Жуда таъсирли жудаям😢 онасини кўришга зорлар қанча орамизда...
Аслида ота онани юзларига тикилиш ҳам ибодат экан ҳар кун ибодатни канда қилманг агар ота онангиз ҳаёт бўлса..
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ЎЗБЕГИМ АЁЛЛАРИГА!
Байрам табриги
Куюнчак, соддадил меҳрибонларим,
Опаю сингиллар қадрдонларим,
Қизалоқлар, дугоналар, онажонларим,
Ўзбегим аёллари, байрам муборак
Баҳордай кўркаму, баҳордай гўзал,
Одоби-аҳлоқи ҳаммадан афзал,
Бугун сизга яна ёзай яна бир ғазал,
Ўзбегим аёллари,байрам муборак
Қоши ўсмалию кўзи сурмали,
Кўйлаклари атлас, кўкракбурмали,
Сочлари шокила, қирқта ўрмали,
Ўзбегим гўзаллари, байрам муборак
Ўн қўли ўн ҳунар, зўр чеварларим,
Гулдан нозик дидли, гулсеварларим
Баҳорни келтиролган навбаҳорларим,
Ўзбегим аёллари, байрам муборак
Меҳнатдан толмасин нозик қўлингиз
Мудом порлоқ бўлсин,юрар йўлингиз
Гулдан гўзал бўлсин, нозик дилингиз
Ўзбегим аёллари, байрам муборак
Баҳорнинг илк байрами, сизга аталган
Бугунги илҳомим сизга аталган,
Гулдасталар бойлами сизга аталган,
Ўзбегим гўзаллари, байрам муборак
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Онамнинг қабридан, бошланар баҳор...
Кўнглимга аламли ўйлар тўлдириб,
Гоҳида йиғлатиб, гоҳи кулдириб.
Жудолик дардига аранг кўндириб,
Онамнинг қабридан бошланар баҳор.
Шаббода келтириб хушбўй исини,
Кўзимга суртгудек бўлдим изини.
Бинафша кўрпаси ёпиб устини,
Онамнинг қабридан бошланар баҳор.
Турфа хил гул безабди, оҳ, мозорини,
Унутиб ёмон сўз, хам озорини.
Армонга кўмганча мен безорини,
Онамнинг қабридан бошланар баҳор.
"Она"деб чорлашни қилиб мен армон,
Оҳ, нетай меҳрини қумсарман хамон.
Билмайман, не қилай, соғиндим ёмон,
Онамнинг қабридан бошланар баҳор.
Ўзимга дўст тутиб, соғинч дардини,
Бир бора қучолмай мўжаз қабрини
Кўнглимга жо қилиб яна сабрни,
Онамнинг қабридан бошланар баҳор.
Мовлудабону Имомназарова
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Фарзандидан ҳеч нарса талаб қилмайдиган ягона инсон бу Онадир...
8- март онажонларимизни байрами азизлар сизнинг бир оғиз чин дилдан айтилган меҳрли ширин сўзингиз, эътиборингиз онажонингиз учун қачалик қадрли эканини биласизми.?
Каналимизнинг қадрли азиз ва мунис мўътабар ОНАЖОНлари барчангизни келаётган 8- Март ҳалқаро ҳотин қизлар куни билан каналимиз админлари номидан табриклаймиз.!
Агар онажонингиз ҳаёт бўлса биринчи навбатда онажонингизни фақат онажонингизни табриклаб ҳурсанд қилинг аҳир сиз учун жонидан жон узиб сизга ҳаёт совға қилган, сизни шу даражага етишишингизга сабабчи бўлган, сизни оқ ювиб оқ тараган чиройли тарбия бериб вояга етказган онамиз эмасми ёки нотўғрими.?
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
••••
Кимдир ёлғизликдан ҳориб йиғлайди,
Кимдир меҳрга зор ғариб йиғлайди.
Мени бу оламда ёлғиз қўймайди,
Менинг тенгсиз Онам, бебаҳо Онам.
Ҳеч кимга бўлмаса унга керакман,
Юраги остида урган юракман.
Рози қилайин деб жони ҳалакман,
Менинг тенгсиз Онам, меҳрибон Онам
Яхши бўлсам ҳамма ёнимда юрар,
Ёмон бўлсам дарров тош топиб урар.
Яхшию-ёмонин бирдайин суяр,
Менинг тенгсиз Онам, бебаҳо Онам.
Онамга ўхшайди қошу, кўзларим,
У каби шикасда меҳрли кўнглим.
Менинг Жаннатим у, менинг ғурурим,
Менинг тенгсиз Онам, бебаҳо Онам.
Менинг гўзал Онам, Жаннатим Онам.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
--Eshitmang tegib ketadi.!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОНАЖОН!!
Эрта байрам ранжиманг мендан,
Йўлингизга гулларни терсам.
Аслида кам Онажон сизга,
Бутун бошли умримни берсам.
Совға қилсам сизга умримни,
Эгилмайди осмонни тоқи.
Мен туфайли ахир волидам,
Сочингизни хар битта оқи.
Бешигимни тебратиб тунда,
Қўлингизни излари қолган.
Мен нотовон фарзандман ахир,
Белингизни мадорин олган.
Хеч тинмаган мехнатдан синмай,
Чумолидан қаранг чаққонсиз.
Менсиз емай бир тишлам нонни,
Оқ сут бериб мени боққансиз.
Тўйиб ичинг, кавсар сувларин,
Кўрсам сизни жаннатда кўрай.
Босиб ўтинг, Онажон мени,
Ўзим сизга остона бўлай.
Чин юракдан қилинса агар,
Аллоҳ қабул қилар тавбани.
Хеч армоним қолмасди Онам,
Айлантирсам сизга, Каъбани.
Жоним чиқиб кетса ҳам майли,
Кўзингизда кўз ёшни кўриб.
Мен розиман сиз учун Она,
Шу йўлларда кетсам ҳам ўлиб.
Камронбек Исмоилов
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Doim tabassumla kelay qoshiga,
Sababkor boʻlmayin sogʻinch yoshiga.
Tashvish keltirmayin aziz boshiga.
Xurkak yuragiga gʻamlar ilmasin,
Dardlar chekkanimni onam bilmasin.
Garchi ko'nglim tubi xasratga indir.
Bir yon doʻstim bir yon xasad-u kindir.
Qogʻozga dil yorib yigʻlayman bir-bir.
Xoksor jussasiga ogʻriq qilmasin,
Ozor chekkanimni onam bilmasin.
Anordek bagʻrim ol tutdek toʻkildim.
Noshudman gox ravon yo'lda yiqildim.
Kim do'st kim yovligin sal kechroq bildim.
Fikr-u yodin yomon oʻylar tilmasin,
Alam yutganimni onam bilmasin.
Yaramga tuz sepib yonishin ko'rdim.
Nomardlar soʻzidan tonishin ko'rdim.
Koʻnglimga sabrdan imorat qurdim.
Oromin yo'qotib bagʻrin tilmasin,
Gʻamlar yutganimni onam bilmasin.
Chorlasa charaqlab yashnab borayin.
Munis yagonam deb koʻnglin olayin.
Oyoqlarin quchib bir zum qolayin.
Mungli koʻzlarimdan sezib qolmasin,
Qalbim ozorlarin onam bilmasin.
✍ Dilobar O'rolova
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Tonglari erkalab suyib uygotgan,
Yiglasam bagriga bosib yupatgan.
Tunlari uxlamay allalar aytkan,
Onajonim sizni juda sogindim.
Farzandlarin haqiga duolar qilgan,
Yomon nigohlardan avaylab turgan.
Doimo bizni erkalab suygan,
Onajonim sizni juda sogindim.
Betob bolsalar ham bizga aytmagan,
Qalbidagi dardin oshkor qilmagan.
Kulib kulib barin yengib tashlagan,
Onajonim sizni juda sogindim.
Hammamiz mehringiz qumsaymiz,
Doim jannaati boling onam ilohim.
Axir siz kokdagi eng gozal oyim,
Onajonim szni juda sogindim..
Andarova Orzugul
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Ота онани юзига қараш хам битта ибодат..
Бугун ҳам ибодат қилдингизми.?
Яна қор ёғмоқда кўчалар оппоқ,
Арчалар шоҳига илинар маржон.
Минг шукур етказди яна бир йилга,
Янги йил муборак азиз онажон.
Мустахкам тоғ бўлинг узоқ йил бизга,
Хасталик нелигин билманг ҳеч қачон.
Ҳеч қачон ғам кўрманг шудир истагим,
Янги йил муборак азиз онажон!
Дунёнинг энг гўзал маликасисиз,
Ўрнингиз босолмас биронта инсон.
Энг азиз совғасиз тақдирдан менга,
Янги йил муборак азиз онажон!
Кейинги йилда хам ёнимда бўлинг,
Сиз бор-ки қайғуга қолмайди имкон.
Яратган хамиша асрасин сизни,
Янги йил муборак азиз онажон!
Бебаҳо совғадур дуоларингиз,
Сиз учун совғамдир танамдаги жон.
Дилдаги энг гўзал истаклар ила
Янги йил муборак бўлсин онажон!
✍Мовлуда Имомназарова
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Олис юртда ризқини териб
Мусофирда юрган биродар.
Изларингни пойлаган, ғариб
Онангдан бир олиб қўй хабар.
Унут дунёнинг савдосини
Бир четга суриб ғавғосини.
Улгур олмоққа дуосини
Онангдан бир олиб қўй хабар.
Унга молу зарлар керакмас
Гавҳару тиллолар керакмас
“Жоним омон, она“-десанг бас
Онангдан бир олиб қўй хабар.
Эзма эзилган дилин баттар
Ўткинчидур давлату, бахтлар.
Имкон топганингда ҳар сафар
Онангдан бир олиб қўй хабар.
Соғинч азоб, соғинч бераҳм
Юрагини босмасин ваҳм.
Дунёга устунмасдир ҳеч ким
Онангдан бир олиб қўй хабар.
Дунё камаймас давлатингдан
Яшнаб кетар бир ҳимматингдан
Омонатинг, ғаниматингдан
Онангдан бир олиб қўй хабар.
Дунё ёлғон дамлар ўтгинчи
Дийдорингдир ҳақдан ўтинчи.
Сен деб бир дам йўқ унинг тинчи
Онангдан бир олиб қўй хабар
Бир кун келиб кетса фанога
Жони рихлат қилса бақога
Минг афсус қилганинг бефойда
Тиллога топилмас бу дамлар
Онангдан бир олиб қўй хабар.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ғам ташвиши дунёлардан кўп,
Соғинчлари сиғмас қалбига ,
Дуо қилиб Оллохга кўп кўп,
Дадажоним кирсин жаннатга,
Болам чақам дея тинмади,
Мехнат қилиб асло толмади.
Йиғлаб сўраб ёшим қолмади.
Дадажоним кирсин жаннатга.
Ўтинаман жонин омон тут,
Гунохларин кечиргин унут.
Ёмонлардан ўзинг панох тут,
Дадажоним кирсин жаннатга.
Синовлари сочларидан кўп,
Кўз ёшлари бўлди дарё кўл.
Ёлғиз қўйма ўзинг хамрох бўл,
Дадажоним кирсин жаннатга.
Умрин тилаб сенга юзландим,
Дардларидан мен хам оғриндим,
Соғиндим деб роса бўзландим,
Дадажоним кирсин жаннатга.
Уч қизи бор жаннати дединг,
Ота онам жаннати қилгин,
Дуоимга сен омин дегин,
Дадам онам жаннати қилгин.
Муаллиф ✍Наргиза..
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Dunyolarga tengdir mehringiz,
Donolardan kengdir zehningiz.
Bu olamda yoʻqdir tengingiz,
Baxtimga siz sogʻ boʻling onam
To bomdoddan duo qilasiz,
Dardlarimni koʻzdan bilasiz.
Yagonasiz onam bittasiz,
Baxtimga siz sogʻ boʻling onam
Yarashadi qalam qoshingiz,
Tugamaydi hech bardoshingiz.
Toʻqson yuzdan oʻtsin yoshingiz,
Baxtimga siz sogʻ boʻling onam
Taʼriflashga ojizdir tilim,
Sizsiz ishga bormaydi qoʻlim.
Duoingiz yoritar yoʻlim,
Baxtimga siz sogʻ boʻling onam
Tong saxardan chorlab namozga,
Vaqting ajrat deysiz birozga.
Dildan soʻzim yozdim qogʻozga,
Baxtimga siz sogʻ boʻling onam
Shoʻxligimga qilgansiz toqat,
Sizga ozor yetkazdim faqat.
Endi illo koʻring siz rohat,
Baxtimga siz sogʻ boʻling onam
Yigʻlaysiz gar olsam jarohat,
Chidolmaysiz qilsa haqorat.
Men sabab yoʻq sizga halovat,
Baxtimga siz sogʻ boʻling onam.
✍ Асқарова Турсуной
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna bo‘lishni unutmang..?
••••
Сиз аёлсиз ширин сўзли мулойим,
Латофатни берган сизга Ҳудойим.
Юзингизга ой ҳам боқиб уялар,
Зуҳро юлдуз ҳавас билан мўралар.
Муҳаббатда садоқатли, ҳаёли,
Муқаддассиз Ўзбек қизи, аёли.
Сиз аёлсиз Момо ҳаво наслидан,
Очиласиз келса баҳор фаслидан.
Ишқ боғида йигитларни ҳаёли
Муқаддассиз Ўзбек қизи, аёли.
Сизга очиқ Жаннатнинг ҳам эшиги,
Қўлингизда бахтли ҳаёт бешиги.
Алла айтиб мехр ила боқасиз,
Мурғак қалбда оқ сут бўлиб оқасиз.
Дардга малҳам бўлган меҳр гиёли,
Муқаддассиз Ўзбек қизи, аёли.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Чидолмайман текса сизга дард,
Сира ҳаста бўлманг онажон.
Менинг учун сиз ҳаммадан мард,
Кексаликка кўнманг онажон!
Кулиб турсин кўзлар қароқлар,
Қизил бўлсин юзлар яноқлар.
Тушмасин ҳеч сочизга оқлар,
Кексаликка кўнманг онажон.!
Даврон сурсам туриб ёнимда,
Оймомодек тўлиб ёнимда.
Доим туринг кулиб ёнимда,
Кексаликка кўнманг онажон.!
Ёшингизга ёш қўшилса ҳам.
Мағрур туринг сира чекманг ғам,
Вақтга ҳам бир қилсинда алам.
Кексаликка кўнманг онажон!
Қуёш бўлинг бошимда порлаб.
Қайда бўлмай турингиз чорлаб,
Ўзингизни қўймангда ҳўрлаб.
Кексаликка, қариликка кўнманг Онажон!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Юрагим зирилаб кетди тўғриси 😢 борда орамизда ҳотинини онасидан устун қўйиб бир оғиз гап ҳам гапиролмидиган эркаклар.. эссиз ўғил деган ном эссизааа...🤦♂
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Дунё ғамларини бир четга сургин,
Барча касалликлар йўлини бургин.
Майлига дардларин ўзимга бергин,
Дадамнинг жонини асра Аллоҳим.
Пули ҳам керакмас, на уйи ва жой,
Нима топар экан дунёдаги бой.
Майлига минмайлик ўша саман той,
Дадамнинг жонини асра Аллоҳим.
Ажин туширмагин нурли юзига,
Кўзёш яширмагин мовий кўзига,
Барча бахтни бергин унинг ўзига,
Дадамнинг жонини асра Аллоҳим.
Бедор ўтказмагин сокин тунини,
Энг яхши кун қилгин унинг кунини.
Орзу-бахтга тўлдир нурли йўлини,
Дадамнинг жонини асра Аллоҳим.
Қадоқ қўлларининг қайтар хизматин,
Инсонлар қилишсин дадам ҳурматин.
Нима берсанг бергин фақат қимматин,
Дадамнинг жонини асра Аллоҳим.
Ҳажга боришни ҳам насиб айлагин,
Жаннатдан бир жойни унга шайлагин,
"Энг зўр Ота"-дея уни сайлагин,
Дадамнинг жонини асра Аллоҳим.
© Наргиза Назировa
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОНАНГИЗ ХАЁТЛИГИДА ҚАДРИГА ЕТИНГ
Кўрсам тансиқ ширинликлар,
Чўнтагимга солиб борай,
Боламгамас, тиригида,
Онамга ҳам олиб борай...
Қавоғини уйса ёрим,
Деса: йўқ, янги рўмолим,
Ёримгамас, тўкиб борим,
Онамга ҳам олиб борай...
Кимга ожиз чўкканим бор,
Ким изимда хайримга зор,
Риёлардан топиб бир ор,
Онамга ҳам олиб борай...
Дилим очмай дўстларимга,
Пулим сочмай дўстларимга,
Ҳақни тутиб кўзларимга,
Онамга ҳам олиб борай...
Ғамим чекар ғуссасида,
Муштдеккина жуссасида,
Камолимни ҳиссасида,
Онамга ҳам олиб борай...
Тўшагидан туролмаган,
Оёқ босиб юролмаган,
Роҳатини кўролмаган,
Қариб қадрин сўролмаган,
Ҳузурига тўлиб борай,
Онамга ҳам олиб борай...
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ота-она ўнта болани боқа олар экану, ўнта бола битта ота-онани боқолмас экан.
Маҳалламизда Азимжон ота деган мўйсафид бўлар эдилар. Кўримсизгина, деворлари нураб қолган уйда ёлғиз яшардилар. Ош овқатларини ҳам, кирларни ҳам, супур сидирни ҳам ўзлари қилардилар. Қўшнилар ахилмиз. Бир кун унимиз, бир кун бунимиз дегандек хабар олиб турамиз.
Фарзандлари йўқдирда деб ўйлаётгандирсиза? Йўқ фарзандлари бор. Бир ўғил, бир қизи бор. Ўғли бир хафтада бир келиб бозорлик ташлаб кетади. Қизи эса чет элда.
Азим ота, ҳар доим ҳам қўни-қўшниларни хабар олишини ёқтиравермайдилар. Қаричиликда одам кўпчиликни ёқтирмайдида десак. Ўғлим уришади кирманглар дейдилар. Маҳалла раиси ўғилларини топиб гапирди ҳам фойдаси бўлмади.
Бир куни Азим ота кўчага чиқиб, мени эртага ўғлим дўхтирга олиб борар экан. Овқат олиб чиқиб юрманглар деб ҳаммага айтиб чиқибдилар.
Эртаси куни қарасак дарвозаларига қулф осилган. Ростанам ўғли олиб кетибдида, инсоф киргани рост бўлсин деб ҳаммамиз қувонибмиз. Икки кун ўтди. Отанинг ҳовлисидан кўланса ҳид кела бошлади. Ўтган кетган бурнини беркитиб ўтади. Қўшнилар ҳайрон бўлиб, отани дарвозасини бузиб кирдик... Кириб не кўз билан кўрайликки, Азим ота ўз иягини боғлаб нариги дунёга рихлат қилган эканлар. Қўни қўшнилар югур югур қилиб қолдик. Биримиз маҳаллага, биримиз қабристонга, биримиз тез ёрдамга. Ўғлини ҳам бир амаллаб топиб ҳам келдик. Хуллас отани ерга қўйдик...
Бу воқеага ҳам мана икки йил бўлди. Ҳозир ўша нураб ётган уйни ўрнида қаср пайдо бўлди. Ишни кўплигидан, тирикчилик важидан бўша олмаётган уғил ҳар куни шу ерда.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Оналар оёғи остида жаннат..❤
Онажон сўзларингиз бирам ёқимли,
Меҳр қуёшингиз оламнинг нақши.
Мен сизла бахтлиман жудаям бахтли,
Ғам эмас эришиб бўлмас орзулар.
Мени севмасалар қилмайди алам,
Қанча меҳр мавжуд менда билмайман.
Аммо билганим шу бари сиз учун,
Мен сизни ҳаммадан яхши кўраман.!
Бундан ортиғига етмайди кучим..
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ҳавасим келади онаси борга,
Бошида бир чинор сояси борга,
Мен дардим англатай, кимларга қайга,
Соғиниб кеттима сизни онажон.
Айрилиқ хижрони юрагим ўйди,
Хотира ўчмади, вақт тўхтаб қўйди,
Онасизликдан жоним ҳам тўйди,
Соғиниб кетдима сизни онажон.
Бошингизда тутган шу қиммат қадрим,
Ёр аталмиш махлуқ қўлида мазлум,
Сиз каби севмади, севолмас ҳеч ким,
Соғиниб кеттима сизни онажон.
Дунёнинг шум иши қайдан билибман,
Энг яхши тушларни сизла кўрибман,
Билмам қандай сизсиз яшаб юрибман,
Соғиниб кеттима, сизни онажон.
Хали ҳам рўмолда сочингиз ҳиди,
Нозик таъб, ораста ҳўп аъло диди
Оламда сиз каби она йўқ эди,
Соғиниб кеттима, сизни онажон.
Эндичи бошимни хоин қўл силар,
Юрагимда ишқни, сўроқсиз тунар,
Даф бўлиб, балога гирифтор бўлар
Соғиниб кеттима сизни онажон.
Безовта рухингиз кезмасин нотинч,
Ўлмадим, тирикман эзолмас ўкинч,
Ҳаёт давом этар, онам ётинг тинч.
Соғиниб кеттима, сизни онажон.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ONANGIZNI QUCHIB SURATGA TUSHING!
Ona jigarbandin bag‘riga bosib,
Suratga tushmoqda esdalik uchun.
Bilmam, bu suratni ko‘rib shodlanar,
Va yo ertasiga xastalik uchun.
Xulosa qilmoqqa shoshmang, qadrdon,
So‘zimni yolg‘onga chiqarmay turing.
Bu haqda achchiq bir haqiqat bordir,
Men yozay, siz uni bir o‘qib ko‘ring.
Farzand ulg‘ayadi, bo‘yga bo‘y qo‘shib,
Hayotning bir kam-u ko‘stlari bilan.
Keyin bir-birining yelkasin quchib,
Suratga tushadi do‘stlari bilan.
Yillar ham shoshqaloq, shoshar betayin,
Umr uni eltar sevgi yoshiga.
Go‘zal bir qiz bilan tushgan suratin,
Iljayib maqtanar sinfdoshiga.
Keyin ul yigitni Hayot o‘chog‘i,
Bag‘riga oladi ko‘z yoshlar bilan.
Rasmga tushadi, ostida yozuv:
"TOSHKENTDAN ESDALIK - KURSDOSHLAR BILAN!"
So‘ng oila quradi, niyatlar aylab,
Farzand ham ko‘radi bo‘lur zo‘r bazm.
Suratkash chaqirar uyga ataylab,
Jigarbandi bilan tushmoqqa rasm.
Aytarsiz ehtimol, "nima bo‘pti"deb,
Axir bular bari hayotning izmi.
Balki ichingizda qoralab meni,
Dersiz: surat axir kechaning jismi.
Kun kelib onasin yo‘qotar yigit,
O‘zgartirib bo‘lmas hayot azmini.
Keyin ming izlasin topa olmas, u,
ONAsin quchoqlab tushgan rasmini.
© Muhammad Yusuf
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Акасига меҳмон экан,
Бугун билдим сингиллар.
Йиғлар экан кетар чоғи,
Билдирмайин кўнгиллар.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ТИРИГИДА ҚАДРИГА ЕТИНГ!
Ўтгандан сўнг ортидан мақтаб,
Тиригида қопасиз нега?
Кетмасидан дунёни ташлаб,
Тиригида қадрига етинг!
Ғаниматдир одам одамга,
Нима етсин ширин каломга,
Кетмасидан барзах томонга,
Тиригида қадрига етинг!
Ҳеч кимсага бермангиз озор,
Кўришингиз балки сўнги бор,
Сўзин тинглаб қилиб эътибор,
Тиригида қадрига етинг!
Умрингизда ширин сўз айтмай,
Қаттиқ теккандингиз аямай,
Ўтгандан сўнг кечиринг демай,
Тиригида қадрига етинг!
Айни дамда қилиб ҳақорат,
Яхшиликни қиласиз миннат,
Тилагунча ортидан жаннат,
Тиригида қадрига етинг!
Эмасмиди одам мукаррам,
Етказасиз нега ранж алам?
Кеч бўлмасдан ҳозир айни дам,
Тиригида қадрига етинг!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
«Бизларга руҳимизни олганидан кейин қайта ҳаёт бахш этган Аллоҳга
хамдлар бўлсин. Қайта тирилиб бориш у томонгадир».
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.
ХАЙРЛИ ТОНГ.!!!
🤲 Бошланаётган янги кун, хайрли ва барокатли бўлсин! РОББИМИЗ, қалбларга хотиржамлик, дилларга сокинлик, хонадонларга файзу- барака ато этсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Хаётини тиккан Онам.
Сиз қайси ўғлини ҳақ деб ўйлайсиз, ота оналаримиз ҳаётини биз учун тикканда ҳўжайин бўлишга ҳаққи борми фарзандларни ? ..
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Бераётган садақангиз озлигидан ҳаё қилманг
Мен бир куни туш кўрдим. Тушимда қувноқ ва шодон юрган ўликлар жамоаси ортидан кетаётган маъюс кекса чолга нигоҳим тушди. Мен ундан:
«Маҳзунлигингиз сабаби недандир?» деб сўрадим.
У жавобан:
- Aнави шод-у ҳуррам юрганларга атаб аҳиллари яхшиликлар қилиб, садақалар улашиб турадилар. Менга атаб эса ҳеч ким садақа қилмайди. Унга дедим:
Зурриётингиз йўқми?
У:
- Нега энди, албатта зурриётим бор. Унинг иши дарёда. У матоларни ювиб, кун кечиради.
- Мен уйқудан уйғонгач, дарё томон йўл олдим. Ва у ерда марҳумнинг ўғлини учратдим. Матоларни тош устига қўйиб «тор, тор» деб юваётган эмиш. Ундан қизиқиб сўрадим:
- Ўғлим, бу нима деганинг?
У:
- Эҳҳ, ризқим торлигидан, етишмовчиликдан нолияпман-да ота, - деди. Мен:
- Вафот этган отангга атаб ҳеч садақа қилдингми?, - деб сўрадим.
У:
Дунё молидан ҳеч вақойим бўлмаса, қандай қилиб уларга садақа қилай?
Мен:
- Aрзимаган оддий нарсанг бўлса ҳам чиқариб, садақа қилиб юборгин болам.
Йигит менинг гапларимдан ғазабланиб, челагидаги сувдан уч чўмич олдида, қирғоқ томон улоқтириб деди:
- Мана шу, отамга қилган садақам бўлсин. Мен бундан ортиқ нарсани садақа қилолмайман.
Шу туни мен яна ўша кекса одамни тушимда кўрдим. У жудаям масрур ва қувноқ эди. Мен ундан:
- «Ҳозир аҳволингиз қандай?», деб сўрадим. У деди:
- Ўғлим менга деб озгина сув атади. Сувнинг менга нафи тегиб, ғамимни парчалаб ювиб кетди. Сўнгра мен Aллоҳдан ўғлимнинг ҳалол ризқини кенг қилишини сўраб дуо қилдим.
Шунда мен дедим:
- Ўғлингизни қуйган сувида сизга ажр ва савоб келтирадиган ҳеч қандай қимматбаҳо нарса бўлмаган эдику. Кошки эди бирон бир кишининг чанқоғини қондирган бўлса,
Кекса чол деди:
- Ўғлимнинг оз миқдордаги атаган суви дарёдан чиқиб қолган ва охирги нафасини олаётган миттигина балиқчага етиб бориб, уни дарёгача оқизиб кетди. Шундай қилиб, озгинагина сув хушсиз ётган балиқчани ўлимдан қутилиб қолишига сабабчи бўлиб қолди. Мана шу ўғлим томондан келган хайрлиги туфайли Aллоҳ таоло мени кароматлади. Мен эса Aллоҳ таолога дуо қилиб, ўғлимни бу дунёсида ҳам, охиратида ҳам хайрлик билан ризқлантиришини сўраб дуо қилдим.
- Орадан бир неча ойлар ўтгач, йигитни мол-давлати ортиб, бой ва бадавлат бўлиб кетганига ўзим гувоҳи бўлдим.
Озгина бўлса ҳам ато этишдан ҳаё қилманг. Маҳрум қолишдан, озгина бўлса ҳам берилган садақа хайрлироқдир.
Ота онанинг меҳри уларнинг вафотидан сўнг ҳам давом этаверар экан. Чунки Aллоҳ азза ва жалла ота онамиз вафот этгандан кейин ҳам уларнинг меҳри бизга етиб туриши учун бизга бир эшикни очиб қўяр экан.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
🍃🌹🍃Ассалому Алайкум! ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🍃🌹🍃Барчангизга ҳалол ризқ, манфаатли илм ва эзгу амаллар кун давомида ҳамроҳ бўлсин!
🍃🌹🍃Бугунги кунимиз хайрли, барокатли, машаққатсиз, сокин ўтсин! Амийн!🤲🤲
🍃💐😊 ХАЙРЛИ ТОНГ 🍃💐
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?