Остонамга қайтинг дада
Мана охир тиниб қолдим. Чидолмадим.
Дардларимни ким тушунар айтинг дада.
Кўнай дея тақдиримга кўнолмадим,
Бир лахзага остонамга қайтинг дада.
Дудоқларим титраб, титраб қолаябди.
Тун армоним тинглаб кўнглим олаябди.
Кафтгингизда сув беринг, қалб ёнаябди.
Бир лахзага остонамга қайтинг дада.
Қабрингизни тупроқларин қўйдим силаб,
Дуоингиз олай энди кимдан сўраб?
Болам дея эркалатиб бахтим тилаб,
Бир лахзага остонамга қайтинг дада.
Ҳурсанд қилиб олар эдим кўнглингизни.
Қўймас эдим маҳкам тутиб қўлингизни.
Ҳушнуд этиб етим қизу ўғлингизни.
Бир лахзага остонамга қайтинг дада.
Негадир ҳеч унум йўқдек ишларимда.
Баҳор ёзим кузим яшар қишларимда.
Мен розиман ҳеч бўлмаса тушларимда,
Бир лахзага остонамга қайтинг дада.
Эх Ичимдагин айтсам ирмоқ сой бўлябди.
Мен бир нишон ташвиш камон ёй бўлябди.
Келмадингиз кутдим неча ой бўлябди.
Бир лахзага остонамга қайтинг дада.
✍Одилбек Қодиров
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Онангиздан ҳич кечирим сўраганмисиз.?
1 ёшга кирганингизда у алла айтиб ухлатган Сиз йиғлагансиз инжиқлик қилгансиз
2 ёшга қадам қўйганингизда у сизни ёнига чақирган сиз эса қочардингиз
3 ёшлигингизда ширин овқатлар билан сизни сийлаган у бўлади сиз эса таомингизни емай тўкиб сочгансиз
4 ёшингизда у сизнинг қўлингизга қалам ушлатди сиз эса деворларга чизиб ташлардингиз
5 ёшингизда у сизга кийдирган чиройли тоза кийимларни чанг тупроққа белаб кир қилардингиз
6 ёшингизда у сизнинг қўлингиздан ушлаб мактабга етаклаб борди сизни ўқигингиз келмасди
10 ёшингизда мактабдан келишингизни интизор бўлиб йўлингизга кўз тикиб турган удир
15 ёш бўлганингизда у сизга бахт соғлик омадлар тилаб йиғлаб дуолар қилган Сиз эса эвазига совғалар сўрардингиз
25 ёшингизда энг чиройли орзу умидлар билан сизни уйлантирди бироқ сиз хотинингизни олиб бошқа уйга чиқиб кетдингиз
35 ёшингизда у сизга насиҳат қилди Сиз эса аралашманг ўзим биламан дедингиз
40 ёшга кирганингизда у хасталанди лекин у сиз учун ортиқча юкдек кўринди
Olmagan Onam
Mudom men haqimda õylagan Onam
Kulgu shodlik nima bilmagan Onam
Menga million million pullar sarflar lek
Õziga bir rõmol olmagan Onam
Bozor õchar qilar nega men uchun
Yangi kiyim olar kimga men uchun
Meni kõrib kõzi quvnagan Onam
Õziga bir rõmol olmagan Onam
Gapirsam kuladi qilmas hech alam
Men uydan nariga chiqmayman bolam
Yaxshi kiyin õqi õrgan mayliga
Sen yoshsan navqiron seniki olam
Zeb ziynat taqvolib kõcha chiqmagan
Maqtanish neligin bilmagan Onam
Barcha õzin õylab mehnat qilar lek
Meni deya tinim bilmagan Onam
Doimo yonimga har nega panox
Mendan bir zum yiroq ketmagan Onam
Men uchun uxlamas tunlari bedor
Meni deb ne dardlar yutmagan Onam
Qani imkon topsam qõlimdan kelsa
Sizniki bõlardi bu butun olam
Shunda ham menga bu kerak emas deb
Mehnatdan boshqasin bilmagan Onam.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Жаннат ҳиди келган райҳоним онам,
Оллоҳга шукур дейман ёнимда онам.
Қалби пок ўзимни меҳрибонгинам,
Сизни яхши кўраман онажонгинам.!🥰
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Синовлар қалбимни тилкалаган чоғ,
Юракка қадалар соғинч деган доғ.
Бўғзимни куйдирар аламли қийноқ,
Алла айтиб беринг чарчадим она.
Юм кўзинг юлдузим қўзичоғим денг,
Сен кўзим нурисан кўзмунчоғим денг.
Онаси борларга дунё гўзал кенг,
Алла айтиб беринг чарчадим она.
✅🎙Фаришта
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Қўшиқдан илҳомланиб мени ҳам онам ҳақида шеър ёзгим келди онажонимни соғиндим жудаям😢онангиз ҳаёт бўлса қадрига етинг онадек меҳрибон инсон йўқ аслида ўтганларимизни руҳлари шод, оҳиратлари обод бўлсин🤲
☘☘☘☘☘☘☘☘☘☘
ОНАМ....😢
Жоним оғриганда сезарди онам,
Дардимга дармон бўларди онам.
Жоним болам жонинг оғримасин деб
Дуолари қалқоним меҳрибон онам!
Дардимни онамдек сезолмас ҳеч ким
Борини онамдек беролмас ҳеч ким.
Ҳатто беминнат эди берган меҳри ҳам,
Дуолари қалқоним меҳрибон онам!
Онадек меҳрибон йўқдур дунёда,
Онам билан ҳаётим эди зиёда.
Ёлғон дунё экан ёлғон рўёда
Дуолари қалқоним меҳрибон онам.
Онажон меҳрингиз соғиндим жуда,
Сиз йўқ юрагим қаранг оғрир беҳуда.
Ҳолимни энди ким сўрайди бунда
Дуолари қалқоним меҳрибон онам.
Дунёда қиз йўқдир мендайин баҳтсиз,
Ҳатто муҳаббат ҳам кетдику изсиз.
Қаранг кулмас баҳтлар ҳам сизсиз,
Дуолари қалқоним меҳрибон онам.
✍Фаришта
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Самони титратар дилдаги нолам,
Дардинг ичга ютма дер эди онам.
Бугун йўқликлари қилади алам,
Дийдорин маҳшарга қолдирган онам.
Онам ҳаёт дейиш қандайин яхши,
Борлиги бўларди ҳаётнинг нақши.
Менга бўлолмасди хеч банда қарши,
Дийдорин маҳшарга қолдирган онам.
Менга тордир сизсиз бу ёруғ олам,
Эх, жуда соғиндим меҳрингиз онам.
Тушимда эркалаб дейсиз-а болам,
Дийдорин маҳшарга қолдирган онам.
Эслаган онимда ёшланар кўзим,
Ёлғизман, онажон изламас ҳеч ким.
Назарга илмайди, тингламас сўзим,
Дийдорин маҳшарга қолдирган онам.
Дер эди-я мени гул-у райҳоним,
Фидо бўлсин дея, ширин бу жоним.
Афсуски бўлдилар менинг армоним,
Дийдорин маҳшарга қолдирган онам.
✍ Фаришта
@Ijodimnamunasi
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ey qo‘li borlar, qalbi urib turganlar uyida onasi borlar, qachon oxirgi martda onangizni quchoqladingiz, qachon onangizni yuziga yuzingizni qo‘yib onajon mendan rozi bo‘ling yuzlaringizdagi ajinlarda mening xizmatim bor, sochlaringizni oqlarini sababchisi menman..
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Дарё бўл денг, кетаман оқиб,
Чироқ бўл денг, қўясиз ёқиб,
Юзингизга термулиб боқиб,
Оғрияпман десангиз она.
Томоғимдан ўтмайди ошим,
Ёруғ кунда ботар қуёшим,
Таслим бўлиб борар бардошим,
Оғрияпман десангиз она.
Чора излаб чопаман ҳар ён,
Кўзимга тор жумлаи-жахон,
Ҳаловатдан қолмайди нишон,
Оғрияпман десангиз она.
Не синов бор қилурман тоқат,
Сиз оғриманг онажон фақат,
Яна юз йил юринг саломат,
Оғрияпман деманг жон она.
✍Малика Тавфиқ
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОНАЖОН МЕҲРИНГИЗ
ТОПОЛМАЯПМАН.
ОНАЖОН ДАРДЛАРНИ
ЕНГОЛМАЯПМАН..
😭😭😭😭😭😭
✅✍Фаришта
✅🎙Кашмира
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Бунчаям дард мени яхши кўраркин,
Мурғак юрагимни нечун ўртаркин.
Сиз йўқсиз ким мени сиздек ўйларкин,
Онажон меҳрингиз тополмаяпман,
Бу аччиқ дардларни енголмаяпман.
Онаси борларга келар ҳавасим,
Бўғзимга тиқилар гоҳо нафасим.
"Аяжон" дейман~у чиқмайди сасим,
Онажон меҳрингиз тополмаяпман,
Бу аччиқ дардларни енголмаяпман.
Оналар ўлмаса қанийди дунё,
Орзулар ушалиб бўлмаса рўё.
Оналар биз учун мисли нур, зиё,
Онажон мехрингиз тополмаяпман,
Бу аччиқ дардларни енголмаяпман.
Онанг бўлса дардлар яқин келолмас,
Ҳатто бахт, омад ҳам ёнингдан кетмас
Она нега ҳеч ким сиздек бўлолмас
Онажон меҳрингиз тополмаяпман,
Бу аччиқ дардларни енголмаяпман.
Дуолар қилганча менга бахт тилаб,
Ўзимас мен учун умрлар сўраб.
Мангуга кетдингиз оҳ мени алдаб
Онажон мехрингиз тополмаяпман,
Бу аччиқ дардларни енголмаяпман.
✍Фаришта
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Bu Malak mening onam,
Bardoshi tog‘dan buyuk.
Dardi uqyondan chuqur,
Zikridir shukur shukur.!
Charchash nima bilmagan,
Hech shikoyat qilmagan.
Halollikni o‘ylagan,
Shu Malak mening onam.!
Yig‘lama mayus onam,
G‘am yema munis onam.
Bu kunlar o‘tar ketar,
Bir og‘irlik ortidan,
Yengillik kelar onam.
Halollik yutar yutar,
Bu Malak mening onam.
Bu malak mening onam,
Qanotlari iffati.
Duosi muzroq o‘qi,
Sharafi yuzin oqi.
Besh bolani o‘stirgan,
Halollikda tik turgan.
Ikki oyoqda yurgan,
Shu Malak mening onam.!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Онааа... ўзиз учунам яшайсизми.?😢
Йўқ аслида ҳам шундай она ўзи учун эмас фарзандлари учун яшайди, фарзандлари учун ҳамма синовларга қийинчиликларга чидайдиган буюк зотдир..😢
#Премера
Ҳеч қайерга сиғмас онасиз бошим,
Томоғимдан ўтмас есамда ошим.
Маржондек тўкилиб тўҳтамас ёшим,
Ёлвораман ҳудожон онамни қайтар.
Дунёларга сиғмас қизингиз бугун,
Дарду ҳасратлардан дилида тугун.
Армон ўз бағрига қилдику сургун,
Ёлвораман ҳудожон онамни қайтар.
Фарёдларим бутун самони тутар,
Мени онамдайин айтинг ким кутар.
Тоғдек бардошим ҳам тугади етар,
Ёлвораман ҳудожон онамни қайтар.
Дардимни айтмоққа дардкашим йўқдир,
Етимлик қалбимга қадалган ўқдир.
Энди сизни кўрмоқни имкони йўқдир,
Ёлвораман ҳудожон онамни қайтар.
Йиғласам кўз ёшим артолмас ҳеч ким,
Дард чексам дардимни ололмас ҳеч ким.
Беминнат меҳрини беролмас ҳеч ким,
Ёлвораман ҳудожон онамни қайтар.
✍Фаришта
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Эй Худойим сендан танҳо илтижоим,
Онам бағри бўлсин менинг паноҳ жойим,
Бошимдаги тожим бўлиб юрсин доим,
Ўтинаман онамни соғ-омон асра.
Шифо сўраб ё Раб, дилим нолон бўлди
Кафтим очсам дуога кўз ёшга тўлди
Болам болам,дея қадди камон бўлди,
Ўтинаман онамни соғ-омон асра.
Сен онамни бунчалар тез қаритмагин
Хира қилма кўздан нурин аритмагин,
Вужудига куч мадор бе ҳоритмагин
Ўтинаман ОНАМни соғ-омон асра.
Юрагидан барча дардин олгин ўзинг
Ва ўрнига шодлик қувонч солгин ўзинг
Ёлғиз қўйма, доим ҳамроҳ бўлгин ўзинг
Ўтинаман ОНАМни соғ-омон асра.
Уйлар қилай тўримда ўтирсин ОНАМ,
Тўйлар қилай яйраб-яшнаб юрсин ОНАМ,
Болаларим боласини кўрсин ОНАМ,
Ўтинаман ОНАМни соғ-омон асра.
Бозор бориб ўзи бешик танлаб берсин,
Суюб-суюб оғзида нон чайнаб берсин,
Тўйларида қулоч ёйиб ўйнаб берсин,
Ўтинаман ОНАМни соғ-омон асра.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ЯРИМ ЮРАКЛАР..
Дил оғриғи, қийнар умрбод,
Ярим тунда чекар оҳ фарёд,
Бахтлар унга бўлган етти ёт,
Онаси йўқ, ярим юраклар.
Соғинганда ойнага қараб,
Сийратидан нигоҳин излаб,
Умри ўтар, йиғида бўзлаб,
Онаси йўқ, ярим юраклар.
Тушларида онасин кўрар,
Қуёш чиқмай қабрига борар,
Юрак куйиб, дод солиб йиғлар,
Онаси йўқ, ярим юраклар.
Умри ўтар алам, ситамда,
Умри ўтар, дарду-ғамда,
Сабр қилар оғир дамда,
Онаси йўқ ярим юраклар.
Турткилашар онанг қани деб,
Ким туққан ўзи сани деб,
Яшайди ҳаммадан дакки еб,
Онаси йўқ ярим юраклар.
Осмонида порламас юлдуз,
Юрагини ўраб олган муз,
Дунёларга боқади маюс,
Онаси йўқ, ярим юраклар.
Дил оғриғи қийнар умрбод,
Ёстиқ қучиб, чекади фарёд,
Не ёмонлик қилди эй ҳаёт,
Онаси йўқ, ярим юраклар.
Эй одамлар, сабрлар тиланг,
Етимларни бошини силанг,
Мард бўлсангиз кўнглини сўранг,
Онаси бор, бутун юраклар.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Соғинч нелигин сиз мендан сўранг,
Онамнинг қабрини қучаман ҳар кун.
Тафтини билай деб муздек қабрга,
Бағримни тупроққа босаман ҳар кун.
Соғинч нелигин сиз мендан сўранг,
Онамнинг меҳрини туйгим келади.
Қанча қучоқламай муздек қабрни,
Онамнинг бўйлари келмайди нечун.
Соғинч нелигин сиз мендан сўранг,
Ҳар куни бағримни тилади сўроқ.
Онам хизматимдан розими бироқ
Сўрасам ожизлик қилади тупроқ.
Соғинч нелигин сиз мендан сўранг,
Соғинчим қалбимга ёқмоқда олов.
Фарзандлик бурчимни қанча ўтадим,
Эсласам аламлар қилади кўпроқ.
Соғинч нелигин сиз мендан сўранг,
Онам, онажоним ўлмайди дердим,
Хаста ҳолида ҳам куймадим афсус,
Ҳали кўп ғамимни ейдида дедим.
Соғиниш нелигин айтай дўстларим,
Онамнинг соғинчи қийнайди ҳануз.
Қабрига бош қўйиб йиғлайман юм юм,
Соғиниш нелигин сиз мендан сўранг.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Бир кун келиб шу қўнғироқни сен ҳам кутасан ўшанда отангни онангни сизлардек бемеҳр фарзандларини соғинганини тушуниб етасан лекин унда кеч бўлади.. нодон бемеҳр фарзандларга яратганни ўзи инсоф берсин сизларга🤲😢
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
МЕНИНГ ОНАМ БОР!
Оналар ҳақида ёзмоқчи бўлдим,
Лекин ожиз экан ҳали қаламим,
Ёздиму ўчирдим, ёздим ўчирдим,
Оқ қоғоздан олдим гўё аламим.
Онажоним сизни таърифлаш учун
Бисотимда камлик қилар сўзларим,
Шунинг учун сизни таърифлаб эмас
Ўзимни айблаб ёзиш кўзладим
Эсимда “Эгалик қулман” дердингиз,
Хотирамда қолган айтган сўзингиз.
Вақтни айланиб келишин қаранг,
Эгалик қул хозир сизнинг қизингиз.
Ишга деб чопаман, уйга чопаман,
Уй - рўзғор, болалар - ташвишлар сероб.
Кунлар ўтишини сезмай қоламан
Қачон сизни кўрдим қиламан хисоб.
Бемеҳр қизманми? Асло онажон!
Қалбим меҳр билан тўла лиммо - лим.
Оқ сутингиз билан берган меҳрингиз
Тўлдирган юрагим, вужудим, қоним.
Кўп бўлмади бир яқин дугонамнинг
Ёшгина онаси тўсатдан ўтди.
Онамлаб зор қақшаб қолган дугонам
Дилдаги гапларин бизларга тўкди.
“Бир хафта ўтирдим ота уйимда.
Келди - кетди кутдим уйга ҳам бормай.
Бола чақа менсиз яшар эканку,
Кунини кўрдику бир кун оч қолмай.
Бемалол келмасдим онам борида,
Онам абадийдек кўнглим эди тўқ.
Кечгача ўтирсам бўлмас эдими?
Энди афсуслардан ҳеч бир фойда йўқ.”
Дугонам сўзлари очди кўзимни,
Менчи, нима қилдим СИЗ учун она?
Айбларимни ёзсам қоғозим тўлди,
Эссиз, қанча вақтни йўқотибмана.
Бир йилда бир марта кафега бошлаб,
Бир сокин гўшада сухбат қурмабман.
Тутиб қўлингизга таомномани
“Она танланг! Нима ейсиз” демабман.
Ўткан хафта дугоналарим билан,
Кеча қўшниларим, бугун оилам,
Барига вақт топдим, лек ёдимда йўқ
Қачон сизни хурсанд қилдим волидам?
Бошингизга қўнган оппоқ қировда
Менинг ҳам ҳиссам бор мунис азизам.
Пешонангиздаги ажинлар сўзлар
Бизни деб тортгансиз қанча ғам, алам.
Йилда икки байрам - икки ҳайитда
Бошингизга рўмол олиб борибман.
Эх нодон қиз! Ўзим охорлик кўйлак
Ва янги пойабзал кийиб олибман.
Нега тиктирмадим сизга харирдан
Ёки помбархитдан сипо бир либос?
Нимага олмадим битта пойабзал
Кўйлагингиз рангига қилиб рангин мос?*(
Боламга бозордан кийим олганда,
Дейман “Онамга ҳам оламан шу гал.”
Ё вақтим қолмайди ва ёки пулим
“Ха майли, оламан кейинги сафар.”
Кейинги сафарлар кўпайиб кетди
Қачон келади шу кейинги сафар?
Ё Аллоҳ. Мадад бер, кўнглини олай.
Онам охиратга қилмасдан сафар.
Хали ҳам фурсат бор. Қуёшим, Ойим,
Кўнглингизни олай, беринг бир имкон.
Кун келиб, бир куни сизни йўқотиб,
Сўнгра афсус қилмай азиз онажон.
Бир кун театрга олиб бораман,
Бир кун фавворага олиб борсамчи?
Бахри дилларингиз очилармиди,
Тоғларга, боғларга олиб чиқсамчи?
Юринг айлантирай гўзал жойларда,
Кўнглингиз нимани истар, тутайин.
Осмонда ойми ё кўкдаги юлдуз,
Олиб пойингизга барин тўкайин.
Ахир мен ҳам фарзанд ўғил қатори,
Уйим бошқа лекин ҳаёлим сизда,
Узоқ умр кўринг жаннат юзлигим,
Жоним нисор бўлсин хок пойингизда.
Қанийди опичлаб оборсам Хажга,
Қўлингиздан ушлаб тавоф қилдирсам,
Бешигим бошида бедор кетказган
Уйқусиз тунингиз қарзини узсам.
Ғаниматим онам, Жаннатим онам,
Рухсат беринг бир кеча бағризда қолай.
Азиз тиззангизга бошимни қўйиб
Сухбатлашиб барча дардингиз олай.
Йўқ дейсиз! Биламан. “Болам уйга бор,
Иссиққина ўрнинг совуб қолмасин.
Бир кеча минг кеча бўлмас ва лекин
Куёвим хувиллаб ёлғиз ётмасин.”
Ахир кўзларингиз айтиб турибди
Мени соғингансиз, лек ўйлаб тинчим,
Кетақол деяпсиз, Меҳрибон онам,
Фариштам, ёлғизим, мунис севинчим.
Борсам тансиқ таом қилмоқчи бўлиб,
Куймаланиб қиласиз югур югур.
Бўлди энди она! Тансиқ таомни
Мен сизга келтирай, еб қилинг хузур.
Акамга, укамга хавасим келар,
Ҳар тонг дуо олиб чиқар кўчага,
Дуогўй фариштам дуоларингиз
Фақат бизга эмас, барча барчага.
Дуода сўрайсиз фарзандлар учун,
Элу юрт, жигарлар, қўшнингиз учун
Бирор марта эшитмадим онажон
Сўраганингизни ўзингиз учун.
Биламан орқамдан дуо қиласиз
Ҳар доим, куну тун, шому саҳарлаб.
Шу дуолар сабаб униб ўсяпман,
Шу дуолар мени юрибди асраб.
Кимдир ёш кўринар қирқ, элликда ҳам,
Бунга нима сабаб, борми билгувчи
Ўйладим ва топдим Биз ҳали бола!
Онамиз бор бизни "БОЛАМ" дегувчи
Кўзимда ёш, хозир бутун дунёга
Жар солгим келяпти такрор ва такрор,
Одамлар! Мен бахтли ва бой инсонман
Чунки ОНАМ хаёт, менинг ОНАМ!
Ёшлигимда йиғласам гар,
Овутганим эдингиз,
Болам ҳавотирланмагин,
Ёнингдаман дедингиз..
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Она фарзандини қалбида сақлайди албаттда тўғри қайсики она йиғлаётганини кўрсангиз билингки у ўзи учун эмас фарзанди учун йиғлаётган бўлади..
Жудаям таъсирли ва ибратли сўзлар 👍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Пойига бошимни қўйиб олайин
Онамсиз қийналар танамдаги жон
Райҳон хидларига тўйиб олайин
Бир кунга Онамни қайтар Художон
Кўз ёшлар тугади йиғламай қўйдим
Хасратда ўзимни пичоқсиз сўйдим
Онамсиз дунёдан жонимдан тўйдим
Бир кунга Онамни қайтар Художон
Берган мехрларин қайтиб берайин
Юракда дардлар кўп айтиб берайин
Онамни ўрнига ўзим ўлайин
Бир кунга Онамни қайтар Художон
Ҳамма қилиғларим майлига ташлай
Волидам етаклаб Ҳажларга бошлай
Елкамда кўтариб бир кунга яшай
Илтимос Онамни қайтар Художон
Пойига бошимни қўя олмадим
Жаннатим онам деб суя олмадим
Ҳали хеч мехрига тўя олмадим
Бир кунга Онамни қайтар Художон
Тиз чўкиб қаршингда қасам ичаман
Елкамдан туширсам бошим кесаман
Ўлсам онам учун ўлиб кетаман
Бир кунга Онамни қайтар Художон
Ўчоқда қайнатиб қора қумғонини
Ошлар қилиб берай асраб жонини
Тандирларда ёпиб берай нонини
Бир кунга Онамни қайтар Художон
Камронбек Исмоилов
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Атиргулдан қолишмайди ифорингиз,
Йироқ кетсам тутаверар ҳуморингиз,
Кўнгли поким йўқдир зарра ғуборингиз,
Баҳорлардан аълосиза Онажоним.
Меҳр деган қуёшингиз сўнмайди ҳеч,
Бор бўлсангиз менга ғамлар қўнмайди ҳеч.
Нигоҳларим сизга боқиб тўймайди ҳеч,
Баҳорлардан аълосиза онажоним.
Биргина сиз бу кўнглимга қарагансиз,
Қайда бўлмай тинмай ҳолим сўрагансиз.
Дил уйимни гуллар билан ўрагансиз,
Баҳорлардан аълосиза онажоним.
Юраккинам армонларни танимайди,
Бу дунёда онаси бор қаримайди.
Уйимиздан райҳон ҳиди аримайди,
Баҳорлардан аълосиза онажоним.
Яратганим Оллоҳимга минг шукурлар,
Борлигингиз бахт керак эмас менга дурлар
Жаннатларда ҳизмат қилсин сизга ҳурлар,
Баҳорлардан аълосиза онажоним.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Онажоним жойингиз жаннатларда оҳиратингиз обод бўлсин илоҳим...🤲😢😢
Онаси ҳаётлар онангизни қадрига етинг чунки биздек сиз ҳам бир кун келиб соғиниб излайсиз😭
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
😢😢😢😢😢
Онаси борларга келар ҳавасим,
Бўғзимга тиқилар гоҳо нафасим.
"Аяжон" дейман~у чиқмайди сасим,
Онажон меҳрингиз тополмаяпман,
Бу аччиқ дардларни енголмаяпман.
✅✍Фаришта
✅🎙Зиннура
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ҲАММАДАН ЗЎР ЎЗИМНИНГ ОНАМ
Шодон юриб, обдон кулдирган,
Ҳар нафасда, меҳр тўлдирган,
Ғам келса ҳам, ғамни сўлдирган,
Ҳаммадан зўр, ўзимнинг онам.
Ҳақ йўл тутган, гумонлари йўқ,
Кўзи қувнар, ёмонлиги йўқ,
Мени кўрса, кўнгиллари тўқ,
Ҳаммадан зўр, ўзимнинг онам.
Оқ қуш мисол тиниқ юзлари,
Сўзлаганда ширин сўзлари,
Чиройлидир битта ўзлари,
Ҳаммадан зўр, ўзимнинг онам.
Бўлолмайди ҳеч кимса ундай,
Муштипарим ўпганда вай-вай,
Яноқлари ёнади шундай,
Ҳаммадан зўр, ўзимнинг онам.
Муаллифга рахмат.✍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Гўзал ҳотима барчамизга ҳам насиб қилсин йиғламасдан кўролмадим😢😭
Кўзлари кўрмайдими,
Мени танимайдими,
Оёғи юрмайдими,
Жойидан жилмайдими.
Онам онам бу онам...
Жонидан жон берган эди,
Тунлар бедор бўлган эди.
Боламга деб куйган эди,
Меҳрибоним жоним эди.
Кўп олишиб дарди билан,
Сирлашарди сабри билан.
Йиғлатдингку жоним онам,
Дардига бўйсунган онам.😭
Уч юз йил яшаганда ҳам,
Дардимга топилмас малҳам.
Кўнглим ололмас тоғлар ҳам,
Йиғлатиб кетган жон онам.
Гуноҳ дедиларку куйсам,
Онам деб оҳ воҳлар урсам.
Арзийдику жоним берсам,
Кўнгли дарё менинг онам.
Жону жаҳонимсиз онам,
Гулу райҳонимсиз онам,
Қишда баҳорим эдингиз,
Жаннатим жонимсиз онам.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
#премьера
ОНАЖОН ЙИҒЛАМАНГ
Онажон йиғламанг, мен-чи, яхшиман,
Бу кўз ёш жонимни қилмоқда нимта.
Илтимос, бунчалар дардга енгилманг,
Бу ғамлар қувончим қилар яримта.
Ўкинманг онажон, бир мартта кулинг,
Кулсангиз гўё-ки, ёришар жаҳон.
Майлига умрбод юролмасам хам,
Фақат сиз йиғламанг асло, ҳеч қачон.
Мен-чи... мен Раббимнинг эрка қизиман,
Дардимдан дард чекмай, доим қувонинг.
Онажон, мен учун сизни йиғлатиб,
Юриш ё айланиш ёқмас ишонинг.
Илтимос, онажон асло йиғламанг,
Ғамингиз кўрмоққа чидолмам зинҳор.
Майлига не бўлса бари қисматим,
Муҳими ёнимда сиздек онам бор.
Кулгингиз кўнглимга беради ором,
Меҳрингиз тафтидан бахтга тўламан.
Ҳар қандай дамда ҳам она доимо,
Мен сизни жуда хам яхши кўраман.
✍-Мовлудабону Имомназаровa
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ухламаганлар борми? 🤔
Каментарияга биттадан Онажонларимизни машхур гапларидан ёзамиз🤗
Мен бошладим...
Сен бола кўрпани тагига кирволиб телефон ўйнаяпсанми яна ухламасдан...😂
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?