oqituvchi_lar | Неотсортированное

Telegram-канал oqituvchi_lar - ЎҚИТУВЧИЛАР

1050

Педагог ўқитувчилар учун янгиликлар, тестлар, презентациялар, қўлланма ва тавсиялар канали Админ: @UNKNOWNXX

Подписаться на канал

ЎҚИТУВЧИЛАР

Аниқланишича, мамлакатимиздаги энг машҳур ўнта фамилия қуйидагилар:

1. Бахтиёров – 35602 нафар фуқаро шундай фамилияга эга;
2. Бахтиёрова – 33342;
3. Рустамов – 28713;
4. Рустамова – 26731;
5. Абдуллаев – 20968;
6. Абдуллаева  – 19821;
7. Эркинов – 17433;
8. Баҳодиров – 16238;
9. Шавкатов – 16126;
10. Эркинова – 16074.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇


@oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

#хайрли_оқшом

Ёқтирган ишингни қилишинг 
бу эркинлик. Қилаётган ишингни ёқтиришинг эса бу бахтдир...

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Eronda 1970-yillar o'zi yuruvchi kutubxona mavjud bo'lgan

U mahallalarda aylanib bir necha soatga to'xtab odamlarga kitob o'qishga imkoniyat yaratgan

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Малака синовлари ўтказиладиган саналарга ўзгартириш киритилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари педагогларини малака синовларидан ўтказиш саналари белгиланган.

❗️Аттестацияда иштирок этувчи номзод педагоглар томонидан юборилган мурожаатларни хатловдан ўтказиш натижасида айрим фанлардан ўтказиладиган малака синов кунларига ўзгартириш киритилди. Хусусан:

➖ 11-12 ноябрда ўтказилиши белгиланган Немис тили, Француз тили фанлари синов жараёнлари 18 ноябрь кунига;

➖ 13 ноябрда ўтказилишни белгиланган Мусиқа маданияти фани синов жараёнлари 18 ноябрь кунига;

➖ 14 ноябрда ўтказилиши белгиланган Жисмоний тарбия фани синов жараёнлари 18 ноябрь кунига;

➖ 15 ноябрда ўтказилиши белгиланган Қорақалпоқ тили ва адабиёти, Қорақалпоқ тили (Давлат тили) фанлари синов жараёнлари 19 ноябрь кунига кўчирилди.

©️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

☎️ Ўзбекистонда мавжуд барча вазирликларнинг ишонч рақамлари:

▪️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги +99871 202-09-09
▪️Экология вазирлиги +99871 207-11-07
▪️Бандлик вазирлиги +99871 203-01-41
▪️Ички ишлар вазирлиги 1102
▪️Қурилиш вазирлиги 1298
▪️Сув хўжалиги вазирлиги +99871 202-47-00
▪️Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги +99871 239-24-52
▪️Ташқи ишлар вазирлиги +99871 233-28-28
▪️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 1243
▪️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 1101
▪️Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1003
▪️Энергетика вазирлиги +99871 231-81-18
▪️Мудофаа вазирлиги +99871 269-81-72
▪️Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 1006
▪️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 01115
▪️Транспорт вазирлиги 1167
▪️Адлия вазирлиги 1008
▪️Рақамли технологиялар вазирлиги 1199
▪️Маданият вазирлиги +99855 502-33-75
▪️Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги +99871 256-52-90
▪️Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги +99871 238-50-05

Ўзингизга сақлаб қўйинг!

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

#kulguterapiya

ТАКСИЧИ ВА ЧЕРЧИЛЛ

Афсоналарга кўра, бир куни Уинстон Черчилл халқ билан мулоқот қилиш учун радио станциясига бораётган бўлган. У такси чақиртирибди ва радио биносининг олдига келганида, таксичидан уни ярим соат кутиб туришини, кейин яна уни ортга элтиб қўйишини илтимос қилибди.

Такси ҳайдовчиси Черчиллни танимабди. Ҳайдовчи бугун радиода Черчиллнинг нутқини эшитишга уйга жуда шошилаётганини, ярим соат кутиб тура олмаслигини айтибди.

Черчилл таксичининг бу гапини эшитиб, хурсанд бўлиб кетибди ва келишилганидан кўра анча кўпроқ пул узатибди. Такси ҳайдовчиси бир қўлидаги пулга, бир Черчиллга қараб: "Йўқолсин ўша Черчилл нутқи билан бирга! Ундан кўра, шу ерда сизни кутиб тура қоламан!" дебди.😜🥴🤫

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

⚠️Hurmatli ustozlar! 3-noyabrdan e'tiboran emaktab.uz(kundalik.com) platformasi avtomatik yopiladi.

Shu sababli:
➡️ baho qo'yilmagan o'quvchilar bahosini qo'ying;
➡️ choraklik baholarni qo'ying;
➡️ 0,5 va 1 soatlik darslarga "1-chorak" degan joyga katta harfda OZ deb yozib qo'ying. Bu choraklik chiqmasligini, ya'ni ozod etilgan degan ma'noni bildiradi
➡️ 1,5 soatlik darslarga ham choraklik chiqarasiz!

Choraklik chiqarish quyidagicha bo'ladi:
Choraklikdan oldinda baholar jamlanmasi, ya'ni o'rtacha ball bor.

agar verguldan keyingi birinchi son 0,1,2,3,4 raqamlaridan biri bilan tugasa, verguldan oldingi son necha bo'lsa o'shani yozing.
Masalan:
3,4 bo'lsa "3";
3,33 bo'lsa "3";
3,1 bo'lsa "3";
3,49 bo'lsa "3" va h.k.
Qolgan baholar ham shu taqlid qo'yiladi...

agar verguldan keyingi birinchi son 5,6,7,8,9 raqamlaridan biri bilan tugasa, verguldan oldingi son necha bo'lsa, uni bittaga orttirib yozing.
Masalan:
3,6 bo'lsa "4";
3,9 bo'lsa "4";
3,55 bo'lsa "4";
4,51 bo'lsa "5";
4,5 bo'lsa "5"; va h.k.
Qolgan baholar ham shu taqlid qo'yiladi...

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Sohibqiron Amir Temurning xudojo'yligi

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Maktab o‘quvchilari o‘rtasida “Jadidlar izidan” respublika tanlovi o‘tkaziladi

Tanlov quyidagi 2 ta toifa doirasida oktyabr-noyabr oylarida bo‘lib o‘tadi:

1️⃣ 6-7-8-sinflar;
2️⃣ 9-10-sinflar.

2024-2025-o‘quv yilidan boshlab barcha umumiy o‘rta ta’lim maktablarida bosqichma-bosqich “Jadidlar izidan” klublari tashkil etiladi.

Respublika bosqichida eng yuqori ball to‘plagan 14 nafar ishtirokchi xorijiy davlatga ta’lim sayohatini qo‘lga kiritadi.

📋 Tanlov nizomi;
📚 Adabiyotlar ro‘yxati.

Tanlovda ishtirok etish uchun 25-oktyabrga qadar quyidagi havolalar orqali ro‘yxatdan o‘tish mumkin:

🔹 6-7-8-sinflar uchun;
🔹 9-10-sinflar uchun.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

ЎҚИТУВЧИНИНГ БОЛАСИ

Бир куни кимдир менга қўшнисини ёмонлаётиб, "Э, ўқитувчининг боласида, минг қилсаям!" деб юборди...

-Тўхтанг, ўқитувчининг боласи бўлса, нима бўлади? Масалан мен ҳам ўқитувчининг боласиман? Хўш, қанақа эканман?- деб сўрадим.
Ер чизиб қолди!

Ўқитувчи фарзандларини ўзи ўқитган ўқувчиларидан ортиб қолган вақтига кўра тарбиялайди ва ортиб қолган асабларига кўра улғайтиради!
Қирқ йил ўқитувчилик қилган одамнинг набираси- унинг ёнида целлофан пакетни ортиқча шиқирлатиб ўйнай олмайди, ҳаттоки шалдироқнинг шиқир-шиқирига ҳам чидаб беришга унинг бобосида асаблар йўқ!
Ўқитувчининг боласи-ўз отасига битта саволни икки марта бермасликка ўрганади...
Чунки уларнинг асаблари-бировнинг фарзандини "одам қиламан" деб соб бўлган.

Ҳиндларнинг "Зулмат" номли киноси бор. Мен у кинони тўлиқ кўрмаганман: аммо мазмуни билан қисман танишман.

Кўр ва кар қизга таълим беришни ўз гарданига олган ўқитувчи-охир оқибат ўзи яроқсиз ҳолатга келади. Аммо унинг ўқувчиси тўрт мучаси соғлар қаторида талаба бўлади!
Ҳиндлар бу кино сюжетига атай кўр ва кар қизни киритишмаган, бировнинг гап уқмайдиган боласи ҳам аслида шу кўринишда!

Бир лаҳза кўзингизни юминг ва ўзингизни биринчи синфлар хонасида тасаввур қилинг!
Тўртта бола йиғлаяпти, олтитаси бир-бири билан уришмоқда! Иккитаси уйидан ўйинчоғини кўтариб келган, бошқаси ҳамма жойга ушатиб нон чайнаяпти. Яна бири онасини соғинган, бошқаси ҳожатхона қаердалигини сўролмай қизариб ўтирибди. Тинмай чуғурлаётганларнинг тўрттаси худди қалдирғочнинг инида ўтирган полапонларга ўхшайди.
Мана шулар - ўқитувчини анордек шарбатини сиқиб, оиласига бурушган бир қиёфада қайтарадиган халқнинг боласидир!

Унинг ўз фарзанди- меъёрлар ичида улғаяди. Кўпчилик олдида эснаш керакмаслиги ҳам, тишга тилини теккизиб чиқирлатмаслик шартлиги ҳақида ҳам у яхшигина таълим олган.Чунки унинг асаблари тугаб, битган онасига "тирқ" этган товуш ҳам, алмойи қилиқлар ҳам ёқмайди!

Ўқитувчининг қизи-эл қатори сеп билан келин бўлади!
Ўқитувчининг уйидаги "деҳқончилик" ҳисобланадиган нарса бу китоб! Унинг музлатгичлари бошқаларники каби тўлиб турмайди...

Ҳа, устозлар шаънига кўп гаплар гапирилган. Улар ҳақида менинг биладиганларим шулар! Бошқалар наздида-унинг болалари қандайлигига мен ҳеч қачон қизиқмадим! Уларни паст кўрмадим!
Чунки ўша бор шарбатини халқнинг боласига бера-бера чарчаган ота-онам менга ҳам шогирди сифатида бир нималарни илинишди:

Бу фақат яхшилик ҳақида ўйлаш!
Яхшиликка интилиш! Ёмонларга аралаш яшамаслик ва яхши нарсаларни ҳамда яхшиларни асраш!

© Фарход Пахритдинов


Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

🔥 Фарзанд тарбиялаётган ҳар бир одам кўриши керак бўлган видео

⚡️ Болаларингизга ўргатишингиз керак бўлган энг муҳим нарсалар.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

#Тезкор

⚡️⚡️Сайловда овоз бериш бошланди


Бугун, 2024 йил 27 октябрь соат 08.00да Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатларининг сайлови бошланди.

Бош қомусимизга кўра, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Saylovda qanday ovoz beriladi?

Bu haqda videoda batafsil tushuntirish berilgan.

Ertaga saylovga borganingizda sizga 4 ta byulleten berishadi. Bunga hayron bo’lib qolmang. Byulletenlar 4 xil rangda bo’ladi. Bular:

1) 🔵 Qonunchilik palatasi deputatligi uchun bir mandatli nomzodlar. Bunda siz faqat partiyaga ovoz berasiz, konkret nomzodlarga emas;

2) 🟢 Qonunchilik palatasi deputatligi uchun nomzodlar. Bunda siz partiyaga emas, nomzodga ovoz berasiz;

3) 🟡 Viloyat Kengashi deputatligi uchun nomzodlar;

4) ⚪️ Tuman, shahar Kengashi deputatligi uchun nomzodlar.

O’zingizga ma’qul partiya yoki nomzodning ro‘parasida, o‘ng tomonda joylashgan bo‘sh kvadratga ➕, yoki ✔️, yoxud ✖️ belgisini qo‘yadi.

❗️BU MUHIM: ovoz berish chog‘ida bir necha kvadratga belgi qo‘yilgan bo‘lsa yoki birorta kvadratga belgi qo‘yilmagan bo‘lsa, bunday byulletenlar haqiqiy emas deb topiladi va ovozlarni sanashda hisobga olinmaydi.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

🔰Ўқитувчилар қанча вақт иш жойида бўлиши керак? Ёки ҳамма ўқитувчи 8:00 дан 17:00 гача мактабда бўлиши керакми?


Мактабларда иш вақтига оид қоидалар мактабнинг ички меҳнат тартиб қоидаларида белгиланади. Чунки Меҳнат кодексининг 174-моддасига асосан корхонада меҳнат тартиби иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқлайдиган ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади.

Шунингдек, бунда ўқитувчининг иш вақти унинг иш юкламасидан келиб чиқиб аниқланади. 1 стаква миқдорда (юқори синфларда 20, бошланғич синфларда 18 соат) ишлайдиган ўқитувчи Меҳнат кодексининг 118-моддасига кўра ҳафтасига 36 соат (юқори синф ўқитувчиси бир кунда 6 соат, бошланғич синф ўқитувчи 7.2 соат) ишлаши керак.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 3058) 4-бандига асосан умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:

✅ 1-4-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 1 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:

18х1=18+18=36х4,3(ҳафта)=154

8х43 (ҳафта)=1548 соат;

✅ 5-11-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 0,8 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:

20х0,8=16+20=36х4,3(ҳафта)=154

8х43 (ҳафта)=1548 соат.

Таъкидлаш керакки, юқоридаги меёр фақат тўлиқ ставкада ишлайдиган ходимлар учун тааллуқли. Агар ўқитувчи 10 соат дарс берса, унда ҳеч ким унга кун бўйи мактабда бўлиши кераклигини ҳақида талаб қўя олмайди.

Ўқитувчи неча соат дарс берса, унинг кунлик иш вақти дарс ва педагогик юкламаси меёридан келиб чиқиб белгиланади.

Мисол учун: 10 соат дарс берадиган юқори синф ўқитувчиси ҳафтаси 18 соат (дарс ва педагогик юкламани қўшган ҳолда) ишлаши кифоя. Ёки 30 соат дарси бор ўқитувчи ҳафтасига 54 соат ишлаши лозим.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Ҳам жисмоний ҳам ақлий қобилиятларини ривожлантирувчи ажойиб ўйинлар

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

⚡️Мактабларда сабоқлар сифатини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар таклиф этилмоқда

Хусусан, мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳорати баҳоланиб, малака ошириштизими йўлга қўйилади.

“Турон мактаб театри”нинг ижобий тажрибаси асосида мактабларда “Иқтидор” ҳаваскорлар бадиий жамоалари ташкил этилади.

Жисмоний тарбия фани бўйича ўқув қўлланмалар ишлаб чиқилиб, ўқув дастурлари такомиллаштирилади.

Келгусида босқичма-босқич ҳамма жойда мактаб спорт клублари ташкил этилади. Бу йўналишда ҳам ўқитувчиларга тоифа беришнинг янги тартиби, мактабларнинг спорт бўйича рейтинг тизими ишлаб чиқилади.

❗️Энди чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади. Энди бу вазифага Қуролли Кучлар захирасидаги ҳарбийлар ишга қабул қилинади.

Мазкур фан бўйича янги ўқув дастури ва дарсликлар яратилади. Ҳар бир туман ва шаҳарда биттадан мактаб негизида “Жасорат мактаби” фаолияти йўлга қўйилади.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" канали 👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Баъзида одамларнинг бизга яхшилик қилмоқчи бўлганлигини тушунмасдан озор берамиз. Кейин эса...

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

⚡️O'quvchilarning ta'til paytidagi xatti-harakatlari uchun ota-onalar javob beradi

Maktabgacha va maktab ta'limi vazirining 2023 yil 27 iyun kungi 190-sonli buyrug'iga muvofiq ta'lim muassasasidan tashqarida darsdan keyingi va ta'til paytidagi o'quvchilarning xatti-harakatlari uchun amaldagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq ota-onalar javob beradi.

Sinf rahbarlari esa javobgarlikka tortilmaydi. Demak bunday holatlarda nafaqat sinf rahbariga, balki direktor o'rinbosarlariga nisbatan ham intizomiy jazo choralari qo'llanilmaydi.

SHuni ham unutmaslik kerakki, O'zbekiston Respublikasi "Oila kodeksi"ning 73-moddasida ota-onalar farzandlarini tarbiyalashga mas'ul ekanligi bayon etilgan. Ular farzandlarining salomatligi, aqliy, jismoniy, ma'naviy va axloqiy rivojlanishi uchun g'amxo'rlik qilishlari shart.

@oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Ёлғончиликдан четланиб ростгўйликка ёпишган кишини бошқа одам у ёқда турсин, ёлғончининг ўзи ҳам севиб мақтайди.


© Абу Райҳон Беруний


Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

DIQQAT!!!

Hurmatli va sodiq kanalimiz obunachilari!
Bugundan boshlab kanalda qo'yilayotgan postlar va taklif va mulohazalar uchun muhokama guruhi ochildi.
Faol ishtirok etishingiz mumkin.
Siyosat va ahloqqa zid fikrlar yozganlar bloklanadi.

Muhokama guruhi👇👇


@ustozlarmuhokamasi

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

#kulguterapiya 😜😜

Бу кетишда ўтганларни мана шундай эсламасак бўлди:
— Худо раҳматли доим онлайн эди;
— Умрида бировга спам босмаган;
— Бирортасининг комментда хафа қилмаган;
— Ҳаётида ҳеч кимдан лайк қизғонмаган;
— Доим бойларнинг постини улашар эди. Камбағалларникини эса блоклар қиларди;
— Жойи Жаннатда бўлгур телеграмда ўтирганда жони узилди.


Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

76 ёшли китоб сотувчиси Муҳаммад Азиз кунига 6-8 соат вақтини китоб ўқишга сарфлайди.

Француз, араб ва инглиз тилларида 5000 дан ортиқ китобларни ўқиган бу инсон Работдаги энг кекса иккинчи қўл китоб сотувчиси бўлиб қолмоқда. Унинг дўкони 43 йилдан бери доимий равишда бир жойда ишлайди ва ҳеч қачон қулфланмайди.

Одамлар ундан нега дўконни қулфламаслиги ҳақида сўрашганида:
— Ўқишни билмайдиганлар китоб ўғирламайди, ўқийдиганлар эса ўғри эмас, — деб жавоб берди.


Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

#ибрат

Бу Жанубий Кореянинг 1961 йилдаги сурати экан. Ишониш қийин, лекин айни ҳақиқат.

Илм-фан мана шундай мисли кўрилмаган ўзгаришлар қилишга қодир. Илмсизлик балосини эса ўзимизда кўриб турибмиз...

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

AMALDAGI TARTIBGA KO‘RA KUZGI TA’TIL 4-NOYABRDAN BOSHLAB 6 KALENDAR KUNI BO‘LADI.

TA’TILDAN QAYTISH 11-NOYABR (DUSHANBA KUNI)DAN BO‘LADI.


Bu haqda Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-mart kungi 140-sonli qarorida qayd etilgan.

O‘quvchilarga yetkazib qo‘yishingiz so‘raladi.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Ustozlarni har doim qiziqtirib kelgan hisob-kitob masalasi🤨😉

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

📣 Malaka toifa sinovlari o‘tkaziladigan sanalar belgilandi

✅Maktabgacha, umumta’lim va maktabdan tashqari ta’lim muassasalari pedagoglari uchun joriy yilning avgust-dekabr oylarida o‘tkaziladigan malaka toifa sinovlari vaqti belgilandi. Unga ko‘ra:

Informatika va axborot texnologiyalari fanidan — 29-oktabr kuni (1 kun);
Matematika, fizika fanlaridan — 30-31-oktabr kunlari (2 kun);
Boshlangʻich taʻlim fanidan — 1-2, 4-noyabr kunlari (3 kun);
Oʻzbek tili (Davlat tili), Ona tili va adabiyot fanlaridan — 5-6-noyabr kunlari (2 kun);
Kimyo, Biologiya, Geografiya, Iqtisodiy bilim asoslari, Chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik fanlaridan — 7-8-noyabr kunlari (2 kun);
Tarix, Tarbiya, Davlat va huquq asoslari fanlaridan — 9-noyabr kuni (1 kun);
Fransuz tili, Ingliz tili, Koreys tili, Nemis tili, Xitoy tili, Yapon tili fanlaridan — 11-12-noyabr kunlari (2 kun);
Rus tili (milliy maktablarda), Rus tili va adabiyoti (rus), Qirgʻiz tili va adabiyoti, Qozoq tili va adabiyoti, Tojik tili va adabiyoti, Turkman tili va adabiyoti, Musiqa madaniyati fanlaridan — 13-noyabr kuni (1 kun);
Jismoniy tarbiya, Tasviriy sanʻat va chizmachilik, Texnologiya (servis xizmati yoʼnalishi — qiz bolalar uchun), Texnologiya (texnologiya va dizayn yoʼnalishi — oʼgʼil bolalar uchun) fanlaridan — 14-noyabr kuni (1 kun);
Maktabgacha taʼlim muassasalari tarbiyachisi, Maktabgacha taʼlim tashkiloti psixologi, Tarbiyachi-metodist, Oʻqituvchi-defektolog, Oʻqituvchi-logoped, Musiqa xodimi (Musiqa rahbari), Psixolog, Qoraqalpoq tili (Davlat tili), Qoraqalpoq tili va adabiyoti fanlaridan — 15-noyabr kuni (1 kun);

Shuningdek, Musiqa adabiyoti va tarixi, Musiqa nazariyasi, Sanʻat tarixi, Amaliy sanʻat, Etika va estetika, Akademik xonandalik, Anʻanaviy ijrochilik (cholgʻu ijrochiligi, xonandalik), Anʼanaviy cholgʻular ijrochiligi, Arxitektura dizayni, Axborot texnologiyalari asoslari, Badiiy gilam va gobelenlar usta-rassomi, Badiiy kashtachilik usta-rassomi, Badiiy kulolchilik usta-rassomi, Badiiy naqqoshlik usta-rassomi, Badiiy yogʻoch oʻymakorligi usta-rassomi, Baxshichilik sanʼati, Charm buyumlari dizayneri, Damli cholgʻular ijrochiligi, Damli va zarbli cholgʻular (gaboy, fagot, tuba , trombon), Dastgohli rangtasvir rassomi, Drama teatri va kino aktyorligi, Estrada cholgʻulari ijrochiligi, Estrada xonandaligi, Folklor ijrochilik sanʼati, Fortepiano ijrochiligi, Grafika rassomi, Haykaltaroshlik, Interyer dizayni, Kino va televideniya rassomi, Kompozitsiya, Kompyuter grafikasi va dizayn, Konsertmeyster (Joʻrnavoz), Lak miniatyurasi rassomi, Landshaftlar va atrof muhit dizayneri, Liboslar dizayni, Mahobatli rangtasvir rassomi, Musiqiy teatr aktyorligi, Mutaxassislikka kirish, Ommaviy bayramlar va teatrlashtirilgan tomoshalar rejissori, Qalamtasvir, Rangtasvir, Qoʻgʻirchoq teatri aktyorligi, Rangtasvir va amaliy sanʼat asarlarini qayta tiklash rassomi, Rassom-fotograf, Sanoat dizayni, Sirk sanʼati (jismoniy yoʻnalish), Tarbiyaviy ishlar metodikasi, Tarixiy teatr liboslari sanʼati rassomi, Tasviriy sanʻat (chizmatasvir, rangtasvir, grafika, haykaltaroshlik), Teatr sanʻati, Teatr sahna bezagi rangtasvir rassomi, Teatr sanʼati butafori rassomi, Texnogen sanʼati, Torli cholgʻular ijrochiligi, Umumiy fortepiano, Vokal sanʻati, Xalq cholgʻulari ansambli, Xalq raqsi ijrochisi, Xonandalik, Xor dirijyorligi, Xoreografiya (Xalq sahna raqsi), Zarbli cholgʻular fanlaridan — 16-noyabr kuni (1 kun) malaka toifa sinovlari o‘tkaziladi.

👉 Ma’lumot uchun: malaka toifa sinovlari o‘tkaziladigan joy manzillari quyida keltirib o‘tilgan.

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

RASMIY XABAR: Fan olimpiadasining viloyat bosqichi oʻtkazish muddatlari va tartibi bilan tanishing.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Неъматларни борида қадрига етинг ва шукур қилинг!😢🤲

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Фарзандингиз ўзига ишончи кучли бўлиши учун қандай усуллардан фойдаланасиз?

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

⚡️OLINGAN MALAKA TOIFALARI QAYSI FANLARGA O‘TISHI BO‘YICHA RASMIY KO‘RSATMA XAT.

MMTV ning 2024-yil 3-oktabrdagi 03-14-2632-sonli xati

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…
Подписаться на канал