⚡️“Yosh kitobxon” tanloviga roʻyxatdan oʻtish boshlandi
Millionlab yoshlarni birlashtirib, kitobxonlarni kashf etayotgan “Yosh kitobxon” uchun @yoshkitobxon_bot telegram boti orqali arizalar 1-sentabrga qadar qabul qilinadi.
Kitobxonlarning takliflari asosida adabiyotlar ro‘yxati 10-14 yosh toifasida 50 tadan 40 taga, 15-19 yosh toifasida 60 tadan 50 taga, 20-30 yosh toifasida 70 tadan 50 taga kamaytirildi va mazmunan qaytadan ko‘rib chiqildi. 10-14 yosh toifasida gazeta va jurnallar ro‘yxatdan olib tashlandi.
Barcha kitobxon yoshlarga omad tilaymiz!
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Иқтидорлар доим чекка-чекка қишлоқлардан чиқади...👍
Бу аёл Алматова Райхона, кўзи ожиз, 1-гуруҳ ногирони. Маълумоти олий. Бағдод туманидаги мактабларнинг бирида мусиқа фанидан дарс беради.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Вазир Ҳилола Умарова педагоглар таклиф ва ташаббусини шахсан ўзим назорат қиламан деб ваъда беряпти
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ташаббус билан чиқиб «Вазирга мурожаат» порталини ишга туширибди. Агар бу портал вазир ваъда қилаётган даражада ишлай олса, буни жуда катта ва самарали лойиҳа деб аташ мумкин бўлади.
Билмадик, энди буёғини вақт кўрсатади. Одатда, бундай порталлар бошида зўр ишлайди, аммо кейинчалик ҳеч кимни эшитмай қўяди. Ўйлаймизки, вазирликнинг бу платформасида ундай камчиликлар кузатилмайди.
Портал қандай ишлаётганини текшириб кўриш учун ўзим ҳам таълим тизимга оид 5 та таклиф юбордим. Қани кўрамиз, кузатамиз. Вазирлик бу таклифларга қандай реакция билдирар экан? Очиғи бу таклифларни президент администрациясига ҳам юборгандим. Лекин, шу пайтгача ҳеч ким жавоб қайтармаган. Вазирлик билан бундай ҳолат бўлмайди деб умид қиламан.
Агар сизда ҳам қандайдир ташаббус, таклиф ёки таълимдаги коррупция ҳолатлари бўйича асосли фактлар бўлса, vazir.uzedu.uz порталига мурожаат қилсангиз бўлади.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
O‘qituvchilarga ustama va abituriyentlarga imtiyoz beradigan sertifikatlar haqida
Kimyo, fizika, ona tili va adabiyot, tarix hamda geografiya fanlaridan milliy sertifikat imtihonlari bo‘yicha asosiy ma’lumotlar:
✔️Ushbu imtihonlarda barcha xohlovchilar (abituriyentlar va o‘qituvchilar) ishtirok etishlari mumkin.
💵 Sertifikat berish uchun talabgordan ariza berilgan kundagi bazaviy hisoblash miqdorining 1,5 baravari miqdorida (450 ming so‘m) to‘lov undiriladi.
📋 Test natijalariga ko‘ra eng yuqori ballning kamida 60 foizini to‘plagan talabgorlarga elektron shakldagi sertifikat taqdim etiladi.
✅ Sertifikatga ega abituriyentlarga OTMlarga kirishda mutaxassislik fani bo‘yicha quyidagicha ball beriladi:
🔹 60 foizdan 86 foizgacha — maksimal ballga nisbatan tabaqalashtirilgan (proporsional) ball;
🔹 86 foiz va undan yuqori — maksimal ball.
❇️ Shuningdek, milliy sertifikatga ega abituriyentga tegishli majburiy fan bo‘yicha eng yuqori ball beriladi.
❕Milliy sertifikat olish uchun sinovlarda eng yuqori ballning kamida 80 foizini to‘plagan pedagog kadrlarga 20% miqdorida ustama beriladi.
📚 Talabgorlar ro‘yxatdan o‘tish vaqtida test topshirish tili sifatida o‘zbek, rus va qoraqalpoq tillaridan birini tanlaydi.
📍 Test sinovi barcha hududlarda tashkil etiladi va talabgorlar test sinovi o‘tkaziladigan joylar sig‘imidan kelib chiqqan holda ro‘yxatga olinadi.
❇️ Bunda biror hudud to‘lgan taqdirda test topshirish hududini o‘zgartirib, boshqa hududda test sinovida ishtirok etish mumkin bo‘ladi.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
⚡️ Kimyo, fizika, ona tili va adabiyot, tarix hamda geografiya fanlaridan milliy sertifikat imtihonlarini o‘tkaziladi
📌 2023-yilning 1-yarmida kimyo, fizika, ona tili va adabiyot, tarix hamda geografiya fanlaridan milliy sertifikat imtihonlarini o‘tkazish rejalashtirilgan.
✅ Talabgorlarning murojaatlaridan kelib chiqqan holda 2023-yilning 1-yarmi uchun milliy sertifikat imtihonlarini o‘tkazish grafigi ishlab chiqildi.
👉 Unga ko‘ra kimyo va fizika fanlaridan:
🔹 ro‘yxatga olish — 23-fevraldan 8-martgacha;
🔹 test sinovlari — 2-aprel kuni;
👉 ona (o‘zbek, rus, qoraqalpoq) tili va adabiyot fanidan:
🔹 ro‘yxatga olish — 3-apreldan 16-aprelgacha;
🔹 test sinovlari — 30-aprel kuni;
👉 tarix va geografiya fanlaridan:
🔹 ro‘yxatga olish — 24-apreldan 7-maygacha;
🔹 test sinovlari — 21-may kuni o‘tkaziladi.
🖥 Talabgorlarni ro‘yxatga olish my.dtm.uz saytining “Milliy sertifikat” bo‘limi orqali amalga oshiriladi.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
❗️Информатика фани ўқитувчилари учун "Google for education" сертификати учун устамалар тўлаш тўхтатиб қўйилган
Айрим ҳудудларда мазкур устамаларни тўлаш тўхтатилган. Бунга сабаб эса "Google for education" сертификати ҳаққонийлиги бўйича шубҳалар пайдо бўлган.
Тўғри, жуда кўп жойларда сертификатлар пулга сотиб олинаётгани ҳақида маълумотлар бор. Лекин, бунинг учун оммавий равишда устамалар тўлашни тўхтатиб қўйиш ярамайдида. Ўз билими билан сертификат олган ўқитувчилар тақдири нима бўлади энди?
Айтилдими, ҳужжат билан устама тўлаш жорий қилиндими демак энди ортга қайтмаслик керак. Ёки бу каби устамаларни жорий қилишдан аввал ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш керак эди. Бошида барча ҳудудларда шу сертификатни қандай қилиб бўлсада олиш бўйича роса топшириқлар берилди. Энди эса мана бу ҳолат.
Ҳозирги вазиятда энг тўғри йўл устамаларни тўхтатмаслик ва шу билан паралел равишда сертификатларнинг ҳақиқийлигини ўрганиш, айбдорларга эса таъсирчан чоралар кўриш. Аммо, бу қолган ўқитувчилар манфаатига зарар етказмаслиги керак.
Ҳозирча бу масала юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий баёнот берганини кўрмадик. Масала жиддий, кўпчилик норози. Айбдорларни қидириш учун кетадиган вақт оралиғида бошқа ўқитувчиларнинг ҳуқуқларини бузилётгани ҳусусида вазирлик изоҳ бериши керак.
©Ulug‘bek Po‘latov
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Ustama olish uchun milliy sertifikatda eng kamida nech foiz natija qayd etish lozim?
Umumta’lim fanlaridan milliy sertifikat imtihonlarida sertifikat olish uchun maksimal ballning kamida 60 foizini to‘plash lozim. Lekin ustama olish uchun minimal talab tegishli vazirliklar tomonidan belgilanadi. 2022-yil 11-mayda qabul qilingan Xalq ta’limini rivojlantirish bo‘yicha Milliy dasturda umumta’lim fanlaridan milliy sertifikatga ega bo‘lgan pedagog kadrlarga 20% (xalqaro tan olingan sertifikatlarga 50%) miqdorida ustama berilishi belgilangan.
Bunda Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishgan holda har yili sertifikalar (ularning kombinatsiyasi) ro‘yxatini va har oylik ustama olish uchun ularning eng kam darajasini tasdiqlaydi hamda o‘zining rasmiy veb-saytiga joylashtiradi. 2022-yilda ustama olish uchun sertifikatning eng kam darajasi milliy sertifikat uchun 80% etib belgilangan.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
📹 O‘qituvchilarning pulini shilayotgan “soqqakash” markazlar
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
⚡️Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг ўқув юкламалари камайтирилди
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон мактабларида таълим шароитлари ва ташкил этилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблари (0341-16-сон СанҚваН)га мувофиқ киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчада ҳафталик ўқув юкламасининг максимал даражасига бўлган гигиеник талаблар қуйидагича белгиланди:
👉1-синфлар учун — дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 2 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар — технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади). 1-синфлар учун дарс соатлари 1 ҳафтасига 22 соатдан ошмаслиги керак.
👉2 — 4-синфлар учун — дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 4 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар — технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади);
👉5 — 9-синфлар учун — дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак;
👉10 — 11-синфлар учун — дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак;
❕Бир йил давомида ўқув ҳафталиги 1-синфлар учун — 33 ҳафта, 2 — 11-синфлар учун 34 ҳафтадан ошмаслиги лозим.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#Биласизми
Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ҳар тўрт йилда камида бир марта малака оширишга жалб қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 июлдаги "Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари" тўғрисидаги 355-сонли қарорига кўра:
Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари тўрт йилда камида бир марта малака оширишлари шарт. Малака ошириш шаклларининг умумий давомийлиги камида 4 ҳафта (144 соат) этиб белгиланган.
Улар фаолият юритаётган (ёки ишга қабул қилинаётган) асосий ёки ўриндошлик асосидаги иш жойлари орқали малака ошириш курсларига жалб этилади.
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг дипломида биттадан ортиқ йўналиш, мутахассислик ёки ихтисослик кўрсатилган бўлса, улар машғулот олиб бораётган ҳар бир спорт тури бўйича таълим муассасасининг тавсияси асосида алоҳида малака ошириш курсларидан ўтадилар.
Вазирлик томонидан тасдиқланган режага киритилган малака ошириш курслари тингловчилари учун ўқишнинг барча даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади, уларнинг ўқув юкламаси эса бошқа аъзолар ўртасида тақсимланади.
Ишдан ажралган ҳолда Институт ва унинг филиалларига малака оширишга юборилган тингловчилар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат сафари харажатлари сафарга юборувчи ташкилот ҳисобидан қопланади.
Малака ошириш курсидан четлатилган ёки якуний аттестациядан ўта олмаган тингловчи малака ошириш курсида бир йил мобайнида такроран ўқийди. Малака ошириш курсида такроран ўқиш тингловчининг ўз ҳисобидан тўлов шартнома асосида амалга оширилади ва бунда, буюртмачи ташкилот томонидан унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда, таътил бериш тартибида малака оширишга қайта юборилади.
Маълумот учун, жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг республика бўйича Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари мавжуд.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Йил ойларининг маъносини биласизми?
Ойлар Рим, Юнон мифологияси ва тарихи билан узвий боғлиқ. Айрим ойлар қадимги лотин тилидаги сонларни англатади.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
1-СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИГА ҚЎШИМЧА ТАЪТИЛ БЕЛГИЛАНДИ
Ўзбекистон Респубилкаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори 4-боби ҳамда Халқ таълими вазирининг 2021 йил 24 декабрдаги 414-сонли буйруғи якунловчи қоидаларида 1-синф ўқувчиларига февраль ойи давомида қўшимча таътил берилиши назарда тутилган.
Мазкур буйруққа асосан Фарғона вилоятидаги таълим муассасаларида таълим олаётган 1-синф ўқувчиларига февраль ойининг 3-ҳафтаси, яъни 13 февралдан 17 февралгача қўшимча таътил сифатида белгиланди.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
KUNDALIK.COM BO‘YICHA ESLATMA
O‘quvchilar o‘z vaqtida (9.00-21.00 gacha 1 smenali maktablar uchun, joriy kundan ertasi kuni 13.00 gacha 2 smenali maktablar uchun) baholanmasligi, belgining qo‘yilmasligi o‘qituvchini dars o‘tmaganligini bildiradi va ushbu dars uchun haq to‘lanmaydi.
✅ Sinf rahbari «bir kunlik jurnal» da fanlar ostidagi «PR» ustuniga har kunlik davomat belgilarini quyidagi tartibda qo‘yib boradi:
s — hech qanday sababsiz dars qoldirganligini ko‘rsatish uchun;
dq — sababli dars qoldirganligini ko‘rsatish uchun;
k — kasallik sababli dars qoldirganligini ko‘rsatish uchun;
kq — darsga kechikib kerganligini ko‘rsatish uchun;
m — surunkali dars qoldirayotganligini ko‘rsatish uchun;
ch — respublikadan tashqariga ruxsatsiz chiqib ketganligini ko‘rsatish uchun;
q — ta’lim olishga ota-onasi qarshilik qilayotganligini ko‘rsatish uchun;
ns — ota-ona nazoratsizligi sababli darsga kelmaydiganligini ko‘rsatish uchun;
tq — turmushga chiqqanligi tufayli darsga kelmaydiganligini ko‘rsatish uchun qo‘yish belgilanadi.
✅ Fan o‘qituvchilari tomonidan o‘quvchilarning darsdagi davomatlari dars boshlanishida onlayn tarzda quyidagi tartibda qayd etiladi:
s — hech qanday sababsiz dars qoldirganini ko‘rsatish uchun;
kq — darsga kechikishni ko‘rsatish uchun.(baxolash mumkin).
❗️Sinf jurnallarida o‘quvchilarning familiyasi va ismi maktab ta’lim tiliga qarab kirill yoki lotin alifbosiga asoslangan yozuvlarda kiritilishi sinf rahbariga yuklatiladi.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Ота-оналар ва ўқувчилар учун видео йўриқнома: Кундалик платформасида уй вазифасини қандай юклаш керак?
Ушбу саҳифада кундалик электрон тизимида ўқувчилар уйга вазифаларни қандай қилиб kundalik.com тизимида юбориш кераклиги ҳақида батафсил маълумот ва йўрикнома билан танишиб чиқишингиз мумкин.
🔰 Уйга вазифаларни юбориш учун:
1️⃣ Kundalik.com тизимининг «Таълим» — «Кундалик» бўлимига кирамиз;
2️⃣ Топшириқ билан керакли дарсни танлаймиз;
3️⃣ «Файл илова килинсин» — «Компьютердан юклаб олинсин»ни босамиз — файлни танлаб, «Илова қилинсин»ни босамиз;
4️⃣ Сўнг «Юклансин»ни босамиз;
5️⃣ Ундан кейин саҳифанинг ўнг томонида «Топшириқ бажарилсину»ни босамиз.
Қуйида юқоридаги кетма-кетликни тўғри бажариш учун видеоқўлланмани кўриб чиқишингизни тавсия қиламиз
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#happy_lesson
💠 Ko'paytirishning yana bir samarali va qulay usuli 💣
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
"Pedagog xodimning maqomi to'g'risida"gi qonun loyihasi
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
⚡️5 MLN SO‘MLIK USTAMA UCHUN SUHBAT 13-18-MART KUNLARI BO‘LIB O‘TADI. SUHBAT QUYIDAGI MEZON ASOSIDA AMALGA OSHIRILADI.
1.O‘qituvchining ta’lim jarayoniga hamda o‘quvchilarni sifatli ta’lim olishiga ta’sir etuvchi omillarni tahlil qila olishi;
to‘liq yorita olsa-2 ball, qisman yorita olsa-1ball.
2.Ta’lim jarayonini rejalashtirishda ta’limning innovatsion shakllari va usullaridan foydalana olishi;
to‘liq yorita olsa-2 ball, qisman yorita olsa-1ball .
3.Ilg‘or pedagogik hamda axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish bo‘yicha amaliy ko‘nikmalarga ega ekanligi;
to‘liq yorita olsa-2 ball, qisman yorita olsa-1ball.
4.Taqdimotning mantiqiyligi va yaxlitliligi, asosiy g‘oyalarning shakllantirilganligi, pedagog faoliyatini to‘liq yoritilganligi; to‘liq yorita olsa-2 ball, qisman yorita olsa-1ball.
5.Taqdimotda fikrlarni to‘liq bayon etishi va xulosa qila olishi;
to‘liq yorita olsa-2 ball, qisman yorita olsa-1ball.
Jami 10 ballik tizimda baholanadi. Suhbatda yuqori ball olgan pedagoglarga aprel oyidan boshlab 9 oy davomida mehnatga haq to‘lashning eng kam miqdorining 5,5 baravari miqdorida (bugungi kunda 5 mln so‘m) har oylik ustama to‘lanadi.
Eslatma: bu suhbatda 1-bosqichda (test) qatnashib 80% va undan yuqori ball to‘plagan o‘qituvchilar qatnasha oladi.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
❗️5 yillik ish stajiga ega xotin-qizlar ham barcha qatori imtihon topshiradi, faqat qo‘shimcha imtiyozdan foydalanishi mumkin
Shu kunlarda ijtimoiy tarmoqlarda 5 yil ish tajribasiga ega boʻlgan ayollar oliy oʻquv yurtlariga imtihonsiz qabul qilinishi haqida asossiz xabarlar tarqalmoqda. Ushbu notoʻgʻri talqin qilinayotgan xabarlar yuzasidan Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi quyidagilarni maʼlum qiladi.
Kamida 5 yil ish stajiga ega boʻlgan xotin-qizlarni oliy taʼlim muassasalariga imtihonlarsiz oʻqishga qabul qilish boʻyicha tartib mavjud emas.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 9-iyundagi 322-son qaroriga muvofiq mutaxassisligi boʻyicha kamida besh yil mehnat stajiga ega boʻlgan xotin-qizlarni davlat oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish tartibi tasdiqlangan.
Mazkur tartib 2022/2023-oʻquv yilidan boshlab amaliyotga joriy etilgan boʻlib, ushbu toifadagi xotin-qizlarga jami alohida 500 ta bazaviy toʻlov-kontrakt asosidagi qoʻshimcha qabul parametrlari oliy taʼlim muassasalari kesimida ajratildi.
Ushbu toifadagi xotin-qizlar ajratilgan qabul parametrlariga tanlovlarda ishtirok etishlari uchun dastlab Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining tegishli tavsiyanomasiga ega boʻlishlari lozim.
Soʻng tavsiyanomaga ega boʻlgan xotin-qizlar uchun tanlovlar umumiy tartibda davlat oliy taʼlim muassasalarining bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish boʻyicha kirish imtihonlari (test sinovi, kasbiy (ijodiy) imtihon) doirasida oʻtkaziladi.
Imtihonda eng yuqori ballning kamida 30 foizini toʻplab, ammo talabalikka tavsiya etilmagan xotin-qizlar 500 ta bazaviy toʻlov-kontrakt asosidagi qoʻshimcha alohida qabul parametrlari doirasida, ballar ketma-ketligi boʻyicha tanlovda qatnashadi.
2023/2024-oʻquv yilida ham kamida 5 yil ish stajiga ega boʻlgan xotin-qizlar mazkur tartibga muvofiq kirish imtihonlari natijalariga koʻra tanlov asosida oʻqishga qabul qilinadi.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
❗️ Президент 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра:
➖ 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб республиканинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади;
➖ 2023 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг барча аҳоли пунктларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилади;
➖ тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида 2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилади;
➖ 32 минг нафар фуқарога бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари, шунингдек 11 минг нафар фуқарога бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга субсидиялар ажратиш учун Давлат бюджетидан етарли маблағлар йўналтирилади;
➖ 2023 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 8 трлн сўм, шундан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари учун 4 трлн сўм йўналтирилади ва бошқалар.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#Йўриқнома
📣 Hurmatli ota-onalar!
✅ Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tomonidan zilzila paytida amal qilish lozim bo‘lgan ko‘rsatmalar taqdim etilmoqda.
Unda yer qimirlagan vaqtda bino ichida/ko’chada bo‘lganda nimalarga e’tibor qaratish kerakligi tushuntirib berilgan.
❗️Yo‘riqnomani farzandingiz bilan o‘qib chiqing va birgalikda muhokama qiling.
Unutmang, favqulodda vaziyatlar va unda o‘zingizni qanday tutishingiz lozimligi haqidagi bilimlar o‘zingiz va yaqinlaringizga asqatishi mumkin.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
🇺🇿 Икки дақиқа ичида 2 600 йиллик тарих
Юқоридаги роликда эрамиздан аввалги 6 асрдан бошлаб, бугунги кунгача замонавий Ўзбекистон ҳудуди қандай давлат ва империялар тасарруфида бўлгани графика ёрдамида кўрсатиб берилган.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Duyodagi 10 ta eng tog'li mamlakatlar:
1. Butan - 98.8%
2. Tojikiston - 91.9%
3. Qirg'iziston - 90.7%
4. Lesoto - 90.5%
5. Chernogoriya - 89.3%
6. Armaniston - 85.9%
7. Shimoliy Makedoniya - 85.5%
8. Shveytsariya - 83.6%
9. Livan - 81.1%
10. Nepal - 80.7%
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#ибрат
Унинг исми Кабир, 11 ёшда. У Деҳлидаги давлат мактабида таълим олади. Ҳар куни дарсдан қайтар экан, мактаб яқинидаги қишлоқнинг камбағал болаларига бир соат бепул таълим бериб, сўнг уйига қайтади.
Алберт Эйнштейн айтган эди:
"Олам ёмонлик қиладиганлар томонидан эмас, балки ҳеч бир иш қилмасдан уларни томоша қиладиганлар сабабли ҳалокатга юз тутади".
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
⚡️Pul evaziga chiqarilayotgan maqolalar va tabdirlarda g‘oliblik oʻqituvchiga ustama uchun imtiyoz beradimi?
degan savolga Maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri Hilola Umarova quyidagicha javob berdi:
“Ilgari oʻqituvchi ustama olish uchun, albatta, biror jurnal yoki gazetada maqolasi chiqqan boʻlishi kerak edi.
Chunki Vazirlar Mahkamasining 823-sonli qarori boʻyicha pedagogdan baholanayotgan oʻquv yilida ommaviy axborot vositalari, taʼlimga oid veb-saytlardagi chiqishlari, ilmiy-metodik jurnallar va turli anjumanlarda maqola, tezis, konsepsiya hamda istiqbolli rejalari bilan qatnashish orqali taʼlim-tarbiya jarayonini yanada yaxshilashga oid ishlari boʻlishi talab etilardi. Endilikda qarorga oʻzgartirish kiritilgan va bu talab bekor boʻlgan.
Oʻqituvchilarga xizmat safari xarajatlarini qoplab berish esa belgilangan tartiblarga koʻra amalga oshiriladi. Nodavlat tashkilotlarning turli tadbirlarida qatnashish xarajatlarini davlat mablagʻlari hisobidan qoplash holati qonunga zid hisoblanadi”.
@oqituvchi_lar
#Мотивация
УМИДНИ СЎНДИРМА
Жон Баннистер асли Олмониялик. Англиядаги Оксфорд универстетида ишлар эди. У 65 ёшга тўлгач университет қонунларига кўра уни нафақага чиқаришди. Аммо у таслим бўлмади. Ишни давом эттириш учун Америкага сафар қилди. У Техас университетига ишга жойлашди. Чунки у университетда устозларни нафақага чиқаришмас эди.
У ерда у қайта зарядланувчи литий-ион аккумулятори ҳақидаги илмий баҳсларини давом эттириб 2019 йилда 97 ёшида кимё бўйича Нобель мукофотини олди.
Ёшинг қанча бўлмасин, муваффақиятингга қарши чиқишларига, умидларингни сўндиришларига йўл қўйма. Ҳали ҳам вақт бор.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
O'zbekiston Respublikasidagi umumta'lim muassasalari, o'qituvchilar va o'quvchilarning soni foizining viloyatlar kesimida taqsimlanishi
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
⚡️10-11 синф ўқувчиларига фанларни танлаб ўқиш имконияти яратилади
Жорий йилги Давлат дастури лойиҳасига кўра, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида янги ўқув дастурлари амалиётга киритилади.
Бунда:
— умумий ўрта таълим муассасаларининг 1–4 синфларида ўқувчиларни илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган дарсликлар бўйича ўқитиш;
— 5–9-синфларда ўқувчиларга умумтаълим фанларидан таянч билимлар бериш;
— 10–11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган ихтисослашган дастурлар асосида билим бериш амалиёти жорий қилинади.
Қайд этилишича, бунинг натижасида, бошланғич синф ўқувчиларини жамоа бўлиб ишлаш, мулоқот қилиш, креатив ва танқидий фикрлаш кўникмалари асосида ўқувчини мантиқий фикрлашга, ўз фикрини ифода эта олишига ва дарсларда эркин муҳитни шакллантиришга эътибор берилади.
10–11-синфларда 14 та мажбурий фанлардан ҳафталик юкламаси 31 соатни ташкил этади. Такомиллаштирилган ўқув режа асосида 8 та мажбурий фан ва 2 та танлов фан (кимё-биология, математика физика, тарих-ҳуқуқ, она тили ва адабиёт-чет тили) танлаш имконияти яратилади.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
ELEKTRON JURNALNI YURITISHDA SINF RAHBARINING VAZIFALARI NIMALARDAN IBORAT?
Maʼlumki, hozirgi kunda koʻpchilik taʼlim muassasalari kundalik.com dasuriga oʻtkazildi. Xalq taʼlimi vazirligining tegishli buyrugʻi bilan tasdiqlangan yoʻriqnomada ushbu tizimda ishlovchi pedagog xodimlarning vazifalari ham belgilab berilgan.
❗️Yoʻriqnomaga muvofiq sinf rahbarlari elektron jurnalni yuritishda quyidagi vazifalarni bajaradi:
👉Elektron jurnalda oʻquvchining darsda qatnashmaganligi sababini aks ettiradi. (k-kasal, kq-kechga qoldi, dq-uzrli sabablarga koʻra darsni qoldirganlik, s-sababsiz darsga qatnashmaslik).
👉Sinf roʻyxati hamda oʻquvchilar va ularning ota-onalari haqidagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun javob beradi va ota-onalar va oʻquvchilarning shaxsiy maʼlumotlarini toʻldirib boradi. Muntazam ravishda, oyiga kamida bir marotaba, maʼlumotlarning oʻzgarishini tekshiradi va oʻzgarishlar mavjud boʻlgan taqdirda, tegishli oʻzgartirishlar kiritib boradi;
👉Elektron jurnal maʼlumotlaridan olingan hisobotlar orqali ota-onalarga farzandlarining oʻzlashtirishi va davomati holati toʻgʻrisida xabar berib boradi;
👉Oʻqish davri tugagandan soʻng, direktorning oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosarlariga, oʻquvchilarning darsdagi oʻzlashtirishi va davomatlari toʻgʻrisida hisobotlarni qogʻoz variantda taqdim etadi;
👉Onlayn oʻqish davrida oʻquvchilarning davomati avtomatlashtirilgan ravishda nazorat qilinmaydigan holatlarda oʻquvchilarining davomatini nazorat qiladi;
👉Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 5 ta tashabbusi doirasidagi tadbirlarni yoritish uchun tizimning axborot va yangiliklar funksiyalaridan foydalanish;
👉Tashqaridan begonalarning tizimga kirishida oʻz rekvizitlarining saqlanishi, maʼlumotlarining xavfsizligi uchun javobgardir.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
FARZANDINING BAHOSI BILAN QIZIQMAGAN OTA-ONALARGA JAVOBGARLIK BELGILANISHI KERAK
Maktabdagi baholarning oʻquvchilarga ham ota-onalarga ham umuman qizigʻi yoʻq. Buni ochiq tan olishimiz kerak. Soʻngi paytlarda pedagog xodimlarga talab kundan-kunga kuchayib boryapti. Lekin bu borada ota-onalarga hech qanday talab belgilab berilgani yoʻq.
Onlayn taʼlim vaqtida oʻqituvchilarga qanchalik qiyin boʻlayotganini faqat ularning oʻzlari biladi. Ertalab maktabga borib kundalik.com platformasiga onlayn dars joylab, kim topshiriqni bajarar ekan deb kutib oʻtiradi. Oʻquvchilarga uyga berilgan vazifalarga baho qoʻymoqchi boʻlsa, atigi 4-5 ta oʻquvchi kundalik.com'ga uy vazifalarini yuklagan boʻladi xolos.
Bu borada oʻqituvchilarga bir qancha bosimlar boʻladi. Natijada esa sinf rahbari yoki fan oʻqituvchisi har bir oʻquvchining profilidan kirib oʻquvchilarining oʻrniga uy vazifalarni yuklashga majbur boʻladi. Anʼanaviy taʼlim vaqtida har bir ota-onaning login va parolini olib ularning oʻrniga ham sinf rahbarlar kirishiga toʻgʻri keldi. Tasavvur qilyapsizmi, sinfda 30 ta oʻquvchi boʻlsa, bunga qancha vaqt ketishini? Bularning bari koʻzboʻyamachilik uchunligini hammamiz bilsakda bu borada aniq bir echim berolmaymiz.
Biz faqat oʻqituvchilarga yopishib olganmiz. Kimndan fikr soʻrasangiz faqat oʻqituvchini tanqid qiladi. Oʻquvchi vazifa qilmasa ham, ota-onalar kundalik.com'ga kirmasa ham anʼanaviy taʼlim vaqtida oʻquvchi maktabga kelmasa ham aybni oʻqituvchiga agʻdaramiz.
Hozir qaysi ota-ona farzandining bahosi bilan umuman qiziqmayotganini bilish uchun barcha imkoniyatimiz etarli. Kundalik.com orqali kim qachon platformaga kirganligini aniqlash mumkin. Shuning uchun endi hadeb barcha aybni oʻqituvchilarga agʻdarmay, ota-onalarning ham bu boradagi majburiyatlarini kuchaytiraylik.
Farzandining taʼlim olishi bilan qiziqmaydigan ota-onalarni javobgarlikka tortish tizimini yoʻlga qoʻyaylik. Nega maktabda unday nega bunday deyishni bas qilaylik. Oʻqituvchi kabi ota-onalarga ham talabni kuchaytiraylik. Farzandining bahosini bilish uchun 10 daqiqa vaqtini ajratmagan ota-onalarga kerak boʻlsa jarima toʻlash tizimini ham joriy qilish kerak.
Hozir kimdir yuqoridagi fikrlarni oʻqib ensasi qotishi mumkin. Lekin oʻqituvchiga talabni kuchaytirganimizdan keyin ota-onalarga ham qandaydir majburiyat yuklanmas ekan qilayotgan ishlarimizni barisi qogʻozda qolib ketaveradi.
Balandparvoz gaplar bilan oʻzimizni aldashni bas qilaylik. Nima uchun 11 yil yaxshi taʼlim berilmayapti deyishdan avval shu kunga qadar nechta ota-ona farzandini taʼlim olishi bilan qiziqib oʻz ixtiyori bilan maktabga kelganligi sarhisobini qilaylik.
(c) Ulug'bek Po'latov
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#mulohaza
Tez o'rganishning eng qulay va sifatli usuli bu — xato qilishdir.
©️ Albert Eynshteyn
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar