oqituvchi_lar | Неотсортированное

Telegram-канал oqituvchi_lar - ЎҚИТУВЧИЛАР

1050

Педагог ўқитувчилар учун янгиликлар, тестлар, презентациялар, қўлланма ва тавсиялар канали Админ: @UNKNOWNXX

Подписаться на канал

ЎҚИТУВЧИЛАР

⚡️Xotin-qizlar uchun qo‘shimcha 2000 ta davlat granti asosidagi qabul ko‘rsatkichlarining hududlar kesimidagi taqsimoti tasdiqlandi

✅ Unga ko‘ra:

📍 Qoraqalpog‘iston Respublikasi – 111;
📍 Andijon viloyati – 183;
📍 Buxoro viloyati – 112;
📍 Jizzax viloyati – 81;
📍 Qashqadaryo viloyati – 193;
📍 Navoiy viloyati – 60;
📍 Namangan viloyati – 165;
📍 Samarqand viloyati – 227;
📍 Surxondaryo viloyati – 155;
📍 Sirdaryo viloyati – 50;
📍 Toshkent viloyati – 177;
📍 Farg‘ona viloyati – 221;
📍 Xorazm viloyati – 110;
📍 Toshkent shahri – 155.

Xotin-qizlar uchun qo‘shimcha kvota haqida batafsil ma’lumot: 👉 /channel/uztdi/8494

✔ @mandat_javobbot orqali qaysi oliygohda qanday yoʻnalishlar borligi va har birining o‘tgan yillardagi oʻtish ballari bilan tanishish mumkin.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

​​Ота оналар баъзида йўл қўйадиган оддий аммо келажакда салбий ҳолатларга олиб келадиган хатолар

1. «Мумкин эмас»ни жуда кўп айтиш
Асоссиз айтилган ҳар бир тақиқ боланинг атрофдаги оламга бўлган қизиқувчанлигини пасайтиради ва билим олишига халақит беради.

2. Болани ўз ҳолига қўймаслик

Болани бўш вақтида ўзимиз хоҳлаган машғулотлар билан банд қиламиз. Натижада болада ташаббускорлик ва мустақил фикрлаш қобилиятлари ривожланмай қолади.

3. Жисмоний жазони қўллаш
Мутахассислар болани тез-тез жисмоний жазолаш унинг ривожланишда орқада қолишига сабаб бўлишини исботлашган.

4. «Катталар иши»га аралашмасликни талаб қилиш
Масалан, бола нега кайфиятимиз йўқлиги ёки нима учун йиғлаганимиз ҳақида сўраганида, яхшиси, унга бола тушунадиган тилда вазиятни тушунтирганимиз маъқул. Бу нарса болада ҳис-туйғулар ва ҳамдардлик ҳақида тушунча пайдо бўлишига ва унинг эмоционал ўсишига олиб келади.

5. Болани оламдаги барча нарсадан ҳимоя қилиш
Уйда ўта хавфсиз ва стерил шароитни яратишимиз, ташқи муҳитни бола учун янада хавфли қилиб қўяди. Шунинг учун болани бироз эркин қўйиб, унинг ташқи олам билан тўлиқ танишишига имкон беришимиз керак.

6. Болани ортиқча мақташ
Ҳар бир иши учун мақтайверишимиз боланинг янги ютуқларга эришиш истагини йўқотади, Бола учун қилган ишининг натижаси эмас сизнинг эмоциянгиз муҳим бўлибқолади. Аммо ҳақиқатдан меҳнат билан қилган ишини мақтанг.

7. Мустақил қарор қабул қилишига йўл қўймаслик
Ҳамма қарорни бола учун ўзимиз қабул қилаверишимиз унинг мустақил одам бўлиб вояга етишига халақит беради. Оддий масалаларда боланинг ўзи бир қарорга келишига рухсат бериш зарур.

8. Барча истакларини тушуниш
Боламизнинг нима хоҳлаётганини унинг кўз қарашидан билиб олишимиз мақтовга лойиқ. Лекин бир ёшдан кейин бола истакларини сўз билан тушунтиришга ҳаракат қилиши керак. Бу унинг нутқини ўстиради.

9. «Катталарнинг буюмлари»га тегинишни тақиқлаш
Бундай буюмларга сизнинг назоратингиз остида тегиниши хавф туғдирмайди, ижодий қобилиятларининг ўсишига ёрдам беради.

10. Боланинг кучи ва имкониятларига ишонмаслик
Бола ҳали гапиролмайди, лекин эшитган қўшиғини ўзича «куйлаяпти» ёки бир ёшга кирмасдан ҳарфларга қизиқа бошлаяпти ва ҳоказо. Бундай пайтларда эътиборсизлик қилмасдан, боладаги бу қизиқишларни янада ривожлантиришга ҳаракат қилсак, унинг келажакда катта ютуқларга эришишига ҳисса қўшган бўламиз.


Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Саволни аҳволини қаранг - “Серқуёш“ қачон айтилади? 🤯

Бунинг номи "Серқуёш" эмас, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси бўлмасмиди?

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ходимларидан яна шедевр: Китобдаги хатоликлар, саволларнинг қийинлиги бизнинг айбимиз эмас! 🤦🏻‍♂

Мақсад абитуриентларни йиқитишми?!


Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

📺Ta’lim yo‘nalishlarini tanlash boshlandi

Oliy va professional ta’lim muassasalariga kirish test sinovlarida ishtirok etgan abituriyentlar 2024-yil 27-iyuldan 10-avgustga qadar 15 kun davomida oliy ta’lim muassasalari va ta’lim yo‘nalishlarini tanlashlari lozim.

Buning uchun my.uzbmb.uz platformasining “Oliy va professional ta’lim muassasalariga qabul” bo‘limiga kirib, “Xizmatdan foydalanish” tugmasi bosiladi va “OTM tanlash” bo‘limiga o‘tiladi.

Dastlab abituriyent “Tanlov ustuvorligi” va “Maqsadli qabul” bo‘yicha o‘z tanlovini amalga oshiradi.

So‘ngra abituriyent test topshirgan fanlar majmuasi va ta’lim tiliga mos bo‘lgan beshtagacha oliy ta’lim muassasasi va ta’lim yo‘nalishini ta’lim shakli bilan birga tanlaydi.

Bunda ta’lim yo‘nalishlarini bir yoki turli oliy ta’lim muassasalari doirasida tanlash mumkin.

❗️Yo‘nalishlarni tanlash muddati yakunlangunga qadar o‘z ma’lumotlarini o‘zgartirishlari va qayd varaqasini qayta yuklab olishlari mumkin.

💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

⚡️KVOTA TASDIQLANDI
#abituriyent

Bakalavr va magistratura qabuli uchun jami 44 203 ta davlat granti o‘rinlari ajratildi

Prezidentning 2024-yil 19-iyuldagi F–36-son farmoyishi bilan 2024/2025-o‘quv yili uchun davlat oliy ta’lim muassasalariga o‘qishga qabul qilishning davlat buyurtmasi (granti) parametrlari tasdiqlandi.

Unga ko‘ra:

🔹 bakalavr kunduzgi ta’lim shakliga – 34 838 nafar;
🔸 magistrlar tayyorlash bo‘yicha – 9 365 nafar grant o‘rinlari ajratildi.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

⚡️MAKTABLARDAGI AYRIM HUJJATLARNI ELEKTRON HOLDA YURITISH, AYRIM HUJJATLARNI BEKOR QILISH BO‘YICHA

MMTV ning 2024-yil 17-maydagi 163-sonli buyrug‘i.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

⚡️🇺🇿 Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 5 млн сўмга етди

❗️Ўқитувчи ва Шифокорлар ўртачадан ҳам паст маош олган

Январь–июль ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5 миллион 92 минг сўмга етган.

Одатга кўра, Таълим, Cоғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида ўртача маош энг пастлигича қолмоқда.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇
👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Шу қозонда куйган жиззаман

Ўзбекистон Халқаро биология олимпиадаси (ИБО)дан нега дисквалификация қилинди?

Бир неча кун аввал телеграм каналимда Ўзбекистон терма жамоасининг Остона шаҳрида 7-14 июль кунлари 35-Халқаро биология олимпиадасидан шармандали ҳолатда дисквалификация қилингани ҳақида ёзган эдим. Кўпчилик сабабини сўраб ёзди. Лекин мен вазирликнинг расмий муносабати билдирилмай туриб тафсилотлари ҳақида ёзишдан ўзимни тийган эдим.

Ана энди изоҳ берсам бўлади, боиси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ўзи ҳолат ҳақида ёзиб чиқди.

Ўзбекистон нега ИБОдан четлатилди? Чунки бизникилар ғирромлик қилишди, шу сабаб ҳайдалдик. Воқеа қандай бўлганини тушунтираман. Одатда олимпиадага ҳар бир давлатдан тўрт иштирокчи боради. Ўқувчилар билан терма жамоа устозлари (Team liders) ҳам бирга боришади. Бу гал биздан беш нафар устоз кетганди.

ИБОда саволлар инглиз тилида тузилади. Эртага назарий имтиҳон деган куни ўқувчиларнинг телефон ва компьютерлари олиб қўйилади, интернетдан батамом иҳоталанади. Бу вақтда терма жамоа устозлари туни билан эртага тушадиган назарий саволларни ўз тилларига таржима қилиб чиқишади. Таржима тугагач материаллар ташкилотчиларга топширилади. То имтиҳон ўтмагунча устозлар ўз ўқувчилари билан кўриштирилмайди, гаплаштирилмайди.

Биздан борган устозлар таржима қилинаётган матнга ўқувчи учун тўғри жавобни топишига ёрдам берадиган саволда йўқ бўлган белгилар қўйишган. Бу ҳолат билишим бўйича биздан борган тўрт ўқувчидан бири учун махсус қилинган. Имтиҳон ўтган, шундан сўнг ҳакамларда натижалар шубҳа уйғотган. Саволлар китобини олиб текшириб кўришганда тўғри жавобларга ортиқча белги қўйилганини пайқашган. Ҳамма ишкал шу ердан бошланган. Ҳакамлар бизнинг устозларга ғирромлик қилишганини исботлаб беришган, бизникиларнинг тан олишдан бошқа чоралари қолмаган.

Шу сабаб биз ИБО2024 дан шармандаларча четлаштирилдик. ИБО қўмитаси бизнинг устозлар бундан аввалги йилларда ҳам ғирромлик қилган бўлиши мумкинлигини иддао қилмоқда. Бу ҳам текширилишини ва агар шундай ҳол аниқланса берилган медаллар бекор қилинишини айтишган ва Ўзбекистонни ИБОга аъзо 80 давлат рўйхатидан чиқариб юборишган.

Мана, ҳаммаси қандай бўлган эди. Тўғриси бу жуда шармандали ҳол, шундай эмасми? Бир ўқувчига ёрдам бераман деб бутун бошли давлатни шарманда қилишди.

Яна бир кичик эскартма. Бу Ўзбекистоннинг ИБОдан дисквалификация қилинган биринчи ҳолат эмас. Худди шундай ғирромликни 2010 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтган олимпиадада ҳам қилганмиз ва ўшанда ҳам натижаларимиз бекор қилинган эди. Лекин бу гал аъзоликдан ҳам чиқариб юборилдик.

Энг қизиқ жойи 2027-йил ИБО бизда, Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган эди (олимпиада кунлари ҳали аниқлаштирилмаганди). Ҳозиргина ИБО сайтини қарасам 2027 йилги олимпиадага мезбонлик қилиш Полшага берилибди.

Академик ҳалоллик жуда ҳам муҳим шарт. Илм-фанда академик ҳалолликка риоя қилмас эканмиз, оқибати ҳеч қачон яхши бўлмайди. Мана шундай бир умр юзимиз қора бўлиб юраверамиз.

Бир ақлли инсон айтганидек, «Битта аҳмоқ қудуққа тош ташлайди, энди уни қирқта ақлли ҳам чиқара олмайди».

Бахтиёр Шералиев

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Temurbeklar maktabi bitiruvchilari uchun alohida qo‘shimcha kvota ajratiladi, ular endi boshqalarga xalaqit bermaydi
#abituriyent

Prezident imzolagan farmoyishga binoan, endilikda davlat oliy ta’lim muassasalariga kirishda to‘plagan baliga nisbatan ma’lum miqdordagi qo‘shimcha ball beriladigan shakldagi imtiyozga ega abituriyentlar 2024/2025-o‘quv yilida tanlagan ta’lim yo‘nalishi bo‘yicha belgilangan o‘tish bali va undan yuqori ball to‘plagan taqdirda, to‘plagan baliga mos ravishda davlat granti yoki to‘lov-kontrakt asosida qo‘shimcha kvota bilan talabalikka tavsiya etiladi.

Bu nima degani?

Endilikda qo‘shimcha ball beriladigan imtiyozlar, eng asosiysi Temurbeklar maktabi bitiruvchilari agar o‘tish bali uchun yetarli ball to‘play olsa, unda ular uchun qo‘shimcha kvota ajratiladi. Bunda oldindan qo‘shimcha kvota soni ma’lum qilinmaydi, chunki necha nafar bitiruvchi o‘qishga kira olishi oldindan ma’lum bo‘lmaydi. Mandatdan keyin imtiyozlilarga nechta grant yoki nechta kontrakt ajratilishi aniq bo‘ladi.

Eng muhimi, endi Temurbeklar maktabi bitiruvchilari boshqalarga xalaqit bermaydi.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Kvotalar bo‘yicha batafsil izoh
#abituriyent

Biroz avval e’lon qilingan kvotalar bo‘yicha ko‘pchilikda savol tug‘ilgani tabiiy. Chunki Prezident farmoyishi bilan tasdiqlangan joriy yilgi kvotalarning avvalgilaridan bir qancha farqi bor:

1️⃣ Birinchidan, kvotalar OTMlar kesimida emas, balki yo‘nalishlar kesimida e’lon qilindi;

2️⃣ Ikkinchidan, kvotalar faqat davlat granti uchun e’lon qilindi, to‘lov-kontrakt uchun yo‘q;

3️⃣ Uchinchidan, kvotalar faqat kunduzgi ta’lim shakli uchun e’lon qilindi, sirtqi, kechki va masofaviy uchun yo‘q.

Joriy yilda yangi tizim bo‘lgani uchun, ayrim tushuntirishlar berib o‘tmoqchiman.

Batafsil kvotalar qachon va kim tomonidan e’lon qilinadi?

Batafsil kvotalar Davlat qabul komissiyasi tomonidan e’lon qilinadi. Odatda bu yana 1 haftacha muddatni talab qiladi. Ya’ni Prezident umumiy kvotani tasdiqlagach, batafsil kvotalarni yana kutishga to‘g‘ri keladi.

Davlat qabul komissiyasi nimalarni tasdiqlaydi?

Davlat qabul komissiyasi 2024/2025-o‘quv yili uchun quyidagilarni tasdiqlashini kutishimiz kerak:

➖umumiy qabul parametrlarini (oliygohlar, ta’lim shakllari va tillar kesimida);
➖qo‘shimcha qabul parametrlarini (imtiyozga ega abituriyentlar uchun);
➖maqsadli qabul kvotalarini va ushbu kvotalarning tuman (shahar)lar kesimidagi taqsimotini;
➖o‘qishga qabul qilishning minimal o‘tish balini;
➖umumiy qabul parametriga nisbatan davlat granti kvotasining ulushini.

Grant kvotasi yo‘nalishlar kesimida ekan, u qanday taqsimlanadi?

Joriy yildan boshlab davlat grantlari oliygohlar uchun berilmaydi, balki yo‘nalish uchun ajratiladi. Masalan, Toshkent davlat yuridik universiteti uchun aniq grant kvotasi bo‘lmaydi, 50 ta oladi, 100 ta oladi, deyilmaydi. Balki yurisprudensiya yo‘nalishi uchun umumiy grant kvotasi ajratiladi.

Bunda respublikadagi barcha oliygohlardagi yurisprudensiya yo‘nalishiga topshirgan abituriyentlar orasida kvota doirasida eng yuqori ball to‘plaganlari, qaysi OTMga topshirganidan qat’i nazar, grantga kiradi. Bu degani endi ayrim oliygohlarda grantga kirgan bironta talaba bo‘lmasligi mumkin.

Keling aniq misolda ko‘ramiz.

Joriy yilda yurisprudensiya yo‘nalishi uchun 115 ta grant kvotasi ajratilibdi. Masalan, TDYU, O‘zMU, QDU, SamDU va NamDUda yurisprudensiya yo‘nalishi bor deylik. Mana shu 5 ta oliygohning yurisprudensiya yo‘nalishiga topshirgan barcha abituriyentlar ballar ketma-ketligida taxlab chiqiladi va eng yuqori ball olgan 115 nafar abituriyentga grant beriladi. Shunda, misol uchun, TDYUga 50 ta grant, O‘zMUga 25 ta grant, QDUga 20 ta grant va h.k. to‘g‘ri kelishi mumkin.

Ya’ni davlat endi falon universitetga grant beraman, degandan ko‘ra, ma’lum bir yo‘nalishga topshirgan va yuqori ball olgan aqlli abituriyentlarga grant beraman, deyapti. Bu degani endi qaysidir oliygohga 160 ball bilan kontraktga kirib, boshqa bir oliygohda xuddi shu yo‘nalishga 100 ball bilan grantga kirish degan narsa yo‘qoladi.

Faqat bitta istisno joyi bo‘ladi. Davlat grantining barcha kvotasini bitta oliygoh olib qo‘yishining oldini olish maqsadida cheklov qo‘yiladi. Masalan, 115 ta kvotaning hammasi TDYUga to‘g‘ri kelib qolishi mumkin. Bunaqa paytda, masalan, 50%lik cheklov qo‘yiladi. Ya’ni TDYU faqat 115 ta kvotaning yarmini, ya’ni 57 ta grant kvotasini olishi mumkin bo‘ladi.

‼️XULOSA: hali kvotalar to‘liq tasdiqlanmadi, hozircha chala. Oliygohlar, to‘lov-kontrakt, ta’lim shakllari va tillar kesimidagi kvotalar tasdiqlanishini yana kutish kerak. Qancha kutishimiz noma’lum, bu Bosh vazir raisligidagi Davlat qabul komissiyasiga bog‘liq.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Гуманитар фанларнинг аҳамияти ва Олий таълим

Янги Ўзбекистон университети проректори, профессор Баҳодир Аҳмедов тўғри айтди. Дунёдаги энг кучли олийгоҳларда мажбурий бўлган ижтимоий фанлар бор.

Бу билан биздаги ҳолат ҳам тўғри демоқчи эмасман, лекин “айтидаману, тарих нимага кере ока” деган гап ҳам тўғри эмас.

Умуман, олий таълим борасида энг қизиқ подкастлардан бири бўлибди.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Хитойда ўқувчиларга оталари қандай қилиб пул топаётганлигини дарс жараёнида кўрсатишибди.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Ҳаётий тажрибалар шуни кўрсатадики, муваффақиятларга қобилиятлардан кўра кўпроқ тиришқоқлик билан эришилади...

Ўз ишига жону-жаҳдини бериб ишлаган, албатта, ғолиб бўлади.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

"Yurakda orzu paydo bo'lmasa, orzu esa maqsadga, maqsad bo'lsa harakatga aylanmas ekan, natijaga umid qilma!"

Muallif: Komiljon Xasanov.


@oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

ИИВ Академиясига ўқишга киритиб қўйиш учун 22 минг доллар олган шахс ушланди

Тошкент шаҳри ҳамда Қашқадарё, Хоразм ва Тошкент вилоятларида ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди. Гумондорлар фуқароларни ОТМга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2 600 доллардан 22 минг долларгача бўлган пул маблағларини олган вақтида тезкор тадбирларда қўлга олинган.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Минимал ўтиш балли ўзгармади

Давлат гранти бўйича минимал ўтиш балли – 68,0 балл (максимал 189,0 баллнинг 36 фоизи); тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш балли – 56,7 балл (максимал 189,0 баллнинг 30 фоизи) этиб белгиланди.

👉 https://kun.uz/kr/18959423

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

📈 Прогноз: 56,7+ балл тўплаган ҳар 2 та абитуриентдан биттаси талаба бўлиши кутилмоқда!

Келинг, рақам билан исботлаймиз:

✅ Жорий йилда умумий ҳисобда 737 минг 351 нафар абитуриент тестга кирган;

✅ Шундан амалдаги ўтиш балли – 56,7 дан кўпроқ балл тўплаган абитуриентлар сони 391 минг 482 нафарни (53,1%) ташкил қилади;

✅ Қабул квоталар сони эса барча таълим шакллари бўйича 200 мингга яқин (194 минг 892 та).

Бу дегани, агар минимал ўтиш баллари ўтган йилги ҳолатда қолса ва оширилмаса ҳужжат топширган ҳар 4 та абитуриентдан биттаси, ёҳуд 56,7 дан кўпроқ балл тўплаган ҳар 2 та абитуриентдан биттаси талаба бўлади!

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

#Abituriyentga_yordam

❓Tanlov ustuvorligini belgilash nima degani?

Ko'pchilik abituriyentlarimiz "Yo'nalish tanlash" da "Tanlov ustuvorligi" qismida tushunmovchiliklar mavjud. Ushbu videoda batafsil tushuntirilgan

Bo'lajak talabalarga yuborib qo'ying!😉

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Kvotalar bo‘yicha batafsil izoh
#abituriyent

Biroz avval e’lon qilingan kvotalar bo‘yicha ko‘pchilikda savol tug‘ilgani tabiiy. Chunki Prezident farmoyishi bilan tasdiqlangan joriy yilgi kvotalarning avvalgilaridan bir qancha farqi bor:

1️⃣ Birinchidan, kvotalar OTMlar kesimida emas, balki yo‘nalishlar kesimida e’lon qilindi;

2️⃣ Ikkinchidan, kvotalar faqat davlat granti uchun e’lon qilindi, to‘lov-kontrakt uchun yo‘q;

3️⃣ Uchinchidan, kvotalar faqat kunduzgi ta’lim shakli uchun e’lon qilindi, sirtqi, kechki va masofaviy uchun yo‘q.

Joriy yilda yangi tizim bo‘lgani uchun, ayrim tushuntirishlar berib o‘tmoqchiman.

Batafsil kvotalar qachon va kim tomonidan e’lon qilinadi?

Batafsil kvotalar Davlat qabul komissiyasi tomonidan e’lon qilinadi. Odatda bu yana 1 haftacha muddatni talab qiladi. Ya’ni Prezident umumiy kvotani tasdiqlagach, batafsil kvotalarni yana kutishga to‘g‘ri keladi.

Davlat qabul komissiyasi nimalarni tasdiqlaydi?

Davlat qabul komissiyasi 2024/2025-o‘quv yili uchun quyidagilarni tasdiqlashini kutishimiz kerak:

➖umumiy qabul parametrlarini (oliygohlar, ta’lim shakllari va tillar kesimida);
➖qo‘shimcha qabul parametrlarini (imtiyozga ega abituriyentlar uchun);
➖maqsadli qabul kvotalarini va ushbu kvotalarning tuman (shahar)lar kesimidagi taqsimotini;
➖o‘qishga qabul qilishning minimal o‘tish balini;
➖umumiy qabul parametriga nisbatan davlat granti kvotasining ulushini.

Grant kvotasi yo‘nalishlar kesimida ekan, u qanday taqsimlanadi?

Joriy yildan boshlab davlat grantlari oliygohlar uchun berilmaydi, balki yo‘nalish uchun ajratiladi. Masalan, Toshkent davlat yuridik universiteti uchun aniq grant kvotasi bo‘lmaydi, 50 ta oladi, 100 ta oladi, deyilmaydi. Balki yurisprudensiya yo‘nalishi uchun umumiy grant kvotasi ajratiladi.

Bunda respublikadagi barcha oliygohlardagi yurisprudensiya yo‘nalishiga topshirgan abituriyentlar orasida kvota doirasida eng yuqori ball to‘plaganlari, qaysi OTMga topshirganidan qat’i nazar, grantga kiradi. Bu degani endi ayrim oliygohlarda grantga kirgan bironta talaba bo‘lmasligi mumkin.

Keling aniq misolda ko‘ramiz.

Joriy yilda yurisprudensiya yo‘nalishi uchun 115 ta grant kvotasi ajratilibdi. Masalan, TDYU, O‘zMU, QDU, SamDU va NamDUda yurisprudensiya yo‘nalishi bor deylik. Mana shu 5 ta oliygohning yurisprudensiya yo‘nalishiga topshirgan barcha abituriyentlar ballar ketma-ketligida taxlab chiqiladi va eng yuqori ball olgan 115 nafar abituriyentga grant beriladi. Shunda, misol uchun, TDYUga 50 ta grant, O‘zMUga 25 ta grant, QDUga 20 ta grant va h.k. to‘g‘ri kelishi mumkin.

Ya’ni davlat endi falon universitetga grant beraman, degandan ko‘ra, ma’lum bir yo‘nalishga topshirgan va yuqori ball olgan aqlli abituriyentlarga grant beraman, deyapti. Bu degani endi qaysidir oliygohga 160 ball bilan kontraktga kirib, boshqa bir oliygohda xuddi shu yo‘nalishga 100 ball bilan grantga kirish degan narsa yo‘qoladi.

Faqat bitta istisno joyi bo‘ladi. Davlat grantining barcha kvotasini bitta oliygoh olib qo‘yishining oldini olish maqsadida cheklov qo‘yiladi. Masalan, 115 ta kvotaning hammasi TDYUga to‘g‘ri kelib qolishi mumkin. Bunaqa paytda, masalan, 50%lik cheklov qo‘yiladi. Ya’ni TDYU faqat 115 ta kvotaning yarmini, ya’ni 57 ta grant kvotasini olishi mumkin bo‘ladi.

‼️XULOSA: hali kvotalar to‘liq tasdiqlanmadi, hozircha chala. Oliygohlar, to‘lov-kontrakt, ta’lim shakllari va tillar kesimidagi kvotalar tasdiqlanishini yana kutish kerak. Qancha kutishimiz noma’lum, bu Bosh vazir raisligidagi Davlat qabul komissiyasiga bog‘liq.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Абитуриентларнинг 46,9 фоизи минимал балл тўплай олмади

Ўзбекистонда 12 кун давом этган давлат имтиҳонлари якунига етди. Тест топширган абитуриентларнинг натижалари mandat.uzbmb.uz сайтида эълон қилинди.

Бу йил жами 737 351 нафар абитуриент тест синовларида қатнашди. Бу ўтган йилгидан 151 мингга кам. Рухсатнома чиқарилган 65 243 нафар абитуриент имтиҳонга келмаган. Тестдан четлатилганлар – 94 нафар.

Бу йил энг кўп абитуриентлар Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларига тўғри келади.

Энг юқори ўртача баллар Бухоро, Тошкент ва Фарғона вилоятидан қатнашган абитуриентлар ҳиссасига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида ўртача баллар қуйидагича:

Бухоро вилояти — 75,9 балл;
Тошкент шаҳри — 74,6 балл;
Фарғона вилояти — 69,9 балл;
Наманган вилояти — 68 балл;
Хоразм вилояти — 68 балл;
Навоий вилояти — 67,2 балл;
Самарқанд вилояти — 67 балл;
Қашқадарё вилояти — 65,9 балл;
Жиззах вилояти — 65,5 балл;
Сурхондарё вилояти — 64,7 балл;
Тошкент вилояти — 64 балл;
Андижон вилояти — 63,5 балл;
Қорақалпоғистон Республикаси — 63,3 балл;
Сирдарё вилояти — 62,8 балл

Тестда қатнашган абитуриентларнинг 345 869 нафари ўқишга кириш учун йиғиш керак бўлган минимал 56,7 баллни ҳам тўплай олмаган. Бу жами абитуриентларннинг 46,9 фоизи дегани.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Олис-олислардаги қайсидир бир давлатни афсонаси ҳақида

Бир куни шоҳ вазирини чақириб, бир қоп чаён топиб келишни буюрибди. Вазир бутун мамлакатни айланиб, бунча чаён топа олмабди. Шунда ёрдам сўраб, бир донишманднинг олдига борибди. Донишманд эса шундай жавоб қилибди:

— Фалон жойда фалон қозининг қабри бор. Шуни озгина очиб, бир қоп чаён оласан. Лекин кетишда очган жойингни беркитиб қўйиш ёдингдан кўтарилмасин. Акс ҳолда, бутун мамлакатни чаён босиб кетади...

— Бу бир қадим асотир, афсона. Лекин афсоналарда доимо ҳақиқат излари бўлади. Бировнинг устидан ҳукм чиқараётганлар қабрлари чаёндан тўлиб кетишидан эҳтиёт бўлишсин!

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

@oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

1-синфни ўқитадиган ўқитувчилар олий ёки биринчи тоифали бўлишлари лозим

✅ Мазкур мазмунда ва кетма-кетликда мактабларга қуйидаги топшириқлар етказилмоқда:

➖ 1.1-синфни ўқитадиган ўқитувчилар олий ёки биринчи тоифали бўлишлари шарт.

➖ 2.Ўқитувчининг нутқи равон, креатив фикрлай оладиган, замон талабларига мос бўлиши керак. (ўрта ёш бўлиш керак)

➖ 3. 1-синфни олаётган ўқитувчи камида 10 йиллик тажрибага эга бўлиши лозим.

➖ 4. 1-синф ўқитувчиси янги авлод дарсликларидаги инглиз тилида берилган математика, информатика фанига оид терминларни ёддан билиши керак.

➖ 5.1-синф ўқитувчисининг таълимий бир йиллик лойиҳаси бўлши  ва шу лойиҳа асосида 1-синфга дарс берши керак.

➖ 6. 1-синф ўқитувчиси лойиҳа устида ишлай оладиган устоз ижодкор бўлиши ва ўқувчиларини ҳам ижодкорликка ундай оладиган бўлиши шарт.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

#Qabul_2024 |#Akademik_litsey

⚡️Akademik litseylarga kirish test sinovlari oʻtkazilish sanasi va vaqti aniq boʻldi


☝️Akademik litseylarga hujjat topshirgan o‘quvchilar va ularning ota-onalari diqqatiga!

📆Kirish test sinovlari 25–26-iyul kunlari Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan maxsus belgilangan hududlarda ikki smenada oʻtkaziladi.

🕒 Test sinovlarini oʻtkazilish vaqti:

➡️ 25-iyul kuni – 1️⃣smenada o‘tkazilib, soat 15:00 da;

➡️ 26-iyul kuni 2️⃣ smenada:
1️⃣-smena soat 9:00 da;
2️⃣-smena soat 15:00 da boshlanadi.

Akademik litseylarga hujjat topshirgan abituriyentlar test sinovlariga kirish ruxsatnomasini:
my.edu.uz saytidagi shaxsiy kabinetiga o‘zining login va paroli bilan kirgan holda yuklab olishi;
➖yoki bevosita hujjat topshirgan akademik litseydan borib olishi mumkin.

Abituriyentlardan test sinovi o‘tkaziladigan hududga belgilangan vaqtdan kamida 1 soat oldin shaxsini tasdiqlovchi hujjat va test sinovida ishtirok etish uchun ruxsatnoma bilan kelishlari so‘raladi.

@oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Yettinchi kun natijalari e’lon qilindi

20-iyul
kungi kirish test sinovi natijalarini quyidagi 3 xil usulda bilish mumkin:

1️⃣ my.uzbmb.uz saytining “Natijani olish” bo‘limidan;

2️⃣ mandat.uzbmb.uz sayti orqali;

3️⃣ Quyidagi telegram botlardan:

@e_dtm_mandatbot || @e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot || @e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

#Тезкор #Расман
⚡️⚡️Бакалавриат таълим йўналишлари учун давлат гранти

2024/2025-ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларига бакалавриатнинг КУНДУЗги таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇
👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Xitoyda internet va onlayn o‘yinlarga mukkasidan ketgan o‘smirlarni maxsus lagerlarga jo‘natishmoqda. U yerda internet yo‘q.

P.S: Mana, insoniyat qayoqqa qarab ketayapmiz🤦‍♂

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
«ҲАР СОҲАДАН» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ👇👇

t.me/harsoha_dan

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

2023-yil davomida O‘zbekistonda xalqaro imtihon tizimlari bo‘yicha 70% dan yuqori (7 va undan yuqori) ball olgan 12,3 ming nafar yoshlarga imtihon topshirish xarajatlari qaytarib berildi. Buning uchun davlat byudjetidan 21,7 mlrd so‘m mablag‘ ajratilgan.

2021-yilda 2 ming 833 nafar, 2022-yilda esa 7 ming 744 nafar yoshlar uchun imtihon xarajatlari qoplab berilgan edi.

2023-yilda imtihon xarajati pulini qaytarib olgan yoshlar:

IELTS — 8 ming 275 nafar;
TOEFL — 30 nafar;
GMAT — 13 nafar;
SAT — 960 nafar
Rus tili — 2 ming 864 nafar;
Koreys tili — 77 nafar.

Bundan tashqari, qo‘shimcha 9 ta test (xorijiy til va imtihon turlari) sinovlarining xarajatlari qoplab berilgan.

❗️ Xalqaro imtihon tizimlari bo'yicha imtihon topshirish xarajatlarini qoplab berishga ariza yuborish tartibi bilan bu yerda tanishishingiz mumkin.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

⚡️O‘qishga kirish uchun minimal o‘tish ballari qanchaga ko’tariladi?

Bu haqda oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vaziri Qo’ng’irotboy Sharipov ma’lum qildi.

Joriy yilda barcha yo’nalishlar uchun minimal o’tish bali oshiriladi, endi avvalgidek 56,7 ball bilan o’qishga kirish imkoni bo’lmaydi.

Keyin yilda esa, o’tish bali yanada oshiriladi.

Joriy yilgi, ya’ni 2024-2025- o’quv yili uchun o’tish ballari:

➖ sog‘liqni saqlash, huquq, biznes va boshqaruv yo‘nalishlari uchun – 75,6 ball;

➖ boshqa yo‘nalishlar uchun – 66,5 ball etib belgilanadi.

Kelasi yili, ya’ni 2025-2026- o’quv yili uchun o’tish ballari:

➖ sog‘liqni saqlash, huquq, biznes va boshqaruv yo‘nalishlari uchun – 94,5 ball;

➖ boshqa yo‘nalishlar uchun – 75,6 ball etib belgilanadi.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

⚡️Birinchi kun natijalari e’lon qilindi

2024-yil 14-iyul kuni o‘tkazilgan oliy va professional ta’lim muassasalariga o‘qishga kirish test sinovi natijalari e’lon qilindi.

Abituriyentlar o‘z natijalarini 3 xil usulda bilishlari mumkin:

1️⃣ my.uzbmb.uz saytining “Natijani olish” bo‘limidan pasport seriyasi va raqami hamda shaxsiy identifikatsiya raqamini kiritgan holda.

2️⃣ mandat.uzbmb.uz sayti orqali abituriyent qayd varaqasi yoki abituriyent ruxsatnomasida ko‘rsatilgan abituriyentning ID raqamini kiritgan holda.

3️⃣ Quyidagi telegram botlariga abituriyent qayd varaqasi yoki ruxsatnomasida ko‘rsatilgan abituriyentning ID raqamini yuborgan holda:

👉 @e_dtm_mandatbot
👉 @e_dtm_mandat1bot
👉 @e_dtm_mandat2bot
👉 @e_dtm_mandat3bot
👉 @e_dtm_mandat4bot

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

UzBMB (DTM) yana eski davrga qaytyaptimi? Yoki “bolasi yo’qlar” yana savol tuzyaptimi?
#abituriyent

Kecha testning ilk kunida huquq fanidan imtihonga kirgan abituriyentlar darsliklarda mavjud bo'lmagan ma'lumotlardan, xususan, Kodeks va qonunlardan tuzilgan savollar borligidan shikoyat qilishdi. Masalan, davlat ramzlari to'g'risidagi qonunlar (bayroq qachon ko'tarilishi, madhiya soat nechida aytilishi va hk), davlat byudjeti to'g'risidagi qonun va hk.

Kecha testga kirgan abituriyentlarning aytishicha, Jinoyat va Ma'muriy javobgarlik to'g'risidagi kodekslarda qaysidir qilmishga qanaqa jazo nazarda tutilgan degan savollar ham tushgan emish. Ya'ni sanksiya qismini so'rashibdi.

Agar testda bir donagina bo'lsa ham shunaqa savol tushgan bo'lsa, unda bu sharmandalikdan boshqa narsa emas. Bunaqa savol tuzgan ekspertni butun umr "qora ro'yxat"ga tiqib, hech qachon testlarga yaqinlashtirmaydigan qilish kerak.

Sanksiyalarni hatto sudya, prokuror va tergovchilar ham yoddan bilmaydi-ku.

○xushnudbek

@oqituvchi_lar

Читать полностью…
Подписаться на канал