ОНАМ УЧУН БОЛАМАН, БОЛА
Кўпайса ҳам сочда оқ тола,
Каттаман, лек кўрар ёш бола,
Гар йўқ бўлсам, қилади нола,
Онам учун боламан, бола.
Бардошига қоламан қойил,
Ширин сўзлар бўламан мойил,
Лекин ундай топмадим оқил,
Онам учун боламан, бола.
Малҳам бўлар, дилга ҳамхона,
Меҳрибоним ўзи бир дона,
Чиройлигим, борим, ягона,
Онам учун боламан, бола.
Умрлари бўлиб зиёда,
Маккаларда юрсин пиёда,
Ғам кўрмасин, икки дунёда,
Онам учун боламан, бола.
Фариштада чиройда тенгсиз,
Уммон каби меҳри ҳам денгиз,
Лол қоласан, садоқат чексиз,
Онам учун боламан, бола.
Булардайин бўлмас бир инсон,
Соғ бўлсинлар, юрсинлар омон,
Сизни жуда соғиндим ёмон,
Онам учун боламан, бола.
✍Солиҳабегим
Йиғлаб кўз ёшингиз тўлса анҳордек,
Дунё кўзингизга кўринса тордек,
Мағрур бошингизни экканда ғамлар,
Ким силар бошингиз онаизордек.
Кўнгил ойнангизга қўнганда гардлар,
Азиз жонингизни куйдирса дардлар,
Сизни ташлаб кетса дўст -у, номардлар,
Ким билар қадрингиз онаизордек.
Ер қаттиқ туюлса, олисдек осмон,
Ҳалқумга келганда омонат бу жон,
Беш кунлик дунёда бор бўл деб ҳар, он,
Ким тилар умрингиз онаизордек.
Унинг бағри -дунё дунё бир гўдак,
Унинг меҳри -уммон уммон бир кўлмак,
Ҳеч нарсаси йўқдир меҳрдан бўлак,
Ким тилар бахтингиз онаизордек.
➪@ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ota onalarimiz haqida qo‘shiq xam joyleylikmi yoki faqat shermi kamentariyaga yozing kutamiz.?
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Вой ҳазилкаш беғубор онажонимеее ўзимни боризга шукурее бопладию ааа 😂👍👍
Ўғлинг ва келининг блогер бўлса шудаа аҳвол😜🤦♀
➪@ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ташвишлар тугамас битмайди ишлар
Кўнгиллар ўксийди ғичирлар тишлар
Кемтик бу дилимни яралар нишлар
Она бугун менга жуда кераксиз .
Соғинчлар бўйнимга солганида дор
Қўмсадим изладим тунлари бедор
Кўзларимдан ёшлар оқди шашқатор
Она бугун менга жуда кераксиз .
Йиқилдим қоқилдим қидирдим чунон
Ҳасратлар ортимдан қувдилар ҳар он
Ўртайди дилимни армонли ҳижрон
Она бугун менга жуда кераксиз .
Қалбингиз қуёшдек нурлар улашган
Фаришта ҳурлар ҳам хусн талашган .
Сизсиз кўнглим бедор ҳислар қалашган
Она бугун менга жуда кераксиз .
Чарчасам дунёнинг шундай камига
Эркалаб суйган бу қўллар тафтига
Муштоқман ,.меҳрибон кўнгил шамига ,
Она бугун менга жуда кераксиз.
✍️Муҳайё Бегалиевa
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Эссиз ўғил деган номааа ҳотин ўлсина онаданам азиз бўлмай😢
Кимлардир онага зор кимлардир онасидан безор бораканда а онани ёқтирмайдиганлар ҳам орамизда 🤦♀
➪@ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ЖУМА АЙЁМ БОР БЎЛСИН.
Қариндошни йўқлашга,
Танишларни эслашга.
Ҳол аҳволинг сўрашга
ЖУМА АЙЁМ бор бўлсин.
Компания табриклайди
Ҳурсанд қилиб йўқлайди.
Бошқа куни демайди
ЖУМА АЙЁМ бор бўлсин.
Оқибатидан сўзлаймиз
Фақат бугун ўйлаймиз.
Бир ҳабарла ўлмаймиз
ЖУМА АЙЁМ бор бўлсин.
Ҳар кун йўқламоқ савоб
Баҳоналардир сероб
Оғир бўлмасин жавоб
ЖУМА АЙЁМ бор бўлсин.
Кутмасдан Жума кунни
Бедор ўтказманг тунни
Гўзал қилинг якунни
ЖУМА АЙЁМ бор бўлсин.
Етиб шодонликларга
Тўлиб эзгуликларга
Барча Ўзбекистонликларга
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Видеороликларимиз шеърларимиз ёқаётган бўлса реакцияни аямай босамиз қаний кетдик👍
Читать полностью…Болакай мактаб формаси олиш учун ишлаган пулларини капелкага йиғиб юрган экан.
Ота онасига оғирлик қилмасин деб шундай қилибди.
МашаАллоҳ🤲👍👍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОТА ЖАВОБИ
Шундай фарзандларига жонини фидо қиладиган ОТАларни Аллох у́з панохида сақласин Иншааллох🤲
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
* * *
Давралар тўрида бўлсам мукаррам,
Гоҳ гўзал, гоҳ рангсиз кўринса олам,
Аҳволим ҳоҳ яхши, ёмон бўлса ҳам,
Соғинсам найлайин сизни,онажон!
Шодликдан шарқираб кулган онларим,
Бахтимга шукрона қилган онларим,
Энди қайтмасингиз билган онларим,
Соғинсам найлайин сизни,онажон!
Ёмонлар домида ўртанса жоним,
Фиғонга айланса жумла-жаҳоним,
Ёнимда қолмаса бир меҳрибоним,
Соғинсам найлайин сизни,онажон!
Бошимга балолар ёғилса бир-бир,
Ерданам пастроқдан жой топса қадр,
Худодан тинимсиз тиланиб сабр,
Соғинсам найлайин сизни,онажон!
Тўр қолиб гўримга бўлса ишорат,
Тиззадан куч кетса, дилдан шижоат,
Болага айланиб яна бир муддат,
Соғинсам найлайин сизни,онажон!
Халқим шоирам деб суйиб юрса ҳам,
Нодўстлар ҳасаддан куйиб юрса ҳам,
Фарзандим бошига қўйиб юрса ҳам,
Соғинсам найлайин сизни,онажон!
Малика Тавфиқ
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Биз ДАНГАСА ҳамда ЭРИНЧОҚ оналармиз ва афсуски биз кўпчиликмиз...
▪️ Фарзандларимизнинг кийимларини дазмоллаймиз, дастурхонни ўзимиз йиғиштирамиз, фарзандларимизга пироглар пишириб берамиз, мактабга кетаётганида сумкасини тайёрлаймиз, рўмолчаларини дазмоллаб тахлаб чўнтагига солиб қўямиз, ўйинчоқларини йиғиб тартиблаб қўямиз, болаларимизнинг хонасини саранжомлаймиз. Чунки биз дангаса, қизғанчиқ ва бетоқат оналармиз – биз фарзандларимизга юмушларни ўргатиш ўрнига ўзимиз тезгина қилиб қўя қоламиз. Уларга ўзлари дазмол қилишлари учун замин яратмаймиз, кийимларини куйдириб қўйишидан қизғанамиз.
Нега саккиз ёшли ўғлимиз ёки қизимиз мазали пирог пишира олмайди? Чунки биз буни фарзандимизга ўргатишга дангасалик ва бетоқатлик қиламиз.
▪️ Нега беш ёшли ўғлимиз ўз пайпоқларини ювиб қўя олмайди? Чунки биз унинг маромига етмаган ишидан қаноатлана олмаймиз.
▪️ Нега ўн ёшли фарзандимиз бузилган электр асбобларини тузата олмаслиги керак? Нима учун биз уни ўзимиз тузатиб қўя қоламиз? Чунки биз буни фарзандимизга ўргатишга, хавфсизлик қоидаларидан дарс бериб ўтиришга эринамиз.
▪️ Нега етти ёшли қизимиз меҳмон учун ажойиб дастурхон тузатолмайди? Чунки биз унга ишонч билдирмаймиз, биз унинг бетартиб қилинган ишларини қайтадан тўғрилаб чиқишга бетоқатлик ва дангасалик қиламиз. Ундан кўра ўзимиз бажариб қўя қоламиз ва биз бу ҳамма айбларимизни «меҳрибонлик» ва «ғамхўр она» ниқоби билан чиройли қилиб безатиб қўйишни ҳам жуда яхши уддалаймиз.
▪️ Ҳамма ишни биз оналар ўзимиз бажарамиз ва фарзандимизнинг онгида ҳамма ишни оналар бажаради деган тушунчани мустаҳкам қилиб шакллантирамиз. Фарзандларимиз катта бўлишгач эса, уларнинг ўз хоналарини тартиблаб қўймасликларидан, юмушларимиз ҳақида қайғурмасликларидан ўзимизга ўксиниб ҳам қўямиз.
◼️ Биз меҳрибон, жонкуяр, ғамхўр онамиз ва 15 ёшида ҳам онасининг этагидан тутиб юрадиган, 20 ёшида ҳам мустақил бўла олмаган, 25 ёшида ҳам айтарли ҳеч нимага эриша олмаган фарзандларни ўстирамиз...
Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Хусни хилол Лайли деб.
Хар не деса майли деб.
Золим замон зайли деб.
Онангизни йиғлатманг.
Мехри малакдан юққан.
Жон гаров сизни туққан.
Бағри тафтли,тинч ватан.
Онангизни йиғлатманг.
Шодлик ўтар,ўтар ғам.
Азалдан дунё бир кам.
Тақдирда не бўлса хам.
Онангизни йиғлатманг.
Амал мининг,сизга шон.
Дўстга тўлсин тўртта ён.
Лек топилмас мехрибон.
Онангизни йиғлатманг.
Қучиб олинг қучмай ер.
Пойи ости жаннат дер.
Махкам дошли,сабри сер.
Онангизни йиғлатманг.
Банд йиғласа майли хўп.
Ёр йиғласин бунда кўп.
Сизга илхақ кўзда чўп.
Онангизни йиғлатманг.
Бир чет турар бўлса тўй.
Бир бошида мингта ўй.
Миннат қилмас дуогўй.
Онангизни йиғлатманг.
Дунёни деб ор сотиб.
Кетмасин дийдв қотиб.
Қон кўксига ниш отиб.
Онангизни йиғлатманг.
У бўлмаса қайда сиз.
У бўлмаса қайда биз.
Кўчасига босмай из.
Онангизни йиғлатманг.
© Ғуломжон Нормат
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Меҳр боғлаб турадида аҳир😢
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Она ўзи ким.?
Қаний онасини ким қандей тарифлейди...
Каментарияга ёзиб ўтинг... кутамиз..
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОҚИБАТНИ ЙЎҚОТМАНГ, ЖИГАР
Ким бўлса, ҳам қилмангиз ҳазар,
Солинг бир бор кўнглига назар,
Балким дарддан қалбини ёзар,
Оқибатни йўқотманг, жигар.
Гоҳо ногоҳ тўкилар кўз ёш,
Кўтарингда дардлардан бу бош,
Яқиним деб бўлингингиз сирдош,
Оқибатни йўқотманг, жигар.
Кибрлардан туринг сиз нари,
Шунда Аллоҳ беради бари,
Ёши катта-кичигу қари,
Оқибатни йўқотманг, жигар.
Ҳамма билинг ўзича ботир,
Кўриб турар, Аллоҳим қодир,
Айтсам, дилим ёмон куяётир,
Оқибатни йўқотманг, жигар.
Ҳаммада бор чуқур бир кўлмак,
Бегуноҳдир биргина гўдак,
Кечиргувчи Аллоҳим демак,
Оқибатни йўқотманг, жигар.
Сиз кимсизки, оласиз катта,
Не деса ҳам: «Хўп»,—денг албатта,
Ўйламангиз асло сиз калта,
Оқибатни йўқотманг, жигар.
Дунё қизиқ, қаранг аломат,
Аллоҳ қилсин ҳар кун саломат,
Доим кулиб юргингиз, омад,
Оқибатни йўқотманг, жигар.
✍Солиҳабегим
➪@ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Онанг эди дуру маржонинг,
Дард ютарди оғриса жонинг,
Фойдасиздир нольа фиғонинг,
Онажонинг йўқотганингда.
Ҳамроҳ энди абадий оғриқ,
Бўлолмассан бу ғамдан фориқ,
Сени суйган жонидан ортиқ,
Онажонинг йўқотганингда.
Ҳеч ким унинг каби бўлолмас
Асрамайди, меҳр беролмас
Соғинсангда қайтиб келолмас,
Онажонинг йўқотганингда.
Қийнар афсус деган бир қийноқ,
Қадрин англаб етарсан шу чоғ
Жудаям кеч бўлади бироқ,
Онажонинг йўқотганингда.
Энди кўзлар ёлғондан кулгай,
Бир умрлик армонинг бўлгай,
Ўрнин кимса тўлдиролмагай,
Онажонинг йўқотганингда.
Дуосин ол ўпиб юзидан,
Чиқмагин ҳеч айтар сўзидан,
Йиғлаб қолма сўнгра изидан,
Онажонинг йўқотганингда.
©Бобурий
➪@ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ассалому алейкум ҳайрли кеч барча ота онасини яхши кўрадиганларга..
Нега бу реакция билдиришлар каментарияга фикр ёзиб қолдиришларни маззаси йўқ ёки ёқмаяптими жойлаётган постларимиз😳🙊
Sogʻingan paytlariz yonizga borolmasam
Shirin soʻzlar bilan koʻnglingiz ololmasam
Bir qoʻngʻiroq qilib holingiz soʻrolmasam
Men Musofir oʻgʻlingizni kechiring Ona
Yoningizdan uzoqlarda yuribman yiroq
Yuragimni qiynayapti sogʻinchu firoq
Diydoringiz sogʻinchidan lablarda titroq
Men Musofir oʻgʻlingizni kechiring Ona
Ehtimol men sizga yaxshi oʻgʻil boʻlmadim
Yoshlik qilib goho aytganingiz qilmadim
Ex onajon mehriz qadrini ham bilmadim
Men Musofir oʻgʻlingizni kechiring Ona
Oʻzga yurtda mehringizni qadrin sezyapman
Koʻchalarda xatolarim oʻylab kezyapman
Pushaymon boʻlib oʻzimni oʻzim ezyapman
Men Musofir oʻgʻlingizni kechiring Ona
📝 DILSHODBEK "ABUDIL
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Инсон дунёга келар экан ўз умр мезони билан яшайди.ўз тақдири ,ўз бахти билан....Онанинг бағрида котта бўлар эканмиз😔 унинг оқ сутини, мехрини, чиройини ўғирлаймиз,оналаримиз эса бундан беихтиёр бахтли, эндигина қадам ташласак бошимиздан қанд сочиб севинади. Гапирсак ичларига сиғмай эркалайди, умр шу тариқа давом этади... котта бўлдик худдики осмондан тушиб қолгандек.😔
Ўзимизча оналаримизга ақл ўргатамиз худдики биз ёшмиз ,хамма нарсага ақлимиз етадигандек. Кези келганда дўқ хам урамиз..
Манашу тариқа яшаймиз. Аммо биз бир нарсани унитамиз ,бу дунё қайтар дунё, биз нимаки қилсак ўзимизга қайтишини ўйламаймиз. Аммо оналаримиз биздан хафа бўлмайди,😢 қанча гунох қилсак хамки кечиради. қадоқ қўллари дуо қилишдан чарчамайди.
Ўйлаб қоламан биз киммиз? Келажагимиз қандай? Оналаримизни қандай рози қилсак экан😢Аммо ...Бир нарсани айтаман вақтида қадрлайлик хар куни уни яхши кўришимизни айтайлик, умр мезон бизга вақт бермайди хар бир сония уларни дуосини олиб қолайлик...
Малак. Сиймо✍
Онамга.
Кўзим кўр қилибди дунёнинг зари,
Сизни алмашмайман мингта санамга.
Мол-дунё, санамлар топилар бари,
Ҳеч бири тенг келмас битта онамга.
Сўзи бол, новвотим, асал сўзлигим.
Фариштам ўзимни ойдек юзлигим.
Онамдан топганман асли ўзлигим,
Ҳеч бири тенг келмас битта онамга.
Совуқ қотсам тунда ўрар ўстларим.
Билинмас ҳеч унга кам-у кўстларим.
Ташлаб қочар ҳатто ёр-у дўстларим.
Ҳеч бири тенг келмас битта онамга.
Дард келса ёнимда парвона ўзи.
Дардимга малҳамдир бир оғиз сўзи.
Қаҳратон қишларнинг эригай музи,
Ҳеч бири тенг келмас битта онамга.
Ҳикматли китобдир юрган ҳар йўли.
Саранжом-саришта ҳар ўнг-у сўли.
Юзидан нур ёғар жаннатнинг гули,
Ҳеч бири тенг келмас битта онамга.
Дўст-у ёр йиғилиб жам бўлсин бари,
Алмашмайман сизни мингта санамга.
Англаб етдим бугун ёш ўтган сари,
Ҳеч бири тенг келмас битта онамга.
✍ Собитжон Эштемиров.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Қолиб кетибман мен ёлғиз бир ўзим,
Ёмон туш кўрибман қоронғу хона.
Мени ташлаб кетманг шу битта сўзим,
Сизни йўқотишдан қўрқаман она.
Хабардор бўласиз совимас ошим.
Ўксиниб тўкилмас кўзимдан ёшим.
Сиз борсиз қаддим ғоз эгилмас бошим,
Сизни йўқотишдан қўрқаман она.
Дуогўй сарбоним, йўл бошлар, изсиз.
Қўрқмайман ёв келса қалқоним сизсиз.
Кунглингиз не истар бажарай сўзсиз,
Сизни йўқотишдан қўрқаман она.
Қора сочингизга оралабди оқ.
Кулиб турасиз лек кунглингиз қироқ.
Шайтон фитнасидан қўрқмайман бироқ,
Сизни йўқотишдан қўрқаман она.
Тўй қилсам бошида ўзингиз туринг.
Ўйнаб кулиб дилдан, даврингиз суринг.
Невара, чевара, эвара кўринг,
Сизни йўқотишдан қўрқаман она.
Сиз борсиз ҳаётда, камларим йўқдир.
Бахтлиман, армонли, дамларим йўқдир.
Эртанги кунимдан бу кунгил тўқдир,
Сизни йўқотишдан қўрқаман она.
✍ Собитжон Эштемиров.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Сизга ҳам бу кенг дунёлар тор туйилдими,
Кўзингиздан дарё мисол ёш қуйилдими.
Тупроқ бағрин очганида жон қўйилдими,
Онамизни эслашиб бир суҳбатлашайлик,
Кўнгли ярим онасизлар бир дардлашайлик.
Мени дардим сиздан бошқа ҳеч ким тушунмас,
Соғинч юрак бағрим эзиб ҳеч тинчлик бермас.
Ҳаттоки бу юрагимга бир қилча сиғмас,
Онамизни эслашиб бир суҳбатлашайлик,
Кўнгли ярим онасизлар бир дардлашайлик.
Менинг онам дунёдаги энг гўзал она,
Қизи учун жон берарди бўлиб парвона.
Борми мендек кўнгли ўксик қалби вайрона,
Онамизни эслашиб бир суҳбатлашайлик,
Кўнгли ярим онасизлар бир дардлашайлик.
Кўнгил зоринг, тинглайин, жон қулоғим билан,
Қалбда оғриқ танамда бир титроғим билан.
Кўзларимдан оқаётган булоғим билан,
Онамизни эслашиб бир суҳбатлашайлик,
Менинг каби онасизлар бир дардлашайлик😢
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Жойлаётган постларимизу бир биридан чиройли шеърларимиз арзимийдими 3 қатор реакцияларга😳🙊🤦♀
Читать полностью…💥Бугун, 21-август Родной акалар куни нишонланмоқда
Акам🤗
Жонимга халоват бўлган давлатим,
Бошимга бошни қўйган савлатим.
Бахтимга бахт қўшиб қилган хурматим,
Суянган ишончим меҳрибон акам.
Қийналсам ногоҳ бўлган ота-онам,
Тобим қочса ўзга бермади ёрдам,
Ғамхўрлик қилиб кўп, қилдику одам.
Суянган ишончим мехрибон акам.
Вужудларим музлаб титраб кетганда,
Дўст-душман жим туриб ташлаб кетганда.
Ич етларимни еб йиғлаб ётганда,
Суянган ишончим меҳрибон акам.
У борки ёмонни ўтмайди тиши,
Асло шанимга ҳам етолмас ниши.
Аллоҳимга шукур, юришсин иши,
Суянган ишончим меҳрибон акам.
«Оилам, жигарим»-деб меҳнатда тинмас,
Ҳаёт қийнаса ҳам, асло у синмас.
Ҳалол едиради, чарчашни билмас,
Суянган ишончим мехрибон акам.
✍ Солиҳабегим
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Шундоқ баҳтга тўлиб келаман,
Бахтлилардан бўлиб келаман.
Дунё бироз мендан нари тур,
Мен онамни кўриб келаман.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Онасидан ҳотинини устун қўйганларга дўзаҳга билет нақд..
Бордаа шундей эркаклар орамизда эҳ афсус... афсус
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Тафаккур вақти
Бу видеодаги киши нега шу ҳолатга тушиб қолди. Унинг фарзанди чемпион бўлгани йўқ ёки фарзанди унга энг қиммат машина совға қилгани йўқ. Шунчаки таҳлилллар фарзандини саратон эмаслигини тасдиқлади. Бу хабарниэшитган отанинг хурсандчилигини кўринг. Йиғлагингиз келади.
Оталаримиз омон бўлишсин. Отаси тириклар отангизни қадрига етинг!
Фарзанди соғ-саломат бағрида инсонлар, шукур қилинг. Аллоҳдан дуо қилинг, аҳли солиҳ-солиҳа, чин инсон бўлсин. Шунда икки дунё саодатига эга бўлади...
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
###
Уйим тўри файизлидур онам билан.
Кимга армон кимга орзу шундай инсон,
Аллоҳ менга раво кўрган бундай инсон.
Баҳтлиманда ҳолим асло бўлмас ёмон,
Уйим тўри файизлидур онам билан.
Дуо қилар бомдод маҳал уҳламасдан,
Ширингина кулиб боқар индамасдан.
Меҳр берган ўзи меҳр истамасдан,
Уйим тўри файизлидур онам билан.
Безамасин оқ сочлари азиз бошин,
Ғамлар сира тўкмасин ҳеч кўздан ёшин.
Ҳузур билан еяверсин ширин ошин,
Уйим тўри файизлидур онам билан.
Қойил қолар бардошига барча инсон,
Чиройига боқиб қолар гуллар ҳайрон.
Кўзларига ҳасад қилар ҳатто жайрон,
Уйим тўри файизлидур онам билан.
Ҳажга борай насиб этса онам билан,
Ҳурсанд қилай гўзал ширин сўзлар билан.
Мени дуо қилган сирли қўллар билан,
Уйим тўри файизлидур онам билан.
Айирмагин аллоҳ мени онамдан сен,
Илтижолар қилай бунга қодирсан сен.
Энди бориб уни рози қиламан мен,
Уйим тўри файизлидур онам билан.
✍Сурҳон оға
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Сиз бир мартда кулишингиз учун жонимни бераман Онааа.🥰
Тўғри гапирдимми.?😍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?