Сизиям онангиз шундей эркалайдими.?😍
Каментарияга ёзиб кетамиз..
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
___
Она, сен бор эдинг,
Бут эди бағрим,
Дунё ҳикматга кон, бахтга ёр эди.
Она, сен бор эдинг,
Кўнгил қушимнинг
Ошёнида қуш-у суви бор эди.
Бор эдинг,
Ҳаётдан баҳраманд эдим,
Ёш эдим, ҳаётга ҳамдам, ёнма-ён.
Бор эдинг, дўстларим ғамхўр эдилар,
Ҳаёт осон эди, йўлларим равон.
Бошимни силаган чоғингда, она,
Ҳаёт гўзал эди, ўлим бу – рўё.
Ўша сен силаган бошимга букун,
Она, осмон қулаб тушгандек гўё.
Бу не ҳол?..
Тақдирнинг ўйиними бу?
Сен мени яратдинг,
Мен сени кўмдим.
Тупроқ, сувга пайванд айладинг мени,
Мен сени тупроққа топшириб қўйдим...
Онажон, рози бўл берган сутингга!
Ҳаётим унчалик эмасдир юпун.
Аммо кўзларимга дунё – қоронғу...
Қарилик бошланди сен жон берган кун...
© Лойиқ Шерали
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Онам
Суянчиғим онам,
Ғамгусорим онам.
Дардин менга айтмаган,
Гулбах,орим онам.
Сизсиз жону жах,оним,
Ғамхўр-у мех,рибоним.
Менинг-чун озор чеккан,
Нур, хокисорим онам.
Роббим, қўлла онамни,
Тўхтат кўзда жоламни.
Жаннатлардан жой бергин,
Эшит менинг ноламни.
Шамол каби елсам х,ам,
Дунёни бир кезсам х,ам.
Онамдайин топмадим,
Элни султон билсам х,ам.
Барча донолар ичра,
Барно, зеболар ичра.
Х,аммадан х,ам гўзалим,
Шах,ризодалар ичра.
Унга берай боримни,
Қўлимдаги торимни.
Оёғи остидаги,
Жаннат деган еримни.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Соғиниб йиғладим юрагим тўлиб,
Ҳар куни аламдан минг бора ўлиб.
Меҳрингизга боряпман бугун зор бўлиб,
Сиздек меҳрибоним йўқдир онажон.
Соғинсам охимни тинглагувчим йўқ,
Йиқилсам тоғдайин тиргагувчим йўқ.
Сизсиз ОТАЖОНИМ кўнглим эмас тўқ,
Сиздек меҳрибоним йўқдир ОТАЖОН...
Армонлар боряпти бағримни ўйиб,
Онажон кетдим-а дунёдан тўйиб.
Дарду азоблардан юрагим куйиб,
Сиздек меҳрибоним йўқдир онажон.
Сиз менинг қалбимда сўнмас армоним,
Боғимни гуллатган мохир боғбоним.
Бизларни тарк этган кўкси қалқоним,
Сиздек меҳрибоним йўқдир ОТАЖОН...
Энди қизингизни тузсиздир оши,
Дарду аламлардан оғрийди боши.
Йиғласа ботади қабрингиз тоши,
Сиздек меҳрибоним йўқдир онажон.
Дердингиз ҳеч жонга бермагин озор,
Хатто чивин сендан бўлмасин безор.
Сендан рози бўлсин хаттоки ағёр,
Сиздек меҳрибоним йўқдир ОТАЖОН...
Сиз йўқ кучсиз бўлди танти қизингиз,
Излаб тополмадим босган изингиз.
Даво эди ҳар бир ширин сўзингиз,
Сиздек меҳрибоним йўқдир онажон.
Тунда ҳам тиним билмасдингиз ҳеч,
Қишга бизлар учун ясардингиз печ.
Меҳрингиз берарди илоҳий бир куч,
Сиздек меҳрибоним йўқдир ОТАЖОН...
Онажон армонларга тўлди ҳаётим,
Ҳатто дардли бўлди ёзган баётим.
Руҳингиз шод қилсин айтган оятим,
Сиздек меҳрибоним йўқдир онажон.
Эркалашингизни қумсайман доим,
Дердингиз маликам, кўкдаги ойим.
Кулбага айланди сизсиз саройим,
Сиздек меҳрибоним йўқдир ОТАЖОН...
Дердингиз дилларни қилгин сен обод,
Яратганим ўзи қўллар умрбод.
Онам ҳаққингизга айтай саловат,
Сиздек меҳрибоним йўқдир онажон.
Сиздайин меҳрибон суюкли ёрим,
Мен учун аямас хаттоки, жонин.
Унинг учун фидо менинг ҳам борим,
Жойингиз жаннатда бўлсин ОТАЖОН...
✍ Асқарова Турсуной
✍Фаришта
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Nima rostdanam onalarga yoqmi Yakshanba..😢
Assalomu aleykum azizlarim xammangizga xayrli tong.!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
МУЛОХАЗА_УЧУН...
Она меҳри.
Дунёдаги энг гўзал нарса бу онанинг кафтидир. Ҳа, онанинг кафти энг гўзал нарса. Зеро, онанинг вафотидан сўнг дунё сиз учун ранг-баранглигини йўқотади. Онанинг вафотидан сўнг, ҳамма ишлар гўё орқага кетади. Биродар ҳам, ҳатто ўз ўғлингиз ҳам онага тенг бўлолмайди. Агар бирор кишини олдига бориб шикоятингизни айтсангиз, у сиз ҳақингизда унутиб юборади. Фақатгина она, онагина боласи учун Аллоҳга сажда қилиб, дуо қилади. Она ҳеч қачон сизнинг мусибатингизни унутмайди. Она ҳар куни эрталаб "аҳволинг яхшими?", деб сўрашни унутмайди. Дунёда ҳеч ким сизга онангиздек қайғурмайди. Агар онангиз ҳаёт бўлса, уни ғанимат билинг.
Ҳаётнинг татимли ва баракали бўлишининг сабаби нимада деб ўйлайсиз? Қаерга борманг ҳаммага: "ҳақимга дуо қилинг," "мени дуода унутманг", деб дуо сўрайсиз. Ҳатто Маккада бўлсангиз ҳам, ҳатто ўғлингиздан ҳам, мени дуода унутма деб сўрайсиз. Фақатгина она, она ҳеч қачон сизни дуода унутмайди. Шунинг учун ишларингиз юришяпти. Дуо қиладиган онангиз бор экан, ишингиз ўнгидан келяпти.
Бу сатирларни ўқир экансиз, ўзингизга савол бериб кўринг: "Онам севиб истемол қиладиган энг лаззатли таом қайси?"
Бирингчи таомдан бошланг. Биз ўзимиз бир кунда қанча овқат еймиз?
Неча марта овқат еймиз, лекин, афсуски онамиз қайси овқатни суйиб ейишини ҳам билмаймиз.
Ўзингизга савол беринг:
*Онангизга ёқадиган энг хушбўй атир қайси?
*Онангизга ёқадиган энг хушбўй исириқ қайси?
*Онангиз бирор марта телефонимда пул йўқ деганми?
*Хотинингиз-чи?
*Неча марта телефонга пул сўраган?
*Фарқини сезяпсизми?
*Қайси томонга кўпроқ харажат қиляпсиз экан?
Мен хотинингиз ва болаларингизга қарши эмасман, албатта. Лекин мен онага нисбатан эътиборсизликка қаршиман. Она барча саодатлар чироғидир. Сиз эса унга бепарвосиз.
Аслида биринчи мақсадингиз онани рози қилиш бўлиши керак. Масалан, дам олиш куни биз уёқ-буёққа дам олишга борамиз. Онамиз эса уйда қолади. Аёлимиз ва болаларимизни ўйнатиб келамиз, онамизга эса парво қилмаймиз. Улар эътиборга муҳтожлар, Хусусан қариб қолишган бўлса, сочлари оқарган бўлса. Уларнинг сиздан бошқа ҳеч кимлари йўқ. Бу дунёда онадан ташқари ҳамма ё пулингиз ё манфаатингиз учун дўст бўлади. Фақатгина она, битта мактуб ёки битта ширин табассумингиз билан сиздан рози бўлади.
Ёки биргина: "Аҳволингиз яхшими онажон", деган ширин сўзингиз билан, уни бахтли қилишингиз мумкин. Онамизни ғанимат билайлик.
💥💥💥 Yo‘q bardoshim ...
Premyera .......
Qarog‘imda kilkillaydi achchiq ashkim ,
Sog‘inganda o‘rningizni bosmas hech kim .
Fig‘onimni tinglar sassiz sokin falak ,
Indamayin tinglab turar , hasratim jim .
O‘tirsangiz bo‘lmasmidi uy to‘ldirib ,
Duo qilib , ko‘ngillarni shod bo‘ldirib .
Sizsiz bosdi gulbog‘imni tikanaklar ,
Qiyg‘os bo‘lgan gullarimni ham so‘ldirib .
Mehribonim yo‘qdir sizdek bu olamda ,
Qaddim egib borayapman , g‘am alamda .
Diydoringiz qo‘msayapman firoqlarda ,
Dardlarimni yozayapman men qalamda .
Tushlarimga kirib turing ko‘rib olay ,
Iforingiz to‘yib - to‘yib , hidlab olay .
Ado bo‘lgan g‘aribgina bu dilimni ,
Oz bo‘lsada sog‘inchini bosib olay .
Bolalikday bag‘ringizga qo‘yib boshim ,
Sirlashaylik bo‘ling yana siz sirdoshim .
Ikki dunyo poyingizni o‘pay Ona ,
Sizsizlikka yetmayapti hech bardoshim .
Qarog‘imda kilkillaydi achchiq yoshim ,
Sizsizlikka ko‘nikishga yetmas doshim.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Кимнинг қайта тирилиб келишини истардингиз? 😢
❗️Ота-онасиси борлар, уларни қадрланг.
Жумадан кейин Ота-онангизни зиёрат қилинглар, дуоларини олинглар, агар ўтиб кетишган бўлса қабрларини зиёрат қилиб, хақларига садақа бериб, дуо қилинглар, ДЎСТЛАРИМ!
Бизда кузатиб боринг👇🏻
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Tashlandiq....
Meni otam bitta shuyam bo‘lsa sizsiz..😢
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
ҚАРИЯЛАР УЙИ....😢😢
Бугун йўлим тушди совуқ қасирга.
Унда оналарнинг аччиқ ноласи.
Қай бирингиз қолдиз гунох касрига.
Шунчалар ёвузсиз одам боласи.
Эх одам шаклига кирган нокаслар.
Қандай ўз онангни ташладинг кетдинг.
Қиёмат яқинми айтинг паскашлар.
Қайтар дунёни хам нахот унитдинг.
Сўрадим онажон нега бу ерда.
Фарзандингиз йўқми ёки уйингиз.
Кулганча кўзига ёш олиб нега.
Бир сурат кўрсатди мана курингиз.
Йиғладим дод солиб уриб кўксимга.
Бир аёл ухлайди эр қучоғида.
Нахот шуми дедим сизни ўғлингиз.
У ёниб куяди дўзох ўчоғида.
Бир она кўрдим мен қўлда тугини.
Эски рўмолини сеп қилиб таклар.
Тўхтата олмадим асло йиғини.
Бебурт келинини йўлини пойлар.
Оналар кўз ёши кимнинг бўйнида.
Сиртмоқ бўлиб осар қиёмат куни.
Пойига тиз чўкиб қаранг кўнглига.
Гар умриз қолмаса кечинг бир тунни.
Малак. Сиймо✍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ЭЙ, ФАРЗАНД
Овозинг кўтарма, ерга бир қара,
Жаннатга ватандир онанг пойлари.
Қалбида ярамас, кунига яра,
Қайтариб беролмас кўзинг сойлари.
Эсингда қолмаган беморлигингда,
Тунларин ўтканган зах ерга ётиб.
Нонушта тайёрлаб ўзи емасдан,
Жеркима "болам",-деб қўйса уйғотиб.
Ҳар куни дазмоллаб қўяр кўйлагинг,
Туфлигинг чангини артиб қўйган ким?
Маҳзун нигоҳига боқиб ўйлагин,
Онангдек меҳрибон бўлолмас ҳеч ким.
Қадоқ қўлларида қадалган хасни,
Майли кипригингда олмагин тортиб,
Эъзозла у олган ҳар бир нафасни,
Кунда бир хабар ол ўзингдан ортиб.
Балки қўлинг калта, ишинг ўнг эмас,
Муқаддас сафарга етмас иложинг,
Энг аввал онангни зиёрат қил, бас,
Шу бўлар Хақ йўлда берган хирожинг.
Эй, фарзанд, эй,бахтли онаси борлар,
Тангри сафингизни асло бузмасин,
Уйингиз чироғин етинг қадрига,
Кеч бўлгач афсуслар дилни эзмасин.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Дардларим дарёдайин тўлиб тошган онажон,
Айтай десам ҳаттоки, дардкашим йўқ онажон.
Армонларим сафи ҳам қаранг ошган онажон,
Бугун сиздек меҳрибон сирдошим йўқ онажон.
Қайси тошга бағрим берсам
куйдиряпти онажон,
Дардларимни сочиб бугун тўйдиряпти онажон.
Қайтинг десам қайтасизми кўзларимга онажон,
Ахир тушим алла айтиб суйдиряпти онажон.
Йўқлигингиз юрак бағрим куйдиряпти онажон,
Ишончимни кимга берсам синдиряпти онажон.
Ёлғон сўзлаб яқинларим суйдиряпти онажон,
Бугун сиздек меҳрибон сирдошим йўқ онажон.
Оқар анҳор сочларимни ювмай қўйди онажон,
Шеърлар айтсам менга у ҳам боқмай қўйди онажон.
Мажнунтолнинг қўлларида қолиб ўша пиликлар,
Бугун ўриб, эрта ўрмай тақмай қўйди онажон.
Сиз йўқ уйда райҳонлар ҳам унмаяпти онажон,
Тонгда қуёш менга қараб кулмаяпти онажон.
Сабрим синаб синовлар ҳам тинмаяпти онажон,
Бугун сиздек меҳрибон сирдошим йўқ онажон.
✍Фаришта & Шалола
🎙Зиннура & Фаришта
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
#Преъмера
Sizdan xayot darsin o‘rgangan edim,
O‘rnak olgan edim bir sizdan yana.
Lekin qayta qayta bir xil pand edim,
Nega do‘st tanlashda adashdim ona.
Sirimni bildilar sotmoqlik uchun,
Yonimga keldilar ketmoqlik uchun.
Kechdilar o‘zgani topmoqlik uchun,
Mega do‘st tanlashda adashdim ona.
Xammasi yaxshiydi, bari zo‘r edi,
Omadim kelganda baxtm sho‘r edi.
Huqsonim ko‘rmadim ko‘zim ko‘r edi,
Nega do‘st tanlashda adashdim ona.
Do‘stingman der edi xar biri jo‘shib,
So‘zlagan so‘ziga yolg‘onni qo‘shib.
Ketdilar bir onda qayglarga shoshib,
Nega do‘st tanlashda adashtdm ona.
✍Mumtozbegim
🎙Javohir Mirzo
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ДАВЛАТИМСИЗ СИЗ ДАДАМ
Аллоҳ қўлаб осмонда,
Ўн саккиз минг оламда,
Сиздай нур соям борда,
Омадимсиз, сиз дадам.
Дангал доим сўзлари,
Қалб дилимда ўзлари,
Ғам кўрмасин кўзлари,
Давлатимсиз, сиз дадам.
Ғурури бор, ори бор,
Онамдайин ёри бор,
Биз бормизки, бўлмас хор
Савлатимсиз, сиз дадам.
Азиз султоним дадам,
Тоғдай қалқоним дадам,
Ҳуш виқорим бу одам,
Бахтимсизда, сиз дадам.
Жон куярим, ҳам дўстим,
Душман шилолмас пўстим,
У бор беминнат ўстим,
Давлатимсиз, сиз дадам.
Шидатимсиз, шахтимсиз,
Ишонганим тахтимсиз,
Ўзиз менинг бахтимсиз,
Ҳаммадан зўрсиз, дадам.
Бахтимсизда, сиз дадам.
✍️ Солиҳабегим
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОНА.
Сўзларингиз экан-ку давлат,
Борлигингиз экан зўр савлат,
Барча ҳато, ўзимда иллат,
Қадрингизни билмабман она.
Сарфлабман ўғил-қизимга,
Меҳмон бўлди ёвлар тузимга,
Кўзим очиб боқсам ўзимга,
Қадрингизни билмабман она.
Бор эди-ку ахир имконим,
Фидо этсам оз экан жоним,
Ҳаммадан ҳам азиз инсоним,
Қадрингизни билмабман она.
Шайтон йўлдан урибди мени,
Кўрмабман-а бориб ҳар куни,
Тушунибман мен кечроқ шуни,
Қадрингизни билмабман она.
Надоматдан энди на фойда,
Оқиб кетди имконим сойда,
Борсам йўқсиз ҳамма бор жойда,
Қадрингизни билмабман она.
Баҳор қайтар қайтмагайсиз сиз,
Энди ҳаёт мен учун ҳиссиз,
Борингизда онажон эссиз,
Қадрингизни билмабман она.
✍ Лутфуллоҳ Хўжаев
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Шуям эркакдаа энди бундан кўра ўлганинг яхши эркак бўлмай ўлаа🤦♀
Орамизда йўқ деб ўйлейсизми шундай эркакларни афсуски жуда кўп бундай эркаклар эссиз эркак деган ном..
Отамиз ўрнини босолган мард акаларимиздан Оллоҳ рози бўлсин 🤲
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ДУОСИНИ ОЛИБ ҚОЛГИН
Онанг келса йўлларини,
Меҳир билан кутиб олгин,
Таоб қилиб қўлларини,
Дуосини олиб қолгин.
Дунёликка кўнгил бойлаб,
Кутдирмагин йилу ойлаб,
Юрагига қувонч жойлаб,
Дуосини олиб қолгин.
Ажал мағлуб этмасидан,
Бу дунёдан ўтмасидан,
Фурсат қўлдан кетмасидан,
Дуосини олиб қолгин.
Хеч бўлмаса йилу ойда,
Умрин тила пана жойда,
Бу юрушдан йўқдир фойда,
Дуосини олиб қолгин.
Энг нозанин гул ҳам сулар,
Эртами кеч ҳамма ўлар,
Охиратда керак бўлар,
Дуосини олиб қолгин.
Ярасига заҳар сепиб,
Йиқилганни ўтма тепиб,
Онажонинг пойин упиб,
Дуосини олиб қолгин.
То танингда борки жонинг,
Хизмат қилиб хар бир онинг,
Эй ФАРЗАНД онажонинг,
Дуосини олиб қолгин.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
"Ота-она фарзанд учун ҳеч қачон ўлмайдигандай, бир умр қоладигандай туюлар экан, лекин...
Бешикларим бағрига ботган,
Бедор оппоқ тонглари отган,
Хозир қаро тупроқда ётган,
Жаннатингдан жой бер онамга!
Нон ёпганда қўллари куйган,
Жонидан кўп боласин суйган,
Ўзин мутлоқ унутиб қўйган,
Жаннатингдан жой бер онамга!
Йўлларимни кутган интизор,
Сочларидан ранг сўрайди қор,
Биттагина илтижойим бор,
Жаннатингдан жой бер онамга!
Гуноҳлари бўлса кечириб,
Сиротингдан ўтказ учириб,
Ҳавзи-кавсар сувдан ичириб,
Жаннатингдан жой бер онамга!
Мени дея тош келса ютган,
Умри фақат меҳнатда ўтган,
Хузуринга ошиқиб кетган,
Жаннатингдан жой бер онамга!
✍Малика Тафиқ
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ухламаганлар борми? 🤔
Каментарияга биттадан Онажонларимизни машхур гапларидан ёзамиз🤗
Мен бошладим...
Соат 3 бўлди сен ҳалиям ухламей ўтирибсанми а.?
Бўлди тез ётиб ухлачи эрталаб туролмисан яна..
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Дайдиб кўчалар кезмасдан,
Юзингни буриб кетмасдан,
Мағрур бошини эгмасдан,
Онангни бир эслаб қўйгин.
Гап сўзни илгин тўғри,
Эзилмасин юрак тўри,
Бориб эшитгин дил зори,
Онангни бир йўқлаб қўйгин.
Сени исминг мухрлаган,
Хатто қилсанг тўғрилаган,
Кеч қолсанг гар зорилаган,
Онангни бир эслаб қўйгин.
Хатар гумон йўлатмайди,
Ёмонликни тиламайди,
Сендан бир нон сўрамайди,
Онангни бир йўқлаб қўйгин.
Захр сачиб дард ютирма,
Меҳир бергин йўл кутирма,
Нигохингни дариғ тутма,
Онангни бир эслаб қўйгин.
Орзув-ҳавас бериб завқ қил,
Изин излар бу қанча дил,
Бажо айлаб тут,шод манзил,
Онангни бир йўқлаб қўйгин.
Қара чиройли юзлари,
Кўп кулдиргинда кўзлари,
Ахир дармонку сўзлари,
Онангни бир йўқлаб қўйгин.
Не бўлса ҳам ёнида қол,
Табаррукдир дуосин ол,
Бўлмасинда меҳри увол,
Онангни бир йўқлаб қўйгин.
Аллоҳимдан умрин сўраб,
Волидам деб кўнгил қараб,
Муштипаринг бориб йўқлаб,
Доим онанг эслаб тургин.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ассалому алейкум каналимиз кузатувчилари Аввалом бор барчангиздан Оллоҳ рози бўлсин жойлаб бораётган постларимизни қимматли вақтингизни ажратиб кузатиб бораётганингиз учун ташаккур деймиз барчангизга.!
Шеърни тўлиқ вариянтини сўраган экансизлар мана ёзиб қўйдим азизларим.
Жойлаётган шеър ва видеороликларимиз ёқаётган бўлса биз бундан ҳурсандмиз !
Она, тобингиз қочмасин, дилдан ором қочаркан,
Уйимизда райҳонлар чанқаб, сувсиз қоларкан,
Она, тобингиз қочмасин, менга қийин бўларкан,
Кир кўрмаган кўйлагим кирхонада ётаркан...🥲
Она тобиз қочмасин капгур менга қоларкан,
Бемаза овқатларим фақат сизга ёқаркан.
Она тобиз қочмасин отам соқов бўларкан,
Сиқилгандан сигарет овқат бўлиб ўтаркан.
Она тобиз қочмасин опам оғриб қоларкан,
Кўзларига ёш олиб ёнизга ётиб оларкан,
Она тобиз қочмасин алам ҳасрат тирнаркан
Уйда файз ҳам йўқолиб хаво айниб қоларкан.
Она тобиз қочмасин алам ҳасрат тирнаркан
Она тобиз қочмасин синглим оғриб қоларкан,
Дори ичмайман дея хар-хашалар қиларкан.
Она тобиз қочмасин душманларим куларкан,
Сизга берган дардни Оллох менга берса бўларкан.
Оналаримиз ҳеч қачон касал бўлишмасин
Бизда кузатиб боринг👇🏻
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ота она ғанимат вақтида қадрланг...
ОНАЖОН.
Онажон, жон она бағринга яшир,
Совқотиб кетяпман саратонда ҳам.
Айтгин нима қилай мен шўрлик ахир,
Меҳрингни соғиниб кетдим жуда ҳам.
Ҳув - ана юлдузлар, дўстим бўлади,
Милтиллаб ёнсалар термулиб боқдим.
Фақат шулар кулиб боқади менга,
Юрагим сезади мен унга ёқдим.
Бағрингни соғиниб кетдимда она,
Сен ҳам мени чорла шундайин муштоқ.
Бу чексиз гумбазда бир ойга ошно,
Бағрингни соғиниб яшайман мутлоқ.
Онажон, жон она бағрингга яшир,
Юрагим ёняпти қахратонда ҳам.
Айтгин нима қилай мен шўрлик ахир,
Бағрингни соғиниб кетдим жуда ҳам.
✍️ Саида ЗИЁ.
Соғинч эзди бугун юрагим ,
Бағрингизда ётгим келяпти .
Фақатгина битта тилагим ,
Онажоним кўргим келяпти .
Қадоқ босган қўлларингизни ,
Юзларимга босгим келяпти .
Она юрган йўлларингизни ,
Кўзларимга суртгим келяпти .
Уй тўрида ўрнингиз бўшдир ,
Тафтингизни туйгим келяпти .
Расмингизни бағримга босиб ,
Дийдорингиз кўргим келяпти .
Борай десам боролмайманда ,
Қабрингизда қолгим келяпти .
Меҳр тўла кўзларингизни ,
Она жуда кўргим келяпти .
Қайтсак ўша болалик чоғим ,
Шўх йилларда қолгим келяпти ,
Хазон бўлди сизсиз гулбоғим ,
Онажоним кўргим келяпти .
✍️ Муҳайё Бегалиевa
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
🥀 ONA QADRI... 🥀
Kimlar ona mehridan bezor,
Toshiradi tog'dek sabrini.
Iforlarin tuymoqlikka zor,
Kimlar borib quchar qabrini.
Erta ketib qaytishar oqshom,
Onaizor uxlamas mudroq.
Kimlar ishdan qaytishin har shom,
Kutsa deydi yo'llarin mushtoq.
Ba'zilar bor, qo'ng'iroq qilsa,
Zarda qilar : "Ishdaman ona!"
Kimlardadir telefoni Jim,
Qalbda armon degan g'amxona!
Ishi yurib, boyliklar topgan,
Pisand qilmas uy taomini.
Kimdir qo'msar onasi yopgan
Shirmoylar-u kulcha nonini.
Kimlar tutar borini yorga,
Ona uchun hatto ro'mol yo'q.
Kim havasda, "-Borib bozorga,
Aylantirsam onamni hech yo'q.."
Noshukurlar so'zlaydi baytlar:
"Menga ham bir omad kulsaydi."
Kimdir sekin xo'rsinib aytar:
"Duo qilar onam bo'lsaydi..."
Oq sochlarin yuziga solib,
Kimdir ona Bag'ridan bezor.
Yarim ko'ngli armonda qolib,
Kimdir yig'lab quchadi mozor.
Muallifi nomalum
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Эй ҳаёт сен менга мушкулни тугма,
Қанотим қайирма бошимни эгма.
Ёлвориб сўрайман Оллоҳим сендан,
Отамдан айирдинг онамга тегма.
Отам борлигида қилолмадим тўй,
Эҳсон қилолмадим сўйолмадим қўй.
Майли мени ёндир кўзларимни ўй,
Отамдан айирдинг онамга тегма.
Биргина шу онам суянган тоғим,
Мунисам фариштам ишонган боғим.
Боғим деб тоғим деб суянган чоғим,
Отамдан айирдинг онамга тегма.
Биламан қўлимдан ҳеч келмас вақо,
Умидни бунчалар сўндирма ҳаёт.
Онамдан айирсанг бўламан адо,
Отамдан айирдинг онамга тегма.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
АЛЛОҲИМ Оналар эрта ўлмасин
Майли совиб кетсин дунёю олам,
Майли кечикса ҳам баҳору кўклам,
Майли кўринмасин самода ой ҳам,
Бироқ энг оғири дахшатли алам,
Гўдаклар қалбига армон тўлмасин,
АЛЛОҲИМ Оналар эрта ўлмасин!
Майли қуласа ҳам тоғларнинг тоши,
Майли чиқмаса ҳам осмон қуёши,
Майли қиммат, миннат бўлса ҳам оши,
Она деб оқмасин кўзларнинг ёши,
Гўдаклар қалбига армон тўлмасин,
АЛЛОҲИМ Оналар эрта ўлмасин!
Махсуда ранжимас нодон сўзидан,
Ранжимас жохилнинг асло зулмидан,
Қўрқади ва лекин етим юзидан,
Қанчалар хасратли боқар кўзидан,
Гўдаклар қалбига армон тўлмасин,
АЛЛОҲИМ Оналар эрта ўлмасин!
Маҳсуда✍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?