➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Paws - Dogs dan yengi loyiha
— NotCoin, Dogs, HamsterCombatta qancha achko yeğganilani korsatar ekan kirganilada
~ Dogs otgan safar 20$-30$ dan bergan edi bu safar qancha beradi koramiza
PawsMiniApp 👈goo
МЕҲРИНГИЗГА МУҲТОЖ
БЎЛДИМ СИЗНИ ОНА😢
Етимликнинг азоблари ўйди бағрим,
Сизсизликда юрагимга тўлди дардим.
Осмон эди бугун ердек бўлди қадрим,
Меҳрингизга муҳтож бўлдим сизни она.
Юрагимни оғритди-я ишонганим,
Сиздек бошим силолмади жигарларим.
Бугун кулди устимдан ҳўп дўсту ғаним,
Меҳрингизга муҳтож бўлдим сизни она.
Ёлғизликнинг азоблари ёмон экан,
Оёғимнинг ости наҳот бўлса тикан.
Ярим кўнглим сизсиз яна тўлармикан,
Меҳрингизга муҳтож бўлдим сизни она.
Онажоним соғиндим-а бирам сизни,
Маҳшарларда учраштирсин Роббим бизни.
Аҳволини кўринг шўрлик қизингизни,
Меҳрингизга муҳтож бўлдим сизни она.
Эркалигим кўтаролмас яқинларим,
Юрагимга оғир ботар армонларим.
Худойимга бормиди-я айтганларим,
Меҳрингизга муҳтож бўлдим сизни она.
Кечалари йиғлайман-у, биров билмас,
Ухлай десам кўзларимга уйқу келмас.
Юрак энди ҳўрликларга тоқат қилмас,
Меҳрингизга муҳтож бўлдим сизни она.
✍Фаришта
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ишларни четга суриб👨💻телефонларни ўчириб 📵 Онажонингиз учун бир чой дамлаб беринг 🥹 фарзанд бўлиб 🙂
ОНАСИ БОРЛАР ВАҚТ БОР ХАЛИ ОНАНГИЗ БАҒРИГА БОШ ҚУЙИШГА😢
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ONA!
Mehrdan yaralgan mushtipar ona!
Metin, bardoshiga dunyo lol qolgan.
Yovni tiz cho'ktirgan xonlar, sultonlar...
Onasin poyiga mag'rur tiz cho'kkan.
Farzand uchun tunlar uyqudan kechib,
Tunlarni, tonglarga ulagan ona!
Samimiy, soddadil bo'lgani sabab,
Farishtalar olgan undan andoza.
Jannat iforiga burkangan atri,
Hayot tashvishlarin ko'targan bardam.
Keksab qo'llariga aso tushibdi,
Bolasin o'ylaydi hatto shunda ham.
Nega senga emas asoga muhtoj,
Sochlarin oqini sanayolmaysan.
Ko'zdan nur, tanidan quvvat ketibdi...
O'sha yosh holiday saqlayolmaysan.
Sabrdan yaralgan kamtarin ona!
Sabrining kuchidan tosh ham yorilgay.
Bilsang ona so'zi, " Vatan " nomining:
Oldida yonma - yon tizib yozilgay.
✍Мehriddin Baqoyev.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Онамизни севамизми?
Охиригача диққат билан тинглайлик.
Биз қандай фарзанд бўлганмиз?
Оналаримиз доим бахтиёр яшасин.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ona quchog‘ingiz bu dunyoda keng,
Doimo baxtlarga to‘lib turadi,
Bir bora bolam deb quchoqlasangiz,
Yuragim umrbod baxtdan uradi.
Oydan ham go'zaldir nurli yuzingiz,
Sizga boqib sira to‘yib bo‘lmaydi,
Boldanda shirinroq har bir so‘zingiz,
Qancha so‘zlasangiz yurak to‘ymaydi.
Sizni ta'riflashga yetmaydi so‘zlar,
Nurin olar sizdan quyosh kunduzlar,
Oyning havas qilib boqishi mayli,
Tunda sizga havas qilar yulduzlar.
Chunki siz bebaho insonsiz onam,
Dunyodan topilmas yolg‘iz yagonam,
Har ne bo‘lsa bo‘lsin mayliga lekin,
Siz mening yonimda bo‘ling jon onam.
Mehrimning bog'ida gullaganimsiz,
Ne desam muhayyo aylaganimsiz,
Hatto o‘zingizni unutib qo‘yib,
Onajon bir meni o‘ylaganimsiz.
Bag‘ringiz aslida baxtlarga makon,
Sizni yoningizda baxtli yashayman,
Sizdan uzoqlarga ketmasdan har on,
Ona duoyingiz olib yashayman.
✍Rasulov Jo'rabek.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
#𝒑𝒓𝒆𝒎𝒆𝒓𝒂
ОНАМНИ ТОПИБ БЕРИНГ!
Нурли эди юзлари,
Болдай эди сўзлари.
Фариштадек ўзлари,
ОНАМНИ ТОПИБ БЕРИНГ!
Суянардим бир тоғдай,
Сирлашардик ўртоқдай.
Яна бир бор қучоқлай,
ОНАМНИ ТОПИБ БЕРИНГ!
Дуо қилиб тун-у кун,
Бахт сўрарди мен учун.
Менга ҳаммадан устун,
ОНАМНИ ТОПИБ БЕРИНГ !
Аямасди вақтини,
Ҳеч айтмасди дардини.
О, биляпман қадрини,
ОНАМНИ ТОПИБ БЕРИНГ!
Яна бир қучиб, ўпай,
Изларин кўзга сурай.
Энди кимга суянай,
ОНАМНИ ТОПИБ БЕРИНГ !
Етар тугади сабр,
Бўлманг бунча тошбағир,
Соғиниб кетдим ахир,
ОНАМНИ ТОПИБ БЕРИНГ!
✍Мoвлудабону Имомназарова
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Тиззангизга бошимни қўяй,
Жаннат ифорингизга тўяй.
Борингиздан ўзим ўргилай,
Она тўйиб бир гаплашайлик.
Ёшингиз ҳам анча ўтибди,
Кўзларингиз йўлим кутибди.
Дунё мени кўп чалғитибди,
Она тўйиб бир гаплашайлик.
Келсам кунлар уланиб ойга,
Уринасиз овқатга, чойга.
Бориб ҳеч ким тополмас жойга,
Она тўйиб бир гаплашайлик.
Кўча-куйдан аҳтариб дардкаш,
Тополмадим сиздайин дилкаш.
Кулдирасиз бўлиб ҳазилкаш,
Она тўйиб бир гаплашайлик.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
--------Онажон--------
Ҳаётнинг зарбидан титрайди танам
Сизни йўқотдиму кўнглимдир гирён
Ўрнингиз босолмас опа сингил ҳам
Тушларимга кириб туринг онажон.
Соғинчлар юрагим эзиб боради
Сизни ўйламаган куним йўқ бир он
Ҳар кеча мен сизни кўргим келади
Тушларимга кириб туринг онажон.
Мен сизни соғиниб куйиб ўтаман
Дардларим яшириб ичга ютаман
Чидолмай кетяпман, ўлиб қоламан
Тушларимга кириб туринг онажон.
Онажоним сизни кўргим келяпти
Соғинчлар юрагим тирнаб тиляпти
Билмайсиз кўнглимдан нелар ўтяпти
Тушларимга кириб туринг онажон.
Тушларимда мени эркаланг яна
Бағрингизга босиб овутинг она
Қадрингиз биляпман улғайиб мана
Тушларимга кириб туринг онажон.
Оналар меҳридан сўзлашса эй воҳ
Юрагим дод солиб, йиғлар уриб оҳ
Фозилнинг кўнглига қил сиғмаган чоғ
Тушларимга кириб туринг онажон.
✍Фозилжон
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Савлат тўккан тоғинг бўлмас,
Яшнаб турган боғинг бўлмас,
Бу дунёдан кўнглинг тўлмас,
Ота-онанг ўтгандан сўнг..
Кўзинг бежо, дўст излайсан,
Дўст қидириб ҳўп музлайсан,
Тополмай ҳўнг-ҳўнг йиғлайсан.,
Ота-онанг ўтгандан сўнг..
Кўкка боқсанг кўк йиғлайди,
Юлдузлар пўк-пўк йиғлайди,
Ой йиғлайди, сой йиғлайди.,
Ота-онанг ўтгандан сўнг.
Суратларда қолиб кетар,
Бор дардини олиб кетар,
Ўтгандан сўнг бўзлаб қолма.,
Тирик бўлса бошда кўтар..
Савлат тўккан тоғинг бўлмас,
Яшнаб турган боғинг бўлмас,
Бу дунёдан кўнглинг тўлмас,
Ота-онанг ўтгандан сўнг.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Дунё дардин чекканимда ҳам,
Тўрт томоним турткиласа ғам.
Дуойингиз куч бўлиб ҳар дам,
Енгилмадим мен зўрман, Она.
Болам номард бўлма дедингиз,
Ҳақ сўзга жон фидо этдингиз.
Олиб панду насиҳатингиз,
Бугун элда машҳурман, Она.
Топдим обрў, топдим ҳурматим,
Сиз туфайли жоним, жаннатим.
Кериб қаддим,тоғдек савлатим,
Ҳар даврада мағрурман, Она.
Нопок сўзлар чиқмас тилимдан,
Жой олгандир иймон дилимдан.
Хабар олиб дўсту элимдан,
Бугун элга манзурман, Она.
Виждоним соғ тану жоним соғ,
Кўксим баланд гўё юксак тоғ.
Бахтим Сизсиз йўқ армонли доғ,
Эл ичра шод масрурман Она.
Умр сойдек кетаркан оқиб,
Синовлари юракни ёқиб.
Дунё гўзал тўймайман боқиб,
Ҳур юртимда машҳурман, Она.
Фароғат ФАРМОНОВА
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Қадрли каналимиз кузатувчилари сизлардан илтимос қилгандик олдин ҳам ҳозир яна қайта илтимос қиламан агар каналимиздаги шеърларни канализга олиб муаллифини ўчирадиган бўлсангиз каналдан ололмайдиган қилиб қўямиз.
Баъзи бир канал админларига тўғри тушунтирсак бизи блоклашди яна туҳмат қилманг дейишди қани энди айтингчи биз шеърни муаллиф исмини ўчириб жойлаяпмизми.?
Бошқа чора қолдиришмаяпти шеър ва видеоларни сақлолмайдиган қилиб қўйишдан бошқа иложимиз қолмади .
Бунақа муғомбир келинлардан Оллоҳни ўзи асрасин онасини яхши кўрадиган аёлини деб онасидан кечмаган эркакларимиздан Оллоҳ рози бўлсин🤲👍
Айрим кўзи кўр ҳотинини ёлғонларига ишониб онасини ҳафа қилиб йиғлатадиган эркакларимиз учун, жудаям ибратли видеролик экан👍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Кўрдим дунё озорларини,
Гоҳо келар дунёдан кечгим.
Ҳолим билмас, сўрамас биров,
Онамдайин бўлолмас ҳеч ким.
Кўзин тикиб йўлим пойлаган,
Болам соғми дея ўйлаган.
Тақдиримдан ёниб сўйлаган,
Онамдайин соғинмас ҳеч ким.
Борсам кулиб эшигин очар,
Кел болам деб бағрига босар.
Бор меҳрини беминнат сочар,
Онамдайин кутолмас ҳеч ким.
Дейсиз; болам, кўзим қароғим,
Ортимдаги порлоқ чироғим.
Омон бўлсанг йўқ дилда доғим,
Онамдайин севолмас ҳеч ким.
Хавотирда ёнади ҳар дам,
Хокисорим оҳ камтаргинам..
Ўйлар мудом хаста бўлса ҳам,
Онамдайин ўйламас ҳеч ким.
ОНАМДАЙИН БЎЛОЛМАС ҲЕЧ КИМ.
Фароғат ФАРМОНОВА
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
24 soat vaht berildi yengi missiyaga, krip ovolila. Kelajeda bu o’yin ko’p drop qladi harhil proyektlaga qoshilganila uchun kak bonus sfatida, qani ko’ramiz nmala kutvotti bzani.😉
/channel/PAWSOG_bot/PAWS?startapp=MUaXQ0vD
Шунақа бу ёлғон дунёда ҳамма ёлғон гапириб ўз манфаъти учун сендан фойдаланади лекин оналаримиз учун фақат борлигимиз соғлигимиз керак..
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Нурга тўлади олам,
Оламда зўрсан одам.
Атроф гўзалдир бирам,
Онанг тирик чоғида.
Сени гулга ўрайди,
Сочларингни тарайди.
Сен -ла кулиб яшнайди,
Онанг тирик чоғида.
Боғда мевалар бисёр,
Гуллар таратар ифор.
Фақат у гўзал хуштор,
Онанг тирик чоғида.
Саҳарлаб ёпар нонлар,
Сен учун берар жонлар.
Қайтарилмас бу онлар,
Онанг тирик чоғида.
Уйга кирсанг чароғон,
Аканг сийлади ҳамон.
Синглинг кулади шодон,
Онанг тирик чоғида.
Оромижонинг қайда?
Сарвиравонинг қайда?
Етук сарбонинг қайда?
Онангсиз ҳолинг нечук?
Онанг ўлса бу давлат,
Усиз сенга йўқ иззат.
Ёшлар ўлса қиёмат,
Сенга тилайман омад.
Шукур қилгин замондош,
Ғамхўринг бор у сирдош.
Сенсан унга жон-қондош,
Онанг тирик чоғида.
Мана менинг онам йўқ,
Ғамхўр-у ғамхонам йўқ.
Фақат қўлим дуода,
Усиз фароғатим йўқ.
Мен уни соғинаман,
У томон талпинаман.
Жаннат бергин онамга,
Мен сендан ўтинаман.
Муаллифга раҳмат
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ёнида ўтирсам ишимдан қолиб,
Кўриб дийдоримга тўймаган Онам.
Кеч келсам кутади оёғи толиб,
Мени ҳаёлидан қўймаган Онам.
Кўнглини оғритсам, билиб ё билмай,
Кечириб юборар назарга илмай.
Қўнғироқ қилади кандалар қилмай,
Мени ҳаёлидан қўймаган Онам.
Менсиз кўплаб тонги отган бўлсаям,
Кулиб қарар, кўзи сотган бўлсаям.
Ҳаттоки уйқуга ётган бўлсаям,
Мени ҳаёлидан қўймаган Онам.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Umrni bahorga etmishlar,qiyos,
O‘n uch yil yashadim,bahorga sherik.
O‘sha ko‘klamlarning go‘zalligi rost,
Chunki onam bor edilar,nafasi tirik.
Onam bor bahorlar,o‘chmas xotira
Takror kelaverar,yangidan-yangi.
Lekin,o‘xshamaydi,tashrifi sira,
Onamsiz boshqacha,baribir rangi.
Armonim onam-a,jonim onam-a,
Ishonmadim, tashlab ketmaydi dedim.
Izladim,tentirab xonama-xona,
Ammo topolmadim,ich-etim yedim..
Qo‘msayman,berilib xotirotlarga,
Kiygan kiyimlarin,quchib yig‘layman.
Ko‘z yoshlar to‘la g‘am,iztiroblarga
Kiprikni cho‘ktirib,bag‘rim tig‘layman.
Qo‘llarimdan tutgan kaftlari,afsus
Endi tushlarimda,silaydi boshim.
Vujud yashamoqda,yuragim ma‘yus,
Sog‘inch qiynar,jabrdiyda bardoshim
Hayot davom etar,ammo judolik
Ayirgan,onamning quchoqlaridan.
Sog‘inib ketganda,dardga davodek,
O‘paman,ko‘milgan tuproqlaridan.
✍AHMEDOVA NASIBА
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Сочларига қировлар инган,
Қисмат дея тақдирга кўнган,
Мехрин берса тошда гул унган,
Бугун Онам туғилган куни.
Ёши ўтар ичим куяди,
Кўрсам дилим оғриқ туяди,
Бир нимчани, беш йил кияди,
Бугун Онам, туғилган куни.
Келар баъзан дилни тиғлагим,
Оёғини қучиб йиғлагим,
Биз туфайли жони ҳалагим,
Бугун Онам, туғилган куни.
Қулоқ солар хар бир сўзига,
Тик боқмасдан отам кўзига,
Ажин тушган, ойдек юзига,
Бугун Онам туғилган куни.
Жар соламан оламга дейди,
Нима топсам, боламга дейди,
Ўзи оддий, чит кўйлак кийди,
Бугун Онам, туғилган куни.
Дош беролмай гоҳо юрагим,
Келар қучиб кўнгил сўрагим,
Фариштамни гулга ўрагим,
Бугун Онам туғилган куни.
Кенг ҳовлида хокисор юрган,
Жамбил экиб, райхонлар терган,
Боламгача мехрини берган,
Бугун Онам туғилган куни.
Хеч мехрини қилмаган бозор,
Чумолига бермаган озор,
Мусичадек ювош, беозор,
Бугун Онам, туғилган куни.
Камронбек Исмоилов
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
#Тонги_аъло_кайфият🥰
Ассалому алейкум азизларим меҳрилиларим омонмисиз.? Яхши дам олдингизми.?
Бугунги кунингиз ҳайрли ва мазмунли ўтсин онажонларимиз доимо бахтимизга соғ бўлсин! Ўтганларимизни оҳиратлари обод руҳлари шод бўлсин илоҳим.🤲
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Тўлиб кетди юрагим росса,
Суъратингиз бағримга боса.
Бугун тўлди сабрли коса,
Сизни жуда соғиндим она..
Соғинчлардан бағримни тилиб,
Дарду-ғамдан юрагим тўлиб.
Руҳингизни безовта қилиб,
Сизни жуда соғиндим она..
Рўмолингиз юрибман ҳидлаб,
Тушларимда излайман йиғлаб,
Ортингиздан қолдимку бўзлаб,
Сизни жуда соғиндим она..
Тақдир роса сабрим синади,
Сизсиз кўнгил уйим қулади.
Бу азоблар қачон тинади,
Сизни жуда соғиндим она.
✍Фариштa
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Jerkib berding qong'iroq qilsa,
Eh toshbag'ir bo'lmagin buncha.
Koʻzingni och dunyoda do'stim,
Onaga zor odamlar qancha.
Mexrli bo'l hech bo'lma zolim,
Onasizlar ko'rgin bir xolin,
Yig'lab quchar eski ro'molin,
Onaga zor odamlar qancha.
Qadding butun shukur qil doʻstim,
Savlatingga kerilma uncha.
Onasi yoʻq qaddi bukulgan,
Onaga zor odamlar qancha.
Sherik bo'lgin onang dardiga,
Zor bo'lmagin yana mexriga,
Qadriga yet deyman qadriga,
Onaga zor odamlar qancha.
Jannatimsiz deya erkalab,
Mexr bergin jerkib berguncha.
Onasizlik osonmas doʻstim,
Onaga zor odamlar qancha.
Jon jigarim qadirdon do'stim,
Eh onani qadri bo'lakcha.
Vaqtida bil qadr qimmatin,
Onaga zor odamlar qancha.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Ота онасини соғинганлар учун😢
Онам эккан гулурайҳон сўлмайди деб ўйлабман,
Ота она ҳеч қачон ўлмайди деб ўйлабман.
Ота она улуғ зот ойда ерда кўкда йўқ,
Бу дунёдан ўтар бўлса тош ҳайкалдан фойда йўқ..
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Онасини соғинганлар нечтамиз қани Жаннатим онам деган сўзингиздан билиб оламиз..
Жаннатим онам сизни соғиниб кетдим жудаям ёмон соғиндим онажоним😢
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Онажон қошингизда
тугаб битмас фарзим бор,
Сочингиз оқларида бир
умрлик қарзим бор.
✅🎙Фаришта
✅✍Ҳуморa
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
QADRIGA YETING
Oʻtib borar shoshqaloq yillar,
Qayrilmaydi bir zum ortiga,
Armon qilib qolmasin dillar,
Onangizni yeting qadriga.
Qololmaysiz vaqtni toʻxtatib,
Fursatlarni qoʻlidan tortib,
Ishdan ortib, roʻzgʻordan ortib,
Onangizni yeting qadriga.
Tashvishlar koʻp, yumushlar jarang,
Ulgurasiz zoʻrma-zoʻr, arang,
Axir qarib bormoqda qarang,
Onangizni yeting qadriga.
Duo qilib turar, koʻngil toʻq,
Siz bilmaysiz sogʻinchlari choʻgʻ,
Bugunda bor,ertangizda yoʻq,
Onangizni yeting qadriga.
Mehr bering,koʻnglini chogʻlab,
Qoʻymang sira yuragin dogʻlab,
Topolmaysiz ertaga yigʻlab,
Onangizni yeting qadriga.
Toʻyib oling soʻzlariga ham,
Toʻyib boqing koʻzlariga ham,
Bagʻringizga bosib damba-dam,
Onangizni yeting qadriga.
Biling doʻstlar umr gʻanimat,
Diydor,baxt-u, surur gʻanimat,
Onangiz bor bu dunyo-jannat,
Onangizni yeting qadriga.
Xurshid Karim
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Ота ҳовлим, дарвоза очиқ,
Райҳон хиди димоққа урар.
Белларига ўралган сочиқ,
Онам хазон супириб юрар.
Термуламан остонадан жим,
Юракларим тиғсиз тилинар.
Сабабкори мендан бошқа ким,
Сочларини оқи билинар.
Супиргини овозига жўр,
Мусичалар сайрайди хазин.
Вақт деган бир мусаввири зўр,
Юзларига чизибди ажин.
Фарзанд бўлмай мен ўлай гумроҳ,
Пул дардида дунё кезибман.
Кўз олдимда волидам эвоҳ,
Қариганин энди сезибман.
Пушаймондан музлайди танам,
Белда оғриқ, ушлаб қўяди.
Оғриқларга чидамай онам,
Рўмол учун тишлаб қўяди.
Онам бор деб кўксимиз кериб,
Биз фарзандмиз дийдаси қотган.
Кўзларини нурини бериб,
Ўз умрини биз деб йўқотган.
Қани энди иложим бўлса,
Бу йилларни қайтарсам ортга.
Онам кўзи қувончга тўлса,
Чалинмаса бирон бир дардга.
Турар эдим, жонсиз бир сурат,
Минг уринай етмади кучим.
Тополмасдан ўзимда жуърат,
Она келдим дейишим учун.
Камронбек Исмоилов
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
#Преъмера
Дард аламлар юрагида тошган онам,
Армонлари ушалмасдан ошган онам.
Нетай бугун соғинчингиз жондан ўтди,
Мени ташлаб жаннатларга шошган онам.
Соғиниб кўп йиғладим мен сезмадингиз,
Синовлардан чарчадим ҳўп билмадингиз.
Сизсизликда ёлғиз қолдим кўрмадингиз,
Мени ташлаб жаннатларга шошган онам.
Ҳар қадамда фақат мени ўйлардингиз,
Яхши бўл деб насиҳатлар қилардингиз.
Кўриш насиб қилармикин дийдорингиз,
Мени ташлаб жаннатларга шошган онам.
Баланд баланд чинорларга ўҳшатардим,
Дардим айтиб юрагимни бўшатардим.
Ҳеч қуламас минорларга ўҳшатардим,
Мени ташлаб жаннатларга шошган онам.
Тақдир дея тақдиримга кўнолмадим,
Синовлардан синиб кетдим чидолмадим.
Сиз йўқ қаранг ҳатто бахтли бўлолмадим,
Мени ташлаб жаннатларга шошган онам.
✍Фариштa
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?