⚡️"Kundalik" тизими бўйича педагоглар томонидан берилган энг асосий саволларга жавоблар
Хабарингиз бор «Kundalik» атрофида кечаётган муаммо ва ечимлар мавзусида интервью ўтказгандик. Видеони тўлиқ кўриб чиқишга вақти бўлмаганлар қуйидаги (кўк) ҳаволалар орқали энг асосий саволларга жавоб олиши мумкин:
👉Kundalik.com ўзи бизга керакми? Унинг қандай афзаллиги бор?
👉"Kundalik"да интернетсиз ҳам ўқувчиларни баҳолаш мумкинми?
👉Ўқувчиларни қандай қилиб интернетсиз ҳам баҳоласа бўлади?
👉15 апрелдан бошлаб ўз вақтида ўқувчиларга баҳо қўйилмаса нима бўлади?
👉"Kundalik"да фоиз кўрсатгичи тушиб кетмаслигининг йўли борми?
👉Назорат ёки лаборатория ишларини текшириш учун қанча муддат белгиланган?
👉Нима учун давомат ўқувчиларнинг баҳосига таъсир қилмайди? Бу масалани ечими қандай?
👉Яхши ўқимайдиган ўқувчининг чораклик баҳосини кундалик юқори ҳисоблаб қўйса, ўқитувчи пастроқ балл қўйса бўладими?
👉Ҳеч бўлмаса бошланғич синф ўқувчиларига қоғоз кундалик жорий қилинса бўлмайдими?
👉Уйга вазифа аслида қандай берилиши керак?
👉Тақвим режаларни ўқитувчи эмас «Kundalik»нинг ўзи автоматик тарзда жойланадиган тизим яратиладими?
👉Жисмоний тарбия фанидан ўтказиладиган имтиҳонлар куни бўладиган дарслар нима бўлади? Яъни ўша куни кундаликка қандай белги ва баҳолар қўйилади?
👉Қайси ҳудуд «Kundalik»дан фойдаланиш бўйича юқори ўринда?
👉«Kundalik»дан фойдаланиш бўйича юқори ўринни қайд этган ҳудуд масъуллари рағбатлантириладими?
👉Ўқувчилар орасида якуний назорат имтиҳонидан ўтолмай қолгани бўлса кундаликдаги имтиҳон баҳосига қандай белги қўйилади?
👉Касаллиги туфайли чорак чиқмаётган ўқувчига чоракда қандай белги қўйилади? «OZ» ъёки «B/О» ?
👉Ўқитувчилар малака оширишга кетганида дарсини бошқаси ўтади. Шунда паралел келмаслиги учун дарслар жойи алмашади. Мана шу жараён фоизга таъсир қиладими?
👉ЭРП базада бир мактабда мавжуд ўқувчини иккинчи мактабга киритиб бўлмайди. Лекин кундаликда бундай эмас. Мана шу тартиб қачон кундаликда ҳам бўлади?
👉Қачон кундалик сервери яхшиланади, чорак бошида ва охирида ҳамма дарс жадвали, иш режа, баҳолар ва ҳоказолар юклаб сервер қотишни бошлайди. Бу муаммолар қачон бартараф этилади?
👉Баъзан кундаликка қўйилган белги ва баҳолар йўқолиб қолади. Бу эса фоиз кўрсатгичларга таъсир қилмоқда. Бу муаммонинг сабаби нимада?
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#Rolik
Ustoz qadri bebaho
Ajoyib lavhalar
Yig‘lab tomosha qilasiz
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇
t.me/oqituvchi_lar
⭕️⭕️⭕️
Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligining 2023-yil 16-mart kungi 04-04/2-119-sonli xati.
Shu xatga asosan 15-apreldan kundalikka cheklov o‘rnatiladi va o‘zgarish qilish kerak bo‘lgan taqdirda rasmiy xat bilan so‘rash talab etiladi.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
⚡️Talabalarga ikkinchi kursdan boshlab ishlashga ruxsat berish rejalashtirilmoqda
Vazirlar Mahkamasining “Oliy ta’lim muassasalari talabalarini mutaxassisligi bo‘yicha ishlashiga imkoniyat yaratish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarori loyihasi muhokamalar portaliga joylashtirildi.
Unga ko‘ra mazkur qaror qabul qilinsa:
➡️ oliy ta’lim muassasalari talabalarini ikkinchi kursdan (ayrim ta’lim yo‘nalishlarida ikkinchi kursdan keyingi kurslardan) boshlab oliy ta’lim muassasasi rahbari tomonidan berilgan sertifikat asosida mutaxassisligi bo‘yicha o‘qishdan bo‘sh vaqtida ishlashiga ruxsat etiladi;
➡️ haq to‘lanadigan ishlab chiqarish amaliyoti va haq to‘lanadigan stajirovka o‘tayotgan talabalarni ishga qabul qilishda sertifikat talab qilinmaydi;
➡️ talabalarni sertifikat asosida mutaxassisligi bo‘yicha ishlashiga faqat oliy ta’lim muassasasida o‘qiyotgan davrida ruxsat etiladi.
Shuningdek, Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligiga ikki oy muddatda:
a) quyidagilarni nazarda tutuvchi talabalarga mutaxassisligi bo‘yicha ishlash huquqini beruvchi sertifikat berish tartibini ishlab chiqish va tasdiqlash vazifalari yuklanadi:
sertifikat beriladigan ta’lim yo‘nalishlari ro‘yxati;
sertifikatni ta’lim yo‘nalishlari bo‘yicha qaysi kursdan boshlab berilishi;
sertifikatni berishda inobatga olinadigan holatlar.
➡️ Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi oliy ta’lim muassasalari talabalarini o‘qish davrida mutaxassisligi bo‘yicha ishlashini inobatga olib, 2024 yilga qadar Xizmatchilarning asosiy lavozimlari va ishchilar kasblarining klassifikatorini hamda malaka darajalariga erishish sxemasiga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish choralarini ko‘rishi taklif etilmoqda.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
(давоми...)
Шу куни мен кимё фани ўқитувчимни фақат дарсни яхши ўтадиган ўқитувчи эмас, яхши инсон сифатида кашф қилдим. Меҳр қўйдим.
Акам саккизни тамомлаб техникумга ўқишга кирди. Шу билан бирга ишлай бошлади. Отамнинг оғири оз бўлса-да енгиллади. Акамга ҳавас қилардим. Мен ҳам тезроқ саккизни тамомлаб, акамнинг ёнига кирсам, отамга фойдам тегса дердим. Лекин кимё фани ўқитувчим билан бўлган суҳбат ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборди.
Дарсга эртароқ келган эканман. Мактаб ҳовлисида айланиб юрсам ошхона деразасини ичкаридан кимдир урди. Яхшироқ тикилсам кимё ўқитувчим экан. Қўли билан мени имлади. Кирдим. Иккита “перашки” олиб кел, деб пул берди. “Буфетчи”дан иккита перашки олиб ўқитувчимнинг олдига қўйдим. Ўтир деди.
Ликопчани олдимга сурди. Ол, Қобилов, уялма. Қани айт-чи, келажак режаларинг қандай, деб гапга тутди. Иссиққина бўғирсоқлар бирам мазали эдики, таъми ҳали ҳам оғзимдан кетмайди. Чайналиб-чайналиб режаларимни айтдим.
Ундай қилма, деди устозим. Ҳозир отамга ёрдам бераман деб ўйлашинг мумкин. Лекин ишлаганинг сари, улғайганинг сари ўзингнинг ҳам муаммоларинг, эҳтиёжларинг ортиб боради. Оилангга чин дилдан яхшилик қилмоқчи бўлсанг, тўққиз-ўнни ҳам ўқи.
Шу билиминг билан тўғри институтга кирасан. Ўқишни тамомлаганингдан сўнг оилангга чинакамига фойданг тегади. Отанг сен билан фахрланади. Болаларинг мактабга бир оёқ кийимни алишиб кийишга мажбур бўлмайди. Билиминг увол кетмайди.
Уялганимда юзим қизариб кетди, буни икки бетим қизиганидан сездим. Демак ўқитувчим ҳаммасини билар экан-да, ўшанда мени хижолат қилмаслик учун ўзи баҳона тўқиган экан. Қандай шунчалар бағрикенг бўлиши мумкин.
Ўша вазиятда ўзимни ўқитувчимдан қарздор ҳис қилардим, ҳаммаси учун. Буларни қайтаришнинг биргина йўли ўқиш ва ўқувчиларимга устозим каби ғамхўрлик қилиш бўлиб кўринарди.
Университетга киргунимча қийналдим. Ишлашни режалаштирган икки йилимда ўқиш осон кечмади. Опамни узатдик. Отам билан акам анча қийналиб қолишди. Лекин менга ўқишни қўй, ишла дейишмади.
Ўқишга кирганимни эшитганда отамнинг кўзларида ёш кўрдим. Ўқитувчим тўғри айтган экан. Болам катта одам бўлади, деб отамнинг қувончи чексиз эди. Ўқиш мобайнида ноним ҳам, овқатим ҳам китоблар эди. Кутубхонадан чиқмай ўқирдим.
Қийналиб қолган дамларимда акам доим ёрдам қўлини чўзди. Ўқишни тамомлаб кимёгар бўлиб чиқдим. Оиламизда мендан бошқа ҳеч ким ўқимади, лекин ҳаммалари мен билан ўзлари ўқигандек фахрланишарди.
Бирма-бир илмий ишларимни ёқладим. Ўқиганим сари даражам кўтарилиб, дарс соатларим камайиб, ойлигим ошиб бораверди. Профессор Қобилов даражасига етишишимда доимо оиламнинг, акамнинг меҳнатларини, отамнинг кўзларидаги ёшни ҳамда ўқитувчимнинг сўзларини пойдевор деб биламан.
Билим мени улуғлади. Мен илмда ўзимни топдим. Оила аъзоларим: аёлим, болаларим, набираларимни ҳам ўқитдим. Ҳозир набира келинларимни ўқитяпман. Келажакда ўзига, фарзандларига яхши”, дея сўзларини якунлади профессор.
Суҳбат давомида ўқитувчининг ўқувчи ҳаётида нечоғлик муҳим рол ўйнашига яна бир бор амин бўлдим. Ўқувчисининг иқтидорини тўғри йўналтирган, йўл-йўриқ берган ўқитувчи нафақат бир инсоннинг, балки бутун жамиятнинг эртаси учун ўз ҳиссасини қўшган бўлади.
Ўқитувчида нафақат касбий билимлар, балки инсоний фазилатлар ҳам шаклланган бўлиши, боланинг фақатгина билимига эмас, руҳияти, яшаш тарзига ҳам разм сола билиши қанчалар муҳимлигига ушбу ҳаётий ҳикоя ёрқин мисол бўла олади.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Вобкентлик 9 синф ўқувчиси ретро дизайндаги электромобиль яратибди
Унга 12 вольтли тўртта аккумулятор ўрнатилган. Ўт олдирилганда таблода “Оқ йўл” ёзуви пайдо бўлади. Мабодо, электромобил калити йўқолиб қолгудек бўлса, уни эгаси бармоқ изи воситасида ҳам ўт олдира билади. Бегоналар бундай қила олмайди. Машина тўлиқ ўзбек тилида дастурлаштирилган.
Туристик зоналарга мўлжалланган бу электромобил айни дамда соатига 50 километр тезликда ҳаракатлана олади. Зарур техник ишлар бажарилса тезликни соатига 100 километр ва ҳатто ундан ҳам ошириш мумкин. Электрокар қуёш панели, шунингдек, электр токи воситасида ҳам қувватланади.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#tarbiya
ОТА
Ишдан чиқиб, ширинлик дўконига бордим. Кичкинам уч кундан буён:
- Ая, торт олиб келинг, - деб зорланади. Пулим оз эди, шу сабаб боламга яраша кичкина торт сотиб олдим. Уйга қайтишимда йўлимдан отам чиқди.
- Ишинг тугадими? - сўради дадам салом аликдан сўнг.
- Ха, дада.
- Қўлингдаги нима?
- Неварангизни торт егиси келибди, шунга...
- Ха. Тезроқ олиб бор. Йўлингни пойлаб ўтиргандир.
Отам билан хайрлашиб уйга кетдим. Дадам орқамдан қараб қолди. Уйга келгач, тортни кенжатойимнинг олдига қўйдим.
- Бобом келяптилар, - деди даразадан кўчани томоша қилиб ўтирган катта ўғлим.
- Дадам? Нега келяпти эканлар?
Фурсат ўтмай дадам келди. Ичкарига бошладим, лекин дадам кўнмади. Остонадан туриб қўлимга бир қутини узатди.
- Бу нима, дада?
- Торт. Ёдингдами, болалигингда тортни яхши кўрардинг. Қўлингдаги кичкина тортни болангга илиниб, ўзинг емаслигинг аниқ. Шунинг учун сенга ўзим торт сотиб олиб келдим. Сен болангни хурсанд қилаётганингни кўриб, мен хам сени хурсанд қилгим келди...
Мен йиғладим... Мен охирги пулимга боламга торт олгандим. Эхтимол дадам хам шундай қилгандир...
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
📹Хитой ўқитувчилари... Дарсларнинг қизиқ кечиши кўп жиҳатдан педагогларга боғлиқ. Ва, албатта, шароит ва имкониятларга ҳам.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
5500 yoshli Misrning eng qadimgi mumiyasi Britaniya muzeyida namoyish etilmoqda
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Hurmatli ustozlar Milliy sertifikat tizimidan ro'yxatdan o'tish uchun video qo'llanma
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
🇺🇿 Амир Темур салтанатининг замонавий харитаси.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Azim Suyun qoq yarim tunda yangi she’rini tugatgach, Qozoqboy Yo‘ldoshevga o‘qib berib, olqish olay degan niyatda qo‘ng‘iroq qilibdi.
- Alo, yaxshimsiz?
- Ha, yaxshi...
- Nima qilyapsiz?
- Yarim oqshom nima qilishim mumkin, uxlayapman.
Bu javobdan shoirning qattiq jahli chiqib:
- Nima, adabiyot bitta menga kerakmi?! - deb go‘shakni qo‘yibdi.😊
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Шанба куни дарси йўқ ўқитувчи, шу куни мактабга бормаса бўладими?
Assalomu alaykum. Men boshlanģich sinf òqituvchisiman. Darsim 19 soat. 19 soat darsimga 5 kun ishga kelaman. Shanba kuni darsim yòq. Shu kunda soģligim tufayli doktorga borish ishlarimni va shaxsiy ishlarimni qilib olaman. Savolim shuki shanba kuni darsim yòq bòlsada menga pul tòlanadimi? Shanba kuni maktabga bormasam qaysi kunimdan yoki pulimdan oyligimni ushlab qolishadi? Har kun darsimni tòliq òtsam shanba kuni kelmaganim uchun haftada dars kunimdan "kesib" olib qolish adolatdanmi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Мактабларда иш вақтига оид қоидалар мактабнинг ички меҳнат тартиб қоидаларида белгиланади. Чунки Меҳнат кодексининг 174-моддасига асосан корхонада меҳнат тартиби иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқлайдиган ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади.
Шунингдек, бунда ўқитувчининг иш вақти унинг иш юкламасидан келиб чиқиб аниқланади. 1 стаква миқдорда (юқори синфларда 20, бошланғич синфларда 18 соат) ишлайдиган ўқитувчи Меҳнат кодексининг 118-моддасига кўра ҳафтасига 36 соат ( юқори синф ўқитувчиси бир кунда 6 соат, бошланғич синф ўқитувчи 7.2 соат) ишлаши керак.
Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 3058) 4-бандига асосан умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:
👉 1-4-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 1 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:
18х1=18+18=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат;
👉 5-11-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 0,8 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:
20х0,8=16+20=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат.
Таъкидлаш керакки, юқоридаги меёр фақат тўлиқ ставкада ишлайдиган ходимлар учун тааллуқли.
❗️Агар ўқитувчи 10 соат дарс берса, унда ҳеч ким унга кун бўйи мактабда бўлиси кераклигини ҳақида талаб қўя олмайди. Ўқитувчи неча соат дарс берса, унинг кунлик иш вақти дарс ва пед юкламаси меёридан келиб чиқиб белгиланади.
💁♂ Мисол учун: 10 соат дарс берадиган юқори синф ўқитувчиси ҳафтаси 18 соат (дарс ва пед юкламани қўшган ҳолда) ишлаши кифоя. Ёки 30 соат дарси бор ўқитувчи ҳафтасига 54 соат ишлаши лозим.
Сиздаги вазиятда ҳам тўлиқ ставкада ишласангиз, унда ҳафтасига 36 соатлик иш юкламасини бажаришингиз керак. Бунда мазкур юкламани 5 кунлик иш ҳафтасида бажаришни иш берувчи билан келишиши мумкин.
✅ Сиз ҳам кунлик 7 соатлик ишлаш орқали 5 кунлик иш режимига ўтиш ҳақида иш берувчи билан келишсангиз, шанба куни ишга келмаслигигингиз мумкин.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
⚡️Мактабларда нольовой синфларни ташкил этиш мумкинми?
Ассалому алейкум! Мактабларда халқ тилида айтиладиган "нолавой" (шу йил 1-синфга борадиган болаларни тайёрлаш гуруҳи очса бўладими) ташкил қилса бўладими? ВМҚ 343-сон қарор бор экан, лкекин у қарор мактабда тўгараклар ташкил қилиш учун шекилли. Бир танишим Нолавой фақат боғчада бўлади деб айтаябди
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✅ Ҳа мактабларда нольовой синфларни ташкил этиш мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 15-мартдаги 140-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низом 75-бандида умумтаълим муассасасида ўқувчиларга давлат таълим стандартлари доирасида бепул умумий ўрта таълим берилишидан ташқари, қўшимча (шу жумладан пулли) таълим хизматлари кўрсатилиши мумкинлиги белгиланган.
❗️Шунингдек, бунда ота-оналарнинг истакларига кўра, умумтаълим муассасаларида пулли хизмат асосида 5-6 ёшли болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлов гуруҳлари ҳам ташкил этилиши мумкин.
☝️Юқоридаги қоидаларга мувофиқ мактаб ота-оналарнинг таклифларини инобатга олган ҳолда тайёрлов гуруҳлари ташкил этиши мумкин.
❗️Фақат бундай ҳолатда ота-оналар ушбу хизмат учун ҳақ тўлашлари талаб этилади.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Амир Темур таваллуд топган кун арафасида 1402 йил Анқара яқинида бўлиб ўтган жанг саҳнаси қайта тикланди
Амир Темур, унинг ўғиллари Шоҳруҳ Мирзо ва Мироншоҳ, шунингдек, 20 ёшли набираси Абу Бакр Мирзоларнинг тасвирлари сунъий интеллект — Миджоурней ёрдамида қайта тасвирланди.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
⚡️Мактаб баҳоси ўқишга киришда ҳисобга олинади. Бу тизим қандай ишлайди?
Шу йилги қабулдан бошлаб мактаб ва ўрта махсус муассасалар битирувчиларининг охирги 6 йиллик баҳолари кириш имтиҳонларида ҳисобга олина бошлайди. “5” га ўқиган ўқувчига кириш имтиҳонида тўплаган баллига 5 балл, “3” га ўқиган битирувчига эса 3 балл қўшилади. Лекин олдинги йилларда мактабни битириб кетганларга-чи? Уларга ҳам балл қўшиладими?
Жорий йилги қабулдан бошлаб мактаб битирувчиларининг охирги 6 йилликдаги баҳоларининг ўртача кўрсаткичи кириш имтиҳонларида тўплаган баллига қўшилади. Яъни битирувчининг мактабдаги баҳоси унга ўқишга киришда ёрдам беради.
Бу тизимнинг тартиби, абитуриентларнинг мажбуриятлари, баҳода хатоликлар кузатилса ва айрим саволли жиҳатлари ҳақида Kun.uz мақола тайёрлабди, мақолани батафсил қуйида ўқишингиз мумкин.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
⭕️⭕️⭕️
⚡️Shu yildan maktabda olingan yakuniy baholar kirish imtihonlarida hisobga olinadi
📌 Hukumat qarori bilan Ta'lim tashkilotlari bitiruvchilari baholarining o'rtacha ko'rsatkichini hisoblash va uni oliy ta'lim tashkilotlariga kirish imtihonlarida inobatga olish tartibi to'g'risidagi nizom tasdiqlandi.
✅Nizomga muvofiq, maktab bitiruvchilarining shahodatnomasidagi 11 yillik ta'limning so'nggi 6 yillik baholari OTMga kirishdagi balga qo'shiladi. Baholar elektron platformalar orqali hisoblanadi va DTMning “ABITUR” dasturiga yuboriladi.
✅Baholarning o'rtacha ko'rsatgichi 6-11-sinflardagi yoki 6-9-sinflar va 1-2-bosqichlardagi yillik baholarning umumiy yig'indisini o'qitilgan fanlarga bo'lish orqali chiqariladi.
🟢Maksimal ball 100 foiz deb olinadi va ballar baho tizimiga quyidagicha o'tkaziladi:
➡️ 86-100% uchun – 5 baho;
➡️ 71-85% – 4 baho;
➡️ 56-70% – 3 baho va 56% gacha – 2 baho.
❗️Ushbu tartib 2022/2023 yil o'quv yilidan qo'llaniladi.
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#Yakuniy_attestatsiya_2023
⚡️Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining 2022-2023 oʻquv yilini yakunlash toʻgʻrisdagi buyrugʻi qabul qilindi.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
ФИТР САДАҚАСИ: КИМЛАР НИМА УЧУН ВА КИМЛАРГА, ҚАЧОН ВА ҚАНЧА МИҚДОРДА БЕРАДИ?
Фитр садақаси рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақадир. У рўзадор учун Рамазон ойи давомида айтган беҳуда гап-сўзлари, қилган хато ва камчиликларини ювиш ҳамда камбағал-мискинларга таомланиш имконини бериш мақсадида жорий қилинган. Ҳанафий мазҳабида фитр садақаси вожиб амал ҳисобланади.
🔸ҚАЧОН БЕРИЛИШИ КЕРАК?
Фитр садақасини Рамазон ҳайити куни тонг отгандан бошлаб ҳайит намозига чиқишдан олдинги вақтга қадар бериш вожиб ҳисобланади. Рамазоннинг аввалидан берилса ҳам бўлади.
Аммо Ҳайит намозидан кейинга қолдирмаслик керак. Агарда киши фитр садақасини ийд намозигача бера олмаса, намоздан кейин беради, лекин савоби Рамазон вақтида берганчалик бўлмайди, аммо бериши шарт. Яъни уни беролмай қолган киши зиммасида фитр садақасини бериш вожиб бўлиб қолаверади.
🔸КИМЛАР БЕРИШИ КЕРАК?
Мусулмон эркагу аёл, балоғатга етган-етмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлсалар зиммаларига фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Ўзида пул йўқларнинг номидан уларга нафақа бериш лозим бўлган шахслар беради.
Шунга ҳам диққат қилиш керакки, киши балоғатга етган фарзандлари ва хотини учун фитр садақа бериши вожиб эмас. Агар балоғатга етган фарзандлари ва аёли учун, улар айтишмаса ҳам, фитр садақасини берса, улар зиммасидан фитр садақаси соқит бўлади.
Ҳайит кечаси туғилган чақалоқ учун ҳам отаси фитр садақа бериши вожиб бўлади. Ҳомила ва ҳайит кунидан олдин вафот этганлар учун эса вожиб бўлмайди.
🔸КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?
Фитр садақаси мусулмон камбағал-мискинларга берилади. “Фатавои Ҳиндия” китобида келтирилишича, фитрни беришда энг афзали, аввало, (камбағал) ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланади. Сўнгра уларнинг фарзандлари. Улардан кейин амаки-аммалар, сўнгра уларнинг фарзандлари. Тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари сўнг юқоридагилардан ташқари қариндошлар. Улардан кейин қўшнилар, касбдошлар, кейин ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар ҳақли ҳисобланади.
🔸КИМЛАРГА БЕРИЛМАЙДИ?
Фитр садақаси нисоб миқдорича моли бўлган бой кишига, ўзининг ота-онаси, бобо-момосига, ўзининг ўғил-қизларига ва уларнинг фарзандларига, эр-хотин бир-бирига бериш мумкин эмас.
Шунингдек, ғайридинларга, фисқ ишларини очиқ-ойдин қилиб юрувчи фосиққа, бойга, соғ-саломат ва ишлашга қодир бўлатуриб ишламай юрганга бериб бўлмайди. Бундан ташқари, гуноҳ ва маъсиятга, шунингдек мусулмонларга зарар келтирадиган ҳар қандай ишларга сарфлайдиган кимсаларга берилмайди.
Фитр садақаси муҳтожларнинг қўлларига мол сифатида берилиши лозим. Бу пуллар масжид қурилиши, умумий хайрия ишлари учун берилиши жоиз эмас.
🔸РЎЗА ТУТМАГАНЛАР ҲАМ ФИТР САДАҚАСИНИ БЕРАДИМИ?
Бирор узр сабабли рўза тута олмаганлар ҳам ўзлари ёки улар номидан нафақа бериши керак бўлган одам фитр садақасини бериши керак.
🔸ҚАНЧА МИҚДОРДА БЕРИЛАДИ?
2023 йил учун ҳар бир жон бошига фитр садақасининг миқдори:
2 килограмм буғдой 12 000 (ўн икки минг) сўм;
4 килограмм арпа 20 000 (йигирма минг) сўм;
2 килограмм майиз 100 000 (юз минг) сўм;
4 килограмм хурмо 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.
Эслатма! Фитр садақаси қийматлари бозорларидаги нархга асосан белгиланган бўлиб, ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ...
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
“Эски калиш ва икки дона “перашки”— ҳаётимни ўзгартирган икки воқеа”: чекка бир қишлоқдан чиққан профессор ҳикояси
Акам билан мактабга битта этикни алмашиб киярдик. У тушгача, мен тушдан кейин ўқирдим. Бир куни дарси чўзилдими, акам ҳеч келавермади. Учратиб қоларман деган умидда эски калишда йўлга тушдим. Мактабга етиб келганимда ҳам акамни кўрмадим. Ўшанда синф хонасига киришга уялиб, анча вақт эшик орқасида туриб қолдим...
(Ҳикоямиз қаҳрамони ўтмишини ўзгалар билишини истамагани учун исми-шарифи ўзгартириб берилди.)
Сочларига оқ оралаган, ўзи мункиллаб қолганига қарамай, университет биносига кириши билан ёшлардек ғайратга тўлиб кетувчи Юсуф Қобиловни билимидан ҳам кўпроқ инсоний фазилатлари учун қадрлашади.
Талабаларига касбий билим бериш билан биргаликда, ҳаётий сабоқлар беришдан ҳам эринмайди. Шунинг учунми шогирдлари уни нафақат устоз, балки отасидек кўришади.
Ёшларни қўллаб-қувватлаши, ўқишга рағбатлантириши, ўзи ҳам шундай ўқитувчи сабаб тақдири яхши томонга ўзгариб кетганидан бўлса, ажаб эмас.
“1945 йил айни уруш тугаб, одамларнинг силласи қуриган, қишда очдан ўлмаган аҳолининг ёлғиз умиди тут пишиғига етиш бўлган даврларда дунёга келган эканман.
Оилада 5 фарзанд эдик. Онамни эслолмайман, мен ёшлигимда вафот этиб кетганлар. Отам йўқчиликда яна бир томоқни кўпайтирмаслик учунми, ёки бизни ўгай онанинг қўлига қаратмаслик учунми билмайман, хуллас бошқа уйланмаган эдилар.
Отам колхозда ишлар, топгани ейишимизга етса, кийимимизга етмасди. Иккитамиз қиз, учтамиз ўғил эдик. Мендан олдин акам ва опам бўлиб, акамнинг фикр-у хаёли тезроқ саккизни тугатиб, отамнинг ёнига кириш эди. Опам эса бутун уй юмушларини қилар, кийимларимизни ямаб, имкон борича йўғимиздан бор қилишга уринарди.
Эрталаб, тушлик ва кечқурун ҳаммамизга бир бурдадан нон бўлиб берарди. Уйимизда ҳамма нарса ўлчоғлик эди. Бу фақат бизда эмас, ўша пайтда кўпчиликнинг рўзғори шундай эди. Тўйиб-тўймай овқатланарди ҳамма. Тушликда тўйиб нон еса, кечқурун оч қолишини тушунмаган болалар яна деб хархаша қиларди.
Онам йўқлигигами ёки отамнинг бизни қийналиб боқаётганини кўрганимиз учунми кўп ҳам нарса сўраб отамни қийин аҳволга солмасдик. Акам билан мактабга битта этикни алишиб киярдик. Акам тушгача мен эса тушдан кейин ўқирдик (бу ҳам бизнинг бахтимиз).
У вақтда ҳозиргидек мактаблар қаерда, поли лойшувоқ қилинган, ёмғир ёғса, этикларимизга илашиб кирган лой билан қўшилиб бир қарич лой бўлиб кетарди синф хоналар ҳам.
Шундай кунларнинг бирида дарси чўзилдими, акамдан дарак бўлавермади. Дарс бошланишига эса оз вақт қолди. Қишлоқ мактаби бўлгани учун масофа ҳам яқин эмас. Мактабгача ярим соатлар юриш керак.
Учратиб қоларман, деган умид билан таваккал эски калишимда йўлга тушдим. Лекин бахтга қарши акамни кўрмадим. Мактабга етиб келганимда ҳам акамни тополмадим. Дарсга қўнғироқ чалинган, бахтимга ҳовлида ҳеч ким йўқ. Лекин дарсга шу аҳволда кираманми?
Киришга уялиб анча вақт эшик орқасида турдим. Синфдаги шовқиндан ҳали ўқитувчи кирмаганини англаш қийин эмас эди. Бир кўнглим қайтиб кет дейди, яна бири кир дейди. Нима қилишимни билмай иккиланиб турганимда ўқитувчимиз келиб қолибди.
Саломимга алик олиб нега кирмаётганимни сўради. Нима дейишимни билмай ерга қарадим. Ўқитувчимиз гап нимадалигини билди чоғи, ўзи вазиятни ўнглаб кетди. Ҳа, дарсга шошганингдан оёқ кийимингни алиштиришни унутдингми, деди.
Баҳона топилганидан хурсанд бўлиб кетдим. Дарсга тайёрмисан, деб сўради ўқитувчим. Ҳа, дедим. Доимгидек баракалла, деб синф эшигини очди устоз. Орқама-кейин хонага кирдик. Шовқин тиниб, ҳамма ўрнидан туриб салом берди.
Йўқламадан сўнг бир-бир уй вазифасини сўради устоз. Доимгидек дарсга тайёр эдим. Шариллатиб жавоб бердим. Дарс қилишга кўп вақт ажратмасдим, лекин битта ўқиганимда эсимда қолиб кетарди.
Ўқитувчимиз, дарсга шошганидан оёқ кийимини алиштиришни ҳам унутибди. Фанни шу даража яхши кўриш керак. Дарсларга шундай шошиш керак, баракалла Юсуфжон, деб синфдошларим ичида мақтагани ўртоқларимга нисбатан калишларимдан уялиш ҳиссини ҳам йўқ қилди.
(давоми бор...)
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#Тезкор
⚡️Тошкентдаги 110-мактабда 8-синф ўқувчиси рўзадор ҳолида турникка тортилиб вафот этди
Суд тиббиёт экспертизасига кўра, бола ўлимига қуйидаги ҳолат сабаб бўлган:
“Ошқозон ости безига кенг кўламли қон қуйилиши, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги, ўнг кўзи ёнида шилинма, ички аъзолари тўлақонлиги, бош мия ва ўпка шиши”.
Маҳаллий ОАВга кўра, ўқувчи рўзадор бўлган. У турникка тортилгач тоби қочган.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Siz tanlagan yo'nalishingizga 2023-yilda qaysi fanlardan test boʻlishini bilish mumkin!
Yuqoridagi fayl orqali batafsil maʼlumot olishingiz mumkin
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
⚡️Бугундан она тили ва адабиёт, тарих ҳамда география фанларидан миллий сертификат учун рўйхатга олиш бошланди
🖊 Она (ўзбек, рус, қорақалпоқ) тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонида иштирок этмоқчи бўлган талабгорлар 10 апрелдан 24 апрелга қадар (шу куни ҳам) рўйхатга олинади.
🖊 Шунингдек, 21 май куни бўлиб ўтадиган тарих ва география фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш ҳам 10 апрелдан 24 апрелга қадар амалга оширилади.
✅ Талабгорлар my.uzbmb.uz сайтининг “Миллий сертификат” бўлими орқали рўйхатга олинади ва рўйхатга олишнинг сўнгги куни 24 апрель (тўлов қилиш — 25 апрель) куни ҳисобланади.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Ота-оналар фарзандлари таълим олишлари учун қандай шароитларда ишлашаётгани кўрсатишибди
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Sartaroshning ishiga qoyil, Amir Temur rasmini mijozning boshida tasvirladi.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
⁉️Milliy sertifikat imtihonlarida ishtirok etish toʻlovi qancha?
👉 Oʻzbek tili va adabiyoti — BHM 1.5 (450 ming soʻm)
👉 Rus tili va adabiyoti — BHM 1.5 (450 ming soʻm)
👉 Qoraqalpoq tili va adabiyoti — BHM 1.5 (450 ming soʻm)
👉 Matematika — BHM 1.5 (450 ming soʻm)
👉 Fizika — BHM 1.5 (450 ming soʻm)
👉 Kimyo — BHM 1.5 (450 ming soʻm)
👉 Biologiya — BHM 1.5 (450 ming soʻm)
👉 Tarix — BHM 1.5 (450 ming soʻm)
👉 Geografiya — BHM 1.5 (450 ming soʻm)
👉 Chet tillari (ingliz, nemis, fransuz, turk, urdu...) — BHM 1.5 – 10% chegirma (405 ming soʻm)
‼️1-may sanasidan toʻlovlar miqdorida oʻzgarish boʻladi. (BHM hozirgi 300 ming soʻmdan 330 ming soʻmga oshmoqda)
👉 Oʻzbek tili va adabiyoti — BHM 1.5 (495 ming soʻm)
👉 Rus tili va adabiyoti — BHM 1.5 (495 ming soʻm)
👉 Qoraqalpoq tili va adabiyoti — BHM 1.5 (495 ming soʻm)
👉 Matematika — BHM 1.5 (495 ming soʻm)
👉 Fizika — BHM 1.5 (495 ming soʻm)
👉 Kimyo — BHM 1.5 (495 ming soʻm)
👉 Biologiya — BHM 1.5 (495 ming soʻm)
👉 Tarix — BHM 1.5 (495 ming soʻm)
👉 Geografiya — BHM 1.5 (495 ming soʻm)
👉 Chet tillari (ingliz, nemis, fransuz, turk, urdu...) — BHM 1.5 – 10% chegirma (445 ming soʻm)
P.S. Yaqinlarga jo'natib qo'yamiz
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Мияни xароб қилувчи 7 одат❗️
1. Нонушта қилмаслик.
2. Уйқусизлик.
3. Ширинликларни кўп истеъмол қилиш.
4. Кундузи кўп ухлаш.
5. Овқатланаётганда телевизор кўриш.
6. Пайпоқ кийиб ёки бошни тўлиқ ўраб ухлаш.
7. Вақтида х,ожатхонага бормай бавлни ушлаб туриш, бунинг учун танада зах,ар тўпланади.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#Сўраган_эдингиз
Келаси йилдан бошқа ўқитувчилар ҳам 5 миллион сўмлик устама олса бўладими?
Албатта, бошқа ўқитувчилар ҳам вазир устамасига даъвогарлик қилиши мумкин. Аммо. 5 миллион сўмлик устамани қўлга киритиш осон иш эмас.
Бу устамага мактабларда фаолият юритаётган, ўқувчилари олий таълим муассасаларига ёки Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида энг юқори натижа кўрсатган, ўқувчилари халқаро ёки республика миқёсидаги мусобақа ва танловларда совринли ўринларни қўлга киритган педагог кадрлар давогарлик қилиши мумкин.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, вазир жамғармаси ҳисобидан устама оладиган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларнинг сони ҳам чекланган.
2023 йил учун вазир жамғармасидан ойлик устама оладиган педагогларнинг сони 2000 нафар этиб белгиланган ва бу квота “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Амалий фанлар” йўналишлари бўйича туман (шаҳар)лар бўйича тақсимланган.
❕ Аммо, мана шу 2000 нафар номзодларнинг ҳам ҳаммаси устамага тавсия қилинмаслиги мумкин. Мисол учун, бу йил 1697 нафар номзод тавсия этилди. Яъни, 2000 нафар номзодлар ҳам икки босқичли синовлар орқали саралаб олинади.
Биринчи босқичда Давлат тест маркази томонидан “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Амалий фанлар” йўналиши бўйича номзодларнинг дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражасини баҳолаш учун тест синови ўтказилади.
Иккинчи босқичда эса умумтаълим фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича ўтказилган тест синовларида максимал баллнинг 80 фоизи ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади.
Касбий маҳоратини баҳолаш бўйича ўтказилган суҳбат натижаларига кўра, энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, вазир жамғармаси ҳисобидан бериладиган устамага ҳамма ҳам давогарлик қилолмайди. Унинг учун педагог ходимлар юқорида санаб ўтилган айрим талабларга жавоб беришлари керак бўлади.
©Ulug‘bek Po‘latov
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#Биласизми
Умумий ўрта таълимга оид айрим терминлар
👉Педагог - (юнон тилидан — παιδαγωγός бола етакловчи) — педагогика мутахассиси, болалар ва ёшларни тарбиялаш ва ўқитиш билан шуғулланувчи, шу соҳа бўйича махсус тайёргарликка эга бўлган шахс
👉Педагог ходимлар — халқ таълими ташкилотларида таълим-тарбия фаолиятини амалга оширувчи ўқитувчи ва тарбиячилар;
👉Раҳбар ходимлар — халқ таълими ташкилотлари ва уларнинг таркибий бўлинмаларида бошқарув функциялари ва вазифаларини бажарувчи шахслар ҳамда уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, халқ таълими тизимидаги ҳудудий бошқарув органлари мутахассислари;
👉Давлат таълим муассасаси — давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан давлат мулки бўлган мол-мулк негизида ташкил этилган, давлат таълим стандартларига ва давлат таълим талабларига мувофиқ таълим берадиган муассаса;
👉Умумий ўрта таълим – таълим тури ҳисобланиб, 1-синфдан 11-синфгача бўлган таълим олиш даврини ўз ичига олади. Умумий ўрта таълим қуйидаги даврларга бўлинади:
🔹бошланғич таълим – 1-4-синф;
🔹таянч ўрта таълим – 5-9-синф;
🔹ўрта таълим – 10-11-синф.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Buni ko'rmasangiz bo'lmaydi.
Tarqating!!!
Саудия Арабистони Қироллиги Масжид ан-Набавийни 3 кунга зиёрат қилиш учун 3D виртуал дастур яратди.
3D саёхатда Масжид ан-Набавийда хоҳлаган жойга боришингиз мумкин.
Агар сиз уни очсангиз, у eрда ҳамма нарсани кўриш учун ҳар бир ёрлиқни босишингиз мумкин.
Ажабланарли даражада чиройли.
https://vr.qurancomplex.gov.sa/msq/
Биринчи марта босганингизда
У сизга масжиддаги махсус жойлар рўйхатини беради.
Қайси бирини томоша қилишни танлашингиз мумкин ва бармоғингиз билан сиз кўрсатилган жойни айланиб чиқишингиз ва катталаштиришингиз мумкин.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar