Har zamonda tebratib qalam.
Esga olsam titraydi tanam.
Tinchlik bermas bir o'y bir alam.
Hoji bo'lsin jannatim onam.
Hoji bo'lsin padarim otam.
Biri quyosh biridur oyim.
Yonginamda bo'lsinlar doim.
Shu kunlarga yetkaz hudoyim.
Hoji bo'lsin jannatim onam.
Hoji bo'lsin padarim otam.
Tildan tushmas tilovatlari.
Yo'qolmasin halovatlari.
Qabul bo'lib ibodatlari.
Hoji bo'lsin jannatim onam.
Hoji bo'lsin padarim otam.
Kalimadur aytar so'zlari.
Atrofida o'g'il qizlari.
Nurga to'lib bosgan izlari.
Hoji bo'lsin jannatim onam.
Hoji bo'lsin padarim otam.
Otam onam urar yuragim.
Ikkisi ham menga keragim.
Olloh sendan yolg'iz tilagim.
Hoji bo'lsin jannatim onam.
Hoji bo'lsin padarim otam.
✍ Komila Qiz
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Бир умр бағримда асраган,
Хижрони қалбимга қадалган.
"Ўлмайман болам" деб алдаган,
ЁЛҒОНЧИ ОНАМНИ СОҒИНДИМ...
Ўзи оч, лек қорним тўйдирган,
Меҳр-ла кўнглимни тўлдирган..
Соғинчи ҳар кун бир ўлдирган,
ЁЛҒОНЧИ ОНАМНИ СОҒИНДИМ...
Дуо-ла покликка йўлловчи,
Тун-у кун соғлигим ўйловчи.
Ҳар қандай вазиятда қўлловчи,
ЁЛҒОНЧИ ОНАМНИ СОҒИНДИМ...
Юзлари ўзимга ўхшаган,
Халоллик, виждон-ла яшаган.
Соғман деб дардларин яширган,
ЁЛҒОНЧИ ОНАМНИ СОҒИНДИМ...
Не топса болам деб илинган,
Йўқлиги ҳар лахза билинган.
Кўзимга соғломдек кўринган,
ЁЛҒОНЧИ ОНАМНИ СОҒИНДИМ...
Мени минг балодан асровчи,
Доимо кўнглимга қаровчи.
Яхшиман болам деб алдовчи,
ЁЛҒОНЧИ ОНАМНИ СОҒИНДИМ...
✍Мовлудабону Имомназарова
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Фаридам учун
Тиргаксиз сиз юрган йўлимда,
Ҳар бир ишда ўрнаксиз синглим.
Яхши кунда ёмон кунимда,
Менга жуда кераксиз синглим.!
Ўзингизни қилинг эҳтиёт,
Мен учун бўласиз синглим.
Қаддингизни эгмасин ҳаёт,
Менга жуда кераксиз синглим.!
Бўлмасангиз ҳароб бўламан,
Вужудимда юрасиз синглим.
Сизсиз аниқ тамом бўламан,
Менга жуда кераксиз синглим.!
Сиз оқкўнгил фаришта мисол,
Ушалувчи тилаксиз синглим.
Бир донасиз сизга йўқ мисол,
Менга жуда кераксиз синглим.!
Сиз деб кечгум бутун дунёдан,
Сиз бахтимдан дараксиз синглим.
Сизни яхши кўраман чиндан,
Менга жуда кераксиз синглим.!
Миллёнларни ичида ёлғизим,
Сиз ҳаммадан бўлаксиз синглим.
Қадрдоним меҳрибон гўзал,
Сиз мени Фариштамсиз Фарида синглим.!
✍Малак. Сиймо
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
📹Мехрибон ОТАГА хатто яхши кўришингизни айтсайиз ҳам Хавотир бўлади.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
#Онамга кўйлак...
Бир қишлоқнинг чекка уйида,
Яшар экан митти қизалоқ.
Гўзал кўйлак олиш кўйида,
Кезар экан тун-у кун қишлоқ.
Нон ёпаркан, жажжи қўл билан,
Супураркан қўшни ҳовлини.
Қани эди шу нон пул билан,
Сотиб олиб бўлса кўйлакни.
Ҳар замонда пулдор қўшнилар,
Солар экан қизни юмушга.
Хизмат тайёр қилиб қўйишар,
Ҳақ тўлашар қилган ишига.
Кун ўтибди, ҳафта кетидан,
Пул тўплабди анчагина у.
Санаб олиб қўйган жойидан,
Дўкон томон югурибди у.
Не кўз билан кўрса у ерда,
Қиз хоҳлаган кўйлак йўқ эди.
Нега энди турмас жойида,
Ўтган хафта шу ерда эди.
Ортга қайтди, минг хасрат чекиб,
Қалби вайрон бўлди, озордан,
Йўлида бир отахон чиқиб,
Суҳбат қурди йўлда бир оздан.
Қизим нега хомушсан ўзинг,
Недан азоб чекмоқда қалбинг,
Қўй йиғлама ёшлама кўзинг,
Қийналмасдан айтақол дардинг.
Дунё юзин кўрган чоғимда,
Отам кетди боқий дунёга,
Ҳамдард бўлдим гўдак холимда,
Ул муштипар ҳаста онамга.
Онам билан доимо бирга,
Сайр қилиб юрардик шодон,
Келиб қолдик кенг бир йўлга,
Чиқиб қолди ўртада дўкон.
Онам кшриб бир гўзал кўйлак,
Ҳавас қилди, севинди жуда.
Кўйлак олмай эзилди юрак,
Ололмадик чунки пул йўқ-да.
Кам қилмади мени ҳеч кимдан,
Бор йўғини тутди қўлимга.
Ҳеч кетгиси келмасди мендан,
Вақт келганди энди ўлимга.
Онам учун ўша кўйлакни,
Олиб бориб бермоқчийдим мен,
Қизалоқ қийнама йиғлаб онангни,
Совҳа қилиб берадурсан сен.
Фақат кўйлак энди ноўрин,
Керак бўлар у тирик жонга.
Қурон ўқиб, тиловат айгин,
Шундан фойда бўлар онангга.
© Соҳиба_Дониёр
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Тақдиримни кўриб гоҳо пешонадан
Онажон деб қадам қўйсам остонадан
Дарвозаси қия очиқ кошонадан
Ота онам кўринмаса қўрқаман
Нолимайман гоҳо очлик тўқлигимдан
Қўлда пулим молу дунё йўқлигидан
Озор чеккан мен нодонни шўхлигидан
Ота онам кўринмаса қўрқаман
Йўлим кутиб кечалари олмай ҳордиқ
Ўз жонидан мени жоним кўриб ортиқ
Сочларини рангигача қилган тортиқ
Ота онам қаришидан қўрқаман
Қўлларимда келсам тўртта ноним билан
Она деган бўғзимдаги жоним билан
Оқлолмайман оқ сутини қоним билан
Ҳовлидаги сукунатдан қўрқаман
Бир ойда бир келганимда ҳолин сўраб
Синглим турса онамлардан нонин сўраб
Хаста отам ҳовлимизда ҳансираб
Жимгина жим туришидан қўрқаман
Узун тунлар тушларимда кўрганимда
Ёт юртларда мусофирда юрганимда
Онажон деб қўнғироқлар қилганимда
Жавоб бермай қўйишидан қўрқаман
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Бугун мени дунёдан ўтган ОНАМ дунёга келган кун..
Болам деб ўзингни ҳар чўққа урдинг,
Она сенда ҳис етдим меҳр тафтини.
Мен сенга ҳеч нима илинмасам ҳам,
Нимадир илиндинг очиб кафтингни.
Оҳ жабрдийдам оҳ демас ҳеч ҳам,
Қирқта жонингга берсам минг озор.
Сабр косангдан ҳеч ошмайди сабринг,
Жимгина кўнасан содда, беозор.
Ёнимда бир бора ёшинг тўкмайсан,
Яшириб боламни ўйга қўймай деб.
Мен-чи дардимни қилиб дастурхон,
Кундан кун бораман сенинг ёшинг еб.
Руҳим ўтган кундан сенинг жисмингга,
Илк бора озорим бошланган эди.
Aйландим юрагинг ярим қисмига,
Озорим шу кундан юрагинг еди.
Ҳамон зулукдайин қонинг сўраман,
Шу сабаб борябсан кундан кун сўлиб.
Дунё деб топганим бир олам дард,
Бир сенинг чиройинг совуриб кўкка.....
Ҳарчанд уринмайин масофам олис,
Кўргинг келган онда боролмам она.
Aллоҳ пешонамга яна не ёзган,
Яна не синов бор кўролмам она.
Гоҳида аламдан вулқондек тошиб,
Бутун борлиқ томон сочилай дейман.
Барига қўл силтаб, баридан кечиб,
Ёнингга тошқиндай ошиқай дейман.
Билмайман не кишан, қандай синоат,
Ўзга юрт бағрида ушлаб турибди.
Aчинар ҳолимга бутун коинот,
Aрмоним бўғзимда ниқтаб турибди.
Баҳорда лой кўча ёзда чанг йўлни,
Aсов отдек елиб чопиб ўтказдим.
Дуойинг ҳар дамда паноҳим бўлди,
Сен сабаб ҳар ишда доим ютгандим.
Лек она сен учун нени эпладим,
Бир бора сўрмадим кўнглинг тубини.
Сенга дард келганда даво топмадим,
Қийнадим озорда сенинг жонингни.
Рўзғор ташвиши деб қўлингда қадоқ,
Қора қозонингдан ортмадинг она.
Ичингда минг дардинг илондек чақар,
Болам сиқилмасин деб айтмадинг она.
Эсингдан чиқардинг кўзгу нелигин,
Қоп қора рўмолинг оқариб кетган.
Ҳар кун янги кийим кияди боланг,
Оёғингда ковуш тешилиб битган.
Яшаган кунингдан оқ сочларинг кўп,
Юзингда ҳар куни янги чизиқлар.
Кўзларинг қизариб кетган йиғидан,
Ҳаёт зуғум қилар турли таъзиқлар.
Дунёга келибон топганинг ҳасрат,
Хаёлинг ортмайди тўртта болангдан.
Кўз ёшинг денгизга бориб уланган,
Тугаб битмайди ҳеч оққан жолангдан.
Жонингданда азиз кўрган болангман,
Шунча хизматингни кўрмаган гумроҳ.
Меҳрингни улашсанг борингни бериб,
Ўрнига қаҳрини улашган суллоҳ.
Дунёга келдиму берганим завол,
Она сенда ҳис этдим меҳр тафтини.
✍Хасан Бабакулов
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
💥💥💥 Соғинч саҳросида ...
Соғинч саҳросида қолдим бир ўзим ,
Сизларни йўқотиб , йиғлади кўзим .
Кимгадир малолдир бу айтар сўзим ,
Отажоним мени суянган тоғим ,
Онажоним сизсиз қуриди боғим .
Кўзларим йиғидан кўрмаса , кўрмас ,
Соғиндим сизларни қучоқласам бас .
Бугун мендан бахтли яшар ҳатто ҳас ,
Отажоним мени метин иродам ,
Онажоним сизга тегмаган фойдам .
Қоядек кўкрагим керган эканман ,
Ота - онам ўлмас , яшар дерканман .
Соғинч саҳросида ёлғиз тиканман ,
Отажоним мени қалбим гавҳари ,
Онажоним сизсиз , қийиндир бари .
Кунларим ўтмоқда унмайди ишим ,
Еган ошимдан ҳам , тўкилар тишим .
Қолмади дунёда сизлардек кишим ,
Отажоним мени қайнар ўчоғим ,
Онажоним сизсиз совуқ қучоғим .
✍️Муҳайё Бегалиева
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Baxtli boʻlmoqni istaysizmi?
🌼 - Har orqangizdan gapirganga quloq solmang...
🌸 - Har soʻz berganni, soʻzida turadi, deb oʻylamang...
🌼 - Har tanishgan insoningizni oʻzingiz kabi bilmang...
🌸 - Baxtsiz qilganni emas, huzur berganni yonida qoling...
🌼 - Sizni yoqtirmaganlarga tabassum qiling va yoʻlingizda davom eting...
🌸 - Boshingizga kelgan yomonliklar uchun sabr, neʼmatlar uchun shukr qiling...
🌼 - Har bir narsani Allohdan va qilgan amallaringizdan deb biling...
🌸 - Insonlardan hech narsa kutmang...
🌼 - Olishdan koʻra, berishni koʻproq yahshi koʻring...
🌸 - Pokiza qalbingizda insonlarga nisbatan nafrat va hafagarchilik saqlamang...
🌼 - Nima boʻlishidan qatʼiy nazar bu dunyo oʻtkinchi ekanligini va bir kun hammasi tugashligini unutmang!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍂Ota onasiga mexribonlar kanali🍁
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang.🤗
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ...
Тонгни қарши олганларга,
Аллохим деб, турганларга.
Саждаларга борганларга,
Ассалому Алайкум....🌹
Фарз деб савоб ёгдирганга,
Расулуллохни суйдирганга,
Уммат булиб қувонганга..
Ассалому Алайкум.....🌹
Ширин лутфин аямасдан,
Қалбидан жой берганларга.
Хар тонг сени йўқлаб қўйган,
Инсонларга ассалом....🌹
Отам - Онам борлигим деб,
Мусофирда булганларга.
Уйим, жойим, фарзандим деб,
Юрганларга ассалом...🌹
Шу кунларга етганларга,
Дўстларни шод этганларга.
Дуо қилиб турганларга,
Ассалому Алайкум....🌹
ИЛТИМОСИМ, ФАҚАТ ҚАРИМАНГ...
Жон сўрангиз, майли жон берай,
Фарзанд бўлиб, коризга ярай,
Пойингизни кўзимга сурай,
Онажоним, фақат қариманг!.
Меҳнат билан қадоқдир қўли,
Тиканларга тўлганди йўли,
Ғамлар ила ёшли, гоҳ кўзи,
Онажоним, фақат қариманг!.
Сабрларда ўтказиб кунин,
Садоқатга тутқазиб қўлин
Фарзандларга бағишлар умрин,
Онажоним, фақат қариманг!.
Аямайди шафқатсиз йиллар,
Синовларга тўлган ўнг, сўллар,
Сочда қиров, юзда ажинлар,
Онажоним , фақат қариманг!
Ўзингиз чун қачон яшайсиз,
Бахтлиман деб, бахтиёрман деб.
Эҳ онама, бизни ўйлайсиз,
Онажоним, фақат қариманг!.
Олиб борай , юринг ҳажларга,
Йўлингизда, тўшай гулларга.
Етинг шундай буюк бахтларга,
Онажоним, фақат қариманг!.
Кўзимда ёш, дилимда нолам,
Сирдош хонам, қўлимда қалам,
Узоқ яшанг онажонгинам,
Илтимосим, фақат қариманг!.
✍ФЕРУЗА РУСТАМОВА
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ухламаганлар борми? 🤔
Каментаряга биттадан Онажонларимизни машхур гапларидан ёзамиз🤗
Мен бошладим...
Сениям уйга фойданг тегадими ҳеч.?
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ҲОЖИ ҚИЛМАГИН МАЙЛИ...
Қарияпман кун ўтган сайин,
Энди ётиб қолмоғим тайин,
Қийин бўлди,онанга қийин,
Қийнаб бағрим тилмагин болам,
Майли Ҳожи қилмагин болам.
Сиқаяпти кундан кун нафас,
Қўрқма олтин қаср керакмас,
Ўн кунда бир хабар олсанг бас,
Қийнаб бағрим тилмагин болам,
Майли,Ҳожи қилмагин болам.
Ёш пайтингдай чиқариб қанот,
Кел ўзингни қучоғимга от,
Бир кечага онанг билан ёт,
Қийнаб бағрим тилмагин болам,
Майли Ҳожи қилмагин болам.
Қўрқаяпман кўрмай қолишдан,
Оёқ тортиб,юрмай қолишдан,
Бош ололмай қолдим болишдан,
Қийнаб бағрим тилмагин болам,
Майли,Ҳожи қилмагин болам.
Ташвишларинг ўтга солдими,
Ё ҳаёлинг бойлик олдими,
Беш кунлигим ўзи қолдими,
Бир бор тингла дилдаги нолам,
Майли,Ҳожи қилмагин болам.
Мактуба ШАЙДО
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
SENDAN XABAR OLMADIM ONA
Dunyo ishi tugamas ekan
Holing soʻrab bormadim ona
Goʻzallarning qoʻlidan tutib,
Sendan xabar olmadim ona..
* * *
Chiroyidan mast boʻlib oyni
Marmarlardan qurib saroyni,
Koʻngil uyi koʻrib har joyni
Sendan xabar olmadim ona..
* * *
Qildim faqat oʻzimga jabr
Yoʻlim kuta bittimi - sabr
Sen ishongan, oʻgʻling toshbagʻir
Sendan xabar olmadim ona..
* * *
Xavaslarga boʻlib ovvora
Ming yuzsizlar boʻldi parvona
Bir kun eslab, "Boraman!" deya -
Sendan xabar olmadim ona..
* * *
Goho koʻzing yoshladim, ketdim
Doʻst-u yorni baxtiyor etdim
Sendan ketib qayerga yetdim?
Sendan xabar olmadim ona..
* * *
Soʻzim botsa koʻngling qariga
Sen koʻnganding, bari-bariga
Ostonangdan oʻtib nariga
Sendan xabar olmadim ona..
* * *
Kimni dushman, kimni doʻst bilib
Nohaq soʻzlab dilingni tilib
"Bolam" desang zardalar qilib
Sendan xabar olmadim ona..
* * *
Bo‘ylaringdan balanddir bo‘yim,
Safolarda xayolim, o‘yim..
Farzandimni qilay deb toʻyin
Sendan xabar olmadim ona..
* * *
Osmonlarga yetguncha ohim
Diydoringga toʻymadim ona.
Bilib qilgan katta gunohim -
Sendan xabar olmadim ona..
Rizoliging olaman deya,
Sendan xabar olmadim ona..
✍Abduraxmon Abduxalilov
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
ОНАСИДАН КЕЛИБ
СЎККАН МАРД ЭРКАКЛАР..
Мен гапирай эшитишни билинг сиз хам.
Сиз хақ деса сакрамангиз тешиб кўклар.
Андишани қўрқоқ деманг уялмасдан.
Онасидан келиб сўккан мард эркаклар
Мушти билан тили билан обрў топиб
Кўча хандон уй зиндони бўлиб ётар
Онасини хизматини қилган келин
Бегонадек болиш қучиб кўз ёш тўкар
Яна айтсам чидайсизми ор қилмасдан
Рўзғорни хам эплолмасдан ичиб ётдиз
Аёл топиб тирикчилик қилган ошни
Фудамасдан қайдан келди демай тотдиз
Хамма эркак учун эмас бу сўзларим
Эркаклар бор алпомишдан кам эмаслар
Халол топиб болам дейди хар нафасда
Хазар қилиб харомдан хеч нон емаслар.
Шундайлар бор қимор ўйнаб хотин тиккан
Номи эру даюслигин билмайдилар
Хотин шўрлик болам етим бўлмасин деб.
Кўзи кулиб юраклари йиғлайдилар.
Хайф сизга эркак деган улуғ номиз.
Хар хотинни қон қахшатиб қилдилар хун.
Болаларни уволида қолиб ёлғиз.
Хор бўласиз ўша кунлар келар бир кун.
Малак Сиймо✍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ухламаганлар борми? 🤔
Каментаряга биттадан Онажонларимизни машхур гапларидан ёзамиз🤗
Мен бошладим...
Соғиндим болам овозингни эшитгим келди негадир.😢
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Онангизни соғинсангиз уйга
борасизми..кимлардир эса
қабристонга.
Онангиз гиламга
ўтирганларини кўрсангиз,
югуриб бориб қўша қўша
тўшак соласиз аммо онаси
тупроқда ётганини билиб
битта тўшак сололмайдиганлар
бор. Бирор хато қилиб ранжитиб қўйсангиз битта қучоқлаб кечиринг десангиз
волидангиз хамма
гунохингизни кечириб
юборади аммо шундай
фарзандлар борки энди улар
хеч қачон волидаларини
бўйнидан қучиб кечиринг
дейиша олмайди. Уйда юрасизми кўчадами
балолардан асрагувчи битта
қалқонингиз яъни онангизни
дуоси хар доим сиз билан
аммо онасини дуосидан
бебахра қолганлар қанча
Биродар. Уйга кеч кириб борсангиз ҳам йўлингизга интизор бўлиб овқатингизни қайта қайта иситиб кутадиган онангиз бормилар. шукр қилинг кўчадан кеч қайтса девордан сакраб ховлига кирадиган ошхонага кириб бўш қозонни кўрадиганлар
қанча қанчалик бахтли эканингизни
хис қилдингизми шу
бахтингизни эҳтиёт қилинг
✍Фаришта
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Оёқдан тортади ўтмиш домига,
Нафратлар тўлиб сабр жомига,
Етиб борармиканман, умр шомига,
Ич-ичимдан нураб боряпман она.
Қоронғу тунларим, уйқусиз қаранг,
Тунимни тонгларга улайман аранг,
Асаб толаларим бўлганча таранг,
Ич-ичимдан нураб боряпман она.
Ўйламай дейману, кунларим ўтмас,
Кўзларим ўнгидан нигоҳи кетмас,
Келгани баломас, кўрганим дардмас,
Ич-ичимдан нураб боряпман она.
Қарайман дунёга теран кўз билан,
Тилим ҳам ёлғончи, ширин сўз билан,
Борайин дейманда, ёруғ юз билан,
Ич-ичимдан нураб боряпман она.
Тунларим гоҳида тонгларга улаб,
Аллоҳга ёлвориб, бахтини сўраб,
Томири узилган чинордек қулаб,
Ич-ичимдан нураб боряпман она.
Мехрга тўладир қалбимни қўри,
У учун яралган юрагим тўри,
Ёмонлик тиламас, йигитнинг зўри,
Ич-ичимдан нураб боряпман она.
Юракка хижронлар бўлсада қафас,
Бўғзимдан чиқсада энг сўнги нафас
У кулиб юрса бас бахтли бўлса бас
Аллоҳдан сўраб боряпман она.
Камронбек Исмоилов
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Онажоним.....
Нигоҳингда мадорсиз чирой,
Ажинларинг кўпайибдими?!
Юзингдаги битта чизғига,
Онажоним, жонимни берай.
Элликка ҳам етибди ёшинг,
Қора сочинг оққа айланди.
Мана бугун эккан ниҳолинг,
Улкан битта боғга айланди.
Давраларда оғиз тўлдириб,
Сен ҳақингда айтаман шеърлар.
Мени билган одамлар роса,
Онасини севаркан дерлар.
Хизматингни қилмадим она!
Ўт ёқмадим тандиринга ҳам.
Иссиқ кулча пишганда ҳар гал,
Мақтар эдим эркалаб бирам.
Ҳа, эсимда ҳамма ҳаммаси,
Кетар эдинг далага саҳар.
Мен олифта даладан қочдим,
Билсам дала биз учун шаҳар.
Битта жонинг мингта жон бўлиб,
Қайтар эдинг елкангда этак.
Шу даладан қорнимиз тўйган,
Мен далани қилибман эрмак.
Онажоним қаддингни эгма,
Энди ўзим қалқонинг бўлай.
Кўтараман елкамда доим,
Энг паҳлавон ўғлоннинг бўлай.
Онажоним ҳаётим ўзинг
Тиллога тенг ҳар айтган сўзинг.
Тарифлашга ожиздир забон,
Сени ҳожи қиламан ишон.
✍ Асад Жалол
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
БОЙЛИКЛАРИМ...❣
Қадрим баланд қаддим ҳам тетик,
Кўксим ҳам тоғ каби эмасдур кемтик.
Бошимни ҳеч ерда тутмайман эгик.
Сўзлари минг ҳикмат отам бор шукр.
Дуоси беминнат онам бор шукр.
Ҳаётда кўрсам гар оғир зарбалар,
Кўнглимга яқиним қилса зардалар.
Дўстларим юз бурса мендан кейин магар
Сўзлари минг ҳикмат отам бор шукр.
Дуоси беминнат онам бор шукр.
Баъзида ўз болам олмайди гапим,
Балки бу ожизлик сиғмайди ҳаддим.
Кўпайиб кетганда ҳасрату дардим,
Сўзлари минг ҳикмат отам бор шукр.
Дуоси беминнат онам бор шукр.
Отам дер ҳар ерда ор талаш болам,
Одам бўлсанг сенга эгилар олам.
Кўнглимни кўтарар ҳамиша онам,
Сўзлари минг ҳикмат отам бор шукр.
Дуоси беминнат онам бор шукр.
Савол берар кўплар бойлигинг неда?
Катта гапирасан яна ҳар ерда,
Худди бутун дунё қудрати сенда.
Дейман суянчиғим отам бор шукр,
Дуоси беминнат онам бор шукр.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Bola bir oʼlib tirildi😔😔
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ҳар тонг дуо билан бошланар куни
Кундуздан ёруғроқ хатто ҳар туни
Чивиндек жонининг тоғдек устуни
Онаси борларга қиламан ҳавас
Йиқилса бошини силовчиси бор
Ғамга дуч келганда ўйловчиси бор
Гар хаста бўлса хам йўқловчиси бор
Онаси борларга қиламан ҳавас
Қишда хам бахордай қайноқ юраги
Ҳар қандай дамда хам азиз кераги
Безовта кўнглимнинг эзгу тилаги
Онаси борларга қиламан ҳавас
Очмисан ёки тўқ ўйламас биров
Онангдек соғиниб йўқламас бирров
Қоп-қора сочларим ўпсада қиров
Онаси борларга қиламан ҳавас
Чиройда тенги йўқ мисоли ҳилол
Кўнглингни оғритиб бермайди савол
Ҳеч қачон борлигинг келмайди малол
Онаси борларга қиламан ҳавас
Кечириб яшайди доим гуноҳинг
Назардан қочирмас ҳеч бир нигоҳинг
Ҳар лахза қошингда бўлар паноҳинг
Онаси борларга қиламан ҳавас
Йиғласа қувончдан ёшланар кўзи
Ҳар ерда қадрли ўтади сўзи
Аслида олий бахт борлигин ўзи
Онаси борларга қиламан ҳавас
Ғам ёғса бошингга қилади соя
Йиқилсанг суяйди мисоли қоя
Шунчаки соғлигинг бўлар кифоя
Онаси борларга қиламан ҳавас
✍Мовлуда Имомназарова
ШУКРОНА КУН МУБОРАК ОНА
Ҳеч кимда йўқ унинг кулгуси,
Бирам гўзал ширин туйғуси,
Доим кулиб юрсинда юзи,
Шукрона кун муборак она!
Бизни дея бўлган жон сарак,
Йўлим пойлаб бўлади ҳалак,
Ҳаммадан ҳам зўри шу малак,
Шукрона кун муборак она!
Жаннатлигим, нурли юзлигим,
Меҳри дарё ширин сўзлигим,
Эркалатиб боқар кўзлигим,
Шукрона кун муборак она!
Тўқсон билан тўқнашиб яшанг,
Юзга кириб, юзлашиб яшанг,
Хурсанд кулиб юрингиз башанг,
Шукрона кун муборак она!
Кўзингиздан оқмасин кўз ёш,
Ёшингизга Аллоҳ қўшсин ёш,
Ситамларга берасиз бардош,
Шукрона кун муборак она!
Яна келдим эшигин очиб,
Кутиб олар қучоғин очиб,
Пойингизга гул чамбар сочиб,
Шукрона кун муборак она!
Сизни излаб қолади кўзим,
Сизга фақат ҳар ширин сўзим,
Байтуллоҳга оборай ўзим,
Шукрона кун муборак она!
✍ Солиҳабегим
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
📹 Ҳаётдаги энг катта хато!😔
Сиз ҳам ушбу хатоликга йўл қўйманг, вақтида ҳулоса чиқаринг.
Ўзингиз учун ҳам яшайсизми, она?
Ўзингиз учун ҳам қайғурасизми, она?
Оналаримизни борида қадрига етайлик.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ушбу тонг чин дилдан қилайин тилак,
Кимлардир саҳардан дуога илхақ.
Дўстларим барчангиз кўтариб билак,
Омин денг ижобат айласин Худо!
Ё, Аллоҳ ўзингга ҳамду, санолар,
Доимо соғ бўлсин Ота-Оналар.
Кўчада қолмасин етим болалар,
Омин денг ижобат айласин Худо!
Муҳаммад Расулга саловат бўлсин,
Уммати мусулмон дунёга тўлсин.
Вас-васа қилувчи шайтонлар ўлсин,
Омин денг ижобат айласин Худо!
Ўтганлар руҳини шод қилсин Аллоҳ,
Раҳмондан ўзга йўқ бирорта илоҳ.
Жаҳаннам ўтидан берсин "У" паноҳ,
Омин денг ижобат айласин Худо!
Касаллар дардига тилайман шифо,
Эркаклар аҳдига қилсинлар вафо.
Аёллар ёрига қилмасин жафо,
Омин денг ижобат айласин Худо!
Чет элда юрганлар қайтсин соғ омон
Яхшилар кўпайсин йўқолсин ёмон
Юзланиб барчангиз Қиблага томон
Омин денг ижобат айласин Худо!
Сахардаги дуолар ижобат экан
Яхшилар қўлига кирмасин тикан.
Ҳеч кимса эсимдан чиқмадимикан?
Омин денг ижобат айласин Худо!