#xorij_tajribasi
Singapur ta'limi haqida qiziqarli fakt:
Singapur dunyo mamlakatlariga oʻrnak boʻlgan yuqori sifatli taʼlim uchun oxirgi yillarda xalqaro baholash dasturlari bo'yicha ko'rsatkichlarda eng yuqori o'rinni egallab turibdi. Singapurdagi taʼlimga oid ushbu sakkizta fakt maktab ta'limining muvaffaqiyatga erishish uchun hukumat tomonidan qoʻllanilgan siyosatni to'g'ri ekanligini ko'rsatadi.
1-fakt:
Singapurda ta'lim majburiydir. 2003-yildan boshlab barcha bolalar maktabga yozilishi shart etib belgilandi. Bu boshlang'ich va o'rta ta'limgacha davom etadi. Majburiy taʼlim qoidasi ham fuqarolar, ham chet elliklar uchun amal qiladi. Agar ota-onalar o'z farzandlarini maktabga yoki uyda o'qitishga majburlamasa, ular katta miqdorda jarimaga tortilishi yoki 12 oygacha qamoqqa tushishlari mumkin.
2-fakt:
Singapur fuqarolari boshlang'ich ta'limni bepul olishadi. O'rta ta'lim oyiga taxminan 5 dollar turadi. Ta'lim bilan bog'liq boshqa xarajatlar mavjud bo'lsa-da, ular har ikkala holatda ham (boshlang'ich yoki o'rta ta'lim) oyiga 30 dollardan oshmaydi. U shunday tuzilganki, ta'lim olish barcha tabaqadagi singapurliklar uchun qulay.
3-fakt:
Singapurda deyarli hamma savodli. CIA Factbook maʼlumotlari shuni ko'rsatadiki, 2016-yil holatiga koʻra, 15 yoshdan oshgan aholining 97 foizi oʻqish va yozishni biladi. 16 yoshga kelib, talabalar boshlangʻich va oʻrta taʼlimni tamomlagan boʻlishi kutiladi. O'quvchilar oliy ta'lim darajasini olishga yoki kasb-hunar egallash yo'liga borishga qaror qiladimi yoki yo'qmi, ular allaqachon professional dunyoga kirish uchun asosiy ko'nikmalar bilan ta'minlangan bo'ladi.
4-fakt:
Yuqori sifatli ta'lim ota-onalarga emas, ta'lim oluvchilarga qimmatga tushadi. O'quvchilar maktab vazifasi yoki imtihon testlari bilan bog'liq stress va tashvishlardan azob chekadilar. OECD tashkilotining "Talabalar farovonligi" haqidagi hisobotida taʼkidlanganidek, Singapur o'quvchilarining 75 foizdan ortigʻi imtihon topshirishdan oldin qattiq xavotirga tushadi. Qanchalik o'qiganlaridan qat'i nazar, o'quvchilarning yarmidan ko'pi o'qish paytida stressni his qilishadi.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Kundalik comda farzandingiz baholarini va dars jadvalini ko'rish. KUNDALIK.COM
✅OTA ONALAR UCHUN
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#Муносабат
Kundalik.com ота-оналар ва мактаб ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида жорий қилинган таълим ресурси саналади
Kundalik.com — рақамли таълим платформаси бўлиб, ўқитувчилар учун онлайн режимда дарсларни режалаштириш, дарс ишланмаларини тузиш, ўқувчиларнинг давомати ва ютуқларини журнал ҳамда кундаликнинг электрон шаклларида юритиш имконини яратади. Унинг ёрдамида статистик ҳисоботлар автоматик тарзда юритилади ва қўлда ёзиш шарт эмаслиги боис вақт беҳуда сарфлашнинг олди олинади.
Мазкур тизим Ўзбекистоннинг ички интернет тармоғи — TAS-IX ҳудудида жойлашганлиги сабабли платформа билан ишлашда уяли алоқа операторлари орқали фойдаланиладиган интернет-трафик сарфланмайди. Шу билан бирга тизим интернет тармоғи етиб борган ва яхши алоқа сифати таъминланган ҳудудлардаги мактабларгагина жорий қилинган. Табиийки, интернет алоқаси мавжуд бўлмаган (масалан, тоғли қишлоқлар) ҳудудлардаги мактаблар анънавий кундалик дафтарларидан фойдаланиши давом этмоқда.
Kundalik.com мажбурийми?
Kundalik.com тизимига обуна бўлиш ота-оналар учун ихтиёрий саналади. Фойдаланувчилар тўғрисидаги барча маълумотлар “Ўзбектелеком” серверларида сақланади. Бу эса ўқув жараёнларига алоқадор барча иштирокчиларнинг шахсий маълумотлари ишончли ҳимояда эканлигини англатади.
Мазкур тизимнинг афзалликлари шундаки, бу орқали, аввало, ўқитувчининг вақти тежалади, уларга электрон журналдан фойдаланиш бепул тақдим этилади. Мисол сифатида айтиш лозимки, қатор ривожланган мамлакатлар ўқитувчилари бунинг ёрдамида ҳар чоракда 20 соатдан ортиқ иш вақтини тежайди. Мазкур тежалган вақтни эса ўқитувчи болалар билан ижодий шуғулланишга ёки қўшимча ўқув материалларини ўзлаштиришга сарфлаши мумкин.
Тизимга аъзо бўлиш нархи қанча?
Kundalik.com лойиҳаси тўлиқ инвестиция маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган бўлиб, дастурий маҳсулотни яратиш, уни мактабларга жорий этиш, сақлаш ва ривожлантириш учун бюджет маблағлари сарфланмайди.
Мазкур электрон кундаликнинг нархи Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан қоғоз кундалик нархига мос тарзда белгиланган ҳамда йилдан йилга арзонлаштирилиб борилмоқда. Хусусан, 2020 йилда унинг йиллик обуна нархи (365 кун) 9200 сўм этиб белгиланган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 8600 сўмни, 2022 йилда 8000 сўмни ташкил этмоқда.
Ота-оналар учун қандай қулайликлари бор?
Таъкидлаш лозимки, Kundalik.com тизими ота-оналар учун қатор қулайликларни яратади. Жумладан, онлайн тарзда:
• фарзандларининг дарсга қатнашаётгани;
• дарсни қай даражада ўзлаштириб бораётгани;
• эртанги кунги уй вазифалари хусусида тезкор маълумотларга эга бўлиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, Kundalik.com тизими ўқитувчилар ва ота-оналарнинг ўзаро мустаҳкам ҳамкорлигини таъминлашда ишончли кўприк бўлиб хизмат қилади.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#Диққат #Тезкор
⚡️Ўзбекистондаги мактабларда бир синфдаги ўқувчилар сони 20-24 кишигача қисқартирилади.
❗️Ўзбекистонда синфдаги ўқувчилар сонига чеклов белгиланиши режалаштирилмоқда:
• 1-4-синфлар - 20 ўқувчи
• 5-9-синфлар - 24 ўқувчи
• 10-11-синфлар - 20 дан ошмаслиги керак.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
❗️Ота-оналардан асоссиз равишда кафолат хати талаб қилиб, ўзингизни ноқулай аҳволга солманг
Яқиндагина бўлиб ўтган нохуш воқеа кўпчиликни дилини ҳира қилди. Шу сабабли, ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш энг долзарб масалалаларимиздан бири бўлиб қолиши керак албатта.
Аммо, сўнги пайтларда ота-оналардан кафолат хати ёки тилхат олиш ҳақидаги турли хил кўрсатмаларнинг берилиши уларда ўқитувчиларга нисбатан норозилик кайфиятининг келиб чиқишига сабаб бўляпти.
Ҳурматли устозлар! Ота-оналарга фарзандининг мактабга келиб-кетишида, йўлда бирор кор-ҳол бўлса, барча айбни ўз зиммасига олиш мазмунидаги кафолат хати ёздириб олишингиз тескари эффект беради.
Бундай кўрсатмалар синф раҳбарларга айнан ким томонидан берилгани ҳозирча аниқ эмас. Лекин, бу каби ҳаракатлар фақатгина ота-оналарнинг норозичилигига сабаб бўлади холос.
Норматив ҳужжатларда ўзи шундоқ ҳам ота-оналар ва педагог ходимларнинг ўқувчилар олдидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ ёзиб қўйилган. Сиз кафолат хати талаб қилмасангиз ҳам ўқувчиларнинг дарсдан ташқари вақтдаги хатти-ҳаракатини ота-оналар назорат қилади.
Улардан тилхат ёки кафолат хати талаб қилиш лозимлиги ҳақида норматив ҳужжатларда ҳам қайд этилмаган. Шундай экан, ота-оналардан асоссиз равишда кафолат хати талаб қилиб, ўзингизни ноқулай аҳволга солманг.
Шу ўринда ҳудудий халқ таълими бўлимларидан ҳам мактаб маъмуриятига бундай топшириқлар бермасликларини сўраб қоламиз. Ота-оналарга кафолат хати ёздириб олиш, асл муаммони ечилишига хизмат қилмайди.
©Ulug‘bek Po‘latov
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
⚡️"Oylikni oshiringlar": Londonda o‘qituvchilarning ommaviy noroziligi bo‘lib o‘tmoqda
Ayni paytda Londonda so‘nggi o‘n yillikdagi eng yirik ish tashlash bo‘lib o‘tmoqda. Yuzlab o‘qituvchilar Angliya poytaxti ko‘chalariga “Pul qani?”, “To‘lang!”, “kam pul, kam o‘qituvchi, yomon ta’lim” kabi plakatlar bilan chiqishmoqda.
Namoyishchilar mamlakatda narxlar oshib borayotgan bir paytda ish haqini oshirishni talab qilmoqda. Ularning soni 500 ming kishiga yetishi mumkin.
Ma'lumotlarga ko'ra, Londondagi o'qutuvchilar hozirda yiliga 25.000€ dan 59.000€ gacha maosh olishadi. Bu o'zbek so'mida 307.000.000 so'mdan 700.000.000 so'mgacha degani. Yanayam aniqroq hisoblansa oyiga 25-58 mln so'm oylik olishadi degani.
😁 Noshukrlar!
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Алишер Навоийнинг “Маҳбуб-ул-қулуб” асари 18-фаслида ўқитувчилик меҳнати машаққати хусусида шундай дейилади: “Унинг иши одам тугул, ҳатто девнинг ҳам қўлидан келмайди. Бир кучли киши бир ёш болани сақлашга ожизлик қилар эди, у эса бир тўда болага илм ва адаб ўргатади. Лекин шуниси ҳам борки, болалар орасида фаҳми идроки озлари бўлади. Муаллим бу каби ҳолларда юзлаб машаққат чекади. Шу жиҳатдан олганда, болаларда унинг ҳақи кўп, агар шогирд улғайгач, подшоҳлик мартабасига эришса ҳам унга (муаллим)га қуллуқ қилса арзийди”.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
❗️Бугун имзоланган Президент фармонига мувофиқ, ҳукуматга бўйсунадиган вазирлик ва мустақил мақомга эга идоралар сони жами 26 та этиб белгиланмоқда (улар таркибига кирган барча қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар билан бирга жами 69 та), шу жумладан:
👉вазирликлар – 21 та;
👉қўмиталар – 12 та, шундан 2 таси мустақил мақомга эга;
👉агентликлар – 25 та, шундан 3 таси мустақил мақомга эга;
👉инспекциялар – 11 та.
Вазирлик ва идораларда бюджет ва нобюджет маблағларидан молиялаштириладиган жами 17 447 та бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда (умумий сонга нисбатан 24 фоиз). Шу жумладан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони 207 нафардан 144 нафаргача (-63) ёки 30 фоизга қисқартирилмоқда.
Вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий чекланган сони 56 573 нафар этиб белгиланмоқда. Вазирлик ва идораларнинг нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларни киритиш қатъий тақиқланмоқда.
Вазирларга уларнинг фаолиятини стратегик вазифаларни ҳал этишга йўналтириш, кунлик ишлар бўйича иш юкламасини камайтириш мақсадида улар фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлил жиҳатдан таъминлайдиган Вазир котибияти ташкил қилишга ҳуқуқ берилмоқда .
Дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, 703 та автотранспорт воситалари ва 10 та бинолар бўшамоқда. Вазирлик ва идораларда штатлар сонини қисқартириш ҳисобига 1,5 триллион сўм тежаб қолинади. Хизмат машиналаридан эса 70 млрд сўм тежалиши прогноз қилинмоқда.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
MAKTABGACHA VA MAKTAB TA'LIMI VAZIRLIGI 16 YOSHGA TO‘LGAN MAKTAB BITIRUVCHILARIDAN O'Z VAQTIDA PASPORT (ID KARTA) OLISHLARINI SO'RAYDI
Ma’lumki, abituriyentlarning oliy ta’lim muassasalariga kirish uchun tegishli hujjatlarni onlayn topshirish uchun bitiruvchilarning pasport (ID karta) ma’lumotlarini ABITUR elektron dasturiga kiritish talab etiladi. Shuning uchun 16 yoshga to‘lgan har bir bitiruvchi o‘z vaqtida pasport (ID karta) olishi zarurligini eslatib o‘tamiz.
Ushbu jarayonda bitiruvchilarga yanada qulaylik yaratish maqsadida Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligining elektron ma’lumotlar bazasi Bilim va malakalarni baholash agentligining ABITUR elektron dasturi bilan integratsiya qilingan.
Bugungi kunga qadar joriy o‘quv yilida maktablarni tamomlayotgan 390 mingdan ortiq o‘quvchining 16 yoshga to‘lgan 129 ming (33%) nafari pasport (ID karta) olmaganligi sababli ularning ma’lumotlari elektron bazaga hozircha kiritilmagan.
Hurmatli ota-onalar, aziz bitiruvchilar!
Farzandingizning konstitutsiyaviy huquqidan foydalangan holda, 16 yoshga to‘lgan farzandlaringizni o‘z vaqtida pasport (ID karta) olishini ta’minlashingizni, maktab ma’muriyatidan esa bitiruvchilarning pasport (ID karta) ma’lumotlarini mazkur manzilga kiritib, ularni kelgusida oliy ta’lim muassasalariga hujjat topshirishida zarur ko‘mak berishingizni so‘raymiz.
Ma'lumot uchun: Pasport (ID karta) olish uchun hududiy ichki ishlar organlarining Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish bo‘limlariga murojaat etishlari zarur.
#Сўраган_эдингиз
Малака оширишга чиқмаган педагог ходимларнинг тақдири нима бўлади?
Педагог ходимлар эгаллаб турган лавозимлари, мутахассислиги ёки дарс берадиган фанлари бўйича касбий ва педагогик маҳоратини доимий равишда ошириб бориши учун асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда малака оширишга чиқиши зарур.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сонли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ педагог ходимлар асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда малака ошириш курсларидан узрли сабабларсиз ўтмаган тақдирда, улар билан тузилган меҳнат шартномаси амал қилиш муддатидан қатъи назар, белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади.
Соддароқ тилда тушинтирадиган бўлсак, педагог ходим ўз вақтида малака ошириш курсларига чиқмаган бўлса, уларга 2 ой аввал ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантириш хати берилади.
Ходим мактабдаги иш жойини сақлаб қолмоқчи бўлса, ихтисослаштирилган таълим ташкилоти билан бевосита тузилган шартнома асосида ўз малакасини ошириши керак бўлади. Фақат бу сафар ходим ихтисослаштирилган таълим ташкилоти билан бевосита тузилган шартнома асосида ўз малакасини ошираётган вақтда уларнинг ўртача иш ҳақи сақланмайди.
Бу каби ҳолатлар айрим педагог ходимларга сабоқ бўлиши керак. Шу сабабли улар ўз вақтида, айтилган муддатда малaка ошириш курсларидан ўтиб олишлари мақсадга мувофиқ.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Xushxabar: Ertaga Oʻzbekistonda harorat +7 darajagacha isiydi.
Oʻzbekiston boʻyicha 18-yanvar kuni Qashqadaryo va Surxondaryo viloyatlarida kunduz kuni harorat +7 darajagacha iliq, Buxoro va Navoiy viloyatlarida esa +5 darajagacha iliq boʻladi. Qolgan hududlarda +2 darajagacha iliq boʻladi.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#Биласизми
Халқ таълими вазири лавозимида кимлар ва қайси соҳа вакиллари ишлаган?
Кўпчилик мустақиллик йилларидан буён Халқ таълими вазири лавозимида кимлар ишлагани ва уларнинг аслида қайси соҳа эгаси бўлганлигига қизиқишади. Шу сабабли биз вазир лавозимида ишлаган шахслар ҳақида айрим маълумотларни эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик.
1-вазир – Жўра Йўлдошев педагогика фанлари доктори, профессор. (бошқа қўшимча маълумотлар топилмади)
2-вазир – Рисобой Жўраев 1968 йилда Тошкент политехника институтини тамомлаган. 2000 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосарлигидан Халқ таълими вазири лавозимига ўтказилган.
3-вазир – Туропжон Жўраев 1990 йилда (Тошкент халқ хўжалиги институти) ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Асли касби иқтисодчи. 2004 йилда Молия вазири ўринбосарлигидан Халқ таълими вазири лавозимига ўтказилган.
4-вазир – Ғайрат Шоумаров 1973 йилда Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган. Психология фанлари доктори илмий даражасига эга. Асли касби ўқитувчи. 2008 йилда Ўзбекистон давлат жахон тиллари университети ректорлигидан Халқ таълими вазири лавозимига ўтказилган.
5-вазир – Авазжон Мараҳимов 1983 йилда Тошкент политехника институтини амалий математика ихтисослиги бўйича тамомлаган. Техника фанлари доктори, профессор. 2010 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосарлигидан Халқ таълими вазири лавозимига ўтказилган.
6-вазир – Темур Ширинов Термиз давлат педагогика институтини тамомлаган. Асли касби тарих ва география фани ўқитувчиси. 2011 йилда Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университети ректорлигидан Халқ таълими вазири лавозимига ўтказилган.
7-вазир – Улуғбек Иноятов 1985 йилда Тошкент политехника институтини, 1998 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Асли касби иқтисодчи. 2013 йилда Тошкент давлат педагогика университети ректорлигидан Халқ таълими вазири лавозимига ўтказилган.
8-вазир – Шерзод Шерматов 1998 йилда Тошкент давлат техника университетини, 2000 йилда АҚШнинг «Ел университети»ни тамомлаган. 2018 йилда "IT" ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосарлигидан Халқ таълими вазири лавозимига ўтказилган.
9-вазир – Бахтиёр Саидов Тошкент давлат иқтисодиёт университетини 2002 йилда бакалаврият, 2004 йилда магистратура босқичларини тамомлаган. Асли касби иқтисодчи. 2021 йилда Хитой Халқ Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимидан Халқ таълими вазири лавозимига ўтказилган.
10-амалдаги вазир – Умарова Хилола Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Мутахассислиги - ташқи иқтисодий фаолият. 2022 йилда Президент таълим муассасалари агентлиги директори лавозимидан Халқ таълими вазири лавозимига ўтказилган.
❕Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Халқ таълими вазирлиги номи Мактабгача ва мактаб вазирлигига ўзгартирилган.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
«Ватан хизматига тайёрман Она»
14 январь — Ватан ҳимоячилари куни, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллигига бағишланади.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Сиз ҳам лотин алифбосига ўтдингизми?
1 январдан расман барча ташкилот ва идоралар иш юритишни лотин алифбосига ўтказиши керак эди. Шундай бўляпти ҳам. Лекин ҳарфларнинг босма ва ёзма шаклини фарқлашда қийинчиликлар бўлаётган экан.
Илтимосларга кўра, лотин алифбоси ҳарфларининг босма ва ёзма шаклини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Лотин алифбосида матн теришга қийналаётганлар бўлса, ҳозирча lotin.uz сайтидан фойдаланиб турса бўлади.
Ўзингизга сақлаб олинг ва ишхонангиз гуруҳига ташлаб қўйинг. Зарар қилмайди.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
KUNDALIK.COM / MALAKA OSHIRISHGA KETGAN YOKI KASAL O`QITUVCHINI ALMASHTIRISH / ADMINLAR UCHUN
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
📹 KUNDALIK.COM / SINF RAHBARLARI UCHUN BARCHA FANDAN DAVOMAT QO`YISH
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
KUNDALIK COM BO‘YICHA
Xalq ta’limi vazirining buyrug‘i 2022-yil 24-iyun 205-son.
DIQQAT! Ushbu buyruqni har bir maktabning o‘qituvchi va rahbar xodimlari o‘qib chiqishi shart!
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Matematika o'qituvchilari turmush qurayapti ekan😅😜
Asosiy trigonometrik ayniyat,
Sin^2 (x)+cos^2(x)=1
Zo‘r ma'no chiqarkan, kreativ yondashuv😉
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
♾2022-2023-o‘quv yilidan maktab bitiruvchilarining shahodatnomalari elektron shaklda beriladi
Maktab ta’limi sohasida amalga oshirilayotgan jarayonlarni raqamlashtirish, ortiqcha byurokratik to‘siqlarni oldini olish, shuningdek, o‘quvchilarga yanada qulaylik yaratish maqsadida 2022-2023-o‘quv yilidan boshlab maktab bitiruvchilariga elektron shahodatnoma berish tartibi joriy etilmoqda.
Hukumatning tegishli qarori asosida mazkur elektron shahodatnomaning davlat namunasi hamda shahodatnomalarni berish tartibi tasdiqlandi.
Ayni vaqtda elektron shahodatnoma platformasi (e-shahodatnoma.uz) ishlab chiqilib, tegishli vazirlik va idoralarning elektron bazasiga integratsiya qilinmoqda.
Ushbu yangilik o‘quvchilarga qanday qulayliklar yaratadi?
Maktab bitiruvchilari endi o‘z shahodatnomasini yonida olib yurishi talab etilmaydi. Oliy o‘quv yurtiga hujjat topshirish uchun Bilim va malakalarni baholash agentligining (sobiq DTM) “ABITUR” dasturiga integratsiya qilingan holda hujjatlarni onlayn topshirish imkoniyati yaratiladi.
Shu bilan birga bitiruvchilar to‘g‘risidagi ma’lumotlarning shaffofligi va haqqoniyligini ta’minlash uchun Adliya vazirligining Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish bo‘limlari hamda Personallashtirish agentligiga integratsiya qilinadi.
Ma’lumot uchun: elektron shahodatnomaga QR-kod tasviri tushirilib, uni istalgan vaqtda elektron platforma orqali tekshirib olish yoki shahodatnoma yo‘qotib qo‘yilgan taqdirda dublikat olish uchun ovora bo‘lmasdan shu zaxotiyoq elektron bazadan qayta yuklab olish mumkin bo‘ladi.
⚡️Bugun barcha viloyatlarda ona tili va adabiyot fanidan milliy sertifikat imtihonlari bo‘lib o‘tdi
😀 Bilim va malakalarni baholash agentligining xabar berishicha, 2023-yil 29-yanvar kuni Respublikaning barcha hududlarida ona (o‘zbek, rus, qoraqalpoq) tili va adabiyot fanidan milliy sertifikat imtihonlari bo‘lib o‘tdi.
📊 Unda 4 912 nafar talabgor ishtirok etdi va 2 nafar talabgor tartib-qoidani buzgani uchun test sinovidan chetlatildi.
Natijalar 20 ish kunida e’lon qilinadi
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва дам олиш уйларига йўлланмалар олиш тартиби қандай?
Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва дам олиш уйларига йўлланмалар олиш тартиби қуйидагича:
Ходим санаторийга йўлланма олиш учун унинг иш жойида тузилган касаба уюшмаси қўмитасига мурожаат қилади ва касаба уюшмаси қўмитаси ходимга тизимдаги санаторийлар ва дам олиш уйлари тўғрисида маълумот беради.
Ходим ўзига маъқул келган санаторийни танлаб, касаба уюшмасига санаторийга йўлланма ажратиш бўйича ариза топширади ва қўмита ходимни аризасини қабул қилиб, санаторийга йўлланма олиш учун мурожаатларни рўйхатга олиш китобига навбат билан киритади.
Ўз навбатида касаба уюшмаси қўмитаси ходимга имтиёзли йўлланма олиш учун ҳисобидаги маблағдан келиб чиққан ҳолда юқори турувчи тармоқ касаба уюшмалари ташкилотларига буюртма беради ва тегишли тармоқ кенгашлари буюртма асосида сўралган санаторийга йўлланмани ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси ишончномасига асосан ажратади.
Ходим касаба уюшмаси қўмитасидан йўлланмани олиши учун қуйидаги хужжатларни тақдим этиши зарур:
ариза;
тиббий маълумотнома;
паспорт нусхаси;
меҳнат дафтарчаси нусхаси;
меҳнат таътили берилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
йўлланма қиймати тўлиқ ёки қисман тўлангани (йўлланма нархининг 45%) тўғрисидаги тўлов қоғози.
Ходим санаторий йўлланмаси ҳамда тиббиёт муассасасидан санаторийга тақдим этиш учун санаторий-курорт картасини олиб, санаторийга йўлланмада белгиланган кунда ташриф буюради.
Санаторий ходимни йўлланмаси ва паспорт маълумотларига асосан даволаш картасини очади ва тиббий кўрикдан ўтказади. Тиббий кўрик хулосасига асосан ходимга даволаш муолажалари ва таомнома белгиланади.
Ходим санаторийда тегишлилиги бўйича 10-12 кун давомида соғломлаштирилади ва йўлланмасида белгиланган муддатда санаторийдан қайтади.
Ходим санаторийдан қайтгандан сўнг касаба уюшмаси қўмитасига санаторий йўлланмасининг қайтариш талонини тақдим этади.
®kasabainfo
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2023_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар!
⁉️ Ишлаётган талабалар аттестацияга жалб қилинадиларми?
❓Савол: Мен Бухоро давлат университетини Меҳнат таълими йўналиншини тугатганман. Ҳозирги кунда Тошкент давлат педагогика университетида 2-олий таълимнинг математика-информатика йўналишида 3-босқич талабасиман. Мактабда 20 соат математикадан дарс бераман. Мактабимиз завучи "менга математикадан тоифага топширсанг бўлади"-деяпти. Шу тўғрими?
❗️Жавоб: Бу нотўғри албатта (завучнинг гаплари). Амалдаги тартибга кўра, Низомниг 5-банди: Аттестацияга таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог кадрлари жалб этилади.
P.S Ҳам ўқиб (кундузги, кечки, сиртқи, махсус сиртқи) ҳам ишлаётган талабалар малака тоифаси олиш учун ўтказиладиган аттестацияда Олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатларини олганларидан кейин иштирок этишлари мумкин. Магистратурада ўқиётганлар бундан мустасно!
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
⚡️Расман: Умумий қиймати 5,5 миллиард сўм бўлган, Республика фан олимпиадаси ўтказилади
🇺🇿Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, PDP University, IT-Park ҳамда “KHISO” олимпиада мактаби ҳамкорлигида, математикадан Республика фан олимпиадаси ўтказилади.
Олимпиада аниқ фанларни ривожлантириш ҳамда ёшларни рақамли технологиялар мутахассислигига йўналтириш мақсадида 10-11-синф мактаб ва лицей ўқувчиларини қамраб олади.
Аризалар 1 февралга қадар махсус платформа (olympiad.pdp.uz) орқали бепул қабул қилинади.
Математика фанидан ўз билимларингизни синаб кўринг ва Республика миқёсидаги ушбу олимпиадада иштирок этиб, билимингиз эвазига муносиб тақдирланинг!
📹Батафсил маълумот видеода: 00:00
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#rasman
Samarqand viloyatidan (18-yanvardan) tashqari barcha viloyatlar ta'lim dargohlarida III-chorak 23-yanvardan boshlanadi.
Faqat Navoiy viloyat hokimligi hozircha rasmiy qarorini bildirmadi.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
@oqituvchi_lar
Ҳоким бувалар шахмат ўйнашмоқда шекилли😂😂
Хуллас таътил яна чўзилмоқда, биринчи бўлиб, Бухоро вилояти бошлаб берди! Орқасидан Қашқадарё, кейин Андижон, энди эса Хоразм вилояти таътилни 22 январгача узайтиришди😜
Қолган вилоятларга эстафетани топширамиз😁😁😁
Мактабларга ўқиш 23 январь кунидан бошланар экан!
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#tabrik
2005-yil 14-oktyabr.
Universitetni tamomlagach, yigitlik burchimni bajarish uchun Oʻzbekiston Qurolli kuchlari safiga qabul qilinib, muddatli harbiy xizmatni boshlagan kunim kechagidek yodimda.
Har bir yigit Vatani uchun xizmat qilar ekan, qalbida fahr, kiygan harbiy formasi oldida mas'uliyat hamda Vatanga muhabbat hissini tuyadi.
Bugungi 14-yanvar-"Vatan himoyachilari kuni" bayrami bilan barchangizni tabriklayman!
Ilohim, Vatanimiz sarhadlari xavfsiz, kelajagi buyuk, unda yashayotgan insonlari baxtiyor bo'lsin!
Bayram muborak yurtdoshlar!
Komiljon Xasanov,
Guliston tumani.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining 1-sonli buyrugʻi
2023-yil 6-yanvar
" Ta'lim tashkilotlarida qishki ta'tilni uzaytirish to‘g‘risida"gi buyruqni bekor qilish to‘g‘risidagi
0‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MAKTABGACHA
VA MAKTAB TA’LIMI VAZIRINING
BUYRUG‘I
Ta’lim tashkilotlarida 2022-2023-o‘quv yilining uchinchi choragida
o‘quv jarayonlarini tashkil etish yuzasidan qo‘shimcha chora-tadbirlarni
belgilash to‘g‘risida 10.01.2023 dagi 2-sonli buyrug‘i
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#тезкор
⚡️🎉 Бугун 11 январь - Халқаро «Раҳмат айтиш» куни экан!
Шу муносабат билан бугунги кун учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига, барча ҳокимликларга катта раҳмат айтиб қоламиз!
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar