ona_haqida_sherlar | Неотсортированное

Telegram-канал ona_haqida_sherlar - Ona xaqida sherlar

7087

➪Ota Onasiga mexribonlar kanali♥️ Alhamdulillah Bizning maqsad yaxshilikka yetaklash☪️ https://www.youtube.com/c/Otaonasigamexribonlar https://www.instagram.com/Ona_haqida_sherlar Hamkorlikka taklif etamiz ➫ @mlyfm

Подписаться на канал

Ona xaqida sherlar

ОНАЛАРА, ОНАЛАР!

Жон берган ёшлигингдан,
Хамирдек бўшлигингдан,
Бир парча гўштлигингдан,
Оналара, Оналар!

Тунлари уйқу билмас,
Улар ҳам мангу гулмас,
Ҳаётга такрор келмас,
Оналара, Оналар!

Жони оғриб қолса ҳам,
Ўлим соя солса ҳам,
Дейдия болам, болам,
Оналара, Оналар!

Бешик қучиб ухлайди,
Тунни тонгга улайди,
Секин секин нурайди,
Оналара, Оналар!

Бозорлиги сумкада,
Болам дейди эркада,
Кўтаришиб елкада,
Оналара, Оналар!

Оёқда қолмас мадор,
Чарчатар, рўзғор, бозор,
Шундаям тунда бедор,
Оналара, Оналар!

Чит кўйлакни кийдия,
Қаттиқ нонни ейдия,
Яна болам дейдия,
Оналара, Оналар!

Жонини тутиб ўтар,
Дардини ютиб ўтар,
Йўлингни кутиб ўтар,
Оналара, Оналар!

Орзулари борийди,
Қачон ғами арийди,
Фарзандим деб қарийди,
Оналара, Оналар!

Фарзанд деган дилозор,
Пойини ўп, Онанг бор,
Борар жойи, қум мозор,
Оналара, Оналар!

Борида ет қадрига,
Кирмасидан қабрига,
Тиз чўкишган сабрига,
Оналара Оналар!

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

АКА➖УКА; ОПА➖СИНГИЛ  ТИНЧМИСАН ОМОН

Керак эмас бойлик ширин таом
Мехр ила диллар олади ором
Биргина кўнғирок, ширин эхтиром
Опа сингил тинчмисан омон

Хар куни қилманг кўнғирок,
Бир ойда бир қилингда бирок,
Мехмонга келманг уйқудан турибок,
Биргина кўу‌нғирок, ширин эхтиром
Опа сингил тинчмисан омон

Опа берганида маслахат
Сира қилмайсиз тоқат
Сингил учун метин химоят
Улар сизларга жигардир шоят
Биргина қу‌нғирок ширин эхтиром
Опа сингил тинчмисан омон

Дард чекса хам у‌йлар акасин
Куни у‌тар у‌йлар укасин
Ту‌ртта нон ку‌тариб бормасин
Қайда бу‌лса хам дер омон бу‌лсин
Биргана қўнғирок, ширин эхтиром
Опа сингил тинчмисан омон

Су‌раб бормайдилар ёрдам
Доимо хаётда илдам
Эзилар тинчмикин акам ва укам
Тушида ку‌рса хам хурсанд жудаям
Биргина қу‌нғироқ ширин эхтиром
Опа сингил тинчмисан омон

У‌йламанг келсалар ташиб кетар деб
Қачон бундай хол ту‌хтар деб
Бу‌ларсиз эртага Ота буважон
Шунда бу‌лар ажиб хаяжон
Биргина қу‌нғирок, ширин эхтиром
Опа сингил тинчмисан омон

Ота Онани берган иккита нони
У‌йлайдилар қизимни доим ту‌кқ қорни
Эрта бошизга ёғар шундай қор
Қизингизга илинадиганиз бор
Биргина қу‌нғироқ ширин эхтиром
Опа сингил тинчмисан омон

Майлида  ака  укалар
Хар дамда соғ омон бу‌линглар
Тинч тотув бу‌лсагизда бас
Опа синглингиз ку‌нгли у‌ксинмас
Биргина қу‌нғироқ ширин эхтиром
Опа сингил тинчмисан омон.

Муаллифга рахмат

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Saxrolarda yurmayman
Menda bitta baxor bor
O‘zim o‘tga urmayman
Chunki meni onam bor.

Sog'inganda qumsayman
Menga aytgan so‘zini
Ko‘zim yumib eslayman
Kulib turgan yuzini

Duo qilib Olloxdan
Sog' bo‘l degan so'zi bor
Ne qilsin menda bu dard
Axir meni onam bor

Sog'inganim qanchalar
Aytolmayman o‘ziga
Meni o‘ylab kechalar
Yosh kelmasin ko‘ziga.

Mendan doyim mexrini,
Ayamagan inson bor
Azizlarim duogo‘y
Axir meni onam bor.

Boshimga bir ish tushsa
Kechib ketgan do‘stlar bor
Yiqilsam gar xayotdan
Tepib ketgan do‘stlar bor.

Dunyolarga ishonmay
Asrab yurgan inson bor
U xam bo‘lsa azizlar
Duogo‘yim onam bor

Xayotimda dardoshim
Meni aziz sirdoshim
Porlab turgan quyoshim
Bag'ri osmon onam bor

Navruz ziyо

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Ҳотинни онадан устун қўйган эркаклар..

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

АКА-СИНГИЛ

ака:

Сен онамдан қолган ёлғиз омонатим,
Меҳр қўшиб сўзлашлари асал қантим.
Пушаймонда ўтмасин-ей, қолган вақтим,
Синглим асло дард  кўрмагин омон бўлгин, 
Ака сиздан  розиман деб айтиб қўйгин.

сингил:

Ака десам юрагимда турар оғриқ,
Сизга ҳақдан тилайман-ей, метин соғлиқ.
Мени авфим  энди фақат Ҳақга боғлиқ,
Розилигим тингланг сизни куттирмасман,
Менга берган озорингиз унутмасман.

ака;

Кўзларинг ёш билолмайман эркам нечун,
Ё жудолик кўрсатдими сенга кучин.
Дийдорингдан неларни мен қўйдим устун
Кўз ёш сенга ярашмайди кулиб юргин,
Ака сиздан розиман деб айтиб қўйгин.

сингил:

Жигар бўлиб,  "ёнингдаман" дедингизми?
Мен-ку майли, онамга бахт бердингизми?
Шунча вақтдан кейин энди келдингизми?
Жавобим шу сизни узоқ куттирмасман,
Онамдан сўнг кўрганларим унутмасман.

ака;

Маҳшар куни нелар дейман оҳ, Раҳмонга,
Оллоҳ меҳр берган хатто ҳар хайвонга.
Жигар бўлиб арзитмадим иккита нонга,
Кечир синглим,  кўнглим учун хўп деб тургин,
Ака сиздан  розиман деб айтиб қўйгин.

сингил;

"Сендек қизим бўлса, қиздан воз кечдим" деб,
Оқибатин ўйламасдан, онт ичдим деб.
Виждон энди уйғондими борингиз еб,
Кечир деманг, жавобимни куттирмасман,
Йиғлаб отган тонгларимни унутмасман.


ака;

Билмасмидим оҳ, меҳрга зорлигингни,
Онамдан сўнг ғам қайғуга ёрлигингни.
Ёр қошида унутдимми, борлигингни,
Кўп қийналдинг, майли энди бахтга тўйгин,
Ака сиздан розиман деб айтиб қўйгин..

сингил;

Ҳеч кими йўқ ёлғизлигим билардингиз,
Керак бўлсам сал олдинроқ келардингиз.
Сиз ўрнимда бўлсангиз не қилардингиз?
Уйим тўри сизники, ҳеч кет демасман,
Лекин, сиздан кўрганларим унутмасман.

ака;

Ота-онам қолиб  ўзим бордим  ХАЖга,
Бугун даъвогарман жаннатдаги тожга.
Не жазо бор билмам мендай
бағpи тошга,
Ҳеч ким қадрин билмаган шу бағрим ўйгин,.
Ака сиздан розиман деб айтиб қўйгин.

сингил;

Мендан эмас, онамиздан сўранг узр,
Зора мудроқ юрагингиз олса ҳузур.
Майлига мен ёмон бўлай,  сиз бўлинг зўр.
Оллоҳ сиздан рози бўлсин, куттирмасман,
Сиздан кўрган озорларим унутмасман!

✍Мoвлудабону Имомназарова

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

YouTubeda "Qon yigʻlayman quchib rasmingiz..😭 Onajon men sizni sogʻindim ona, Ona haqida sherlar." videosini ko‘ring
https://youtu.be/syRMqaApDM4

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Ташвишларнинг ҳисобида борми оҳир,
Бу тақдирнинг палаҳмони бунча оғир.
Сизга кулиб турган билан кўнгли оғрир,
Осон эмас ота уйга қайтган қизга.

Бир сўз билан кўзи ёшга тўлиб қолар,
Ҳадик билан яшайдиган бўлиб қолар.
Гул очилган ҳовлисида сўлиб қолар,
Осон эмас ота уйга қайтган қизга.

Жигар айтган яхши сўз ҳам дашном экан,
Вақти келса келинлар ҳам душман экан.
Ўйларида гоҳ гоҳида пушмон экан,
Осон эмас ота уйга қайтган қизга.

Бир ҳур эди адо қилди ёр дегани,
Севаман деб жафо қилди ёр дегани.
Турмуш иши асли номус ор дегани,
Осон эмас ота уйга қайтган қизга.

Дилга ботар ғийбатчилар отган тоши,
Баъзан қолар туҳматларда ожиз боши.
Тунлар ёлғиз ёстиғига оқар ёши,
Осон эмас ота уйга қайтган қизга.

Ота она барибир ҳам болам деркан,
Не бўлса ҳам куйкишиб ғамин еркан.
Ҳамма меҳр бўлган билан нимадир кам,
Осон эмас ота уйга қайтган қизга.

Кулиб турса бахти бор деб ишонманг сиз,
Тунлар йиғлаб ойга дардин айтган қизга.
Унинг қандай дардлари бор тушунмайсиз,
Осон эмас ота уйга қайтган қизга.

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Қалбимда ҳисларим хеч айтмаганман
Баъзан қадрингизга рост етмаганман
Бир бора кўнглингиз шод этмаганман
Онажон мен сизни яхши кўраман.
━━━━━━━༺༻━━━━━━━

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

ЭНГ ДИЛБАР АЁЛ

Олам узра кезиб пиёда,
Дўст топмадим ундан зиёда,
Ишонмайсиз бу кенг дунёда,
Менинг онам энг дилбар аёл.

Қошларида қалдирғоч учар,
Бизни дея қор , ёмғир кечар,
Кўкси узра қуёш нур сочар,
Менинг онам , энг дилбар аёл.

Сочларида эрир оқ тола,
Қийналса ҳам қилмайди нола,
Онам борки, мен ҳамон бола,
Менинг онам энг дилбар аёл.

Қисматига кўниб яшаган,
Дардин дилга кўмиб яшаган,
Армонларга чўмиб яшаган,
Менинг онам , энг дилбар аёл.

Бардошига тоғлар бош эккан,
Азобига осмон ёш тўккан,
Чиройига гуллар тиз чўккан,
Менинг онам,энг дилбар аёл.

Яширинча ғамларга ботар,
Ухламасдан тонглари отар,
Юрагимда меҳр уйғотар,
Менинг онам , энг дилбар аёл.

Садоқату , вафода тенгсиз,
Муҳаббати мисоли денггиз,
Сўзларимга кўниб хўп денг , сиз,
Менинг онам , энг дилбар аёл.

Истагим шу , доим чоғ бўлсин,
Кўкси доим баланд ,тоғ бўлсин,
Минг йилда ҳам , жони соғ бўлсин,
Менинг онам энг дилбар аёл.

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Куймадимда огоҳ қилган ўзингиздур,
Ҳар биттаси таълим берган сўзингиздур.
Чиройлигим фариштадек юзингиздур,
Меҳрингизни тенги йўқдур онажоним.

Болам дея кундуз оқшом кутганимсиз,
Гоҳо бедор ғамгин бўлиб толганимсиз.
Дардкашгинам дардларимни олганимсиз,
Меҳрингизни тенги йўқдур онажоним.

Булоқдайин қайнаб чиқар дилингиздан,
Чақнаб турсин қувонч нури кўзингиздан.
Бебаҳойим айлонайин ўзингиздан,
Меҳрингизни тенги йўқдур онажоним.

Эришяпман кўп нарсага бир сиз сабаб,
Қўйдингизда жон болам деб мени мақтаб.
Бир чиройли ашъор битай сизга атаб,
Меҳрингизни тенги йўқдур онажоним.

Қолиб кетмай яшаяпмиз карвонидан,
Баланларга чиқаяпмиз нарвонидан.
Гуллар тутай териб-териб алвонидан,
Меҳрингизни тенги йўқдур онажоним.

Етмаяпти таърифлари сизга десам,
Ҳис этаман тафтингизни сизни қучсам.
Дуойингиз менла бўлар кўкка учсам,
Меҳрингизни тенги йўқдур онажоним.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

✍Сурҳон оға

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Ота она ғанимат лекин эрига сўзсиз итоат қилган аёл ота онасини жаннатга олиб кираркан...

Ҳозир баъзи бир аёллар эрларини итоат қилиш уёқда турсин ҳурмат қилмайди афсуски бор орамизда аёл деган она деган номга доғ тушираётганлар🤦‍♀😔

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Мен онамсиз яшолмайман онамни асрагин Оллоҳим жудаям таъсирли айтибди лекин😢

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Сочларимни силаган,
Қўлингизни соғиндим,
Айланай болам деган,
Сўзингизни соғиндим.

Йўлларимга термулган,
Кўзингизни соғиндим,
Мен тўйиб улгурмаган,
Меҳрингизни соғиндим.


Онажоним ўша нурли,
Юзингизни соғиндим,
Тополмадим ҳаттоки,
Изингизни соғиндим.

Райҳон бўйли ифорим,
Ҳидингизни соғиндим,
Мен тўйиб улгурмаган,
Меҳрингизни соғиндим.

✍Фаришта

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Ухламаганлар борми.?

Қани каментарияга ҳамма ёзсин кимни кўпроқ соғиндингиз ҳозир соғинган инсонингиз қайерда...?

Мен аяжонимни соғиндим😢

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

​​Онанг бўлмаса

Бошига келса дард билдирмас ғамни,
Бўлганда шукурда, йўқликда камни,
Оққанда мунчоқдек кўзидан намни,
Қандай ўтаркин айт онанг бўлмаса

Жонига куюнмас, жонингга куйса,
Болам деб фақат бир ўзингни суйса,
Ўғилсан сендан ҳам меҳрингни туйса,
Бетартиб ҳаётинг онанг бўлмаса

Қадрлигим деймизу билмаймиз қадр,
Мусофир вақтларинг қиларкан сабр,
Кимни чорламас бу қоронғу қабр,
Кечалар зулматда онанг бўлмаса.

Йиғлама, сенданда йиғларкан онанг,
Кўнглини ўкситиб тиғларкан онанг,
Ичингда дардингни биларкан онанг,
Камларинг бир дунё онанг бўлмаса

Уйингга пойдевор унинг борлиги,
Сезилар йўқ бўлса ҳаёт торлиги,
Эсга ол ҳамиша сенга зорлиги,
Ҳовлинг ҳувиллайди онанг бўлмаса.

Ҳамиша бор бўлсин ҳамма оналар,

© Санжарбек Акбаров


@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Боламни шириним, султоним, дедим,
Каймогим, асалим, сен жоним, дедим.
Суянчим, кувончим сен шоним, дедим
Онамни "ОНАЖОН" демабман...

Аёлимни жоним, хаётим, дебман,
Хофизлар куйлаган баётим, дебман.
Сен ўзинг хамиша дилшодим дебман.
ОНАМНИ ОНАЖОН демабман...

Шунчалар калтабин бўларми одам,
Энди кеч, хеч нарса килолмас ёрдам,
Ерлар ёрилса-ю, кирсам ушбу дам-
Онамни Онажон демабман ..

Бир бор эркалатиб бир сўз демадим,
Кел болам согиндим, деса келмадим,
Ганимат эканин нечун билмадим,
Бир бора Онажон, демадим...

Хатто ширин сўзни кўрмабман раво,
Билардим, дардига йўк эди даво.
Мен шундай расвоман, бедил, бедаво
Онамни Онажон демабман ...

Афсуслар чекаман..энди на илож?
Кабрини кучаман очиб кенг кулоч.
Тупрокда ётибди бошимдаги тож

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Мен келтирган рўмол бошида.
Бахти баён кўз хам қошида.
Бу кун етмиш икки ёшида.
Онам билан суратга тушдим.

Хар дам дуо олиб тургани.
Гар соғинсам сухбат қургани.
Юрак ёни солиб юргани.
Онам билан суратга тушдим.

Хуш мехмоним,омонат жоним.
Оппоқ кўнгил,оппоқ иймоним.
Мехри мўлим,чин мехрибоним.
Онам билан суратга тушдим.

Бардошда шон таратган ўша.
Тоғни хайрон қаратган ўша.
Мендек менни яратган ўша.
Онам билан суратга тушдим.

Хақдан хаққим тилаган хар он.
Борсам бошим силаган хар он.
Ўнг ёнда мен,чап ёнда Райхон.
Онам билан суратга тушдим.

Хеч айтмаган,айтмас арзини.
Пинхон тутар кўнгил дарзини.
Бир сўрамас хақ хам  қарзини.
Онам билан суратга тушдим.

Хар сўзида хидоят,хикмат.
Юзларида ажинлар қат-қат.
Икки ўғлим олсин деб ибрат.
Онам билан суратга тушдим.

Тўққиз жигар жам бўлдик бунда.
Бундай жамлик бўлмайди кунда.
Қолмай бир кун пушмонда, хунда.
Онам билан суратга тушдим.

Ғуломжон Нормат

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Xayot bo‘lsa kimning onasi😢

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

ОНАСИ БОРНИНГ

Ғамим бисёр деса,ишонманг,
Бахти бордир онаси борнинг,
Ҳеч йўқса бир инсон олдида,
Қадри бордир онаси борнинг.

Йўлларига муштоқ қаровчи,
Ҳориб келса бошин силовчи,
Нон сўраса, жонин берувчи
Марди бордир онаси борнинг.

Бўлса ҳамки уйда,кўчада,
Турфа таом ютса нечада,
Дастурхоннинг битта бурчида
Ўрни бордир онаси борнинг.

Тўлса, тўлар тўкилмас сира,
Қоқилса ҳам, йиқилмас сира,
Дунёлардан ўкинмас сира,
Сабри бордир онаси борнинг

Умр -ғамгоҳ,минг ташвиш ўтар,
Гоҳ ютказар, гоҳида ютар,
Бошин қўйса,дардин аритар
Кўкси бордир онаси борнинг.

Қарамайди ёмғир,қорга ҳам,
Фарзанд деса кўнар дорга ҳам,
Сотмайдиган олтин,зарга ҳам,
Дўсти бордир онаси борнинг.

Ғариб эмас, ночор эмас у,
Шаҳаншоҳдир, маликадир у,
Муштипарин кўнглида мангу
Тахти бордир онаси борнинг.

Ғамгусордир меҳрибон она,
Садоқатда танҳо, ягона,
Яратгандан чексиз шукрона
Қарзи бордир онаси борнинг.

Muallifga Raxmat

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Менинг онам қабристондалар!

Бағрим тирнар бир армон мангу,
Ҳар кунимда кўрганим қайғу,
Ҳамма она уй тўридаю...
Менинг онам қабристондалар!

Юрган йўлда йиғлаб юраман,
Қон бағримни тиғлаб юраман,
Жаннатдан жой тилаб юраман,
Менинг онам қабристондалар!

Махшар қадар юмилган кўзи,
Тушга кирар пок, нурли юзи,
Қилолдимми ҳаётда рози?
Менинг онам қабристондалар!

Қадрин эрта билмадим афсус,
Дийдорига тўймадим афсус,
Тирикдирлар қалбимда ҳануз,
Менинг онам қабристондалар!

Индамайди, индаёлмайди,
Қабрин эссиз қучиб бўлмайди,
Энди ортга қайтиб келмайди,
Менинг онам қабристондалар !

Тирик бўлиб қолсалар қани,
Бир бор қучиб олсалар қани,
Шукур дердим бўлсалар қани?
Менинг онам қабристондалар!

Жон қолмади, тирик бу танда,
Дуоларни қилмайман канда,
Эҳ, Аллоҳнинг ҳукми эканда,
Менинг онам қабристондалар!

Дўстлар шеърдан ҳулоса олинг
Дийдорига улгуриб қолинг
Маҳкам қучинг ҳозироқ боринг
Менинг онам қабристондалар!

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

(Бир синглимизни илтимосларига биноан ёзилди. Хато ва камчиликлари бўлса узрларим.Дунёдаги барча Онажонларимизни умрлари узоқ бўлсин. Бу дунёдан чин дунёга сафар айлаган Онажонларни охиратлари обод, рухлари шод бўлсин! 🤲Амин.)

СОҒИНДИМ ОНА!

Лабим титрар, айтсам исмингиз,
Қон йиғлайман, қучиб расмингиз,
Тупроқ аро ётар жисмингиз,
Онажон мен сизни соғиндим Она!

Ҳовлимиздан сизни излайман,
Дугонангиз кўрсам йиғлайман,
Рўмолингиз тўйиб ҳидлайман,
Онажон мен сизни, соғиндим Она!

Йўл қарайман, ишонмай кутиб,
Акаларим қўлидан тутиб,
Дунё дардин ичимга ютиб,
Онажон мен сизни, соғиндим Она!

Қолганларга сабр эканда,
Қучганимиз қабр эканда,
Кўрган куним, жабр эканда,
Онажон мен сизни, соғиндим Она!

Онасизлик эзар елкамдан,
Сийратингиз излаб опамдан,
Мехр кўрсам, камдек отамдан,
Онажон мен сизни, соғиндим Она!

Ҳолимга қарайман девонадекман,
Эгасиз макон, вайронадекман,
Бу ёруғ дунёга бегонадекман,
Онажон, мен сизни соғиндим Она!

Худо кўп синади бардошимни,
Майлими йиғлаб, тўксам ёшимни,
Қабрингизга қўйиб бошимни,
Онажон мен сизни соғиндим Она!

Ҳеч бўлмаса тутсам қўлингиз,
Тушларимда кутдим йўлингиз,
Куйиб кул бўлдику қизингиз,
Онажон, мен сизни соғиндим Она!

Кузги япроқлардек, титрайди юрак,
Соғинчда юрипман, рухингиз ҳалак,
Сизсиз бу дунёлар менга не керак,
Онажон, мен сизни соғиндим Она!

Гоҳида бўларкан кутмаганларим,
Сизга бор онажон айтмаганларим,
Шеър қилиб қоғозга битмаганларим,
Онажон, мен сизни, соғиндим Она!

✍Камронбек Исмоилов

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

VOLIDA VAFOTIDA

Volida vafotida
Koʻp yigʻladi bir yigit.
Koʻz yoshila gul bagʻrin
Xoʻp tigʻladi bir yigit:

“Gʻanimatim, yolgʻizim,
Oʻtdingiza, onajon.
Tashlab meni qayga siz
Ketdingiza, onajon.

Ayting endi, kim mening
Sochlarimni silaydi.
Sahargacha kim bedor
Iqbolimni tilaydi.

Nahorda non menga kim
Yopadiya, onajon.
Bemor boʻlsam endi kim
Chopadiya, onajon.

Baxt otimni endi kim
Yeldiradi, onajon.
Oʻzi yemay menga kim
Yediradi, onajon.

Bagʻrim yonar choʻgʻ kabi,
Qaytamano, onajon,
Dardim kimga endi men
Aytamano, onajon.”

Oʻksidi, xoʻp boʻzladi,
Oldda ona tobuti.
Boqsa nogoh yonida
Turar edi bir quti.

Qutichada bir maktub
Onadan yodgor edi,
Oʻqib koʻrsa bagʻrida
Shundayin soʻz bor edi:

“Koʻp yigʻlading, bolamay,
Tomogʻing ham ogʻridi.
Boq, manavi qutida
Uch toʻrt dori bor edi.”

Volida vafotida
Koʻp yigʻladi bir yigit...

© Hamid Nasrulloyev

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Онажон сизни яхши кўраман

Дардингизни олайин,
Ёнгинангизда қолайин,
Бугун жуда соғиндим,
Бир қучоқлаб олайин.

Пойингиз ўпсам, жаннат,
Райҳон ҳид келар фақат
Ҳар куни қолсам роҳат,
Бир қучоқлаб олайин.

Эркалатинг қўйиб бош,
Хурсандликдан тўкиб ёш,
Дардларга бўлиб сирдош,
Бир қучоқлаб олайин.

Соғиндим онажоним,
Меҳрибоним, жаҳоним,
Ишонган менинг борим,
Бир қучоқлаб олайин.

✍Солиҳабегим

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Бир ҳовуч тупроққа
айланган онам😭

✅✍Мовлуда Имомназарова

✅🎙Фаришта

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

ҚАРИГАНИМ СEЗИЛДИ БОЛАМ...

Ҳаёт сочга қорлар ёғдирди
Синовлари эсдан оғдирди.
Қалбим йиғлаб йиғлаб ёздирди
Юрак бугун куймоқда болам
Қариганим сезмоқда болам.

Ажин деган ғалат мусаввир
Бўёқларин айлантирди гир,
Ёшлик қайтиб келганда ҳозир,
Юракларим эзилди болам,
Қариганим сезилди болам.

Порламайди мунглидир кўзим
Қолиб кетди айтилмай сўзим.
Сўнмоқдадир порлоқ юлдузим,
Гул япроқлар узилди болам,
Қариганим сезилди болам.

Шавқат қилмай савади тақдир,
Ҳижрон, армон қилади ҳузур,
Нолимайман, дейман минг шукур
Аламлари ортди жон болам,
Синовлари қаритди болам.

Ёнимда бўл, суягин ҳардам,
Сенла обод, гуллайди олам,
Тақдирига кўнади одам,
Нолаларим кўпдир жон болам,
Синовлари чарчатди болам.

Кўзда ёшим оқмоқда ҳамон,
Кимга зўрман, кимгадир ёмон,
Бахтинггача сақласин омон,
Кулгуларинг сўнмасин болам,
Юрак қариб ўлмасин болам.


ИРОДАХОН ҚОСИМОВА

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Тақдир ғам берганида кўндим, чидадим,
Тилимдан қўймадим шукурларимни.
Омадим келганида рости йиғладим,
Отам кўрмадида шу кунларимни,
Онам кўрмадида шу кунларимни.

Кўрдилар ғанимлар тошлар отганда,
Кўрдилар дўст десам дўстлар сотганда,
Эҳ дедим майдонда отим чопганда.
Отам кўрмадида шу дамларимни,
Онам кўрмадида шу кунларимни.

Ғийбатим қилганлар эрта кеч дойим,
Дўстмиз деб қўл берди, бўлиб мулойим,
Эзилдим тўрида бўлганда жойим.
Отам кўрмади шу кунларимни,
Онам кўрмадида шу кунларимни.

Ёлғонга кўп куйдим, ёлғон дунёда,
Армонга ҳўп тўйдим армон дунёда,
Юрибман ҳолимга ҳайрон дунёда.
Отам кўрмадида шу кунларимни,
Онам кўрмадида шу кунларимни.

Сабрингдан сабр бер менга Ҳудожон,
Изимда само, ер сенга Ҳудожон,
Ёнаман, куяман шунга Ҳудожон.
Отам кўрмадида шу кунларимни,
Онам кўрмадида шу кунларимни.

© Баҳром Исмойил

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Кечиринг Онам

Аразлаб қолсамда ҳеч ҳам ўзгармас,
Кўнглимга қараб у бошқани демас.
Йиғласам йиғлаб у овқатлар емас,
Мендан зар-а меҳр кўрмаган онам.

Уй иши жуда кўп чиқар галма-гал гал,
Кир ювиб нон ёпиб тинмаган маҳал.
Овқат қилиб ўзни ўйламас ҳар гал,
Ўчоқни ёнидан кетмаган онам.

Йиғласам, кулмаган юзларингиздан,
Меҳр бериб айтган сўзларингиздан.
Йўқ бўлсам  излаган изларингиздан,
Мендан зарра меҳр кўрмаган онам.

Юраги соғиниб, кўзи тўла ёш,
Оғрисам, беролмас ҳеч бунга бардош.
Уйимиз ёритган мисли бир қуёш,
Мендан зарра меҳр кўрмаган онам.

Кўрмаган бир бора кўкдаги ойни,
Дунёдаги азиз зиёрат жойни.
Азобда юрсада, гоҳ кечар лойни,
Мендан зарра меҳр кўрмаган онам.

Она ёнингизга боролаяпман
Бир кунлик дардингиз ололмаяпман.
Ҳаттоки жойингиз сололмаяпман,
Болалик бурчимни қилолмаяпман.

Қани орзусига етсайди зора,
Бахтимни хурсанд кўрсайди бир бора.
Бағрини ҳеч қачон қилмайин пора
Мендан зарра меҳр кўрмаган онам.

✍Солиҳабегим

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

СОҒИНДИМ БОЛАМ

Ғам-қайғудан чиқаргин бошим,
Зарбларга етар бардошим,
Беҳудага тўкма бу ёшим,
Соғиндим кел, соғиндим болам.

Кўкка қараб, дуода қўлим,
Қариб қолдим, келмоқда ўлим,
Соғиндимда, тилмагин бағрим,
Соғиндим кел, соғиндим болам.

Менга бир кун мусибат етса,
Ажал келиб олибла кетса,
Ризқим тугаб, умрим ҳам битса,
Тополмайсан, келгинда болам.

Йўлларингга интизор кўзим,
Ёдингдами ҳар айтган сўзим?
Ёлғиз қолиб кетимда ўзим,
Соғиндим кел, соғиндим болам.

Сенсиз ўтган кунлар кун эмас,
Мол-дунёйинг менга керакмас,
Ёнимда сен бўлсанг бўлди бас,
Соғиндим кел, соғиндим болам.

Кутиб олай бағримни очиб,
Меҳрим нури йўлингга сочиб,
Мендан юрма, эҳ болам қочиб,
Соғиндим кел, соғиндим болам.

✍ Солиҳабегим

✍Соҳиб Умар

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

​​Сирожиддин Саййид,
Ўзбекистон халқ шоири

ОНАМНИНГ КАЛИШЛАРИ

Бунча ҳам қаттиқ экан
Қисматнинг болишлари.
Кўз олдимдан кетмас ҳеч
Онамнинг калишлари.

Улар остонасида
Турар бир жуфт абгордай.
Кўзимга бутун дунё
Кўринади айбдордай.

Яшайдирман гарчи қўл,
Юзларини соғиниб.
Калишлари даҳлизда
Тураверар оғриниб.

Дардимни яширгайман
Онам ҳолим сўрганда.
Калишлари ва лекин
Барин билиб тургандай.

Гарчи тилсиз, забонсиз,
Хомуш, беозордайлар.
Бор дарду ҳижронимдан
Улар хабардордайлар.

Онамнинг кўзёшидан
Бўлса болишлари нам.
Назаримда кечалар
Йиғлар калишлари ҳам.

Улар ҳам гўё мени
Ўртаниб ўйлагайлар.
Бахту бахтсизлигимдан
Қиссалар сўйлагайлар.

Соғинчнинг деворлари
Ёмғирларда емрилган.
Улар ҳам онам каби
Йўлларимга термулган.

Мол йиғмадим мен, аммо
Сув сўрганга сой бердим.
Бир кўнглим бор эди, лек
Мен уни ҳам бой бердим.

Бу дунёда ниҳоят
Бир ҳикматни илғадим.
Калишларни юзимга
Босиб, келар йиғлагим.

Онамнинг калишлари...
Бир умрлик қарзимдай.
Патакларин кўзимга
Суртиб ўлсам арзигай.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Мени бу ерга ким чақирди ким.?

Жудаям таъсирли ибратли видеролик экан йиғлаб кўрдим тўғриси..😢

Читать полностью…
Подписаться на канал