Гул беринг онасин соғинганларга...
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ишларим юришиб кетса галма-гал,
Камларим, ғамларим бўлса бутун, хал.
Дунёни бир четга қўйиб энг аввал,
Онамни Маккага олиб бораман.
Кафтидан қадоғи кетмаган хамон
Мен нодон қадрига етмаган хамон
Мехримга хеч даъво этмаган хамон
Онамни Маккага олиб бораман
Дунёни ортидан кетсам гар йироқ
Кутгувчим кўз юммай ўчирмай чироқ
Юзида ажин лим сочлари оппоқ
Онамни Маккага олиб бораман.
Онамдек мехрибон кишим борми йўқ,
Бўлак ким улчалик менга зорми йўқ.
Чин дўстим фарзандим жигар ёрми йўқ
Онамни Маккага олиб бораман.
Фаслнинг фарқи йўқ ёз кўклам куз қиш,
Айтингчи дунёда битганми хеч иш.
Кетиб қабри узра унмасдан қамиш,
Онамни Маккага олиб бораман.
Жилмаяр кўнглида яширин арзи,
Бўйнимда осиғлиқ фарзндлик қарзи.
Аллохнинг хохиши мўминлик фарзи,
Онамни Маккага олиб бораман.
Ишларим юришиб кетса галма-гал,
Камларим ғамларим бўлса бутун хал.
Дунёни бир четга қўйиб энг аввал.
Онамни Маккага олиб бораман.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Бундай фарзандни боридан йўғи яхши🥹😢
Қишлоқдан келгандим соғиниб сени.
Эшигинг ортида кутдим тик туриб.
Олисдан соянгни кўриб суюндим.
Кел демай тош қотдинг менга дўқ уриб.
Шунчалар ишларинг кўпмиди болам.
Унитиб қўйибсан қишлоқ уйингни.
Не не орзуларда боққандик ахир.
Отанг шўрлик кўрмай кети тўйингни.
Болам қариб қолдим бетоб бўляпман.
Ёлғиз қолишлардан зерикдиммикан.
Ерга тушиб кетди хассам олиб бер.
Ололмаяпманку эрикдиммикан.
Болам отанг тез тез кирар тушимга.
Бориб қўй қўнғирқ қилолмай қолсам
Пулимга кафанлик олиб қўйганман.
Билиб қўй мабодо кўролмай ўлсам.
Вақтинг йўқ биламан кузатолмайсан.
Уйимга кетайин ишингдан қўймай.
Сен худди болангни яхши кўргандай.
Мен хам кетаяпман дийорга тўймай.
Шўрлик она кетди қишлоғи томон.
Кўздаги ёшини кўрсатмай афсуз.
Уйига етмасдан жони узилди.
Хайф сенга ўғил, дўзохи эссиз. 😢😢
Малак Сиймо ✍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОНА
Онажон, тилимда ёлғон эҳтиром...
Роппа-роса қирқ йил олдин туғилиб,
Э воҳ, ёлғизгина бир ўғил бўлиб,
Берганим дард экан, олганим ором!
Олисда ҳис қилиб улғайдим бироз -
Сизни севарди деб алдаган илҳом.
Кўзингиздан нурни олганларим рост,
Меҳрни берганим ёлғондир, ёлғон!
Қалбимдан ўғиллик фарзлари йироқ,
Мени деб эгурсиз тик бошингизни.
Ростдир сочганларим сочингизга оқ,
Ёлғондир артганим кўз ёшингизни!
Онажон, ғўрлик ҳам эви билан-да,
Айтинг, қачонгача шундоқ юраман?
Рози этолмасам ушбу оламда
Маҳшаргоҳ устинда қандоқ тураман?
Ҳаётда бўлгандек ўша сўнг куни
Барибир муҳтожман кўҳна меҳрга:
Ўзингиз ҳимоя қиласиз мени,
Худонинг олдига борамиз бирга!!!
© Хайрулла Ҳамидов
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Она улуғ
Меҳрдан яралган ҳар бир
сўзлари,
Йўлингизга муштоқ унинг кўзлари.
Юрган қадами-ю, қутлуғ
излари,
Нима бор дунёда онадан улуғ?!.
Дуолар қилади боласин
тинмай,
Дарддан хасталанса ўзин ўйламай.
Бедор қараб чиқар тунда
ухламай,
Нима бор дунёда онадан
улуғ?!.
Фарзанд учун қилар фидо
жонини,
Керак бўлса берар қатра қонини.
Аямасдан сарфлар лаҳза онини,
Нима бор дунёда онадан улуғ?!.
Эъзозланг борида етинг қадрига,
Дуоларин олинг, қонинг меҳрига.
Ботмангиз гуноҳга, Оллоҳ қаҳрига,
Нима бор дунёда онадан улуғ?!.
Феруза Рустамова
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Мен сабабли кетди,
кўздан нурингиз
Афсус хазон бўлди
гулдек умрингиз.
Айтинг она нени
тусар кўнглингиз,
Сизга,сиздек суянч
бўлайин онам
Камлик кўрмагин деб
росса елдингиз
Доим кулиб юргин
эркам дердингиз.
Сиз-чи қачон дилдан
яйраб кулдингиз?
Сизга, сиздек таянч
бўлайин онам.
Ёлғиз бут қилдингиз
рўзғор камини
Тотдингиз ҳаётнинг
аччиқ таъмини
Ҳеч банда артмади
кўзингиз намıнı
Сизга сиздек қувонч
бўлайин онам.
Не истасам хозир
қилдингиз дарров
Ёнимни олдингиз
сўкса гар биров.
Сезмабман сочингиз
бўлибди қиров
Сизга сиздек овунч
бўлайин онам.
Йиғласам эркам деб
юпатардингиз
Кетсам гар соғиниб
йўл кутардингиз.
Дардингизни доим
ичга ютардингиз
Сизга сиздек юпанч
бўлайин онам.
Сиз туфайли Аллоҳ
берди омадим
Сиз борсиз эгилмас
қадди қоматим.
Худди сиздек бўлсин
илло фарзандим
Онам сизга муносиб
фарзанд бўлайин
✍Турсуной Асқарова
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Мехри сохталарни жуда кўп кўрдим,
Хар куни ёнимда туради яна,
Сохталикни ўшалардан хис қилиб туйдим,
Қордек оппоқ қалб сизда бор ОНА.
Топмадим сиздаги мехри адоғни,
Бўласиз биз учун доим ягона,
Кўрмадим хеч сиздек қўли қадоқни,
Қордек оппоқ қалб сизда бор ОНА.
Кун-у тун бизни деб берар жонини,
Бетоб бўлиб қолсак ўзи парвона,
Енгади хар қандай келган балони,
Қордек оппоқ қалб сизда бор ОНА.
Онам пойидадир жаннат хам бугун,
Юрибмиз сизни деб мағрур мардона,
Дуоингиз кучида омонмиз хар кун,
Қордек оппоқ қалб сизда бор ОНА.
Кўп хилқат берибди Аллоҳим сийлаб,
Сизни мехрингизда улғайдик яйраб,
Биз учун бўласиз доим ягона,
Қордек оппоқ қалб сизда бор ОНА.
Нурали ✍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ҳулоса ўзингиздан чунки мен ҳич нарса деёолмиман онаси борлар илтимос кўпроқ онангизни ёнида бўлинг бирга бир дастурҳонда овқатланинг аҳир улар ғанимат...😢
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОНАМДЕК БОРМИ УЛУҒ!
Сиз оқ Каъбамсиз дея,
Пойига қилай қуллуқ.
Айтинг менга одамлар,
Онамдан борми улуғ?
Олиб мени ёнимни,
Берган бурда нонимни,
Авайлаган жонимни,
Онамдан борми улуғ?
Йиқилсам қўл тутгувчи,
Оғрисам дард ютгувчи,
Олис кетсам кутгувчи,
Онамдек борми улуғ.
Ўзидан кўриб ортиқ,
Жонини қилар тортиқ,
Хокисор, кўнгли синиқ,
Онамдек борми улуғ?
Гўзаллар чиройини,
Мажнунтолу сойини,
Нари суринг ойини,
Онамдан борми улуғ?
Сочлари гўё оқ қор,
Дуоси менга тумор,
Алласи қилган хумор,
Онамдан борми улуғ?
Кутган хар бир онида,
Жон қолмасдан жонида,
Дарвозамиз ёнида,
Онамдан борми улуғ?
Аллоҳим сендан сўрай,
Мадинангда бир кўрай,
Бахтларга тўлиб юрай,
Онамдан борми улуғ?
Тушиб борсам бир йўлим,
Райҳонзорлари сўлим,
Лолақизғалдоқ гулим,
Онамдан борми улуғ?
Сиз оқ Каъбамсиз дея,
Пойига қилай қуллуқ.
Айтинг менга одамлар,
Онамдан борми улуғ?
📙-Камронбек Исмоилов
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ДАДА ДАВРИНГИЗДА ДАВРИМ СУРЯБМАН
Ёнимдасиз шиддат шахдли одамман,
Борсиз шахзодадек тахтли одамман.
Дунёда ҳаммадан бахтли одамман,
Дада даврингизда даврим сурябман.
Бировдан кам бўлмай улғайиб ўстим,
Билинтирмадингиз ҳеч каму кўстим.
Суянган тоғимсиз, ишонган дўстим,
Дада даврингизда даврим сурябман.
Ҳар куни туради омадим чопиб,
Дунёнинг ғамлари эшигин ёпиб.
Одамлар ичида ўрнимни топиб,
Дада даврингизда даврим сурябман.
Борсам давраларнинг тўриси бўлиб,
Душманга эгилмас бўриси бўлиб.
Елкамда қўлингиз зўриси бўлиб,
Дада даврингизда даврим сурябман.
Чўзсам қўлим етар кўкда ойга ҳам,
Ҳеч ким етолмаган баланд жойга ҳам.
Гоҳ ҳавасман мен ман деган бойга ҳам,
Дада даврингизда даврим сурябман.
Дуолар қилинг кенг ҳимматим маним,
Ҳалолдан боққан бе миннатим маним.
Борингизга шукур жаннатим маним,
Дада даврингизда даврим сурябман!
Одилбек Қодиров
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
❗️Хозирги замонда бунақа Ота-бола ўтиришлар камайиб кетган, хавасим келди.
Ота онангизни хам айлантириб келинг😢
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Бахтимнинг боғида доим гуллаган
Хар ишда лаббай деб мени қўллаган
Фарзандлар камолин тинмай ўйлаган
Онажон бахтимизга бўлинг сиз омон!
Ўзингиз емасдан тўйдирдингиз сиз
Ўзингиз киймасдан кийдирдингиз сиз
Адолат ва ҳақни суйдирдингиз сиз
Онажон бахтимга бўлинг соғ омон!
Авайлаб етаклаб юргиздингиз сиз
Йиқилсак сиз йиғлаб турган эдик биз
Йўлимизни ҳақ йўлга бурган эдиз сиз
Онажон бахтимга бўлинг соғ омон!
Кел болам овқатни егин дердингиз
Шунча кўп меҳрни қайдан олдингиз
Кечиринг ранжитган бўлсам мабодо
Онажон бахтимизга бўлинг соғ омон!
Сиз борсиз кўзимда бўлмас сира нам
Сиз борсиз бу бошим бўлмас сира ҳам
Сиз борсиз юракда бўлмас сира ғам
Онажоним бахтимга бўлинг сиз омон!
✍Малак. Сиймo
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Boshim og'ridi deb aytmay turibsiz
Sezaman barini qarayman zimdan
Bildirmay bizlarga horib yuribsiz
Ona sog'ligingiz yaxshimi chindan
Ko‘rdim kuchsiz hamir qorganingizni
Bilmayman zominga borganingizni
Ko'rmadim dardim deb yorganingizni
Ona sog'ligingiz yaxshimi chindan
Hayotning sinovdek nag'malari bor
Sizga bir gap bulsa dunyo menga tor
Farzandman har kuni so'rashim darkor
Ona sog'ligingiz yaxshimi chindan
Chumolidek ishlab olmaysiza dam
Yoshlikda keltirdim ko'plab tashvish g'am
Yashirmang iltimos nima bo'lsa ham
Ona sog'ligingiz yaxshimi chindan
Ilinsam bir nima deysiz o'zing ol
Sizniki sherlarim so'zimdagi bol
Mayli milyon marta so'ray hol ahvol
Ona sog'ligingiz yaxshimi chindan
Singlim yoningizdan jilmayaptimi
O'y hayol bag'ringiz tilmayaptimi
Issiq yomon tasir qilmayaptimi
Ona sog'ligingiz yaxshimi chindan
Sog' yuring tobingiz qochib qolmasin
Alloh boshimizga sinov solmasin
Oyog'im yo'qlashdan hech ham tolmasin
Ona sog'ligingiz yaxshimi chindan
Bo'ynimga olaman hamma jazoni
Ostida ustida yer u fazoni
Aldamang maylimi Sarvar Mirzoni
Ona sog'ligingiz yaxshimi chindan
✍Sarvar Mirzо
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
📹 Ака ва Сингил ✨
Синглиси учун тоғларни талқон қиладиган бу ака эмасми..
Синглингизни йўқланг...
Ўчмас дилда, юракда доғдир,
Ҳаёт оғир, гохо яккалар,
Сизни кўрса, яшнаган боғдир,
Синглингизни йўқланг Акалар.
Ишда балким, уйдадир ёри
Рўзғорига қилинг бозорни
Тугаб битсин, дилда озори,
Синглингизни йўқланг Акалар.
Ўтмоқда кун, ғанимат ойлар,
Хар лахзаси, соғинчни жойлар,
Келарми? Деб, йўлингиз пойлар,
Синглингизни, йўқланг Акалap
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Онасини қотилига айланган ўғил🥹
Она ғанимат😢
Соғинмангиз кўнглингизни синиғида.
Айб изламанг қариб қолса қилиғидан.
Сизни дея юзларига ажин тушди.
Онангизни қадрлангиз тиригида.
Нон уватса қўларини ўпиб қўйинг.
Онангизга соғинганиз айтиб қўйинг.
Жаннатизни дуосини олиб қолинг.
Онангизни қадрлангиз тиригида.
Болам дея жонин берган умрин сизга.
Кутар эди уйқу келмай ҳира кўзга.
Дуо қилинг ҳар кун кирсин дея юзга.
Онангизни қадрлангиз тиригида.
Сочларини оқларида ўзингиз бор.
Кутаётган кўзларида кўзингиз бор.
Қайтинг уйга рисқингиз бор тузингиз бор.
Онангизни қадрлангиз тиригида.
Давлатингиз тияб қўйинг билинмайди.
Онадайин меҳрин ҳеч ким илинмайди.
Етимлардек ҳеч ким бағри шилинмайди.
Онангизни қадрлангиз тиригида.
Малак Сиймо ✍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
МЕҲРИБОН ОНА ҚОЛИБ
Меҳрибон она қолиб,
Меҳр кимдан излаймиз.
Онани бағрин тилиб,
Ўзга биров сизлаймиз!
Кўзи кутар интизор,
Ўзи кутади зор-зор.
Фарзанд деб кечади ор,
Оналарни қилма хор!
Ҳур малаклар ўткинчи,
Мол-давлатлар кетгувчи.
Ғам-аламинг ютгувчи,
Онажонинг эъзозла!
Отамиз ўтиб кетди,
Онам омонат этди.
Фалак қадрига етди,
Наҳот қадрин етмасанг!
Ўзгалар йўли бошқа,
Зор эмас онанг ошга.
Кирса онанг юз ёшга,
Болам деб келар қошга!
Худодан қайтар бир кун,
Ўшанда кунингдир тун.
Эслаб қол ўзинг учун,
Пушаймон этасан шу кун!
Меҳрибон она қолиб,
Меҳри йўқни сизлаймиз!
Йўлчи Рўзиев
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Узоқ бўлсин умрингиз она,
Сизсиз хаёт рангин олмайди
Сиз ўзингиз умримга шона,
Бошқалардан кўнглим тўлмайди
Узоқ бўлсин умрингиз она,
Сизсиз бир кун ололмам нафас
Дунёсини олсинда ана,
Сизсизликка тутмасин қафас.
Узоқ бўлсин умрингиз она,
Тутган меҳрим уволдир ёрга
Минг йил яшаб бўлдим бегона
Дунёсига сохталик ёрда.
Узоқ бўлсин умрингиз она,
Сиздан бўлак бўлмас сира дўст.
Кўз ёшимга малҳам ягона,
Илон чақмай ташлаб ўтар пўст.
Узоқ бўлсин умрингиз она,
Чаёнларга тўлганда қўнжим
Ёлғон ичра хаёт девона,
Шоқолларга тутиб илинжим.
Узоқ бўлсин умрингиз она,
Саратонда қолмайин музлаб.
Сиз бор қуёш бўламан ёна,
Чарсиллаган чўғдайин тезлаб.
Узоқ бўлсин умрингиз она,
Дунё етим дейишгани рост.
Етимларга қўшмайин яна,
Руҳни гўрга қўйманг илтимос.
Узоқ бўлсин умрингиз она,
Худойимдан шудир ўтинчим.
Оғир хаёт, тақдир пешона,
Сиз бор чидар кўнгил ўкинчим.
Шалола Жалолова ✍️
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Кунинг борми,меҳр тутмаган.
Олислардан, йўлим кутмаган.
Тирикликда боринг билмаган
Ношуд боланг кечир онажон.
Кўзларингда кўрдим ҳар дам нам,
Баҳор тутмай,қиш бердим алам.
Энди дардим чизади қалам,
Ношуд боланг кечир онажон.
Мансаб дедим, кимга гул отдим,
Бегонага, дил сирим сотдим.
Нафсига қул кўзларга ботдим,
Ношуд боланг кечир онажон.
Меҳр бериб, санамга чопдим,
Сафар айлаб саробга ботдим.
Дунё кезиб,шунчалар толдим,
Ношуд боланг кечир онажон.
Эшит ҳолим сиёҳдир кўнглим,
Менла ўчди довруғли дамим.
Қабринг қучиб,айтай аламим,
Ношуд боланг кечир онажон.
Онажоним, унутолмадим,
Тирикликда бир тўёлмадим
Ҳолини ҳам ҳеч сўролмадим,
Ношуд боланг кечир онажон.
Энди босар йўлларим лойдир,
Борар жойим кунларим тордир.
Сенсиз ўтар дамларим хордир,
Ношуд боланг кечир онажон.
Марҳабо Каримова
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ғанимим дўстман деб ёнимда юрса
Қалбим гулшанининг гуллари сўлса
Умрим баҳорида қаҳратон кезса
Фақат йиғлаганим онам билмасин
Минг ёниб куйсам ҳам танам ёнмайди
Оташин ўт бўлар асло сўнмайди
Сукутла яшашга қалбим кўнмайди
Фақат йиғлаганим онам билмасин.
Айтинг муҳаббатнинг юраги борми
Бахтим уни кутиб йўлида зорми
Кўзларим ёшлатган бевафо ёрми
Фақат йиғлаганим онам билмасин.
Тақдир ёзганига асло гинам йўқ
Юрагимни тешиб ўтдику бир ўқ
Жоҳил туйғуларим баъзан урар дўқ
Фақат йиғлаганим онам билмасин
Ийманаман гоҳо оқса кўз ёшлар
Илтижо қиламан етсин бардошлар
Сиримни сотдилар сохта сирдошлар
Фақат йиғлаганим онам билмасин
Маҳзун қароқларим тўкар кўз ёшлар
Гумон зулмат томон йўлларим бошлар
Тақдир берган азоб дилимда яшар
Фақат йиғлаганим онам билмасин
Салгина ғам чексам юрар огоҳим
Саратонда қолсам соям, паноҳим
Умрин узоқ қилгин Қодир Аллоҳим,
Фақат йиғлаганим онам билмасин.
✍ Санобар Тилакова.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ўғлим бор деб қувониб юрган,
Ташвишимга мудом қайғурган.
Доим қўли елкамда турган,
Ҳаммадан зўр дадам бор менинг.
Чўчимайман дунё ишидан,
Бу ҳаётнинг ёзу қишидан...
Азизроғим барча кишидан,
Ҳаммадан зўр дадам бор менинг.
Меҳнат қилиб қўли қадоғим,
Миннати йўқ қадри ардоғим.
Ишонганим суянган тоғим,
Ҳаммадан зўр дадам бор менинг.
Жаннатимсиз қалбимнинг қўри,
Уйим файзи, даврамиз тўри.
Мақтанаман дадалар зўри,
Ҳаммадан зўр дадам бор менинг.
Сиз бор гўзал байраму тўйим,
Осмонларга етади бўйим.
Онам билан чин дуогўйим,
Ҳаммадан зўр дадам бор менинг.
Шиддатимсиз, шахдим ўзингиз...
Султонимсиз, тахтим ўзингиз.
Шахзодаман бахтим ўзингиз,
Ҳаммадан зўр дадам бор менинг.
Онам билан юрсинлар доим,
Умрин узоқ қилгин Худоим..
Кўзларимга сурайин пойин,
Ҳаммадан зўр дадам бор менинг.
✍ Одилбек Қодиров
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ЖОНИМ ОНАМ
Кеча кундуз парвонам,
Фариштамсиз ягонам,
Сиз билан ёруғ олам,
Муштипарим жон онам.
Доим кулсин юзингиз,
Дармон бўлар сўзингиз,
Меҳр тўлган кўзингиз,
Жаннатимсиз жон онам.
Қилмайсиз ҳечкимдан кам,
Дилхонамдан кетар ғам,
Жигарларим бўлар жам,
Меҳрибоним жон онам.
Умир бўйи оилам дер,
Суянчиғим ғамим ер,
Фақат болам болам дер
Мунисгинам жон онам.
Тоғлар эгмас қади бор,
Қувончлидур беғубор,
Ёмонлардан қилар ор,
Меҳрибоним жон онам.
Аллоҳ эшит сен нолам,
Кулиб юрсин жон онам,
Ёлғиз мени ягонам,
Жаннатимсиз жон онам.
Фаришта менинг онам,
Жоним аҳир бу онам.
✍ Солиҳабегим
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Шевада ёзилган шеър:
Аяоооо...
Бир умр ёнизда турип бераман,
Осмонда ойларни олип бераман,
Сиз борсиз қувнайман, сиз бор куламан,
Аяоооо сизни жуда яхши кўраман!
Дилимда борини айтолмаганман,
Ҳисларимни изҳор этолмаганман,
Сиз учун гўзал шеър битолмаганман,
Аяоо сизни жуда яхши кўраман!
Қизингиз шошқалоқ, жичча эркароқ,
Асрайсиз асраган мисоли қароқ,
Сизни яхши кўрмай бўлади қандоқ?
Аяоо сизни жуда яхши кўраман!
Боризга шукурлар бўлсин волидам,
Дунёда ҳеч кимдан қилмадингиз кам,
Табиий ҳисларимни айтайин мен ҳам,
Аяоооо сизни жуда яхши кўраман!
Сизга катта раҳмат танда жон учун,
Соч куйиб ёпганиз иссиқ нон учун,
Мумтозбегим айтар ростини бугун,
Аяоооо сизни жуда яхши кўраман!
✍Мумтозбегим
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОНА ВА КИЗ
Кеча оқшом онамни,
Эслаб роса йиғладим.
Соғиндимми, хижронми?
Рости буни билмадим.
Кизим кўриб ҳолимни,
Деди: она не бўлди?
Дедим: болам дилимни,
Соғинч косаси тўлди.
Кизим деди: онажон,
Бир укалаб қўяйми?
Иссиқ чой дамладим, ё,
Бир пиёла қуяйми?
Ортингизга пар ёстиқ,
Қўйиб қўйдим суянинг.
Ўрнингиздан турсангиз,
Елкам тутай тиянинг.
Тоғорага сув қуйиб,
Оёғингиз ювайми?
Ё битта қуръон ўқиб,
Ғамларингиз қувайми?
Елпиғичда елпийми?
Рохат олар жонингиз.
Шайман хизматингизда,
Ҳар лаҳза, ҳар онингиз.
Онажон айтинг фақат,
Нечун кўзингизда ёш?
Гўё булут ортида,
Қолиб кетгандай қуёш.
Болажоним меҳридан,
Баттар тўлиб йиғладим.
Майли болам эшит деб,
Аста бошин силадим.
Болам бувижонингни,
Эслаб йиғладим бехос.
Парво қилма бу йиғи,
Фарзанд соғинчига хос.
Сенгa ҳавас қиламан,
Она десанг ярашар.
Дуо қилсам хаққинга,
Кўкда малак талашар.
Бувинг хизматларида,
Мен ҳам сендек турганман.
Дуоларин меваси,
Сендек фарзанд кўрганман.
Онам дуо қилгандай,
Дуо қилай хаққинга.
Доим соғ бўл, омон бўл,
Жон фидо бўл халқинга.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
#Рамазон_туҳфаси
Онангизни биргина ҳурсандчилиги жаннатнинг калитидир🥰
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Оналар бор экан, мунаввар ҳаёт,
Оналар бор экан, ғам йўқ, алам йўқ.
Шоир қаламидан тўкилар баёт,
Оналар меҳридан обод ер-у кўк.
Аслида бир кунлик байрам нисбийдир,
Оналар ҳар куни арзир қадрга.
Она муҳаббати сувдек табиийдир,
Онадек бўлолмас ҳеч ким сабрда...
Оилам, болам деб, тинмайди сира,
Қирқта жонини қирқ мингга бўлиб.
У билан, бошланар гулгун баҳор ҳам,
Ўрикларнинг оппоқ, гули очилиб.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Бемор бўлса гар у зот,
Титроқ босар танамни.
Роббим айла эҳтиёт,
Ҳаста қилма онамни.
Уларсиз яшаш оғир,
Тингла бир бор ноламни.
Ўтинаман эй Тангрим,
Ҳаста қилма онамни.
Онажоним онам мани,
Меҳрибоним жоним мани.
Отамнинг кўнгил ардоғи,
Жаннатгўшам мани.
Йўқ улардек меҳрибон,
Тушунарлар одамни.
Жонини айла омон,
Ҳаста қилма онамни.
Келтирдилар дунёга,
Кўрди қанча аламни.
Чидадилар синовга,
Ҳаста қилма онамни.
Дил ярим биласан лек,
Янгилама ярамни.
Қўйиб ҳаётимга чек,
Ҳаста қилма онамни.
Муштоқдирлар йўлимга,
Қалбин тилма онамни.
Розидирман ўлимга,
Ҳаста қилма онамни.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Онам бугун мехмоним бўлинг.
Айтар ширин забоним бўлинг
Бору йўғим,жахоним бўлинг
Кўнгил очиб ёзай дастурхон
Онам бугун мехмоним бўлинг.
Иссиқ нонлар ёпиб берайин
Нима ейсиз.. топиб келайин
Хизматизга чопиб елайин
Онам бугун мехмоним бўлинг.
Дилда пинхон соғинчим айтиб
Боролмадим ўзим хеч ортиб
Юрагимга мехрингиз тортиб
Онам бугун мехмоним бўлинг.
Дуогўйим мехрибонгинам
Сочларига қўнган қоргинам
Ғаниматим кўнгли зоргинам
Онам бугун мехмоним бўлинг.
Қадоқ қўлиз юзимга босай
Дардларим кўп юрагим ёзай
Бола бўлиб бағризни сезай
Онам бугун мехмоним бўлинг.
Кўксингизда унган лоламан
Қўшиги йўқ мунгли ноламан
Келар чоғиз ғамдан тонаман
Онам бугун мехмоним бўлинг.
Рўзғор ишин бир четга суриб
Қошингизда ўтирай кулиб
Дийдоризга ошиқдим тўлиб
Онам бугун мехмоним бўлинг.
Барчиной Йўлдашева.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ховлида зўрға юрар,
Қўли қалтираб турар,
Шундаям бахтинг сўрар,
Онангга боқ, онангга.
Ҳолига қара, кўргин,
Юзлари ажин, сўлғин,
Онанг у, раҳм қилгин,
Онангга боқ, онангга.
Берган хар бир кунини,
Уйқусиз кўп тунини,
Тўлолмайсан хунини,
Онангга боқ, онангга.
Қўлида бўртган томир,
Қалтираб қилар хамир,
Жони эмаску темир,
Онангга боқ, онангга.
Раҳим қилмайди биров,
Тандирга ёқар олов,
Сочлари оппоқ қиров,
Онангга боқ, онангга.
Тақдир номард кўндирар,
Тиззаси оғриб юрар,
Ғўзопоя синдирар,
Онангга боқ, онангга.
Бир ойда бир келасан,
Тўртта нонни берасан,
Яна таъна қиласан,
Онангга боқ, онангга.
Эй фарзанди дилозор,
Онангга берма озор,
Қайтиб келмас у бахор,
Онангга боқ, онангга.
Қўллари қара қадоқ,
Хасратдан юзлари доғ,
Умрини қилган адоғ,
Онангга боқ, онангга.
Отанг кўрмасин дейди,
Ма болам олгин дейди,
Халтангга солгин дейди,
Онангга боқ, онангга.
Рўзғорим деб чопасан,
Гоҳо итдек қопасан,
Ўлса қайдан топасан,
Онангга боқ, онангга.
Сочлари оппоқ қиров,
Раҳим қилмайди биров,
Ўчоққа ёқар олов,
Онангга боқ, онангга.
📚-Камронбек Исмоилов
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Baxtimsiz dada
Poyingizga qo'yay boshimni,
Mening toj-u taxtimsiz dada.
Ulg'aytirib omon yoshimni ,
Bu dunyoda baxtimsiz, dada !
Hayotimning naqshi o'zingiz ,
Barchamizdan yaxshi o'zingiz,
Farmon bilay aytar so'zingiz ,
Bu dunyoda baxtimsiz, dada !
Soyangizda davrimni suray ,
Izingizdan mardona yuray ,
Mehringizdan bir saroy quray,
Bu dunyoda baxtimsiz, dada !
Suyanganim, ketmas davlatim,
Siz - qiblagoh, onam-jannatim,
G'animatim, to'kin savlatim ,
Bu dunyoda baxtimsiz, dada !
Bardam bo'ldim olib nasihat ,
Shavqatingiz hamki beminnat,
Umringizni bezagan mehnat ,
Bu dunyoda baxtimsiz, dada !
Jo'shar bugun tomirda qonim,
Sizku mening po'lat qalqonim,
Duo qiling ey, mehribonim ,
Bu dunyoda baxtimsiz, dada !
✍Sug'diyona
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?