ЯХШИЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИ МEНИНГ ОНАМ🤗
Куннинг яхши ўткизиб, мен қилай одат,
Имкон топиб, доим борсам хурсанд фақат,
Бошим силаб, эркалатиб олади дард,
Яхшиларнинг энг яхшиси менинг онам.
Ака-ука сингилларим доим хурсанд,
Опамгадир тил ожиздир топар фурсат,
Оқибатни йўқотмайди, буларку мард,
Яхшилардан энг яхшиси менинг онам.
Эзгуликни қиладида дуода қўл,
Насиҳатни берадида кўрсатиб йўл,
Суҳбат қуриб, доим дейди сен яхши бўл,
Яхшиларнинг энг яхшиси менинг онам.
Ҳаётда кўп синов келса, қилган тоқат,
Ўзи демай, доим деган болам фақат,
Не бўлса ҳам, кўнглим олиб тилар омад,
Яхшиларнинг энг яхшиси менинг онам.
Доим кулиб юрсинларда, олай ҳузур,
Айб қилсам кечирганлар, сўрай узр,
Оқибатни бирдай ушлар, ҳаммадан зўр,
Яхшиларнинг энг яхшиси менинг онам.
Аллоҳимга шукур айтай, бўлсинлар соғ,
Келажагим ўйлаб, ахир қуради боғ,
Ишонганим, суянганим шуларку тоғ,
Яхшиларнинг энг яхшиси менинг онам.
✍Солиҳабегим
Икки юзлилардан чарчадим ОНА!!!!
Ёнимда мен учун туради,
мен деб,
Ортимдан игвони килади,
ич еб.
Шод кунимда юради,зиёфат
им еб,
Икки юзлилардан чарчадим
ОНА!!!!
Билинмас такилган юздаги
никоб,
Гунохи бисёрдур, килолмас
савоб.
Икки дунёсини килмокда
хароб,
Икки юзлилардан чарчадим
ОНА!!!!
Ёнимда мактов, ортимдан
ґийбат,
Гуё зур инсондек кутади
раґбат.
Мен учун тилаган, доим
мусибат,
Икки юзлилардан чарчадим
ОНА!!!!
Хар онда юради, хаёли
бузук,
Бундай инсондан, хатто
ит тузук.
Яна кунгилчаси ипакдек
нозик,
Икки юзлилардан чарчадим
ОНА!!!
Иш тушса ёнигда булади,
пайдо,
Узин ишларига,узи хуп
шайдо.
Сени омадингдан булади
адо,.
Икки юзлилардан чарчадим
ОНА!!!!
Билмайсиз ичида нима
уйлаган,
Ортдан куркмасдан,элга
суйлаган.
Ґанимат дунёни асло
билмаган,
Икки юзлилардан чарчадим
ОНА!!!!
✍Гулсара
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Мол дунё топилар унга куюнманг,
Кўнгилни чўктирманг, кўнгил топилмас,
Гўзал ёр топсангиз бунча суюнманг,
Сингилни рантижманг, сингил топилмас...
Акаларга юбориб қўямиз.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОНАМ ДЕРМАН ЧАМАНЗОРИМ ОНАМ ДЕРМАН
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Бахтимизга соғ бўлиб,
Дард кўрмай юринг Онам.
Юзда табассум кулиб,
Юзларга киринг Онам.
Кўриб тўйу-тамоша,
Етмиш, саксондан оша,
Ёшингизга ёш қўша,
Юзларга киринг Онам.
Кенг ҳовлини тўрида,
Қалбимизни қўрида,
Яшаб ҳаёт зўрида,
Юзларга киринг Онам.
Дилдан қувиб дардларни,
Бериб асал, қандларни,
Бизга бериб пандларни,
Юзларга киринг Онам.
Қахратон қишим бахор,
Сиз борсиз мен бахтиёр,
Дард чекмай, кўрмай озор,
Юзларга киринг Онам.
Эркалаб, мени суйиб,
Кеч келсам қовоқ уйиб,
Танбехлар бериб, тўйиб,
Юзларга киринг Онам.
Баланд уйларни солай,
Онам деб кўнгил олай,
Сиз билан Ҳажга борай,
Юзларга киринг Онам.
Пойингиз жаннат билсам,
Онааа деб излаб кирсам,
Болам дейсизми борсам,
Юзларга киринг Онам.
Сиз борсиз бахтим бекам,
Тўлин ой, кўнгли эркам,
Қироличам, маликам,
Юзларга киринг Онам.
Елкамда рўзғор тоши,
Сўкканингиз, сўк оши,
Уйимизнинг қуёши,
Юзларга киринг Онам.
Камронбек Исмоилов
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Мусофирман бегона шахар,
Дардим сизга айтгим келади.
Пойингизга бошимни уриб,
Она уйга қайтгим келади.
Соғиндим мен сингилларимни,
Эркалагим, қучгим келади.
Суриб қўйиб, дунёни нари,
Она уйга қайтгим келади.
Тинчми она Ўзбекистоним,
Қон ютаман қийналган оним,
Ватан дейман оғриса жоним,
Она уйга қайтгим келади.
Мусофирман кўзларимда ёш,
Ойда, йилда қилиб ейман ош,
Тугаб борар, тўкилиб бардош,
Она уйга қайтгим келади.
Рўзғор асли бир ғор эканда,
Пешонада шу кунлар бор эканда,
Соғинч тиғи, юрагимга текканда,
Она уйга қайтгим келади.
Бағрингизга бошимни қўйиб,
Онажон деб, эркалаб суюб,
Райхонларни хидига тўйиб,
Соғиндим деб айтгим келади.
Дунё дунё чархпалак дунё,
Юрагимни эзармикан ё,
Танга топган телбадек гўё,
Она уйга қайтгим келади.
Мусофирман бегона шахар,
Дардим сизга айтгим келади.
Юрт тупроғин кўзимга суртиб,
Она уйга қайтгим келади.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОНАМГА ДАРД БЕРМА
АЛЛОҲИМ.
🥺🥺😢😢😭😭😭
Онамга дард берма Аллоҳим,
Бер менга Онамнинг дардини.
Қанийди ололсам кўнглидан,
Болам деб чеккан оҳ гардини.
Бекаму кўст умр ўтказдим,
Кимларга қалбимни тутқаздим.
Онамнинг соғлигин ютқаздим,
Бер менга Онамнинг дардини.
Кўзида ёш билан жилмайган,
Болам деб мунғайиб, қартайган.
Дард ютиб майсадек сарғайган,
Бер менга Онамнинг дардини.
Онамга дард берма Аллоҳим,
Бахт бериб қувонтир кўзини.
Хастаман, жон болам демасин,
Бер менга Онамнинг дардини.
Йўқлолмай қолсам ҳам мен ногоҳ,
Хавотир олади чекиб оҳ.
Онамга дард берма ё Аллоҳ,
Бер менга Онамнинг дардини.
✍ Фароғат ФАРМОНОВА
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Номингдан айланай меҳрибон тангрим,
Дардларга чидайман чидай ситамга.
Оҳларимни эшитгин битта илинжим,
Илтимос умр бер мени онамга.
Оғриқдан кўзлари хира тортмасин,
Тўйимда ўйнасин, хасса тутмасин,
Бардошим етмайди касал ётмасин,
Илтимос, умр бер мени онамга.
Бир тийинга қимматку топган давлатим,
Қамишдай қурийди йигит савлатим.
Дуоси қувватим пойи жаннатим,
Раҳмоним умр бер мени онамга.
Она десам жоним дийдиган ўзи,
Ҳовлимдан ўчмасин омонат изи.
Каъбани кўрсатай қувнасин кўзи,
Оллоҳим умр бер мени онамга.
Қўрқаман моҳитобим бир кун сўнсачи,
Юзидан кўзидан ўпгим келсачи.
Томоғим азобдан соғинчдан тўлиб кетсачи,
Раҳмоним умр бер мени онамга.
Оналаримизнинг умрини узоқ қил, Аллоҳим.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Каналда чат ёқишимизи ҳоҳлейсиларми ёки йўқми ?
Каналимиз ёқяптими йўқми фикр ва мулоҳазаларингизни каментарияга ёзиб қолдиринг азизларим.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
«Онангизни қучиб суратга тушинг!»
Айтарсиз эҳтимол, "нима бўпти" деб,
Ахир булар бари ҳаётнинг изми.
Балки ичингизда қоралаб мени,
Дерсиз: сурат ахир кечанинг жисми.
Кун келиб онасин йўқотар йигит,
Ўзгартириб бўлмас ҳаёт азмини.
Кейин минг изласин топа олмас у,
ОНАсин қучоқлаб тушган расмини.
ОНА мўътабардир, уни зор этманг,
Ул зотга меҳрингиз юз чандон қўшинг.
Сураткаш чақиринг...кеч қолиб кетманг,
ОНАНГИЗНИ ҚУЧИБ СУРАТГА ТУШИНГ...
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ЎҒЛИМГА ИНСОФЛИ КEЛИНДАН КEЛСИН
Вақтида нонимни эплаб емадим,
Боламга кийдирдим ўзим киймадим,
Шуларни дедимда боримни бердим,
Ўғлимга инсофли келиндан келсин.
Кўзим кўрмай қолди кўзимдан кетдим,
Тақдир синовида синалиб етдим,
Ичимда дардлар - ла шу ёшга етдим,
Ўғлимга инсофли келиндан келсин.
Роҳатин кўрайда невара қучай,
Осмону - фалакка мен ҳам бир учай,
Қўлларидан иссиқ чойларни ичай,
Ўғлимга инсофли келиндан келсин.
Қайнона демасин онадай билсин,
Гапимга дўқ қилмай назарга илсин,
Ҳар доим она деб ҳурматим билсин,
Ўғлимга инсофли келиндан келсин.
Ширин сўз бўлсада жонимни берай,
Армоним қолмасди бахтини кўрсам,
Чарчаб ҳеч толмасдим тахтини кўрсам.
Ортимдан зор йиғлар бир куни ўлсам,
Ўғлимга инсофли келиндан келсин.
✍Солиҳабегим
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ҚИЁМАТ
Сўрашади мендан баъзилар,
Қиёмат кун қай замон келар?
Хадисларда бордир кўп сўзлар,
Ундан олдин аломат бўлар.
Одамларда қолмас оқибат,
Аёлларда хаё ҳам қолмас.
Омонатга бўлар хиёнат!
Яхшиликка дуо ҳам олмас.
Тарозидан уришлар бўлар,
Яхшиларнинг устидан кулар.
Бенамозлар дунёга тўлар,
Ширк келтириб яшашар улар!
Ота она қаровсиз қолар,
Номард ўғил мол дунё йиғар.
Ёри учун совғалар олар,
Унутади қон қардош жигар.
Эркак қолиб аёл кўчада,
Фарзандларин боқиб юради.
Эри бўлса ховли дачада,
Ўзгасининг кўнглин олади.
Баъзилари Аллоҳни билмас,
Сиғинишар қабр тошига!
Хатто Қурон тиловат қилмас,
Чўкиб борар ўз кўз, ёшига.
Ҳалол туриб харомни ютар,
Шайтон изин кўз юмиб босар.
Ҳар бир кунни гунох қиб ўтар,
Бир кун келиб ўзини осар!
Қиёматнинг аломати кўп,
Барин ёзиб тугатолмайман.
Эй дўстларим тавба қилинг хўп,
Қиёматни тўхтатолмайман.
@ijodimnamunasi
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Фарзанди учун қалқон бўлган она...😢
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
🌙 ЭРТАГА ЖУМА!
Ё АЛЛОҲ!
Кечамизни солиҳлар кечаси қил!🤲
Қалбларимизни Ўзингдан қўрқадиганлар қалбидан қил! 🤲
Амалларимизни тақводорлар амалларидан қил! 🤲
Жаннатинг билан ризқлантир! 🤲
🔸Эй оламлар Роббиси!🤲
Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз. Бугун олдимизда юрган яқинларимиз эрта ёнимизда бўлишадими йўқми буни билмаймиз.
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин.
Ўтган кунингиз ўтиб бўлди, эртанги кунингизда яхши амаллар қилиш ният қилиб Аллоҳдан сўранг, албатта амалга ошади, Иншааллоҳ!
Хайрли тун яхши дам олинг қадрдонларим ✨🕋
Тонггача Аллоҳга омонатсизлар.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Мен дунёда нима қилдим,
Дунё ўзи бир кам бўлса,
Қалбим тилка пора бўлар,
Онам кўзида нам бўлса.
Кўзларимга қараб ҳолинг,
Нима жон болам деса.
Онам жаннатим отам давлатим.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
💥Бугун, 17-август Укалар куни экан🤗
❤️ УКАМ ❤️
Қадри қиммат ғамхўрим,
Сен учун уйим тўрим,
Ҳаммадан ҳам энг зўрим,
Ишонганим, сен укам.
Томирда оққан қоним,
Меҳрибоним сен жоним,
Соғинаман ҳар оним,
Ишонганим, сен укам.
Кўтарасан кайфият,
Қиласан яхши ният,
Боламга ҳам сен ибрат,
Ишонганим, сен укам.
Жигарим меҳрибоним,
Сўраб турар аҳволим,
Ўйлаган номус-орим,
Ишонганим, сен укам.
Ширин сўзлари бисёр,
Кўнглим олади ҳушёр,
Шодон кулгин бахтиёр,
Ишонганим, сен укам.
Борин бериб, топганим,
Бизни ўйлаб чопганим,
Пойим олиб ўпганим,
Ишонганим, сен укам.
Асрасин сени Аллоҳ,
Дуолар қилсин паноҳ,
Биз сенга доим ҳамроҳ,
Ишонганим, сен укам.
Ота-онам шод мана,
Хурсанд кулиб, сен қара,
Ростин айтай бир яна,
Ишонганим, сен укам.
✍Солиҳабегим
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Қаламдайин кўчат бугун терак бўлди,
Кўксимдаги дунёга тенг юрак бўлди.
Бугун онам сочларида оқ кўрганда,
Йиғлай десам болалигим керак бўлди.
Олис кетдим кўкка етсин куйим дедим
Дунёларда жарангласин дедим куйим.
Боғда отам изларини топа олмай,
Кўрай десам болалигим керак бўлди.
Учиб юрдим енгил руҳим енгил жоним,
Бўлди энди бўлди илгак кўнгил жоним.
Кўнглингда не гаплар бора сингилжоним,
Сўрай десам болалигим керак бўлди.
Севган қизим берди дунё ғашларини,
Юрагимга қадаб олдим қошларини.
Битта битта қилиб ўрим сочларини,
Тортай десам болалигим керак бўлди.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
#ПРИМЕРА.
Шаҳодатни айтолмаган қизларимиз.
Айрим ўзбек қизларини ҳолин кўриб,
Ҳижолатдан қизаряпди юзларимиз.
Диндан савол берса турар фақат кулиб,
Шаҳодатни айтолмади қизларимиз.
Рўмолларни ўраб олган бошларига,
Раҳмат бўлди сизга айтар сўзларимиз.
Ачинаман ўтган умр ёшларига,
Шаҳодатни айтолмади қизларимиз.
Зўр китоблар турар чангиб жовонларда,
Телефону интернетда кўзларимиз.
Эй воҳ бизлар қолдик қандай замонларда,
Шаҳодатни айтолмади қизларимиз.
Қалбим йиғлар ич-ичидан тўлиб тўлиб,
Қанча айтдик кор қилмади, сўзларимиз.
Журналист қиз савол берса ҳайрон бўлиб,
Шаҳодатни айтолмади қизларимиз.
Майли балким ҳаяжонда унутгандир,
Балким бунга айбдордир биз ўзимиз.
Балким Она ўргатишни унутгандир,
Шаҳодатни айтолмади қизларимиз.
Сиз Ҳадича, Оиша онам авлодлари,
Сиз Солиҳу, солиҳалар юзларисиз.
Бўлсин ҳар кун айтиб юрар одатлари,
Шаҳодатни айтиб юрсин қизларимиз.
Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу, ва ашҳаду анна Муҳаммадан аъбдуҳу ва Росулуҳу
ДАДАМНИНГ БОРЛИГИ БАХТИМ
Қадри ўтаверар ҳар вақт, онимда,
Нафаси кезади танда жонимда,
Яхши ёмон кунда, доим ёнимда,
Дадамнинг борлиги энг катта бахтим.
Сохта дўстларимга вақт изламайман,
Тилло саройлар-у, тахт изламайман,
Мол-у дунё қувиб бахт изламайман,
Дадамнинг борлиги энг катта бахтим.
Унутиб қўяман бор ғамларимни,
Олтинга алишмам бу дамларимни,
Бир кўринг шоҳона қадамларимни,
Дадамнинг борлиги энг катта бахтим.
Дадам бор вужудим емас сира лат,
Гердайиб юраман тўкканча савлат,
Дунёда бормикан бундайин давлат,
Дадамнинг борлиги энг катта бахтим.
Мактуба ШАЙДО
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Нима килсин хаётнинг мажбуриятида 😔
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ҲАММАДАН ЗЎР ЎЗИМНИНГ ОНАМ
Шодон юриб, обдон кулдирган,
Ҳар нафасда, меҳр тўлдирган,
Ғам келса ҳам, ғамни сўлдирган,
Ҳаммадан зўр, ўзимнинг онам.
Ҳақ йўл тутган, гумонлари йўқ,
Кўзи қувнар, ёмонлиги йўқ,
Мени кўрса, кўнгиллари тўқ,
Ҳаммадан зўр, ўзимнинг онам.
Оқ қуш мисол тиниқ юзлари,
Сўзлаганда ширин сўзлари,
Чиройлидир битта ўзлари,
Ҳаммадан зўр, ўзимнинг онам.
Бўлолмайди ҳеч кимса ундай,
Муштипарим ўпганда вай-вай,
Яноқлари ёнади шундай,
Ҳаммадан зўр, ўзимнинг онам.
✍Солиҳабегим
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Bu dunyoda sizga kim borini beradi hech qanday manfa'atsiz..?
Albattda ota ona.!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
ЎҒРИМАН
Мен ўғриман ашаддий ўғри,
Болаликдан шу нуқсоним бор.
Ўғирладим ҳаловатингиз,
Тинчингизни бузган дилозор.
Ота сизга кўп бериб озор,
Ўғирладим бор, будингизни.
Нолимайсиз негадир зинҳор,
Паст қилмайсиз ҳеч ҳаддингизни.
Давом этар ҳануз бемаъни,
Сарпо- суруқ, рўзғор камлари...
Мендан ортиб болаларимни,
Тугамайди дунё ғамлари.
Қиз боққаннинг айби эканми,
Ҳанузгача қиламан даъво.
Дардларингиз ўзи ҳам камми,
Менинг камим бўлмайди адо.
Соғлигингиз бормоқда нураб,
Ўзингизга тополмайсиз вақт.
Аммо менинг холимни сўраб,
Кўзларимдан излагайсиз бахт.
Болаларим етаклаганча,
Тўртта нонни кўролмай раво,
Келсам шодон кутиб оласиз,
Бўш қўлимга қилмайин парво.
Мен бепарво келиб кетаман,
Дардингизга бўлолмай шерик.
Қадрингизга қачон етаман?
Кўнглим тўқлаб турибсиз тетик.
Бутлайвериб бори камимни,
Чарчамайсиз ё сездирмайсиз.
Мен ҳам айтиб бори ғамимни,
Тиндирмайман ҳеч билдирмайсиз.
Ота-она энг содиқ инсон,
Дўстдан ортиқ, юракдан яқин.
Мен бурчимни оқлайман қачон,
Қачон сиздан оламан юким?!
✍ Маъсуда Қирғизова
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
МЕНИНГ ОНАМ БОР!
ЭРИНМАЙ ХАММАСИНИ УКИНГЛАР
УКИБ РОССА ЙИГЛАДИМ
Оналар ҳақида ёзмоқчи бўлдим,
Лекин ожиз экан ҳали қаламим,
Ёздиму ўчирдим, ёздим ўчирдим,
Оқ қоғоздан олдим гўё аламим.
Онажоним сизни таърифлаш учун
Бисотимда камлик қилар сўзларим,
Шунинг учун сизни таърифлаб эмас
Ўзимни айблаб ёзиш кўзладим
Эсимда, “Эгалик қулман” дердингиз,
Хотирамда қолган айтган сўзингиз.
Вақтни айланиб келишин қаранг,
Эгалик қул хозир сизнинг қизингиз.
Ишга деб чопаман, уйга чопаман,
Уй - рўзғор, болалар - ташвишлар сероб.
Кунлар ўтишини сезмай қоламан
Қачон сизни кўрдим, қиламан хисоб.
Бемеҳр қизманми? Асло онажон!
Қалбим меҳр билан тўла лиммо - лим.
Оқ сутингиз билан берган меҳрингиз
Тўлдирган юрагим, вужудим, қоним.
Кўп бўлмади бир яқин дугонамнинг
Ёшгина онаси тўсатдан ўтди.
Онамлаб зор қақшаб қолган дугонам
Дилдаги гапларин бизларга тўкди.
“Бир хафта ўтирдим ота уйимда.
Келди - кетди кутдим уйга ҳам бормай.
Бола чақа менсиз яшар эканку,
Кунини кўрдику бир кун оч қолмай.
Бемалол келмасдим онам борида,
Онам абадийдек кўнглим эди тўқ.
Кечгача ўтирсам бўлмас эдими?
Энди афсуслардан ҳеч бир фойда йўқ.”
Дугонам сўзлари очди кўзимни,
Менчи, нима қилдим СИЗ учун она?
Айбларимни ёзсам қоғозим тўлди,
Эссиз, қанча вақтни йўқотибмана.
Бир йилда бир марта кафега бошлаб,
Бир сокин гўшада сухбат қурмабман.
Тутиб қўлингизга таомномани
“Она танланг! Нима ейсиз” демабман.
Ўткан хафта дугоналарим билан,
Кеча қўшниларим, бугун оилам,
Барига вақт топдим, лек ёдимда йўқ
Қачон сизни хурсанд қилдим волидам?
Бошингизга қўнган оппоқ қировда
Менинг ҳам ҳиссам бор мунис азизам.
Пешонангиздаги ажинлар сўзлар
Бизни деб тортгансиз қанча ғам, алам.
Йилда икки байрам - икки ҳайитда
Бошингизга рўмол олиб борибман.
Эх нодон қиз! Ўзим охорлик кўйлак
Ва янги пойабзал кийиб олибман.
Нега тиктирмадим сизга харирдан
Ёки помбархитдан сипо бир либос?
Нимага олмадим битта пойабзал
Кўйлагингиз рангига қилиб рангин мос?
Боламга бозордан кийим олганда,
Дейман “Онамга ҳам оламан шу гал.”
Ё вақтим қолмайди ва ёки пулим
“Ха майли, оламан кейинги сафар.”
Кейинги сафарлар кўпайиб кетди
Қачон келади шу кейинги сафар?
Ё Аллоҳ. Мадад бер, кўнглини олай.
Онам охиратга қилмасдан сафар.
Хали ҳам фурсат бор. Қуёшим, Ойим,
Кўнглингизни олай, беринг бир имкон.
Кун келиб, бир куни сизни йўқотиб,
Сўнгра афсус қилмай азиз онажон.
Бир кун театрга олиб бораман,
Бир кун фавворага олиб борсамчи?
Бахри дилларингиз очилармиди,
Тоғларга, боғларга олиб чиқсамчи?
Юринг айлантирай гўзал жойларда,
Кўнглингиз нимани истар, тутайин.
Осмонда ойми ё кўкдаги юлдуз,
Олиб пойингизга барин тўкайин.
Ахир мен ҳам фарзанд ўғил қатори,
Уйим бошқа лекин ҳаёлим сизда,
Узоқ умр кўринг жаннат юзлигим,
Жоним нисор бўлсин хок пойингизда.
Қанийди опичлаб оборсам Хажга,
Қўлингиздан ушлаб тавоф қилдирсам,
Бешигим бошида бедор кетказган
Уйқусиз тунингиз қарзини узсам.
Ғаниматим онам, Жаннатим онам,
Рухсат беринг бир кеча бағризда қолай.
Азиз тиззангизга бошимни қўйиб
Сухбатлашиб барча дардингиз олай.
Йўқ дейсиз! Биламан. “Болам уйга бор,
Иссиққина ўрнинг совуб қолмасин.
Бир кеча минг кеча бўлмас ва лекин
Куёвим хувиллаб ёлғиз ётмасин.”
Ахир кўзларингиз айтиб турибди
Мени соғингансиз, лек ўйлаб тинчим,
Кетақол деяпсиз, Меҳрибон онам,
Фариштам, ёлғизим, мунис севинчим.
Борсам тансиқ таом қилмоқчи бўлиб,
Куймаланиб қиласиз югур югур.
Бўлди энди она! Тансиқ таомни
Мен сизга келтирай, еб қилинг хузур.
Акамга, укамга хавасим келар,
Ҳар тонг дуо олиб чиқар кўчага,
Дуогўй фариштам дуоларингиз
Фақат бизга эмас, барча барчага.
Дуода сўрайсиз фарзандлар учун,
Элу юрт, жигарлар, қўшнингиз учун
Бирор марта эшитмадим онажон
Сўраганингизни ўзингиз учун.
Биламан орқамдан дуо қиласиз
Ҳар доим, куну тун, шому саҳарлаб.
Шу дуолар сабаб униб ўсяпман,
Шу дуолар мени юрибди асраб.
Кимдир ёш кўринар қирқ, элликда ҳам,
Бунга нима сабаб, борми билгувчи
Ўйладим ва топдим Биз ҳали бола!
Онамиз бор бизни "БОЛАМ" дегувчи
Кўзимда ёш, хозир бутун дунёга
Жар солгим келяпти такрор ва такрор,
Одамлар! Мен бахтли ва бой инсонман
Чунки ОНАМ хаёт, менинг ОНАМ !
Netay osmonlarga uchib ketdingiz,
Mendanda azizroq bo'lib Ollohga.
Ishoning uchrashib jannat bog'ida,
BIZ QO'SHNI BO'LAMIZ RASULULLOHGA!
Onajon, doimo duoyimdasiz,
Yolg'on-la yo'l qo'ymam aslo gunohga.
Kun kelar sabrimga mukofot olib,
BIZ QO'SHNI BO'LAMIZ RASULULLOHGA!
Do'zaxdan pardaman siz uchun o'zim,
Rahimdil Rahmonim olar panohga.
Siz ochgan yo'llarning savobi tegib,
BIZ QO'SHNI BO'LAMIZ RASULULLOHGA!
Ko'nglimga yagona sultondir o'zi,
Ishonmam Robbimdan o'zga ilohga.
Onajon, dadamga so'zim yetkazing,
BIZ QO'SHNI BO'LAMIZ RASULULLOHGA!
Bilaman yonimda yashaysiz xamon,
Bag'rimni to'ldirmay xasrat va ohga.
So'zim rost, ko'nglimga soldi Ollohim,
BIZ QO'SHNI BO'LAMIZ RASULULLOHGA!
Kavsar suvlaridan ichamiz to'yib,
MashaAlloh aytamiz qodir Ollohga.
InshaAlloh ishoning u kun keladi,
BIZ QO'SHNI BO'LAMIZ RASULULLOHGA!
Movludabonu Imomnazarova✍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
#Бисмиллах
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌹
🌤 Ҳайрли_тонг 🌸
КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРОКАТЛИ БЎЛСИН!
🌼 Меҳрингиз бирдек барчага бўлсин,
📖 Қалбингиз иймон нурига тўлсин,
🌷 Кунингиз доимо қувончла ўтсин,
💐 Янги кунингиз муборак бўлсин!
🌤Тонг сабоси бирла хонадонингиз
Малаклар раҳматлар ичида қолсин.
Aллоҳ ҳар тушган нур зарра миқдорда,
Сизни шунча савоб ила сийласин.
Тунда ғами бирла ётган инсонлар,
Тонгда ул ғамини излаб топмасин.
Оналар юзида бўлсин табассум,
Йиғлаш учун бирор сабаб топмасин.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Шашқатор ёшларим қилинглар тоқат,
Кўтарманг кўкларга менинг қадримни.
Мен эмас Онамни асрангиз фақат,
Менгамас Отамга беринг сабримни.
Онам жаннатимдир Отам давлатим!
Онам журъатимдир Отам савлатим!
Бошимда тож эрур икки жаҳоним,
Онам дилда торим Отам санъатим!
Чидамоқ осонмас ҳаёт доғига,
Оналар бераркан бор бардошини.
Меҳр кўшкин қуриб юрак боғига,
Оталар йиғларкан ичиб ёшини.
Онамнинг сочига оралабди оқ,
Ҳар бир тола оқи менинг азобим.
Отам дардларимга тоғ бўлар бироқ
Мен қандай қайтарай, айта олар ким?!
Қувончларим берай бари-барини,
Отамнинг ғам ютган оҳ-ноласига.
Алишмам дунёнинг бойликларини,
Онамнинг сочларин оқ толасига.
Бошимга келганда турфа балолар,
Жонимга жон қўшган парвонам, Онам!
Отамдир, мен учун қилиб дуолар,
Қалби боғ қўрғоним, борим, ягонам!
Йўлласин жаннатга, Аллоҳдан сўрай,
Мен учун бахшида этган йўлларин.
Жоним садқа бўлсин, кўзимга сурай,
Заҳматлар изи бор қадоқ қўлларин.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Дод дегим келади чиқмайди сасим,
Ҳатто татимайди олган нафасим.
Онажон айтайин сўзимнинг ростин,
Соғиндим онажон ёмон соғиндим..😢
Меҳрингиз тафтини излаяпман мен,
Ҳар куни соғиниб бўзлаяпман мен.
Бағримни тирналаб йиғлаяпман мен,
Соғиндим онажон ёмон соғиндим.😢
Дардларим кимгадир айтмоқ истайман,
Ғамимни кимгадир сотмоқ истайман.
Ким дўстим ким душман буни билмайман,
Соғиндим онадон ёмон соғиндим.😢
Дардингни ичинга ютма дердингиз,
Ўзингиз ўйламай ғамим ердингиз.
Нега... нега она мени ташлаб кетдингиз,
Соғиндим онажон ёмон соғиндим.😢
✅✍Абдуллоҳ Шодмон
✅✍Асқарова Турсуной
✅🎙Фаришта
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Она сизга бир саволим бор
Фақат ростин айтинг Онажон
Гулдек умриз қилдимми ҳазон
Она кўнглиз оғримадими.?
Гоҳи қилсам сизга зардалар
Бир-бор койинг мен арзандани
Бунча меҳриз осмонларга тенг
Она кўнглиз оғримадими.?
Кириб келсам ярим кечаси
Ухламайин кутардиз тунда
Мен нодон-чи койиб берардим
Она кўнглиз оғримадими.?
Ёру дўстга бўлиб ширинсўз
Сизга вақтлар топа олмадим
Қадризга етмабман онам
Она кўнглиз оғримадими.?
Бир сўм топсам бўлди миннатли
Жой жойига қўйиб ишлатдим
Сизни меҳриз экан қимматли
Она кўнглиз оғримадими.?
Оёқ қўлиз бир-бор ўпмадим
Мудом қўлиз дуо бўлди
Ҳеч миннатлар қилмадиз-а
Она кўнглиз оғримадими.?
Оғриса ҳам кўнглиз лекин
Онажон ҳеч билдирмайсизда
Айтинг онам онажонгинам
Мендан кўнглиз оғримадими.?
Кечиринг мен нодонгинани
Сизга меҳр бера олмадим.
Асрорбек Бурҳонов
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?