Бир ҳовуч тупроққа
айланган онам😭
✅✍Мовлуда Имомназарова
✅🎙Фаришта
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ҚАРИГАНИМ СEЗИЛДИ БОЛАМ...
Ҳаёт сочга қорлар ёғдирди
Синовлари эсдан оғдирди.
Қалбим йиғлаб йиғлаб ёздирди
Юрак бугун куймоқда болам
Қариганим сезмоқда болам.
Ажин деган ғалат мусаввир
Бўёқларин айлантирди гир,
Ёшлик қайтиб келганда ҳозир,
Юракларим эзилди болам,
Қариганим сезилди болам.
Порламайди мунглидир кўзим
Қолиб кетди айтилмай сўзим.
Сўнмоқдадир порлоқ юлдузим,
Гул япроқлар узилди болам,
Қариганим сезилди болам.
Шавқат қилмай савади тақдир,
Ҳижрон, армон қилади ҳузур,
Нолимайман, дейман минг шукур
Аламлари ортди жон болам,
Синовлари қаритди болам.
Ёнимда бўл, суягин ҳардам,
Сенла обод, гуллайди олам,
Тақдирига кўнади одам,
Нолаларим кўпдир жон болам,
Синовлари чарчатди болам.
Кўзда ёшим оқмоқда ҳамон,
Кимга зўрман, кимгадир ёмон,
Бахтинггача сақласин омон,
Кулгуларинг сўнмасин болам,
Юрак қариб ўлмасин болам.
ИРОДАХОН ҚОСИМОВА
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Тақдир ғам берганида кўндим, чидадим,
Тилимдан қўймадим шукурларимни.
Омадим келганида рости йиғладим,
Отам кўрмадида шу кунларимни,
Онам кўрмадида шу кунларимни.
Кўрдилар ғанимлар тошлар отганда,
Кўрдилар дўст десам дўстлар сотганда,
Эҳ дедим майдонда отим чопганда.
Отам кўрмадида шу дамларимни,
Онам кўрмадида шу кунларимни.
Ғийбатим қилганлар эрта кеч дойим,
Дўстмиз деб қўл берди, бўлиб мулойим,
Эзилдим тўрида бўлганда жойим.
Отам кўрмади шу кунларимни,
Онам кўрмадида шу кунларимни.
Ёлғонга кўп куйдим, ёлғон дунёда,
Армонга ҳўп тўйдим армон дунёда,
Юрибман ҳолимга ҳайрон дунёда.
Отам кўрмадида шу кунларимни,
Онам кўрмадида шу кунларимни.
Сабрингдан сабр бер менга Ҳудожон,
Изимда само, ер сенга Ҳудожон,
Ёнаман, куяман шунга Ҳудожон.
Отам кўрмадида шу кунларимни,
Онам кўрмадида шу кунларимни.
© Баҳром Исмойил
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Кечиринг Онам
Аразлаб қолсамда ҳеч ҳам ўзгармас,
Кўнглимга қараб у бошқани демас.
Йиғласам йиғлаб у овқатлар емас,
Мендан зар-а меҳр кўрмаган онам.
Уй иши жуда кўп чиқар галма-гал гал,
Кир ювиб нон ёпиб тинмаган маҳал.
Овқат қилиб ўзни ўйламас ҳар гал,
Ўчоқни ёнидан кетмаган онам.
Йиғласам, кулмаган юзларингиздан,
Меҳр бериб айтган сўзларингиздан.
Йўқ бўлсам излаган изларингиздан,
Мендан зарра меҳр кўрмаган онам.
Юраги соғиниб, кўзи тўла ёш,
Оғрисам, беролмас ҳеч бунга бардош.
Уйимиз ёритган мисли бир қуёш,
Мендан зарра меҳр кўрмаган онам.
Кўрмаган бир бора кўкдаги ойни,
Дунёдаги азиз зиёрат жойни.
Азобда юрсада, гоҳ кечар лойни,
Мендан зарра меҳр кўрмаган онам.
Она ёнингизга боролаяпман
Бир кунлик дардингиз ололмаяпман.
Ҳаттоки жойингиз сололмаяпман,
Болалик бурчимни қилолмаяпман.
Қани орзусига етсайди зора,
Бахтимни хурсанд кўрсайди бир бора.
Бағрини ҳеч қачон қилмайин пора
Мендан зарра меҳр кўрмаган онам.
✍Солиҳабегим
СОҒИНДИМ БОЛАМ
Ғам-қайғудан чиқаргин бошим,
Зарбларга етар бардошим,
Беҳудага тўкма бу ёшим,
Соғиндим кел, соғиндим болам.
Кўкка қараб, дуода қўлим,
Қариб қолдим, келмоқда ўлим,
Соғиндимда, тилмагин бағрим,
Соғиндим кел, соғиндим болам.
Менга бир кун мусибат етса,
Ажал келиб олибла кетса,
Ризқим тугаб, умрим ҳам битса,
Тополмайсан, келгинда болам.
Йўлларингга интизор кўзим,
Ёдингдами ҳар айтган сўзим?
Ёлғиз қолиб кетимда ўзим,
Соғиндим кел, соғиндим болам.
Сенсиз ўтган кунлар кун эмас,
Мол-дунёйинг менга керакмас,
Ёнимда сен бўлсанг бўлди бас,
Соғиндим кел, соғиндим болам.
Кутиб олай бағримни очиб,
Меҳрим нури йўлингга сочиб,
Мендан юрма, эҳ болам қочиб,
Соғиндим кел, соғиндим болам.
✍ Солиҳабегим
✍Соҳиб Умар
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Сирожиддин Саййид,
Ўзбекистон халқ шоири
ОНАМНИНГ КАЛИШЛАРИ
Бунча ҳам қаттиқ экан
Қисматнинг болишлари.
Кўз олдимдан кетмас ҳеч
Онамнинг калишлари.
Улар остонасида
Турар бир жуфт абгордай.
Кўзимга бутун дунё
Кўринади айбдордай.
Яшайдирман гарчи қўл,
Юзларини соғиниб.
Калишлари даҳлизда
Тураверар оғриниб.
Дардимни яширгайман
Онам ҳолим сўрганда.
Калишлари ва лекин
Барин билиб тургандай.
Гарчи тилсиз, забонсиз,
Хомуш, беозордайлар.
Бор дарду ҳижронимдан
Улар хабардордайлар.
Онамнинг кўзёшидан
Бўлса болишлари нам.
Назаримда кечалар
Йиғлар калишлари ҳам.
Улар ҳам гўё мени
Ўртаниб ўйлагайлар.
Бахту бахтсизлигимдан
Қиссалар сўйлагайлар.
Соғинчнинг деворлари
Ёмғирларда емрилган.
Улар ҳам онам каби
Йўлларимга термулган.
Мол йиғмадим мен, аммо
Сув сўрганга сой бердим.
Бир кўнглим бор эди, лек
Мен уни ҳам бой бердим.
Бу дунёда ниҳоят
Бир ҳикматни илғадим.
Калишларни юзимга
Босиб, келар йиғлагим.
Онамнинг калишлари...
Бир умрлик қарзимдай.
Патакларин кўзимга
Суртиб ўлсам арзигай.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Мени бу ерга ким чақирди ким.?
Жудаям таъсирли ибратли видеролик экан йиғлаб кўрдим тўғриси..😢
Ота она ҳақига дуо...
Ассалому алейкум азизларим барчангизга куз фаслининг биринчи жумаси муборак бўлсин.!
Жуда ибратли видео бўлипти! Уйингда жаннат бўла туриб уни кўчадан қидирасанми?
Минг ланат шундей тарбия топган келинларга акани укадан айириб оқибатни Сийлаи раҳмни ўйламай дўзаҳни ўзига ҳозирлаган иймонсиз инсофсиз бундайлар дўзоҳгаям лойиқмас аслида...
┄┅অঠই✯❀✯ইঠঅ┅┄
ЖАННАТИМ ДАДАЖОН, СОҒИНДИМ СИЗНИ!!!
Кимга вафо қилган дунёю азал,
Эҳтиёт бўлинг дада, соғлигингиз афзал,
Дуода турамиз кутиб ҳар маҳал,
Жаннатим дадажон, соғиндим сизни.
Меҳнатда тинмайсиз юриб пиёда,
Аллоҳим умрингиз қилсин зиёда,
Ғам кўрман ҳеч қачон икки дунёда,
Жаннатим дадажон, соғиндим сизни.
Беминнат боққансиз ёлғиз ўзингиз,
Жаранглар қулоқда ҳар бир сўзингиз,
Йўл кутар ҳар доим қора кўзингиз,
Жаннатим дадажон, соғиндим сизни.
Умрингизга умр қўшсинда Худо,
Кўксимиз каломда қиламиз дуо,
Ўзингиз, дардимга бўлгансиз даво,
Жаннатим дадажон, соғиндим сизни.
Ҳаёт синовларда ўтиб мардона,
Кўнглимга қараб, сиз бўлиб парвона,
Мен учун бўлдингиз доим овора,
Жаннатим дадажон, соғиндим сизни.
Қойил қоламан ҳар вақт сабрингизга,
Эҳтиёт бўлинг сиз, етинг қадрингизга,
Эркалаб олай, келинг бағрингизда,
Жаннатим дадажон, соғиндим сизни.
✍ Солихабегим
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ўғлим деб қизим деб ёниб яшаркан,
Совуқдан қўллари қадоғим дадам.
Отамни асра эй Қодир Худойим,
Мусофир нонини тишлаган дадам,
Сўрасам аҳволим яхшику деган,
Баъзида алдоқчим ёлғончим дадам,
Бизга гўшт ўзичи қотган нон еган,
Мусофир нонини тишлаган дадам.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
###
Баҳтга етиб бўлмас экан оналарсиз.
Чўнтак тўлар қоғоз темир жонсиз пулга,
Дунёлари бир қадамдур чиқсанг йўлга.
Лек барибир амин бўлдим дўстлар шунга,
Баҳтга етиб бўлмас экан оналарсиз.
Ёнингда ёр тинмай сенинг ҳолинг сўрар,
Кайфиятинг чоғ бўлсин деб ширин кулар.
Гар ғафлатга ботсанг удир сенла қолар,
Баҳтга етиб бўлмас экан оналарсиз.
Дўстлар бисёр елка қоқиб турар мудом,
Дардкаш бўлмас қон йиғласанг кундуз оқшом.
У йўқ бўлса балки ҳаёт этар давом,
Баҳтга етиб бўлмас экан оналарсиз.
Ҳаёт бўлса агар доим ҳолин сўранг,
Кўнгли нозик гулдек мисол доим қаранг.
Ҳизматига шай бўлингиз ҳар дам яранг,
Баҳтга етиб бўлмас экан оналарсиз.
Бермоқ учун тайёр бўлар жонин сизга,
Баҳордайин яшнаб турсин не йўл кузга.
Шундай инсон раво кўрган аллоҳ бизга,
Баҳтга етиб бўлмас экан оналарсиз.
✍Сурхон оға
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
#Преъмера
Қалбингиз тубига ўралиб қолдим.
Атлас кўрпачадан жой қилиб олдим.
Қабрингизга бориб, ухлаблар қолдим.
Хеч кимни онаси ўлмаса дейман.
Мехрингиз бошқача тўйиб бўлмади.
Фарзандни онаси ўлиб бўлмайди.
Ўгай оналарга кўнгил тўлмайди.
Хеч кимни онаси ўлмаса дейман.
Бетоб бўлганингда йиғлаган она.
Омадинг кетганда кулмаган она.
Юрагинг бурдалаб тилмаган она.
Хеч кимни онаси ўлмаса дейман.
Шойи рўмолини хидлаб қоласан.
Хар бир сўзларини ёдлаб қоласан.
Рози қилдимми деб ўйлаб қоласан.
Хеч кимни онаси ўлмаса дейман.
Хеч банда етимлик кўрмаса дейман.
✍Малак. Сиймо
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
📕 ЯҚИНЛАРИНГ ЙИҒЛАТСА.
Яқинларинг йиғлатса,
Кўз ёшингни яширгин.
Битта яхшилик қилса,
Ўнта қўшиб оширгин.
Яқинларинг йиғлатса,
Ётдан ёруғлик кутма.
Сўнги йўлга кузатувчи,
Шу йиғлатган унутма.
Яқинларинг йиғлатса,
Қилма элга овоза.
Кабутар кўк қучса ҳам,
Қайтар жойи ховоза.
Яқинларинг йиғлатса,
Қўлларингни қўй кўзга.
Ҳа десалар, дегин толди,
Кўзим қараб юлдузга.
Яқинларинг йиғлатса,
Дема мени билмади.
Сен ким бўпсан абу лаҳаб,
Пайғамбарни билмади.
Яқинларинг йиғлатса,
Ғам чекма бу бор хисдир.
Қур'он ўқи бир пастда,
Қур'он таскин, мунисдир.
Бироқ шундай яшагин-ки,
Салом ўрнинг билинсин.
Ортингдан дуо қилиб,
Жаннатларни илинсин.
АЗИЗЛАРИМ! АКА УКА, ОПА СИНГИЛЛАРИМИЗНИ ДОИМ ЙЎҚЛАБ ТУРАЙЛИК..
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОҚИБАТ
Дунёнинг ўйлари ҳар ёққа тортган,
Ҳар ким рўзғор юкин елкага ортган.
Меҳр қуёшимиз қаёққа ботган?
Йўқолиб боряпти оқибатимиз.
"Ўзимнинг ташвишим ўзимга татир".
Опа синглисидан олмас хавотир.
Кўплар шу тарзда кун кўраётир,
Йўқолиб боряпти оқибатимиз.
Оға инисига қилмайди шавқат,
Ука ҳам акага айтар гап, миннат.
Бўлмасми жигарлик ҳурмати баланд,
Йўқолиб боряпти оқибатимиз.
Дунёга шунчалар андармон бўлдик,
Тирикчилик дея тўкилдик, тўлдик.
Кимнинг қайғусидан тап тортмай кулдик,
Йўқолиб боряпти оқибатимиз.
Жигарлар йўқламас бир-бировини,
Жавобсиз қолдирар сўз, сўровини.
Баҳо борми, синггач дил тўловини,
Йўқолиб боряпти оқибатимиз.
Бир қоринга сиғдик, кенг ҳовлига йўқ,.
Оғриниб сўзладик, гоҳи айтдик дўқ.
Бугун юрагимни яралар бир ўқ,
Йўқолиб боряпти оқибатимиз.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Куймадимда огоҳ қилган ўзингиздур,
Ҳар биттаси таълим берган сўзингиздур.
Чиройлигим фариштадек юзингиздур,
Меҳрингизни тенги йўқдур онажоним.
Болам дея кундуз оқшом кутганимсиз,
Гоҳо бедор ғамгин бўлиб толганимсиз.
Дардкашгинам дардларимни олганимсиз,
Меҳрингизни тенги йўқдур онажоним.
Булоқдайин қайнаб чиқар дилингиздан,
Чақнаб турсин қувонч нури кўзингиздан.
Бебаҳойим айлонайин ўзингиздан,
Меҳрингизни тенги йўқдур онажоним.
Эришяпман кўп нарсага бир сиз сабаб,
Қўйдингизда жон болам деб мени мақтаб.
Бир чиройли ашъор битай сизга атаб,
Меҳрингизни тенги йўқдур онажоним.
Қолиб кетмай яшаяпмиз карвонидан,
Баланларга чиқаяпмиз нарвонидан.
Гуллар тутай териб-териб алвонидан,
Меҳрингизни тенги йўқдур онажоним.
Етмаяпти таърифлари сизга десам,
Ҳис этаман тафтингизни сизни қучсам.
Дуойингиз менла бўлар кўкка учсам,
Меҳрингизни тенги йўқдур онажоним.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
✍Сурҳон оға
Ота она ғанимат лекин эрига сўзсиз итоат қилган аёл ота онасини жаннатга олиб кираркан...
Ҳозир баъзи бир аёллар эрларини итоат қилиш уёқда турсин ҳурмат қилмайди афсуски бор орамизда аёл деган она деган номга доғ тушираётганлар🤦♀😔
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Сочларимни силаган,
Қўлингизни соғиндим,
Айланай болам деган,
Сўзингизни соғиндим.
Йўлларимга термулган,
Кўзингизни соғиндим,
Мен тўйиб улгурмаган,
Меҳрингизни соғиндим.
Онажоним ўша нурли,
Юзингизни соғиндим,
Тополмадим ҳаттоки,
Изингизни соғиндим.
Райҳон бўйли ифорим,
Ҳидингизни соғиндим,
Мен тўйиб улгурмаган,
Меҳрингизни соғиндим.
✍Фаришта
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ухламаганлар борми.?
Қани каментарияга ҳамма ёзсин кимни кўпроқ соғиндингиз ҳозир соғинган инсонингиз қайерда...?
Мен аяжонимни соғиндим😢
Онанг бўлмаса
Бошига келса дард билдирмас ғамни,
Бўлганда шукурда, йўқликда камни,
Оққанда мунчоқдек кўзидан намни,
Қандай ўтаркин айт онанг бўлмаса
Жонига куюнмас, жонингга куйса,
Болам деб фақат бир ўзингни суйса,
Ўғилсан сендан ҳам меҳрингни туйса,
Бетартиб ҳаётинг онанг бўлмаса
Қадрлигим деймизу билмаймиз қадр,
Мусофир вақтларинг қиларкан сабр,
Кимни чорламас бу қоронғу қабр,
Кечалар зулматда онанг бўлмаса.
Йиғлама, сенданда йиғларкан онанг,
Кўнглини ўкситиб тиғларкан онанг,
Ичингда дардингни биларкан онанг,
Камларинг бир дунё онанг бўлмаса
Уйингга пойдевор унинг борлиги,
Сезилар йўқ бўлса ҳаёт торлиги,
Эсга ол ҳамиша сенга зорлиги,
Ҳовлинг ҳувиллайди онанг бўлмаса.
Ҳамиша бор бўлсин ҳамма оналар,
© Санжарбек Акбаров
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
💥💥👑👑АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🙋♀️МЕН СИЗНИ
🎁🎁 ONLINE ISHGA TAKLIF 🎁🎁 QILAMAN
📞📞☎️ОНЛАЙН☎️
📞📞☎️ОФЛАЙН☎️
🌐🌐ИШГА ТАКЛИФ КИЛАМАН.
🏠🏡УЙДАН ЧИКМАГАН ХОЛДА ХАМ
💸💸💸💸100%КОТТА 💵💵ДАРОМАД ОЛАСИЗ.
t.me/onlayinreklamagurpa
t.me/onlayinreklamagurpa
#нимадир.
Вақтнинг сиздан оладиганлари шу:
Йўллар бор, сиз йўқлаб боришни истаган одамлар энди йўқ!
Уйлар бор, сиз кўришни хоҳлаган одамлар унда йўқ!
Тўйлар бор, тўрингиз тўлдирган улуғларингиз қолмаган...
Гулзорлар бор, онангизни эслатадиган райҳон-жамбил унда экилмаган...
Телефонлар бор, сиз эшитишни истаган овозлар унда йўқ!
Жигарингизни йўқланг...
Қадрдонларингизни борида кўнглини олинг...
Вақт олганларининг ўрнига доим бошқа нарсаларни тутади...
Балки олганлари учун бу берилганлар арзир, балки арзимас...
Бирор кимдан тўлмай қолса қолиб меҳрим.
Тўлдиради ўн ғам келса ёпиб барин.
Қандай сеҳри бор экан-а сўзи ширин.
Икки ёнда далда бўлар қизларим бор.
Онам дея меҳр бериб изларим бор.
Кам бўлмайди ўн ўғилнинг ўрни десам.
Миттигина юрагида муҳаббат жам.
Ҳар кулгусин менинг билан кўрар баҳам.
Икки ёнда далда бўлар қизларим бор.
Онам дея меҳр бериб изларим бор.
Базан ранжиб қолганимда кимлардандир.
Ўғлим қолиб ҳолинг не деб сўраган бир
Бу фаҳрдан айтарим бор тўлиб бағир.
Икки ёнда далда бўлар қизларим бор.
Онам дея меҳр бериб изларим бор.
Жаннатимсиз остонамнинг пойларида.
Сизни топгим фақат кўнгил жойларида.
Ўргулайин онасининг ойларида.
Икки ёнда далда бўлар қизларим бор.
Онам дея меҳр бериб изларим бор.
ҲУЛКАРОЙ ҲОЖАМОВНА ✍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Боролмайман ота уйим эшигига,
Кирсам ногох кўзимга ёш тизилади
Жигарларим ўтқазса хам уй тўрига,
Ота- онам йўқлиглари сезилади.
Яшаб ўтди бизларни деб чарчаб толиб
Бир жонини минг бир азоб ўтга солиб
Мен нотавон нима қилдим бола бўлиб,
Эсласам гар юрак бағрим эзилади.
Ху анови айвончада супа бўлиб
Дадам экган дарахтлардан мева териб
Билмас эдик, кетишларин бир кун ўлиб,
Ёнғоқ сотиб бизга кийим оберарди.
Қора қозон онам қилар эди овқат
Пишгунича қилолмасдик сабр тоқат
Қатиқ сутнинг қаймоғини ердик фақат
Хув тандирда патир нонлар ёпиларди.
Ўша ховли фақат бироз бошқачадек
Хувиллайди хамма нарса бегонадек
Кириб борсам кутадиган ота-онам йўқ,
Дастурхонда хамма нарса топилади.
Дадажоним, яшаб ўтган ота ховлим,
Онажоним, обод қилган хар бир жойин
Хеч қаердан тополмадим, улар мехрин.
Йўқликлари хар қадамда билинади.
Хуршида Турсунбаева
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
🌹Хурматли Ота, Оналар, азиз ва мўтабар Бувижон ва Бобожонлар шириндан ширин болажонлар сизларни ўқув йили бошланиши билан қутлаймиз!
🌹 Билимлар байрами муборак бўлсин! Ўқув йили давомида фарзандларингиз сизни ўз билим салохиятлари ва қобилятлари, муваффақиятлари билан қувонтирсин!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Қоронғу зулматда ўтириб,
Бир ўзи ёлғизим қийналар.
Кўзлари йўл қараб интизор,
Ҳар замон ойнага термулар.
Расмимни силайди қўллари,
Жимгина йиғлайди кўзлари.
Кўзимдан кетмайди кўзлари,
Қулоғим остида сўзлари..
Полвоним соғиндим ўзингни,
Онажон дейдиган сўзингни.
Келақол паймонам тўляпти,
Юрагим ҳам секин уряпти.
Бир кўрсам кўзларинг бўлди бас
Тўплаган бойлигинг керакмас,
Соғиндим жудаям жон болам,
Сенсиз керакмасди болам.
Соғиниб кутади ҳар куни онам,
Интизор кутади ҳар куни онам.
Кўзлари йўл қараб ёшланар онам,
Кечиринг илтимос кечиринг онам.
Бошимга кулфатлар келганда,
Дардимга дармондир онам.
Онамдан узоқлаб кетганда,
Дардимни эшитмас олам..
Эзилдим ҳаёт ташвишидан,
Ҳар кимнинг ёлғон мишмишидан.
Тўйганман бу ернинг ишидан,
Баҳори йўқ юртнинг қишидан.
Она шошилманг пул юбордим,
Ишларим жуда зўр уй олдим.
Ҳа энди қишлоққа бораман,
Уч тўрт кун ёнизда қоламан.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Қоронғу зулматда ўтириб,
Бир ўзи ёлғизим қийналар.
Кўзлари йўл қараб интизор,
Ҳар замон ойнага термулар.
Расмимни силайди қўллари,
Жимгина йиғлайди кўзлари.
Кўзимдан кетмайди кўзлари,
Қулоғим остида сўзлари..
Полвоним соғиндим ўзингни,
Онажон дейдиган сўзингни.
Келақол паймонам тўляпти,
Юрагим ҳам секин уряпти.
Бир кўрсам кўзларинг бўлди бас
Тўплаган бойлигинг керакмас,
Соғиндим жон болам жудаям,
Сенсиз керакмасди болам.
Соғиниб кутади ҳар куни онам,
Интизор кутади ҳар куни онам.
Кўзлари йўл қараб ёшланар онам,
Кечиринг илтимос онам онам.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Шафтоли гулига ошуфта ҳаёл
Бир муддат ўзингга бердингми савол
Бормикан у каби муштипар аёл
Гоҳида кўнглимдан ясаб вайрона
Қўнғироқ қилишни унутдим, она
Шеър битдим муҳаббат завқидан ёниб
Сув ичдим бахтимнинг тафтидан қониб
Маъруза ўқидим жўшиб тўлғониб
Ҳар ўтган онимдан маст бўлиб яна
Қўнғироқ қилишни унутдим, она
Ишим деб ҳар ёнга ўзимни урдим
Эрта- кеч болам деб елиб-югурдим
Тўй қилай, ош берай деб ҳаёл сурдим
Ўзимни оқлашга тўплаб баҳона
Қўнғироқ қилишни унутдим, она
Дôстимдан сўрадим ҳолини ҳар кун
Хабардор бўлибман дунёдан бутун
Бир сония вақтимни қўйганча устун
Кутибсан, гўшакни қўймай ҳайрона
Қўнғироқ қилишни унутдим, она
Кўнглини ололдим ҳар қора кўзнинг
Жойини тополдим ҳар ширин сўзнинг
Фурсати кўп бўлди карашма нознинг
Баъзида ўзимдан тўлар паймона
Қўнғироқ қилишни унутдим, она.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?