#HAMKORLIK
🔹Sankt-Peterburg gubernatorining Samarqand viloyati hokimiga yuborgan taklif xatiga asosan, viloyatdagi umumiy o‘rta ta’lim maktablarining 15 nafar faol 11-sinf bitiruvchilari mas’ullar hamrohligida joriy yil 28-iyun kuni Sankt-Peterburg shahrida o‘tkazilgan “Алые паруса” (Qizil yelkanlar) nomli bitiruv kechasida ishtirok etishdi.
Tashrif doirasida samarqandlik o'quvchilar Sankt- Peterburg shahrining diqqatga sazovor joylarini tomosha qilishdi.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Ўзбекистон миллий валютаси 30 ёшда!
Видео орқали миллий пул бирлиги тарихи билан танишинг.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТОЛМАГАН ЎҚИТУВЧИЛАРГА УСТАМА БЕРИЛМАЙДИМИ?
@Yurist_Xizmati 3699-савол:
Assalomu aleykum! O'qituvchi bo'lib ishlaymiz! 823 qaror bo'yicha Malaka toifasi yo'q o'qituvchilarga yoki malaka toifadan o'tolmading deb USTAMA bermaslik mo'mkinmi. Bizga USTAMA belgilangan edi. Malaka toifa attestatsiyadan o'tmading deb Qayta kurib chiqib olib tashashdi. Shu to'g'rimi. Javob uchun oldindan rahmat
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Мумкин эмас.
❗️Устама ўқитувчига у аттестациядан ўтган ёки ўтмаганлиги учун эмас, аксинча аввалги ўқув йилида кўрсатган натижалари учун тўланади. Тушуняпсизми, аттестация келажакда бўладиган ҳодиса. Ундан ўтиш ёки ўтмасликни ҳеч ким олдиндан айта олмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низомнинг 20-бандига кўра педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар:
• тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига;
• синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга;
• тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига;
• ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.
☝️Юқоридаги қоиданинг мазмунига кўра педагог ходимга устама ушбу низом билан тасдиқланган баҳолаш мезонларига кўра берилади ва бунда ўқитувчи максимал 40 фоиз устама олиши мумкин.
Мисол учун бир ўқитувчига 2021/2022 ўқув йилидаги натижалари учун 2022 йил 7 июнь санасида 20 фоиз педагогик кенгаш қарори билан тайинланди. Бу устама келаси йил июль ойигача амал қилади.
✅ Айтайлик ўқитувчи 2022 йил октябрь ойида аттестациядан ўта олмади ва у 2-тоифага тушурилди. Бунда унинг аттестациядан ўта олмагани унинг устамасига таъсир кўрсатмайди. Бу масалада туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
📌 Магистратура ва докторантура учун талаб этилувчи сертификатлар рўйхати (йўналишлар кесимида)
➖ Қайси йўналишга C1 шарт?
➖ Қайси йўналишга В2 керак?
➖ Қайсиларига В1 ҳам бўлади?
✅ 2024-2025 ўқув йили Магистратура мутахассисликларига кириш учун чет тили сертификатлари йўналишлар кесимида тақдим этилмоқда.
П/С: Кўпчилик соғлиқни сақлаш соҳасига В1 ўтмайди деб иккиланаётган эди. Мана тасдиқланган варианти, деярли 80 фоиз йўналишлар В1га тушган.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Telegram асосчиси Павел Дуров Ўзбекистонга ташрифи ҳақида ёзди.
“Ўзбекистон “Telegram”ни яхши кўради: 37 миллион аҳолининг 70 фоиздан ортиғи “Telegram”да ва уларнинг бутун иқтисодиёти платформамизда бошқарилади (мамлакатдаги ҳар бир бизнес Telegram боти ёки каналига эга). Биз бу билан фахрланамиз ва Ўзбекистонни севамиз” – деб ёзди Дуров.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#motivation
Британиялик мухбир суратга олган, Миср қишлоқларидан бирида кўча чироғи ёруғида дарс қилаётган етим бола. Электр токи отаси вафот этгандан бери пул тўланмагани учун узиб қўйилган.
Бўладиган бола ўқиш учун имкон топади.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#kreativ_yondashuv
Oyni o'g'irlash
Foto muallifi: Danielya Antoniola
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
OTMga kirish uchun minimal oʻtish ballari koʻtariladi
Bu haqda oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri Qoʻngʻirotboy Sharipov maʼlum qildi.
Joriy yilda barcha yoʻnalishlar uchun minimal oʻtish bali oshiriladi, endi avvalgidek 56,7 ball bilan oʻqishga kirish imkoni boʻlmaydi.
Keyingi yilda esa oʻtish bali yanada oshiriladi.
Joriy yilgi, yaʼni 2024-2025 oʻquv yili uchun oʻtish ballari:
➖ sogʻliqni saqlash, huquq, biznes va boshqaruv yoʻnalishlari uchun – 75,6 ball;
➖ boshqa yoʻnalishlar uchun – 66,5 ball etib belgilanadi.
Kelasi yili, yaʼni 2025-2026- oʻquv yili uchun oʻtish ballari:
➖sogʻliqni saqlash, huquq, biznes va boshqaruv yoʻnalishlari uchun – 94,5 ball;
➖ boshqa yoʻnalishlar uchun – 75,6 ball etib belgilanadi.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Кўпчилик бу маълумотни билмаса керак
1. Агар ҳайкалдаги отнинг битта оёғи кўтарилган бўлса, саркарда жангда олган жароҳатларидан вафот этганини билдиради.
2. Агар отнинг иккала оёқлари ҳавода бўлса, саркарда жангда ҳалок бўлганини билдиради.
3. Агар отнинг тўртта оёғи ҳам ерда бўлса, саркарда табиий ўлим топганини билдиради.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Qabul tugashiga atiga 2 kun qoldi
23-iyun soat 18:00 holatiga oliy va professional ta’lim muassasalariga qabul qilish bo‘yicha 650 ming 715 nafar abituriyent ro‘yxatdan o‘tdi.
Shundan:
joriy yil bitiruvchilari — 350 ming 647 nafar;
avvalgi yillar bitiruvchilari — 300 ming 068 nafar.
Abituriyentlarning gender tarkibi bo‘yicha taqsimoti:
🤵♂️ erkaklar — 308 ming 392 nafar;
👩🏻🔧 ayollar — 342 ming 323 nafar.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Videodagi predmetlarning harakatli ta'siri singari insonlar ham bir-biriga ta'sir kuchiga ega.
O'zingizni ichingizdagi eng yaxshi narsalarni ochib beradiganlar bilan o'rab oling!
Atrofingizga ijobiy ta'sir maydoniga ega insonlarni yig'ing, ular bilan do'stlashing!!!
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
ИККИ ФАН УЧУН ҲАМ УСТАМА ОЛИШГА ҲАҚЛИМАНМИ?
@Yurist_Xizmati 2539-савол:
Assalomu alaykum, men maktabda nemis va ingliz tillaridan dars beraman. Ikkalasidan ham diplomim bor. Men 15 soat nemis tili va 15 soat ingliz tilidan dars beraman. Menga faqat nemis tili uchun 15 soat uchun ustama to‘lanyapti. Ingliz tiliga to‘lanmayapti. Menga ikkalasidan ham to‘lash mumkin emas deyishyapti. Shu masalani qonuniy tomondan yordam qiling.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 30-сентабрдаги 823-сон қарорига 1-ИЛОВА “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМнинг 20-бандига мувофиқ педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга, тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.
🔹 Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
• 65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;
• 71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;
• 76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;
• 81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;
• 86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;
• 91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;
• 96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.
❗️Шундай экан устамалар ўқитувчининг умумий салоҳиятига қараб белгиланади.
❌ Бунда қайси фандан дарс ўтишининг аҳамияти йўқ. Унга неча фоиз устама белгиланган бўлса,нечта фандан дарс ўтса ҳам барчаси учун устама бир хил белгиланади.
✅ Сизга ҳам иккала ўтаётган фанларингиз учун бир хил устама тўланиши керак. Бу масала бўйича туман ММТБга мурожаат қилинг!
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Каравотингиз ёнига бир бўлак лимон қўйсангиз, шундай бўлади!
Лимонни 4 та тенг бўлакка бўлиб, устига туз сепиб, каравот ёнидаги стол ёки тунги стол устига қўйиб қўйсангиз бўлди! Натижа сизни узоқ куттирмайди!
• Чарчоқларингиз йўқолганини ҳис қиласиз.
• Aқлий қобилиятлар яхшиланади
• Энергия ва оптимизмнинг кўтарилишини ҳис қиласиз
• Ётоқхонангизга ҳеч қандай ҳашарот яқинлашмайди
• ИншаАллоҳ! Юқори қон босимини унутасиз
• Хонадаги хаво микроблардан тозаланади.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
⚡️Шунча кутдик, яна бир йил кутамиз: 2025 йил сентябрдан олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ойлик маошини ошириш таклифи билдирилди
Мутасаддилар аввало шу ҳақда ахборот берди.
Қайд этилганидек, аттестацияда илғор технологияларга асосланган янги тартиб жорий этилган. Унда 190 мингдан зиёд ўқитувчилар қатнашиб, шундан 51 минг нафарининг тоифаси оширилган.
Мактабларда билимли ва изланувчан педагоглар кўпайишини доимий рағбатлантириш зарурлиги таъкидланди.
2025 йил сентябрдан олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ойлик маошини ошириш таклифи билдирилди.
Аттестациядан ўтолмаган, тажрибаси етарли бўлмаган ўқитувчиларга алоҳида дастур ишлаб чиқиб, малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Бу борада малака ошириш марказлари ҳамда педагогика коллежлари имкониятларидан тўла фойдаланиш зарур. Шу мақсадда, А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида боғча ва мактабларнинг раҳбар ҳамда педагогларини ҳар 5 йилда малакасини ошириш тизими йўлга қўйилиши белгиланди.
@oqituvchi_lar
#Диққат
🇺🇿 Бугун, 2-июл куни Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби қабул қилинганлигига 32 йил тўлди.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Баъзида одамлар сени тамом энди синди, деб ўйлашлари мумкин. Бироқ, сен ҳеч қачон таслим бўлма!
Чунки, ҳали ҳаёт олдинда...
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Birlashgan Millatlar Tashkiloti Bosh kotibi Antoniu Guterrish O‘zbekiston Respublikasining “Oliy Darajali Do‘stlik” ordeni bilan taqdirlandi.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
⚡️Bu yilgi imtihon sxemasi qanday bo'ladi?
2024-yilgi oliygohga kirish imtihon jarayonlari qanday bo'lib o'tishi mumkinligi haqida infografika bilan tanishing
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Қизларингизга илм беринг!
Улар миллатни тарбиялайдилар!
Биласизми Сингапурда дипломи бор аёллар турмушга чиқсалар, давлатдан катта тўёна, агар фарзанд кўрсалар бошқа ўқимаган аёлларга нисбатан кўпроқ суюнчи пулларини оладилар. Хўш нима учун шунақа? Чунки буюк ислоҳотчи Ли Куан Ю мамлакатнинг муаффақияти аввалом бор илмли,зиёли аёллар ва оналарга боғлиқлигини тушуниб етганди. Тарих кўрсатдики Ли Куан Ю юз фоиз хақ бўлиб чиқди.
Ақлли ва илмли аёл, илмсиз, дунёқараши паст аёллардан кўра дунёга, хаётга реал кўз билан бахо бера оларкан. Бундай аёллар замонавий тенденциялар ва хаққонийлик билан ўз хаётлари ва оилаларини келажагини қура оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига, фарзандларига тўғри йўналишларни бера олиш қурбига эга бўладилар. Энг камида бундай аёллар ўз соғлиқларига ва оила соғлиғига катта эътибор бера оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига келажак истиқболларига олиб борувчи порлоқ йўлларни кўрсата оладилар, керак пайти танқид қилиб, зарур пайтда мақтов билан муаффақиятларга эриштира оладилар.
Илмли, ақлли аёллар қорин ғамидан, уйдаги мебель, идиш-товоқ, латта-путта каби майда нарсалардан юқори турадилар. Улар мўлжални жуда юқори оладилар ва оилани юксакликка олиб чиқиш режаларини қила оладилар. Бундай аёллар ўз эрлари ва фарзандларига китоб тутқазадилар ва илм-фанга йўналтирадилар.
Хар қандай буюк эркакнинг ортида буюк аёл туради деб бежизга айтилмаган. Интеллекти юқори аёл албатта буюк фарзандларни камолотга эриштирадилар. Отадан қон, жисм ўтсада, ақл, тафаккур кўпроқ онадан ўтади. Шунинг учун илмли, иймонли аёлларга уйланиш мақсадга мувофиқдир.
Интеллектуал ўткир билимга эга, ақл-фаросатли аёллар ўз эрларини йўқотган тарзда хам, ёки уларнинг аблах бўлиб чиқишидан қатъий назар барибир ўз хаёт йўлларини топиб кета оладилар. Чунки бундай аёллар ўз оилаларини иқтисодий-маънавий жиҳатдан қўрғон каби химоялаш усулларини топа оладилар.
Нима учун интеллектуаллар ўзларига жуда иқтидорли интеллектуал кучли аёлларни танлаганлар. Чунки улар биладилар фақат кучсиз одамлар ўзларидан хам кучсизларни танлашларини, улар ўзларига мос ва хос, замон билан хамнафас юрувчи жуфтни бежизга танламаганлар. Чунки бундай кучли одамларга фақатгина шунақа кучли аёлларгина илхом бера оладилар.
Хўш биздачи? Бизда эса "Аёл бахти" номли тренинглар. Аёлларга ёш қизалоқлигидан бўйсуниш, овқат қилиш, тикиш-бичиш, ўз хаётини қурбон қилиш йўллари ўргатилади. Тенденциялар қанчалик ўзгармасин, дунё қанчалик тараққиётга қадам қўймасин биздаги қарашлар халиям XV асрдаги ахволда. "Бўлмаса эрсиз қоласан ва тамомсан" принциплари устунлигича қолмоқда.
Дунё аёлнинг бўғирсоқ пиширишни билиши ёки билмаслигига эмас, балки унинг тафаккури ва профессионализмига хайратланади.
Ўзингизнинг истеъдодингизни, билимингизни намоён қилишдан, янги ғояларингизни амалга оширишдан хеч қачон қўрқманг, эски стреотиплардан баралла воз кечинг. Кир ювуш ва овқат қилишни истаган пайтда ўрганиб олиш мумкун, аммо мияни билимга, тафаккур ва кўникмаларга тўлдиришга кейин кеч бўлиши мумкин.
Қозоқ тилидан Исроил Тиллабоев таржима қилди
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
1.Talabalarning rag'bat puliga vazirlik ko'z tikishi sal g'alatimasmi?
2.O'qituvchilar peshona teri bilan ishlab, oylik maosh olib, bir oz dam olish uchun mehnat ta'tiliga chiqishadi.
Aytishlaricha, 2024-yil 1-apreldan UzASBOning yangicha hisoblash tizimi bo'yicha mehnat ta'tili puli(otpusknoy)lar o'tgan yilgilardan ko'ra kam miqdorda chiqayapti. Oshira olmas ekansiz, nima kerak enidan ham bo'yidan ham urish?!
Qonunlar davlat emas, Xalq manfaatiga ishlashi kerakligini inobatga olsak, sal g'alatimasmi bu?
Xullas, savollar ko'p, javoblar ham aniq, ammo Xalq uchun bir oz mos kelmay qolayapti.
Hurmatli mutasaddilar! Iltimos, bu masalalarni qayta ko'rib chiqib, Xalq manfaatiga monand ravishda yechim qilib bersangiz!!!
Komiljon Xasanov-tarix va huquq fani o'qituvchisi.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#ibrat_bekati
Навбат
— Менинг онам!
— Йўқ!! Менинг онам!!
Набираларининг жон-жаҳди билан она талашишларини мунгли кўзларига ёш олиб кузатиб турган Ҳалима аянинг хаёллари ўғлининг дадил овозидан тўзғиб кетди:
— Ойи, кетдик. Келинингиз нарсаларингизни йиғиштириб қўйибди, бу ой акамнинг навбатлари...
Аржумандбегим
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим ташкилотлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг яхлит тизими яратилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра:
А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти негизида А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ташкил этилди.
2024-2025 ўқув йилидан бошлаб:
Вазирлик тизимидаги таълим ташкилотлари раҳбар, педагог ва мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг яхлит тизими жорий қилинади;
мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ва мутахассис кадрларини узлуксиз касбий ривожлантириш бўйича “Виртуал касбий ривожлантириш” электрон дастури жорий этилади.
2025 йил 1 январдан бошлаб:
мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг ходимлари учун беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда малака ошириш курслари жорий қилинади;
барча умумий ўрта таълим муассасаларида “Касбий ривожланиш соати” ҳамда таянч умумий ўрта таълим муассасаларида “Касбий ривожланиш куни” босқичма-босқич жорий этилади.
©️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Роберто Невелис - Мактабларда илк бор уйга вазифа беришни ўйлаб топган инсон (1905-йилда).
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Шогирд устозидан сўради:
- Устоз, нега мен 12 йилдан бери ўқишга кира олмаяпман? Бунинг синоати недир?
Устоз чуқур ўйга толди ва вазминлик билан жавоб берди:
- Бўтам, сиз тонг қуёшининг тоғлар ортидан секин-асталик билан чиқишини, майсалар устидаги қировни қитиқлаб эритиб, тиниқ шабнам томчиларига айлантиришини кузатасизми?
- Албатта, устоз.
- Тоғдан оламга шовқин солиб тушаётган шаршаранинг, дарёда сокин мавжланаётган сувнинг сўзларига қулоқ соласизми?
- Шубҳасиз, устоз.
- Кумуш қадаҳга тўлдириб қуйилган майнинг юзида ўз аксингизни кўрганда чуқур ўйга толасизми? Ҳаёт маъноси ҳақида фикр юритасизми?
- Жуда ҳам кўп марта, устоз.
- Ойдек сулув гўзалнинг кўксига бошингизни қўйиб, ҳар бир юрак уришида намоён бўлган муҳаббатни вужудингизда хис қиласизми?
- Деярли ҳар куни, устоз.
- Ҳаа, падарингга лаънат! Вақтингни бунақа бекорчи нарсаларга сарфламасдан кетингни бир жойга қўйиб, қунт билан ўқиганингда ҳозир профессор бўлиб юрган бўлардинг! деган экан🤣
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
@oqituvchi_lar
Қани эди, китоб ўқиш учун шундай шароит бўлса… Аслида, бир қарашда ҳаммаси оддийдек кўринади.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#КУН_ҲИКМАТИ
ОДАМЛАРНИ РОЗИ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИ
💎Кулган эдим, тортинмайсанми? ― дедилар.
💎Йиғлаган эдим, табассум қилмайсанми?, ― дедилар.
💎Табассум қилган эдим, риёкорлик (иккиюзламачилик) қиляпти, ― дедилар.
💎Қовоқ солган эдим, яширган нарсаси фош бўлди, ― дедилар.
💎Сукут қилган эдим, тили заиф (дудуқ), ― дедилар.
💎Гапирган эдим, сергап, ― дедилар.
💎Ҳалимлик қилган эдим, қўрқоқ; агар қодир бўлганида, ўч оларди, ― дедилар.
💎Жасурлик қилган эдим, енгилтак; агар ўйлаб иш қилганида, журъат қилмаган бўларди, ― дедилар.
💎Агар "йўқ" десам, (йўлдан) четга чиқди, агар "ҳа" деб, уларга мувофиқ бўлсам, текинхўр, ― дедилар.
💎Ва шуни аниқ билдимки, одамларнинг розилигини қанча истасам ҳам, маломат, мазаммат қилинаверар эканман... Бунинг ўрнига АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИНИ излашим керак экан!..
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
☄️🔔Президент Шавкат Мирзиёев бирга ўқиган синфдошларнинг 50 йиллик учрашуви. (1957-2024)
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Aмир Олимхон 1911-йил март ойида “Жуда исрофли тўйларни тугатиш тўғрисида” фармон чиқарган.
Унга кўра, тўйларда 6-7 хил овқат қилиш тақиқланиб, паловдан бошқа овқат берганларга 75 дарра уриш жазоси тайинланди, суннат ва никоҳ тўйларида ташкил қилинадиган улоқ чопиш ва пойга тадбирлари бекор қилинди. Ушбу тадбирни ташкил этган шахс ўлим жазосига маҳкум этилиши белгилаб қўйилди. Шунингдек, тўйга келган меҳмонларнинг ҳар бирига чопон бериш расми маън қилинди. 1916-йил 5-июнда эса Aмир тўйга келганларга қанд бериш одатини тақиқловчи яна бир фармонни имзолаган.
© Дилноза Жамалова, ЎзФA Тарих институти докторанти
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar