илтимосга биноан ёзилди...
ҚАРОВСИЗ ОТАДАН БИР СЎЗ...
Бола эдинг кўнглингни олсам,
Дадам дердинг, чарчоғим ечиб.
Бугун эса кексайиб қолсам,
Яшаябсан мендан воз кечиб.
Боламга деб ҳеч тин олмаган,
Ризқин ҳалол терган отангман.
Ҳамма нарса бераолмаган,
Аммо борин берган отангман.
Кутсанг, ҳеч ким мангуга келмас,
Мен отанг ҳам ўлиб кетарди.
Менга майли овқат ҳам эмас,
Фақат меҳр берсанг етарди.
Кўзим ҳира, нафас олсам дим,
Юрак бетоб вужуд ҳамоҳанг.
Бу кунларни балки кўрмасдим,
Мендан кейин ўлганда онанг.
Бироз оғир ботар танамга,
Кўнгилга юк дардга тўлишим.
Сиғмай ғишин урган хонамга,
Кўча кўйда сарсон бўлишим.
Қорним тўқ, ҳа, кийимларим бут,
Аллоҳ шуни бошга сольибди.
Ўғлим экдинг, ўрар вақтни кут,
Ўғлинг катта бўлиб қолибди.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
«Она сиздан бошқасига яхши бўлмадим...»
Она одамларга ёмон бўлибман.
Нимани ҳоҳлайди рости билмадим?!
Дунёда ҳаммага яхшилик қилдим.
Сиздан бошқасига яхши бўлмадим!
Фақат сиз ёлғиз нолимадингиз она
Сиз мени боримча яхши кўрдингиз.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
И Б Р А Т.
Бир йигитнинг онаси
Пенсияга чиқибди,
У йигит суриштирса
Арзимас пул чиқибди.
Йигит бунга жавобан
Битта ҳийла ўйлабди,
Ҳийла иш бериши-чун
Почтачини ёллабди.
Ака, сиздан илтимос,
Шу гап шу ерда қолсин,
Онажоним пенсияси
Хўп баракали бўлсин.
Унинг учун мен сизга
Ҳар ой пул бериб турай,
Онамнинг пенсиясига
Қўшиб беринг сиз ҳар ой.
Почтачи ҳайрон бўлиб
Изоҳ сўрабди ундан,
Нима бўлар бу пулни
Ўзинг берсанг қўлингдан.
Мен онамга қанча пул
Керак бўлса бераман,
Керак бўлса, бир умр
Хизматида тураман.
Лекин онам бу пулни
Мен берганим билмасин,
Болажоним пули деб,
У иқтисод қилмасин.
Ўзининг эҳтиёжига
Ишлатсин беҳижолат,
Шунинг-чун пенсиясин
Пинҳона қилдим баланд.
Дўстлар, савоб олиш-чун
Узоққа бориш шартмас,
Ота-онани шод қилиб,
Дуосини олинг, бас!
Муаллифга раҳмат✍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..
ОНАЖОНИМ
Ҳар кўнгил боғидан меҳр изладим,
Тополмай қийналди танда бу жоним
Ўзинг дунём эдинг, ўзинг мадорим,
Рихлитга юз бурган оҳ, онажоним.
Тушларимга кириб ҳолимни сўраб,
Гўзал кўринарди менга бу нигоҳ.
Аста кетар эдинг бошимни силаб,
"Она кетма," дея уйғондим ногоҳ.
Бетоб бўлиб қолсам руҳинг безовта,
Мени қўриқлайсан балодан ҳамон.
Эсимда жонимга-жон тикканларинг,
Қандай унутайин сени онажон.
Энди изинг қайда,сўзларинг қайда?
Қайда қўллагувчи ўша савобкон?
Қувраган майсалар ичра тўмпайган,
Қабринг бошидаги менман онажон.
Соғиниб бораман мозор оралаб,
Дилим сенинг томон чопади ҳамон.
Кўзёшим юзимни ювиб қайтаман,
Сендек ҳол сўровчи йўқда онажон.
Сочингни оқида "ҳиссам" кўп эди,
Аллоҳимга менинг арзим бор эди.
Бир бора кўрсайдим мунис юзингни,
Онамдан жуда кўп қарзим бор эди.
Муҳаббатинг қумсаб қаридим мен ҳам,
Сокин кўлдек бўлиб қолганман ҳамон.
Ранжитган вақтим ҳам кулиб қўйганим,
Кечиргин, кечиргин мунис онажон.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..
Онажоним юрагимни ювиб беринг...?
Четга ташлаб бугун ўша кийимларни,
Кўнгил деган кўйлагимни ювиб беринг...?
Қаранг усти дардга тўлиб кир бўлибди,
Онажоним юрагимни ювиб беринг...?
Қўлларингиз аямайин эзсин майли,
Тоза бўлиш машаққатин сезсин майли,
Юрак, юрак бўлганидан безсин майли,
Онажоним юрагимни ювиб беринг...?
Гоҳо кибр ёпишади тўрт томондан,
Тинмай айб қидираман бу замондан,
Яхшиликлар чиқсин энди мен ёмондан,
Онажоним юрагимни ювиб беринг...?
Сувлар қуйинг куйган юрак яна куйсин,
Ҳаволанса шу азобнинг хисин туйсин,
Ёмон кўриб майли менга қовоқ уйсин,
Онажоним юрагимни ювиб беринг...?
Сиз ювсангиз бутун умр кир бўлмайди,
Қалб уйимга андуҳ деган чанг тўлмайди,
Қўрқманг сира у чидайди у ўлмайди,
Онажоним юрагимни ювиб беринг...?
Бўлди бошқа чидолмайди сабри тўлар,
Бу кетишда яшнамайди гулдай сўлар,
Уни фақат мехр билан ювса бўлар,
Онажоним юрагимни ювиб беринг...?
Қаранг усти дардга тўлиб кир бўлибди,
Онажоним юрагимни ювиб беринг...?
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Эрталаб соғ-омон туролган бўлсанг,
Чароғон қуёшни кўролган бўлсанг.
Онангдан хол-аҳвол сўролган бўлсанг,
Демакки бугунинг-энг чиройли кун!
Эшитсанг жуфтингдан меҳрли калом,
Фарзандинг жилмайиб айтса: "Ассалом!"
Отанг дуо қилса-"Омон бўл, болам!"
Демакки бугунинг-энг чиройли кун!
Дилингга энг гўзал тилаклар тўлса,
Орзулар ушалса, армонлар ўлса.
Айтар сўзларингда шукуринг бўлса,
Демакки бугунинг-энг чиройли кун!
Бирор яқинингдан бўлмасанг жудо,
Қалбинг ўртамаса аламли нидо.
Яна бир кун учун ризқ берса Худо,
Демакки бугунинг-энг чиройли кун!
Бугунингиз муборак !
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
#Dilmurodjon ukajonlari uchun
Shukrona kuningiz muborak boʻlsin😊
#Hamidulla akajonlari nomidan
Boshlovchi🎙 Dilnoza Adizova
Tanlovingiz uchun rahmat😊
DILDAGI SATRLAR TABRIK LOYIHASI
Zakaz qabul qiluvchi @Tabriklar01
#MuhammadBobur akajonlari uchun
Shukrona kuningiz muborak bo‘lsin🥳
#Gulbahorxon singiljonlari nomidan
Boshlovchi🎙 Dilnoza Adizova
Tanlovingiz uchun rahmat😊
DILDAGI SATRLAR TABRIK LOYIHASI
Zakaz qabul qiluvchi @Tabriklar01
Ota❤️
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
#премьера
МЕНДАН СЎРАНГЛАР...
ОНАСИЗ ТОНГЛАРНИ МЕНДАН СЎРАНГЛАР,
Минг йиллаб кутсанг хам кўринмас қуёш.
Наҳоринг қуршамас ёруғ дуолар,
Ёстиғинг ўпади ҳар тун аччиқ ёш.
ОНАСИЗ КУНЛАРНИ МЕНДАН СЎРАНГЛАР...
Бемақсад яшайсан, гўёки жонсиз.
Қуёшсиз қолгандек бўлиб осмонинг,
Заррача нур топмоқ бўлар имконсиз..
ОНАСИЗ ТУНЛАРНИ МЕНДАН СЎРАНГЛАР...
Қанчалар йиғлама тугамас ёшинг.
Бошингни силашга топилмасдан қўл,
Тўрт девор бўлади ёлғиз сирдошинг.
ОНАСИЗ ҲАЁТНИ МЕНДАН СЎРАНГЛАР...
Хумордан чиқмайсан юзлаб шеър ёзиб.
Қоронғи хонангда унсиз йиғлайсан,
Онангни рўмолин бағрингга босиб.
ОНАСИЗ ЯШАШНИ МЕНДАН СЎРАНГЛАР...
Қоқилиб яшайсан тўғри йўлда хам.
Кўзингга кўринмай кетар дунёлар,
Ҳеч кимса дардингга бўлолмай малҳам....
ОНАСИЗ ДУНЁНИ МЕНДАН СЎРАНГЛАР...
Дод дегинг келади гоҳ чиндан тўйиб.
Дардларинг қалбингга кўмиб яшайсан
Гўёки, бир жонсиз ўликдай бўлиб...
✍Мовлуда Имомназарова
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
#Dilmurodjon akajonlari uchun
Shukrona kuningiz muborak bo‘lsin🥳
#Sabohatxon singiljonlari nomidan
Boshlovchi🎙 Dilnoza Adizova
Tanlovingiz uchun rahmat😊
DILDAGI SATRLAR TABRIK LOYIHASI
Zakaz qabul qiluvchi @Tabriklar01
🥹Юзларидан нур ёғилар бобом айтинг қайдасиз,
Қатор-қатор набиралар, суяр момом қайдасиз,
Сизлар борки жам эди, қон-қариндош нағмасиз,
Бугун қайда ул меҳр, изладим лек фойдасиз!
Бешикларда ҳеч гўдак, тин олмасди алласиз,
Тўйлар борки ўтмасди, момом айтар ялласиз.
Эл улусга кўринмас, бобо бор-ки салласиз,
Бугун қайда ул замон, изладим лек фойдасиз!
Ҳар хонадон, ҳар кўча, қўни-қўшни жам эди,
Элда борми маросим, маслахатсиз хом эди.
Пастқом пахса девор уй, файз деганга кон эди,
Бугун қайда ул гўша, изладим лек фойдасиз!
Бахши, достон эртагин, суярди кўп одамлар,
Жам бўлишиб тинглашиб, кезар эди оламлар.
Замон деган ўзгариб, унут бўлди у дамлар,
Бугун қайда ул садо, изладим лек фойдасиз!
Аҳиллик ва қаноат, ҳаёт бошлар йўл эди,
Бу йўл учун ҳар юрак, масъул эди, зўр эди.
Ҳою-хавас дабдаба, йироқларда кўр эди,
Бугун топди ул даво, афсус энди фойдасиз...
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
#Ruxshonaxon qizlari uchun..
Shukrona kuningiz muborak bo‘lsin..
Oila aʼzolari hamda barcha yaqinlar nomidan
Boshlovchi🎙 Dilnoza Adizova
Tanlovingiz uchun raxmat..😊
DILDAGI SATRLAR TABRIK LOYIHASI
Zakaz qabul qiluvchi @Tabriklar01
Жаннат ифорлари таралган
Меҳрлари нурдан яралган
Мунисгинам, меҳрибонгинам
ОНАЖОНИМ ЖУМА МУБОРАК!
Қалбимизга солиб диёнат,
Меҳрибонсиз бизларга ғоят.
Ҳадя бўлсин илоҳим Жаннат,
ОТАЖОНИМ ЖУМА МУБОРАК.!
Сўзи мағрур жонкуяр қондош
Яхшиликка доимо ёндош
Оқибатли Жонларга жондош,
УКАЖОНИМ ЖУМА МУБОРАК!
Аёлликнинг асл тимсоли
Нур таратар қуёш мисоли,
Иймон билан қалби чиройли
ОПАЖОНИМ ЖУМА МУБОРАК!
Қалби тўлган ислом нурига,
Аллоҳ яшар қалбин қўрига
Шодон яшанг жаннат тўрига
АКАЖОНИМ ЖУМА МУБОРАК!
Ҳаё билан қалбин поклаган
Иффатини, гулдек асраган
Оиласин орин сақлаган
СИНГИЛЖОНИМ ЖУМА МУБОРАК!
Иймони бут, қалби қуръончи
Қадрдоним қалбим юпанчи,
Яхши-ёмон кунда суянчиқ,
ДЎСТИМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Она мадҳи
"Оналар оёғи остида Жаннат"
Она!
Мехрда сиздайин бўлолмас ҳеч ким,
Нақадар мунис ва мукаррам зотсиз.
Агар таьриф қилсам етмагай сўзим,
Лолман! Аслида недан бунёдсиз.
Азоблар чекасиз ҳеч билинтирмай,
Ранжитиб қўяман гоҳ кўнглингизни.
Она, интизорсиз тунлари бедор,
Интизор кутасиз шу ўғлингизни.
Ғанимат дунёда ғаниматимсиз,
Онажон, сиз менинг бор давлатимсиз.
Омадим ўзингиз, бахтим ўзингиз,
Сиз менинг букилмас эрсавлатимсиз.
Айтинг не истайсиз қилай муҳайё,
Фойда кўзламайин дейсиз боламдан.
Айтасиз борлигинг ўзи бир дунё,
Онасиз файз кетар бутун оламдан.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
#Премера.
Онажон.
Узр, сизни йиғлатдим бугун.
Ўз дардимга шерик қилдимми.
Айтгандимку, мен кучлиман деб.
Ўзим йиғлаб бағриз тилдимми. 😢.
Онажон..
Сўз берингиз менга онажон.
Бошқа асло йиғламайман деб.
Қиёматга чидашим мумкин.
Кўз ёшингиз кўрмай, ичим еб.
Онажон...
Бунчалар хам кучлисиз айтинг.
Мен сиздайин бўлолмаяпман.
Хаёт синаб, эзиб ташлади.
Йиғладиму, кулолмаяпман.
Онажон.
Сиздан ўзга дўстим йўқ мени.
Сизни кўрсам таскин топаман.
Кўзларингиз бирам чиройли.
Сизсизликдан ёмон кўрқаман.
Онажон..
Бир гап айтсам койиманг мени.
Сиздан аввал ўлайин иллох.
Худойимга айтаман хар кун.
Жонингизни асрасин Аллох.
Малак Сиймо✍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
#Behruzbek yaqin insonlari uchun
Shukrona kuningiz muborak boʻlsin😊
#Gulnozaxon suyuklilari nomidan
Boshlovchi🎙 Dilnoza Adizova
Tanlovingiz uchun rahmat😊
DILDAGI SATRLAR TABRIK LOYIHASI
Zakaz qabul qiluvchi @Tabriklar01
#Elyorjon ukajonlari uchun
Shukrona kuningiz muborak boʻlsin😊
#Mohigulxon opajonlari nomidan
Boshlovchi🎙 Dilnoza Adizova
Tanlovingiz uchun rahmat😊
DILDAGI SATRLAR TABRIK LOYIHASI
Zakaz qabul qiluvchi @Tabriklar01
#Jasurbek oʻgʻillari uchun
Shukrona kuningiz muborak boʻlsin🥳
#Rahimboy Hoji otajonlari hamda Maʼmuraxon Hoji onajonlari nomidan
Boshlovchi🎙 Dilnoza Adizova
Tanlovingiz uchun rahmat😊
DILDAGI SATRLAR TABRIK LOYIHASI
Zakaz qabul qiluvchi @Tabriklar01
Ota Onangizni borida qadiriga yeting.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..
Bazi ukalar uchun
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..
#Saidaxon onajonlari uchun
Shukrona kuningiz muborak bo‘lsin🥳
#Sevaraxon qizlari nomidan
Boshlovchi🎙 Dilnoza Adizova
Tanlovingiz uchun rahmat😊
DILDAGI SATRLAR TABRIK LOYIHASI
Zakaz qabul qiluvchi @Tabriklar01
#Baxshandaxon onajonlari uchun
Shukrona kuningiz muborak bo‘lsin🥳
#Farhodjon oʻgʻillari nomidan
Boshlovchi🎙 Dilnoza Adizova
Tanlovingiz uchun rahmat😊
DILDAGI SATRLAR TABRIK LOYIHASI
Zakaz qabul qiluvchi @Tabriklar01
#Azizbek akajonlari uchun
Shukrona kuningiz muborak bo‘lsin🥳
#Nargizaxon singiljonlari nomidan
Boshlovchi🎙 Dilnoza Adizova
Tanlovingiz uchun rahmat😊
DILDAGI SATRLAR TABRIK LOYIHASI
Zakaz qabul qiluvchi @Tabriklar01
Қариндошлар...
Совуқ иссиқ кунларингда керак бўлар,
Хар корингга ярайдиган кўмак бўлар.
Жим турмайди ёрдамчидир тиргак улар,
Жон қариндош, ён қариндош қариндошлар.
Кўп машкуллар бўлар умр савдосида,
Бош чиқмайди ташвишларни ғавғосида.
Улар пайдо мехрибондир шайдосида,
Жон қариндош, ён қариндош
Қариндошлар.
Турмас асло бегонадай ётдай сира,
Йиқилсанг гар душмандайин сенга қараб.
Дуо қилар, хар кун сенга омад сўраб,
Жон қариндош ён қариндош қариндошлар.
Опа ука,ака сингил тоға амма,
Бир ёқадан бош чиқаркан бунда хамма.
Жигарлардан хол сўрашни қилмас канда,
Жон қариндош ён қариндош қариндошлар.
Сизга битдим юрагимдан номаларим,
Жигаргўша иниларим оғаларим.
Соғ саломат бўлинг яқин тоғаларим,
Жон қариндош ён қариндош қариндошлар...
#Gulbahorxon onajonlari uchun
Shukrona kuningiz muborak bo‘lsin🥳
Gulnozaxon qizlari nomidan
Boshlovchi🎙 Dilnoza Adizova
Tanlovingiz uchun rahmat😊
DILDAGI SATRLAR TABRIK LOYIHASI
Zakaz qabul qiluvchi @Tabriklar01
#Rustamjon umr yoʻldoshlari uchun
Shukrona kuningiz muborak bo‘lsin🥳
#Sabrinaxon ahli ayollari nomidan
Boshlovchi🎙 Dilnoza Adizova
Tanlovingiz uchun rahmat😊
DILDAGI SATRLAR TABRIK LOYIHASI
Zakaz qabul qiluvchi @Tabriklar01
Сингилгинам ҳар дам сенга шошай дерман
Кулфат келса устун бўлиб турай дерман,
Появзални бирга кийиб юрган дамлар,
Унутмаган меҳрибонинг акангдирман.
Тақдиримиз аввалида қийин кунлар,
Бўлиб ўтди ўйдим-чуқир сувли йўллар
Эслаб эслаб ортда қолган ўшал дамлар,
Ор номусинг сақлаб юрган акангдирман
Ўйнаб кулса атрофдаги тенгдошларим,
Сенинг учун тарк эткандим издошларим
Азоблардан қалқиб чиқса кўз ёшларим,
Онамга ҳам кўрсатмаган акангдирман.
Ховлимизда хануз турган изларингни,
Оқ либосда ёшлар тўккан кўзларингни,
Соғинганда бурро-бурро сўзларингни,
Кўргим келиб излайдиган акангдирман.
Баходир ✍️
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
АЛЛА АЙТИНГ
Бугун оғир елкамдаги тоғ,
Дилда ҳасрат, юрагимда доғ,
Тирашвишларни унутай бир он,
Алла айтиб беринг онажон.
Тўйдим дунё ёлғонларидан,
Кечдим бойлик ,тилло заридан,
Ғамлар ўтсин мендан наридан,
Алла айтиб беринг онажон.
Дардларимни аритолмас май
Дилга ботмас карна -ю,сурнай
Тиззангизга бошимни қўяй,
Алла айтиб беринг онажон.
Хаёт менга бўлди тўр, қафас,
Ғийбатимни қилар бир нокас,
Ором олай аҳир бир нафас,
Алла айтиб беринг онажон.
Йиғлаяпман ,кўзларимда ёш,
Дилда қутқу, қалбим қонталош,
Бешигимга қўяйин бир бош,
Алла айтиб беринг онажон.
Яшамокдан чарчадим она,
Тўлди юрак, тўлди паймона,
Гўдак бўлгим келди бир, яна
Алла айтиб беринг онажон.
© Хуршид Карим
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?