ona_haqida_sherlar | Неотсортированное

Telegram-канал ona_haqida_sherlar - Ona xaqida sherlar

7087

➪Ota Onasiga mexribonlar kanali♥️ Alhamdulillah Bizning maqsad yaxshilikka yetaklash☪️ https://www.youtube.com/c/Otaonasigamexribonlar https://www.instagram.com/Ona_haqida_sherlar Hamkorlikka taklif etamiz ➫ @mlyfm

Подписаться на канал

Ona xaqida sherlar

#премъера

УЙ ТЎРИДА ОНАМ ЎРНИ БЎШ..

Хижрон доғи  ўртайди ёмон,
Хаёлимда тирикдек хамон.
Нетай дилни тирнар бир армон,
УЙ ТЎРИДА ОНАМ ЎРНИ БЎШ...

Қуёшданда иссиқроқ  бағри,
Ҳар лаҳзада билинар қадри,
Кўз олдимдан кетолмас нари,
УЙ ТЎРИДА ОНАМ ЎРНИ БЎШ...

Ютворгудек бўлиб  тўрт девор,
То тонггача йиғлайман бедор,
Нетай танда қолмади мадор,
УЙ ТЎРИДА ОНАМ ЎРНИ БЎШ...

Бефайз  ўтиб базм-у тўйлар,
Ғамга тўлди қўшиғ-у, куйлар.
Етим кўнглим она   деб инграр,
УЙ ТЎРИДА ОНАМ ЎРНИ БЎШ...

Қисматимдан чекиб минг афсус ,
Гул умримни эгаллади куз.
Ишонмасдан йиғлайман хануз,
УЙ ТЎРИДА ОНАМ ЎРНИ БЎШ ...

✍Мовлуда Имомназарова

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

«СОҒИНДИМ МЕН»

Олай ўзим юрагингиз қайғусини,
Мудом менинг йўлларимда интизорим,
Соғиндим мен кўзларингиз кулгусини,
Мендан йироқ олисдаги мехрибоним!
Соғиндим мен Онажоним Отажоним!

Кўксим тўлса кўзларимдан ёшлар оқиб,
Термуламан суратига мунгли боқиб,
Чаккасига райхонларни олган тақиб,
Райхонлари хушбой димоғимда доим!
Соғиндим мен Онажоним Онажоним!

Ўтса кунлар ёнингизга борсам қани,
Дуоингиз олиб юрсам дейман қани,
Омон бўлсин,
Оналари хар бандани,
Асрор мени дуолари бебахойим!
Соғиндим мен Онажоним Онажоним!

Ўз юртингдек бўлмас экан олис макон,
Юрагингни соғинч эзар экан ёмон,
Қанот қоқиб учсам қани уйим томон,
Уйларимнинг фариштаси кўрки доим!
Соғиндим мен Онажоним Отажоним!

Насиб этса хали замон борадурман,
Ота Онам дуоларин оладурман,
Шеърларимда сизни куйлаб қоладурман,
Кўзи гирён кутар икки мехрибоним!
Соғиндим мен Онажоним Отажоним!

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Мана шундай келинлардан Оллоҳ рози бўлсин🤲

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

КЕРАКСИЗ  ОНА

Қайғуларга сира эгилманг,
Армонларга ўксиб енгилманг,
Ўтинаман,фақат йиғламанг,
Ҳали менга кераксиз она

Синовларнинг макрига учманг,
Ҳар ташвишнинг белидан қучманг,
Мени дея,оромдан кечманг,
Ҳали менга кераксиз,она

Чопиб юринг тоғларни кезиб,
Чаманзору,боғларни кезиб,
Оғринманг ҳеч бағрингиз эзиб,
Ҳали менга кераксиз,она.

Қалбингизга ёғдулар жойланг,
Ҳасратингиз сиртмоққа бойланг,
Ўзингизни асранг,авайланг,
Ҳали менга кераксиз,она.

Гарчи ёшлик ўтган бўлса ҳам,
Инжиқлигим кетган бўлса ҳам,
Ёшим юзга етган бўлса ҳам,
Доим менга кераксиз она.

✍Мактуба ШАЙДО

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Дада сизга айтолмаган дардларим бор,
Сизсизликка чўмдим узоқ йиллар бўйи.
Аламимнинг оғир-оғир гардлари бор,
Ахир бугун қизингизнинг никоҳ тўйи...

Дада сизга айтолмаган дардларим бор,
Дада сўзи бўғзим ичра турар тўп-тўп.
Эшиклардан кириб келинг бугун бир бор,
Сиз бошимни силамаган кунларим кўп...

Дада сизга айтолмаган дардларим бор,
Йўқлигингиз қанотларим кесиб кетди.
Отаси йўқ деган тамға ич-ичимдан,
Орзуларим уйчасини бузиб кетди.

Аччиқ-аччиқ зарбалардан руҳим безор,
Юзим босдим сиз қолдирган изингизга.
Дада сизга айтолмаган дардларим бор,
Аллоҳимдан баҳтлар сўранг қизингизга...

© Саадия Икрамовна


@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Осмонлари яқин экан Тошканини,
Кўчалари шовқин-сурон Тошканини,
Ҳеч чарчамас одамларни шошканини,
Сизни эслаб қисқа мактуб ёзмабмана,
Онажоним соғинганим айтмабмана...

Юзингиздан ёғилади нуру-иймон,
Дуо қилиб чарчамайсиз мени ҳамон,
Бепарвомон, соғинасиз мени ёмон.
Сизни эслаб қисқа мактуб ёзмабмана,
Онажоним соғинганим айтмабмана...

Қадоқ қўлни соғиндику шўр пешонам,
Нурга ташна кутар сизни кенг кошонам,
Бор давлатим,бахтим,тахтим сизку Онам.
Сизни эслаб қисқа мактуб ёзмабмана,
Онажоним соғинганим айтмабмана.

Қишлоғимга гулбаҳорлар яна қайтди,
Қалдирғочҳам ўз уйини қумсаб қайтди,
Дилмуродни кўрдик дея кўплар айтди.
Сизни эслаб қисқа мактуб ёзмабмана,
Онажоним соғинганим айтмабмана.

Қоғоз қалам мени кутиб турар ҳамон,
Улар четда бепарвоман ўтар замон,
Хат келар деб кутасизу, келиш гумон.
Сизни эслаб қисқа мактуб ёзмабмана,
Онажоним соғинганим айтмабмана.

© Дилмурод Қамбаров

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Айтмоққа на сўз на узр бор Она...

Юзлаб масканларга қилдим саёҳат,
Ҳеч бири кўнглимга бермади роҳат,
Кейин тушундимки дунёда фақат,
Бир сенинг ёнингда ҳузур бор Она...

Наҳот йўқотишдан юрмадим чўчиб,
Олис кетавердим қуш каби учиб,
Келдиму, сени жим турибман қучиб,
Айтмоққа на сўз на узр бор Она...

Мен ўша нодонман сенга дўқлаган,
Сен эса ҳимматсан ҳар кун йўқлаган,
Сенимас ўзининг кўнглин тўқлаган,
Фарзандинг қалбида қусур бор Она...

Алам қилиб кетар ўйласам обдон,
Мудом соғинтириб яшабман шодон,
Кулиб туришинга ишонган нодон,
Ичимда ўзимдан масрур бор Она...

Юр Она демабман кезамиз шаҳар,
Менсиз ўтаверди қанча шом-саҳар,
Ёнингда юрганман ахир қай маҳал,
Сенсиз ўтган қанча сурур бор Она...

Юзлаб масканларга қилдим саёҳат,
Ҳеч бири кўнглимга бермади роҳат,
Кейин тушундимки дунёда фақат,
Бир сенинг ёнингда ҳузур бор Она...

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

#Сиз(лар) кимни кўпроқ соғинасизлар...?

• Ота 🔥
• Она ❤️
• Ота-Она 👍

Бугун тўйиб йиғлагим келди.
Бағрингизга қўйиб бошимни.
Бироз бағрим чети шилинди.
Тутолмадим кўзда ёшимни.
Дада сизни соғиниб кетдим.
Дардларимни ичимга ютдим.

Онам ёлғиз қўрқар сездирмай
Мўлтирайди ёлғиз аёлда.
Тушин айтиб ҳар куни сойга.
Сизни кутар балки ҳаёлда.
Дада сизни соғиниб кетдим.
Аламимни ичимга ютдим.

Ҳуввилайди уйимиз жим жит.
Ўрнингиз бўш юрагим эзиб.
Уйга борсам онам йиғлайди.
Кўз ёшларин юзига тизиб.
Дада сизни соғиниб кетдим.
Кўз ёшимни ичимга ютдим.

Сиздан қолган ёдгорим онам.
Сизсиз юрклари шилинди.
Боролмадим боламдан ошиб.
Дада сизни ўрниз билинди.
Дада сизни соғиниб кетдим.
Аламимдан қонлар ҳам ютдим.

Малак Сиймо✍

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Маккам менинг Мадинам Онам
    Хаётимда
хазинам Онам..

Сизни яхши кўраман ОНАЖОНИМ...

➖➖➖🌸➖➖➖

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

ОТАМНИНГ ПОЙИГА

Қишларни синдирган кўклам ёз бўлай
Дилларни ҳуш этган дилбар соз бўлай
Мен учун дунёда энг улуғ инсон
Отамнинг пойига поёндоз бўлай

Дардларга дил тутган сабри баҳодир
Меҳрини тўшаган қалби жавоҳир
Ўғлидан жимгина олган ҳавотир
Отамнинг пойига поёндоз бўлай

Дунёдан юз буриб йиғлаган чоғим
Ўксима қўй дея аритган доғим
Ишонган чорбоғим суянган тоғим
Отамнинг пойига поёндоз бўлай

Болам деб тинмаган югурган елган
Дардим айтмасамда қалбидан сезган
Сўзидан жаннатнинг ислари келган
Отамнинг пойига поёндоз бўлай

✍Хуршид Карим

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Сиз келтириб дунёга нима кўрдим онажон,
Жонни тутиб жафога гина кўрдим отажон.
Бир қиз бўлиб силкиниб ерда яйраб юрмадим,
Меҳрингизга интилиб оёғимда турмадим.

Оталарни оридан жудо қилма Худойим,
Фарзанд берсанг меҳрга гадо қилма Худойим.
Оналарни оридан жудо қилма Худойим,
Фарзанд берсанг меҳрга гадо қилма Худойим.

Сиз ҳам биз ҳам омонат ой осмонда боқийдир,
Қилмас сира ҳиёнат қуёш нурига соқийдир.
Ерда қолган қушмасман дон керакмас онажон,
Гўшт кўрмаган тишмасмане нон керакмас отажон.

Қизим деган шонимни қидириб яшаяпман,
Мен жисмимдан жонимни сидириб яшаяпман.
Кўчангизда тобутда юлдуз бўлиб ўтарман,
Отасидан ор қилгане бир қиз бўлиб ўтарман,
Кўчангизда тобутда юлдуз бўлиб ўтарман,
Онасидан ор қилган бир қиз бўлиб ўтарман.


@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Биласизми шундай маскан бор.
Мехр деган булоқ бор кўринг.
Йўлингизга доим интизор,
Онангизни бир кўриб келинг.

Жойнамози йиғилмас сира.
Кўз ёшлардан нигоҳлар хира.
Йиғламаса шу бугун зора.
Онангизни бир кўриб келинг.

Сизни доим кутган угина.
Юз йил борманг бир қилмас гина.
Кутаверар сизни жимгина.
Онангизни бир кўриб келинг.

Хавотирлар сочларида оқ
Чой ичолмас қўллари титроқ.
Лек чурқ этиб нолимас бироқ,
Онангизни бир кўриб келинг.

Бечоранинг юраги сўкир
Сизни дея яшайди ахир
Соғинмасдан жонини қабр
Онангизни бир кўриб келинг.

Бир оз бўлинг дардига малҳам.
Яшнаб кетсин келди деб болам
Бахтлиликка хақлику у ҳам.
Онангизни бир кўриб келинг

Борин тўкар дастурхонига.
Жонингизни жойлар жонига.
Жой солдиринг унинг ёнига.
Онангизни бир кўриб келинг

Йиғиштиринг ишларингизни.
Тўплаб ақлу хушларингизни
Олиб ўғил қизларингизни
Онангизни бир кўриб келинг

  Малика Тавфиқ


@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

KUTMOQDA ONANG...

Hech narsadan g'aming yo'q qara,
Nurga to'la xatto,  ostonang.
Lekin, xatto hidlaring qumsab,
AXIR SENI KUTMOQDA ONANG...

Pul isidan tunlar uyqing yo'q,
Xashamdordir har bitta xonang.
Lek, yoshliging yashar bir uyda,
AXIR SENI KUTMOQDA ONANG...

Mashinang xam so'nggi rusumda,
"Baland joyda" nomdor ishxonang.
Namozlarda  senga baxt so'rab,
AXIR SENI KUTMOQDA ONANG...

Aysh-ishratga topasan imkon,
"Joning olar"   go'zal janonang.
Shu dam xatto kelmas esingga,
AXIR SENI KUTMOQDA ONANG...

Uyqudan voz kechgan ko'zlari,
Shum xayollar xolin qilib tang.
Yolg'izimni asra Rabbim deb,
AXIR SENI KUTMOQDA ONANG..

Ko'r bo'lgansan uch so'm pul topib,
Bir kun toshga tegar peshonang.
Xozir juda baxtlisan chunki,
AXIR SENI KUTMOQDA ONANG!

✍Movluda Imomnazarova

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Етимликнинг азоблари ўйди бағрим,
Сизсизликда юрагимга тўлди дардим.
Осмон эди бугун ердек бўлди қадрим,
Меҳрингизга муҳтож бўлдим сизни она.

Юрагимни оғритди-я ишонганим,
Сиздек бошим силолмади жигарларим.
Бугун кулди устимдан ҳўп дўсту ғаним,
Меҳрингизга муҳтож бўлдим сизни она.

Ёлғизликнинг азоблари ёмон экан,
Оёғимнинг ости наҳот бўлса тикан.
Ярим кўнглим сизсиз яна тўлармикан,
Меҳрингизга муҳтож бўлдим сизни она.

Онажоним соғиндима бирам сизни,
Аҳволини кўринг шўрлик қизингизни.
Маҳшарларда учраштирсин Роббим бизни,
Меҳрингизга муҳтож бўлдим сизни она.

Эркалигим кўтаролмас яқинларим,
Юрагимга оғир ботар армонларим.
Худойимга бормидия айтганларим,
Меҳрингизга муҳтож бўлдим сизни она.

Кечалари йиғлайман-у, биров билмас,
Ухлай десам кўзларимга уйқу келмас.
Юрак энди ҳўрликларга тоқат қилмас,
Меҳрингизга муҳтож бўлдим сизни она.

✍Фаришта

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

​​Ойимни қайтариб бер, Художон

(хаётий воқеа)

— Дада, ойим тузалдими?
Жажжи болакайнинг саволи шундоғам сиқилиб турган дадасининг юрагини эзди. Ўғлини тиззасига ўтқизди-да пешонасидан ўпди.
— Ойинг роса чарчаган, болам. Энди бирнеча кун ухлаб, дам олиши керак.
Болакай индамади. 5 ёшли болакай онасининг оғир касаллигини анча олдин фахмлади. Шифохонага дадаси кўришга олиб борганда ойиси уни қучиб роса йиғлаганди. Дадаси ойинг тузалиб кетади, кейин шифохонадан жавоб беришади, деганди. Ойиси уйга қайтганида бола, ойим тузалибдилар, деб роса севинганди. Ўй-хаёллари ўзидек соф мурғак бола ойисига бошқа сабабдан жавоб бериб юборишганларини билмасди. Хар кунгидек ўрнига ётаркан болакай осмонга қараб қўлини чўзди:
— Ойимни тузалишига ёрдам бер, Художон!
Бир неча кун ўтгач, тунда уйғониб кетди. Пилдираб коридорга чиқди. Дадаси балконда сигарет чекиб, ким биландир телефонда гаплашарди. Болакай дадасининг хамма гапларига хам тушунмади-ю шу гаплар орасидан операция, катта пул деган жумлаларни илғай олди. Бир кинода кўрганди. Операцияда докторлар касални укол қилади, кейин у тузалиб кетади. Ойимни хам укол қилишса, соғайиб кетадилар, ўйлади болакай. Ўрнига қайтиб ётаркан, осмонга қараб яна қўлини чўзди:
— Ойимни тузалишига катта пул бер, Художон!...
Болакайнинг онасининг ахволи кундан кун ёмонлашиб борарди. У эса буни билмасди. У фақат дадасининг ўша кунги гапларини ўйларди: операция, катта пул...
Охирги кунлар болани ойисининг ёнига киритмай қўйишди. У уйига келиб-кетаётган кўплаб қариндошларини жимгина кузатиб ўтирарди. Дадаси эса болакайга пул тутарди:
— Ушла ўғлим, бориб музқаймоқ олиб е...
Болакай онасининг яқинлари билан видолашаётганини тушунмасди. Нихоят уни чақиришди. Ойиси ёнига олиб киришди. Кўзлари шишиб кетган, оппоқ чойшаб ёпинган онасининг ёнига келди
— Кел, шириним,-ойисининг хаста овози эшитилди,-ақлли бола бўляпсанми боғчада?
— ха, ойижон.
— Яхши ўзимни тойчоғим.
— Ойи, энди тузалиб кетасизми?
— Хм,-йиғлаб юборди ойиси.
— Менга яна эртак айтиб берасизми?
— Хм...
— Сизни яхши кўраман...
Эх болакай... Ойиси билан шундай сўнгги марта гаплашиб турганини қаердан хам биларди у.
Боғчадан келганида уйидаги одамларнинг кўплигидан хайрон қолди. Хамма болакайни кўриб кўзига ёш оларди.
— Дада, ойим уйғондиларми?-дадасининг ёнига келиб сўради у. Дадаси чўккалаб ўтириб ўғлининг кўзларига боқди.
— Ойинг энди уйғонмайди, болам... У бизни ташлаб кетди.
Бола тушунмади, чўнтагини шошиб ковлади-ю, бир сиқим букланиб кетган пулларни чиқарди.
— Дада, докторга беринг, ойимни укол қилишсин. Ойим тузалиб кетса бўлди, мен битта хам музқаймоқ емайман, фақат ойимни тузатиб беришсин.
Ўғлининг пешонасидан ўпаркан дадасининг кўз ёшлари унинг юзига томчилади. Онасини кўмишди.
Тун чўккач, ўрнига ётаркан болакай яна осмонга қўлини чўзди:" Илтимос, ойимни менга қайтариб бер, Художон"...

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Аёвсиз айланар хаёт гардиши
Бўғзимга тиқилар соғинчнинг ниши
Кўз олдимдан ўтар майин кулиши
Бугун ўғлингизни юрак бағри қон
Соғиниб кетяпман сизни Онажон.

Дайди шамолларга эргашиб кетсам
Хушбўй ифорингиз бир зум хис этсам
Жаннат пойингизга бошимни қўйсам
Бугун ортиқчадек вужудимда жон
Соғиниб кетяпман сизни Онажон.

Дунёнинг чиройи кўринмай қолди
Бошимга қировлар соясин солди
Юзимдан табассум кулгим йўқолди
Ёнингизга кетсам хозироқ шу он
Соғиниб кетяпман сизни Онажон.

Хувиллаган ховлим нурсиз чиройсиз
Зулмат ўраб олган тунларим ойсиз
Ишимда унум йўқ уйларим файзсиз
Сизсиз бу ховлида қуриди райхон
Соғиниб кетяпман сизни Онажон.

Кўзимдан ёш қалқир юзларим ювиб
Бағримга боссайдим бир бора тўйиб
Сиз билан кетардим дунёни қўйиб
Бу дард Абдуллоҳни қўймайди омон
Соғиниб кетяпман сизни Онажон.

Абдуллоҳ Шодмон.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Кўнгил тупроғимни армон шудгорлаб,
Кўксимни тўлдириб ундирсин тикан!
Дунёни чўктириб боряпман йиғлаб,
Онам билан тушган расмим йўқ экан!

Қисмат истихзоли тиржайиб туриб,
Умримнинг ҳар онин қиморга тиккан.
Ёнида бир умр ардоғда юриб,
Онам билан тушган расмим йўқ экан!

Фарзанд бўлмадимми унга муносиб,
Ёки қай гуноҳим жазосимикан,
Омонатгинамни бағримга босиб,
Онам билан тушган расмим йўқ экан!

Хозир жон берардим бир кўрмоқ учун,
Хозир соғинчлари қаддимни буккан!
Мен энди умрбод пушмонга тутқун,
Онам билан тушган расмим йўқ экан!

Алам юрагимни бормоқда ўйиб,
Ўткир пичоғини аямай суққан.
Иссиқ юзларига юзимни қўйиб,
Онам билан тушган расмим йўқ экан!

Малика Тавфиқ

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

ОНАНГИЗГА ЕТМАЙДИ

Олам тўла ҳуржамол,
Сизга таскин этмайди.
Дунёда ҳеч бир аёл,
Онангизга етмайди...

Кимдир бўлиб меҳрибон,
Сизни дея тикса жон.
Деёлмайсиз онажон,
Онангизга етмайди...

Жуфтингиз қилиб асир,
Кўнгил олса бирма-бир.
Икки дунё барибир,
Онангизга етмайди...

Опа-сингил энтикиб,
Гиргиттон кўзин тикиб.
Қўйса ҳам меҳрин тўкиб,
Онангизга етмайди...

Дилни ўртар нолангиз,
Ўрин ўтмас холангиз.
Юпатса ҳам болангиз,
Онангизга етмайди...

Она шундай буюк зот,
Усиз татимас ҳаёт.
Армон бўлар умрбод,
Онангизга етмайди...

Акрам сўз айтар ғариб,
Қолманг яна ахтариб.
Бошга юринг кўтариб,
Онангизга етмайди...

Акрамжон АЗИЗОВ

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

#премьера


Дунёнинг ишлари битмас яралган,
Вақтлар юрган эмас, вақтлар югурган,
Жони қил учида илиниб турган,
Онангиз қошида қолинг бир фурсат!

Энг зарур ишлардан кеча олиб воз,
Ишонинг умрингиз юмушлардан оз,
Бугуноқ, хозироқ, сиздан илтимос,
Онангиз қошида қолинг бир фурсат!

Биламан, ҳеч недан йўқдир камомат,
Кулиб яшаяпди соғу-саломат,
Нолиса, Худога ҳуш ёқмас...
Фақат,
Онангиз қошида қолинг бир фурсат!

Индамай бошингиз қўйинг бағрига,
"Дунёга ўт кетса", ундан нарига,
Ўтқазинг юракнинг, қалбнинг тўрига,
Онангиз қошида қолинг бир фурсат!

Бир куни аттанглар ўртамасин жон,
Озроқ истасангиз топилгай имкон,
Бу ишни эртага қўйманг ҳеч қачон,
Онангиз қошида қолинг бир фурсат!

Малика Тавфиқ


@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

💥👩‍🍼 Бугун 26-ноябрь — ОНАЛАР куни

Онам ҳаётимиздаги энг муҳим ва энг яқин инсондир. У ҳар доим бизнинг ҳис-туйғуларимизни билади ва қийин вазиятларда бизни қўллаб-қувватлайди.


Оналар куни - онангизни қучоқлаш ва ҳамма нарса учун миннатдорчилик билдириш ва уни илиқ сўзлар ва совғалар билан хурсанд қилиш учун ажойиб имконият.

➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Қалбимда армонлар қатма-қат,
Ҳаммадан пинхона йиғлайман.
Ҳар сўзни айтганман-у фақат,
Мен дада дейишни билмайман..

Дўстларим тарифин айтса ҳам,
Меҳрини сира ҳис қилмайман.
Тўйиб-тўйиб Она десам ҳам,
Мен дада дейишни билмайман.

Ҳам Ота, ҳам Она бўлган зот,
Кафтида кўтарган умрбод.
Онамдан бошқаси етти ёд,
Мен дада дейишни билмайман.

Қўлимдан тутмаган бир бора,
Бу сўз ҳам менга ёд, бегона.
Сўраманг бўласиз оввора,
Мен дада дейишни билмайман...

Ўксидим гоҳида эсласам,
Топмадим ҳар ёндан изласам.
Не қилай тақдир шу, билмасам,
Мен дада дейишни билмайман..

Йиғласам ёшимни артгани,
Дардимни, сиримни айтгани.
Онам бор Ҳудойим бергани,
Мен дада дейишни билмайман...

© Ясемин


@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

ОНАМ..😢

Бир муддат ортимга ташладим назар,
Рангсиз хотиралар тушди ёдимга:
“Ёш бола пайтида йиғласам ОНАМ,
Қўшилиб йиғларди, оҳу – додимга”

Дард келса йўлиққан, мендан-да илдам,
Тунларин ўтказган бедор ПАРВОНАМ.
Турфа хил гулларни ҳидлаш ўрнига,
Менинг таглигимни ҳидлаган, ОНАМ.

Ушбу амаллардан воқиф – Аллоҳим,
Онамга Жаннатни ҳидлат, илоҳим.
Мен-чи, мен, не қилдим ВОЛИДАМ учун?
Бирор бир амални эслай олмадим.

Ақалли бир марта кўзин қувнатиб,
Кўнглини олдимми, ҳеч билолмадим.
Менга бир ҳалимлик ҳадя эт, Роббим,
То рози қилишга етсин одобим.

ОНАМ кўзларинга қарадим, ногоҳ,
Гуноҳкор санадим фақат ўзимни.
Аллоҳим, сендан бир катта ўтинчим:
Ҳеч қачон намлатма, ОНАМ кўзини.

✍Муаллифга раҳмат

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

​​​​​​Илтимос ичманг Ойижон !!!

Уйга чарчаб келдим. Онамни ошхонада кўрдим.
Ойи , ойижоним, етар энди. Қаранг қўшнимизнинг ошхонасидан чиқаётган ширин хидни. Ошнинг хиди келаяпти. Бизни ошхонамизда нимадир пишганини халигача эслолмайман. Мен Сизни яхши кўраман. Кўзизи очинг илтимос. Қаранг. Нега Сиз бошқалар ойисидекмассиз? Куни билан ичасиз ухлайсиз, кечасиям шу ахвол. Шунақанги чарчадим машина ювишдан. Оёқларимни қаранг кўкариб кетибди. Олган пулимни тўкка ва хар куни пул сураб келадиган Фахридинга бердим. Энди мактабниям кўп қолдиряпман. Эртага мени туғилган куним! Нима қиламиз? Қандай яшаймиз?Билмай қолдим. Бошим қотганди. Онам бир оғиз гапирмадилар.
Уйдан чиқиб кетдим. Қаерга боришимниям нима қилишимниям билмайман. Кеч тушаётганди. Ногох оёғимга бир нима урилди. Қарасам телефон яп-янги. Айфон. Мана сенга туғилган кун. Мана сенга уйга кўп масаллиқлар, мана пул. Торт хам оламан. Хаёлларимни йиғишга улгирмасимдан телефоннинг экрани ёришди. "Ойижоним"ёзувига кўзим тушди. Кўксимда қандайдир оғриқ сездим. Оладиган ахмоқ йўқ. Бу мени режаларимни ўзгартиролмайди. Ким бўсаям олмайман телефонни. Аксига олиб телефон кодли экан ўчирай десам. Қарасам пропущенних кўпаймоқда..10,20,30... Бу қанақа Она. Бу қандай одамнинг телефони. Нега бундан бунчалик хавотир олади. Хасадим кела бошлади. Хаёлларим билан бўлиб телефонга карадим .100та пропущенних. Хаммаси Ойисидан. Уни ёмон кўриб кетаётгандим фикримни одамнинг инграгани бузди. Ха шу яқин атрофда. Қарадим. Деворгул оркасида хаммаёғи қонга беланган қиз ётарди. Инграрди. Тушундим кимдир уриб хушидан кетказгану "Ўлиб қолди" деб қўрқиб қочган. Виждоним қийнала бошлади. Кейинги қўнғироққа жавоб бермасликка ўзида куч топа олмадим.
Алло, бу ерда бир қиз оғир холда ётибди. Хаммаёғи қон.
- Манзилни айт болажоним. Қаерда?
- Хиёбонда. Бассейнни олдида бурчакда.
- Хозир бораман. Болажоним , онанг ўргилсин, ўша ердан силжима. Бир умр дуоингни қилай кетиб қолма. Хозир бораман. Қизимни қўлидан ушлаб тур.
Қизнинг қўлларини ушларканман.
"Шивирладим. Мехрибонинг келяпти. Хозир тез ёрдам келади. Сен хаётда бахтли қизсан. Шунчалик жонкуяринг бор. Мен ойинга сўз бердим. Қараб тураман деб. Ойинг бўлса мени умр бўйи дуо қилишини айтди. Қанақа Она у? Нега бегонани дуо қилади? Мени хатто ўз онам хам дуо қилмаганлар. Дуо нима ўзи. Бундай Оналар хар доим хам учрайвермайди Инсонларга. Боласига жонкуяр Оналар... Қутқариб қолишди хартугул. Кеч бўлгани учун мени домимиз тагига ташлаб кетди. Кир юз кўзларимдан аямай ўпди.
Эртасига яна ўша очлик, кўзимни очгим келмай ётардим. Эшик кунғироғи чалинди. Қизиқ бизни тўк ва газдан бошка одам йўқламасди. Ким келди экан?Ойим юзини буриштирганча менга қаради. Хохламай қизиқиб эшикни очди. Таниш овозни эшитдим. Ха бу кечаги Аёлнинг овози. Аёл ичкарига таклифниям кўтмасдан кирди. Оооо пакетда ноз неъматлар, кийимлар, торт хам.
- Рахмат Сизга - дея сўз бошлади аёл. Шундай виждонли ўғилни ўстирибсиз, халол рахмат отасига хам. Бошқаси бўлганда телефонни ўчириб, сотиб юборарди. Ўғлиз бўлмаганда мен хаётим маъносини бир умрга йўқотиб қўярдим. Сиз хақизда хозиргина қўшнилариздан эшитдим. Эрингиз бошқа аёл билан кетган бўлса аламни ичкиликдан олманг... Илтимос. Қаранг қандай ақлли, халол ўғлингиз бор экан. Хали шу ўғлингиз сизни бахтли қилади. Ишонинг менга. Ажаб Онам йиғлардилар. Кўзларини шоша пиша артиб мени махкам қучоқлаб олдилар. Мен биринчи марта Она мехрини туйдим. Умримда энг эсда қоларли туғилган кун бўлиб хотирамга мухрланди... Кейинчалик ўша Аёл билан Онамлар опа сингил бўлиб кетишди. Хамма фарзандга Она мехридан ортиқроқ совға бўлмаса керак. Яна билмадим... Онангиз мехрини вақтида хис қилинг.
Онажонингизни Қадрига етинг.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Меҳрибон онам сизни жуда яхши кўраман..

Бу гуллар сизга.. ОНАЖОНИМ🥰

Онажоларимизга юборамиз қани онасини яхши кўрадиганлар қанча экан каналимизда реакциялардан билиб оламиз кетдик..🥰

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

ЭНГ ДИЛБАР АЁЛ

Олам узра кезиб пиёда,
Дўст топмадим ундан зиёда,
Ишонмайсиз бу кенг дунёда,
Менинг онам энг дилбар аёл.

Қошларида қалдирғоч учар,
Бизни дея қор , ёмғир кечар,
Кўкси узра қуёш нур сочар,
Менинг онам , энг дилбар аёл.

Сочларида эрир оқ тола,
Қийналса ҳам қилмайди нола,
Онам борки, мен ҳамон бола,
Менинг онам энг дилбар аёл.

Қисматига кўниб яшаган,
Дардин дилга кўмиб яшаган,
Армонларга чўмиб яшаган,
Менинг онам , энг дилбар аёл.

Бардошига тоғлар бош эккан,
Азобига осмон ёш тўккан,
Чиройига гуллар тиз чўккан,
Менинг онам,энг дилбар аёл.

Яширинча ғамларга ботар,
Ухламасдан тонглари отар,
Юрагимда меҳр уйғотар,
Менинг онам , энг дилбар аёл.

Садоқату , вафода тенгсиз,
Муҳаббати мисоли денггиз,
Сўзларимга кўниб хўп денг , сиз,
Менинг онам , энг дилбар аёл.

Истагим шу , доим чоғ бўлсин,
Кўкси доим баланд ,тоғ бўлсин,
Минг йилда ҳам , жони соғ бўлсин,
Менинг онам энг дилбар аёл.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Онам...

Сизга рахмат! Борлигингиз учун рахмат. Оғир кунларимда ёнимда бўлганингиз учун рахмат. Ғамхўр, меҳрибон, оқкўнгил Онам, доим соғ бўлинг! Мен сизни яхши кўраман!
Онажонларимизга юбориб қўямиз! Онаси борлар онангизни қадрланг, оналар борки олам мунаввар, оналар борки кўнгиллар хотиржам қалбларимиз мусаффо Онажоним ..

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Онасини яхши кўрмайдиган умуман ўйламайдиган ҳолидан ҳабар олмайдиган сизни яхши кўраман деган сўзни айтолмайдиган инсонлар бормиканаа нима деб ўйлейсизлар.?

Сизчи сиз ҳич айтганмисиз Онажон сизни яхши кўраман деб.?

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Дадасини яхши кўрадиганлар борми.? Агар бўлса реакцияни аямай босамиз қани кетдик...🥰

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Бошим қўяй бугун ҳоку пойингизга,
Қалбим тўла меҳр -дарё, сойингизга,
Меҳрибоним, танҳогина жонажоним,
Борингизга шукур она, борингизга.

Неки бўлса,ҳаммасидан қимматимсиз,
Пок иймоним, ёруғ юзим,ҳимматимсиз
Дунёлардан топиб олган жаннатимсиз,
Борингизга шукур она, борингизга.

Фаришталар ўтиб ўнгу сўлингиздан,
Ибрат олсин сизнинг умр йўлингиздан,
Айланай мен болам деган тилингиздан,
Борингизга шукур она, борингизга.

Бахтим сизсиз не қилай мен ҳумоларни,
Ростлигим сиз, юзи қурсин рўёларни,
Аллангизга алишмайман дунёларни,
Борингизга шукур она, борингизга.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

БЎЛМАСА......

Қасир бўлсин кулбачалик файзи йўқ.
Остонангда қутлуқ қадам изи йўқ.
Хар кун мотам бир ширин сўз одам йўқ.
Сени кутган онанг уйда бўлмаса.


Қадинг эгиб кўтаролмай бошингни.
Артадиган инсонинг йўқ ёшингни.
Қорнинг тўймас маззаси йўқ ошингни.
Сени кутган отанг уйда  бўлмаса.


Оқармайди кўйнагингни енги кир.
Хувиллайсан кўнглинга сиғмайди қил.
Тикон ўсар кўкармайди уйда гул.
Сени кутган ёринг уйда бўлмаса.


Қўғирчоқни боғлаб қўйиб бешикка.
Кетгин келар туйнуги йўқ эшикка.
Семирмайсан сиғиб кичик тешикка.
Сени кутган боланг уйда бўлмаса.
       
Малак. Сиймо✍

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…
Подписаться на канал