🇺🇿 Мустақиллик байрами муборак бўлсин, азиз юртдошлар!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз дастурхони тўкин-сочин БЎЛСИН🤲
Ассалому алайкум Ўлкамизга гўзал сокин ўзининг тарвати майин шабодаси билан КУЗ фасли кириб келди!!! 🍂
Хуш келибсан Олтин Куз!!! 🍁
Илохим қадамларинг қутлуғ келсин!!!
Барча барчамиз шунақа мустақиллик байрами арафасида тинчлик хотиржамликда кўп йилларга бағри бутунликда қатормиздан хато➖ бўлмай кутиб олишлик насиб этсин.
Дўстларим Қадрдонларим кириб келган КУЗ ФАСЛИ муборак бўлсин!!!
Хонадонизга қут➖ барака тинчлик хотиржамлик куз ойининг гўзал кунларни биргаликда ўтқазиш барчамизга насиб этсин!!!
Ассаламу алайкум Яхшиларим!!!
Хуш келибсан 1➖Сентябрь
♥️💕 ҲАЙРЛИ КУН АЗИЗЛАРИМ!!!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ҳаёт синов, синовларин ортган чоғда
Ташвишлардан елкамга тош ботган чоғда,
Ағёр ғаним маломатлар отган чоғда,
Ёлғиз қолиб фарёд урар Онам менинг.
Ҳаста бўлсам парвонадир тиним билмай,
Илинади нима бўлса ўзин демай
То, эсимни танибманки ҳануз шундай
Болам дея гирёнадир Онам менинг.
Меҳрибоқий, меҳри сўнмас хуш забоним
Шукур сиз бор дунёларда йўқ армоним,
Баҳоримсиз, жаннатимсиз, гул райҳоним
Оқ кўнгилли, ой юзлигим Онам менинг!
Манзил яқин, лек дийдори йироқдаман
Бир бор йўқлаб боролмайин қийноқдаман,
Соғиндим кўп соғинч ила фироқдаман,
Қайдасан деб сўроқлаган Онам менинг.
Умр ўтар, ҳаёт бир пас кутиб турмас
Сиз ўшасиз ҳамон ўша тиним билмас
Олдингизда қарзларим кўп адо бўлмас,
Умрин мен деб фидо қилган Онам менинг.
Чидагансиз болам дея синовларга,
Соч толангиз тўлса ҳамки қировларга
Муҳтож қилиб қўймадингиз бировларга
Юксак сабру матонатли Онам менинг!
©Маъмура Муҳаммад
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
МашаОллоҳ 🤲 ана ҳадяни энг зўри Оллоҳ рози бўлсин шундей фарзандлардан бўларкану ааа онажонларимизни туғилган кунларига мана шунақа совғалар қилса ҳам..
Каналимиз номидан биз ҳам табриклаймиз бугун ўз таввалуд кунларини нишонлаётган онажонларимизни бахтимизга соғ бўлишсин илоҳим.!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
"ДАДАЖОН"!
Соғинганман масофа олис,
Кетолмасман мен эса ожиз,
Ортингиздан юрсам изма из,
Соғиндимда сизни, дадажон.!
Соғинсам ҳам, тунлар ўкиниб,
Чок чокимдан, кетдим сўкилиб,
Кўзда ёшим, маржон тўкилиб,
Соғиндимда сизни, дадажон.!
Дардларимни ичга ютсам ҳам,
Азобларим тўпланганда жам,
Соғинч деган, азоб бошга ғам,
Соғиндимда сизни,дадажон!
Онамдайин мехрингиз чексиз,
Қадрингизга етмадим эссиз..,
Кўзда ёшим, йиғладим сўзсиз,
Соғиндимда сизни,дадажон!.
Аллоҳ берган, неъматим эдиз,
Суянчиғим, давлатим..эдиз,
Мени асил қувватим, эдиз..,
Соғиндимда сизни, дадажон!
Сирдош бўлиб, дўст бўлолмадим,
Дада меҳрингизга, тўяолмадим,
Ич этим еб, дардим сўйладим,
Соғиндимда сизни, дадажон!
✍Дилноза Абдуқаюмовна
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Жуда қаттиқ соғиндим,
Кел болам денг онажон,
Суратиздан овундим,
Кел болам денг онажон.
Рўмоллариз ҳидлейман,
Рўмолартздан айланай,
Нониз егим келяпти,
Ей болам денг онажон.
Йўлимга интизорим,
Меҳрибон ҳокирсорим,
Ўзимни беозорим,
Кел болам денг онажон.
Сизсиз мени ойим йўқ,
Ҳаловатим жойим йўқ,
Сиздан бўлак бойим йўқ,
Кел болам денг онажон.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
#ПРЕМЬЕРА
🔥ОНАЖОН...
Сиз бор дунёйимнинг қуёши ёрқин,
Сиз бор ҳаётимда ҳузурдадир жон...
Сиз бор осмонимда юлдузлар яқин,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...
Лолалар ранг олган юзи нурлигим,
Сўзлари шифойим кўнгли дурлигим,
Фариштам ўзингиз ҳусни ҳурлигим,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...
Гуллар ундиргансиз пайҳонингиздан,
Айланай қалб деган сайҳонингиздан,
Жаннат ҳиди келар райҳонингиздан,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...
Гоҳо ранжитганман бағрим ўяйми,
Хатоларим ёшлик томон йўяйми,
Қучоқлаб қўяйми ўпиб қўяйми,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...
Миннат нелигини билмаган мардим,
Мен билан экансиз йўқ бирор дардим,
Бўлсангиз кўнглимда бўлмайди гардим,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...
Сиз бор дунёйимнинг қуёши ёрқин,
Сиз бор ҳаётимда ҳузурдадир жон...
Сиз бор осмонимда юлдузлар яқин,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...
📝Муаллиф Madina
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
🌸 Агар ўтмишга чипта сотилганда сиз қаерга сотиб олардингиз...?
Жуда ажойиб савол. Сизчи сиз қайерга сотиб олмаган бўлардиз.?
Сохта дўстлар юрак бағринг тилар экан,
Йиқилганда аҳволингдан кулар экан,
Давлатинг борида дўсту улфатинг кўп,
Йўқлигингда ёлғиз бошинг қолар экан,
Дўст бўлса ҳам бир онанг дўст бўлар экан.
Ари кирмас гулбоғига гули йўқни,
Дўст деб билма сен қалби кўр, дили йўқни,
Ҳатто гадо йўқламайди пули йўқни,
Пулсиз бошинг ғавғоларга тўлар экан.
Дўст бўлса ҳам бир онанг дўст бўлар экан.
Тоғ бўлмаган паст қирларнинг қори бўлмас,
Имонсизнинг кўксида ҳеч ори бўлмас,
Чорасизнинг Ҳақдан бўлак ёри бўлмас,
Камбағалнинг туяда ит қопар экан.
Дўст бўлса ҳам бир онанг дўст бўлар экан.
Фойданг тегса тилларидан боллар томар,
Мақтовингга алвон алвон сўзлар топар,
Тегмай қолса юзингга тақ эшик ёпар,
Дўст деганинг душмандан паст бўлар экан,
Дўст бўлса ҳам бир онанг дўст бўлар экан.
Хуршид Карим
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
О Н А М
Онам ҳаёт дейиш қанчалик яхши
Қанотли қушдексиз аслида шундай
Тог каби ортингизда қалқонингиз у
Жунбушга келади хар қандай одам
Онам хаёт дейиш канчалик яхши
Хотиржам кўнгилу ҳаёл боғингиз
Гердайиб юрасиз давраларда хўп
Хавасла топилар қаровчилар ҳам
Онам ҳаёт дейиш қанчалик яхши
Уйингиз файзли, Қут барокоти бор
Дунёда алишиб бўлмас хеч қачон
Фаришта тимсоли дилингизда жо
Онаси хаётлар бахтлисиз англанг
Ўтмас гапимни сиз бир оз тингланг
Дурга тенг дуосин олинг шу дамда
Токи юрагингиз тутмай армонлар.
Муалифга рахмат 👍👍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
СИРДОШИМ ОНАМ
Сизни ўйлаб ўтади куним,
Меҳрга тўлиб сўзлар тилим,
Шодон қувончли бўлар дилим,
Сирдошим менинг сизку онам.
Такрорлаб айтади забоним,
Жоним куйиб олади ёним,
Бахтга ўрайди ҳар бир оним,
Сирдошим менинг сизку онам.
Мақсадим тушунар бир ўзи,
Бошим силар шириндур сўзи,
Кулиб қарайди қоро кўзи,
Сирдошим менинг сизку онам.
Чўчимайман ҳар бир ишдан ҳам,
Мунисгинам бўлса кетар ғам,
Осмонларга учаман шу дам,
Сирдошим менинг сизку онам.
Боҳор бўлинг, тўкилманг куздей,
Кўкларга учинг доим қушдей,
Ўзингизни ҳам ўйланг бундей,
Сирдошим мeнинг сизку онам.
✍Сарвиноз Каримжоновa
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Келинларга...
Нега бунча нолийсиз?!
Қайнонам деб зулмкор,
Яхши келин уй сирин.
Кўчага қилмас ошкор.
Яшанг муроса қилиб.
Гар севсангиз эрингиз.
"Хўп ойижон"-десангиз.
Ейилмас ҳеч ерингиз.
Урушса ҳам,сўкса ҳам.
Хаққи бор у ҳам она.
Сизга сира ёмонлик
Тиламайди қайнона.
Ахир ўғил ўстирган.
Яхши ният,ўй қилиб.
Хизматимни қилар деб,
Келин олган тўй қилиб.
Кам бўлмайсиз сира ҳам,
Дуосини олсангиз.
Эшитмайсиз яхши гап,
Қовоғингиз солсангиз.
Иш буюрса беминнат.
Чопиб қилинг хизматин.
Доимо қўйиб қўйинг,
Ўз ўрнига хурматин.
Жон олинг "ойижон"- деб,
Очиқ чехра - юз билан.
Ишингизни битиринг,
Ширин калом сўз билан.
Мум каби эриб кетар,
Сўзингиздан томса бол,
Қайнонанинг уйида,
Яшагайсиз бемалол.
Ишингиздан айб топса,
Феълингизни қилинг кенг:
"Яхшиямки ойижон,
Бахтимга сиз борсиз"- денг.
Эхтиёт бўлинг тилга.
Тил бошларни ейди-ку.
Хурматланг қайнонани,
Қайтар дунё дейди-ку.
Ўстиряпсиз ўғилни,
Ахир сиз ҳам онасиз,
Хизматингиз ажрини.
Яратгандан оласиз.
@ona_haqida_sherlar
Онамга яна қўнғироқ қилдим.
Телефон узоқ чақирди. Жавоб йўқ.
Қўшниникига чиққанмикинлар? Ёки дўконга кетдилармикин? Доим шунақа, бир жойга чиқсалар, телефонларини уйда қолдирадилар. Болаларим қўнғироқ қилиб қолса, хавотир олишади деб ўйламайдилар ҳам.
Қайта-қайта қўнғироқ қиламан. Жавоб йўқ! Майли, кейинроқ яна қиламан, дейман. Ўзимни алдайман.
Бир йилдан буён шу аҳвол.
Онамни тупроққа қўйганимиздан кейин, телефон рақамларини бекор қилдиришга кўнглим бўлмаган. Укамга «Онамнинг телефони ўчиб қолмасин, қувватини тўлдириб тур», деб тайинлаганман. Телефон доим онамнинг хоналарида туради. Мен бошқа шаҳардаман.
Соғинганимда, қўнғироқ қиламан. Узун-узун гудок кетаётган пайтда телбалардек умид қиламан: ҳозир онамнинг овозларини эшитаман, «Бормисан, жоним болам!» дейдилар.
Телефон узоқ чақиради. Жавоб йўқ.
Сизнинг онангиз ҳаётмилар? Унда ҳозироқ қўнғироқ қилиб, суҳбатлашинг, энг ширин сўзларингизни айтиб қолинг! Ҳарқалай қўнғироқларингиз жавобсиз қолмайдиган дамларда экансиз.
Майли, мен яна онамга қўнғироқ қилай-чи
#Преъмера
Мен хам кимларнингдир атиргулиман.
Бунчалар хўрламанг келинчак дея.
Кечиб келган эдим, ота уйимдан.
Онажоним дея, халолим дея.
Сизчи қувиб солиб хайдайсиз она.
Айбим нимаки хўрлайверасиз.
Ўғлингизга айтиб ёлғон миш мишлар.
Эркакмисан ур деб, зўрлайверасиз.
Келин зоти шунча гунохкорми айт.
Барча азобларга, чидайверади.
Ўғли бор оналар, келгинди дея.
Айбин излайди, хўрлайверади.
Қўрқмайсизми айтинг, қайнонажонлар.
Қизингиздан қайтса, ёмон куясиз.
Биронинг боласин, уволи ёмон.
Келинингиз хўрлаб, ўғлиз суясиз.
✍Малак. Сиймo
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Қуёшдек нур сочиб меҳр улашар,
Авайлаб асрайди азиз боласин,
Чин инсон бўлгин деб пешонам силар.
Бардоши метиндек шоир онаси.
Бетакрор алласи янгидан янги,
Кулиб турар аммо бордир ноласи.
Баҳорни эслатар юзларин ранги,
Қуёшдек бе ғубор шоир онаси.
Илинар боласига гўзал сўз топиб,
Тақдим этар ашъор, маталлар ёзиб.
Қўшиқлар айтади юракдан жўшиб.
Меҳри уммон азиз, шоир онаси.
Эртаклар айтади поёни йўқдир
Она қўшиғига ўхшаши йўқдир
Ҳовлида жамбилу райҳонга дўстдир,
Шеъру достон битар шоир онаси.
✍Шояд Бек
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Беминнат меҳрингиз чунон изладим
Ширин сўз айтгувчи инсон изладим
Она ифорингиз гулдан изладим
Лекин сиздайини топмадим Она
Бўғзимдан фарёдлар отилар аччиқ
Бугун осмон узоқ ер эса қаттиқ
Сиздан азиз эмас дунёлар ортиқ
Лекин сиздайини топмадим Она
Давраларда дўстга боримни сочдим
Кел болам десангиз баҳона топдим
Ҳамма воз кечганда кўзимни очдим
Лекин сиздайини топмадим Она
Насиҳат қилсангиз кулибман ҳандон
Мени деб чеккангиз андуҳ ва армон
Қадрингиз билмадим мен ношуд нодон
Лекин сиздайини топмадим Она
Озорлар берганман сизга неча бор
Мен сабаб сочингиз қоплаганку қор
Шунда ҳам кечмаган парвона минг бор
Лекин сиздайини топмадим Она
Бугун қўлдан кетди бойликларим ҳам
Кимса қолмадику фақат азоб ғам
Дуолар қиласиз кетмай шунда ҳам
Лекин сиздайини топмадим Она
✍️ Муҳайё Бегалиевa
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг.
Ўғил бўлмай ўл онадан ҳотинини устун қўйган эркакларни бўғиб ўлдириб қўйсангда😢
Шуни айтишарканда онани кўнгли болада, болани кўнгли далада деб ўша келин ҳам айтса бўлардию онангизниям олиб борейлик деб уям ўғил ўстираётгандир қайтмиди бу дунё қайтмас дунё деб ўйласа керакда менимча🤦♀
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ДЎЗОҲИ ЎҒИЛ..😢
Қишлоқдан келгандим соғиниб сени.
Эшигинг ортида кутдим тик туриб.
Олисдан соянгни кўриб суюндим.
Кел демай, тош қотдинг менга дўқ уриб.
Шунчалар ишларинг кўпмиди болам.
Унитиб қўйибсан қишлоқ уйингни.
Не не орзуларда боққандик ахир.
Отанг шўрлик кўрмай кетди тўйингни.
Болам қариб қолдим бетоб бўляпман.
Ёлғиз қолишлардан зерикдиммикан.
Ерга тушиб кетди хассам олиб бер.
Ололмаяпманку эрикдиммикан.
Болам отанг тез тез кирар тушимга.
Бориб қўй қўнғироқ қилолмай қолсам
Пулимга кафанлик олиб қўйганман.
Билиб қўй мабодо кўролмай ўлсам.
Вақтинг йўқ биламан кузатолмайсан.
Уйимга кетайин ишингдан қўймай.
Сен худди болангни яхши кўргандай.
Мен хам кетаяпман дийдорга тўймай.
Шўрлик она кетди қишлоғи томон.
Кўздаги ёшини кўрсатмай афсуз.
Уйига етмсдан жони узилди.
Хайф сенга ўғил, дўзохи эссиз. 😢😢
Малак Сиймо ✍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Онажон.
Онажон менман ўша мусаввир.
Юзинга ажинлар нақшини чизган.
Ха менман. Ўша қиш ўлгир.
Сочинга оппоқ қорлар ёғдирган.
Куйдирдим гохида саратон бўлиб.
Қочмадинг соя излаб пана, панага.
Билиб қолса уришади деб.
Айтмадинг айбимни опа, акамга.
Она, онажон кексайган чоғинг.
Хабар ололмадим хатоки бир кун.
Сен оламдан ўтгандан кейин.
Мехмонинг кутдим уйингда қириқ кун.
Не керак эди, а не керак эди ?.
Ўша қириқ кун аза тутмоқлик.
Менга ўлим эди, ха ўлим эди.
Сенсиз меҳмонингни ёлғиз кутмоқлик.
Сен мени исмимни қўйдинг Шоядбек.
Бек бўлиб нимани дўндириб қўйдим.
Қара қабринг тепасида ўтирибман тек.
Хатто бир калима айтолмай. Ўзим
Шояд Бек
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОНАСИ ТИРИКЛАР...
#Албатта_ўқинг
✨ Ҳар бирингиздан сўрайман. Кимнинг онаси тирик бўлса, шу бугуннинг ўзида, эртанги кун киргунига қадар унинг олдига боринг ва унга табассум совға қилинг.
✨ Шундай вақт келади сиз уни табассумини кўришни жуда ҳам хохлайсиз лекин кўролмайсиз.
✨ Агар ўғлингиз вафот этса ўрнига бошқаси туғилади. Бир аёлингиз ўрнига бошқа аёл топа оласиз. Аммо ким сизга бошқа она тақдим қила олади?
✨ У сизга шундай бир меҳр берадики уни ер юзидаги бошқа бирор аёл бера олмайди.
✨ У сиз учун шундай дуо қиладики, ер юзидаги бошқа бирор киши сиз учун бунчалик дуо қилмайди.
✨ У сизни муаммоларингиз учун сизданда кўпроқ қайғуради. У сиз учун жаннат эшикларининг энг яхшиларидандир.
✨ Ҳозир қанча инсонлар борки онасини кўришни орзу қилади, аммо кўролмайди. Сиз эса кўра оласиз аммо олдига бормаяпсиз. У билан муомалангизда Аллоҳдан қўрқинг. Онангиз тириклигида хизматини қилинг, кўнглини олинг, хурсанд қилинг. Табассумига сабабчилардан бўлинг.
@ona_haqida_sherlar
БОЛА БЎЛГИМ КЕЛЯПТИ
Ёғаяпти сочларимга қор,
Қалбим дардга тўляпти она,
Тўкилмоқда гирёна кўнглим,
Ҳазон мисол сўляпти она,
Маъюсликка тўладир кўзим,
Ҳорғинликда нурсиздир юзим,
Нафратдаман ўзимдан ўзим,
Дилни андуҳ тиляпти она,
Аҳволим танг,вижудим заранг,
Қаддим тутиб турибман аранг,
Мен йиғласам,жимгина қаранг,
Кимлардир шод,куляпти она,
Ғанимлардан юрдим хоп нари,
Дўстим бўлиб кўринди бари,
Юрагимни дўстлик ҳанжари,
Қоқ иккига бўляпти она,
Ақлим олди бир пари кулиб,
Ашъор айтдим юрагим тўлиб,
Бугун ҳижрон бир зулук бўлиб,
Жон,жонимни сўряпти она.
Қалбим доғлиқ кўнглим шикста,
Бир телбага ўхшайман,ҳаста,
Ҳаммасидан бирма -бир, аста,
Менинг кўнлим қоляпти она,
Қўлларингиз бошимга қўйинг,
Меҳрингизни устимга ёйинг,
Алла айтинг, эркалаб,суйинг,
Бола бўлгим келяпти она,
Хуршид Карим✍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Фарзандларингизга яхши ўрнак бўлинг, бу аҳир қайтар дунё😢👍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
“Онангиз ҳеч ким йўқ уйга кириб, сизни соғиниб йиғлайди, лекин буни сизга айта олмайди”. 😢
Ота-онадан тез-тез хабар олиб туриш кераклиги ҳақидаги таъсирли сўзларига қулоқ тутамиз.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Фаришта у, соғинади кўнгил ахир,
Тушинингда ожизадир сизсиз ахир,
Омонат жон ,хавотирда эзманг бағир,
Қаранг, дунё она билан гўзал ахир.
Нолимади, меҳнатларда катта қилди,
Ўзин демай аввал сизни устун билди,
Сизни дея умри ўти ажин илди,
Қаранг, дунё она билан гўзал ахир.
Ака-ука, опа-сингил бирлаштирган,
Тоблаб олиб, ҳаммангизни сирлаштирган,
Ўйлаб кўринг, ўзига деб нима олган,
Қаранг, дунё она билан гўзал ахир.
Кўзга боқиб, қараб турар ортингиздан,
Нима олиб бердингиз сиз картангиздан,
Не деса ҳам, хурсанд бўлсин сиздан биздан,
Қаранг, дунё она билан гўзал ахир.
Сизни дея ўтди ахир ҳар бир они,
Дардингизга даво бўлиб берди жони,
Хавотирда ҳалак қилманг, тўкиб қони,
Қаранг, дунё она билан гўзал ахир.
Жигарларим келинг бугун, кўришайлик,
Хурсанд кулсин бирга шодлик улашайлик,
Онамизнинг бахтига биз бирлашайлик,
Қаранг дунё она билан гўзал ахир.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Болам дея кутаркан йўлинг,
Душман ушлаб турсада қўлинг.
Тикан босиб ётсада йўлинг,
Дуо қилиб, онанг тураркан.
Битта ташвиш ҳамма жойда бор,
Курашмасанг нима фойда бор.
Миш-миш қилса кулфатда хор-зор
Кўз ёш тўккан онанг бўларкан.
Гоҳи қалбин ёниб юрса ҳам,
Юрак-бағринг қонаб турса ҳам.
Дўст-биродар тониб, кулса ҳам,
Саждагоҳинг онанг бўларкан.
Демак бир кун қиёмат яқин,
Хиёнатнинг жавоби тайин.
Эзгу йўл қил Ибодат сайин,
Паноҳ қилган онанг бўларкан.
Йиғлаб, сени интизор кутган,
Бедорликда тунлари ўтган.
Болам дея кўз ёшлар тўккан,
Дуогўйинг онанг бўларкан.
Ғамлар сени эзганда ногоҳ,
Ҳеч ким сенга бўлмаса ҳамроҳ.
Сени дея сўраган паноҳ,
Фақатгина онанг бўларкан.
✍ Солиҳабегим
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ўғил ўстираркансан оқ ювиб оқ тараб, орзу ниятлар қиларкансан, келин олсам иссиқ чойларни дамлаб олдимга олиб келиб ўтираман келин билан деб..
Лекин вақти соати келиб ўша келинга болангдек муомила қилсанг ҳам, қайнонанинг ҳизматини қилмайман деб ўзи кетгани етмагандек, ўғлингни ҳам бирга қўшиб олиб чиқиб кетса ёмон экан....😢😢
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Она тушларимдан кетмайсиз сира,
Йиғлаб дилингизни қилдимми ҳира.
Тушда эмас ўнгда кўрсайдим зора,
Алвидо тупроққа айланган онам.
Ҳаста бўлмасликни иложи йўқдек,
Армон юрагимга санчилган ўқдек.
Сизсиз бу дардимни давоси йўқдек,
Алвидо тупроққа айланган онам.
Сизсизликка кўниколмам ҳеч,
Меҳрингизга тўйолмадим ҳеч,
Соғинч мени тарк этмайди ҳеч,
Алвидо тупроққа айланган онам.
Қабрингизга бордим соғиниб,
Ўксик кўнглим кетди оғриниб.
Кўргим келар сизни дил ёниб,
Алвидо тупроққа айланган онам.
Энди сиз бор кунларим қайтмас,
Орзулар бахт қўшиғин айтмас.
Оҳлар урсам оҳларим етмас,
Алвидо тупроққа айланган онам.
✍Фариштa😢
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Кўз ёшларимни тўҳта олмадим тўғриси😭😭
Шуни айтишса керакда а, ўзи емай едирган ўзи киймай кийдирган ота онама деб😢
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Армон бўлди қайта тинглаш сўзингизни,
Ҳеч бир инсон босолмади ўрнингизни.
Кўргим келди ўша нурли юзингизни,
Онажоним сизни ёмон соғиндима.
Тўлиб кетди юрагимга дардли нолам,
Синовлардан битмас бўлди дилда ярам.
Бошим силаб демас сиздек жоним болам,
Онажоним сизни ёмон соғиндима
Сиз бор уйим файзга тўлиб турар эди,
Омад ва бахт қуши бошим силар эди.
Дуоингиз доим менга паноҳ эди,
Онажоним сизни ёмон соғиндима
Сиз йўқ уйининг деворлари мени ютар,
Етимликнинг азоблари тиғдек ботар.
Ҳар бир куним энди соғинч билан ўтар,
Онажоним сизни ёмон соғиндима.
✍Фаришта
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ёшлигимга қайтгим келади болаликка қайтиб онангизнинг иссиқ нонларини сувга бўктириб ейишни сиз ҳам соғиндингизми?
Дилда ҳаловат йўқ вужудимда шахт
Синовлар рухимни қилди чалажон
Ўртаси қайғули ниҳояси бахт
Эртак айтиб беринг менга Онажон
Эслай бағрингизда ором олганим
Сўзларингиз тинглаб ухлаб қолганим
Унутай ғамлардан чарчаб толганим
Эртак айтиб беринг менга Онажон
Сизнинг ҳикояда қувонч бор эди
Ошиқ ошиғига доим ёр эди
Яхшилар ғолибу, ёмон хор эди
Эртак айтиб беринг менга Онажон
Бошларимдан силаб кўзимга боқиб
Тафтингиз юборсин дардларим ёқиб
Кетсин ҳасратларим сувдайин оқиб
Эртак айтиб беринг менга Онажон
Китобга ёзилмас баъзи қайғулар
Сиз айтган достонда эзгу туйғулар
Яна кўзларимга келсин уйқулар
Эртак айтиб беринг менга Онажон
Тиззангиз устига бошимни қўйдим
Барига қўл силтаб тақдирга йўйдим
Ҳаёт эртагидан жуда ҳам тўйдим
Эртак айтиб беринг менга Онажон
Зоҳид Зиё
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?