ona_haqida_sherlar | Неотсортированное

Telegram-канал ona_haqida_sherlar - Ona xaqida sherlar

7087

➪Ota Onasiga mexribonlar kanali♥️ Alhamdulillah Bizning maqsad yaxshilikka yetaklash☪️ https://www.youtube.com/c/Otaonasigamexribonlar https://www.instagram.com/Ona_haqida_sherlar Hamkorlikka taklif etamiz ➫ @mlyfm

Подписаться на канал

Ona xaqida sherlar

МашаАллоҳ😢 онасининг қўллари бўлган болакай...😢

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

ОНАМНИ КЎРГАНИ БОРАМАН
        
Бозорга чиқибди қулупнай, 
Етказди, Худодан айланай, 
Илиниб, илиниб олволай,
Онамни кўргани бораман.

Ишларим йўлимни тўсса ҳам, 
Пойимда тиканлар ўсса ҳам,
Бир даста гул олиб бўлса ҳам, 
Онамни кўргани бораман.

Кирсам ҳам иккита нон билан, 
Бағрига босади жон билан, 
Айтади: "кедингми, жон болам?" 
Онамни кўргани бораман.

Айтмайин боламнинг ғамини, 
Билдирмай рўзгорим камини, 
Ўчирмай юрагин шаъмини, 
Онамни кўргани бораман.

Акамнинг яхшисин оширай, 
Укамнинг айбини яширай,
Қувнатиб меҳрини тоширай, 
Онамни кўргани бораман.

Эркалай: «Оймомам, ўзимни, 
Қувнатиб турасиз кўзимни», 
Кулади эшитиб сўзимни, 
Онамни кўргани бораман.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Хоҳлайман Она...

Шунча ғамлар кўрганинг етар,
Кулишингни хоҳлайман Она...
Дуо қилиб омадлар тилаб,
Туришингни хоҳлайман Она...

Армонларинг қалбингдан териб,
Қувончларга қўлингни бериб,
Ўғлим шу деб кўксингни кериб,
Юришингни хоҳлайман Она...

Мен ўзимни осмон демасман,
Дуо қилсанг пандлар емасман,
Сен бўлмасанг хеч ким эмасман,
Билишингни хоҳлайман Она...

Сен ҳикматсан достонсан ғазал,
Улуғдирсан азалдан-азал,
Юз ёшда ҳам ҳаммадан гўзал,
Бўлишингни хоҳлайман Она...

Фарзандингда бир орзу ҳамон,
Тану жонинг соғ бўлсин омон,
Отам билан Мадина томон,
Боришингни хоҳлайман Она...

Кўрай сени ҳар бир онимда,
Мехринг оқсин қайноқ қонимда,
Маҳшаргача менинг ёнимда,
Қолишингни хоҳлайман Она...

Мен номингни алқаган оқшом,
Агар шундай берилса мақом,
Энг мехрибон Она деган ном,
Олишингни хоҳлайман Она...

Сен сабабли юксалдим ахр,
Сен бўлмасанг бу ҳаёт тахр,
Мен туфайли кўнглинга фахр,
Солишингни хоҳлайман Она...

Армонларинг қалбингдан териб,
Қувончларга қўлингни бериб,
Ўғлим шу деб кўксингни кериб,
Юришингни хоҳлайман Она!

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Жаннат сенинг ёнингда.

Излама олисдан дуо, савоблар.
Излама жаннатга бошловчи йўлни.
Ёнингда турибти хамиша улар.
Отангни рози қил хамда онангни.

Ҳизматин бажаргин доимо хар дам.
Оналар пойидадир жаннат эрамлар.
Болам деб чақирса югур чоп илдам.
Отангни хурмат қил, қилсин дуолар.

Лаббай де, хўп бўлади дегин..
Улар сенга неки хизматин айтса.
Қўлига сув қуйиб дуосин олгин
Сен жаннатидирсан гар рози бўлса

Овқатин бер чойлар қуйиб бер.
Дастурхон бошида дуосини ол.
Юмшоқ кўрпа ила жойлар қилиб бер.
Гар бемор бўлсачи ёнларида қол.


Мана сенга зўр имконият дўстим.
Жаннат боғларида кўрасан роҳат.
Ота онанг кўтар хамиша кўнглин.
Хурлар даврасида қурасан сухбат.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

ОНА БЎЛИШ 
ОСОНМАС...

Онанинг қалб сўзини, ноласини эшитинг...

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Соғиндим онам.

Она, меҳрингизга тўймадим қониб,
Ўлмайди дебман-а, ғафлатда қолиб,
Соғинч қуршовида кетяпман ёниб,
Меҳрингиз, ўзингиз соғиндим онам.

Елкамда ҳажларга олиб бормадим,
Бағримга меҳримдан солиб бормадим,
Кўришга ишимдан қолиб бормадим,
Ёғдули юзингиз соғиндим онам.

Сўзингиз ичида "болам" кўпроғи,
Бандидан узилди умр япроғи,
Қучганингиз қабр совуқ тупроғи,
Ёқимли сўзингиз соғиндим онам.

Нечун ғуруримдан кеча олмадим,
Дунёйингизда ҳеч уча олмадим,
"Яхши кўраман" деб қуча олмадим,
Оҳ, ғамгин кўзингиз соғиндим онам.

Афсус, қўлингиздан ўпа олмайман,
Соғинч эшигимни ёпа олмайман,
Энди изингиз ҳам топа олмайман,
Гул унган изингиз соғиндим онам.

Эгнимда бор эди дуодан совут,
Сўнгги бор мен эмас, кўтарди тобут,
Қандай фарзанд бўлдим, ахир мен ношуд,
Дуоли сўзингиз соғиндим онам.

✍МУСЛИМА.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Армонларда қолмас эдим,
Кошки бағрим қайтиб тўлса.
Хизматида толмас эдим -
Онажоним ҳаёт бўлса.

Дардларимни билар эди,
Ғамимни даф қилар эди.
Умидларим кулар эди -
Онажоним ҳаёт бўлса.

Тож бўларди орзуйимга,
Ҳар маърака, ҳар тўйимга.
Сиғар эдим ўз уйимга -
Онажоним ҳаёт бўлса.

Муштипарим, меҳрибоним,
Балолардан асраб жоним.
Бўлар эди гиргиттоним -
Онажоним ҳаёт бўлса.

Оҳларимга етиб Худо,
Бобур, кўнглим кошки тўлса.
Айлар эдим жоним фидо -
Онажоним ҳаёт бўлса...

БОБУР БОБОМУРОД

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Болангизни имом бўл деб дуо қилинг🤲

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Она дуоси🤲 ҳар нега қодир..

➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Қўлингизга боқса қадрдон дўстлар,
Ҳеч бутун бўлмаса бу каму кўстлар,
Саломин миннатлаб турса нокаслар,
Сиз учун дуоада бўлганни асранг!
Онангиз асранглар, отангиз асранг!

Ёлғон дунёдир бу, бевафо дунё,
Гирдобдек домига тортади гўё,
Берган амаллари, мансаби рўё,
Сиз учун дуоада бўлганни асранг!
Онангиз асранглар, отангиз асранг!

Вафо ваъда қилган гўзал дилдорлар,
Кун ўтмай ўзгани йўлини пойлар!
Бир кун қолиб кетар қаср,саройлар,
Сиз учун дуоада бўлганни асранг!
Онангиз асранглар, отангиз асранг!

Жойномоз устида бедор ҳар кеча,
Оллоҳдан умрингиз тилар тонггача,
Имкони бўлса гар сўнгги кунгача,
Сиз учун дуоада бўлганни асранг!
Онангиз асранглар, отангиз асранг!

Қизингиз қиргаю, ўғлингиз ўрга,
Ким пойгакка чўкар, кимингиз тўрга,
Азиз бўлмасинда кирганда гўрга,
Сиз учун дуоада бўлганни асранг!
Онангиз асранглар, отангиз асранг!

Малика Тавфиқ

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Жонимга жон берган садарайҳоним,
Кўзимга нур берган нури жаҳоним,
Бугун юрагимга сиғмайди оҳим,
Энди эсим кирди, бўлай парвона,
Фақат қаримасдан чидаб бер, она.

Кўзларинг нурлари қайга кетмоқда,
Кундан кун ажинлар асир этмоқда,
Мендан нажот кутиб умринг ўтмоқда,
Энди эсим кирди, бўлай парвона,
Фақат қаримасдан чидаб бер она.

Сочларинг оқлари хаёлга қорар,
Эвоҳ, гулдай қаддинг кичрайиб борар,
Тунлар жим йиғлашинг бағримни ёрар,
Энди эсим кирди, бўлай парвона,
Фақат қаримасдан чидаб бер, она.

Мен сабаб эмасми босгани титроқ,
Асабга чорлардим, кетардим йироқ,
Энди юрагимда ёнмайди чироқ,
Энди эсим кирди, бўлай парвона,
Фақат қаримасдан чидаб бер, она.

Қийин эмасдику битта гул узмоқ,
Қалбинга мўралаб дардингни сезмоқ,
Бугун керакмиди бағримни эзмоқ,
Энди эсим кирди, бўлай парвона,
Фақат қаримасдан чидаб бер, она.

Мактуба ШАЙДО

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Азизларим Қадрдонларим
Каналмизнинг азиз кузатувчилари!!! ♥️

Менинг азиз инсонларим
Сизларни➖ Аллоҳ йўлида яхши кўраман.

Ўлкамизга биз кутган соғинган 🌟Хайит айёми кириб келди.
Аллоҳим илохим
каналимдаги хар бир азиз➖ инсонимни ўз панохингда асра
Сўраганидан зиёдасини бер
Чункий биз бандамиз
Баъзан сўрашни билмимиз
Ожизмиз!
Аллоҳим биз ақлимиз билан сўримиз
Сен химматинг қадар бер!!!
Аллоҳим шу азизларим
билан ➖кўп йиллар давомида
Улуғ кунларни ўтқазишни
Қатормиздан хато бўлмий юришликни➖ насиб эт

Азизларим Олисдаги
яқинларим!!! Мусофирдаги қахрамонларим!!!
Акам➖ укам жигарларим
Опам➖ синглим гўзалларим!!!

Улуғ айём Ийд ал Фитр➖ Рамазон Хайитингиз
Муборак бўлсин!!!

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Осмондаги турналар
Қатор қатор учаркан
Бағрим тўлди жон болам
Мехринг мени қучаркан
Осмондаги бир юлдуз
Отам бўлиб учаркан
Сендан рози кетмоқда
Ортимдан сен боқ болам
Умидим сендан қўзим
Чироғимни ёқ болам

Қай бармоғим тишласам
Барчаси хам оғрийди
Болаларим бағримни
Тўлдирсалар қанийди
Ота она нияти
Ортимда қолсин дийди
Отам бўлиб сен мени
Дийдорима боқ болам
Умидим сендан қўзим
Чироғимни ёқ болам

Ота онанг бор бўлса
Бағринг бутун бўларкан
Улар ўтса дунёдан
Қаддинг ўтин бўларкан
Нон тузингни еб ичган
Дустлар ғаним бўларкан
Отам бўлиб сен мени
Дийдорима боқ болам
Умидим сендан қўзим
Чироғимни ёқ болам?

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

#Ona

Jonga tegdi mayda tashvishlar yana
Hissiz jimjimalar boʻldi ermagim
Qancha sogʻinmayin bormadim Ona
Oxiri tosh boʻlib qotdi yuragim

Yoʻlimga koʻz tikib nurab boryapsan
Yuzlaringda kuz-u, sochlaringda qish
Bir olam dardingni kimga yoryapsan
Darding ololmadim kechir boyaqish

Tunlari toʻlgʻanib chiqdik qiynoqda
Shu dalli dilni deb qancha yelmading
Kunlaring kun sanab oʻtar Qishloqda
Men esa Shahardan beri kelmadim.

Aqlim oldiyu bir Shahar goʻzali
Gul bogʻlarni kezdim u bilan takror
Onajon, Onaginam men noshud hali
Sen bilan suratga tushmabman bir bor

Jonga tegdi, jonga tegdi
Mayda tashvishlar yana
Hissiz jimjimalar boʻldi ermagim
Qancha sogʻinmayin bormadim Ona

Oxiri tosh boʻlib qotdi Yuragim

Sizni sogʻindim Onajon❤️

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

ОТА- ОНАНГИЗНИ АСРАНГ, КЕЧ БЎЛМАСИДАН

Бир куни барчаси бўлади армон,
Афсуслар бағрингиз тирнайди чунон,
Шу бугун вақтидир, ҳозир шу замон
Онангизни асранг кеч бўлмасидан!

Кўп нарса керакмас озгина меҳр,
Шу, бироз меҳрдан туяди сеҳр
Унингдек ҳеч бир дўст бўлмайди ахир
Отангизни асранг кеч бўлмасидан!

Бу, умр тошқин сой, кутмас фурсатлар
Эртага деворга тушар суратлар,
Қачон йўқладингиз охирги пайтлар
Онангизни асранг, кеч бўлмасидан!

Сиз келар йўлларга термилган маҳтал,
Сизни деб ғам чекар вақту, бемаҳал
То ҳаёт эканки, ҳар сафар, ҳар гал
Отангизни асранг кеч бўлмасидан!

Чин бахтни ахтарманг ўзга йўллардан,
Мансаби омонат, мушти зўрлардан
Олислаб бир фурсат қалби кўрлардан,
Онангизни асранг, кеч бўлмасидан!

Сочига қировлар қўнибти, қаранг
Юзига сомонлар солишибти ранг,
Вақт ўтиб, афсусда демасдан аттанг
Отангизни асранг кеч бўлмасидан!

Ҳали кўп фурсатим етади дейсиз,
Ўткинчи дунёнинг ғамини ейсиз,
Ўзининг дардидан ортмаган эй, сиз
Онангизни асранг кеч бўлмасидан!

Бу, ёруғ оламнинг маъноси улар
Умрнинг энг ширин сафоси улар
Дард келса, дардингиз шифоси улар
Отангизни асранг кеч бўлмасидан!

Онанинг меҳрига зорларга боқинг,
Отасиз ўксинган қалбларга боқинг,
Уйғонинг, виждоннинг гулханин ёқинг
Онангизни асранг, кеч бўлмасидан!

Энг, олий амалдир, шафоат йўли
Ҳар икки оламнинг саодат йўли
Ҳар, неки оғриқнинг шифоат йўли
Отангизни асранг кеч бўлмасидан!

©Маъмура Муҳаммад

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Ишларни четга суриб👨‍💻телефонларни ўчириб 📵 Онажонингиз учун бир чой дамлаб беринг 🥹 фарзанд бўлиб 🙂
ОНАСИ БОРЛАР ВАҚТ БОР ХАЛИ ОНАНГИЗ БАҒРИГА БОШ ҚУЙИШГА..

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Ёнингизга борайми, она?

Ҳар тонг бўлиб танти, девона,
Азоблари қалбида ёна,
Кўнгил кашонам ҳам вайрона,
Ёнингизга борайми, она?

Кипригимга илинган намлар,
Ўтиб кетар қувончли дамлар,
Таъқиб қилаверар одамлар,
Ёнингизга борайми, она?

Қабоғимга қўнди соғинчлар,
Олис бўлди менга севинчлар,
Қийнаяпти қалбим ўкинчлар,
Ёнингизга борайми, она?

Оласизми, яна дардимни,
Вужудимга қўнган гардимни,
Сиз биласиз, ўтган қадримни,
Ёнингизга борайми, она?

Дўстим йўқдир сиздан яхшироқ,
Зулматларни ёритган чироқ,
Бўлманг зинҳор қалбимга йироқ,
Ёнингизга борайми, она?

Дунёимда бир умр қолинг,
Игна билан оғриғим олинг,
Юрагимга меҳрлар солинг,
Ёнингизга борайми, она?

Кунларимда сўзларим йиғлар,
Етим кўнглим меҳрингиз силар,
Афсус билан ўтмоқда йиллар,
Ёнингизга борайми, она?

©Умида АЪЗАМ

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

... ОНАМ...

Энг гўзал дунёда бу менинг онам,
Меҳрибон падарим жуфти, ҳалоли.
Мен учун бенуқсон яралган ҳилкат,
Қадрини билмасам тутар уволи.

Рассом қўлидаги қоғоздан сўранг,
Осонми онани сийратин чизиш.
Шоир қўлидаги қаламдан сўранг,
Осонми онани қалбини ёзиш.

Мен тариф бераман онамга шундай,
Улуғлаб яшайди бутун бир олам.
Сўзларим ёлғони бор бўлса айтинг,
Қай инсон айтади ёмон деб онам?

Ғамгин бу кўнглимни оғриши одат,
Жон фидо ёрим ҳам таскин беролмас.
Онамни қалбидан топаман паноҳ
Бутун бир олам ҳам сиғдира олмас.

Ўткинчи дунёни йўқлари, йўқлаб,
Бўғизимдан олганда сезгувчи онам,
Бир ховуч дуоси дунёларга тенг,
Дуогўй давлатим, хазинам онам!

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

ОНАМГА..

Сиз менинг бойлигим, давлатим онам,
Сиз менинг кўркимсиз, савлатим онам.
Сизга кўп умрлар берсин Аллоҳим,
Отамдан ёдгорим, жаннатим онам!

Бизларга ҳам ота, она бўлдингиз,
Йиғлаганда йиғлаб, кулсак кулдингиз.
Омадимиз келса, бахтга тўлдингиз,
Отамдан ёдгорим, жаннатим онам!

Бахтимга бор бўлинг, ғаниматимсиз,
Аллоҳ инъом этган, омонатимсиз.
Меҳрибон онам-а, беминнатимсиз,
Отамдан ёдгорим, жаннатим онам!

Ҳажга олиб бормоқ, энг буюк тилак,
Шу мақсад, орзу деб урмоқда юрак.
Сизни рози қилсам, бошқа не керак?
Отамдан ёдгорим, жаннатим онам!

Давлатим, савлатим ҳимматим онам:
Отамдан ёдгорим, жаннатим онам!

©️ Шерзод Комил

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

ОНА!
Она қаранг йиллар ўтмоқда,
Юзларингиз гўзал, ажойиб.
Қўлларингиз суртай кўзимга,
Сизга фарзанд бўлдимми лойиқ?

ОНА!
Юринг бирга бозор борамиз,
Олиб берай гулли кўйлаклар.
Этагида жимжимадор ним,
Пушти, гўзал, оқ, капалаклар.

ОНА!
Дийдорингиз соғиндим  бугун,
Кўзларимдан ёшлар  тўхтамас.
Олам бир ён, ўзингиз бир ён,
Ҳеч бир инсон сизга   ўхшамас.

ОНА!
Ҳеч қиймати йуқки дунёда,
Дийдорингиз дилимга малҳам.
Ўзиз емай, бизга едирган,
Ҳар луқмани кўргансиз  баҳам.

ОНА!
Айланамиз кенг кўчаларни,
Кабобхўрлик қиламиз бугун.
Қолсин майли дунёнинг иши,
Дийдорингиз ҳар недан устун.

ОНА!
Меҳрибоним, жаннатим, Сизсиз,
Бойлигимсиз оламларга  тенг.
Сиз бахтимсиз, Дунёйим сиз  сиз,
Хокисорим қалби, бағри кенг.

ОНА!
Айтмаганман бир сўзни дилдан,
Балки ғўрман, буни биламан.
Қалбим бугун ҳайқириб айтар,
Сизни жуда яхши кўраман.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Ёлғиз қолсайдим..

Ҳаёт ташвишини унутиб бир зум
Денгизга термулиб узоқ боқсайдим.
Ичимда фарёдим йиғласам юм-юм,
Онажон, шу бугун ёлғиз қолсайдим.

Қушлардек қанотим бўлсада қоқиб,
Олис-олисларга учиб кетсайдим.
Тўқинланиб турган денгизга боқиб,
Онажон, шу бугун ёлғиз қолсайдим.

Тошларга урилган денгиз мавжланар,
Ёнган бу кўнглимга сувин сепсайдим
Билмайсиз дардларим ёниб авжланар.
Онажон, шу бугун ёлғиз қолсайдим.

Қадамим ташлайман ёлғизлик томон,
Ичимдан афсусим сувга отсайдим.
Таскин берса эди қалбимга ҳамон.
Онажон, шу бугун ёлғиз қолсайдим.

Сиздек бўлсам эди қани волидам,
Сабирли, матонатли бўлолсайдим.
Кечиринг пойингиз олмадим ҳардам,
Онажон, шу бугун ёлғиз қолсайдим.

Онажон, шу бугун ёлғиз қолсайдим.
Ёлғиз қолсайдим.....

✍🏻Гулора Ҳамиджановна

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Sizni sog'indim ONA

ONAJON men sizni juda sog'indim,
Dil xufton,siqilib ketdim g'amlardan
Goyo yashayapman kulib yolg'ondan
Qumsadim quvonchni siz bor damlardan.

Onajon men sizni juda sog'indim,
Onasi borlarni koʻrsam yig'layman .
Qaniydi yonimda bo'lsangiz bir zum,
Sog'inch azobida dilim tig'layman

Mening azoblarim hechkim tushunmas,
Ovozimdan ingrar mungli taronam.
Kimgadir gapirsam ,balki ishonmas,
Onajon sog'indim sizni yomonam.

Ona, tushlarimga kiring iltimos,
Dunyoda sizdayin mehribon kim bor.
Onajon sog'indim sizni judayam,
Ko'zlarim har kecha bo'lib intizor...

✍Ma'ruf Mo'minov

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Тушларимга киринг Онажон
Мен ҳам бир бор дийдорга тўйай
Юзларингиз силаб-сийпалаб
Елкангизга бошимни қўйай

Менга армон бўлган елкангиз
Мен эдимку ахир эркангиз
Майли койинг майли тергангиз
Елкангизга бошимни қўйай

Хабар олар жойим қабрми?
Сиздан кейин исмим Сағирми?
Кўргилигим фақат сабрми?
Елкангизга бошимни қўйай

Опам сизни тушида кўриб
Сўзлаб берди қўнғироқ қилиб
Мен ҳам кўрай кўзларим юмиб
Елкангизга бошимни қўйиб

Хар кун тонгда қўнғироқ қилсам
Онажоним ахволин сўрсам
Соғинганда бир бориб  кўрсам
Елкангизга бошимни қўйсам.

Қаймоқ олиб иссиқ нон олиб
Боришлардан мен мосувоман
Хайитларда ва байрамларда
Хадялардан анча йироқман

Юзга кирган Она бағрида
Ёш боладай яйраганлар бор
Ҳамма сиққан бу ёруғ дунё
Фақат сизга қилганмиди тор?

Мендан энди дуо Онажон
Дийдор қолган Рўзи Махшарга
Тушларимда бўлса ҳам Она
Елка тутинг эгик бошларга

Хуршидабону

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

#Преъмера

Она, ёлғиз қолгим келяпди.
Кундузларим зимостондек жим.
Ёқмаяпди хеч ким ,хеч нарса.
Атрофимда сохталар лим лим.

Она, сиздек дўстим йўқ асло.
Хавотирдан кўзи ёшланган.
Еган ошим татимас билмам.
Хатто рисқим ярим, тишланган.

Она сизни соғиндим ёмон.
Дардларимни айтгим келяпди.
Ёлғизлигим қийнаяпди рост.
Болаликка қайтгим келяпди.

Она бугун бағри тош бўлдим.
Беозор деб,қалбим тилишди.
Тош юрак деб,койиманг асло.
Ўзларику мажбур қилишди.

Она дилим оғриди ёмон.

Малак Сиймо✍

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Mehringizga zor bo'ldim

Derdim hali ,,erkaman, yoshman"
Davlatim ko'p, omadga boshman
Dada, qarang men bag'ritoshman
Mehringizga zor bo'ldim bugun !

Quchib meni dardim oldingiz ,
Holim so'rab chunon toldingiz ,
Onam, qachon qarib qoldingiz ?
Mehringizga zor bo'ldim bugun !

Oshno bo'ldim ulfat, do'stimga
Yaraydi deb kam-u ko'stimga,
Tog' quladi so'ngra ustimga ,
Mehringizga zor bo'ldim bugun!

Ne xohlasam ,,oldi rusumda" ,
Paydo bo'lar istagim zumda ,
Emasmidim yoki o'zimda ?
Mehringizga zor bo'ldim bugun!

So'ramadim hech ko'nglingizni
Dada, tergang men o'g'lingizni
Ko'zga suray ehh, qo'lingizni ,
Mehringizga zor bo'ldim bugun!

Ona, kechirsangiz ham yetar ,
Xasta ko'nglim yorishib ketar ,
Mayli dunyo mensiz ham o'tar,
Mehringizga zor bo'ldim bugun!

Sarf bo'ladi kunda topganim ,
Nuqul ulov har yon chopganim
Qoldi faqat vijdon sotganim ,
Mehringizga zor bo'ldim bugun!

✍Sug'diyona        

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Тафтида ё бормикан сеҳр,
Майли излаб дунёлар қидир,
Фарзанд бўлиб бермадим меҳр,
Вақт топмасам кечиринг, ОНА.

Фурсат топмай кўнглин олишга,
Аҳвол сўраб сизни кўришга,
Гоҳ қунғироқ қилиб қўйишга,
Вақт топмасам кечиринг, ОНА.

Ҳар дам Она бизни ўйлайсиз,
Биз эмас сиз аҳвол сўрайсиз,
Бунча кучни қайдан олгайсиз,
Вақт топмасам кечиринг, ОНА.

Мен ўзимла доимо ҳалак,
Дилбандингиз парвойи палак,
Сиздек ғамҳур бўлмасам керак,
Вақт топмасам кечиринг, ОНА.

Тўлиб тошган ичда дардингиз,
Ғам эгмасин ОНА қаддингиз,
Етмайин гоҳ сизни қадрингиз,
Вақт топмасам кечиринг, ОНА.

Соғинсангиз бориб кўрмасам,
Ҳаста кўнглингиз  ололмасам,
Фарзанд бурчин ҳеч оқлолмасам,
Вақт топмасам кечиринг, ОНА.

Қалбингиз ҳам мисли дарё-да,
Сиздек инсон йўқдир дунёда,
Умр тилай бундан зиёда,
Бахтимизга соғ бўлинг, ОНА.

✍ДИЛАФРУЗ ЖАМОЛ


@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

🥀🥀ОНАМГА🥀🥀

Ҳасадинг келдими кулишларига,
Раҳминг ҳеч келмади нолишларига,
Кўз ёшин томиздинг болишларига,
Онамнинг сабрин кўп синадинг ҳаёт.

Ноҳақ тўлатмаган хунинг қолмади,
Оромин олмаган тунинг қолмади,
Жонин қийнамаган кунинг қолмади,
Онамнинг сабрин кўп синадинг ҳаёт.

Онам йиғлашига кўзинг зормиди,
Онам йиғламаса дунё тормиди,
Ёки волидамда қасдинг бормиди,
Онамнинг сабрин кўп синадинг ҳаёт.

Оҳ-у,фарёдига куймади ичинг,
Армонлар ёғдириб қиласан пичинг,
Ожиза аёлга етдими кучинг,
Онамнинг сабрин кўп синадинг ҳаёт.

Орзулар қалбида қолди гард бўлиб,
Тузалмас чандиқ ва оғир дард бўлиб,
Онамга қилганинг тан ол, мард бўлиб,
Онамнинг сабрин кўп синадинг ҳаёт.

Ҳамма орзуларин сен қилдинг барбод,
Онам бардошин кўп синадинг ҳаёт.

Мактуба ШАЙДО


@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Қизчанинг саволи барчани йиғлатди 😢

Саҳарликда ҳам, Ифторликда ҳам дастурхонимиз тўкин-сочин. Аммо баъзида ҳаётимиздан нолиб ҳам турамиз...

Ибрат учун группаларга юборинг.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

BIR SIZGA KERAKMAN ONA❤️

Meni oʻylab, joni halak tinmaydi,
Bir boʻlak goʻshtni ham oʻzi yemaydi.
Onamdan, oʻzga zot dardim bilmaydi,
Aslida, bir sizga kerakman ona!

Yor-u, doʻst kulfatda boʻlar begona,
Yuz burib ketadi, qochib har yona.
Bir inson, yonimda qolar parvona,
Aslida, bir sizga kerakman ona!

Bir jonim bor, yaratganga omonatdir,
Toʻlmas dunyo, vafo qilmas xiyonatdir.
Siz borsizki, tor kulbam ham jannatdir,
Aslida, bir sizga kerakman ona!

Soxtalari yiroq ketsin, qaytmasinlar,
Ortiq menga tuxmat toshin otmasinlar.
Yolgʻonchilar yolgʻon soʻzin aytmasinlar,
Aslida, bir sizga kerakman ona!

Koʻnglimda ne kechar, sizga oshkora,
Boshimga gʻam kelsa o'ksir pinhona.
Dunyosining odamlari buncha yomon-a,
Aslida bir sizga kerakman ona!!

Bahor emas qalbim uzra qorlari bor,
Zulmat aro kutilmagan dorlari bor.
Ketar boʻlsam, onamgina yigʻlaydi zor
Aslida, bir sizga kerakman ona!

Mirzohid Farrah ✍🏼

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

ҲАММАДАН ЗЎР ЎЗИМНИНГ ОНАМ

Шодон юриб, обдон кулдирган,
Ҳар нафасда, меҳр тўлдирган,
Ғам келса ҳам, ғамни сўлдирган,
Ҳаммадан зўр, ўзимнинг онам.

Ҳақ йўл тутган, гумонлари йўқ,
Кўзи қувнар, ёмонлиги йўқ,
Мени кўрса, кўнгиллари тўқ,
Ҳаммадан зўр, ўзимнинг онам.

Оқ қуш мисол тиниқ юзлари,
Сўзлаганда ширин сўзлари,
Чиройлидир битта ўзлари,
Ҳаммадан зўр, ўзимнинг онам.

Бўлолмайди ҳеч кимса ундай,
Муштипарим ўпганда вай-вай,
Яноқлари ёнади шундай,
Ҳаммадан зўр, ўзимнинг онам.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…
Подписаться на канал