ona_haqida_sherlar | Неотсортированное

Telegram-канал ona_haqida_sherlar - Ona xaqida sherlar

7087

➪Ota Onasiga mexribonlar kanali♥️ Alhamdulillah Bizning maqsad yaxshilikka yetaklash☪️ https://www.youtube.com/c/Otaonasigamexribonlar https://www.instagram.com/Ona_haqida_sherlar Hamkorlikka taklif etamiz ➫ @mlyfm

Подписаться на канал

Ona xaqida sherlar

Дардларим дарёдайин тўлиб тошган онажон,
Айтай десам ҳаттоки дардкашим йўқ онажон.
Армонларим сафи ҳам қаранг ошган онажон,
Бугун сиздек меҳрибон сирдошим йўқ онажон.

Йўқлигингиз юрак бағрим куйдиряпти онажон,
Ишончимни кимга берсам синдиряпти онажон.
Ёлғон сўзлаб яқинларим суйдиряпти онажон,
Бугун сиздек меҳрибон сирдошим йўқ онажон.

Сиз йўқ уйда райҳонлар ҳам унмаяпти онажон,
Тонгда қуёш менга қараб кулмаяпти онажон.
Сабрим синаб синовлар ҳам тинмаяпти онажон,
Бугун сиздек меҳрибон сирдошим йўқ онажон.

✍Фаришта

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Дўстман деб ишончим қозонди аста,
Ёлғон сўзла юрагим қилдилар ҳаста.
Гуноҳим не, кўнглим эмасди соҳта,
Мени ҳеч ким сиздек суймади она.

Соҳта меҳрибонлардан тўйдим мен она,
Ярим кўнглим синдирдилар кўрдизми она,
Дўстим дея уялмасдан келдилар яна,
Мени ҳеч ким сиздек суймади она.

Қанийди берилса ортга бир имкон,
Дедилар ёлғонмас чин сўзим ишон.
Қанийди бўлса энг ҳуш сокин макон,
Мени ҳеч ким сиздек суймади она.

Кимгадир малол келди кўз ёшим,
Ишончимни олиб эгдилар бошим.
Сизсиз тотли бўлмас есамда ошим,
Мени ҳеч ким сиздек суймади она.

Ҳаёт уммонида бир ҳасдек оқиб,
Дарду азоблардан юрагим ёқиб.
Ўткинчи дунёдан боряпман ўтиб.
Мени ҳеч ким сиздек суймади она.

✍Фаришта

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Сизми у тобутда кўз юмиб ётган,
Сизми сиз ўралган кафанга оппоқ?
Сизми у кўзларимда ёшни уйғотган,
Ростми қабрингизга отганим тупроқ?

Гўдаклик чоғларим,бешикка белаб,
Тунларни кунларга улабсиз уйғоқ.
Қабристон хокини дил билан элаб,
Ростми қабрингизга отганим тупроқ ?

Яна бир қабрга тўлди қабристон,
Танингиз ёнимда ,руҳингиз йироқ.
Олдинда шодликнинг борлиги ёлғон,
Ростми қабрингизга отганим тупроқ?

Ёдимда ,қадамлар босардим аранг,
Устим қоқардингиз,мен йиқилган чоқ.
Онажон, ҳолимга энди бир қаранг,
Сизнинг устингизга отаман тупроқ.

Жонларнинг Эгаси олгайдир жонни,
Ҳамма ҳам дунёдан кетар кўз юмиб.
Мени муҳаббатга кўмган инсонни,
Мен қора тупроққа қайтяпман кўмиб.

✍Муаллифга раҳмат

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Шукур қилинг Отаси борлар,
Соғинсангиз уйга борасиз!
Менга ўхшаш, кўнгли яримлар,
Қабристондан қайтар чорасиз...

Бизлар борган ўша манзилда,
Девор бору, аммо эшик йўқ!
Имкон бўлса кириб олардим,
Кет! - деб Отам қилса ҳам-ки дўқ!

Айтиб унга соғинганимни,
Яна ундан сўрар эдим хол!
Отажоним пешонам ўпиб,
Деса: - Қизим, сен мен билан қол!

Қолар эдим унинг ёнида,
Ўйланмасдан, мен рози бўлиб!
Бу кунлар ҳам келади албат.
Қолганида паймонам тўлиб...

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Онажоним сизни соғиндим жудаям....😢 Ҳамма онасини соғинса уйига боришади онаси йўқлар эса қабристонга😭

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

ҒАНИМАТ .

Унитмайлик асло бир
         биримизни,
Токи танда жонимиз уриб
         тураркан,
Вақти келар, бир куни
        унутишни хам,
Эслаганда тополмаймиз
       тупроғини хам,
Ғаниматдур Отам, Ғанимат
      Онам!!!

Мозорига борсам кўзимда
         ёшим,
Мунча ботмас бўлиб қолди
         қуёшим,
Соғиндим мен ушал Онам
        ўйғотган тонгнией,
Қачон қайтар энди мехр
        булоғим,
Ота ~Онам ғанимат, ғанимат
         дунё!!!

Белвоғини боғлаб махкам
        бўйнимга,
Тортиб суйиб юрган қани
        акамлар,
Опам эркалаб, ўриб
       жамолагимнией,
Жилва қилган қани у
        дамлар,
Қариндошлар жигарларим
        ака ~укам ғанимат!!!

Кетса хамки, кучу қувват
        билаклардан,
Иймон шами ўчмаса бас
       юраклардан,
Дерлар, орзу ~ умид билан
        яшар инсон,
Дунё ўзи ғанимат, Опа сингил
         ғанимат!!!

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Ғурбат тўла куним бор она,
Дардлашгани туним бор она,
Меҳрибоним, бу дунёларда,
Сиздан улуғ кимим бор она.

Сабаримни кўп синайди кимлар,
Оқибатни билмайди кимлар,
Дўстингман деб тунайди кимлар,
Сиздан улуғ кимим бор она.

Ғам, ғуссалар экганда бошим,
Тўлиб кетса дилда бардошим,
Сирдошим сиз, ёлғиз сирдошим,
Сиздан улуғ кимим бор она.

Ғурбатлари жонимга ташна,
Ҳасратлари қонимга ташна,
Бир сиз аҳир дардимга ошна,
Сиздан улуғ кимим бор она.

Жаннатимсиз,тўрт томоним сиз,
Сониям сиз,лаҳза оним сиз,
Жоним ичра танҳо жоним сиз,
Сиздан улуғ кимим бор она.

Токи мен ҳам сизни деб яшай,
Дийдорингиз кўрмоққа шошай,
Пойингизга жонимни тўшай,
Сиздан улуғ кимим бор она.

➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

​Кириб келаётган Қурбон Ҳайити
МУБОРАК БЎЛСИН!

Ватандан узоқда юрганларга,
Болам деб мусофир бўлганларга,
Соғинчдан кўзга ёш тўлганларга,
Қурбон Ҳайити муборак бўлсин.

Тўшакда михланиб ётганларга,
Дардига шифолар кутганларга,
Аллоҳ деб рўзалар тутганларга,
Қурбон Ҳайити муборак бўлсин.

Отани меҳрига тўймаганларга,
Суратин қўлидан қўймаганларга,
Аллоҳни паноҳида ўйнаганларга,
Қурбон Ҳайити муборак бўлсин.

Фарзанд деб юраги куйганларга,
Қалби йиғлаб, кўзи кулганларга,
Ўзгани боласин суйганларга,
Қурбон Ҳайити муборак бўлсин.

Дунё беш кунлигин билганларга,
Ҳайит намозига кирганларга,
Аллоҳ деб саждада турганларга,
Қурбон Ҳайити муборак бўлсин.

Қалбида иймонни сақлаганларга,
Мусулмон номини оқлаганларга,
Ислом динини ёқлаганларга,
Қурбон Ҳайити муборак бўлсин!

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

СИЗНИ ЖУДА СОҒИНДИМ ДАДА

Юрагимда оғриқли титроқ,
Меҳрингизни соғиндим шундоқ,
Олисдасиз менданда йироқ,
Сизни жуда соғиндим дада.

Ифорингиз меҳридан тотиб,
Бағрингизда эркалаб ётиб,
Қани имкон бўлсайди бориб,
Қучоқлардим соғиндим дада.

Алам дардда бу кўнглим кезиб,
Соғинчингиз юрагим эзиб,
Ўзимдан ҳам, гоҳ ўзим безиб,
Сизни жуда соғиндим дада.

Босиб олди оғриқли тугун,
Оромим йўқ, ахтариб ҳар кун,
Жудоликни тан олмай юкун,
Сизни жуда соғиндим дада.

Қалбимда бор бир умр армон,
Сиз бўлсангиз малҳамим, дармон,
Сиқилиб бўлмасдим, пушаймон,
Сизни жуда соғиндим дада.

Ҳаётда мен йиқилиб турдим,
Фақат онам жигарим кўрдим,
Ким дўст менга, ким душман билдим,
Сизни жуда соғиндим дада.

✍Солиҳабегим

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Nurga to‘ladi olam,
Olamda zo‘rsan odam.
Atrof go‘zaldir biram,
Onang tirik chog‘ida.

Seni gulga o‘raydi,
Sochlaringni taraydi.
Sen -la kulib yashnaydi,
Onang tirik chog‘ida.

Bog‘da mevalar bisyor,
Gullar taratar ifor.
Faqat u go‘zal xushtor,
Onang tirik chog‘ida.

Saharlab yopar nonlar,
Sen uchun berar jonlar.
Qaytarilmas bu onlar,
Onang tirik chog‘ida.

Uyga kirsang charog‘on,
Akang siyladi hamon.
Singling kuladi shodon,
Onang tirik chog‘ida.

Oromijoning qayda?
Sarviravoning qayda?
Yetuk sarboning qayda?
Onangsiz holing nechuk?

Onang o‘lsa bu davlat,
Usiz senga yo‘q izzat.
Yoshlar o‘lsa qiyomat,
Senga tilayman omad.

Shukur qilgin zamondosh,
G‘amxo‘ring bor u sirdosh.
Sensan unga jon-qondosh,
Onang tirik chog‘ida.

Mana mening onam yo‘q,
G‘amxo‘r-u g‘amxonam yo‘q.
Faqat qo‘lim duoda,
Usiz farog‘atim yo‘q.

Men uni sog‘inaman,
tomon talpinaman.
Jannat bergin onamga,
Men sendan o‘tinaman.

Muallifga raxmat

➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna bo‘lishni unutmang..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

ЖАННАТИМ ОНАМ

Борингиз бахт экан борингиз давлат,
Сиздайин мехрибон топмадим ҳеч ҳам,
Менга бахт тилайсиз, тилайсиз омад,
Бахтимга соғ бўлинг жаннатим онам.

Ҳар айтган сўзингиз тиллоларга тенг,
Гар мен озор чексам кўзингизда нам.
Дуолар қиласиз сахарлар туриб,
Ёлғиз суянганим жаннатим онам.

Кўриб шод бўласиз бир бор юзимни,
Дардингизни ичга ютасиз ҳар дам.
Бетоб бўлсангиз ҳам ўйлайсиз мени,
Фаришта мисоли жаннатим онам.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Кулгусидан ёнсин юлдузлар,
Севинчидан ёришсин юзлар,
Хоразмча куйланг ҳофизлар,
Отам билан онам ўйнасин.

Ором олай кулгуларидан,
Дилим ёнсин ёғдуларидан,
Куйланг жўшиб лазгиларидан,
Отам билан онам ўйнасин.

Юракларни ҳавасда ёқиб,
Бир бирига қош, кўзин қоқиб,
Ибо билан, жилмайиб боқиб,
Отам билан онам ўйнасин.

Қарсак чалинг қадрдонларим,
Олтинга тенг бундай онларим,
Менинг азиз, меҳрибонларим,
Отам билан онам ўйнасин.

Ёшга тўлсин севинчдан кўзлар,
Чарсилласин ойу,юлдузлар,
Қани ёниб куйланг ҳофизлар,
Отам билан онам ўйнасин.

Мактуба ШАЙДО

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Онажоним сизни келаётган Хайит айёми билан табриклайман сизга шу улуғ кунларда Жаннати Районни тиладим🌹

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Онага таъриф...

Дунё менга қоғоз тутқазди бир кун,
Онанинг таърифин қил деб унга жо...
Мен аста жилмайдим Оналар учун,
Таърифга қоғозинг етмайди дунё...

Олдин ҳам ёзганлар кейин ҳам ёзар,
Юз минглаб ашъорлар тўқилган балки...
Бири армон билан ёзилган бири,
Онага термулиб ўқилган балки...

Хўп дедим кўнглимни қаламга очиб,
Ёзмоқни истасанг Онам дея ёз...
Лекин унутмагин битган минг шеъринг,
Бир тунлик алласин қийматидан оз...

Қиёсин қидириб юрибман ҳамон,
Илҳомни чорлайман давом этинглар...
Она ким...? Илтимос шеърим остига,
Сизлар ҳам бирор сўз ёзиб кетинглар...

Қўлимдан келганча баён этяпман,
Дилимдан чиққанин тилга кўчириб...
Сизнимас Онамни севиб ўтяпман,
Гўзаллар қўйинглар мени кечириб...

Дунё менга қоғоз тутқазди бир кун,
Онанинг таърифин қил деб унга жо...
Мен аста жилмайдим Оналар учун,
Таърифга қоғозинг етмайди дунё...

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Кулгуларинг керак менга, қувончларинг,
Асло сенга йўлиқмасин қайғу-алам.
Юрагингда гуллаб турсин ишончларинг,
Бахтимга сен омон бўлгин, жоним болам.

Меҳрим дарё, қирғоғига зорим ўзинг,
Яратгандан тилаб олган борим ўзинг.
Ёруғ куним ифтихори орим ўзинг,
Бахтимга сен омон бўлгин, жоним болам.

Соғинч мени толиқтирган меҳнат эмас,
Орзуларим борлигингдан олар нафас.
Суянганим камолингни кўролсам бас,
Бахтимга сен омон бўлгин, жоним болам.

Йироқ дема доим сенинг ёнингдаман,
Куч-ғайратинг жўшиб турган қонингдаман.
Қайда бўлмай ҳар лаҳза, ҳар онингдаман,
Бахтимга сен омон бўлгин, жоним болам.

Яқинлашар катта ҳаёт остонаси,
Ақл, идрок, тафаккуринг- бахт ойнаси.
Қалбимдаги умидларим дурдонаси
Бахтимга сен омон бўлгин, жоним болам.

Дилим қўри кафтларимнинг зиёсида,
Исминг яшар тилакларим дунёсида.
Униб ўсгин она-Ватан дуосидан,
Бахтимга сен омон бўлгин, жоним болам.

✍НИЛУФАР ТОҲИР
         
@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

ОТА-ОНАМГА РАҲМАТ ❤️

Ҳар бир сўзлари ҳикмат,
Бир умр айтай раҳмат,
Доим тилаган омад,
Ота-онамга раҳмат.

Дунё тургунча турсин,
Мингларга кириб юрсин,
Даври-давронлар сурсин,
Ота-онамга раҳмат.

Бизлардан кўрсин роҳат,
Ором олсин ҳаловат,
Жаннат қилай мукофот,
Ота-онамга раҳмат.

Дилга меҳрни жойлаб,
Эркалатиб жон асраб,
Катта қилди авайлаб,
Ота-онамга раҳмат.

Аллоҳ берди шундай бахт,
Шулар борки синмас шахт
Не деса ҳам қилай тахт,
Ота-онамга раҳмат.

Ишонди биз фарзандга,
Набираю дилбандга,
Бирлаштирган жигарга,
Ота-онамга раҳмат.

Аллоҳ қилсин саломат,
Суянганим, ғанимат,
Булар борки омад бахт,
Ота-онамга минг раҳмат.

✍Солиҳабегим

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Ҳаётда синовлар бериб муаммо
Йиғладим сиқилдим синмадим аммо
Ичимдан не ўтди ўзим билдимо
Онам дуосию асради Худо.

Ҳасратлар босдию билдирмай кулдим
Бир бор туғилдиму минг бора ўлдим,
Ким дўсту ким душман бугун мен билдим
Онам дуосию асради Худо.

Бой бўлсанг чиқаркан дўстлар ҳар сафар
Йўқ бўлса, келмаскан бир дона хабар
Ёнида бўларкан яқининг жигар
Онам дуосию, асради Худо.

Онам бор яхши ҳам олар хавотир
Мен учун билсангиз неларга қодир
Кулфатим аритар Аллоҳим қодир
Онам дуосию асради Худо.

Чин дўстни ахтариб бўлиб овора
Бир зот бор экан мен деб дили пора
Онамнинг пойин ўпсам минг бора
Онам дуосию асради Худо.

Боқаркан баъзида ғаразли кўзлар
Юракка ботаркан аламли сўзлар
Орзулар қалбимда етолмай бўзлар
Онам дуосию асрайди Худо.

Етолмай қолдимда вақтни қадрига
Қўл силтаб кетаман бир кун барига
Чўктирсалар ҳамки оташ қарига
Онам дуосию асрайди Худо.

✍Солиҳабегим

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Она, қарздорман сиздан умрбод,
Куйлаган аллангиз ёдимда ҳамон.
Тилим бийрон чиқди, бердингиз савод,
Дард чексам юраги қалқиган Онам.

Жаннат ҳиди келган унинг пойидан,
Атиргул шарманда ул чиройидан,
Паҳса уйи азиз, Ҳон саройидан,
Соддалик жисмига ёғрилган Онам.

Икки қўли дуо учун очилган,
Қалб нури қуёшдек порлаб сочилган,
Қирқ ёшли фарзандин гўдак деб билган,
Кеч қолсам қайғуриб соғинган Онам.

© Адхамжон Анваржонов

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Она.

Бир ўзинг бир этак болага қараб.
Чанг бўлса уст боши юувиб эркалаб.
Иссиқ чой тутиб бериб ширин нон.
Энди ўзинг меҳрга зорсан онажон.

Даладан келиб қўй бузоқ боқиб.
Қозонинг кавлайсан борингни солиб.
Қуёш ҳали чиқмай туйин қилиб нон.
Турпоқ йўл оралаб бординг онажон.

Кўрганинг шу эди ғўза ва буғдой.
Сув қўйиб далада босиб юрдинг лой.
Қачон ўтирдинг тўлдириб айвон.
Меҳнатга яралган мунис онажон.

Отамни кузатиб кўзинг тўла ёш.
Аҳир сен бир жувон эдинг қириқ ёш.
Ўзингни ўйламай бизни дединг хар он.
Сенга таъзимдаман мўтабар инсон.

Асли жонинг сени метиндан экан.
Саккиз етим боқиб толмадинг хеч ҳам.
Ўзинг боғ яратдинг ўзингдир боғбон.
Жойинг жаннатда бўлсин азиз онажон.

✍Шояд бек.


@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Жаннатим онам

Йўқлаб борсам, мехри тобланиб,
Қучоқ очар, кўзлари ёниб.
Мехр чашмасидан, сипқориб,
Ичай қониб,зилолим онам.

Мўлтирайди, жавдираб, қараб,
Яхшимисан, дея, хол сўраб.
Сўзларини,дуога ўраб,
Кўмиб, ташлар, дуогўй онам.

Бўлса,ҳамки,беҳол,бемажол,
Таом қилар,олмайди малол.
Куймаланманг десам:, "қўя қол",
Дея, сира кўнмаган  онам.

Бугун  ўзим  таом пиширай,
Бор ,мехримни унга туширай.
Она сизга мехрим оширай,
Мехри,уммон жаннатим онам.

Топганини,менга илиниб.
Олиб келар шодланиб, кулиб.
Соғингани турар,билиниб,
Пойи жаннат,сариштам, онам.

Қанча таъриф, айтсам, сизга кам,
Кўзингизда кўрмайин ҳеч ғам.
Сиз бўлсангиз, бахтлиман, мен ҳам,
Меҳрибоним, фариштам, онам!

✍ Феруза Абдусаматова.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Ухламаганлар борми? 🤔

Каментаряга биттадан Онажонларимизни машхур гапларидан ёзамиз🤗

Мен бошладим...
Оч қолмаяпсанми ишқилиб катта катта егин чимсаланмей ҳопми.?

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

--------Онажон--------

Ҳаётнинг зарбидан титрайди танам
Сизни йўқотдиму кўнглимдир гирён
Ўрнингиз босолмас опа сингил ҳам
Тушларимга кириб туринг онажон.

Соғинчлар юрагим эзиб боради
Сизни ўйламаган куним йўқ бир он
Ҳар кеча мен сизни кўргим келади
Тушларимга кириб туринг онажон.

Мен сизни соғиниб куйиб ўтаман
Дардларим яшириб ичга ютаман
Чидолмай кетяпман, ўлиб қоламан
Тушларимга кириб туринг онажон.

Онажоним сизни кўргим келяпти
Соғинчлар юрагим тирнаб тиляпти
Билмайсиз кўнглимдан нелар ўтяпти
Тушларимга кириб туринг онажон.

Тушларимда мени эркаланг яна
Бағрингизга босиб овутинг она
Қадрингиз биляпман улғайиб мана
Тушларимга кириб туринг онажон.

Оналар меҳридан сўзлашса эй воҳ
Юрагим дод солиб, йиғлар уриб оҳ
Фозилнинг кўнглига қил сиғмаган чоғ
Тушларимга кириб туринг онажон.

✍Фозилжон

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Худо битта осмонда, ўн саккиз минг олам бор,
Қуёш бирдай нур сочар, нур бор демак соям бор,
Суянчиғим таянчим, отамдайин -қоям бор,
Мен бахтиёр одамман мунисгина онам бор.

Ғамгусорим, ғамноким, тожим эрур бошимда,
Дуожўйим, жаннатим, маржоним -кўз ёшимда,
Касал бўлсам туну кун, парвонадир қошимда,
Мен бахтиёр одамман, мунисгина онам бор.

Хафа бўлма, қўй болам деб кўтарар кўнглимни,
Дуо қилиб саҳарлар, равон қилар йўлимни,
Паҳлавоним, полвоним деб суювчи ўғлимни,
Мен бахтиёр одамман ,мунисгина онам бор.

Малҳам бўлай дардига, гилам бўлай пойига,
Армоним йўқ қўёлсам, ҳурматини жойига,
Юзга кириб бош бўлсин фарзандларим тўйига,
Мен бахтиёр одамман мунисгина онам бор

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Қанийди.... 😢

➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Нурга тўлади олам,
Оламда зўрсан одам.
Атроф гўзалдир бирам,
Онанг тирик чоғида.

Сени гулга ўрайди,
Сочларингни тарайди.
Сен -ла кулиб яшнайди,
Онанг тирик чоғида.

Боғда мевалар бисёр,
Гуллар таратар ифор.
Фақат у гўзал хуштор,
Онанг тирик чоғида.

Саҳарлаб ёпар нонлар,
Сен учун берар жонлар.
Қайтарилмас бу онлар,
Онанг тирик чоғида.

Уйга кирсанг чароғон,
Аканг сийлади ҳамон.
Синглинг кулади шодон,
Онанг тирик чоғида.

Оромижонинг қайда?
Сарвиравонинг қайда?
Етук сарбонинг қайда?
Онангсиз ҳолинг нечук?

Онанг ўлса бу давлат,
Усиз сенга йўқ иззат.
Ёшлар ўлса қиёмат,
Сенга тилайман омад.

Шукур қилгин замондош,
Ғамхўринг бор у сирдош.
Сенсан унга жон-қондош,
Онанг тирик чоғида.

Мана менинг онам йўқ,
Ғамхўр-у ғамхонам йўқ.
Фақат қўлим дуода,
Усиз фароғатим йўқ.

Мен уни соғинаман,
У томон талпинаман.
Жаннат бергин онамга,
Мен сендан ўтинаман.

Муаллифга рахмат

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Ухламаганлар борми? 🤔

Каментаряга биттадан Онажонларимизни машхур гапларидан ёзамиз🤗

Мен бошладим...
Болам бугун негадир соғиниб кетдим сени кўргим келди қачон келасанаа...😢

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

#Премъера

#Ота_онанг_бўлолмайди

Минг ўргилиб парвоналар бўлса дўстинг,
Тўлдирса хам дунёлари каму кўстинг.
Ғижимланиб қолар бир кун ҳарир пўстинг,
Ота онанг бўлолмайди ўрин босиб.

Ака ука бари фақат жигар бўлар,
Опа сингил ўздан ортиб аранг кулар,
Кечир Худо бугун билдим хамма етар,
Аммо отанг бўлолмайди ўрин босиб.

Зар қадрини заргар билган бу хам ростдир,
Онаси бор кенг даврага бирам хостдир,
Не ажабки тирикликнинг шони пастдир,
Билсанг онанг бўлолмайди ўрин босиб.

Ота онанг изин тавоф қилгин хозир,
Тирик бўлса дуосида хар бир сурур.
Жаннат кутар қуриб сенга тилло қаср,
Ота онанг бўлолмайди ўрин босиб.

Шалола Жалолова

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Қаний каментарияга онамизни таърифлаб ёзамиз мен бошлаб бераман мана👇

Менинг онам жудаям оқила аёл эдилар меҳрини ҳатто танимаган инсонларидан ҳам қизғонмасдилар 😢

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Бир айб иш қилганман ойим иш буюрганида ҳомлик қилганманми ё ёшлик қилганманмм Уффф деб юборганманда😢

Сизчи сиз нима дегансиз.?

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Мендан ранг олмоқда сен эккан райҳон,
Мен каби кундан кун сўлмоқда она.
Тез кунда бўламан бўлади пайҳон,
Умид бирин кетин ўлмоқда она.

Кеча набирангни тушига кириб,
Ундан ҳам ҳолимни сўрабсан она.
Эшитиб йиғладим қаттиқ бақириб,
Ўлганда ҳам мени ўйлабсан она.

Наҳотки шунчалик саҳийсан она,
Меҳр кўрмай меҳрингни улашсанг она.
Оёғинг ер кўрмай елдинг югирдинг,
Ақалли қабрингда тин олгин она.

Юрубман, тетикман соғман саломат,
Лек жон қил устида турар аломат,
Сендан сўнг ҳам битмас экан камомат,
Фақат сен ўйлама ўйлама она.

Энди тин олсангчи қабрингда она.

✍ ХАСАН БАБАКУЛОВ

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…
Подписаться на канал