ona_haqida_sherlar | Неотсортированное

Telegram-канал ona_haqida_sherlar - Ona xaqida sherlar

7087

➪Ota Onasiga mexribonlar kanali♥️ Alhamdulillah Bizning maqsad yaxshilikka yetaklash☪️ https://www.youtube.com/c/Otaonasigamexribonlar https://www.instagram.com/Ona_haqida_sherlar Hamkorlikka taklif etamiz ➫ @mlyfm

Подписаться на канал

Ona xaqida sherlar

Олдингдан оққан сувни,
Қадри йўқдек туюлар,
Йироқ кетсанг кўнглингга,
Бир дарёдек қуюлар.

Болам деди нечалар,
Онанг қадрин билмадинг,
Кулиб боқди сен учун,
Сен -чи сира кулмадинг.

Юравердинг ўзингга,
Ўзинг бўлиб оввора,
Сенинг қадринг зар бўлди,
Онанг бўлди бечора.

Жеркиб бердинг гоҳида,
-Она бунча ёнасан,
Билсанг онанг учун сен,
Ўттизда ҳам боласан.

Сўрамадинг ҳолини,
Дашномларин суймадинг,
Ёнингдаги онангни,
Қадрини ҳеч туймадинг.

Ўзинг учун кўнглинг тўқ,
Ўй йўқ онанг ҳақида,
Оқин сувни қадри йўқ,
Бу азалий -ақида

Хандон отиб,бемалол,
Бир юракдан кулдингми,
Мунис онанг қадрини,
Россияда билдингми.

Соғингчларинг дил -пора,
Кўнглинг аро жар бўлди,
Энди сен бир бечора,
Онанг қадри зар бўлди.

Соғинасан,кўзинг ёш,
Ўша ширин онларни,
Иссиққина,беминнат,
Онанг ёпган нонларни.

Армонларинг қалбингга,
Бир дарёдек қуюлар,
Онанг қадри энди бир
Уммон каби туюлар.

   Хуршид Карим.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Кимларнинг йўқ ота ҳамда онаси,
Армон қилар ўғиллари ҳам қизи,
Кимларнинг ҳор этар  жигар гўшаси,
Бу дунёни бир кам дунё дейдилар!

Ким дунёни этар сайру-саёҳат,
Қўша-қўша солар қасир иморат,
Кимлар учун бир парча ер ҳам қаҳат,
Бу дунёни бир кам дунё дейдилар!

Бефарзандлик қийнар мудом кимларни,
Оҳ чекади тилар юрак- бағрини,
Кимдир сотар фарзанд жигар бандини,
Бу дунёни бир кам дунё дейдилар!

Ким топади дунё аммо сарф этмас,
Кибрликда шайтон унга бас келмас,
Кимдир саҳий аммо унга пул етмас,
Бу дунёни бир кам дунё дейдилар!

Ким ногирон меҳнат қилиб тинмайди,
Ўзгаларнинг мурувватин кутмайди,
Кимдир соғлом меҳнатга бел бермайди,
Бу дунёни бир кам дунё дейдилар!

Осмон ўпар уй қурувчи юртлар бор,
Қай юртларнинг ҳалқи парча нонга зор,
Мукаммалмас дунёнинг кемтиги бор,
Бу дунёни бир кам дунё дейдилар!

✍ Лутфуллоҳ  Хўжаев.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Онажоним хотирасига

Ортингда қолдирган фарзандларинг бор,
Йиғилсак бир ховли бўламиз бир он.
Ота она ўлмоқ мерос бўлибди,
Хаёт якунига бўйсуниб мудом.

Яшаймиз сен босган излардан юриб,
Соғиндим онажон мунис онажон.
Саксон йил яшадинг ёлғон дунёда,
Чин дунёга кетдинг ёруғ юз билан.

Рухинг учиб кетди Аршиалога,
Уканг мехри зўр эканми, олиб кетди ўзига.
Қўл ушлашиб юрибсанми жаннатларда бехишларда.
Соғиндим мехрибон мунис онажон.

Ўқитдинг узатдинг бахтдан тахт тилаб,
Тўртала фарзандинг камолин сўраб.
Шукр деб яшадинг мунис онажон,
Сенга айтар сўзим рахмат онажон.

Соғиндим мехрибон жоним онажон,
Қай фаслда келдингу,
Қай фаслда кетдинг сен,
Йиғилганлар барчаси дуо қилди ортингдан.

Фаришталар олиб кетди онамни,
Рухи келиб силаб кетди хонамни
Онажоним тинч ётгин сен жойингда
Дуо килиб турамиз биз фарзандларинг пойингда.
Соғиндим мехрибон мунис онажон!

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Онажоним, жону жаҳоним,
Меҳрлигим, қадри осмоним,
Дуолари жонга дармоним,
Меҳрингизга тўймай қайтаман.

Қўлларингиз меҳнатда ҳамон,
Ғамимизга шериксиз ҳар он,
Роҳатларда яшайсиз қачон?
Дам олинг, деб, тинмай айтаман.

Чарчаганим йўқ, болам,  дейсиз,
Неваралар ғамини ейсиз,
Зирак, кўрпа-тўшак ғамлайсиз.
Меҳрингиздан ҳовлимиз чаман!

Бирор нарса совға қилсак гар,
Ўзимизга уч ҳисса қайтар.
Бўласизми шунчалар камтар?
Дейсиз тинч бўл оиланг билан!

Койийсиз-да бемаврид келсак,
Уйингда тош қот бўлма кесак!
Она сизни соғиндик!" десак,
Дейсиз Қизга эр уйи--Ватан!

Аҳ, онам-а меҳрибоним-а!
Ўгитлари#соябоним-а!
Соғинчингиз ўртар жоним-а!
Борлигингиз бизга бахт экан!
Юзга киринг сиз дадам билан.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

〰🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃〰

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

ОНАЖОН

Бунча ғамгин юзингиз,
Асло кулмас кўзингиз,
Дардли чиқар сўзингиз,
Муштипарим онажон.

Кипрингиз нами бор,
Ғурур тўла ориз бор,
Сиқилиб йиғламанг зор,
Фариштамсиз онажон.

Синов келса дош берган,
Тикон йўлда тош терган,
Болам дея ош берган,
Ғаниматим онажон.

Юзга суртай пойингиз,
Қалб тўрида жойингиз,
Биз бўлайлик ойингиз,
Меҳрибоним онажон.

Кўнглингизга қарайлик,
Нима десез берайлик,
Аллоҳимдан сўрайлик,
Жаннатимсиз онажон.

Ташвишлари босмасин,
Тангрим сизни асрасин,
Ёмон назар тушмасин,
Бахтимизсиз онажон.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

💐 Бугун, 14-октабр, кўплаб мамлакатларда ОНАЛАР КУНИ нишонланмоқда

Ушбу кунда меҳри булоқ, юраги кенг, ҳар бир сўзи ҳикмат бебаҳо ОНАЖОНЛАРИМИЗ шаънларига раҳматлар айтиш учун ажойиб имконият.

Бугун волидангиз қўлларидан “пичоқ, кабгир“ларни олинг, ўзингиз бирор тансиқ таом пиширинг ёки уларни оилавий кечги овқатга олиб чиқинг!

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Senga ishonaman deb qo‘ying Dada...

Mendan halovatlar yuz burgan mahal,
Alamlar ko‘ksimga in qurgan mahal,
Hayot tasodifan musht urgan mahal,
Senga ishonaman deb qo‘ying Dada...

Gohida bir ishga bormasa qo‘lim,
Havotir chulg‘asa o‘ngimu so‘lim,
Qo‘rquvlar to‘planib to‘sganda yo‘lim,
Senga ishonaman deb qo‘ying Dada...

Bir giyoh unmasa ko‘ngil bog‘imda,
O‘zimni qovursam o‘kinch yog‘imda,
Omadni topolmay sarson chog‘imda,
Senga ishonaman deb qo‘ying Dada...

Qo‘limdan keladi osmonni quchish,
Qushlardan teparoq balandroq uchish,
Faqat yuragimda bor biroz cho‘chish,
Senga ishonaman deb qo‘ying Dada...

Aytgan har so‘zingiz hikmat men uchun,
Har harfi dunyodan qimmat men uchun,
Ham sharaf ham shonu himmat men uchun,
Senga ishonaman deb qo‘ying Dada...

Mendan halovatlar yuz burgan mahal,
Alamlar ko‘ksimga in qurgan mahal,
Hayot tasodifan musht urgan mahal,
Senga ishonaman deb qo‘ying Dada
.


@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Шириним йиғлаганини кўриб мен ҳам йиғлаб юбордиме қўшилиб😢😭

Жаннат совға қилишади ҳали бу қизалоқлар отасига🤲

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

📹 Оналарни ҳаётлик чоғларида қадрларига етайлик Азизларим, чунки Она бу беминнат дўст, меҳрли юрак, қалбан яхши кўрувчи инсондир... 😢

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Ўзингиздан қўймасин она! 🌹

Синовлар келганда  бошимга,
Кўмилиб юрсам гар ёшимга,
Бўласиз кўйимда парвона...
Ўзингиздан қўймасин она!

«Севдим» деб учратсам ҳиёнат,
Розиман келса ҳам қиёмат,
Мен учун кераксиз ягона,
Ўзингиздан қўймасин она!

Пулим йўқ бўлса ҳам кетмайсиз,
Сабр-ла барига чидайсиз,
Қизингиз шунчалар девона,
Ўзингиздан қўймасин она!

Жигарим қарғаса дам-бадам,
Керакмас миннатли оши ҳам,
Жилмайиб, йиғлаган пинҳона,
Ўзингиздан қўймасин она!

Ичида дуолар лиммо-лим,
Сўзингиздан қўймасин она.
Дунёда ягона яқиним,
Ўзингиздан қўймасин она!

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Sizchi siz ota onasi hayotlar oxirgi martda qachon yaxshi ko‘rishizi aytdiz.?

ONANG MEXMON, OTANG OMONAT

Mast etmasin olqishlar zo‘ri,
Uzun-kalta xushtaklar jo‘ri.
Arslonmisan yo oqsoq bo‘ri,
Onang mexmon, Otang omonat.

Yuzda ajin, soch oq, xasta xol,
Turmush yuki dasti qaddi dol.
Allasi xush, topgani xalol,
Onang mexmon, Otang omonat.

Kuzak kelib, ko‘klami ketgan,
Xech kam bo‘lmas qadriga yetgan.
Tomchi suvni sendek er etgan,
Onang mexmon, Otang omonat.

Yuz ranjingga bilmas bir araz,
Sen xaqingda qilmas shum faraz.
Mexri tekin, tengsiz, beg‘araz,
Onang mexmon, Otang omonat.

Chigal-chalkash dunyo shaxmati,
Kimda xuzur, kimda zaxmati.
Bil duosi Xaqning raxmati,
Onang mexmon, Otang omonat.

Sen bazmda bedor qo‘sh tuni,
Ko‘nglini ol nasib xar kuni.
Qaytar dunyo deydilar buni,
Onang mexmon, Otang omonat.

✍G‘ulomjon Normat


@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Ҳозирги замоннинг аччиқ ҳақиқати...

Сиз учун қайси вақт яхши эди.?

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

💥 👵🏻Бугун 10-октабр Халқаро бувилар куни

🎉Ҳар йили 10-октябрда бу байрам кўплаб оилаларни бирлаштириб, бир уйга жамлайди.

Тушларимда бувижоним кўрсайдим,
Дийдорига тўйиб суҳбат қурсайдим.
Соғинчларим оғриқларим барини айтиб,
Йиғлаб йиғлаб кўксига бош қўйсайдим.

Қани ўша меҳр тўла нигоҳлар,
Қани мендан мамнун сўзсиз изоҳлар.
Қалбим ўша дақиқаларни ҳоҳлар,
Яна ўша туйғу завқин сурсайдим.

Сочларимни силашлари ёқарди
Доим эркалашлари ёқарди.
Мени ширинликлар билан боқарди
Ёш боладай ёнида ўйнаб юрсайдим.

Айтардилар болам нонинг топ ҳалол
Ҳаммани бирдай кўр кўнглин ол.
Камтарга камолу манманга завол
Панду насиҳатин кўнгил қумсайди.

Болалигим бахтли кечган бағрида,
Сирли сирли эртакларнинг шаҳрида.
Қани ўша кенг ҳовлимиз саҳнида
Қучоқ очиб ёнига юругурсайдим.

Сўнги бора дийдор насиб этмади
Боролмадим зинҳор насиб этмади
Ҳануз ўша армоним мени тарк этмади
Эҳ қанийди ўшанда улгурсайдим.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Мен ҳам дадажонимни яхши кўраман лекин айтолмиман қиз бола бўлганим учундир балки лекин жудаям яхши кўраман онамдан қолган ёдгорим дадажоним бахтимга бор бўлинг давлатпанохим🥰

БАХТИМГА БОР БЎЛИНГ ДАВЛАТПАНОҲИМ..

Онамдан ёдгорим менинг паноҳим
Айтолмаган юракда бордир бир оҳим
Сизнинг соянгизда омондир бошим
Бахтимга бор бўлинг давлатпаноҳим.

Дуолар қилганча  ёнимда туринг,
Бахту камолимни сиз кўриб юринг
Сиз борсиз дунёда йўқдир армоним
Бахтимга бор бўлинг давлатпаноҳим.

Сизни борлигингиз мен учун давлат
Доимо юрингиз тўкиб сиз савлат
Синов бардошим енголмас хечвақт
Бахтимга  бор бўлинг давлатпаноҳим.

Дилимда бор менинг битта тилагим
Дада бўлинг доим менинг тиргагим,
Айтинг сизсиз кимга бордир керагим,
Бахтимга бор бўлинг давлатпаноҳим.

✍Фариштa

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Яна йўқладингми қабргинамни,
Тунлари йиғладингми сўзимни эслаб.
Ҳар доим ёнингдаман оналар ўлмайди,
Унутма болам қайерга юрсанг сени соянгман.

Она топилмас ҳазина уни йўқотганлар билади ҳолос.😢

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Кимнингдир қабрини ўт босган тикан.🥹
Унинг фарзандлари мутлоқ унутган 🥹
Кимнинг қабрида гул очилган чаман.💐
Унинг фарзардлари гул уруғин сочган.💐

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Шириним ўзимни айланиб кетай кўз ёшларингдан жоним қизим...

Ўғил бўлиб ҳизмат қилолмасамда,
Дадам сизга жаннат совға қиламан.
Олиб боролмасамда ҳажга,
Мен бир заифаман ҳатто онага.

Қиёмат кун парда бўлиб дўзаҳга,
Дадам сизга жаннат совға қиламан.
Беш вақт намоз қуръонлар ўқиб,
Саккиз жаннат эшигин қулфин очиб.
Дадам сизга жаннат совға қиламан.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Қалқонин қидириб кўзларида ёш,
Соғинчнинг йўлига отишади тош,
Қани фарзанд бўлиб қўя олса бош,
Отасин соғинган кўнгли яримлар.

Ҳидларин бўйлашиб райҳонларига,
Дийдорин йўйишиб армонларига,
Дардига маҳлам йўқ, дармонларига,
Онасин соғинган кўнгли яримлар.

Дуосин интизор кутган шўрлигим,
Ғамларин ичига ютган шўрлигим,
Отам деб сабрда ўтган шўрлигим,
Отасин соғинган кўнгли яримлар.

Суянса суянчиқ бўларди албат,
Ҳар битта кунида энг катта мадад,
Буни ҳис қилгайлар, бундайлар фақат,
Онасин соғинган кўнгли яримлар.

Хизматин қилишса, белларин боғлаб,
Дуосин олмоққа, ниятин чоғлаб,
Отаси борлар эҳ, қандай бой ё Раб,
Отасин соғинган кўнгли яримлар.

Жуссаси кичигу, қалби мардона,
Ҳар битта фарзандга бўлган парвона,
Соғинчдан тўлмоқда бугун паймона,
Онасин соғинган кўнгли яримлар.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Сизчи боймисиз.? ..😢

Агар бой бўлсангиз бойлигингизни қадрига етинг асраб авайланг...

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Онажоним...

Онажоним, иссиқ бағрингиз,
Ширин тафтин йўқотиб қўйдим.
Аста сочим майин силаган,
Қўлларингиз соғинчин туйдим.

Она сизсиз дунё қоронғу,
Тун излайди оймомосини,
Юлдузчалар кўзида ёш ку,
Қалб излайди ўз дунёсини.

Сизга томон борар йўлларим,
Гулга тўла гулистон эди.
Сиз- ла ўтган азиз кунларим,
Ҳар бир куни бир достон эди.

Сизнинг борар азиз йўлингиз,
Жаннатларга улашганмиди.
Бизга ташлаб кетган меҳрингиз,
Мухаббат- ла талашганмиди.

Онажоним иссиқ бағрингиз,
Ширин тафтин йўқотиб қўйдим.
Аста сочим майин силаган,
Қўлларингиз тафтини туйдим.

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Одам келиб дунёга қачон кетарин билмас,
Учиб кетса ҳам ойга ҳаридордан қочиб бўлмас.
Қашшоқ бўл ҳоҳ бой уйинг бўлса ҳам сарой,
Қанча қилма доду вой ажал одам танламас.

Дунёни ўтар дебон кўнгилда қилсанг ишинг,
Қанча уринма бекор тақдирга ўтмас тишинг.
Баланд тоғларда арча қўриқласа сени илонлар,
Ажалинг келган бўлса асролмайди ҳатто милиёнлар.

Манман деган одамлар ўтди кетди қайдалар,
Темир бўлсанг болға бор ҳамирдай қилиб майдалар.
Дунёнинг роҳатини кимлар даврон сурмаган,
Таҳт Сулмаймон пайғамбар ернинг остин ўйлаган.

Ғазал ёзса Алишер ҳатто булбул сайраган,
Шулардан айтинг ким қолди ажалнинг ўқи тегмаган.
Икки қўшни бири бўлиб бой ўз қўшнисин сотибди,
Бу ҳам етмай шўрликка ғийбат тошин отибди.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Izox o'zingizda.

@Onahaqidasherlar
Ota Onasiga mexribonlar kanali.

Yaqinlaringizga ulashing..!👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFcl-FhIbmEJ2xQCXA

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Забардастдек ўғил, қизи бўла туриб,
Меҳрибонин жонидан ҳам тўйдирганлар
Олисларда юрар яйраб,даврон суриб.
Гуноҳлардан ўзига чоҳ ўйдирганлар.
Онасини ёлғиз ташлаб куйдирганлар!

Волидасин қўйиб хароб, зах жойларга,
Ўзи яшар шаҳардаги саройларда.
Нолиб ўтар қўли етса ҳам ойларга,
Гуноҳлардан ўзига чоҳ ўйдирганлар,
Онасини ёлғиз ташлаб куйдирганлар!

Кечалари уйқусидан кетар чўчиб,
Болам, дейди онаизор ранги ўчиб,
Дилин ўртаб тоғдек Соғинч кетар кўчиб,
Гуноҳлардан ўзига чоҳ ўйдирганлар,
Онасини ёлғиз ташлаб куйдирганлар!

Келин бўлиб қайнонангиз она билиб,
Севмайсизми чин юракдан кўнгил бериб.
Ахир сиз ҳам қайнонасиз бир кун келиб,
Гуноҳлардан ўзига чоҳ ўйдирганлар,
Онасини ёлғиз ташлаб куйдирганлар!

Хазон каби сарғайтириб юзларини,
Йўлингизга термултириб кўзларини,
Эшитмайсиз нолаю оҳ бўзларини,
Гуноҳлардан ўзига чоҳ ўйдирганлар,
Онасини ёлғиз ташлаб куйдирганлар!

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Bemor bolsa gar u zot,
Titroq bosar tanamni.
Robbim ayla ehtiyot,
Xasta qilma onamni.

Ularsiz yashash ogir,
Tingla bir bor nolamni.
Otinaman, ey Tangrim,
Xasta qilma onamni.

Otamning kongil ardogi,
Jonajonim onam mani.
Otamning suyukli yori,
Jannatgosham onam mani.

Yoq ulardek mehribon,
Tushunarlar odamni.
Jonini ayla omon,
Xasta qilma onamni.

Keltirdilar dunyoga,
Kordi qancha alamni.
Chidadilar sinovga,
Xasta qilma onamni.

Dil yaram bilasan lek,
Yangilama yaramni.
Qoyib hayotimga chek,
Xasta qilma onamni.

Mushtoqdirlar yolimga,
Qalbin tilma onamni.
Rozidirman olimga –
Xasta qilma onamni.

Otamning kongil ardogi,
Jonajonim onam mani.
Otamning suyukli yori,
Jannatgosham onam.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Ухламаганлар борми? 🤔

Каментарияга биттадан Онажонларимизни машхур гапларидан ёзамиз🤗

Мен бошладим...

Сен бола қачон ўзинг билиб эртароқ ухлейсана а.?

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Ота онасини яхши кўрадиганлар учун каналимиз севиш учун танишиш учун кирган йигит қизлар фақат фикр билдирилар илтимос танишув чат қилманглар назаримда сизлар ота онангизни на ҳурмат қиласиз на яхши кўрасиз афсус...🤦‍♀

➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Ярми чин ярмиси рўёда,
Дунёнинг ками ҳич тўлмайди.
Билиб қўй эй инсон дунёда,
Онанинг ёмони бўлмайди.

Фарзанддир бир умр ташвиши,
Ибратдир ҳикматдир ҳар иши.
Дуога ўҳшайди қарғиши,
Онанинг ёмони бўлмайди.

Меҳри мўл меҳри.ҳич қимматмас,
Бир она бергани миннатмас.
Онасиз жаннатлар жаннатмас,
Онанинг ёмони бўлмайди.

Сеҳридан унади гул лолалар,
Кўзида кўз ёшу жолалар.
Гоҳ нобоп чиқади болалар,
Онанинг ёмони бўлмайди.

Дард ютиб ҳаётдан толган у,
Қиз туғиб балога қолган у.
Ҳаммасин бўйнига олган у,
Онанинг ёмони бўлмайди.

Эй дунё безаги нақшилар,
Ноҳақлик йўлида қаршилар.
Онани йиғлатманг яхшилар,
Онанинг ёмони бўлмайди.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Мен хам яхши кўраман яхшиям бахтимга сиз борсиз Дадажоним илоҳим умрингиз узоқ бўлсин.. 🤲

Ўтганларимизни охирати обод рухлари шод бўлсин 🤲

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

💐Бугун онам туғилган кун!
          (онажонлар учун)

Шўх булбуллар сайрар бийрон,
Тоғ-у тошда чопар жайрон,
Бу не ҳол, деб бўлманг ҳайрон,
Бугун онам туғилган кун,
Онажоним туғилган кун!

Кўкда қуёш кулаётир,
Қалдирғочлар келаётир,
Синглим тилак тилаётир,
Бугун онам туғилган кун,
Онажоним туғилган кун!

Шамоллар ҳам яйраб елар,
Набиралар қувнаб келар,
Бувисини қутлаб келар,
Бугун онам туғилган кун,
Онажоним туғилган кун!

Баҳор келса - элда кўклам,
Баҳор келса - дилда кўклам,
Мудом исми тилда кўркам,
Бугун онам туғилган кун,
Онажоним туғилган кун!

Қучоқ-қучоқ гуллар терай,
Бўйларини гулга ўрай,
Кўзларида қувонч кўрай,
Бугун онам туғилган кун,
Онажоним туғилган кун!

Алласининг навосидан,
Ундим меҳр зиёсидан,
Камол топдим дуосидан,
Бугун онам туғилган кун,
Онажоним туғилган кун!

Учиб қўнар капалаклар,
Эшик чертар ҳур, малаклар,
Юрагимда кўп тилаклар,
Бугун онам туғилган кун,
Онажоним туғилган кун!

Қалби бахтга тўлиб юрсин,
Йиғламасин, кулиб юрсин,
Ҳожи она бўлиб юрсин,
Бугун онам туғилган кун,
Онажоним туғилган кун!

Асрлардан ошсин ёши,
Омон бўлсин азиз боши,
Ҳовлимизда наҳор оши,
Бугун онам туғилган кун,
Онажоним туғилган кун!

Келинг дўстлар, қариндошлар,
Қўни-қўшни, овулдошлар,
Меҳмон бўлинг ватандошлар,
Бугун онам туғилган кун,
Онажоним туғилган кун!

Соғ-саломат, тетик, бардам,
Ёнимизда улар ҳардам,
Яшасинлар мудом хуррам,
Бугун онам туғилган кун,
Онажоним туғилган кун!

Шўх булбуллар сайрар бийрон,
Тоғ-у тошда чопар жайрон,
Бу не ҳол деб бўлманг ҳайрон,
Бугун онам туғилган кун,
Онажоним туғилган кун!

Беги Дўст

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…
Подписаться на канал