ОНА 🥺🥺🥺
Ғаниматим, омонатим онажон.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Бели оғриб олтмиш ёшда хамир қорган
Боламга деб хамирига сарёғ солган
Маззаси зўр еганимда тилни ёрган
Онам қилган дўлтали нон бошқачада
Ўчоқбоши эринмасдан пиёз тўғраб
Тандирларда оловларда жонин қийнаб
Еган сарим егим келар чайнаб-чайнаб
Онам ёпган пиёзли нон бошқачада
Сувлар сепиб супаларга қилиб жойни
Сочиқларга ўраб қўяр борсам чойни
Кўрмадим хеч дунё кезиб бундай жойни
Онам солган кўрпача ҳам бошқачада
Сочларимни силаб қўяр мехри ошиб
Зир югурар ҳовлимизда шошиб-шошиб
Боламга деб қилган ўша жамбил қўшиб
Онам қилган мастава ҳам бошқачада
Икки қават кўрпа солиб қилар жойни
Косаларга қуйиб қўяр совуқ чойни
Сулаймон ҳам кўрмаганку мендек бойни
Онам қилган мехрибонлик бошқачада
Эрта тонгда турсам кўзим қуёш олар
Эринаман кўз очгани кўзим толар
Сал нарида онажоним қаймоқ олар
Қаноти йўқ фариштам бор бошқачада
Камронбек Исмоилов.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ХОЛАЖОН
Томирларда оқиб қонимиз,
Жигар деб соғинган онимиз,
Онамдайин ширин жонимиз,
Холажон бир кўргани келинг.
Бу кўзлар йўлингизга қарар,
Онажоним тўхтамай сўрар,
Юраклар бу соғинчдан урар,
Холажон бир кўргани келинг.
Меҳрибон, қандошим, фариштам,
Ҳислатлари гўзал сариштам,
Беғубор ҳақиқий дил риштам,
Холажон бир кўргани келинг.
Жаннатим ширин сўз холамсиз,
Юракдан чиққан оҳ ноламсиз.
Меҳрдан қалқиган жоламсиз,
Холажон бир кўргани келинг.
Сабрли жигарим елкадош,
Соғинчларда қийналди бардош,
Бугун қаранг кўзларимда ёш,
Холажон бир кўргани келинг.
Сизни жуда соғиндик бизлар,
Суратга жим овундик бизлар,
Сарғайиб кутади бу юзлар,
Холажон бир кўргани келинг.
✍️Солиҳабегим
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ухламаганлар борми? 🤔
Каментаряга биттадан Онажонларимизни машхур гапларидан ёзамиз🤗
Мен бошладим...
Нима бор шу телефонингда ааа эрталабдан кечгача қараб ўтируврасанаее😂
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
СИЗНИ КЎРСАМ АКАЖОНИМ ДАДАМ ТУШАР ЁДИМГА.
Авваллари ҳеч бермаган эканманда этибор.
Балки ўша кезларида бўлгани чун дадам бор.
Ўҳшашмидингиз шунчалар кўргим келар минг такрор.
Сизни кўрсам акажоним дадам тушар ёдимга.
Қалб оғриғим бироз тинган кўринади термулсам.
Армонлардан дадам деган нуқта қўяр додимга.
Тез тез келиб туринг ҳўпми мен дадамни соғинсам.
Чунки сизни кўрганимда дадам тушар ёдимга.
Соғинч деган ҳовуримни сиз тўҳтатиб тургандай.
Меҳрингиздан меҳирларин ҳис қилиб қалб ургандай.
Билмайсизда борлигингиз кўнглим учун сокин жой.
Сизни кўрсам акажоним дадам тушар ёдимга.
Боролмасам синглим дея йўқлаб келинг жон акам.
Дадам деган соғинчимдан бу дунёда қилмай кам.
Шунчалар ҳам ўҳшайсизки,яратган Оллоҳ ҳакам.
Сизни кўрсам акажоним дадам тушар ёдимга.
Борлигингиз бу дунёда оро кирар жонимга.
ҲУЛКАРОЙ ҲОЖАМОВНА
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
"АММО ЕТИМГА ҚАҲР ҚИЛМАНГ"
Ўртоғи дадажон деса эзилар,
Ўпкаси тўлгани яққол сезилар,
Кўзидан шашқатор ёшлар тўкилар,
Етимни дардини билган билади.
Ўртоғи ўйинчоқ ўйнар қувониб,
Синдирсам дадам бор дейди ишониб,
Дўстига боқади кўзи ёшланиб,
Етимни дардини билган билади.
Соғинар дадасин иссиқ бағрини,
Ҳеч нарса овутмас унинг дардини,
Етимдан сўраб боқ ота қадрини,
Етимни дардини билган билади.
Дада деб ётни ҳам қучгиси келар,
Кун қолиб на тунда уйқуси келар,
Орзуси великда учгуси келар,
Етимни дардини билган билади.
Етимга маънавий ота бўлайлик,
Кулса гар у билан бирга кулайлик,
Не каминг бор дея ҳолин сўрайлик,
Етимни дардини билган билади.
Етимга яхшилик қилган омонда,
Айниқса оқибат қочган замонда,
Етимга ёмонлик қилган ёмонда,
Етимни дардини билган билади.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
⚡️ОНАСИНИ ЁЛҒИЗ ТАШЛАБ КУЙДИРГАНЛАР
🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀
Забардастдек ўғил, қизи бўла туриб,
Меҳрибонин жонидан ҳам тўйдирганлар
Олисларда юрар яйраб,даврон суриб.
Гуноҳлардан ўзига чоҳ ўйдирганлар.
Онасини ёлғиз ташлаб куйдирганлар!
Рўкач қилиб, фарзандларин ташвишини,
Айро яшаб ўтказар ёз ҳам қишини.
Бир келса ҳам санчиб кетар сўз~нишини,
Гуноҳлардан ўзига чоҳ ўйдирганлар,
Онасини ёлғиз ташлаб куйдирганлар!
Волидасин қўйиб хароб, зах жойларга,
Ўзи яшар шаҳардаги саройларда.
Нолиб ўтар қўли етса ҳам ойларга,
Гуноҳлардан ўзига чоҳ ўйдирганлар,
Онасини ёлғиз ташлаб куйдирганлар!
Кечалари уйқусидан кетар чўчиб,
Болам, дейди онаизор ранги ўчиб,
Дилин ўртаб тоғдек Соғинч кетар кўчиб,
Гуноҳлардан ўзига чоҳ ўйдирганлар,
Онасини ёлғиз ташлаб куйдирганлар!
Келин бўлиб қайнонангиз она билиб,
Севмайсизми чин юракдан кўнгил бериб.
Ахир сиз ҳам қайнонасиз бир кун келиб,
Гуноҳлардан ўзига чоҳ ўйдирганлар,
Онасини ёлғиз ташлаб куйдирганлар!
Хазон каби сарғайтириб юзларини,
Йўлингизга термултириб кўзларини,
Эшитмайсиз нолаю оҳ бўзларини,
Гуноҳлардан ўзига чоҳ ўйдирганлар,
Онасини ёлғиз ташлаб куйдирганлар!
Ғанимат он, сабо бўлиб елмайсизми,
Меҳр тўла бағрига тез келмайсизми,
Онангизнинг пойи жаннат, билмайсизми,
Гуноҳлардан ўзига чоҳ ўйдирганлар,
Онасини ёлғиз ташлаб куйдирганлар!
Дилингизда орзулар мўл олам-олам,
Не заҳматда ўстиряпман, дейсиз болам,
Сизни шундай катта қилган онангиз ҳам,
Гуноҳлардан ўзига чоҳ ўйдирганлар,
Онасини ёлғиз ташлаб куйдирганлар!
Ширин сўзланг ҳаёт бўлса отангизга,
Хизмат этинг дуо айлар онангизга,
Ўрнак бўлинг улғайгувчи болангизга,
Ўзингизга гуноҳдан чоҳ ўйдирманглар,
Онангизни ёлғиз ташлаб куйдирманглар!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Alloh bandasiman ato etdi jon,
Taqdirim yozishga bitdi peshona,
Dunyoga keltirdingiz meni onajon,
Dunyosidan yigʻlagim kelyapti ona,
Kimsalar dardini eshitdim koʻp bor,
Saqladim ichimda sochmay pinhona,
Lek meni sirimni sotganlar boʻldi,
Oʻsha kimsalardan yigʻladim ona,
Yonimda kulguga oshna kimsalar,
Qadrimni shunchalar sotar arzona,
Kulguga aylandi xislarim meni,
Ustimdan kulganga yigʻladim ona.
Mexr degan tuygʻusi yolgʻon doʻstlardan,
Koʻrib kelayapman ming jabr mana,
Oʻzim oqlolmayin bitta xatodan,
Qadrimga yigʻlagim kelyapti ona.
Yaqinlarim zarbidan titradi koʻkrak,
Oʻsha xolatimdan choʻkdim pinhona,
Alamdan urardim xar yonga boshim,
Oʻsha zarbalardan yigʻladim ona.
Yetimlik dardini totdim yoshlikdan,
Xammasiga chidadim chidadim mana,
Ne qilay toshbagʻir boʻldim xayotdan,
Qismatning zaxridan yigʻladim ona.
✍Nurali
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Ҳаётда кўп сиқилдим она,
Ярим йўлда йиқилдим она,
Фақат бироз кеч билдим она,
Сиздан ўзга дўстим йўқ экан.
Қолмаганда еярга ноним,
Ҳам оғриниб кетганда жоним.
Ҳар ён қочди дўст қадрдоним,
Сиздан ўзга дўстим йўқ онам.
Бошим қўйиб оёғингизга,
Дардларимни айтаман сизга.
Алишмайман минг битта қизга,
Сиздан ўзга дўстим йўқ экан.
Бошда бўлса бирор ташвишим,
Ўзин олар ишонган кишим.
Юришсаю юрмаса ишим,
Сиздан ўзга дўстим йўқ экан.
Ҳамдамисиз ҳолаларимнинг,
Малҳамисиз нолаларимнинг.
Бахтин кўринг болаларимнинг,
Сиздан ўзга дўстим йўқ экан.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Koʻnglimga ozorlar kelganda bir kun,
Dardlarim toʻplanib yengganda bir kun.
Quyoshim porlaydi, bilaman shu kun,
Yoningda borman deb, kuldirgan onam.
Qon yutib, qaygʻuga botgan paytimda,
Yolgʻiz oʻzim, azoblarni totgan paytimda.
Hechkimga keraksiz boʻlgan paytimdan,
Yoningda borman deb, kuldirgan onam.
Yaqin degan insonlarim ketar boʻlsalar,
Yarim yoʻlda, niqoblarin taqar boʻlsalar.
Yetmaganday, meni yana yomon desalar,
Yoningda borman deb, kuldirgan onam.
Bunchalar yaxshisiz, yaxshi bir inson,
Soʻzingiz men uchun, darmondir, darmon.
Bir oʻtinchim, boʻlsin doim joningiz omon,
Yoningda borman deb, kuldirgan onam.
Ranjimayman, bu dunyoning har ishiga,
Quloq solmay ketayapman mish-
mishiga.
Bahor kelar, o'ksinma sen bu qishiga,
Yoningda borman deb, kuldirgan onam.
Qaygʻurma bolam deb, kuldirgan onam,
Yoningda borman deb, kuldirgan onam.
Mirzohid Farrah ✍🏼
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishnai unutmang.🤗
Ёмон йўлга юрмайсан зинҳор,
Эзгу тилак қонингда бўлса,
Омадинг бор, доим бахтинг бор,
Ота онанг ёнингда бўлса.
Бировлардан бўлмайсан ҳеч кам,
Қалбингни ҳам эзмас алам, ғам,
Барака бор ишларингда ҳам,
Ота онанг ёнигда бўлса.
Бири ойинг, бири қуёшинг,
Оқмас сира кўзингда ёшинг,
Мағрурдирсан, эгилмас бошинг,
Ота онанг ёнингда бўлса.
Фарзандларинг юзида кулгу,
Босмас дилинг ғафлату уйқу,
Дўстинг ҳам шу, давлатинг ҳам шу,
Ота онанг ёнингда бўлса.
Дуолари бўлиб ижобат,
Кунларингда шодлик ҳаловат,
Тарк этмайди сени бахт, омад,
Ота онанг ёнингда бўлса.
Бўлма нодон, бўлма нотавон,
Қадрига ет иккисин ҳар он,
Дилингда ҳеч бўлмайди армон,
Ота онанг ёнингда бўлса.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Яхши бўлса келинлар.
Яхши бўлса келинлар,
Ака ука иноқдир.
Вахший бўлса келинлар,
Ака ука йироқдир.
Илтимос жон келинлар,
Жигарни айирманглар.
Совутиб меҳрларин,
Қанотин қайирманглар.
Уйлаб кўринглар бироз,
Аҳир сиз ҳам онасиз,
Айрилса болалариз,
Қандай кунга қоласиз?
Отабек Юсуф айтар,
Бироз фикр қилинглар.
Эрта келиндан қайтар,
Кўпроқ зикр қилинглар.
Истагим шудир мени,
Жигарларни айирманг.
Қайтмасин қўрқинг шуни,
Қанотини қайирманг.
Отабек Юсуф✍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ухламаганлар борми? 🤔
Каментаряга биттадан Онажонларимизни машхур гапларидан ёзамиз🤗
Мен бошладим...
Қизим ўзинга раҳминг келмасаям телефонинга раҳминг келсин у бечораям озроқ дам олсин энди😂🤦♀
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Лабим титрар айтсам исмингиз
Қон йиғлайман қучиб расмингиз
Тупроқ аро ётар жисмингиз
Онажон мен сизни соғиндим Она
Ҳовлимиздан сизни излайман
Дугонангиз кўрсам йиғлайман
Рўмолингиз тўйиб ҳидлайман
Онажон мен сизни соғиндим Она
Йўл қарайман ишонмай кутиб
Акаларим қўлидан тутиб
Дунё дардин ичимга ютиб
Онажон мен сизни соғиндим Она
Қолганларга сабр эканда
Қучганимиз қабр эканда
Кўрган куним жабр эканда
Онажон мен сизни соғиндим Она
Онасизлик эзар елкамдан
Сийратингиз излаб опамдан
Мехр кўрсам камдек отамдан
Онажон мен сизни соғиндим Она
Худо кўп синади бардошимни
Майлими йиғлаб тўксам ёшимни
Қабрингизга қўйиб бошимни
Онажон мен сизни соғиндим Она
Ҳеч бўлмаса тутсам қўлингиз
Тушларимда кутдим йўлингиз
Куйиб кул бўлдику қизингиз
Онажон мен сизни соғиндим Она!
Гоҳида бўларкан кутмаганларим
Сизга бор онажон айтмаганларим
Шеър қилиб қоғозга битмаганларим
Онажон мен сизни соғиндим Она!
✍Камронбек Исмоилов
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
💥💥💥 Соғинч саҳросида ...
Соғинч саҳросида қолдим бир ўзим ,
Сизларни йўқотиб , йиғлади кўзим .
Кимгадир малолдир бу айтар сўзим ,
Отажоним мени суянган тоғим ,
Онажоним сизсиз қуриди боғим .
Кўзларим йиғидан кўрмаса , кўрмас ,
Соғиндим сизларни қучоқласам бас .
Бугун мендан бахтли яшар ҳатто ҳас ,
Отажоним мени метин иродам ,
Онажоним сизга тегмаган фойдам .
Қоядек кўкрагим керган эканман ,
Ота - онам ўлмас , яшар дерканман .
Соғинч саҳросида ёлғиз тиканман ,
Отажоним мени қалбим гавҳари ,
Онажоним сизсиз , қийиндир бари .
Кунларим ўтмоқда унмайди ишим ,
Еган ошимдан ҳам , тўкилар тишим .
Қолмади дунёда сизлардек кишим ,
Отажоним мени қайнар ўчоғим ,
Онажоним сизсиз совуқ қучоғим .
✍️Муҳайё Бегалиева
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОТА УЙИМ 🏡
Эсга олдим, ёшликдаги хуш дамларни,
Уйимизга меҳмон бўлган одамларни,
Боғ айланиб қучдим олма, бодомларни,
Ота уйим,тупроқларинг ўпгим келар.
Отам тафти кезар анор,анжирларда,
Онам меҳри кезар ўчоқ,тандирларда,
Хотиралар кезар дала,адирларда,
Ота уйим,тупроқларинг ўпгим келар.
Ялпиз териб келар эдик баҳорларда,
Кулчаларни оқизардик анҳорларда,
Отам қўлин излари бор деворларда,
Ота уйим,тупроқларинг ўпгим келар.
Рўёбларга чиқар эди,ўйлаганим,
Эсга тушар турли ўйин ўйнаганим,
Алам қилар зўр дамларга тўймаганим,
Ота уйим,тупроқларинг ўпгим келар.
Олис кетмай,яна қалбим соғинар зор,
Тупроғида онажоним излари бор,
Болалигим эслатади ҳар бир девор,
Ота уйим,тупроқларинг ўпгим келар.
Жоним уйим,тупроқларинг ўпгим келар.
✍Мактуба Шайдо
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Узатилётган қизларимизни бошига ота онасини дуосини олиш ҳаммага насиб қилсин
Онасизлик ҳеч кимни бошига тушмасин😭😭
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
СИҚИЛГАНИМ ОНАМ БИЛМАСИН
Кўп йиғладим, оғриди бошим,
Етармикан сабр-бардошим,
Аллоҳ, фақат ўзинг сирдошим,
Сиқилганим онам билмасин.
Курашаман, яшаш учун мен,
Бунча ҳаёт қийнайсан, айт сен,
Бўлди тўхтат, чарчадимда мен,
Сиқилганим онам билмасин.
Эсга тушиб хотира-ёдга,
Ишонмайман инсон зотига,
Қизиқиш ҳам қолмас ҳаётга,
Сиқилганим онам билмасин.
Ичимда дард, куламан лекин,
Шундай давом ўтяпти секин,
Шу кунлар ҳам ўтади бир кун,
Сиқилганим онам билмасин.
Қадимни тик тутаман доим,
Ёмонлардан асра Худойим,
Дардим айтиб, қилдим дуойим,
Сиқилганим онам билмасин.
✍Солиҳабегим
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Эшитиб росса йигладим, яхши фарзанд эмаслигимни тушундим😢😢😢
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Жигарлар орасида ҳеч бир инсон раҳна солмасин
Меҳр Оқибат кўтарилмасин.
МЕҲР СИНСА
ЁМОН БЎЛАРКАН..
Бир уйда ўтириб девор урсалар..
Жанг деса тишларин қайраб турсалар.
Жигарлар бир бирин ёмон кўрсалар.
Меҳр синса агар ёмон бўларкан.
Жигарлар арази ёмон бўлади
Юракни эзади тиғдек ўяди
Муштипар онаси тамом бўлади.
Меҳр синса агар ёмон бўларкан.
Қай бармоқ тишласа оғрийвераркан.
Акаси укадан ноливераркан
Бегона уларга росса куларкан.
Меҳр синса агар ёмон бўларкан.
Бир кўрпа ичида катта бўлишиб.
Бир майиз иккига бўлиб ейишиб.
Агар касал бўлса жонин беришиб.
Меҳр синса агар ёмон бўларкан.
Томокдан қил ўтмай ошлар илиниб.
Ўрни бўшаб қолса, қолар билиниб.
Хатто эшигига қулф илиниб.
Мехр синса агар ёмон бўларкан.
Она юрагида оғриқ туғилиб.
Болалигин эслар йиғлаб бўғилиб.
Қачон келади дер бирга йиғилиб.
Меҳр синса агар ёмон бўларкан.
✍Малак Сиймо
Бувимиз бир ёшликларини эсласинлар деб атракционга олиб чиқишибди😜😂😂
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Онам каби бўлолмас ҳеч ким!!
Суянганим меҳрибон Онам,
Куч қувватдан қолмоқда аста.
Энди кимга суянсам экан,
Онажоним юраги хаста.
Гўзал эди, ёш эди, кучли,
Суянардим қўрқмасдан унга.
Энди эса авайлаб асраб,
Дардларимни ютаман ичга.
Эҳ, Онама, Онажонгинам,
Ўрнинггизни босмайди биров.
Ҳали менга керак эдингиз,
Кексайдингиз намунча дарров?
Синаб кўрдим не-не дўстларни,
Ҳеч кимда йўқ сиздаги меҳр.
Сизнингчалик тушунмас биров,
Қалбингизда бор қандай сеҳр.
Бир нарсага ишондим бугун,
Она ўрнин босмас дўсту, ёр.
Зарра гумон қилмасдан сенга,
Дейди болам яша бахтиёр.
Хато қилсам койимас сира,
Яхши сўзла қилар насиҳат.
Кўнгилгинам қилмасдан хира,
Дуо қилар бўл деб саломат.
Аммо кўнгли сезади доим,
Оғрисам ҳам билади дарров.
Хавотирга солиб барчани,
Мен хақимда бошлайди сўров.
Ташвишларим кўпайиб кетди,
Сизга мухтож Онажон қалбим.
Ғам аримас бошимдан сира,
Аллоҳимга айтсам ҳам дардим.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Zoʻrlarini koʻrdim onajon!!!
Zoʻrman deya koʻkrak keradi,
Ishing tushsa sendan ketadi,
Faqat oʻzin chindan sevadi,
Zoʻrlarini koʻrdim ONAJON.
Imon deya gapiradi koʻp,
Lek oʻzida imoni xam yoʻq,
Soʻzlarida doim zarda doʻq,
Imonsizni koʻrdim ONAJON.
Xar ishida minnat taqalgan,
Yaxshi deya nomi atalgan,
Gaplarida vijdon aks etgan,
Vijdonsizni koʻrdim ONAJON.
Qalb ogʻritib kuladi zimdan,
Alamini oladi kimdan,
Asl yuzin koʻrmaysiz chindan,
Nomardini koʻrdim ONAJON.
Oʻz qadrini qilib doim yer,
Bechoraga koʻrinadi sher,
Boylariga boʻlib yaloqxoʻr,
Qadrsizni koʻrdim ONAJON.
Topganiga shukur qilmasdan,
Bir faqirga yordam bermasdan,
Boylik deya mexr topmasdan,
Mexrsizni koʻrdim ONAJON.
Nurali✍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
#МашаАллоҳ
Кўриб йиғламасликни сираям иложи йўқ экан тўғриси кўз ёшимни тўҳтаолмадим меҳрли бўлайлик оқибат ҳечқачон йўқолмасин🤲
Хизматин қилинг қадрдон отангиз,
Дуосин олинг меҳрибон онангиз,
Қадрига етинг гар бўлса акангиз,
Етаклаб юринг беғубор укангиз.
То етим бўлмай киши билмас экан,
Меҳрибон она ҳам ота қадрини
Кун келиб ажраб қолгач билар экан,
Ёнида далда бўлган ака қадрини.
Қайдан ҳам билар ғафлат босган киши,
Интизор бўлган сингилжон қадрини,
Югурган билан битмас дунё иши,
Топмас йўқотгач укажон қадрини.
Кўнгилга қараб иш тутинг эй дўстлар,
Дилин оғритиб йўқотманг ёр қадрини,
Севги туйғуси нозик ниҳол дерлар,
Сақлай олмаган билмас баҳт қадрини.
Баҳодир✍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Яхши Қайноналар ҳам бор.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Энг гўзал тарбия берган ўзингиз,
Ибратга ҳислатга бойдир сўзингиз,
Ҳеч ҳам ёшланмасин маъсум кўзингиз,
Сиз-ла файзли ўтар ҳар кун ҳар оним,
Борингизга шукр жон бувижоним!
Ҳар юмуш ҳар ишни сиздан ўргандим,
Ўсмалар суришни сиздан ўргандим,
Юришни кулишни сиздан ўргандим,
Бугун айтай дедим юракда борим,
Борингизга шукр жон бувижоним!
Кўзинггизга тикка боқмаганим бор,
Жонингиз ўтларда ёқмаганим бор,
Таълим-тарбиянгиз оқлаганим бор,
Кўзлари чашмаю сочлари толим,
Борингизга шукр жон бувижоним !
Дуолар қиласиз бахтимни тилаб,
Ҳар файзли кунимни қувончга белаб,
Келинг бугун мен ҳам кўнглизга қараб,
Айтайин қалбимнинг дилимнинг зорин,
Борингизга шукр жон бувижоним!
Сизга беришганин асраб қўясиз,
Менга туҳфа қилиб кўриб тўясиз,
Ҳасталансам мен деб юрак ўясиз,
Набирангиз экан шунчалар золим,
Борингизга шукр жон бувижоним!
✍️Мумтозбегим
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Онасини соғинган яқинларга.
Нетай мени соғинч қийнаса,
Изтироблар бағрим тиғласа,
Шу сўз билан юрак йиғласа-
Изларингиз соғиндим онам.
Кўзим кулиб тургани билан,
Шодон қувнаб юрганим билан,
Сездирмасдан турганим билан,
Сўзларингиз соғиндим онам.
Шундай ҳоллар бўлади баъзан,
Товонимга санчилар тикан,
Ёш боладай қучоқлаб мен ҳам,
Ҳидларингиз соғиндим онам.
Ўтаверар умрим бир текис,
Оилам билан қувончим чексиз,
Бироқ ярим бу менга сизсиз,
Кўзларингиз соғиндим онам.
Унутмайман сизни ҳеч қачон,
Суратингиз дардимга дармон,
Боролмайман қабрингиз томон,
Юзларингиз соғиндим онам.
Ташвишлардан тўлиб кетганда,
Дардларимни ичга ютганда,
Кимлар баъзан мени туртганда,
Бир ўзингиз соғиндим онам.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
📝ЙЎЛДАГИ САБОҚ
Ҳар гал шу йўлдан ўтганимда бир ҳовлига ҳавас билан қарайман. Жуда чиройли, саришта уй. Уч-тўрт бола ҳовлида ўйнаб юради. Уй бекасига тасанно айтаман. Чунки ҳар доим ҳам рўзғор иши, ҳам болалар билан озода ўтириш осон эмаслигини аёл сифатида биламан...
Бир куни азонлаб иш билан чиқдим. Ўша кўча, таниш ҳовли. Не кўз билан кўрайки, бир эркак қўлида супурги, ҳокандоз билан чиқиндиларни челакка соларди.
Ҳайрат билан ўтаётганимда ичкаридан аёл кишининг: “Дадажониси, кийимларингиз тайёр. Нонуштангиз ҳам... Ишга кеч қоласиз, қолганини ўзим қиламан”, деган овозини эшитдим. “Ҳозир кираман, тугатиб қўяй. Ҳали болалар билан қийналиб қоласан”.
Эркакнинг сўнгги сўзидан жуда таъсирландим. Ўқиганим бир ҳикоя ёдимга тушди. Ҳиндистон президенти (2002–2007 й.), доктор Абдул Қалам бундай ёзади: «Бола эдим. Онам ишдан қайтиб, ҳар кеч биз учун нон пиширарди. Бир куни вақт алламаҳал бўлиб кетди. Онам шоша-пиша кечки овқат тайёрлади.
Сўнг ҳижолат билан отамнинг олдига овқат ва нон қўйди. Икки кўзим отам столига қўйилган нонда эди. Кимдир куйганига эътибор берармикан, деб кутиб турдим.
Аммо отам индамай овқатланди. Сўнг мени ёнига чақириб, бугунги сабоқларим ҳақида сўради. Ўша куни уларга қайтарган жавобимни эслай олмайман, аммо онамнинг овқатдан кейин отамга нон бироз куйиб кетганини минг хижолат билан айтгани кечагидек қулоғим остида... Отам эса жилмайганча онамнинг қўлларидан тутди: “Азизам, куйган нон менга ёқади-ку, унутдингми?”
Ухлашдан олдин отамга хайрли тун тилаш учун кирдим.
Баҳонада куйган нонни ростдан ҳам яхши кўриш-кўрмаслигини сўраб олдим.
Отам мени бағрига босиб, қаттиқ қучоқлади. “Ўғлим, онанг ҳам кун бўйи ишлаб, жуда чарчайди. Бир марта куйган нон есам, ҳеч нима бўлмайди. Лекин оғзимдан чиққан ёмон сўздан онангни дили оғрийди. Ахир у ҳаммамиз учун керак.
Ҳаёт хатоларимизни тушуниб етишимиз учун баъзан жуда ҳам қисқалик қилади”, деди».
Йўлда келарканман, атрофимизда ўз масъулиятини бажармай туриб, аёлидан аёллик вазифасини талаб қиладиган, хотинини аёл, она сифатида кўрмай, иззат-нафсига тегиб, ҳақоратлайдиган, ҳатто калтаклайдиган эркаклар ҳам борлиги ҳақида ўйлардим...
Ҳакикий эркак аёлидан талаб килиши эмас,унинг учун бор-будини бериши керак.Ахир аёлнинг жуфти халолидан бошка суянадиган, яхши-ёмон кунида унга таянч буладиган яна кими бор?
Эркак киши оиланинг суянган тоғи, ишонган боғи бўла олса, аёл ҳам бор меҳрини, бор умрини шу оиласига қурбон этади.. Эркакларга хам, аёлларга хам Аллоҳим ўзи инсоф ва иймон берсин!!!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
🍃🌹🍃 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃
Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
Жума аёмингиз муборак бўлсин!
Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
МЕН ОНАМНИ ЯХШИ КЎРАМАН.
Фидо бўлсин минг битта жоним,
Дуосидан униб ўсаман,
Жаннат бўйли мехри уммоним,
Мен Онамни яхши кўраман.
Сўзларидан тўкилар маржон,
Юзларида ойни кўраман,
Жаннатимга берилган имкон,
Мен Онамни яхши кўраман.
Хонадоним нури, чироғи,
Яратганга шукур қиламан,
Сафар қилсам қийнар фироғи,
Мен Онамни яхши кўраман.
Ўзи емай едирсам дейди,
Янгисини кийдирсам дейди,
Боламга деб нимча тўқийди,
Мен Онамни яхши кўраман.
Дунё асли беш кунлик рўё,
Хар бир қўлда миннат дийдиё,
Фариштага ўхшайди гўё,
Мен Онамни яхши кўраман.
Соддагинам, мехрибонгинам,
Пойингизда гуллайди олам,
Бу дунёда танхо ягонам,
Мен Онамни яхши кўраман.
Бел боғлайин хизматингизга,
Умрингизни бердингиз бизга,
Зор қилмасин изларингизга,
Онам сизни яхши кўраман,
Мен Онамни яхши кўраман.
✍Абдуллоҳ Шодмон
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?