Бошга тушса ногоҳон ташвиш,
Жигарлар ҳам юзин бураркан.
Бўлса ҳамки эл аро миш-миш,
Онанг йиғлаб отанг куяркан.
Қулаганда баланд бир қоя,
Отанг бериб чинордек соя,
Туғулмаган дардингга доя,
Онанг йиғлаб онанг куяркан.
Ҳаётингдан келсанг гар нолиб,
Дардларингдан дастурхон солиб,
Болам дея бағрига олиб,
Онанг йиғлаб онанг куяркан.
Таскин берар хонангга кира,
Қалб оғриғин билдирмай сира,
Кўз ёшлардан кўзлари хира,
Онанг йиғлаб отанг куяркан.
Ёши ўтиб қолса ҳам қариб,
Йўл йўлакай тўртта нон олиб,
Зўрға юриб ёнингга бориб,
Онанг йиғлаб отанг куяркан.
Сочларида оқарган тола,
Онанг куйиб қиларкан нола,
Қирқ ёшда ҳам боласан, бола,
Онанг йиғлаб отанг куяркан.
Хеч ўйламас ўзини улар,
Қалби оғриб кўзлари кулар,
Асли пойи жаннатинг шулар,
Онанг йиғлаб отанг куяркан.
Бошга тушса ногоҳон ташвиш,
Дўстларинг ҳам юзин бураркан.
Бўлса ҳамки, эл аро миш-миш,
Онанг йиғлаб отанг куяркан.
Камронбек Исмоилов
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
#Рамазон_туҳфаси
#Ибрат
Дуо қилинг, Азизлар!
Ҳар ота-онага фарзандидан меҳр-оқибат, ҳурмат-эхтиром кўриш насиб қилсин...
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
* * *
Яна остонада оттирдингми тонг,
Яна ёстиғинга қўймадингми бош.
Соат юрагингдек ураяпди бонг.
Вужудингдек ёниб чиқмоқда қуёш!
Яна соғиндингми болангни она,
Кўзларинг йўлига тўкдингми яна,
Сени ҳижронларга қилган ҳамҳона,
Болангдан ранжигин, бир борагина!
Тушинга кирдими қўлим қадоғи,
Жоним оғриқларин сездингми наҳот.
Она деган сўзнинг ҳазин титроғи,
Менинг забонимда қотди умрбод.
Болам деб бағрингни баҳридан ўтдим,
Дунё деб жаннатдан кечдим, нотовон!
Кел десанг боламнинг қошига кетдим,
Қандай ранжимайсан мендан онажон!
Сабрингни қошида эрир қоялар,
Бардошинг олдида олам чўкар тиз,
Мусофир юртларда нурлар, соялар,
Мени ютиб қўяр дуоларингсиз!
Яхшию ёмонлар сероб бу жахон,
Фақат онам битта, онам бир дона.
Мен сени йўқлашга топгунча имкон,
Илоҳим ўлмайин тургинда она!
Малика Тавфиқ
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
МЕНДАН АВВАЛ
ЎЛМАСИНЕ ОНАЖОНИМ..
Онамни умрини узоқ қил Роббим.
Агар керак бўлса бераман жоним.
Менга жуда керак, яшайолмайман.
Мендан аввал ўлмасиней онажоним.
Орзуйим бор тавоф қилиб, оёқларин.
Юзларимни ювсам эди, йўқ армоним.
Юлиб олсам танадаги дардларини.
Мендан аввал ўлмасиней онажоним.
Чидолмайман рахм қилгин ўзинг менга.
Сендан бошқа дардкашим йўқ Художоним.
Умрим берай керак эмас хаёт усиз.
Мендан аввал ўлмасиней онажоним.
Онамсиз мен, хеч киммасман жигарим йўқ.
Опам, синглим, акам укам хатто ёрим.
Хавотирдан музлаяпман жоним оғриб.
Мендан аввал ўлмасиней онажоним.
✍Малак. Сиймo
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Сиз ҳеч қачон тöлаб бöлмайдиган даражада қарзга ботиб, қарздор
бöлганмисиз???
Мен шундай қарздор бöлдим.
ОНАМдан!!!
Илк бор жон олдим, кейин туганмас меҳр олдим, сöнг ёшлигини, соғлигини,
гöзал қоматини, нокамтарликка йöймангу чиройини ҳам олдим....
Эвазигачи дейсизми??? Эвазига эркалик, инжиқлик қилиб асабларини олдим. Сöнг
эса беъмани муаммоларим, дардларим, харажатларим ҳақида харҳаша қилиб тим қора сочларини олдим... Шунча олганларим эвазига Онам ҳар
дуосида Аллоҳдан öзи учун эмас фақат мени кулишимни, дард
кöрмаслигимни, бахтимни сöради...
Онажоним, сиз қандай мўжизасиз, ҳеч бир миннатсиз, ҳеч бир кутишсиз
борингизни, керак бöлса жонингизни берасиз!!! Биз ҳар 1 ёшга
улғайганимизда сиз 1 ёшга қарияпман деб эмас, фарзандим 1 ёшга
улғайди деб хурсанд бöлдингиз. Сиздан шууууунча олганларимиз учун
бера олган биргина айтишга арзигулик нарсамиз севгимиз бöлди. Сизни жуда қаттик севдик. Буни ёшлик қилиб ёки қайсарлик қилиб кöрсата олмасмиз, лекин
жуда қаттиқ яхши кöрамиз Онажоним!!!
Аллоҳимдан шуни сöрардимки, бутун умр, ҳаётим давомида мана шундай
ёнимда туринг, бизни дуо қилиб, ҳаётимизни чиройли қилиб бошимизда
туринг. Бугун Аллоҳимга ҳамд айтаман, мени айнан сизнинг фарзандингиз қиллиб яратгани учун, менга сиздек она бергани учун... Яхшиям
борсиз... Яхшиям мени ОНАМсиз...
Кимни Сизга ўхшатай Она
Ҳижрон қийнар азоби дилда,
Дийдор балки Қиёмат кунда?
Меҳрингизга зорман, зор яна,
Кимни Сизга ўхшатай Она?
Синови куп дунё ғамхона,
Дардга тўла юрак вайрона,
Соғинганда йиғласам яна,
Кимни Сизга ўхшатай Она?
Хувиллаган ховлимни кезиб,
Хар хонадан сизни ахтариб,
Йўқлигингиз биламан кўниб,
Кимни Сизга ўхшатай Она?
Хаёллардан излаб кўраман,
Унутмайман эслаб юраман,
Эслаганда йиғлаб оламан,
Кимни Сизга ўхшатай Она?
Махсудангиз йиғлади яна,
Соғиндим деб Сизни жон Она,
Беминнатим, мехрибон яна,
Кимни Сизга ўхшатай Она.?
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Қаранг кунлар кунга уланиб,
Вақтлар елдек елибди она.
Ўн бир ойга Аршни айланиб,
Рамазоним келибди она.!
Гуноҳлардан поклай деб дилни,
Шукурларга тўлдириб тилни.
Яна ортда қолдириб йилни,
Рамазоним келибди она.!
Кўнгилларда тўпланибди гард,
Кимлардадир ошиб кетди дард.
Хидоятга бошлайдиган мард,
Рамазоним келибди она.!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Дийдорингиз кўргани шошиб борай онажон,
Соғинчдан икки кўзим ёниб борай онажон.
Қутлуғ моҳи рамазон рўза тутиб чарчаманг,
Ифторликка нималар олиб борай онажон.
Вақт йўқ баҳор ёз кузим иш кўп баҳона сўзим,
Бугун ўзимдан ўзим нолиб борай онажон.
Инсоф бер деб ўғлимга зор боқасиз йўлимга,
Иймон нурин дилимга солиб борай онажон.
Ният қилиб тонг азон меҳрингизга ташна жон,
Ёнингизга рамазон айтиб борай онажон.
Дуоингиз олгани меҳрингизга қонгани,
Бирга ифтор қилгани шошиб борай онажон.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Онамнинг қабридан, бошланар баҳор...
Кўнглимга аламли ўйлар тўлдириб,
Гоҳида йиғлатиб, гоҳи кулдириб.
Жудолик дардига аранг кўндириб,
Онамнинг қабридан бошланар баҳор.
Шаббода келтириб хушбўй исини,
Кўзимга суртгудек бўлдим изини.
Бинафша кўрпаси ёпиб устини,
Онамнинг қабридан бошланар баҳор.
Турфа хил гул безабди, оҳ, мозорини,
Унутиб ёмон сўз, хам озорини.
Армонга кўмганча мен безорини,
Онамнинг қабридан бошланар баҳор.
"Она"деб чорлашни қилиб мен армон,
Оҳ, нетай меҳрини қумсарман хамон.
Билмайман, не қилай, соғиндим ёмон,
Онамнинг қабридан бошланар баҳор.
Ўзимга дўст тутиб, соғинч дардини,
Бир бора қучолмай мўжаз қабрини
Кўнглимга жо қилиб яна сабрни,
Онамнинг қабридан бошланар баҳор.
Мовлудабону Имомназарова
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
••••
Тиззангизга бошимни қўяй,
Жаннат ифорингизга тўяй.
Борингиздан ўзим ўргилай,
Она тўйиб бир гаплашайлик.
Ёшингиз ҳам анча ўтибди,
Кўзларингиз йўлим кутибди.
Дунё мени кўп чалғитибди,
Она тўйиб бир гаплашайлик.
Келсам кунлар уланиб ойга,
Уринасиз овқатга, чойга.
Бориб ҳеч ким тополмас жойга,
Она тўйиб бир гаплашайлик.
Кўча-куйдан аҳтариб дардкаш,
Тополмадим сиздайин дилкаш.
Кулдирасиз бўлиб ҳазилкаш,
Она тўйиб бир гаплашайлик.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОНАМНИНГ ГАПИ...
Кеча сим қоқмадинг, кун бўйи кутдим,
Қўлимдан тушмади телфон тунда ҳам.
Овозинг эшитсам, яхши ухлардим,
Оғриб қолмадингми, ўйладим болам?
Иш деб, жон куйдириб юрасан доим,
Заҳматлар чарчатиб қўймасин дейман.
Сақласин, ҳасаду қасддан Худойим,
Болам,тушимда ҳам ғамингни ейман.
Сени йўқлаб келди, кеча бир аёл,
Қизи шеър ёзармиш, мақтади, толдим.
Болалик пайтингга чорлади хаёл,
Шоир бўлганингни сезмай ҳам қолдим.
Ўкинган бўлсанг ҳам, энди ким билар,
Рўзғорим юкини бирга тортганим.
Ўйласам кўксимни чўғдек куйдирар
Суйган китобингни ўтга отганим.
Қачон, қаерларда шеър ёздинг, қизим,
Кимлардир юрибди қизини мақтаб.
Шоир қилдимикан, бешик бошида,
Ойнинг нурларида ўқилган китоб.
Орзуйинг нима деб, сўрамадим ҳам,
Сен моҳир тикувчи бўласан, дедим.
Мум тишлаб яшаган, шоирим болам,
Айтган сўзларимга кирасан, дердим.
© Мунаввара Усмонова
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
8 МАРТ ТИЛАКЛАРИ..
🌹Азиз, мунис ва муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!
💐 Барчангизни «8-март Халқаро хотин-қизлар куни» билан чин юракдан муборакбод этамиз.
🌹 Сизларга узоқ умр, сиҳат саломатлик ва бахт-саодат, тилаймиз. Кундалик ишларингизда, хаётингизнинг барча жабхаларида омад қуши Сизларга хамиша хамрохлик қилсин!
🌷 Бахтимизга доимо соғ-омон бўлинглар!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ассалому алайкум ОНАЖОН!!! Яхшимисиз? Сизни баҳор фаслининг энг чиройли, энг гўзал байрами билан, ЎЗИНГИЗГА ўхшаган энг чиройли байрам билан ТАБРИКЛАЙМАН!!!
Рахмат айтмоқчиман ОНАЖОН! Борлигингизга, мени онам бўлганингизга ва ҳамма-ҳаммасига
Онажонларимизга юбориб қўямиз🥰
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
«ТАБРИКНОМА»
Не сўз билан бошлашга хам ўйланаман,
Қандай табрик йўллайин деб қийналаман,
Сизга совға излаб дўкон айланаман,
Айтинг менга бўлса бирор камингиз?
Қутлай ахир бугун сизни байрамингиз!
Онам, опам, синглим яқин суюклигим,
Сиз бор асли шунда мени буюклигим,
Сиз йўқ унда уйда бизни кутади ким?
Бизга олий неъмат сизни борлигингиз!
Қутлуғ бўлсин қадрдоним байрамингиз!
Гохо битта ширин сўз хам айтолмаймиз,
Ранжитамиз кўз ёшингиз артолмаймиз,
Узр сўраб бир дона гул тутолмаймиз,
Бугун сизга қайтарайин хуш дамингиз,
Қадрдоним қутлуғ бўлсин байрамингиз!
Хар кун сизга пешвоз рўзғор юмушлари,
Супир-сидир яна фарзанд ташвишлари,
Парвойимиз келмас сиздан кетиб нари,
Қадрига хам етмаймиз гох мехнатингиз,
Қадрдоним қутлуғ бўлсин байрамингиз!
Сахар туриб тандирларда ёпасиз нон,
Фаранг бўйи келмас сизда жамбил райхон,
Турмушиздан нолимайсиз сиз хеч қачон,
Ўзим олай бугун барча ғамларингиз,
Қадрдоним қутлуғ бўлсин байрамингиз!
Қулоғингиз тўлди қанча эртакларга,
Ваъдаларни бериб йўйдик эрмакларга,
Худо инсоф бериб бу кун эркакларга,
Бахт қувончдан кулдиришсин юзларингиз,
Қадрдонлар қутлуғ бўлсин байрамингиз!
Аёлини эъзозлаган эрлар обод,
Аёлларни эъзозлаган юртлар обод,
Кўрмоқ насиб этсин хар кун сизларни шод,
Бахтимизга омон бўлинг хар бирингиз!
Азизларим қутлуғ бўлсин байрамингиз!
8-Март Халқаро Хотин-қизлар байрамингиз билан чин дилдан табриклайман!
✍Муаллифга рахмат.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОНАЖОН МEН СИЗНИ СОҒИНСАМ
(илтимосларга биноан ёзилди)
Қўлларим чўзилмас ошларга,
Бардошим айланар тошларга.
Кўзларим тўлади ёшларга,
Онажон мен сизни соғинсам.
Татимас мол дунё ҳар зарим,
Сиз йўқсиз бебахо гавҳарим.
Кўнглим зор, бечора дил ярим,
Онажон мен сизни соғинсам.
Тунлари йўлимни ким пойлар,
Кеч келсам таому, йўқ чойлар.
Ҳамроҳим ҳеч кимса йўқ жойлар,
Онажон мен сизни соғинсам.
Дардимга малҳам йўқ биргина,
Дунёнинг ҳавоси димгина.
Расмингиз қучаман жимгина,
Онажон мен сизни соғинсам.
Ўксирман ҳар қилган ишимда,
Минг ҳаёл чалғитар ҳушумда.
Кутаман интизор тушимда,
Онажон мен сизни соғинсам.
Сиз юрган ерларни ўпарман,
Аҳтариб қайлардан топарман.
Опамни кўргани борарман,
Онажон мен сизни соғинсам.
Билдирмай минг дардга тўярман,
Уҳлолмай бағримни ўярман.
Рўмолингиз ҳидлаб қўярман,
Онажон мен сизни соғинсам.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ташаккур онажон.!
Сиз бор дунё нурли чароғон,
Сиз бор бахтга ошноман она.
Меҳрингизни қанчалар туйсам,
Яна шунча ташнаман она.!
Сиз баҳорим ёзимсиз онам,
Бошимдаги тожимсиз Онам!
Сиз бор қаддим букилмас сира
Шодон қалбим ўкинмас сира
Юзим ёруғ сиз билан ҳар дам
Зардек қадрим тўкилмас сира.!
Сиз мўътабар ҳожимсиз онам,
Бошимдаги тожимсиз онам.!
Дуоингизла куним бошланар
Барака файиз уним бошланар
Мен шунчалар бахтлиман онам,
Қувончлардан кўзим ёшланар.
Сиз қувончим шонимсиз онам,
Бошимдаги тожимсиз онам.!
Сизла умрим кўклам ёз бўлсин,
Бошим баланд кўксим тоғ бўлсин.
Меҳрибоним жаннатим онам.
Сизга жоним пояндоз бўлсин.!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Dadamni sogʻinib yigʻlayman..
Dardim bitmas tugamas qaygʻu,
Yuragimda zaxarli ogʻu,
Meni ezar sogʻinchlar dogʻi,
Dadamni sogʻinib yigʻlayman.
Sogʻinaman koʻzm yoshlayman,
Kulgan yuzin hamon eslayman,
Koʻzda yoshim koʻnglim gʻashlayman,
Dadamni sogʻinib yigʻlayman.
Duo qilib yursachi edi,
Uy turida tursachi edi,
Olloh qaytib bersachi endi,
Dadamni sogʻinib yigʻlayman.
Tomchilaydi achiq koʻz yoshlar,
Xasratimdan titraydi toshlar,
Chidolmaydi bunga bardoshlar,
Dadamni sogʻinib yigʻlayman.
Oʻtsa hamki sanoqli yillar,
Tushlarimga kirasiz tunlar,
Qamrab olgan meni shu oʻyglar,
Dadamni sogʻinib yigʻlayman.
Sohiba Qurbonova✍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Келганида Рамазон ойи,
Ноз неъматга тўлдир ошхонанг,
Овқатланиш пайти бўлганда,
Саҳарликсиз қолмасин онанг.
Ифторликсиз қолмасин отанг.
Улар учун ўзингсан бори,
Тегмас сенга сира озори,
Қуриганда тинка мадори,
Саҳарликсиз қолмасин онанг.
Ифторликсиз қолмасин отанг.
Қарагин вақт кучини олган,
Сочларига қировлар солган,
Ҳасса тутиб мунғайиб қолган,
Саҳарликсиз қолмасин онанг.
Ифторликсиз қолмасин отанг.
Қо‘лларида бўлсада титроқ,
Сендан ёрдам сўрамас бироқ,
Ухлаб қолма тургин эртароқ,
Саҳарликсиз қолмасин онанг.
Ифторликсиз қолмасин отанг.
Ярим кўнгли сен билан бутун,
Кўмаклашгин таҳорат учун,
Хабар олгин ҳолидан ҳар кун.
Саҳарликсиз қолмасин онанг.
Ифторликсиз қолмасин отанг.
Қолса ҳамки оёғинг толиб.
Ул-бул олгин бозорга бориб,
Иссиқ кунда чанқайди ҳориб,
Саҳарликсиз қолмасин онанг.
Ифторликсиз қолмасин отанг.
Олиб келиб мевалар сара,
Не ейсиз де кўнглига қара,
Фарзандисан шу кунга яра,
Саҳарликсиз қолмасин онанг.
Ифторликсиз қолмасин отанг.
Кучинг етса бир бурда нонга,
Бир пиёла сув қора қумғонга,
Топганинг қўй хўп дастурҳонга,
Саҳарликсиз қолмасин онанг.
Ифторликсиз қолмасин отанг.
Сен тиргак бўл таёқ тутгунча,
Хурмо есин алам ютгунча,
Сергак бо‘лгин рўза ўтгунча,
Саҳарликсиз қолмасин онанг.
Ифторликсиз қолмасин отанг.
Муаллиф:✍ Комила Қиз
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Kanalimizda reklama narxlariga o‘zgarishlar kiritildi, narxlar arzonlashdi kimni kanali yoki gruppa, ishlab chiqarish maxsulotlari bo‘lsa yozurasizlar. @rekfm1
Читать полностью…МЕН ОНАМНИ ЯХШИ КЎРАМАН.
Фидо бўлсин минг битта жоним,
Дуосидан униб ўсаман,
Жаннат бўйли мехри уммоним,
Мен Онамни яхши кўраман.
Сўзларидан тўкилар маржон,
Юзларида ойни кўраман,
Жаннатимга берилган имкон,
Мен Онамни яхши кўраман.
Хонадоним нури, чироғи,
Яратганга шукур қиламан,
Сафар қилсам қийнар фироғи,
Мен Онамни яхши кўраман.
Ўзи емай едирсам дейди,
Янгисини кийдирсам дейди,
Боламга деб нимча тўқийди,
Мен Онамни яхши кўраман.
Дунё асли беш кунлик рўё,
Хар бир қўлда миннат дийдиё,
Фариштага ўхшайди гўё,
Мен Онамни яхши кўраман.
Соддагинам, мехрибонгинам,
Пойингизда гуллайди олам,
Бу дунёда танхо ягонам,
Мен Онамни яхши кўраман.
Бел боғлайин хизматингизга,
Умрингизни бердингиз бизга,
Зор қилмасин изларингизга,
Онам сизни яхши кўраман,
Мен Онамни яхши кўраман.
✍Абдуллоҳ Шодмон
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
☘🌙 РАМАЗОННИНГ 2-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌹🎊
🌺 Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
🌹🌹ОНА.🌹🌹
Тупроқ аро ётар жисмингиз.
Бир бор кўрсам эди юзингиз.
Маюс боқар еди кўзингиз.
Она армон менга сўзингиз.
Дардларим айтмоғ истайман.
Ғамларимдан қочмоқ истайман.
Тунлари бедор ўксиб йиғларман.
Она сизни қайдан изларман.
Сизла кўнглим еди нурафшон.
Сизсиз йўлда юраман сарсон.
Дунё ишларига мен хайрон.
Она кўнглим бўлди вайрон.
Ким ўйнаса осмонда учиб.
Мен йиғлайман қабрингиз қучиб.
Суратингиз кўксимга қўйиб.
Она сизга юрибман куйиб.
САБР
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Дуолар қилдингиз иқболим тилаб,
Ҳалол едирдингиз бошимни силаб.
Бахтга етишимга ўзингиз сабаб,
Рахмат сизга Ота, рахмат Онажон.
Мен деб яшадингиз ўтказиб умр,
Уйқулардан кечиб тутқазиб ҳузур.
Борлигингиз учун Аллоҳга шукур!
Рахмат сизга Ота, рахмат Онажон.
Мен сабаб ҳаловат билмаганимсиз,
Менинг эртам учун тинмаганимсиз.
Ҳар қачон ёнимдан жилмаганимсиз,
Рахмат сизга Ота, рахмат Онажон.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Онаси йўқ экан бу қизни отаси кулгу бўлса ҳам қизини ҳурсанд қилибди..😢
Оталаримиз бор бўлсин бахтимизга..🤲
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
••••
Одамларнинг гап-сўзларидан,
Нимта-нимта бўлди ярим жон.
Кечиб дунёсининг баридан,
Кетгим келаябди Онажон...
Билолмадим меҳр нархини,
Учрамади сиздек меҳрибон.
Тўлдирганча илон захрини,
Ичгим келаяпти Онажон.
Орзу! Йўқ у, кетган тўкилиб,
Ва бўлмайди энди ҳеч қачон.
Кўзгудаги қизга тикилиб,
Кулгим келаябди Онажон.
Ёш бошимга шунча маломат,
Торлик қилар ҳаттоки жаҳон.
Сўнгги дамда қилиб ибодат,
Ўлгим келаябди Онажон.
Атрофимни ёмонлар қуршаб,
Бораябди йўқдир хону-мон.
Ёлғизликда ҳурларга ўхшаб,
Ўтгим келаяпти Онажон...
© Ясемин
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Dunyolar kerakmas yonimda boʻlsa
Ajinlar yarashgan xush chiroyligim
Shodligi bir dunyo jilmayib tursa
Otam boyligimdir onam boyligim
Bolam deb chaqam deb umri adogʻim
Mehnatdan yorilgan qoʻllar qadogʻim
Birlari bogʻim birlari togʻim,
Otam boyligimdir onam boyligim.!
Qilgan duolari yoritgan yoʻlim,
Mehrini qizgʻonmas umri boyligim.
Bir umr tazimda koʻksimda qo’lim,
Otam boyligimdir onam boyligim.!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Bugun ayollarning bayrami ona,
Xar farzand tabriklar bugun onasin.
Topganin bergancha voliydasiga,
Gullarga to‘ldirar uy-u xonasin.
Men kimni tabriklay dasta gul bilan?
Yuragim alamdan yonib ketyapti.
Qo‘limda egasiz sovg‘alar bisyor,
Ruhim bu tanimdan tonib ketyapti.
Bozorda yuribman rastaga qarab,
Tovarlar bisyordir huda-behuda.
Ko‘plar sovg‘a olar onasi uchun,
Havasim kelyapti ularga juda.
Qarang ko‘ylaklarning sarasin oldim,
Mana bu siz uchun eng qimmat ro‘mol.
Kiysalar barchasi yarashardi deb,
Kulib yig‘lagancha suraman hayol.
Yonimda bo‘lsangiz bergan bo‘lardim,
Tillodan yasalgan zirak yo uzuk.
Xar yili bayramda yig‘lamasdim hech.
Ahvolim bo‘lardi bir muncha tuzuk.
Qur'on oyatlarin tilovat qilib,
Bugun borib keldim qabringiz tomon.
Nur to‘la yuzingiz ko‘rgim kelyapti,
Ne qilay men sizni sog‘indim yomon,
Komila Qiz.✍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Сиз аёлсиз ширин сўзли мулойим,
Латофатни берган сизга Худойим.
Юзингиздан ой ҳам боқиб уялар,
Зуҳро юлдуз ҳавас билан мўралар.!
Муҳаббатда садоқатли ҳаёли,
Муққадасиз ўзбек қизи, аёли.
Сиз аёлсиз момо ҳаво наслидан,
Очиласиз келса баҳор фаслидан.
Ишқ боғида йигитларни ҳаёли,
Муққадасиз ўзбек қизи, аёли.
Сизга очиқ жаннатниям эшиги,
Қўлингизда бахтли ҳаёт бешиги.
Алла айтиб меҳр ила боқасиз,
Мурғак қалбда оқ сут бўлиб оқасиз.!
Дардга малҳам бўлган меҳр гиёли,
Муққадасиз ўзбек қизи аёли.!
Байрамингиз муборак бўлсин азиз онажонлару қадрли опа сингиллар...
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
🌷БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК🌷
Қалбингиз баҳорий қувончга тӯлсин.
Атиргул ифорию ишончга тӯлсин!
Юзингиз доимо кулгуда бӯлсин!
Байрамингиз муборак опа, сингиллар!
Мунис онажонлар, тоза кўнгиллар!
Гуллардек очилиб, беғубор бӯлиб,
Тун Шамси чироғи, ойдайин тӯлиб,
Шодликдан шодланиб, қувониб кулиб,
Уйимиз сариштаси, опа, сингиллар.
Бахтимиз фариштаси, тоза кӯнгиллар.
Бол томар ҳар бир айтган, сӯзларингиздан.
Меҳр нури таралар, кӯзларингиздан.
Кулгу аримасин ҳеч, юзларингиздан.
Ота уйин эркаси, опа, сингиллар.
Мўътабар уй бекаси, тоза кӯнгиллар.
Меҳрингиз тафти чӯғ, оловдурсизлар,
Кӯзлари мунчоғу садаф, дур сизлар,
Бахтимиз тонги сиз, зиё нурсизлар,
Байрамингиз муборак, опа сингиллар.
Мунис онажонлар, тоза кӯнгиллар.
Умрингиз узоқ бӯлсин, Онажонларим!
Аллоҳ бахтингиз берсин Сингилжонларим!
Умрбод бахтли бӯлинг Опажонларим!
Байрамингиз муборак опа сингиллар!
✍Рўзмет Сафедов
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?