Одам келиб дунёга қачон кетарин билмас,
Учиб кетса ҳам ойга ҳаридордан қочиб бўлмас.
Қашшоқ бўл ҳоҳ бой уйинг бўлса ҳам сарой,
Қанча қилма доду вой ажал одам танламас.
Дунёни ўтар дебон кўнгилда қилсанг ишинг,
Қанча уринма бекор тақдирга ўтмас тишинг.
Баланд тоғларда арча қўриқласа сени илонлар,
Ажалинг келган бўлса асролмайди ҳатто милиёнлар.
Манман деган одамлар ўтди кетди қайдалар,
Темир бўлсанг болға бор ҳамирдай қилиб майдалар.
Дунёнинг роҳатини кимлар даврон сурмаган,
Таҳт Сулмаймон пайғамбар ернинг остин ўйлаган.
Ғазал ёзса Алишер ҳатто булбул сайраган,
Шулардан айтинг ким қолди ажалнинг ўқи тегмаган.
Икки қўшни бири бўлиб бой ўз қўшнисин сотибди,
Бу ҳам етмай шўрликка ғийбат тошин отибди.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Izox o'zingizda.
➫@Onahaqidasherlar
Ota Onasiga mexribonlar kanali.
Yaqinlaringizga ulashing..!👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFcl-FhIbmEJ2xQCXA
Забардастдек ўғил, қизи бўла туриб,
Меҳрибонин жонидан ҳам тўйдирганлар
Олисларда юрар яйраб,даврон суриб.
Гуноҳлардан ўзига чоҳ ўйдирганлар.
Онасини ёлғиз ташлаб куйдирганлар!
Волидасин қўйиб хароб, зах жойларга,
Ўзи яшар шаҳардаги саройларда.
Нолиб ўтар қўли етса ҳам ойларга,
Гуноҳлардан ўзига чоҳ ўйдирганлар,
Онасини ёлғиз ташлаб куйдирганлар!
Кечалари уйқусидан кетар чўчиб,
Болам, дейди онаизор ранги ўчиб,
Дилин ўртаб тоғдек Соғинч кетар кўчиб,
Гуноҳлардан ўзига чоҳ ўйдирганлар,
Онасини ёлғиз ташлаб куйдирганлар!
Келин бўлиб қайнонангиз она билиб,
Севмайсизми чин юракдан кўнгил бериб.
Ахир сиз ҳам қайнонасиз бир кун келиб,
Гуноҳлардан ўзига чоҳ ўйдирганлар,
Онасини ёлғиз ташлаб куйдирганлар!
Хазон каби сарғайтириб юзларини,
Йўлингизга термултириб кўзларини,
Эшитмайсиз нолаю оҳ бўзларини,
Гуноҳлардан ўзига чоҳ ўйдирганлар,
Онасини ёлғиз ташлаб куйдирганлар!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Bemor bolsa gar u zot,
Titroq bosar tanamni.
Robbim ayla ehtiyot,
Xasta qilma onamni.
Ularsiz yashash ogir,
Tingla bir bor nolamni.
Otinaman, ey Tangrim,
Xasta qilma onamni.
Otamning kongil ardogi,
Jonajonim onam mani.
Otamning suyukli yori,
Jannatgosham onam mani.
Yoq ulardek mehribon,
Tushunarlar odamni.
Jonini ayla omon,
Xasta qilma onamni.
Keltirdilar dunyoga,
Kordi qancha alamni.
Chidadilar sinovga,
Xasta qilma onamni.
Dil yaram bilasan lek,
Yangilama yaramni.
Qoyib hayotimga chek,
Xasta qilma onamni.
Mushtoqdirlar yolimga,
Qalbin tilma onamni.
Rozidirman olimga –
Xasta qilma onamni.
Otamning kongil ardogi,
Jonajonim onam mani.
Otamning suyukli yori,
Jannatgosham onam.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Ухламаганлар борми? 🤔
Каментарияга биттадан Онажонларимизни машхур гапларидан ёзамиз🤗
Мен бошладим...
Сен бола қачон ўзинг билиб эртароқ ухлейсана а.?
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ота онасини яхши кўрадиганлар учун каналимиз севиш учун танишиш учун кирган йигит қизлар фақат фикр билдирилар илтимос танишув чат қилманглар назаримда сизлар ота онангизни на ҳурмат қиласиз на яхши кўрасиз афсус...🤦♀
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ярми чин ярмиси рўёда,
Дунёнинг ками ҳич тўлмайди.
Билиб қўй эй инсон дунёда,
Онанинг ёмони бўлмайди.
Фарзанддир бир умр ташвиши,
Ибратдир ҳикматдир ҳар иши.
Дуога ўҳшайди қарғиши,
Онанинг ёмони бўлмайди.
Меҳри мўл меҳри.ҳич қимматмас,
Бир она бергани миннатмас.
Онасиз жаннатлар жаннатмас,
Онанинг ёмони бўлмайди.
Сеҳридан унади гул лолалар,
Кўзида кўз ёшу жолалар.
Гоҳ нобоп чиқади болалар,
Онанинг ёмони бўлмайди.
Дард ютиб ҳаётдан толган у,
Қиз туғиб балога қолган у.
Ҳаммасин бўйнига олган у,
Онанинг ёмони бўлмайди.
Эй дунё безаги нақшилар,
Ноҳақлик йўлида қаршилар.
Онани йиғлатманг яхшилар,
Онанинг ёмони бўлмайди.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Мен хам яхши кўраман яхшиям бахтимга сиз борсиз Дадажоним илоҳим умрингиз узоқ бўлсин.. 🤲
Ўтганларимизни охирати обод рухлари шод бўлсин 🤲
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
💐Бугун онам туғилган кун!
(онажонлар учун)
Шўх булбуллар сайрар бийрон,
Тоғ-у тошда чопар жайрон,
Бу не ҳол, деб бўлманг ҳайрон,
Бугун онам туғилган кун,
Онажоним туғилган кун!
Кўкда қуёш кулаётир,
Қалдирғочлар келаётир,
Синглим тилак тилаётир,
Бугун онам туғилган кун,
Онажоним туғилган кун!
Шамоллар ҳам яйраб елар,
Набиралар қувнаб келар,
Бувисини қутлаб келар,
Бугун онам туғилган кун,
Онажоним туғилган кун!
Баҳор келса - элда кўклам,
Баҳор келса - дилда кўклам,
Мудом исми тилда кўркам,
Бугун онам туғилган кун,
Онажоним туғилган кун!
Қучоқ-қучоқ гуллар терай,
Бўйларини гулга ўрай,
Кўзларида қувонч кўрай,
Бугун онам туғилган кун,
Онажоним туғилган кун!
Алласининг навосидан,
Ундим меҳр зиёсидан,
Камол топдим дуосидан,
Бугун онам туғилган кун,
Онажоним туғилган кун!
Учиб қўнар капалаклар,
Эшик чертар ҳур, малаклар,
Юрагимда кўп тилаклар,
Бугун онам туғилган кун,
Онажоним туғилган кун!
Қалби бахтга тўлиб юрсин,
Йиғламасин, кулиб юрсин,
Ҳожи она бўлиб юрсин,
Бугун онам туғилган кун,
Онажоним туғилган кун!
Асрлардан ошсин ёши,
Омон бўлсин азиз боши,
Ҳовлимизда наҳор оши,
Бугун онам туғилган кун,
Онажоним туғилган кун!
Келинг дўстлар, қариндошлар,
Қўни-қўшни, овулдошлар,
Меҳмон бўлинг ватандошлар,
Бугун онам туғилган кун,
Онажоним туғилган кун!
Соғ-саломат, тетик, бардам,
Ёнимизда улар ҳардам,
Яшасинлар мудом хуррам,
Бугун онам туғилган кун,
Онажоним туғилган кун!
Шўх булбуллар сайрар бийрон,
Тоғ-у тошда чопар жайрон,
Бу не ҳол деб бўлманг ҳайрон,
Бугун онам туғилган кун,
Онажоним туғилган кун!
Беги Дўст
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Юзларизга юзим боссам,
Юзиз бурманг Онажон,
Тушларимда қўлиз ўпсам,
Қўлиз олманг Онажон.
Мен бир ғариб дили пора,
Ғам аламда юрибман.
Ғам аламлар адо қилди,
Соғинганман Онажон.
Кошки ғамгин пайтларимда,
Бошим узра қўллариз.
Кошки дунё азоб берса,
Мадад берса сўзлариз.
Бугун соғинч ёшлар тўкдим,
Соғинтирди йўллариз.
Сизни эслаб сўзларингиз,
Дилпораман Онажон.
Жахон кездим йиллар ўтди,
Келди оғир кунларим.
Атрофимда ёри дўст йўқ,
Ойсиз ўтди тунларим.
Сиз эдингиз қоронғуда,
Ёритгувчи йўлларим.
Бир тасалли топмадим мен,
Вайронаман Онажон.
Сирларимни айтар эдим,
Ичим тўлиб кетганда.
Йўлинг топгин болам дердиз,
Сенга имкон етганда,
Имкон етди йўлим топдим,
Тангри бахтим берганда.
Бахтим бўлди, узоқдасиз,
Сизсиздурман Онажон.
Уйга борсам болажоним деб,
Юзиларимдан ўпардиз.
Энди иссиқ бағрингизсиз,
Музлаганман Онажон.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Бир уриб ўлдириб қўйсанг арзийдиган қиз экан яхшиям йигит фаросатли ақлли меҳрибон ўғил экан шунақа йигитлар кўпайсин онасига меҳрибон..🤲
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
📹 Онангдан бошқага керак эмассан... 🥺
Жуда тасирли сўзлар албатта эшитиб кўринг.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Рўёб қилиб юракдаги орзуларим,
Айланамиз юртни бугун она бола.
Бир чеккага суриб қўйиб дунё ғамин,
Елкамга мин зиёратга кетдик она.
Кўпдан буён юрагинга жойлаганинг,
Нидо айлаб дуоларда йўқлаганинг.
Самарқандми Буҳороми ҳоҳлаганинг,
Елкамга мин зиёратга кетдик она.
Тойчоғим деб эркалайсан тойчоқ бўлай,
Пойинг тегиб елкалари бир тоғ бўлай.
Мен сен учун қаноти бор булоқ бўлай,
Елкамга мин зиёратга кетдик она.
Ўтганларнинг руҳларини бир шод этиб,
Қадам босган ерларни обод этиб.
Эсламоққа зўр ҳотира бунёд этиб,
Елкамга мин зиёратга кетдик она.
Мен истаган, сен истаган савоб учун,
Икки олам бу мўътабар тавоб учун.
Ҳақ йўлида бахт йўлида юрдик бугун,
Елкамга мин зиёратга кетдик она.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ногоҳ синовлардан қалбинг минг пора,
Ҳасрат ўт солдими қалбинга яна.
Кўрмоққа зормисан болангни бир бор,
Мени деб минг азоб чекдингми она.
Соғиниб йўқлайсан бора олмайман,
Арзимас юмушдан орта олмайман.
Соғиниб дийдорга қайта олмайман,
Мени деб минг азоб чекдингми она.
Маюс боқасанда менинг йўлимга,
Дуолар қиласан ҳар бир ишимга.
Дунё кенг кўринар менинг кўзимга,
Мени деб минг азоб чекдингми она.
Баъзида кўзларинг ёшланипти лим,
Бир бора йўқламай юрибманда жим.
Ҳаловат томадинг волидам бир зум,
Мени деб минг азоб чекдингми она.
Дўстлар деп боримни бериб юрибман,
Бойлик дея ширин, ҳаёл сурибман.
Кечиргин қадрингни энди билибман,
Мени деб минг азоб чекдингми она.
Кўролмасдан зимдан ғийбатим қилди,
Синдириш мақсади туҳматлар қилди.
Дўст-у ёр сотишиб ҳиёнат қилди,
Мен учун минг азиб чекдингми она.
Шухратбек
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Senga ishonaman deb qo‘ying Dada...
Mendan halovatlar yuz burgan mahal,
Alamlar ko‘ksimga in qurgan mahal,
Hayot tasodifan musht urgan mahal,
Senga ishonaman deb qo‘ying Dada...
Gohida bir ishga bormasa qo‘lim,
Havotir chulg‘asa o‘ngimu so‘lim,
Qo‘rquvlar to‘planib to‘sganda yo‘lim,
Senga ishonaman deb qo‘ying Dada...
Bir giyoh unmasa ko‘ngil bog‘imda,
O‘zimni qovursam o‘kinch yog‘imda,
Omadni topolmay sarson chog‘imda,
Senga ishonaman deb qo‘ying Dada...
Qo‘limdan keladi osmonni quchish,
Qushlardan teparoq balandroq uchish,
Faqat yuragimda bor biroz cho‘chish,
Senga ishonaman deb qo‘ying Dada...
Aytgan har so‘zingiz hikmat men uchun,
Har harfi dunyodan qimmat men uchun,
Ham sharaf ham shonu himmat men uchun,
Senga ishonaman deb qo‘ying Dada...
Mendan halovatlar yuz burgan mahal,
Alamlar ko‘ksimga in qurgan mahal,
Hayot tasodifan musht urgan mahal,
Senga ishonaman deb qo‘ying Dada.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Шириним йиғлаганини кўриб мен ҳам йиғлаб юбордиме қўшилиб😢😭
Жаннат совға қилишади ҳали бу қизалоқлар отасига🤲
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
📹 Оналарни ҳаётлик чоғларида қадрларига етайлик Азизларим, чунки Она бу беминнат дўст, меҳрли юрак, қалбан яхши кўрувчи инсондир... 😢
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ўзингиздан қўймасин она! 🌹
Синовлар келганда бошимга,
Кўмилиб юрсам гар ёшимга,
Бўласиз кўйимда парвона...
Ўзингиздан қўймасин она!
«Севдим» деб учратсам ҳиёнат,
Розиман келса ҳам қиёмат,
Мен учун кераксиз ягона,
Ўзингиздан қўймасин она!
Пулим йўқ бўлса ҳам кетмайсиз,
Сабр-ла барига чидайсиз,
Қизингиз шунчалар девона,
Ўзингиздан қўймасин она!
Жигарим қарғаса дам-бадам,
Керакмас миннатли оши ҳам,
Жилмайиб, йиғлаган пинҳона,
Ўзингиздан қўймасин она!
Ичида дуолар лиммо-лим,
Сўзингиздан қўймасин она.
Дунёда ягона яқиним,
Ўзингиздан қўймасин она!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Sizchi siz ota onasi hayotlar oxirgi martda qachon yaxshi ko‘rishizi aytdiz.?
ONANG MEXMON, OTANG OMONAT
Mast etmasin olqishlar zo‘ri,
Uzun-kalta xushtaklar jo‘ri.
Arslonmisan yo oqsoq bo‘ri,
Onang mexmon, Otang omonat.
Yuzda ajin, soch oq, xasta xol,
Turmush yuki dasti qaddi dol.
Allasi xush, topgani xalol,
Onang mexmon, Otang omonat.
Kuzak kelib, ko‘klami ketgan,
Xech kam bo‘lmas qadriga yetgan.
Tomchi suvni sendek er etgan,
Onang mexmon, Otang omonat.
Yuz ranjingga bilmas bir araz,
Sen xaqingda qilmas shum faraz.
Mexri tekin, tengsiz, beg‘araz,
Onang mexmon, Otang omonat.
Chigal-chalkash dunyo shaxmati,
Kimda xuzur, kimda zaxmati.
Bil duosi Xaqning raxmati,
Onang mexmon, Otang omonat.
Sen bazmda bedor qo‘sh tuni,
Ko‘nglini ol nasib xar kuni.
Qaytar dunyo deydilar buni,
Onang mexmon, Otang omonat.
✍G‘ulomjon Normat
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Ҳозирги замоннинг аччиқ ҳақиқати...
Сиз учун қайси вақт яхши эди.?
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
💥 👵🏻Бугун 10-октабр Халқаро бувилар куни
🎉Ҳар йили 10-октябрда бу байрам кўплаб оилаларни бирлаштириб, бир уйга жамлайди.
Тушларимда бувижоним кўрсайдим,
Дийдорига тўйиб суҳбат қурсайдим.
Соғинчларим оғриқларим барини айтиб,
Йиғлаб йиғлаб кўксига бош қўйсайдим.
Қани ўша меҳр тўла нигоҳлар,
Қани мендан мамнун сўзсиз изоҳлар.
Қалбим ўша дақиқаларни ҳоҳлар,
Яна ўша туйғу завқин сурсайдим.
Сочларимни силашлари ёқарди
Доим эркалашлари ёқарди.
Мени ширинликлар билан боқарди
Ёш боладай ёнида ўйнаб юрсайдим.
Айтардилар болам нонинг топ ҳалол
Ҳаммани бирдай кўр кўнглин ол.
Камтарга камолу манманга завол
Панду насиҳатин кўнгил қумсайди.
Болалигим бахтли кечган бағрида,
Сирли сирли эртакларнинг шаҳрида.
Қани ўша кенг ҳовлимиз саҳнида
Қучоқ очиб ёнига юругурсайдим.
Сўнги бора дийдор насиб этмади
Боролмадим зинҳор насиб этмади
Ҳануз ўша армоним мени тарк этмади
Эҳ қанийди ўшанда улгурсайдим.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Мен ҳам дадажонимни яхши кўраман лекин айтолмиман қиз бола бўлганим учундир балки лекин жудаям яхши кўраман онамдан қолган ёдгорим дадажоним бахтимга бор бўлинг давлатпанохим🥰
БАХТИМГА БОР БЎЛИНГ ДАВЛАТПАНОҲИМ..
Онамдан ёдгорим менинг паноҳим
Айтолмаган юракда бордир бир оҳим
Сизнинг соянгизда омондир бошим
Бахтимга бор бўлинг давлатпаноҳим.
Дуолар қилганча ёнимда туринг,
Бахту камолимни сиз кўриб юринг
Сиз борсиз дунёда йўқдир армоним
Бахтимга бор бўлинг давлатпаноҳим.
Сизни борлигингиз мен учун давлат
Доимо юрингиз тўкиб сиз савлат
Синов бардошим енголмас хечвақт
Бахтимга бор бўлинг давлатпаноҳим.
Дилимда бор менинг битта тилагим
Дада бўлинг доим менинг тиргагим,
Айтинг сизсиз кимга бордир керагим,
Бахтимга бор бўлинг давлатпаноҳим.
✍Фариштa
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ҳўп қадрингиз ўтяпти она,
Ғамлар мени тиндирмаяпти.
Бор жонимдан юз бор тўйдириб,
Мени дунё сиғдирмаяпти.
Билмайсизда эрка қизингиз,
Шу кунларда кўп йиғлаяпти..
Ёлғизликда ақлин йўқотиб,
Мени дунё сиғдирмаяпти..
✅🎙Фаришта
✅✍Мовлуда Имомназарова
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОҚ БЎЛИШ ЖАЗОСИ...
(ибратли ҳикоя)
Бир кекса аёл ўғли ва келини билан бир ҳовлида яшар эди. Бир куни ўғил ишдан келса хотиннинг авзойи бузуқ. Бунинг сабабини сўраган эди, онасининг устидан шикоят қилиб, анчагина ёмон гапларни гапирди. Ўғил бундай сўзларни кўп эшитган бўлса- да, бу сафар тоқат қила олмади. Бироқ жаҳли чиққанини билдирмасдан онасига бир жойга бориб келамиз, деб айтди. Улар тоғлик томонларга етиб келишганларида ўғил:
- Эй она! Сабрим тугади. Агар хотинимга қилаётган муомалангизни ўзгартирмасангиз, сизни шу тоғдан ташлаб юбораман! - деди.
Бечора она чорасиз қолганидан ўғлига илтимос қилди:
- Майли, ўғлим. Ўзинг биласан. Фақат рухсат берсанг, икки ракат намоз ўқиб олсам, - деди.
Ўғил рухсат берди. Она намозни ўқиб бўлиши биланоқ ер ёрилиб, ўғилни бўйнигача ютиб юборди. Бу ҳолни кўрган она ўзини йўқотиб қўйди ва бор овози билан қичқирди. Унинг қичқириғини пастдан ўтиб кетаётганлар эшитиб, болани ердан чиқариб олиш учун дарҳол ёрдамга келишди. Лекин барча уринишлари бефойда бўлди. Охири улар бир олимни воқеа жойига чақириб келишди. Олим ҳолатни кўргач, онага:
- Бу оқ бўлишнинг жазоси. Сиз токи ўғлингиздан рози бўлмас экансиз, ҳеч ким ўғлингизни қутқара олмайди, - деди.
Она дарҳол қўлларини дуога очиб, ўғлини бу азобдан қутқаришини сўраб дуо қилди ва ўз розилигини изҳор қилди. Аллоҳнинг изни билан ер юмшаб, ўғил ташқарига чиқди, аммо энди унинг оёқ-қўллари ишламас эди. Натижада у бировнинг ёрдамисиз ҳеч нарса ея олмайдиган ва ича олмайдиган бўлиб қолди. Энг қизиғи бошқаларнинг қўлидан тановул қилса қониқмас, фақат онаси едириб-ичириб қўйсагина қаноат қила олар эди. Шунча нобакорлигидан сўнг ҳам унинг онаси ҳеч оринмасдан, беминнат унинг хизматини қилар эди.
Бу ривоят ибрат учун ёрқин мисол бўлади. Ачинарлиси шундаки, хотинининг йўлига кириб онасини тоғдан ташлаб юбормаса ҳам, ҳар ҳолда қаттиқ ранжитадиганлар орамизда йўқ эмас. Ҳа, азизлар, ота ва она биз учун кўмилишга тайёр турган хазина деганлар. Уларнинг ҳаёт эканлиги биз учун бебаҳо ғанимат.
P:S: Ота Онангиз борларида қадрларига етиб хизматларини қилиб қолинг, эртага излаб изларини тополмайсиз.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
#Перъемера
Бугун қалбим азоб чекиб,
Оғриняпман онажон,
Кулиб турган чеҳрангизни,
Соғиняпман онажон..
Суратингиз қучиб аста,
Овуняпман онажон.
Сизсизликдан бўлиб ҳаста,
Оғрияпман онажон.
Сизни бир кун келади деб,
Кутаяпман онажон.
Соғинчларим азобин еб,
Яшаяпман онажон.
Қизим деган сўзингизни,
Соғиняпман онажон,
Мени қучган бағрингизни,
Соғиняпман онажон.
✍Фаришта
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
1 ОЙДА 5 МЛНДАН 35 МЛНГАЧА ОЙЛИК💰💸
💁🏻♀ Онлайн Ишга таклиф қиламан!!!
Опа-Сингиллар маълумотларни ӯкинг
1️⃣ Компанияга аъзо бўлиш текин😍
2️⃣ Қандай ишлаш ӯргатилади👩💻
3️⃣ Онлайн Дарсларимиз мавжуд📝 Йошни ахамияти йук
5️⃣ Иш ҳақида тӯлиқ маълумот берилади🗂
6️⃣ Ойлик Нақд ёки Пластик (хохишга қараб)💰
7️⃣ Иш вақтини ӯзингиз белгилайсиз🕘
8️⃣ Иш қонуний, Стаж кетади⚖️
9️⃣ Доимий Харид йуқ❌
🔟 Кӯчама-кӯча юриб, нарса сотмайсиз ☝️
БАТАФСИЛ МАЛУМОТ👇
@matluba892708
+98931499970
@Dildora19881996
/channel/onlaynishdaromat
Ярим тунда бўлди қўнғироқ,
Ало болам соғ омонмисан,
Оббў дедим мен эриниброқ,
Она ухлайман чарчаганман.
Тонглар отди ва кунлар ботди,
Вақт топиб онамдан олмадим ҳабар,
Бугун юрагимга бир ханжар ботди.
Онам ўлган эмуш бугун тонг саҳар.
Қаранг вақт топилди онам олдига.
Ишимдан жавоб беришди уч кун.
Онам кетган эди Ҳақнинг ёнига.
Нега келолмадим эканман худбин.
Онажон мен келдим, она,
Мен ўша холингдан олмаган хабар.
Бир оғиз сўзимга бўлдинг сарсона.
Мен эса, вақти йўқ бир нодон қайсар.
Кўзларимда ашк томчилар лим,
Титрайди юрагим бўлиб безовта,
Бир сўз айтолмайин ўтирибман жим,
Менман ўша вақти йўқ, нодон бойвачча.
Чўчиб уйғонаман бўлмас қўнғироқ,
Омонмисан деб изламас биров,
Узун тунлар қиламан ўзимни сўроқ,
Ўша қўнғироқлар балки Роббимдан синов.
✍Шояд Бек.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Hechkimdan kam qilmayin, mehringiz berib,
Bu hayot yoʻlida, boʻldingiz
dalda.
Qayg'urmayin, hamon shodon yuribman kulib,
Siz borsiz men doim magʻrurman
dada.
Nomard-u soxtalar ortdan kulsa ham,
Oʻchmas boʻlib yashayverar qalbimda yara.
Gohida bu dardlar sarson qilsa ham,
Siz borsiz men doim magʻrurman dada.
Yolgʻizlik yaxshidir koʻnglimiz uchun,
Koʻrdimki bu dunyo soxtadir soxta.
Qolsa qolib ketar yechilmas tugun,
Siz borsiz men doim magʻrurman dada.
Taskin izlab toliqqanmiz yuragimizga,
Men hali zoʻr inson boʻlaman dada.
Oz qoldi nurafshon kunlarimizga,
Siz borsiz men doim magʻrurman dada.
Men uchun borligingiz topilmas taxtdir,
Men asli aslida sizdekman dada.
Menga sabog'ingiz eng buyuk baxtdir,
Siz borsiz men doim magʻrurman dada.
Bilaman hali koʻp yoʻllarim olis,
Yaratganga shukur deb, boryapman dada.
Shu olis yoʻllarda niyatim holis,
Siz borsiz, men doim magʻrurman dada.
Mirzohid Farrah
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
🌸🌿🌸🌿🌸🌿🌸🌿🌸🌿🌸🌿
ONASI BOR INSONNING
Onasi bor insonning bu dunyoda g'ami yo'q,
Mehrga ko'ngli to'lar, o'ylaydigan kami yo'q.
Har qadamda duolar yorug' qilgay yo'lini,
Tabassum yo'qlab turar, qarog'ining nami yo'q.
Onasi bor insonning qish bilmaydi yuragi,
Armonlarga yo'liqmas mustaxkamdir tirgagi.
Tongda quyosh erkalab uyg'otadi baxt ila,
Buyuk maqsadlariga yo'l boshlaydi tilagi.
Onasi bor insonning hovlisida gul unar,
Omad qushi hamisha pokiza dilga qo'nar.
Fayzli makoniga yog'iladi baraka
Nurli yuziga boqsa qayg'ular zumda so'nar.
Onasi bor insonning har ishida unum bor,
Ezgu tilaklar ila Robbim o'zi madadkor.
Baxt ortidan ergashib yuzlarin bezar kulgu,
Yo'qlab turadi omad tabassum bezar takror
Barchamizni ilk ustozimiz onajonlarimizdir. Borida qadriga yetaylik!!!!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?