ona_haqida_sherlar | Неотсортированное

Telegram-канал ona_haqida_sherlar - Ona xaqida sherlar

7087

➪Ota Onasiga mexribonlar kanali♥️ Alhamdulillah Bizning maqsad yaxshilikka yetaklash☪️ https://www.youtube.com/c/Otaonasigamexribonlar https://www.instagram.com/Ona_haqida_sherlar Hamkorlikka taklif etamiz ➫ @mlyfm

Подписаться на канал

Ona xaqida sherlar

😢

Ёнингда ўтирмайди бир боланг,
Эсинга келади ўтган онанг.
Оллоҳга етмайди бир ноланг,
Қариганда биласан болам.

Кўзингдан томади аччиқ ёш,
Йиғлаб йиғлаб ейсан совуқ ош.
Юрак қурғур бермайди бардош,
Қариганда биласан болам.

Бу дунёси ҳаммадан қолар,
Тақдири азалда ёзилган бўлар,
Дуо олган муродга етар
Қариганда биласан болам.

Бу сўзларим сенга насиҳат,
Оллоҳдан келмасин қора ҳат.
Яхши тушларни кўриб ёт,
Қариганда биласан болам.

Шоир устоз суннати,
Китоб ўқиб йиғлаб ўтди.
Кексаларни сўзини тинглаб ўтди,
Оҳириат ғамини ғамлаб ўтди,
Қариганда биласан болам.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Ухламаганлар борми? 🤔

Каментарияга биттадан Онажонларимизни машхур гапларидан ёзамиз🤗

Мен бошладим...

Кўрпани тагига кирволиб телефон ўйнаяпсанми яна ухламасдан а.?

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Ўзбекистонлик Фаридахон хожи онанинг охирги йўлга кузатганлармиз.

Инна лиллахи ва Инна илайхи рожиъун

Барча инсонларга шунақа
Чиройли хотима берсин амийн🤲

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Онани асрагин!

Ё тангрим,  Онани яратдинг недан.
Ҳаста бӯлганда ҳам фарзандга малҳам.
Она деб ӯйғонар  гӯдак уйқудан.
Ҳатто сўнгги дам  ҳам Онам,  дер одам!

Онани асрагин Дарду балодан.
Ҳар ҳажру ҳижрону оҳу нидодан.
Асрагин ҳар ғофил,  кибру ҳаводан.
Ҳар қанча ғамноку жабру жафодан.

Юзлари ёришсин,  офтоб мисоли.
Бӯлсин вафо  аҳлин,  ёрқин тимсоли.
Ёруғ кунлар  кӯриб кулсин  иқболи.
Оламни тӯлдирсин бахту камоли.

Солиҳ фарзанд ила сийласин Аллоҳ.
Ёлғиз яратгандан сўрасин паноҳ.
Онаси борлар бӯлсин доим огоҳ.
Она жаннатидир, Худойим гувоҳ.

Ё тангрим,  Онани яратдинг недан.
Ҳаста бӯлганда ҳам фарзандга малҳам.
Она деб ӯйғонар  гӯдак уйқудан.
Ҳатто сўнгги дам  ҳам Онам,  дер одам!

Мавжуда Саййид

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

#Премера.


Бугун тушларимда онамни кўрдим.
Сочлари оқарган, боши эгилган
Бағримга босганча сўрадим она.
Нега юрагингиз бунча кемирилган.

Онам кўзларида жиққа ёш лекин.
Таббассум аралаш эркалар мени.
Умрим ўтаяпди  гунохим лим лим.
Қай томонга бошлар гунохлар мени.

Ахир мен кўрмадим онамни сира.
Кимнидир дилини оғритганин хеч.
Жойнамоз қучоқлаб ўтирар хар кун.
Қалбида, қўлида, эхсонлар ғиж ғиж.

Она, шунчалар хам фаритамисиз.
Қазо номизи хам, ўқимадизку.
Холингиз қуриб хам, чанқасангиз хам.
Биро хаққи дея сув ютмадизку.

Ёки хафамисиз мендан онажон.
Уйим жойим дея хабар олмадим.
Қиз бола бировнинг хасми эканда.
Тез тез кўргани хам бора олмадим.

Агар ўғил бола бўлиб туғилсам.
Бир зум ёнингиздан кетмасдим она.
Қизлар ўзга уйда, тақдир шу экан.
Олисдан соғиниб бўлар парвона.

Қўрқитманг онажон, йиғламанг она😢😢.

Малак Сиймо ✍

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Keyingi ashulamgacha onam o‘lib qolgan keyingi ashulam ona xaqida edi...😢

Xich bir farzand onasidan erta ayrilmasin ekan..


@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Ҳеч қайерга сиғмас онасиз бошим,
Томоғимдан ўтмас есамда ошим.
Маржондек тўкилиб тўҳтамас ёшим,
Ёлвораман ҳудожон онамни қайтар.

Дунёларга сиғмас қизингиз бугун,
Дарду ҳасратлардан дилида тугун.
Армон ўз бағрига қилдику сургун,
Ёлвораман ҳудожон онамни қайтар.

Фарёдларим бутун самони тутар,
Мени онамдайин айтинг ким кутар.
Тоғдек бардошим ҳам тугади етар,
Ёлвораман ҳудожон онамни қайтар.

Дардимни айтмоққа дардкашим йўқдир,
Етимлик қалбимга қадалган ўқдир.
Энди сизни кўрмоқни имкони йўқдир,
Ёлвораман ҳудожон онамни қайтар.

Йиғласам кўз ёшим артолмас ҳеч ким,
Дард чексам дардимни ололмас ҳеч ким.
Беминнат меҳрини беролмас ҳеч ким,
Ёлвораман ҳудожон онамни қайтар.

✍Фаришта

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

ОНА.

Сўзларингиз экан-ку давлат,
Борлигингиз экан зўр савлат,
Барча ҳато, ўзимда иллат,
Қадрингизни  билмабман она.

Сарфлабман ўғил-қизимга,
Меҳмон бўлди ёвлар тузимга,
Кўзим очиб боқсам ўзимга,
Қадрингизни билмабман она.

Бор эди-ку ахир имконим,
Фидо этсам оз экан жоним,
Ҳаммадан ҳам азиз инсоним,
Қадрингизни билмабман она.

Шайтон йўлдан урибди мени,
Кўрмабман-а бориб ҳар куни,
Тушунибман мен кечроқ шуни,
Қадрингизни билмабман она.

Надоматдан энди на фойда,
Оқиб кетди имконим сойда,
Борсам йўқсиз ҳамма бор жойда,
Қадрингизни билмабман она.

Баҳор қайтар қайтмагайсиз сиз,
Энди ҳаёт мен учун ҳиссиз,
Борингизда онажон эссиз,
Қадрингизни билмабман она.

✍ Лутфуллоҳ  Хўжаев

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Шуям эркакдаа энди бундан кўра ўлганинг яхши эркак бўлмай ўлаа🤦‍♀

Орамизда йўқ деб ўйлейсизми шундай эркакларни афсуски жуда кўп бундай эркаклар эссиз эркак деган ном..

Отамиз ўрнини босолган мард акаларимиздан Оллоҳ рози бўлсин 🤲

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

ДУОСИНИ ОЛИБ ҚОЛГИН

Онанг келса йўлларини,
Меҳир билан кутиб олгин,
Таоб қилиб қўлларини,
Дуосини олиб қолгин.

Дунёликка кўнгил бойлаб,
Кутдирмагин йилу ойлаб,
Юрагига қувонч жойлаб,
Дуосини олиб қолгин.

Ажал мағлуб этмасидан,
Бу дунёдан ўтмасидан,
Фурсат қўлдан кетмасидан,
Дуосини олиб қолгин.

Хеч бўлмаса йилу ойда,
Умрин тила пана жойда,
Бу юрушдан йўқдир фойда,
Дуосини олиб қолгин.

Энг нозанин гул ҳам сулар,
Эртами кеч ҳамма ўлар,
Охиратда керак бўлар,
Дуосини олиб қолгин.

Ярасига заҳар сепиб,
Йиқилганни ўтма тепиб,
Онажонинг пойин упиб,
Дуосини олиб қолгин.

То танингда борки жонинг,
Хизмат қилиб хар бир онинг,
Эй ФАРЗАНД онажонинг,
Дуосини олиб қолгин.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

"Ота-она фарзанд учун ҳеч қачон ўлмайдигандай, бир умр қоладигандай туюлар экан, лекин...

Бешикларим бағрига ботган,
Бедор оппоқ тонглари отган,
Хозир қаро тупроқда ётган,
Жаннатингдан жой бер онамга!

Нон ёпганда қўллари куйган,
Жонидан кўп боласин суйган,
Ўзин мутлоқ унутиб қўйган,
Жаннатингдан жой бер онамга!

Йўлларимни кутган интизор,
Сочларидан ранг сўрайди қор,
Биттагина илтижойим бор,
Жаннатингдан жой бер онамга!

Гуноҳлари бўлса кечириб,
Сиротингдан ўтказ учириб,
Ҳавзи-кавсар сувдан ичириб,
Жаннатингдан жой бер онамга!

Мени дея тош келса ютган,
Умри фақат меҳнатда ўтган,
Хузуринга ошиқиб кетган,
Жаннатингдан жой бер онамга!

✍Малика Тафиқ

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Ухламаганлар борми? 🤔

Каментарияга биттадан Онажонларимизни машхур гапларидан ёзамиз🤗

Мен бошладим...

Соат 3 бўлди сен ҳалиям ухламей ўтирибсанми а.?
Бўлди тез ётиб ухлачи эрталаб туролмисан яна..

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Дайдиб кўчалар кезмасдан,
Юзингни буриб кетмасдан,
Мағрур бошини эгмасдан,
Онангни бир эслаб қўйгин.

Гап сўзни илгин тўғри,
Эзилмасин юрак тўри,
Бориб эшитгин дил зори,
Онангни бир йўқлаб қўйгин.

Сени исминг мухрлаган,
Хатто қилсанг тўғрилаган,
Кеч қолсанг гар зорилаган,
Онангни бир эслаб қўйгин.

Хатар гумон йўлатмайди,
Ёмонликни тиламайди,
Сендан бир нон сўрамайди,
Онангни бир йўқлаб қўйгин.

Захр сачиб дард ютирма,
Меҳир бергин йўл кутирма,
Нигохингни дариғ тутма,
Онангни бир эслаб қўйгин.

Орзув-ҳавас бериб завқ қил,
Изин излар бу қанча дил,
Бажо айлаб тут,шод манзил,
Онангни бир йўқлаб қўйгин.

Қара чиройли юзлари,
Кўп кулдиргинда кўзлари,
Ахир дармонку сўзлари,
Онангни бир йўқлаб қўйгин.

Не бўлса ҳам ёнида қол,
Табаррукдир дуосин ол,
Бўлмасинда меҳри увол,
Онангни бир йўқлаб қўйгин.

Аллоҳимдан умрин сўраб,
Волидам деб кўнгил қараб,
Муштипаринг бориб йўқлаб,
Доим онанг эслаб тургин.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Ассалому алейкум каналимиз кузатувчилари Аввалом бор барчангиздан Оллоҳ рози бўлсин жойлаб бораётган постларимизни қимматли вақтингизни ажратиб кузатиб бораётганингиз учун ташаккур деймиз барчангизга.!

Шеърни тўлиқ вариянтини сўраган экансизлар мана ёзиб қўйдим азизларим.
Жойлаётган шеър ва видеороликларимиз ёқаётган бўлса биз бундан ҳурсандмиз !

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Она, тобингиз қочмасин, дилдан ором қочаркан,
Уйимизда райҳонлар чанқаб, сувсиз қоларкан,
Она, тобингиз қочмасин, менга қийин бўларкан,
Кир кўрмаган кўйлагим кирхонада ётаркан...🥲

Она тобиз қочмасин капгур менга қоларкан,
Бемаза овқатларим фақат сизга ёқаркан.
Она тобиз қочмасин отам соқов бўларкан,
Сиқилгандан сигарет овқат бўлиб ўтаркан.

Она тобиз қочмасин опам оғриб қоларкан,
Кўзларига ёш олиб ёнизга ётиб оларкан,
Она тобиз қочмасин алам ҳасрат тирнаркан
Уйда файз ҳам йўқолиб хаво айниб қоларкан.

Она тобиз қочмасин алам ҳасрат тирнаркан
Она тобиз қочмасин синглим оғриб қоларкан,
Дори ичмайман дея хар-хашалар қиларкан. 
Она тобиз қочмасин душманларим куларкан,
Сизга берган дардни Оллох менга берса бўларкан.

Оналаримиз ҳеч қачон касал бўлишмасин

Бизда кузатиб боринг👇🏻                

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

ONA YURING HAJGA BORAMIZ!🕋

Mehr qo‘yib yolg‘on dunyoga,
Qachongacha davron suramiz?
Sajda qilib Qodir Xudoga,
Ona yuring HAJGA boramiz!🕋

Zimmangizda ro‘zg‘or tashvishi,
Shu tashvishni baham ko‘ramiz,
Tugamaydi bu dunyo ishi,
Ona yuring HAJGA boramiz.🕋

Gar Ka’bani qilmasak tavof,
Mahshar kuni yuzi qoramiz,
Bu dunyoda eng katta savob,
Ona yuring HAJGA boramiz!🕋

Bir kun o‘lim xaqdir ey inson,
Qutulmoqqa yo‘qdir choramiz,
Bormoq kerak xar bir musulmon,
Ona yuring HAJGA boramiz!🕋

Qalbimizda iymon o‘lmasin,
Holimizga shayton kulmasin,
Ko‘nglimizga armon bo‘lmasin,
Ona yuring HAJGA boramiz.🕋

Asrab sizni jondan ziyoda,
Boshga qo‘yib boray piyoda,
Armonim shu meni Dunyoda,
Ota yuring HAJGA boramiz,🕋
Ona yuring HAJGA boramiz

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Bu videyorolikni ko‘rib juda yomon tasirlandim o‘lay agar men xam yig‘ladim to‘g‘risi😢

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Онангнинг борлиги бир давлат эди,
Ўтирган курсиcи тахт, савлат эди.
Уни йўқотибсан, эй азиз ўғлон,
Қилган дуолари бир ҳикмат эди.

Онаси ўлганда Мусога Аллоҳ,
Ўзингни авайлаб асрасин,-- деди.
Жабрдийда бўлиб, чекмагин оҳ-воҳ,
Онангнинг дуоси асраган эди.

Эй ўғлон, сиқилма, руҳлар ўлмайди,
Чархпалак айланар тепангда гирён.
Онанг дуосидек асло бўлмайди,
Ўзингни асрагин, асрасин ҳамон.

✍ Олия Равшанова

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Энди менинг навбатим Она!

Гўзал эди, хаёллар суриш,
Бағрингизда дунёни кўриш,
Қўлларимда кўтариб юриш,
Энди менинг навбатим, Она!

Азоб экан, "болам" деб куймоқ,
"Жон" деб, жонни ўтларга қўймоқ,
Қучоғимда эркалаб, суймоқ,
Энди менинг навбатим, Она!

Оҳ, тунларни тунларга улаб,
Менга Ҳақдан дуолар тилаб,
Меҳр бермоқ бошингиз силаб,
Энди менинг навбатим, Она!

Қалам етмас, қарзим тузишга,
Жоним етмас, жонфидо ишга,
Мингдан битта қарзим узишга,
Энди менинг навбатим, Она!

Қўлларимда тутиб жаҳонни,
Узоқ этсин, шул ширин онни,
Қўйвормайман, ушоқдай жонни,
Энди менинг навбатим, Она!

Қўлларимда кутариб юриш,
Энди менинг навбатим, Она!

Ўлмасбек Самарқандий

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Кимларнинг йўқ ота ҳамда онаси,
Армон қилар ўғиллари ҳам қизи,
Кимларнинг ҳор этар  жигар гўшаси,
Бу дунёни бир кам дунё дейдилар!

Ким дунёни этар сайру-саёҳат,
Қўша-қўша солар қасир иморат,
Кимлар учун бир парча ер ҳам қаҳат,
Бу дунёни бир кам дунё дейдилар!

Бефарзандлик қийнар мудом кимларни,
Оҳ чекади тилар юрак- бағрини,
Кимдир сотар фарзанд жигар бандини,
Бу дунёни бир кам дунё дейдилар!

Ким топади дунё аммо сарф этмас,
Кибрликда шайтон унга бас келмас,
Кимдир саҳий аммо унга пул етмас,
Бу дунёни бир кам дунё дейдилар!

Ким ногирон меҳнат қилиб тинмайди,
Ўзгаларнинг мурувватин кутмайди,
Кимдир соғлом меҳнатга бел бермайди,
Бу дунёни бир кам дунё дейдилар!

Осмон ўпар уй қурувчи юртлар бор,
Қай юртларнинг ҳалқи парча нонга зор,
Мукаммалмас дунёнинг кемтиги бор,
Бу дунёни бир кам дунё дейдилар!

✍ Лутфуллоҳ  Хўжаев.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Сизиям онангиз шундей эркалайдими.?😍

Каментарияга ёзиб кетамиз..

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

___
Она, сен бор эдинг,
Бут эди бағрим,
Дунё ҳикматга кон, бахтга ёр эди.
Она, сен бор эдинг,
Кўнгил қушимнинг
Ошёнида қуш-у суви бор эди.

Бор эдинг,
Ҳаётдан баҳраманд эдим,
Ёш эдим, ҳаётга ҳамдам, ёнма-ён.
Бор эдинг, дўстларим ғамхўр эдилар,
Ҳаёт осон эди, йўлларим равон.

Бошимни силаган чоғингда, она,
Ҳаёт гўзал эди, ўлим бу – рўё.
Ўша сен силаган бошимга букун,
Она, осмон қулаб тушгандек гўё.

Бу не ҳол?..
Тақдирнинг ўйиними бу?
Сен мени яратдинг,
Мен сени кўмдим.
Тупроқ, сувга пайванд айладинг мени,
Мен сени тупроққа топшириб қўйдим...

Онажон, рози бўл берган сутингга!
Ҳаётим унчалик эмасдир юпун.
Аммо кўзларимга дунё – қоронғу...
Қарилик бошланди сен жон берган кун...

© Лойиқ Шерали

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Онам

Суянчиғим онам,
Ғамгусорим онам.
Дардин менга айтмаган,
Гулбах,орим онам.

Сизсиз жону жах,оним,
Ғамхўр-у мех,рибоним.
Менинг-чун озор чеккан,
Нур, хокисорим онам.

Роббим, қўлла онамни,
Тўхтат кўзда жоламни.
Жаннатлардан жой бергин,
Эшит менинг ноламни.

Шамол каби елсам х,ам,
Дунёни бир кезсам х,ам.
Онамдайин топмадим,
Элни султон билсам х,ам.

Барча донолар ичра,
Барно, зеболар ичра.
Х,аммадан х,ам гўзалим,
Шах,ризодалар ичра.

Унга берай боримни,
Қўлимдаги торимни.
Оёғи остидаги,
Жаннат деган еримни.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Соғиниб йиғладим юрагим тўлиб,
Ҳар куни аламдан минг бора ўлиб.
Меҳрингизга боряпман бугун зор бўлиб,
Сиздек меҳрибоним йўқдир онажон.

Соғинсам охимни тинглагувчим йўқ,
Йиқилсам тоғдайин тиргагувчим йўқ.
Сизсиз ОТАЖОНИМ кўнглим эмас тўқ,
Сиздек меҳрибоним йўқдир ОТАЖОН...

Армонлар боряпти бағримни ўйиб,
Онажон кетдим-а дунёдан тўйиб.
Дарду азоблардан юрагим куйиб,
Сиздек меҳрибоним йўқдир онажон.

Сиз менинг қалбимда сўнмас армоним,
Боғимни гуллатган мохир боғбоним.
Бизларни тарк этган кўкси қалқоним,
Сиздек меҳрибоним йўқдир ОТАЖОН...

Энди қизингизни тузсиздир оши,
Дарду аламлардан оғрийди боши.
Йиғласа ботади қабрингиз тоши,
Сиздек меҳрибоним йўқдир онажон.

Дердингиз ҳеч жонга бермагин озор,
Хатто чивин сендан бўлмасин безор.
Сендан рози бўлсин хаттоки ағёр,
Сиздек меҳрибоним йўқдир ОТАЖОН...

Сиз йўқ кучсиз бўлди танти қизингиз,
Излаб тополмадим босган изингиз.
Даво эди ҳар бир ширин сўзингиз,
Сиздек меҳрибоним йўқдир онажон.

Тунда ҳам тиним билмасдингиз ҳеч,
Қишга бизлар учун ясардингиз печ.
Меҳрингиз берарди илоҳий бир куч,
Сиздек меҳрибоним йўқдир ОТАЖОН...

Онажон армонларга тўлди ҳаётим,
Ҳатто дардли бўлди ёзган баётим.
Руҳингиз шод қилсин айтган оятим,
Сиздек меҳрибоним йўқдир онажон.

Эркалашингизни қумсайман доим,
Дердингиз маликам, кўкдаги ойим.
Кулбага айланди сизсиз саройим,
Сиздек меҳрибоним йўқдир ОТАЖОН...

Дердингиз дилларни қилгин сен обод,
Яратганим ўзи қўллар умрбод.
Онам ҳаққингизга айтай саловат,
Сиздек меҳрибоним йўқдир онажон.

Сиздайин меҳрибон суюкли ёрим,
Мен учун аямас хаттоки, жонин.
Унинг учун фидо менинг ҳам борим,
Жойингиз жаннатда бўлсин ОТАЖОН...

✍ Асқарова Турсуной
✍Фаришта

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Nima rostdanam onalarga yoqmi Yakshanba..😢

Assalomu aleykum azizlarim xammangizga xayrli tong.!

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

МУЛОХАЗА_УЧУН...

Она меҳри.

Дунёдаги энг гўзал нарса бу онанинг кафтидир. Ҳа, онанинг кафти энг гўзал нарса. Зеро, онанинг вафотидан сўнг дунё сиз учун ранг-баранглигини йўқотади. Онанинг вафотидан сўнг, ҳамма ишлар гўё орқага кетади. Биродар ҳам, ҳатто ўз ўғлингиз ҳам онага тенг бўлолмайди. Агар бирор кишини олдига бориб шикоятингизни айтсангиз, у сиз ҳақингизда унутиб юборади. Фақатгина она, онагина боласи учун Аллоҳга сажда қилиб, дуо қилади. Она ҳеч қачон сизнинг мусибатингизни унутмайди. Она ҳар куни эрталаб "аҳволинг яхшими?", деб сўрашни унутмайди. Дунёда ҳеч ким сизга онангиздек қайғурмайди. Агар онангиз ҳаёт бўлса, уни ғанимат билинг.
Ҳаётнинг татимли ва баракали бўлишининг сабаби нимада деб ўйлайсиз? Қаерга борманг ҳаммага: "ҳақимга дуо қилинг," "мени дуода унутманг", деб дуо сўрайсиз. Ҳатто Маккада бўлсангиз ҳам, ҳатто ўғлингиздан ҳам, мени дуода унутма деб сўрайсиз. Фақатгина она, она ҳеч қачон сизни дуода унутмайди. Шунинг учун ишларингиз юришяпти. Дуо қиладиган онангиз бор экан, ишингиз ўнгидан келяпти.
Бу сатирларни ўқир экансиз, ўзингизга савол бериб кўринг: "Онам севиб истемол қиладиган энг лаззатли таом қайси?"
Бирингчи таомдан бошланг. Биз ўзимиз бир кунда қанча овқат еймиз?
Неча марта овқат еймиз, лекин, афсуски онамиз қайси овқатни суйиб ейишини ҳам билмаймиз.
Ўзингизга савол беринг:
*Онангизга ёқадиган энг хушбўй атир қайси?
*Онангизга ёқадиган энг хушбўй исириқ қайси?
*Онангиз бирор марта телефонимда пул йўқ деганми?
*Хотинингиз-чи?
*Неча марта телефонга пул сўраган?
*Фарқини сезяпсизми?
*Қайси томонга кўпроқ харажат қиляпсиз экан?
Мен хотинингиз ва болаларингизга қарши эмасман, албатта. Лекин мен онага нисбатан эътиборсизликка қаршиман. Она барча саодатлар чироғидир. Сиз эса унга бепарвосиз.
Аслида биринчи мақсадингиз онани рози қилиш бўлиши керак. Масалан, дам олиш куни биз уёқ-буёққа дам олишга борамиз. Онамиз эса уйда қолади. Аёлимиз ва болаларимизни ўйнатиб келамиз, онамизга эса парво қилмаймиз. Улар эътиборга муҳтожлар, Хусусан қариб қолишган бўлса, сочлари оқарган бўлса. Уларнинг сиздан бошқа ҳеч кимлари йўқ. Бу дунёда онадан ташқари ҳамма ё пулингиз ё манфаатингиз учун дўст бўлади. Фақатгина она, битта мактуб ёки битта ширин табассумингиз билан сиздан рози бўлади.
Ёки биргина: "Аҳволингиз яхшими онажон", деган ширин сўзингиз билан, уни бахтли қилишингиз мумкин. Онамизни ғанимат билайлик
.

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

💥💥💥  Yo‘q bardoshim ...
Premyera .......

Qarog‘imda kilkillaydi achchiq ashkim ,
Sog‘inganda o‘rningizni bosmas hech kim .
Fig‘onimni tinglar sassiz sokin falak ,
Indamayin tinglab turar , hasratim jim .

O‘tirsangiz bo‘lmasmidi uy to‘ldirib ,
Duo qilib , ko‘ngillarni shod bo‘ldirib .
Sizsiz bosdi gulbog‘imni tikanaklar ,
Qiyg‘os bo‘lgan gullarimni ham so‘ldirib .

Mehribonim yo‘qdir sizdek bu olamda ,
Qaddim egib borayapman , g‘am alamda .
Diydoringiz qo‘msayapman firoqlarda ,
Dardlarimni yozayapman men qalamda .

Tushlarimga kirib turing ko‘rib olay ,
Iforingiz to‘yib - to‘yib , hidlab olay .
Ado bo‘lgan g‘aribgina bu dilimni ,
Oz bo‘lsada sog‘inchini bosib olay .

Bolalikday bag‘ringizga qo‘yib boshim ,
Sirlashaylik bo‘ling yana siz sirdoshim .
Ikki dunyo poyingizni o‘pay Ona ,
Sizsizlikka yetmayapti hech bardoshim .

Qarog‘imda kilkillaydi achchiq yoshim ,
Sizsizlikka ko‘nikishga yetmas doshim
.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Onalarimiz baxtimizga sog‘ bo‘lishsin ilohim🤲

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Кимнинг қайта тирилиб келишини истардингиз? 😢

❗️Ота-онасиси борлар, уларни қадрланг.

Жумадан кейин Ота-онангизни зиёрат қилинглар, дуоларини олинглар, агар ўтиб кетишган бўлса қабрларини зиёрат қилиб, хақларига садақа бериб, дуо қилинглар, ДЎСТЛАРИМ!

Бизда кузатиб боринг👇🏻                

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…
Подписаться на канал