanloviga marhamat!
—
O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat va turizm vazirligi huzuridagi Millatlararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan do‘stlik aloqalari qo‘mitasi qator tashkilotlar bilan birgalikda “Do‘stlik” videoroliklar tanlovini e’lon qiladi...
➡️Batafsil
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
Фуқаролар мурожаатлари бўйича қабул ташкил қилинди
Жорий йилнинг 12 июнь куни белгиланган режа доирасида фуқаролар учун қабул ўтказилди.
Айтиш керакки, қабул амалий таклифларга бой бўлди.
Журналист, сиёсий шарҳловчи Шоназар Иброҳимов мулоқотда ўзбек-тожик миллатлари тотувлиги масаласида таклиф ва мулоҳазаларини билдирган бўлса, “101” бадиий фильми cценарий муаллифи, ёзувчи Анвар Иргашев ушбу фильм қахрамонлари хотирасини абадийлаштириш юзасидан ўз таклифини баён қилди.
Шунингдек, таниқли кинорежиссёр Элёр Ишмуҳаммедовнинг ўзбек миллати тарихи, буюк боболаримизнинг дунё тамаддуни ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида бир неча қисмдан иборат ҳужжатли ва бадиий фильмлар ғояси маъқул келди.
Мазкур лойиҳаларни ўрганиш бўйича масъулларга алоҳида топшириқ берилди.
#live #qabul
Ilmiy tadqiqotchi Hikmatilla Gadoyev xalq ijodiyotiga oid ilmiy tadqiqot ishini xorijiy davlatlarda olib borish taklifini bildirdi. U turkiy xalqlar og‘zaki ijodidagi mushtarkliklar haqida ilmiy tadqiqot olib bormoqda. Vazir muloqotda ayni paytda xalq ijodiyoti sohasi shu kabi ilmiy izlanishlar, tadqiqotlarga muxtoj ekanini ta’kidladi va vazirlik bu boradagi hatti-harakatlarni qo‘llab-quvvatlashga tayyor ekanini bildirdi.
“Muqumiy” teatri aktrisasi, madaniyat xodimi Muqaddas Mamadaliyeva esa Eksperimental ijodiy markaz tashkil qilish loyihasi, myuzikl janrini rivojlantirish bo‘yicha murojaat qildi. "Avvalo rahmat! Biz madaniyat, san'at sohasida original takliflarga ochiqmiz. Tashabbuslar alal-oqibat madaniyat, san'at rivojiga hissa qo'shsa, yoshlarimiz salohiyatini oshirishga xizmat qilsa, doim qo'llab-quvvatlaymiz", dedi vazir. Mazkur takliflar bo‘yicha mas’ul shaxslarga alohida topshiriq berdi.
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
#live #fuqarolarqabuli
Ayni paytda O‘zbekiston Respublikasi madaniyat va turizm vaziri O.Nazarbekov fuqarolar uchun ommaviy qabul o‘tkazmoqda. Murojaatchilar o'z muammolari, taklif va tashabbuslarini vazir bilan yakkama-yakka muloqotda bildirmoqda.
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
"Bugun turkiy xalqlar butun dunyoga madaniyat, ma'naviyat ulashishga qodir ekanini isbotlayapti..."
#jarayon
#turksoy
Сир эмаски, мамлакатимиз геосиёсатида ғарб давлатлари билан ҳар тарафлама манфаатли алоқалар муҳим ўрин тутиб келади. Хусусан, Ўзбекистон ва Италия муносабатлари сўнгги йилларда турли йўналишларда изчил ривожланиб боряпти.
Президентимизнинг Италияга ташрифи, ҳеч шубҳасиз, бу борадаги натижаларни янги босқичга кўтариши аниқ.
Сабаби, ташриф давомида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган 11 та давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар қабул қилинди.
Куни кеча ўтган бизнес форум давомида жами 9 миллиард евродан зиёд қийматга эга инвестициявий битимлар ва савдо шартномалари имзоланганининг ўзи биргина иқтисодий соҳада қандай улкан салоҳият қирралари очилаётганидан далолат беради.
Биламизки, Италия — дунёнинг туризм пойтахтларидан бири, қадимий маданият, санъат ўчоғи. Бу кўҳна юртга дунёнинг тўрт тарафидан сайёҳлар оқиб боради. Буни тасаввур қилиш учун Италия ялпи ички маҳсулотининг 5 фоизи айнан туризм ҳиссасига тўғри келаётганини тилга олиш кифоя.
Қолаверса, ташриф буюрувчилар сони нуқтаи назаридан Италия дунёда 5-6-ўринларда туради. Масалан, биргина 2022 йилда 112 млн. дан зиёд сайёҳ келган. Жуда катта потенциал, дегани бу.
Италияда 6 мингдан зиёд маданий мерос объектлари мавжуд. Ҳудди мана шу жиҳатлари билан мамлакатларимиз орасида ўзига хос бир уйғунлик бор.
Шу боис, ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги билан Италия савдо агентлиги ўртасида реставрация соҳасида, Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш фонди ва Италия Республикаси маданият вазирлиги ўртасида маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ҳамда 2026 йилга қадар маданий алмашинувлар дастури қабул қилинди.
Бу ҳужжатлар яқин фурсатларда иқтисодий-сармоявий соҳалар қаторида маданият, туризм борасида ўзаро ҳамкорликнинг янги-янги меваларини беришига ишонамиз.
O‘zbekiston va Qatar davlati hukumati o'rtasida Madaniyat sohasidagi hamkorlik memorandumi imzolandi
—
Oliy darajadagi muzokaralar yakunlangach, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev va Qatar Davlati Amiri shayx Tamim bin Hamad Ol Soniy huzurida savdo-iqtisodiy, investitsiyaviy, madaniy-gumanitar va boshqa sohalardagi hamkorlikni rivojlantirish va mustahkamlashga qaratilgan 15 ta ikki tomonlama hujjatni imzolash marosimi bo‘lib o‘tdi.
Batafsil: https://madaniyat.uz/uz/post/1144
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг музокаралари бўлиб ўтди.
—
В Конгресс-центре города Самарканда состоялись переговоры Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Эмира Государства Катар шейха Тамима бин Хамада Аль Тани, пребывающего в нашей стране с государственным визитом.
#Mirziyoyev #tashrif #Qatar #muzokarakar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қатар етакчиси давлат ташрифининг биринчи куни доирасидаги тадбирлар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Амир Тамим бин Ҳамад Ол Соний Самарқанд Халқаро туризм марказидаги сув ҳавзасида сайр қилдилар.
—
В завершение мероприятий первого дня государственного визита лидера Катара Президент Шавкат Мирзиёев и Эмир Тамим бин Хамад Аль Тани совершили водную прогулку по Международному туристическому центру Самарканда.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Имом Ал-Бухорий қошида...
Қатар Маданият вазири Абдулраҳмон бин Ҳамад Ал-Соний жаноблари ҳамроҳлигида Самарқанддаги Имом Бухорий меъморий ёдгорлик мажмуида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган реконструкция жараёнлари билан яқиндан танишдик.
Мавқедошим жараёнда бинонинг тарихий аҳамиятини йўқотмаслик, мажмуа таркибидаги буюк аллома музейини янада бойитиш борасида ўз тавсияларини берди.
Шунингдек, ҳамкасбим бугун қатарликларни ҳам IT технологияларининг жадаллик билан ривожланиши оқибатида миллий қадриятларга бўлган хуружларнинг ортиши ташвишга солаётгани ва бу борада самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқиш эҳтиёж эканлигини алоҳида таъкидлади.
Мулоқот давомида айнан бу борада ҳамфикр эканлигимизни гувоҳи бўлдим.
Таъкидланганидек, бу масала ҳар бир халқ учун жиддий ёндашувни талаб қилади. I
Янги бинода янги лойиҳалар, режа, мақсад, шижоат ва ўзгача руҳ билан меҳнат қилиб, Янги Ўзбекистонимизни тараққий топишига ҳисса қўшишингизга ишонамиз.
Читать полностью…Куни кеча Тошкент туманининг «Қорасарой» маҳалласининг қувончли бир кунида иштирок этиш насиб қилди. Гап шундаки, маҳаллада янги «Гулзор» маданият маркази фойдаланишга топширилди.
Шинам иншоот 140 ўринга мўлжалланган бўлиб, турли маданий-маърифий тадбирлар учун барча шароитларга эга.
Бу биринчи галда маҳалла ёшлари учун айни муддао бўлди. Марказдаги 10 дан ортиқ тўгаракларда касб-ҳунар ўрганиш ёки ўз истеъдодларини юзага чиқариш имконига эга бўлишади.
Яна бир қувончли хабар: Энди Марказ жамоаси ўз автомобилига эга. Уларга президентнинг махсус қарорига кўра, "Дамас" автомобили совға қилинди.
Фурсатдан фойдаланиб, маданият фидоийси, санъатсевар инсон, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Тоировичга ўз миннатдорлигимни билдираман! Шунингдек, марказни шундай кўркам ҳолатга келтиришда ўз ҳиссасини қўшган барчага раҳмат!
Умид қиламизки, мазкур марказ маҳалла аҳли, айниқса ёшларимизнинг энг севимли масканига айланади.
11-15-iyul kunlari Qo‘qon shahrida “Turkiy tilli yoshlar xalqaro festivali” bo‘lib o‘tadi
—
Batafsil: https://madaniyat.uz/uz/post/1197
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
Олис Британияда она Ватанни, унинг қадриятларини қўмсаб тушларида кўриб юрган юртдошим! Биз сизга Ўзбекистоннинг бир парчасини олиб боряпмиз! Келинг, кўринг, яйранг!
Соғинганларни 17-18 июнь кунлари Лондондаги “Tower Bridge” ёнида, Темза дарёси бўйидаги “Potters Fields” боғида кутамиз!
Бу синовли кунларда ёнингиздамиз!
Айни пайтда қозоқ қардошларимиз бошига тушган мусибат бизни ҳам қайғуга солди. Назаримизда, табиат унга нисбатан эътиборли, меҳр-шафқатли бўлиш кераклигини бутун инсониятга яна бир бора сўзсиз уқтираётгандек.
Абай вилоятидаги ўрмонларда юз берган ёнғин оқибатида вафот этганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб, бутун Қозоғистон халқига шундай синовли кунларда улар билан бирга эканлигимизни таъкидлашни истардик.
#live #qabul
Jurnalist, siyosiy sharhlovchi Shonazar Ibrohimov qabul jarayonida muloqotda o‘zbek-tojik millatlari totuvligi masalasida taklif va mulohazalarini bildirdi.
"Takliflaringiz uchun katta rahmat! Sizda katta tarixiy arxiv bor ekan. Fikr va takliflaringizni Millatlararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan do‘stlik aloqalari qo‘mitasi bilan birgalikda ko‘rib chiqamiz. Masala borasida alohida uchrashuv o‘tkazamiz", dedi vazir O.Nazarbekov.
“101” badiiy filmi ssenariy muallifi, yozuvchi Anvar Irgashev ushbu film qahramonlari xotirasini abadiylashtirish yuzasidan o‘z takliflarini bildirdi.
Yozuvchi bilan suhbatda vazir Ikkinchi jahon urushida jasorat ko‘rsatgan ajdodlarimizning xotirasini abadiylashtirish, ayniqsa, Niderlandiya tuproqlarida asirlik azoblarini boshdan kechirgan vatandoshlarimizning tarixi alohida ahamiyatga ega ekanini ta’kidladi. Bu boradagi takliflar sinchiklab o‘rganilishini aytdi.
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
📣Londonda o'tkaziladigan Birinchi O'zbekiston madaniyati va taomlari festivaliga marhamat!
🇺🇿O‘zbekiston va 🇬🇧Buyuk Britaniya o‘rtasidagi diplomatik aloqalarni yanada mustahkamlash, turizm va madaniyat almashinuvini yanada rivojlantirish maqsadida O‘zbekiston Respublikasi madaniyat va turizm vazirligi, “Oshpaz” Jamoasi, Buyuk Britaniyadagi O‘zbekiston Elchixonasi bilan birgalikda, joriy yilning 17-18-iyun kunlari Yevropada ilk bor, keng miqyosda “O‘zbekiston madaniyati festivali” va mazkur Festival doirasida “O‘zbekiston madaniyati kunlari" o‘tkaziladi.
Festival O‘zbek san’ati, madaniyati, an’analari bilan yaqindan tanishtirish, qadriyatlarimizni keng targ'ib qilish, o‘zaro diplomatik aloqalarda mustahkamlik o‘rnatish hamda tashqi turizmni rivojlantirish maqsadida tashkil etilmoqda.
Mazkur tadbir Londonning ramzi bo‘lmish “Tower Bridge” yonida, ya’ni Temza daryosi bo‘yidagi “Potters Fields” bog‘ida bo‘lib o‘tadi.
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
Бургут азалдан ғурур ва шижоат, юксак парвозлар тимсолидир. Қардошларимиз билан барча жабҳалардаги алоқаларимиз юксак марраларни забт этиши шубҳасиздир.
Читать полностью…Қозоғистонга хизмат сафари: туркий дунё билан маданий-маърифий ҳамкорликнинг янги истиқболлари
Айни кунларда ташкил топганининг 30 йиллиги нишонланаётган ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти ўтган йиллар давомида туркий халқларнинг маданияти ва адабий меросини асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб қилишда катта имкониятлар майдонига айланди.
Халқларимиз маънавий оламининг бебаҳо обидаларига айланган турли бадиий асарларнинг турк ва бошқа туркий тилларга таржима қилиниши халқларимизни янада жипслаштириш ва бир-бирига яқиндан танитишга хизмат қилиб келмоқда. Зотан, адабий дўстлик - абадий дўстлик тимсолидир.
Жорий йил 6 июндан 30 июнга қадар ташкилотга аъзо давлатларда нишонланадиган юбилей тадбирлари доирасида айни кунларда Қозоғистонда хизмат сафаридамиз.
Ташриф чоғида фурсатдан фойдаланиб, ТУРКСОЙ бош котиби Султон Раев билан учрашдик.
Мулоқот давомида ТУРКСОЙ билан ҳамкорликда жорий йил якунига қадар ўтказилиши режалаштирилган тадбирларни атрофлича муҳокама қилиб олдик.
Хусусан, Беруний таваллудининг 1050 йиллиги, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги, Ғофур Ғулом таваллудининг 120 йиллигини туркий дунё миқёсида юқори савияда ўтказиш масалалари шулар жумласидандир.
Шунингдек, шу ой охирида пойтахтимизда ТУРКСОЙнинг 30 йиллигига бағишлаб туркий давлатлар санъат усталари иштирокида қўшма концерт ташкил этиш юзасидан фикр алмашдик.
Қозоғистон Маданият ва спорт вазири Асхад Оралов билан кечган мулоқотимизда эса юртимизда Қозоғистон маданияти ва кино санъати кунларини ўтказиш имкониятларини кўриб чиқдик.
Келишувга биноан 18-23 июнь кунлари пойтахтимизда Қозоғистон маданияти ва кино кунлари ташкил этилади.
Айни пайтда бу борада икки томонлама ташкилий тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.
Бир сўз билан айтганда, Олма-ота шаҳрида ўтаётган йирик маданий издиҳом маънавий илдизлари бир бўлган халқларимизнинг маданий ҳаётида ўзига хос воқеа бўлиб, олдимизга қўйилган муштарак мақсадлар рўёбида яна бир муҳим қадам бўлади, деб ишонаман.
Озодбек НАЗАРБЕКОВ,
Маданият ва туризм вазири
25-27-iyun kunlari Navoiy viloyatida "Nurli navolar" xalqaro folklor festivali bo'lib o'tadi.
Festivalda folklor-etnografik jamoalar ishtirok etadi.
Barchangizni festivalga taklif etamiz!
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
Ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдик
Индонезия туризм ва креатив иқтисодиёт вазири жаноб Сандиага Салоҳуддин Уно билан учрашдик.
Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда Имом ал-Бухорий, Имом ал-Мотуридий каби ислом дини ривожи учун беқиёс ҳисса қўшган улуғ зотлар бой илмий меросининг аҳамияти хусусида тўхталиб, юртимизда мавжуд ҳалол туризм пакетлари ҳақида маълумот бердик.
Шунингдек, икки давлат ўртасида авиақатновлар сонини ошириш, Индонезия авиакомпанияларини Ўзбекистонга таклиф этиш каби масалалар юзасидан ўзаро фикр-мулоҳаза алмашдик.
Учрашув якунида индонезиялик сайёҳларни мамлакатимизга зиёрат туризми ва “Умра+” йўналишларида жалб этиш бўйича алоқаларни жадаллаштириш, ҳар икки давлат туризм уюшмалари ва университетлари иштирокида ўқув курслари ва малака ошириш дарсларини ташкил этиш, халқларимиз ўртасидаги маданий алоқаларни кенгайтириш, хусусан, 2024 йилда Индонезияда "Ўзбекистон маданияти ва туризми кунлари"ни ўтказиш, Имом ал-Бухорий ҳаёти ва ижоди тўғрисида ҳамда Индонезия Президенти Сукарнонинг Ўзбекистонга ташрифи бўйича “Бухорийни излаб” ҳужжатли фильмини ишлаб чиқиш ва икки давлатда намойишини ташкил этиш сингари таклифларни илгари сурдик.
Мулоқотимиз қизғин ва самимий руҳда кечди.
Озодбек Назарбеков,
маданият ва туризм вазири
Янгиликлар 24 | Қатар Давлати Амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонда
#6june #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Самарқанддаги Конгресс марказида давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
—
В самаркандском Конгресс-центре состоялась церемония официальной встречи Эмира Государства Катар шейха Тамима бин Хамада Аль Тани, пребывающего в нашей стране с государственным визитом.
#Mirziyoyev #tashrif #Qatar #marosim
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
O‘zbek milliy musiqa san'ati institutida “Karyera kuni” mehnat yarmarkasi o'tkazildi
—
“Oliy ta’lim muassasalari talabalari bandligini ta’minlash orqali ularning turmush darajasini yaxshilash chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Prezident videoselektori yig‘ilishida belgilab berilgan vazifalarning ijrosini ta’minlash hamda institut bitiruvchilarining ishga joylashishlariga ko‘maklashish maqsadida Yunus Rajabiy nomidagi O‘zbek milliy musiqa san'ati institutida “Karyera kuni” mehnat yarmarkasida bo'lib o'tdi. Unda Madaniyat va turizm vaziri, institutimiz rektori Ozodbek Nazarbekov ham ishtirok etdi.
O.Nazarbekov yarmarkada ishtirok etgan qator yetakchi ish beruvchi tashkilot va muassasalar hamda manfaatdor vazirlik va idoralarda mavjud bо‘lgan 2000 dan ziyod bо‘sh ish о‘rinlari bilan yaqindan tanishib, talaba-yoshlarga tavsiya va maslahatlar berdi.
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube