Бошим қўйиб, фарёд чекдим, қабрига.
Дармон бўлолмадим, бир бор, дардига.
Қандоқ чидай, энди хаёт, зарбига.
Бизни ташлаб, қайга кетдиз, онажон.
Тўйларимиз кўрмай кетдиз, онажон.
Дард чексак гар, даво излаб, кезардиз.
Худойимдан, бизга умир, тилардиз.
Йўлларимни хар кун пойлаб, кутардиз.
Бизни ташлаб, қайга кетдиз, онажон.
Тўйларимиз кўрмай кетдиз, онажон.
Нон ёпардиз, бизга кулча илиниб.
Иссиқ, совуқ демай, юзиз тилиниб.
Сезмабмиз-а, биз ўйинга берилиб.
Бизни ташлаб, қайга кетдиз, онажон.
Набирангиз кўрмай кетдиз, онажон.
Кутдим бугун, келарсиз деб, тўйимга.
Сиғмай қолдим, хатто кенг бу, уйимга.
Исмингизни қўяй энди, қизимга.
Бизни ташлаб, қайга кетдиз, онажон.
Биздан рози бўлинг, энди, онажон.
Кўз ёшларим, дарёларга айланди.
Орзуларим, армонларга бойланди.
Ўғлиз бугун хофиз бўлиб сайланди.
Бизни ташлаб қайга кетдиз онажон.
Тўйларимиз кўрмай кетдиз ОНАЖОН.
Хуршидбек Усмонов
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Осмондаги ойимсиз она,
Меҳрларга бойимсиз она.
Нетай сизни тополмаяпман,
Юракдаги жойимсиз она.
Кўзларимни ёшлади тақдир,
Сизсиз мени тошлади тақдир.
Дуоларсиз нима қилайин,
Билмам қайга бошлади тақдир.
Кипригимда маржон тизилган,
Нетай, сизсиз кўнглим бузилган.
Суянчиғим эдингиз она,
Умидимнинг дасти узилган.
Вақт югурик, отилган ўқдир,
Соғинч олов, бир лаҳжа чўқдир.
Куйдиради мени беомон,
Дардларимни тингловчи йўқдир.
Жигар, опа-укалар бари,
Қон-қариндош ҳаммаси нари.
Ўзи билан ўзи овора,
Тўкилмоқда юрак оҳари.
Кўнглим тирнар гўёки тикан,
Воҳ, дардимни тинглар бормикан?!
Энди билсам ҳеч ким, ҳеч қачон,
Ўрнингизни босолмас экан!..
✍РАҲИМА МЎМИНОВА
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ухламаганлар борми? 🤔
Каментаряга биттадан Онажонларимизни машхур гапларидан ёзамиз🤗
Мен бошладим...
Ҳали ҳам ухламасдан ётибсанми телефон ўйнаб ухла ваҳлироқ эрталаб бақир чақир қилиб уйғотмай яна.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
#ИШГА_ОЛАМИЗ
📣📣18 ёшдан 45 ёшгача бўлганлар 👨💼👩💼учун уйдан чиқмай кунига
7⃣0⃣.0⃣0⃣0⃣мингдан 1⃣5⃣0⃣.0⃣0⃣0⃣ мингача💰 пул топинг.
⏰Иш вақти: Кунига 2 - 3 соат.
Бизда хеч қандай алдов йўқ❗️
✅Пул тикмасдан уйдан чиқмасдан туриб ишлашни хоҳласангиз
✅Ойига 1⃣0⃣-2⃣0⃣ Млн. ойлик олишни хоҳласангиз бизга мурожаат қилинг
❗️Жойлар Сони чегараланган
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
👉/channel/daromadlionlaynish1
👉/channel/daromadlionlaynish1
🫰🫰🫰🫰🫰🫰🫰🫰🫰🫰
ОНА
Соғиндим, кўп қадрингизни биляпман,
Энди мана дардингизни сезяпман,
Бугун қаранг, қарашингиз кутяпман,
Она майлими, қучоқласам сизни?
Шўхлик қилиб дилингизни оғритдим,
Кунда кутдиз боролмадим, хоритдим,
Бир гап айтай онажоним, соғиндим,
Она майлими, қучоқласам сизни?
Қўллар қадоқ меҳнатларда тинмадиз,
Бизни ўйлаб, тиним билмай ишладиз,
Гоҳо зардоб, гоҳо аччиқ тишладиз,
Она майлими, қучоқласам сизни?
Келинг она, қўлни қўйинг елкамга,
Қучоқласам тўймайман, ўхшар камга,
Рўзғор ўйлаб, боролмапман онамга,
Она майлими, қучоқласам сизни?
Бахтимни кўзлаган, ўзим айланай,
Ўзин ўйламайди, борим ўргилай,
Оллоҳдан ҳамиша умрингиз тилай,
Она майлими, қучоқласам сизни?
Болам деб кутади, кўзларида ёш,
Мен борсам, эрийди дилидаги тош,
Онажон кечиринг, бўлмайман бебош,
Она майлими, қучоқласам сизни?
✍ Солиҳабегим
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Гўзал ҳотима барчамизга ҳам насиб қилсин😢😭
Кўзлари кўрмайдими,
Мени танимайдими,
Оёғи юрмайдими,
Жойидан жилмайдими.
Онам онам бу онам...
Жонидан жон берган эди,
Тунлар бедор бўлган эди.
Боламга деб куйган эди,
Меҳрибоним жоним эди.
Кўп олишиб дарди билан,
Сирлашарди сабри билан.
Йиғлатдингку жоним онам,
Дардига бўйсунган онам.😭
Уч юз йил яшаганда ҳам,
Дардимга топилмас малҳам.
Кўнглим ололмас тоғлар ҳам,
Йиғлатиб кетган жон онам.
Гуноҳ дедиларку куйсам,
Онам деб оҳ воҳлар урсам.
Арзийдику жоним берсам,
Кўнгли дарё менинг онам.
Жону жаҳонимсиз онам,
Гулу райҳонимсиз онам,
Қишда баҳорим эдингиз,
Жаннатим жонимсиз онам.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Армонларнинг қучоғида ёлғиз қолдим,
Меҳрингизни қумсаб ёнди, юрак бағрим.
Соғинаман сени дарров болам дея,
Соғинчларга кўмиб кетган онажоним.
Тўймагандим аҳир қайноқ меҳрингизга,
Малҳам бўла олмадим-а дардингизга.
Билиб билмай озор бердим қалбингизга,
Соғинчларга кўмиб кетган онажоним.
Йиғлай десам кўзларимда қолмади ёш,
Қаттиқ тегди тақдир отган синовли тош.
Меъросмиди сиздан менга сабр бардош,
Соғинчларга кўмиб кетган онажоним.
Яхши кўрган рўмолингиз ўраб юрай,,
Тушларимга киринг она бир бор кўрай.
Ҳеч бўлмаса тушларимда узр сўрай,
Соғинчларга кўмиб кетган онажоним.
Болам деган сўзларингиз соғиндим-а,
Меҳрингизни қумсаб росса оғриндим-а.
Суъратингиз қучиб бугун овундим-а,
Соғинчларга кўмиб кетган онажоним.
✍Фаришта
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ухламаганлар борми? 🤔
Каментаряга биттадан Онажонларимизни машхур гапларидан ёзамиз🤗
Мен бошладим...
Телефонни зарядга қўйгани кириб кетганингга 2 соат бўлдия болам🙄
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
МЕНИ ОПАМ - ЭНГ ЯХШИ ОПА!
Ким не деса десин майлига,
Қўйиб бергум ҳақнинг зайлига,
Гап теккизманг опажонимга,
Мени опам - энг яхши опа.
Улар борки эгилмас қаддим,
Йўқ бўлсалар бир пулдир қадрим,
Қалбда чексиз соф муҳаббатим,
Мени опам - энг яхши опа.
Табассуми гўзал ойлигим,
Қувончимсиз хуш чиройлигим,
Аллоҳ берган неъмат, бойлигим,
Мени опам - энг яхши опа.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Kunduz ham oʻxshaydi goʻyoki tunga
Qaynoq bagʻringizni sogʻindik zumda
Qanday koʻnikaylik yoʻqligingizga
Qabringizga bordik lekin siz yoʻqsiz😭
Qabr toshingizni quchdim lek muzdek
Sizdagi qaynoq mehrli taft yoʻq
Boshimiz silamas hech banda sizdek
Ketdingiz qalbimga sanchildi bir oʻq😭
Otam yelkangizdan qoʻymasdingiz hech
Endi menga sizdek suyanch boʻlar kim
Borligingiz menga berar edi kuch
Bizlar deya sizda boʻlmasdi tinim😭
Qabringizga borib izlayman doim
Surʼatingiz termulib yigʻlab kelaman
Nima desam sira qaytmasdi rayim
Endi erkaligim kimga qilaman😭
Qalbimni koʻzimdan oʻqir edingiz
Sizni yoningizda viqorli edim
Onamga oʻxshaysan qizim derdingiz
Soʻnggi bor quchishga sogʻinib keldim😭
✍ Asqarova Tursunoy
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Эй Аллоҳим ҳеч бир гўдакларни ота онасидан айирма🤲😢
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Бир кунга бер онамни Аллоҳ!
Бир кун бўлсин меҳри паноҳим!
Ўзи тирик, қалби ўликлар,
Бездирдилар мени Аллоҳим!
Бир кунга бер онамни, Аллоҳ,
Юзларидан ўпайин суйиб!
Тушларимда ҳар куни, э,воҳ,
Толдим уни тупроққа қўйиб!
Парвардигор, Яратган Эгам,
Қудратингни олдида гардман.
Онасидан айрилганларнинг,
Ич-этини тирнаган дардман!
Исён эмас, ўтинч бу, ўтинч,
Нима қилай, соғиндим ёмон!
Бир кечамга меҳмоним қилгин,
Бир кунимга бергин, Художон!
Юзи тўла нурлигим қайда,
Зимистонлар ичра қақшадим.
Унинг меҳри бўлмаган жойда,
Қаноти йўқ қушга ўхшадим!
Бир кунга бер, бир кунгинага,
Ҳидларига олайин тўйиб.
Ярим соат ухласам майли,
Тиззасига бошимни қўйиб!
Бир кунга бер онамни Аллоҳ!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ўксиб қолмасин.
Бир кам дунё дейдилар,
Ханжар тиғин ботирманг.
Етимларнинг олдида
Онангизни гапирманг.
Ўсал ётган инсонга,
Дард ғамини оширманг.
Тўрт мучангиз соғ омон
Эканлигин гапирманг.
Фарзандга зор бечора
Бу дунёлар татирми!???
Олдида қувонч ила
Болангизни гапирманг.
Бахти кечиккан қизни,
Кўзлари маюс боқар.
Унинг олдида мақтаб,
Эрингизни гапирманг.
Қўли калта, камбағал
Синовларга берар дош.
Олдида бойлигингиз
Кўз кўз қилиб гапирманг.
Пули йуғу қорни оч,
Сув ичиб юрар беҳол
Олдида хархил овқат
Еганингиз гапирманг.
Юпунгина, эскироқ,
Куйлак кийган дўстингиз
Жавон тўла кийимни
Кўплигини гапирманг.
"Қўли калта" инсонлар
Боролмас "дам олишга".
Олдида "четга" қилган
Саёҳатни гапирманг.
Бошқаларни хис қилмай
Тилингизга эрк берманг.
Қалбин ўкситадиган
Гапларингиз гапирманг.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОНАМ ҲОЛИМНИ СЎРАР!
Сақлар хар не балодан,
Дуоси мени ўрар.
Сўраса чин юракдан,
Онам ҳолимни сўрар.
Фарқи йўқ йил ойларни,
Қилиб юмшоқ жойларни,
Дамлаб яна чойларни,
Онам ҳолимни сўрар.
Экар райҳон, жамбиллар,
Таърифга ожиз тиллар,
Яйраб кетар кўнгиллар,
Онам ҳолимни сўрар.
Бемор бўлсам қошимда,
Парвонадек бошимда,
Навқирон бир ёшимда,
Онам ҳолимни сўрар.
Хар сўзига берар зеб,
Жон куйдирар ғамим еб,
Болам чида, чида деб,
Онам ҳолимни сўрар.
Озодаю, сариштам,
Узулмас кўнгил риштам,
Қаноти йўқ фариштам,
Онам ҳолимни сўрар.
Мен билан даврин суриб,
Дўст кетса юзин буриб,
Елкамга уриб-уриб,
Онам ҳолимни сўрар.
Бомдодларда бахт сўраб,
Кўз ёш тўкади йиғлаб,
Ноласи қалбим тиғлаб,
Онам ҳолимни сўрар.
Жонин асрагин уни,
Мен сабаб бедор туни,
Худонинг берган куни,
Онам ҳолимни сўрар.
Дунё деб зир югурдим,
Бебошман бағрин тилдим,
Қадрини кеч, кеч билдим,
Онам ҳолимни сўрар.
Йўлим кутар зор боқиб,
Кеч келсам чироқ ёқиб,
Елкамга аста қоқиб,
Онам ҳолимни сўрар.
Болам билан қучоғда,
Ёр ухлаб ётган чоғда,
Чой қайнатиб ўчоғда,
Онам ҳолимни сўрар.
Олтмишдаю ғамим еб,
Дастурхонга бериб зеб,
Болам оч қолдингми деб,
Онам ҳолимни сўрар.
Сақлар хар не балодан,
Дуоси мени ўрар.
Сўраса чин юракдан,
Онам ҳолимни сўрар.
📙-Камронбек Исмоилов
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОНАМНИНГ НОНЛАРИ 🌸
Безаклар қилишган нонларни кўрдим,
Танҳодир дейишган нонларни кўрдим.
Жилмайиб, ўзимга шундайин дедим;
Онамнинг нонлари, энг ширин нонлар.
Мен учун уларнинг баҳоси тенгсиз,
Дардингиз даволар, бир келиб енгсиз.
Баралла, кўпдан-кўп раҳматлар дейсиз,
Онамнинг нонлари, энг ширин нонлар.
Болалик дамларим эслаб қумсасам,
Шу онда ёпилар, чиройли кулчам.
Есангиз тотлидир, ҳушбўйдир бирам,
Онамнинг нонлари, энг ширин нонлар.
Сафарда бўлсам гар, соғинаманда,
Кўп эмас, мен бироз оғринаманда.
Уй томон, мен доим шошиламанда,
Онамнинг нонлари, энг ширин нонлар.
Ҳар доим нонларга, меҳрини қўшар,
Кўнглимда қувончли, илиқлик жўшар.
Ҳидлари, осмоннинг бағрида учар,
Онамнинг нонлари, энг ширин нонлар.
Таърифлар етмайди, айтсам сизларга,
Қайтсам дейман ёшлик кезларга.
Жаннатнинг ўзидир, онам бизларга,
Онамнинг нонлари, энг ширин нонлар.
Мирзоҳид Фарраҳ
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
МУСОФИР
Мусофирнинг қисматига қилманг ҳавас,
Ота-онам соғинганман ҳар бир нафас,
Суратини қучоқласам, ёш тўхтамас,
Бахтимга шу барчалари соғ бўлса бас.
Сенга ҳар он ишонганман, жон Художон,
Фарзадларим асрагин, соғиндим ёмон,
Ич-ичимдан бормоқ истак, илож йўқ жон,
Бахтимга шу барчалари соғ бўлса бас.
Оилам десам, сабр болиш-ёстиқ бардош,
Соғинганда бир қўнғироқ, дилимда ёш,
Чидаяпман, доим менга Оллоҳ сирдош,
Бахтимга бу барчалари соғ бўлса бас.
Кеча-кундуз тиним билмай, гоҳ совқатиб,
Қўллар қадоқ, меҳнатларда оғрир қатиб,
Оёғларим оғриқ берар, зирқиратиб,
Бахтимга шу барчалари соғ бўлса бас
Мусофирда юрсам мен, деманг мадикор,
Бедорликда қийналиб, тебратдим рўзғор,
Номусим бор, қўллагувчи оллоҳ бор,
Бахтимга шу барчалари соғ бўлса бас.
✍ Солиҳабегим
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Yuragim darmonsiz qalbda yoʻq orom
Kuldiring soxta kulgulardan kulmadim ona
Qaygʻular qamraydi bu zulmat xonam
Koʻp emas men biroz charchadim ona
Savdoyi emishman men hamon abgor
Ayting siz hechkimga ozorlar bermadim ona
Chogʻ qazib tinmaydi yoʻlimda agʻyor
Koʻp emas men biroz charchadim ona
Gohida gʻamlarim aytmay kuysam men
Koʻnglingiz buncha tez sezadi ona
Sukunat domida biroz qolsam men
Koʻp emas men biroz charchadim ona
Yuragimni qayta-qayta tilganlar boʻldi
Dilginamni pora-pora qilganlar boʻldi
Badkorlarin koʻrib koʻzga alamlar toʻldi
Koʻp emas men biroz charchadim ona
Bilolmayman bu hayotning jumboqlari koʻp
Kutilmagan joylarida tuxmatlari koʻp
Sinovlarda sinayverar saboqlari koʻp
Koʻp emas men biroz charchadim ona.
Bunday kuyik yuragimni ayting ne qilay
Ortiqchami koʻksim uzra dardlari zilday
Bugun majrux koʻnglim yana tig'lay-tig'lay
Koʻp emas men biroz charchadim ona
Mirzohid Farrah
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna bo‘lishni unutmang..?
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
БУГУН ҚАЙНОНА ОНАЖОНИМНИНГ ТУҒИЛГАН КУНЛАРИ!
Она, сизга бугун тилагим бисёр,
Яшанг ҳар бир кунда бўлиб бахтиёр.
Олисдан дуолар қилай эшитинг,
Ҳар доим Аллоҳим бўлсин сизга ёр.
Кўнглимда гапларим қолиб кетмасин,
Ғам-алам сизга ҳеч бориб етмасин.
Чинор умри каби узоқ бўлсин-у,
Ёмонлик сиз учун ашъор битмасин.
Мақтасин қувончлар ёнингизда жам,
Бахт келиб бағрига боссин хотиржам.
Яқинлар ардоғи сизга бўлсин ёр,
Ўтирсин дуода ҳамма жамулжам.
Онамсиз бошимни силаганимсиз,
Худодан ҳамиша тилаганимсиз.
Шундай улуғ кунда узоқда туриб,
Аллоҳга ҳамд айтиб сўраганимсиз.
✍Раҳима Мўъминова
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Онажоним Келмадингиз
Дардларим дилим куйдирар
Улфатим кўнглим тўлдирар
Ганимим кунда ўлдирар
Онажоним келмадингиз
Дардларим дилим куйдирар
Улфатим кўнглим тўлдирар
Ганимим кунда ўлдирар
Онажоним келмадингиз
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Онажоним қарибди
Доғ босибди қўлларин,
Ажин тушиб юзига
Онажоним қарибди
Оқ оралаб сочига
Вақт умрини едими
Ёшлигини олдими
Ёки сабаб мен микан?
Онажоним қарибди.
Дунёга келтирди у
Куч қувватин берди у
Бизларни ўстирдику
Лекин ўзи қарибди
Қатор дурдек тишларин
Олма каби юзларин
Бизга бериб ёшлигин
Онажоним қарибди
Кулиб хизмат қиламан
Ич ичимдан қўрқаман
Онамсиз не қиламан
Онам жуда қарибди
Нуқул бизни ўйлаган
Камларимиз бутлаган
Қачон ўз деб яшаган
Онам эрта қарибди
Қараб нурли юзига
Титраб қолган қўлига
Қайғу тушди юракка
Онажоним қарибди
Жоним онам жон онам
Жаннат бўйлик ҳур онам
Ҳамроҳи бўлган отам
Отам бирдек қарибди
Отам, онам хатосин
Авф айлагин гунохин
Роббим Аллоҳ кечиргин
Улар жуда қарибди
Доғ босибди қўлларин,
Ажин тушиб юзига
Ота-онам қарибди
Оқ оралаб сочига.
МУҲАММАДРАСУЛ.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Таърифлашга тилим ҳам ожиз,
Бундан бошқа сўз борми яна?
Қирқта жонга эгадормисиз?
Сабрингизга қойилман Она!
Гоҳо кўрдим кўзингизда нам,
Бир сўз демай, ранжитса дадам,
Чиқмагансиз остонадан ҳам,
Сабрингизга қойилман Она!
Тор ҳовлини ўзи бир дунё,
Хеч миннатсиз берасиз зиё,
Тафти оташ, қуёшсиз гўё,
Сабрингизга қойилман Она!
Борсангиз ҳам ота уйига,
Гоҳи аза, гоҳо тўйига,
Хавотирда қайтган уйига,
Сабрингизга қойилман Она!
Қолинг деса, йўқ деб куясиз,
Ҳолаларим қучиб, суясиз,
Уйим бор деб кулиб қўясиз,
Сабрингизга қойилман Она!
Омонатдек бориб тўйларга,
Бориб яна минг ҳил ўйларга,
Хавотирсиз молу-қўйларга,
Сабрингизга қойилман Она!
Сиз туфайли бир бурда нонсиз,
Тандирлар ҳам қолмаган нонсиз,
Мехнат қилиб ўлмаган жонсиз,
Сабрингизга қойилман Она!
Қора куя суркалиб юзга,
Кулча нонлар ёпасиз бизга,
Эрта тонг ҳам тан берар сизга,
Сабрингизга қойилман Она!
Камронбек Исмоилов
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
#хотира
Онажон, сиз билмадингиз-да...
Онажон, сиз билмадингиз-да,
Сиздан кейин жуда қийналдим.
Ўша дамлар бўлмадингиз-да,
Сизсиз армон билан сийландим.
Онажон, сиз кўрмадингиз-да,
Ҳаёт мени роса ўқитди.
Ёнгинамда турмадингиз-да,
Тақдир синов билан қўрқитди.
Онажоним, сиз бор у куни,
Дунёдаги бахтни сезардим.
Худди сизга ўхшатиб уни,
«Гўзал дунё» - деб шеър ёзардим.
Онажоним, сиз йўқ эдингиз,
Қаттиқ урди синовнинг тоши.
«Умр синов, бир чўғ» - дердингиз.
Зарб еб билди болангиз боши.
Онажоним, айтаман дардим,
Ҳаёт сўқмоғида куйдирди.
Турмуш аталмиш зўр муаллим,
Аччиқ таомини едирди.
Роса тоблаб пиширди ҳаёт,
Қаранг, мендек бебош эркани.
Аярдингиз сиз мени, ҳайҳот,
Аямади «Тақдир» дегани.
Онажон, бу арз эмас, сира,
Мақтанябман йўлимни топиб.
Кўнглингиз ҳеч бўлмасин хира,
Болангиз соғ юрибди, чопиб...
Санобар Юсупова.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОТАСИГА ТЎЙМАГАН БОЛА!
Ойга дардин суйласа керак,
Ёруғликка тўймаган бола.
Тунлар бедор ўйласа керак,
Ота меҳрин тўймаган бола!
Унга дунё йўллари тордир,
Қирққа кирмай сочлари қордир,
Икки дунё армони бордир,
Ота меҳрин тўймаган бола!
Ювса кетмас дилдан оҳларин,
Ажин босар сўнг яноқларин,
Ўзинг афт эт, кеч гуноҳларин,
Ота меҳрин тўймаган бола!
Йиқилганда боши шилинар,
Соғинганда қалби тилинар,
Етимлиги шундоқ билинар,
Ота меҳрин тўймаган бола!
Турар мунгли кўзларида нам,
Уйқу бермас соғинч, қайғу, ғам.
Бўлар экан бировга қарам,
Отасига тўймаган бола!
Ҳамдам айтар сизга ростини,
Бағрим босиб қуяй расмини,
Йиғлаб-йиғлаб айтар исмини,
Отасига тўймаган бола!
Яқинларин қилмагин жудо,
Соғ бўлади ўйнаган бола.
Ўзинг асра уларни худо,
Отасига тўймаган бола!
✍ Ҳамдам АЛЛАЁР
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Мен онамни қаритдим
Онам қаримас эди,
Онамни мен қаритдим.
Шодлик аримас эди,
Мен Онамни қаритдим.
Адашдим ёшлик қилиб,
Ғўрлик, бебошлик қилиб,
Не бердим фарзанд бўлиб,
Онамни мен қаритдим.
Хеч шодон бўлмай қуйди,
Кўзлари кулмай қуйди,
Ёшидан юзи куйди,
Онамни мен қаритдим.
Кечиринг мени Она,
Виждоним қилар таъна,
Мен ғофил, нокасмана?
Мен онамни қаритдим.
Отабек Юсуф зорман,
Ғам ўраган юзимни,
Кечирмасман ўзимни,
Онамни мен қаритдим.
Дерлар Онаси борлар,
Онасини асрасин.
Фурсат ўтиб бир умр,
Афсус қилиб юрмасин.
© Отабек Юсуф
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ЯРАТГАНГА
беадад шукр,
Куним файзга тўлиб ўтмокда,
Юрагида беминнат меҳр,
УЙДА МЕНИ ОНАМ КУТМОҚДА!
Келарму деб йўлимни пойлаб,
Совиб қолган чойни янгилаб,
Дастурхонга иссиқ нон ўраб,
УЙДА МЕНИ ОНАМ КУТМОҚДА!
Кўрганимда яйрайди кўнглим,
Уйимда нур,дилимда ғурур,
Эээ,бундан ортиқ бахт борми ахир ,
УЙДА МЕНИ ОНАМ КУТМОКДА!
ДАРД- ёнига келма ! илтимос!
Меҳр берай қилайин эъзоз.
Мен бир УНГА керакман холос,
УЙДА МЕНИ ОНАМ КУТМОКДА!
Яшнаб турган боғу дилимни,
Усиз тополмайман йўлимни ,
ТИРИКЧИЛИК - ҚУЙВОР ҚЎЛИМНИ..
УЙДА МЕНИ ОНАМ КУТМОҚДА..
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ухламаганлар борми? 🤔
Каментаряга биттадан Онажонларимизни машхур гапларидан ёзамиз🤗
Мен бошладим...
Болажоним телефонга камроқ қара, кўзинга тасири бор😊
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Соғинганда қабрингиз қучдим ......
Бордим қабристонга сизни соғиниб
Тана-ю дашномдан дилим оғриниб .
Бошимни силанг деб бағримни қўйдим
Онажон соғиндим дунёдан тўйдим .
Миннатсиз эканда сиз берган меҳр
Сўзларингиз даво малҳамдай сеҳр
Тополмадим чин дўст сиздайин она
Ҳаммаси соҳтакор бўлди парвона
Фойда керак бўлса бўлдилар пайдо
Иши битгач мендан кечдилар айро
Қалбимни қирдилар аяшмади ҳеч
Онажон кўзларим очилдими кеч .
Садпора қилдилар кўнглим тилдилар
Ҳаққимни едилар дорга илдилар
Ҳеч кимса сиздайин дўстим бўлолмас
Йўқ бўлса беролмас бўлса кўролмас
Қоқилдим эгилдим йиқилдим она
Туҳмат тошларидан букилдим она
Дуолариз мудом менга ёр бўлди
Дарёю денгизлар кўз ёшга тўлди.
✍Муаллифга раҳмат
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
* * *
Тунлар сизни туш кўрдим она,
Армонларни хуш кўрдим она,
Ғариб кўнглим бўш кўрдим она.
Ёрилмаган бир бошим қолди.
Жуссам енгил гул япроғидек,
Қадрим ернинг, чанг-тупроғидек
Қадди синган эгик қоядек
Эзилмаган бардошим қолди.
Она десам тилда қотди сўз,
Айтилмайин, дилда қотди сўз
Мени арзон дунга сотди сўз,
Бисотимда кўз ёшим қолди.
Гуноҳларнинг асо дастидан,
Бу умрнинг ёлғон, ростидан
Ҳою ҳавас, насаб-наслидан
Чиқмай ботган қуёшим қолди.
Қизингизни кечиринг она,
Оғриқларда қолди руҳ-тана
Тавбасига таяниб яна,
Пушмонлари талошим қолди.
©Маъмура Муҳаммад
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
⚡️
Бугун Укам йўқлаб келибди,
Кўзларида онам нигоҳи.
Хавотирда шошиб елибди
Эшитгандай, кўнгилда оҳим.
Бугун Укам йўқлаб келибди
Гўё само пойимда ётар.
Ишонсангиз билмайман нечун
Уни кўргач бор дардим кетар.
Бугун Укам йўқлаб келибди,
Жон ришталар бунчалар ширин.
Ҳар бир сўзу нигоҳларида
Олам - олам меҳр яширин.
Бугун Укам йўқлаб келибди,
Жоним қўшиб ёздим кўрпача.
Дилдан қилган суҳбатларимиз
Бирам гўзал, бирам ўзгача.
Бугун Укам йўқлаб келибди,
Чаққон бўлиб ёзай дастурхон.
Ҳали замон кетаман дейди
Бор меҳримла қилайин меҳмон.
Бугун укам йўқлаб келибди,
Тинмайдия мисли чумоли.
Хайрли қил ишларин Оллоҳ
Унда яшар отам тимсоли.
Бугун укам йўқлаб келибди,
Ҳасратлашдик, бироз дардлашдик.
Тиловатла руҳин этиб шод,
Ота- онам эслаб йиғлашдик.
Бугун укам йўқлаб келибди
Шодликларим дунёга сиғмас.
Асли опа сингилни йўқлаш
Ҳадисларда бекорга келмас.
✍Санобар Тилакова
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?