oqituvchi_lar | Неотсортированное

Telegram-канал oqituvchi_lar - ЎҚИТУВЧИЛАР

1050

Педагог ўқитувчилар учун янгиликлар, тестлар, презентациялар, қўлланма ва тавсиялар канали Админ: @UNKNOWNXX

Подписаться на канал

ЎҚИТУВЧИЛАР

#Диққат #Тарқатинг
⚡️Болага телефоннинг зарари қандай?

Асосий зарари бу бош мия тўқималарининг зарарланиши, айрим тадқиқотчилар фикрига кўра, бирданига эмас, балки орадан 15-20 йил ўтгачгина аниқ намоён бўлади. Шу сабабли улар яқин келажакда бош мия ўсмаси билан хасталанган ёшлар сони кескин ошиб кетади, деб ҳисоблашмоқда. Негаки, ҳар куни атиги 15 дақиқа мобил телефонда гаплашишнинг ўзи мияда саратон ўсмаси ҳосил бўлиши учун етарлидир.

Ота-оналар огох бўлинг!

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

​⚡️ Xo'sh, sertifikat qanday imtiyoz beradi?

✅ Javob quyidagicha:

1) Agar o'qituvchi milliy sertifikat imtihonida 80% yoki undan yuqori natijani qo'lga kiritsa, oylik maoshiga 20% ustama qo'shib beriladi!

2) Agar abituriyent 86% va undan yuqori natijani qo'lga kiritsa, tegishli  fanidan kirish imtihonlarida maksimal ball beriladi. Ya'ni ona tili va adabiyot 1-blok fani bo'lsa 93 ball, 2-blok fani bo'lsa 63 ball. Shuningdek majburiy 10 talik testdan ham maksimal ball (11 ball) beriladi.

👉 Agar 60% dan 85% gacha natijani qo'lga kiritsa, foizga nisbatan proporsional ball beriladi. Ya'ni 80 foizlik natijani qo'lga kiritsa, unga 93 ballning 80%i (74,4 ball) beriladi!

3) Agar ona tilidan majburiy fan sifatida (10 talik testga) tayyorlanayotgan abituriyent milliy sertifikat imtihonidan 60 foizdan yuqori natijani qo'lga kiritsa, unga majburiy ona tilidan maksimal ball (11 ball) beriladi. Ya'ni, milliy sertifikat majburiy fan uchun ham o'tadi!

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

⚡️1 сентябрдан ойлик маошлар яна оширилади

Пенсия, нафақа ва маошлар мос равишда 1 апрел ва 1 майдан – 7 фоизга, 1 сентябрдан эса – 10 фоизга оширилиши режалаштирилмоқда. Kun.uz'га тақдим этилган маълумотларга кўра, бунинг натижасида 2023 йилда пенсиялар ва ойликлар умумий ҳисобда 17,7 фоизга ошади.

👉👉👉БАТАФСИЛ👈👈👈

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

#Билиб_Олинг
⚡️ Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ҳокимлари асли қаердан эканлиги ҳақида маьлумот.

1. Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбой Ўринбоев — Қорақалпоғистон, Кегейли
2. Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов — Андижон, Пахтаобод
3. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров — Наманган, Чортоқ
4. Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов — Наманган
5. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев — Самарқанд, Жомбой
6. Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев — Фарғона
7. Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев — Жиззах, Фориш
8. Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов — Самарқанд, Қўшработ
9. Қашқадарё вилояти ҳокими Мурод Азимов — Қашқадарё, Китоб
10. Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов — Сурхондарё, Денов
11. Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов — Тошкент вилояти
12. Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов — Бухоро, Ғиждувон
13. Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов — Хоразм, Шовот
14. Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умрзоқов — Тошкент шаҳри

"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

@oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

⚡️СОАТБАЙ ИШЛОВЧИ ПЕДАГОГЛАРГА ОЙЛИК ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНИШИНИ БИЛАСИЗМИ?

Ўриндошлик асосида бошқа мактабдан келиб ишловчи педагоглар, ёки мактабнинг раҳбар ходимларига ўтилган дарс учун соатбай усулида иш ҳақи тўланади.

🔰2022 йил 1 июнь ҳолатига (соатбайлар учун) бир соат дарс учун белгиланган ойлик қуйидагича:

👉 Олий тоифа — 42 604 сўм;
👉 1-тоифа — 38 554 сўм;
👉 2-тоифа — 34 599 сўм;
👉 Мутахассис — 30 904 сўм;
👉 Ўрта махсус — 28 888 сўм.

Ойликни ҳисоблашда қуйидагиларга эътибор берилади. Педагог бир ой давомида неча соат дарс ўтганлиги ЎИБДЎ томонидан ҳисоблаб чиқилади ва иш вақтини ҳисоблаш табелига ёзилади. ХТБ даги бухгальтeр шу ёзилган соат бўйича иш ҳақи ҳисоблайди. Мисол учун, 11 январдан ўқиш бошланди ва январь ойини охирги кунига қадар айтайлик 28 соат дарс ўтилди. Бунда педагогнинг тоифасига қараб ойлик тўланади. Агар олий тоифали ўқитувчи 28 соат дарс ўтган бўлса, уни қуйидагича ҳисоблаймиз. 28*42604=1192912

❗️Чиққан суммадан 13% даромад солиғи ва касаба уюшмаси учун ушлаб қолинади ва қолгани пластик картага тушади.

1192912-13%(155078)=1037834 Демак, қўлга тегиш суммаси 1 037 834 минг сўм.

Бундан ташқари, дафтар текшириш суммалари ва қўшимча белгиланган устамалари бўлса улар ҳам қўшилади.

☝️Эслатма:
соатбай ишловчи педагогларга фақат ўтилган дарс учун иш ҳақи тўланади. Таътил даври учун, байрам ва қўшимча дам олиш кунлари учун ойлик ёзилмайди.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

MAY OYIDAN BOSHLAB PEDAGOG XODIMLAR QANCHA OYLIK OLADI?

2023-yilning 1-may oyidan boshlab budjet tashkilotlari xodimlarining ish haqi miqdori 7 foizga oshiriladi oshiriladi.

❗️May oyidan oshirilgan oyliklar boʻyicha hisoblanganda pedagog xodimlar quyidagicha oylik oladilar:


👉 Mutaxassis – 2 755 655 soʻm
(↗️ +180 276 so'm)
👉 Oliy toifa– 3 798 940 soʻm
(↗️ + 248 529 so'm)
👉 Birinchi toifa – 3 437 739 soʻm
(↗️ +224 899) so'm)
👉 Ikkinchi toifa – 3 085 098 soʻm
(↗️ + 201 829 so'm)
👉 Oʻrta maxsus ma’lumotli – 2 575 883 soʻm
(↗️ +168 516 so'm)

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Open budjet logotipi ishlab chiqildi😜

P/S: Hozir hamma open budjetdan noliy boshladi. Biz doimgidek Vanga bilan kursdoshligimiz uchunmi ertaroq aytib qo'ygan ekanmiz😁

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Ўқитувчилар ҳақида ҳақиқатлар ва уларга насиҳатлар

-Дунёда битта касб бор: ўқитувчилик. Қолган касблар унинг ҳосиласидир.

-Миллатнинг эртаси мактаблардан бошланади.

-Ўқитувчи бир умр бола бўлиб қолади.

-Ўқитувчи бир вақтнинг ўзида она, ота, бобо, буви, ака, опа,  дўст бўла олади.

-Ўқитувчида отанинг қаттиққўллиги, онанинг меҳри бўлиши керак.

-Ҳеч кимнинг 30 нафар фарзанди йўқ. Ўқитувчида эса бор.

-Ҳамма ўз боласини севади. Ўзганинг боласини севиш, унга таълим-тарбия бериш эса ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди.
Бунинг учун инсонда катта юрак керак бўлиши керак.

-Болаларни сева олмаган кишидан ўқитувчи чиқмайди.

-Ўқитувчилик-бу ҳали устозлик дегани эмас.

-Ўқитувчилик-бу касб.
Устозлик эса бахтдир.

-Ҳаётингиз давомида ҳеч бўлмаса битта шогирдингиз сизни устоз сифатида тан олмаса, умрингиз шамолларга соврилибди.

-Ўқувчиларим мени устоз сифатида эмас, аввало, инсон сифатида яхши кўришларини истайман.

-Амир Тeмур дунёни тиғ билан, Навоий қалам билан олган бўлса, устозлар дунёни бўр билан олади.

-Ҳақиқий ўқитувчининг қаҳрида ҳам болага нисбатан меҳр уфуриб туриши керак.

-Энг ёмон ўқувчимни бошқа синфдаги 10 нафар энг яхши ўқувчига алишмайман.

-Ўқувчингиз ҳаётий масалада сиздан маслаҳат, ёрдам сўраяпдими, демак, устоз даражасига етибсиз, муборак бўлсин.

-Устознинг ҳаттоки қадам ташлаши ҳам тарбия бўлиши керак.

-Шогирдларига фақат таълим берган ўқитувчи мутахассис тайёрлайди. Шогирдларига таълим-тарбия берган ўқитувчи инсонни етиштиради.

-Устозлар фарзандларининг ютуқларидан кўра, шогирдларининг ютуқларига кўпроқ қувонади.

-Юксакларга чиқмоқчи бўлсангиз, пастга тушиб ўқувчилар билан бирга бўлинг. Кун келиб уларнинг ўзи сизни юксакларга олиб чиқади.


Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Ўқитувчининг ойлик маоши қанча юқори бўлса, тизимга шунга кўп малакали кадрлар кириб келади

Ўқитувчиларга яхши ҳақ тўланадиган тизимда ўзаро рақобат кучаяди, мактабга ишга кириш истагида бўлган малакали давогарлар сони ортади.

Ўқитувчиларга жуда оз маош тўлайдиган тизимлар эса паст малакага эга бўлган ходимларни ишга олишга мажбур бўладилар.

Паст малакали мутахасислар қанча кўп ишга олинса, мактабларга бу одамларни назорат қилиш ва мослаштириш учун шунча кўп мутахасис ҳамда бошқарма ходимларини жалб қилиш керак бўлади.

Илғор етакчи тизимларда, ўқитувчилар нисбатан юқори маош олишади. Шу сабабли бундай тизимларда назорат ўрнатиш учун мутахасислар ва бошқарма ходимлари қамроқ талаб қилинади.

Қисқа қилиб айтганда ўқитувчилар маошидан тежамоқчи бўлган тизимлар ҳамма харажатларни ҳисобга олганда истиқболда барибир катта молиявий йўқотишларга учрайдилар.

© Андреас Шлаяйхер "Жаҳон миқёсидаги таълим"

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Maʼlumki, 2021-yilda tajriba tariqasida boshlangan “Tashabbusli byudjet” loyihasi oʼtgan 2 yil davomida xalqimiz tomonidan iliq qabul qilindi.

Bugungi kunda yurtdoshlarimiz oʼz hududidagi hal etilishi lozim boʼlgan qator masalalarni “Open budget” portaliga joylab, ovoz yigʼish orqali ushbu tashabbusda gʼolib boʼlish uchun harakat qilishmoqda.

Ushbu portalga joylanayotgan ijtimoiy loyihalar orasida maktabgacha va maktab taʼlimi muassasalarini taʼmirlash ishlari ham yetakchilik qiladi. Аlbatta, ushbu jarayonda oʼqituvchilar, oʼquvchilar hatto ota-onalar ham tashabbus koʼrsatib, oʼzlari mehnat qilayotgan, taʼlim olayotgan yoki farzandlari tahsil olayotgan taʼlim dargohini obod qilish uchun ovoz berishda shaxsiy tashabbus koʼrsatmoqda.

Biroq ijtimoiy tarmoqlar orqali joylarda baʼzi oʼqituvchilarga ushbu loyihada ovoz yigʼish uchun majburiy topshiriq berilayotgani, topshiriqni bajarishga beeʼtibor qarayotgan oʼqituvchilarga kerakli chora koʼrish bilan tahdid qilinayotganligi toʼgʼrisida xabarlar tarqalib, ular Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan jiddiy oʼrganilmoqda.

Ayni vaqtda “Vazirga murojaat” portaliga oʼqituvchilardan ushbu mazmundagi murojaatlar kelib tushmagan.

Shuni alohida taʼkidlash lozimki, Oʼzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 14-avgustdagi tegishli qaroriga koʼra, pedagoglarni xizmat majburiyati bilan bogʼliq boʼlmagan ishlarga jalb qilish taqiqlanadi.

Hurmatli oʼqituvchilar, maktabgacha va maktab taʼlimi muassasalari xodimlari!

Аgar sizning taʼlim maskaningizda oʼqituvchilarni ushbu loyiha doirasida majburiy ovoz yigʼishga jalb etish holatlari kuzatilsa, vazirlikning Ishonch telefoni 71-202-09-09 ga qoʼngʼiroq qilishingizni soʼraymiz. Sizning murojaatingiz asosida ushbu yoʼnalishda qonun buzilish holati aniqlansa, tegishli masʼul xodimlarga zarur taʼsir choralari koʼriladi.

“Tashabbusli byudjet” loyihasi faqat tashabbusga asoslanadi, bunda hech kimni majburlashga yoʼl qoʼyilmaydi!

Maʼlumot uchun shuni ham qo'shimcha qilishni joiz deb topdim, yaqinda Oliy Majlis Senati tomonidan “Pedagog xodimlarning xizmat vazifalarini bajarishiga toʼsqinlik qilganlik uchun javobgarlik kuchaytirilishi munosabati bilan Oʼzbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksiga hamda Oʼzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʼgʼrisidagi kodeksiga qoʼshimcha va oʼzgartishlar kiritish haqida”gi Qonun maʼqullandi.

Unda oʼqituvchilarni majburiy mehnatga jalb etganlik uchun jinoiy javobgarlikkacha boʼlgan jazo nazarda tutilmoqda. Yaʼni pedagog xodimni mehnatga maʼmuriy tarzda majburlaganlik uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir yuz ellik baravaridan ikki yuz baravarigacha miqdorda jarima yoki uch yilgacha muayyan huquqdan mahrum qilish yohud uch yilgacha axloq tuzatish ishlari bilan jazolanishi belgilanmoqda.

Shuningdek, pedagog xodimlarni mehnatga maʼmuriy tarzda majburlaganlik uchun maʼmuriy jazo qoʼllanilganidan keyin xuddi shunday qilmishni takroran sodir etganlik uchun jinoiy javobgarlikni nazarda tutuvchi norma Jinoyat kodeksiga kiritilmoqda.

Shunday ekan, oʼqituvchilarimizning kasbiy huquqlari Davlatimiz nazoratida ekanligini, ularni majburiy mehnatga jalb qilishga yo'l qo'yilmasligini unutmasligingizni so'raymiz.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

⚡️Рамазон ҳайитида ўзбекистонликлар камида уч кун дам олиши мумкин

Президент 2022-йил декабр ойида расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва 2023-йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги қарорни имзолаган.

Ҳужжатда ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун 24 апрель (душанба) қўшимча ишланмайдиган кун бўлиши айтилган.

Бундан ташқари, 2023 йилда ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни 29 апрель, шанба кунидан 24 апрель, душанба кунига кўчирилди.

Бу йил Ўзбекистонда Рамазон ойи 23-мартдан бошланди. Очиқ манбаларга кўра, Рамазон ҳайитини нишонлаш 22-апрелга тўғри келади.

Президент 2021-йил феврал ойи бошида «Ўзбекистонда ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди. Ҳужжатга кўра, асосий байрам кунларида ўзбекистонликлар камида уч кун дам олади.

✅Шу тариқа, Рамазон ҳайитида ўзбекистонликлар камида уч кун дам олиши мумкин:

➡️ 2023 йил 22 апрел (шанба) - Рамазон ҳайити байрами (ҳали расман тасдиқланмаган);
➡️ 2023 йил 23 апрел (якшанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
➡️ 2023 йил 24 апрел (душанба) - қўшимча дам олиш куни.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Наврўз сайлида педагоглар кўргазмалар ташкиллашга мажбурми?

Qalampir.uz нашри ҳар йили «анъанавий тарзда» ўқитувчиларни мажбурий тарзда наврўз сайлларига жалб қилиниши юзасидан «Калтакни ўқитувчи ейди, ҳолвани ҳокимми?» номли мақола тайёрлабди.

Мақолада асосан Республика таълим маркази директор ўринбосари Исроил Тиллабоев томонидан
ёзилган пост айрим маълумотлар билан тўлдирилган.

Мақола билан
мана бу манзил орқали танишиб чиқишингиз мумкин. Аслида бу ҳолатни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўрганиб чиқиб, айбдорларни жазолаш бўйича чоралар кўриши керак эди.

Батафсил ўқиш

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Мактаб даврига саёҳат!

➖ Кимда 2 та ручка бор?
➖ Дарс бўлмайди секин битта-битта чиқиб кетинглар!
➖ Устоз ручка бериб туринг!
➖ Ҳамма ремонтга пул олиб келсин.
➖ Шанба куни ота-оналар мажлиси.
➖ Қўнғироқ фақат ўқитувчилар учун.
➖ Соат нечи бўлди?
➖ Комиссия келябди.
➖ Дарс тугашига нечи минут қолди?
➖ Қизларни сочини тортамизми дўстим?
➖ Эсталик тўлдирдингми?

Шуни билдимки алгебра устоз ҳеч қачон касал бўлмас экан ва ҳар бир мактабда оиласи ҳақида гапириб берадиган битта ўқитувчи бўлар экан!😁

Қаранг йиллар ўтиб кетибди орадан...

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

⚡️Мактаб ўқувчиларининг бу йилги имтиҳонларига янгилик киритилди

Жорий 2023 йил мактаб ўқувчиларининг якуний имтиҳонларида креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлардан фойдаланилади. Бу ҳақда ММТВ хабар берди.

Жорий йилнинг май ва июнь ойларида мактаб ўқувчиларининг якуний назорат имтиҳонлари бўлиб ўтади. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ таълим муассасаларида ўқув машғулотлари жорий йилнинг 25 майига қадар давом этади.

9-синф ўқувчилари учун Жисмоний тарбия фанидан имтиҳонлар жорий йилнинг 1-6 май кунлари ўтказилади.

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатлари ҳамда сколиоз билан касалланган болалар учун санаторий туридаги мактаб-интернатлари бундан мустасно.

Шунингдек, 9- ва 11-синфлар учун якуний (битирув) назорат имтиҳонлари жорий йилнинг 26 майидан 15 июнига қадар ташкил этилади.

Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификат ҳамда чет тили фанлари бўйича камида Б1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар имтиҳонларда муайян фандан озод этилади.

Имконияти чекланган мактаб-интернатларида таҳсил оладиган алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган ўқувчиларга ушбу умумтаълим муассасаларига қўйилган талаблар асосида ўтказилади.

Умумий ўрта таълим мактабларида таълим бериладиган барча тилларда имтиҳонлар ўтказиладиган фанлар бўйича битирувчи синф ўқувчилари учун намунавий имтиҳон материалларини ҳамда баҳолаш мезонларини тайёрлашни Республика таълим маркази амалга оширади.

Имтиҳон материалларини ишлаб чиқишда умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлар киритилиши инобатга олинади ҳамда топшириқ намуналари 2023 йилнинг 1 апрелга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий саҳифаларида эълон қилинади.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

⚡️Дарс пайти ҳам телефон ўйнаб, ҳам ҳақорат қилган ўқувчини уриб, синфдан чиқариб юборган ўқитувчи 900 минг сўм жаримага тортилди

Қайд этилишича, ҳолат 2 март куни Тошкент шаҳридаги мактабларнинг биридаги биология дарсида содир бўлган.

Ўқитувчи дарс бошламоқчи бўлганида, ўқувчи телефони билан ёнидаги синфдошларини расмга олишни бошлаган. Педагог болани огоҳлантиришига қарамай, ўқувчи унинг айтганини қилмаган. Шундан кейин у бориб, боланинг телефонини олиб қўйган ва дарсини давом эттирмоқчи бўлган. Бола эса ўқитувчини ёмон сўзлар билан ҳақорат қилгани сабаб аёл унга қўл кўтаришга мажбур бўлган.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (Майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган ўқитувчи аёлга БҲМнинг уч баравари миқдорида (900 минг) жарима жазоси тайинланган.

P.S: Boshqaruvni pedagogga bermasdan, uni aybdor qilishdan vaqtida to'xtamasak, ta'lim sifatiga kafolat so'ramang!

Kanalga a'zo bo'ling👇👇👇

@oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Tarix fanidan milliy sertifikat bo'yicha ayrim savollarga javoblar:

1. Testlar yangi darslikdanmi yoki eski darslik tushadimi?
- Asosan, eski darslikdan
Va yangi darslikdan 1-2 ta tushishi mumkin

2. Nechta savol bo'ladi?
- 45 ta (35 ta yopiq va 10 ta ochiq (yozma) test

3. Qancha vaqt beriladi?
- 90 daqiqa

4. Qaysi sinf darsliklaridan savollar tushadi?
- 6-11-sinf darsliklari.
5-sinf darsligidan savollar tushmaydi.

5. Jami nech ball bilan baholanadi?
Jami ball 100 ball.
45 ta savolning barchasi bir xil baholanmaydi.
Savollar qiyinlik darajasiga ko'ra 3 ta turga bo'linadi: 1,3 ball, 2,2 ball va 3,2 balli savollar

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

#yangiliklar

🗓 Apreldan tizimda nimalar o'zgarmoqda:

➡️ “Kundalik elektron sinf jurnalida baholarni qo‘yish va o‘zgartirish tartibiga muvofiq 2023-yilning 15-aprelidan tizimda cheklov (muzlatish) o‘rnatiladi hamda kiritilgan chorak va yillik baholarga maktabgacha va maktab ta’limi hududiy boshqarmalariga rasmiy xatsiz o‘zgartirish kiritish imkoniyati bo‘lmaydi;

➡️ 25 yildan oshiq pedagogik stajga ega pedagoglar majburiy attestasiyaga jalb etilmaydi;

➡️ pensiya va nafaqalar miqdori 7% ga oshadi.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

KUNDALIK.COM БЎЙИЧА ЭСЛАТМА

Ўқувчилар ўз вақтида (9.00-21.00 гача 1 сменали мактаблар учун, жорий кундан эртаси куни 13.00 гача 2 сменали мактаблар учун) баҳоланмаслиги, белгининг қўйилмаслиги ўқитувчини дарс ўтмаганлигини билдиради ва ушбу дарс учун ҳақ тўланмайди.

Синф раҳбари «бир кунлик журнал» да фанлар остидаги «PR» устунига ҳар кунлик давомат белгиларини қуйидаги тартибда қўйиб боради:

s —
ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
dq — сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
k — касаллик сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикиб керганлигини кўрсатиш учун;
m — сурункали дарс қолдираётганлигини кўрсатиш учун;
ch — республикадан ташқарига рухсатсиз чиқиб кетганлигини кўрсатиш учун;
q — таълим олишга ота-онаси қаршилик қилаётганлигини кўрсатиш учун;
ns — ота-она назоратсизлиги сабабли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун;
tq — турмушга чиққанлиги туфайли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун қўйиш белгиланади.

Фан ўқитувчилари томонидан ўқувчиларнинг дарсдаги давоматлари дарс бошланишида онлайн тарзда қуйидаги тартибда қайд этилади:

s —
ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикишни кўрсатиш учун.(бахолаш мумкин).

❗️Синф журналларида ўқувчиларнинг фамилияси ва исми мактаб таълим тилига қараб кирилл ёки лотин алифбосига асосланган ёзувларда киритилиши синф раҳбарига юклатилади.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

#Шарманда
❗️Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, Байгули МФЙ, 17 мактаб ўқувчилари дарс ўтмай уйларига сим карта учун 10 минг сўмдан 20 минг сўмгача пул олиб келиш учун ўз хонадонларига жўнатилмоқда экан.
(Ижтимоий тармоқларда тарқалди)

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

⚡️Май ойидан бошлаб педагог ходимларга ойлик иш ҳақи оширилган миқдорда тўланади

Маълумки, 2023 йилнинг 1 май санасидан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи миқдори 7 % миқдорида оширилмоқда.

❗️Май ойидан оширилган ойликлар бўйича ҳисобланганда педагог ходимлар қуйидагича ойлик оладилар:

Мактаб директори:
3 млн 816 минг 990 сўм (400 ўқувчигача)
4 млн 75 минг 624 сўм (401-880 ўқувчигача)
4 млн 321 минг 741 сўм (881-1600 ўқувчигача)
4 млн 571 минг 633 сўм (1600дан ортиқ)

Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ)
3 млн 564 минг 956 сўм (400 ўқувчигача)
3 млн 816 минг 990 сўм (401-880 ўқувчигача)
4 млн 75 минг 624 сўм (881-1600 ўқувчигача)
4 млн 321 минг 741 сўм (1600дан ортиқ)

Директорнинг ҳўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
1 млн 512 минг 2211 сўм (400 ўқувчигача)
1 млн 649 минг 960 сўм (401-880 ўқувчигача)
1 млн 793 минг 565 сўм (881-1600 ўқувчигача)
1 млн 942 минг 607 сўм (1600дан ортиқ)

ЧҚБТ раҳбари:
2 млн 755 минг 648 сўм

Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи (0.5 ст) – 1 млн 377 минг 824 сўм

Психологлар
Олий маълумотли психолог
– 2 млн 480 минг 84 сўм

Иккинчи тоифали психолог – 2 млн 655 минг 870 сўм

Биринчи тоифали психолог – 2 млн 836 минг 137 сўм

Олий тоифали психолог – 3 млн 8 минг 761 сўм

Ўқитувчилар
Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи
– 2 млн 575 минг 883 сўм

Олий маълумотли ўқитувчи – 2 млн 755 минг 648 сўм

Иккинчи тоифали ўқитувчи – 3 млн 85 минг 99 сўм

Биринчи тоифали ўқитувчи – 3 млн 437 минг 740 сўм

Олий тоифали ўқитувчи – 3 млн 798 минг 940 сўм

Мактаб лаборанти (1 ст)– 1 млн 363 минг 337 сўм

✅Кутубхона мудири:

👉Ўрта махсус маълумотли
– 1 млн 814 минг 665 сўм

👉Олий маълумотли – 1 млн 979 минг 952 сўм

Кутубхоначи:

👉Ўрта махсус маълумотли
– 1 млн 573 минг 584 сўм

👉Олий маълумотли – 1 млн 656 минг 406 сўм

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

#Диққат #Ҳушхабар

⚡️⚡️1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари оширилмоқда

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

⚡️O‘QITUVCHI VA RAHBAR XODIMLARNING LAVOZIM MAJBURIYATLARI TO‘G‘RISIDA NIZOM

Xalq ta’limi vazirining 2021-yil 1-iyuldagi 206-sonli buyrugʻi

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Zoʻr gʻoya keldi shekilli...🤪

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Вазир Ҳилола Умарова «Openbudget»да ўқитувчилар мажбурий тарзда овоз йиғишга жалб қилиниш ҳолатини вазирлик жиддий ўрганётганини айтди

«Ижтимоий тармоқлар орқали жойларда баъзи ўқитувчиларга ушбу лойиҳада овоз йиғиш учун мажбурий топшириқ берилаётгани, топшириқни бажаришга беэътибор қараётган ўқитувчиларга керакли чора кўриш билан таҳдид қилинаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалиб, улар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жиддий ўрганилмоқда» - дейди вазир Ҳ.Умарова

Вазирнинг айтишича, айни вақтда «Вазирга мурожаат» порталига ўқитувчилардан ушбу мазмундаги мурожаатлар келиб тушмаган. Бизнингча, «Вазирга мурожаат» порталига аноним тарзда мурожаат йўллаш имкониятини ҳам яратиш керак. Ана шунда ўқитувчилар мактабидаги муаммолар ҳақида бемалол мурожаат қилолади.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

Hukumat qarori bilan majburiy attestasiyaga jalb etilmaydigan pedagog kadrlar ro‘yxati kengaytirildi, bu nimani anglatadi?

Hukumat qarori (120-son, 23.03.2023 y.) ga ko‘ra, 2023-yil 1-apreldan pedagogik faoliyat bo‘yicha 25 yil va undan ko‘p ish stajiga ega pedagoglar hamda yoshga doir pensiyaga chiqishi uchun 5 yildan ko‘p bo‘lmagan muddat qolgan pedagoglar majburiy attestasiyaga jalb etilmaydi.

Endi ushbu pedagoglarning amaldagi malaka toifalari (lavozimlari) saqlanib qolinib, ularga taʼlim tashkilotlarida ishlagan davrida mazkur malaka toifasi (lavozimi) boʻyicha haq toʻlanadi.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 572-son qarori bilan tasdiqlangan nizomning 7-bandiga ko‘ra, ular faqat oʻz xohishlariga koʻra navbatdan tashqari attestatsiyadan oʻtishlari mumkin.

Oʻz xohishiga koʻra navbatdan tashqari attestatsiyada qatnashib, attestatsiyadan oʻta olmagan taqdirda malaka toifasi (lavozimi) tushirilmaydi hamda amalda boʻlgan malaka toifasi (lavozimi) boʻyicha haq toʻlanadi.

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

🇺🇿Bizning Prezident

Qanday faxr! Yigitlar, rahmat!

Chempionlik muborak Oʻzbekiston!

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

🔰 Xodimlarning sanatoriy va dam olish uylariga yoʻllanmalar olish tartibi

🔹 Xodim sanatoriyga yoʻllanma olish uchun ish joyida tuzilgan kasaba uyushmasi qoʻmitasiga murojaat qiladi.

Kasaba uyushmasi tuzilmagan tashkilot xodimlari sanatoriy yoʻllanmasi olish uchun ish beruvchining ishonchnomasiga asosan hududiy kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmalariga murojaat qiladi.

🔸 Kasaba uyushmasi qoʻmitasi xodimga tizimdagi sanatoriylar va dam olish uylari toʻgʻrisida maʼlumot beradi.

🔹 Xodim oʻziga maʼqul kelgan sanatoriyni tanlab, sanatoriyga yoʻllanma ajratish boʻyicha ariza topshiradi.

🔸 Kasaba uyushmasi qoʻmitasi xodimning arizasini qabul qilib, sanatoriyga yoʻllanma olish uchun murojaatlarni roʻyxatga olish kitobiga (13 forma) kiritib, navbat oladi.

🔹 Kasaba uyushmasi qoʻmitasi xodimga imtiyozli yoʻllanma olish uchun hisobidagi mablagʻdan kelib chiqqan holda yuqori turuvchi kasaba uyushmalari tashkilotlari tuman (shahar) kengashlariga buyurtma beradi.

🔸 Kasaba uyushmalari tashkilotlari tuman (shahar) kengashlari buyurtmani qabul qiladi va soʻralgan sanatoriyga yoʻllanmani tashkilot kasaba uyushmasi qoʻmitasi ishonchnomasiga asosan ajratadi.

🗂 Xodim kasaba uyushmasi qoʻmitasidan yoʻllanma olishi uchun quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

👉 ariza;
👉 tibbiy maʼlumotnoma;
👉 pasport nusxasi;
👉 mehnat daftarchasi nusxasi;
👉 mehnat taʼtili berilganligi toʻgʻrisidagi buyruqdan koʻchirma;
👉 yoʻllanma qiymati toʻliq yoki qisman toʻlangani (yoʻllanma narxining 45 foizi) toʻgʻrisidagi toʻlov qogʻozi (kvitansiya).

🔸 Xodim sanatoriy yoʻllanmasi hamda tibbiyot muassasasidan sanatoriyga taqdim etish uchun sanatoriy-kurort kartasini (0.7.2./U-shakl) olib, sanatoriyga yoʻllanmada belgilangan kunda tashrif buyuradi.

📌 Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federayiyasi tizimidagi sanatoriylar va dam olish uylari toʻgʻrisida maʼlumot

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

❗️Koʻplab muhokamalarga sabab boʻlgan Gulchehra Mamajonova oʻz ish faoliyatini davom ettiradigan boʻldi. Hammasi tinchidi.

❗️Shu oʻrinda savol tugʻiladi: Ushbu ishni hal boʻlishida jamoatchilik nazorati muhim rol oʻynadi. Maʼsullarchi, maʼsullar doimgidek jim jit...

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

"Миллий" телеканалида Тошкент шаҳридаги 152-мактаб ўқитувчиси ўқувчилардан бирини калтаклагани ҳақида кўрсатув тайёрлади.

(Видео ушбу линкда)

Мактаб ўқувчисига қўл кўтарган ўқитувчи аёл воқеага нималар сабаб бўлганини очиқлади. Ўқитувчининг самимийлигига заррача шубҳа қилмаганим учун унинг сўзларини тарқатаяпман. Хулоса чиқариш сиздан…

“Ассалому алайкум, халқим! Мен шу видеороликдаги ўқитувчиман. Биология фанидан дарс бераман, 20 йиллик стажига эгаман. Олий тоифалиман. Магистратурани ҳам ўқиб битирганман.

Видеоролик ҳак,ида ҳар фикрларни ўқидим, ижобий ҳам, салбий ҳам. Х,ар бир инсоннинг ўз фикри бор. Лекин асл ҳолатни ўзимдан эшитсангиз дегандим. “Миллар” кўрсатуви бошловчиси, сиз ҳам ўқинг ва кейинги сафар бирор воқеани ёритаётганингизда, тарқатган видеоролик бўйича эмас, воқеанинг ҳақиқатда қандай бўлганлиги тўғрисидаги суриштирувни олиб боришингизни маслаҳат берар эдим.

Видеороликда ўзим тан оламан, ўта қуюшқондан чиқиб кетганим кўринган. Лекин бу видео тўлиқ видео эмас, провокацион моментлар қирқиб ташланган. Энг асосийси — бу уюштирилган.

Ким уюштирган, нима учун уюштирган, деган саволларга жавоб бераман.

Мактаб директори Мавлянова Марзия Даврановна 30 йилдан кўпроқ шу мактабда фаолият олиб боради. 30 йил директор бўлгандан кейин, таълимда ишлайдиганлар билади, ҳеч кимдан ва ҳеч нарсадан қўрқмайди. Шу мактабдаги 5 йиллик фаолиятим натижасида ноқонуний пул йиғимларига қарши турдим.

Мактаб штат бирлигида турадиган қоровулни ота-оналарга қўриқлаш хизматидан "охрана" деб таништириб, бола бошига 30 минг сўмдан пул йигиб олар эди (мактабда 3 мингга яқин ўқувчи ўқийди, йиғиладган суммани тасаввур қилинг)

Бечора ўқитувчи ўз меҳнати учун бериладиган устаманинг ҳам ярмини директорга "доля" сифатида қайтариб бериши керак. Синф ўқувчиларидан (шароити оғирми, енгилми, фарк,и йўқ) фонд йиғиб бермасангиз, мендек ёки тузоққа тушасиз, ёки босим остида қоласиз. Ўқитувчи халқи нимаям дейди, “майли, олақолсин, дарсини берсин, тирикчилигимни қилай”, дейди.

Менинг айбим — шу ноқонуний йиғимларни йиғишга қарши бўлганим. Ўтган ўқув йилида бир устознинг шикоят хати кетидан мактабни прокуратура текширди. 40-50 млн сўм камомад чиқди. Шу текширув пайтида пул йиғимларини ҳақиқатда йиғилишини тасдиқлаб берганим учун директор кун бермай қўйди, десам х,ам булади. Ҳаттоки, ички ишларидан ҳимоя ордери ҳам олишга мажбур бўлдим. Очиқдан-очиқ “ишдан бўша, аризангни ёз”, дея турткилайверди. Аризамни ўзим ёзмаганим учун шунақа тузоқлар қўйишини бошлади. Бу видеоролик ҳам шунақа тузоқлардан биттаси.

Мактабда ишлайдиганлар билади, камеранинг “доступи” фақат директорнинг хонасида бўлади. Видеони ҳам унинг ўзи тарқатди. Ҳаттоки, ўқувчининг онасини чақириб, “боламнинг ўзида айб экан, ёмон сўкибди устозни, китоб дафтари ҳам йўқ экан”, дейишига қарамасдан, мажбурлаб ариза ёздирибди.

Бугун судда ойиси йиғлаб кечирим сўради.

Халқим, бугун қалбим қон йиғламокда. Ўзим севган касбдан мажбурлаб бугун ариза ёздиришди. “Тепадагилар” к,у'ймаётганмиш.

Ҳурматли “тепадагилар”, сизларга бир инсоннинг тақдирини ҳал қилиш шунчалар осонми? Суриштирмасдан ҳайдаб юбориш шунчалик осонми? Сизга тўғрису'з ўқитувчилар керакмасми? Унда битта таклиф, пединститутларга “яллок,илик к,илиш техникаси ва унинг фойдалари” деган фанни қўшинглар, токи келажакдаги ёш авлод мендек кийналиб юрмасин, мендек бечора бўлиб қолмасин!

Мен бугун йиғлаб ўзимга қасам бердим, бошқа ўқитувчилик қилмайман, ортиқ ўқитувчилик қилмайман... Майли, оч қолай, майли бечора бўлай, ортиқ ўқитувчилик қилганим бўлсин!

Замон зўрники экан. Бу гапларни ёзишимдан мақсадим — кимнингдир раҳмини келтириш ҳам эмас, қалбимдан портлаб чиқаётган туйғуларимнинг миллиондан бирини етказишга ҳаракат қилдим.

Шу хабарни имкон даражада кўпроқ тарқатинг, кўпроқ одам ўқисин. Токи, фикрлар ўзгарса, токи келгуси ҳаётимизда ўқитувчига нисбатан қарашлар янаям ўзгарса.

Халқим, сизнинг фарзандларингизни севиб қолувчи, Яшнобод туманидаги 152-мактабнинг собиқ ўқитувчиси Гулчеҳра Мамажонова”.

© Shokirjonov

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇


t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…

ЎҚИТУВЧИЛАР

III chorakning soʼnggi oʼqish kuni 18-mart (shanba) boʼladi

Oʼzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-martdagi 140-sonli qarori bilan tasdiqlangan Nizomning 26-bandiga muvofiq, umumiy oʼrta taʼlim maktablarida bahorgi taʼtil 21-mart sanasidan boshlanib, 7 kalendar kun davom etishi belgilangan.

Oʼzbekiston Respublikasi Prezidentining “2023-yilda rasmiy sanalarni nishonlash davrida qoʼshimcha ishlanmaydigan kunlarni belgilash va dam olish kunlarini koʼchirish toʼgʼrisida” 2022-yil 23-dekabrdagi Farmoniga muvofiq, 2023-yil 20-mart kuni – qoʼshimcha dam olish kun sifatida belgilanganligi munosabati bilan maktablarda bahorgi taʼtil 20-mart sanasidan boshlanadi hamda 26-martga qadar (shu kuni ham) davom etadi.

Shularni inobatga olib, umumiy oʼrta taʼlim maktablarida 18-mart (shanba) III chorakning soʼnggi oʼqish kuni boʼlib, IV chorak 27-mart sanasidan boshlanishini maʼlum qilamiz.

Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇

t.me/oqituvchi_lar

Читать полностью…
Подписаться на канал