ОНАМ РЎМОЛИДА...
Китобим ичида турибди ҳамон,
Кўзимга ёш олиб боқаман гирён,
Тинмай юрагимга қалайди ҳижрон,
Онам рўмолида қолган тола соч.
Ҳали оқ тушмаган, жонларим куяр,
Ширин хотиралар кўксимни ўяр,
Қўлимга қаламим тутқазиб қўяр,
Онам рўмолида қолган тола соч.
Райҳон ҳидларига кўмилиб турар,
Кўзимнинг ёшига чўмилиб турар,
Соғинган қалбимга нур илиб турар,
Онам рўмолида қолган тола соч.
Гоҳ менга қўшилиб гирёна бўлди,
Кўнглим ором олар кошона бўлди,
Онамдан энг катта нишона бўлди,
Онам рўмолида қолган тола соч.
Кўзимга суртаман, ҳидлайман нондек,
Кўксимга босаман юксак унвондек,
Мен учун азиздир ватандек, жондек,
Онам рўмолида қолган тола соч.
Муаллифга раҳмат
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Дада деб қўйилар илк бора қадам,
Дадаси бор олам энг гўзал олам.
Дунёда бахтлидан бахтлироқ одам,
Дадасин бир бора қучоқлаганлар..
Тоғлар гўзал бўлар,қишда қорида,
Куй ҳам жилоланар найда торида.
Бу бахтни ҳис қилинг улар борида,
Дадасин бир бора қучоқлаганлар..
Пайти келар борингизни бериб ,жим,
Йиғлайсиз сўзингиз айтолмай иним.
Отангиз тафтини ким беради ким,
Дадасин бир бора қучоқлаганлар..
Ҳаётидан ўксиб нолимас улар,
Фарзандларин кутиб санайди кунлар,
Агар, дуо қилса омадинг кулар,
Дадасин бир бора қучоқлаганлар..
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
СИНГЛИМ БОР МЕНИНГ
Жигарин йўқлашга топади имкон,
Оҳ десам ёнимда бўлар ўша он,
Ўзи ожиза-ю, тикиб турар жон,
Онамга ўхшаган синглим бор менинг.
Дунёда бормикан шундайин жигар,
Ҳатто фаришта ҳам бошини эгар,
Ҳовлисин тўлдириб райҳонлар экар,
Онамга ўхшаган синглим бор менинг.
Югурар, тинчимга хавф солса бир дард,
Тафтидан жонимга тушмас сира гард,
Бир сўзли, вафоли, йигитлардай мард,
Онамга ўхшаган синглим бор менинг.
Ўзини ўйламас фидокор шамдай,
Жилмайиб туради, кўзлари намдай,
Дардларим аритар худди онамдай,
Онамга ўхшаган синглим бор менинг.
Шу сабаб меҳр деб сўлмайди юзим,
Доим омадлардан қувонар кўзим,
Берган Худойимдан айланай ўзим,
Онамга ўхшаган синглим бор менинг.
✍Мактуба ШАЙДО
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ТИЛАК
Кулиб юринг юз ёшларда ҳам,
Биз суянган тоғ бўлинг она.
Кўзларингиз ҳеч бўлмасин нам,
Бахтимизга соғ бўлинг она!
Заҳмат чеккан қўли қадоғим,
Мен гул бўлсам, боғ бўлинг она.
Жаннатимсиз, меҳри қайноғим,
Бахтимизга соғ бўлинг она!
Кўнглингизни олайин ҳар дам,
Кайфияти чоғ бўлинг она.
Ёнингизга йўламасин ғам,
Бахтимизга соғ бўлинг она!
Мағрур бўлиб юраман она,
Бахт-ла суҳбат қураман она.
Сизни яхши кўраман она,
Бахтимизга соғ бўлинг она...!
Она, бахтга ёр бўлинг она,
Бахтимизга бор бўлинг она!
© Шерзод Комил
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Онани ўрнини ҳеч ким боса олмайди азизларим бугун эрта тонгдан бориб ота-оналаримиздан хабар олайлик..
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Ассалому алайкум
Кадрдонларим!
20 - Декабрь
Чоршанба тонги
муборак булсин!
🌹❄️🌹❄️🌹❄️🌹❄️
🌤 Муродбахш чоршанба тонги муборак қадрдоним!
Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин🤲
💎Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин..!!
Кун давомида яхшилик ва яхшилар хамрохингиз бўлсин!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ko‘nglim ko‘chasida bo‘lib tantana,
Dilim yayrab ketar bolam desangiz.
Shakarsiz choyim xam shirindir Ona,
Agarda uni siz damlab bersangiz...
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
💥БУГУН 16➖ДЕКАБРЬ.
ШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК ДИНДОШИМ!❄️🌹❄️
❄️Хайирли тонг азизларим.! Омонат дунёда омонмисизлар.?
Тонгда дийдор кўришиш насиб этганига бехисоб шукуроналар бу́лсин.!
Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Ишларимизни осон қилсин!
Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин! Амин!
Аллоҳ яхшилик, офият ва яхши кайфиятни кун давомида ҳамроҳингиз қилсин!
Кунингиз хайрли ўтсин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Она, юрагимда симиллар оғриқ,
Ҳаёт уммонида сузганим ҳамон.
Доим яхшиликни истадим, бироқ
Лекин, томиримда қайнаб борар қон.
Эзгу туйғуларим бўлмоқда барбод,
Асли соф юракка тушмоқда доғлар.
Инсофу виждоннинг бозори касод,
Она, бу яшашда қолмайди соғлар.
Она, қадр нима етмади ақлим,
Ўзингни дўстингга қилмоқми фидо?
Кулдириб-кулдириб, ўлдириб секин,
Бегуноҳ сўфидай турмоқми, сипо.
Чиркин бу ҳаётдан чарчадим, она,
Англадим, сўзларим келмоқда малол.
Бебош ўғлингиздан ранжиманг яна,
Яшаш қийин экан, яшамоқ ҳалол.
Она, ташвишланманг, чекмангиз озор,
Мен ҳали ҳаётман, мен ҳали тирик.
Токи сиз ҳаётсиз, борсиз, барқарор,
Менинг орзуларим бўлади йирик.
© Лазизжон Бахранов
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
НАҲОТ ЭНДИ ОНАМ ЙЎҚ..
Дунё зулмат дунё тор,
Онасизлар ҳору зор.
Остонада интизор,
Наҳот энди онам йўқ.
Соғинсам қўзим деган,
Жонинга тўзим деган.
Айланай ўзим деган,
Наҳот энди онам йўқ.
Армон ботар юракка,
Нолам чиқар фалакка.
Етганимда тилакка,
Наҳот энди онам йўқ.
Кел болам деб йўлимда,
Дуолари дилимда.
Жойномози қўлимда,
Наҳот энди онам йўқ.
Қайрилдику қанотим,
Маҳзун бўлди байётим.
Нур йўқотди ҳаётим,
Наҳот энди онам йўқ.
Суянаман торимга,
Ҳамдард бўлар зоримга.
Алишардим боримга,
Наҳот энди онам йўқ.
Волидасиз мен кимман,
Дили вайрон ҳофизман.
Армонларга тузғунман,
Наҳот энди онам йўқ.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОНА...
Шеър ёзиш осонмас Она ҳақида,
Юрак қони билан ёзиш керакдир.
Луғатда топилмас недир тилакни
Илоҳий жумлада тузиш керакдир.
Шеър ёзиш осонмас Она ҳақида,
Фалакдан қандайдир келмаса ёрдам.
Онага осмондек суяниб қолар
Айниқса, отасиз қолганда одам.
Шеър ёзиш осонмас Она ҳақида,
Айниқса, пайғамбар ёшига етса.
Кўзлари нурида яшар ақида
Недир илоҳиёт қошига етса.
Шеър ёзиш осонмас Она ҳақида,
Топилмас юракда туйғу азоброқ.
Зўр базўр айтаман битта тилакни:
“Отамнинг ўрнига яшанг узоқроқ...”
✍Ҳайрулла Ҳамидов
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
❕Бундай қарашни онангиздан бошқа аёлда тополмайсиз.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
ОНАЛАР ХАКИДА...
1⃣ Ҳадяни аввал онага, сўнг отага берилиши маҳбубдир.
2⃣ Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.
3⃣ Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!
4⃣ Сенга берган оқ сутини лутфу – карам ила бергандир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Унга берган хар луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!
5⃣ Унга сен хар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.
6⃣ Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки уни йўқотсанг армондан холи бўласан.
7⃣ Ҳар куни онангни бағринга бос! У сени хар куни қучиб, ҳидларингдан завқланган, эсингдан чиқармагин!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Борида қадрига етинг, йўқлаб туринг тез тез ҳабар олинг вақтида кейин излаб ҳатто излариниям тополмайсиз кўнглини олинг кўнгил қолдиришни эплайсизку аҳир..😢
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Дарвозамнинг қулфи бўлдинг, қўйиб кетсам.
Дуо қилдинг гарчи дилинг ўйиб кетсам.
Зор йиғладинг мен дунёдан тўйиб кетсам.
Ёлғизгинам, мунисгинам, Онажоним.
Қачон қайтмай эшик очиб кутганимсан.
Меҳринг каби қайноқ таом тутганимсан.
Саксонда ҳам болам деб ғам ютганимсан.
Танхогинам, меҳрибоним, Онажоним.
Мен турганда дунёларни кўрмайсана.
Мингни бериб хатто бирни сўрмайсана.
Сен биттасан сендек дўстим борми яна?
Биттагинам мушфиққинам, Онажоним.
Оқ сутингни ҳаққи дунё қандай тўлай?
Пойингда ер, қўлларингда ҳассанг бўлай.
Эх мен сўқир нобоп фарзанд бўлмай ўлай.
Топилмасим, сотилмасим, Онажоним.
Ёмонману, яхшим дейсан, болангманда.
Аллоҳ берган ҳам шодлик, ҳам нолангманда.
Қаритганинг, сочингда оқ толангманда.
Беминнатим, кўп ҳимматим, Онажоним.
Онажоним айтсам сенга дерларим кўп.
Битилгану, битилмаган шеърларим кўп.
Шунча олдим энди қайтиб берларим кўп.
Меҳридарём, камтаргинам, Онажоним.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Тўққиз ойни беморликда
ўтказдингиз
Минг азобда ёруғликка
етказдингиз
Меҳрибоним дунёга тенг
бахтим сизсиз
ИнШаАллоҳ оқлай берган
сутингизни
Ёруғ қилай онажоним
юзингизни
Ўксимасин ота меҳрин
берайин деб
Хатто тунлар ухламасдан
ғамимни еб
Нега емай болам болам
дейсиз хадеб
Унутмайман айтган сабоқ
сўзингизни
Ёруғ қилай онажоним
юзингизни
Касал бўлсам бир кунингиз
йилдек ўтиб
Йиқилсам гар куч бердингиз
қўлим тутиб
Бахтим кўринг улғайдим мен
йиллар ўтиб
Кулдирайин икки қаро
кўзингизни
Ёруғ қилай онажоним
юзингизни
Бахтим учун ўз бахтидан
кечган онам
Юзи кулса ёруғ бўлар
бутун олам
Боғимдаги атиргулим
гул-у лолам
Дуо қилинг дуогўйим
қизингизни
Ёруғ қилай онажоним
юзингизни
Бахтин бер деб Аллоҳимга
нольа қилиб
Ич-этингиз ейсиз дилим
пора қилиб
Бахтим топиб бахтли бўлгум
вақти келиб
Афсус она ёшлатяпман
кўзингизни
Кечиринг сиз эрка нодон
қизингизни
✍Асқарова Турсуной
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Саволниям ўйлаб ўйламай беришадия бу одамлар товба..😢🤦♀
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Минг афсуски кўпайиб кетяпти ҳозир онасидан аёлини устун қўйядиганлар...
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Sizni yaxshi ko'raman,Ona!
Hayot o'zi maktab beradi saboq,
Kimdir oz oladi, kim esa ko'proq.
Sochim qoralari qolganda ozroq,
Saboq ibratini angladim kechroq.
Onajonim saksonni qolgan qoralab,
So'zlar hayotidan hikmat saralab.
Nevarali bo'lgan farzandlar uchun,
Aytarlar duolar har kun ertalab.
Yillar o'tib ham ona ham buvi bo'ldim,
E'zozlanib o'z bolamdan mehr ko'rdim.
Yaxshi ko'raman ona sizni degan gapni,
Biror marta aytmaganim endi bildim.
Hechdan ko'ra kechni yaxshi deyishadi,
Qalbimdagi aytar so'zim shular bo'ldi.
Sizni yaxshi ko'raman men, onajonim,
Aytgan zahot ketdi uchib bir armonim.
Yoshingizga yana yoshlar qo'shsin Alloh,
Baxtimizga sizni qilsin sog', salomat.
Yaxshi ko'rgan farzandingiz uchun doim,
Qo'llaringiz duolarga ochsin faqat.
Ruqiya Ro'zimurodova
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
❄️ #Ҳайрли_тонг
Тонгда уйғонишнинг ўзи бир мўъжиза! Биз буни доим такрорлангани учун ҳам унча ҳис этмаймиз.
🌤 Ассаламу Алайкум! Вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ!
❄️ Қалбингиз иймонга
❄️ Уйингиз қувончга
❄️ Юзингиз нурга
❄️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.
☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
❄️ Эзгу ишларда ўзиб кетувчилардан бўлиш сиз-у бизларга насиб этсин!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Faqatgina ona...🥹❤️
Joynomoz ustida duolar qilib
Mehrini poyimga to‘shagan onam.
G‘am cheksam oh urib, bag‘rini tilib
Farzandi dardida yashagan onam.
Qoshimda parvonam bedor jonsarak
Ona nimangiz bor mehrdan bo‘lak.
Daydidek tentirab kech kelsam yana
Ozorga to‘ldirib ma’yus ko‘nglingiz
Nega tergamaysiz, urushmaysiz ona,
Nega koyimaysiz telba o‘g‘lingiz,
Meni deb hamisha joningiz halak
Ona nimangiz bor mehrdan bo‘lak.
Boriga shukur deb, yo‘g‘iga sabr
Hech qachon qalb ruhi sinmagan onam.
Fidokor, mehnatdan izlagan qadr
Shu yoshga kirib ham tinmagan onam.
Sochlari supurgi, qo‘llari kurak
Ona nimangiz bor mehrdan bo‘lak.
Sizsiz bahorlarim ko‘rinar kuzdek
Siz-la kunduzlarim nurli, charog‘on
Hech kim silamaydi boshimni sizdek
Hech kim sevmas meni sizdek onajon
Mehringiz oldida daryo bir ko‘lmak.
Ona nimangiz bor mehrdan bo‘lak.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
#ибрат
Ўқиб ҳайратда қолдим...
Таҳорат ҳукмларида ҳам мўъжизалар бор...
Исломда беҳикмат ҳеч бир амалга тарғиб этилмайди. Ҳар бир нарса ўта мукаммал низом ва тенгсиз тафаккур билан ишлаб чиқилиб, Одам қавмига тақдим этилган.
Дақиқа нуқталаригача ўрганган саринг жуда катта сир асрорни англайсан, Ҳақнинг синоатини очаверасан...
Қуйидаги воқеани бугун сизларга илиндим:
«...бой деган биродарим бор. Ўзиям кўҳна бойлардан. Бизнинг юртимизда Америка, Европа, Россия-ю, Хитой билан ҳамкорликда тижорат қилишни шу биродарим бошлаб берган. Ниҳоятда давлатманд одам, ҳеч бир нарсага танқислик кўрмаган. Ўша биродаримнинг биттагина ўғил фарзанди бор эди. Вояга етиб, мўйлаблари сабза уриб қолган вақтда хасталаниб қолди. Йигитчанинг бошида оғриқ пайдо бўлиб, шу даражада безовталанар эдики, унча- мунча дори наф қилмас эди. Отаси шифокорман деганнинг ҳаммасига ўғлини кўрсатди. Пулдан муаммоси йўқ эди, шу сабабли дунёнинг исталган нуқтасидаги тиббий муолажаларни олдирди, бироқ фойдаси бўлмади. Таассуфлиси эса, ҳеч бир давлатда ҳеч бир шифокор аниқ ташхис қўёлмас эди. Текширув аппаратлари мияда ножўя ҳеч нарсани топиб беролмас эди. Йигитчанинг бошида нима сабабдан оғриқ туриб безовталаниши мавҳумлигича қолаверарди. Хуллас, биродаримнинг миллиардлаб йиққан бойлиги яккаю-ягона ўғлининг жонига оро кирмади. Йигитча омонатини топширди...У вафот этгач, хорижлик шифокорлар отасидан касаллик сабабини аниқлаш мақсадида бошни ёриб кўришга рухсат олишди. Амалиёт бажарилди...Касаллик сабаби аниқланди...Йигитчанинг миясига туташган бурун соҳаси йўлларида жуда шаффоф қурт бор экан. Бу қуртни, шаффоф ва рангсиз бўлганлиги учун,текширув аппаратларида аниқлашнинг иложиси бўлмаган. Амалиётни олиб борган хорижлик шифокор биродаримизга шу гапларни айтган эди:
"Ниҳоят, фарзандинга азоб берган дарднинг ечимини топдик, афсуски, жуда кеч.
Мен шифокор сифатида ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА, эшитаяпсанми, ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА ўладиган қуртни аниқлай олмай битта беморни йўқотганимдан афсусланаман.
Бироқ сен мусулмон бўла туриб фарзандингни бирор марта таҳорат олишга, таҳорат олганда бурнини ачиштириб, динингда буюрилгани каби, сув тортишга ўргатмаганинг учун мендан кўпроқ қайғуришга мажбурсан.
Агар фарзандинг бир марта таҳорат олиб, бурнини ачиштириб ювганда эди бу қуртдан халос бўларди..." - дебди.
Ҳар сафар таҳорат олганимда шу воқеа беихтиёр ёдимга келаверади.
Уч бор оғизда сувни ғарғара қилиш, қулоқларни ювиш, бошга масҳ тортишнинг ҳам ўзига яраша ҳикматлари бор.
Дардларимга дармоним онам,
Сиз бор сира кўрмадим алам.
Ғамҳўргинам меҳрибонгинам,
Сизни жуда яхши кўраман.
Дуодасиз мен учун доим,
Ширин сўзим меҳрга бойим.
Мунисгинам юзлари ойим,
Сизни жуда яхши кўраман.
Сиз мен учун тугалмас давлат,
Борлигингиз ўзи экан бахт.
Оёғингиз остида жаннат,
Сизни жуда яхши кўраман.
Онам онам онам мени,
Бир донам ягонам мени.
Бу дунёда бору йўғим онам.
Ширин ҳушбўй райҳонимсиз,
Бу дунёда танҳойимсиз.
Бебаҳойим бебаҳойимсиз,
Сизни жуда яхши кўраман.
Дардларимга дармоним онам,
Сиз бор сира кўрмадим алам.
Ғамҳўргинам меҳрибонгинам,
Сизни жуда яхши кўраман.!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Онамга яна қўнғироқ қилдим.
Телефон узоқ чақирди. Жавоб йўқ.
Қўшниникига чиққанмикинлар? Ёки дўконга кетдилармикин? Доим шунақа, бир жойга чиқсалар, телефонларини уйда қолдирадилар. Болаларим қўнғироқ қилиб қолса, хавотир олишади деб ўйламайдилар ҳам.
Қайта-қайта қўнғироқ қиламан. Жавоб йўқ! Майли, кейинроқ яна қиламан, дейман. Ўзимни алдайман.
Бир йилдан буён шу аҳвол.
Онамни тупроққа қўйганимиздан кейин, телефон рақамларини бекор қилдиришга кўнглим бўлмаган. Укамга «Онамнинг телефони ўчиб қолмасин, қувватини тўлдириб тур», деб тайинлаганман. Телефон доим онамнинг хоналарида туради. Мен бошқа шаҳардаман.
Соғинганимда, қўнғироқ қиламан. Узун-узун гудок кетаётган пайтда телбалардек умид қиламан: ҳозир онамнинг овозларини эшитаман, «Бормисан, жоним болам!» дейдилар.
Телефон узоқ чақиради. Жавоб йўқ.
Сизнинг онангиз ҳаётмилар? Унда ҳозироқ қўнғироқ қилиб, суҳбатлашинг, энг ширин сўзларингизни айтиб қолинг! Ҳарқалай қўнғироқларингиз жавобсиз қолмайдиган дамларда экансиз.
Майли, мен яна онамга қўнғироқ қилай-чи
БИЗ ФАРЗАНДЛАРНИ
КЕЧИРИНГ.........?
Кўзларимга ёш келди қаранг,
Онамни иш деб зўрға бориб кўряпман аранг.
Отажоним Онажоним соғ омон бўлинг,
Биз фарзандларни кечиринг?
Қалбингизга озор берганмиз,
Бирда бир юзимиз бурганмиз.
Эх ўз айтганимиз қилганмиз
Биз фарзандларни кечиринг?
Сизларни яхши кўраман демаган,
Дардингизга дармон бўлмаган.
Сиз танлаган йўлда юрмаган
Биз фарзандларни кечиринг.?
Отажоним Онажоним бизга бош бўлинг,
Аллох насиб этсин узок умр кўринг.
Дуолар қилиб кулиб юринг,
Биз фарзандларни кечиринг.?
МУХТАРАМ ЗИЁ
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
«Онасин соғинганларга...»
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Мана шундай инсонни фарзанди эканлигимдан фаҳрланаман👍😢
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
••••
Бошларида рўмол тушмаган,
Кўнглимизни бирдек хушлаган.
Иймонини маҳкам ушлаган,
Онажоним, Онажонимсиз.
Ёшлик қилиб ранжитган эдим,
Катта бўлиб қолганман дердим.
Қаритибман этибор бердим,
Кечиргувчи Онажонимсиз.
Ташвишларга қўяман гоҳи,
Дунёлардан тўяман гоҳи.
Далда бўлган ана шу чоғи,
Меҳрибоним Онажонимсиз.
Бирор бора қовоқ солмаган,
Бойлик учун куйиб ёнмаган,
Оналикдан асло тонмаган,
Қалби дарё Онажонимсиз.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Онажоним😘😘😘
Менга шон-у шухрат мансаб берса ҳам,
Дўстларим ёнимда мангу турса ҳам.
Омад кулиб боқиб ишим юрса ҳам,
Онамсиз таътимас менга бу дунё...
Қувончдан кўзларим порлайди ҳар он,
Бахт сари чорлайди шукурки Раҳмон.
Бахтим тўкис кўринар, кимгадир зотан,
Онамсиз керакмас менга бу дунё...
Хожандманд инсонлар қўллаб турса ҳам,
Жигарларим шодлик қувонч берса ҳам.
Бири кам дунёдан кўнглим тўлса ҳам,
Онамсиз қоронғу, менга бу дунё...
Онамсиз керакмас кошона, қаср,
Онам бўлса ёнимда қиламан сабр.
Аллоҳ берган рисққа қиламан шукур,
Онамсиз кўзимга тордир бу дунё...
Олтин зардан тахтим бўлмасин майли,
Прадо, малибуда юрмайин майли.
Тўкис бахт бўлмайди, бу замон зайли,
Онамдан айирма яртаган Эгам...
Ягона суянчим, тиргагим, Онам...
✍ Асқарова Турсуной
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Қани кўрамиз бу сўз сизлар учун қанчалик арзийдиган сўзлигини реакция билан билдирамиз бошладик ўзим бошлаб бераман мана🥰
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Йўқ демагин, хўп де она ер,
Ғам куйдирар бугун жонимни.
Оҳ, қучоғинг очгин-эй, бироз,
Бир бор қучай онажонимни.
Ўн тўрт кунлик ойдек малагим,
Хаммадан хам менга керагим.
Ўкинчларга тўлди юрагим,
Бир бор кўрай онажонимни.
Оҳ, кўксига бироз қўйиб бош,
Соғинчларим унга қилай фош.
Ишон ортиқ беролмайман дош,
Бир бор ўпай онажонимни.
Бир узоқ туш кўряпман гўё,
Кўнглимда йўқ ёруғлик, зиё
Тўйдиряпти ишон бу дунё,
Бир қучоқлай онажонимни.
Қайноқ экан онамдек бағринг,
Аҳволидан йўқми хабаринг.
Янгиладим сени хам дардинг,
Юрак қумсар, онажонимни.
Ҳеч бир ишга қўлим бормайди,
Хўп демасанг кўнгил тўлмайди.
Бир кўрмасам ишон бўлмайди,
Оҳ, соғиндим онажонимни.
✍Мовлуда Имомназарова
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?