𝙔𝙤𝙣𝙞𝙢𝙙𝙖𝙜𝙞 𝙗𝙤𝙮𝙡𝙞𝙜𝙞𝙢
𝙊‘𝙯𝙞𝙢𝙣𝙞 𝙘𝙝𝙞𝙧𝙤𝙮𝙡𝙞𝙜𝙞𝙢
𝙊𝙣𝙖 𝙮𝙤𝙣𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯𝙙𝙖, 𝙗𝙞𝙡𝙞𝙣𝙜
𝙈𝙚𝙣𝙞𝙣𝙜 𝙞𝙣𝙩𝙞𝙯𝙤𝙧𝙡𝙞𝙜𝙞𝙢
𝙐𝙮𝙞𝙢𝙙𝙖𝙜𝙞 𝙗𝙖𝙝𝙤𝙧𝙞𝙢
𝙎𝙞𝙯 𝙢𝙚𝙣𝙞𝙣𝙜 𝙢𝙚𝙝𝙧𝙞𝙗𝙤𝙣𝙞𝙢
𝙊𝙣𝙖, 𝙊𝙣𝙖𝙟𝙤𝙣𝙜𝙞𝙣𝙖𝙢 𝙢𝙖𝙣i..
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Олти дард олти ғам олтита ўйлов.
Олтмиш йиллик умр эссиза она.
Бир кун ўзингизчун яшаган кун йўқ.
Минг хил дард билан ҳам жимсиза она.
Олти гул келмади бирон байрамда.
Бир ширин сўз кутиб сочлар оқарди.
Йўл кутиб холи йўқ эгилган танда.
Холинг қандай дея йўқлаб бормади
Ха олтита бемехр олти юраксиз.
Хар кун ғамларингга сабабчи бўлдик.
Эссиз онажоним олтмиш йил эссиз.
Ёшлигинг келмасдан сени қаратдик.
Болам болам болам деб гулдай.
Умринг хазонларга алишдинг она.
Юзингда ажинлар чизилган дурдай.
Тўкилиб борябсан тўкилиб она.
Ғамдан сўлғин бугун гул гун юзларинг.
Кўз ёшдан тинмади сенинг кўзларинг.
Қалтироқ аралаш она сўзларинг.
Олти фарзандингни ташвиши билан.
Тананг янги кўйлак кўрмай ўтдябди.
Бошингда рўмолинг момомдан қолган.
Ўзи ярим кўнглинг ҳеч ҳам тўлмади.
Бирон бахтли кун йўқ она сен кўрган.
Камрон Нур✍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОНАМСИЗ КУНЛАР...
Мамнун эдим ўтган ҳар бир кунимдан,
Йўқ эди кўнглимда зарра хавотир.
Ажиб туйғуларим яйраб кўнглимдан,
Онам-ла яшнарди хушнуд бу бағир.
Онамсиз бу кунлар ўтмоқда маҳзун,
Кўксимни ёрмоқда дил нолаларим.
Оппоқ тун бўлмаса мунча ҳам узун,
Соғинчдан тинмайди кўз жолаларим.
Эзиб бораяпти армон, изтироб,
Қарши олмоқдадир дардли бир уммон.
Энди дийдор олис, қанчалар азоб,
Сузиб бораяпман боқийлик томон.
Эҳ афсус, қуёшим ботиблар кетди,
Мангулик уфқига қарайман бедор.
Дунё ташвишидан қотиблар кетди.
Елкасига ортиб бўлгунча бемор.
Ойнинг шуъласида боқиб осмонга,
Юлдузлар нурида излайман э,воҳ.
Кўринса эди-я мендек ёмонга,
Қучиб йиғлар эдим тўйиб мен гумроҳ.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Onamga kerakman faqat onamga🍃
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna bo‘lishni unutmang..?
ОНАСИНИНГ ҚАБРИ УСТИДА УЙ ВАЗИФАЛАРИНИ БАЖАРАЁТГАН БОЛА...
Ҳар куни мактабдан чиққанида қабристонга кетган ва уй вазифаларини онасининг қабри устида қилган Ғазодаги етим бир бола.
"Яхши бола бўлсам, онам тинч ётади" деб ўйлаган қалби меҳрга тўла етим жигарим...
Бизнинг фарзандлар эса тинч юртда кенг шароитларда онасининг олдида дарс қилмаса, нима қилиш керак ҳайронман...
Оналар ҳам телефонда ёки телеграмда ғийбатдан бўшамас экан, ўз фарзандларининг душманлари бўлиб қолаверадилар. (Otalar ham bundan mustasno emasdurlar).
Бугун бизнинг инжиқликларимиз, қайсарликларимиз ҳаммаси тинчлик ва тўқликдан. Фаластин ёки Суриядек ўқ-бомбалар остида яшаганимизда, фикрлашимиз ҳам бошқача бўларди.
Тафаккур қилиш ўзингизга ҳавола, дўстлар
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Exx hozir otam bo'lganda..
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna bo‘lishni unutmang..?
⚡️Ўзбекистонда янги туғилган чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар маълум бўлди.
Адлия вазирлиги 2023 йилда янги туғилган чақалоқлар орасида энг кўп қўйилган исмларни маълум қилди.
Ўғил болалар орасида энг машҳур исмлар:
1. Муҳаммадали - 9806;
2. Мустафо - 7898;
3. Абдуллоҳ – 6591;
4. Муҳаммад - 6008;
5. Муҳаммадюсуф – 4915.
Қизлар орасида эса энг машҳурлари:
1. Солиҳа - 9241;
2. Муслима - 5990;
3. Ясмина - 4705;
4. Имона - 3639;
5. Шукрона - 3625.
Сиздан битта ўтинчим бордир,
Қайта қайта сўрайман такрор,
Бу сўзларим бир сизга зордир,
Ҳафа қилманг онамни бир бор.
Ўғлиммисиз меросхўрим хўп,
Белга қувват бўлсангизда кўп
Қизиммисиз эркатойим хўп,
Хафа қилманг онамни бир бор.
Синглим келса дардини айтиб
Йиғлаб йиғлаб эшикдан қайтиб
Онам излар дорисин дайдиб
Хафа қилманг онамни бир бор.
Ташвишига ўрайди акам
Ётмайин хеч ёнида бир дам.
Нахот бир кун ўтмайди беғам,
Хафа қилманг онамни бир бор.
Нос пудаса отам пойгакка
Онам берар аламли дакка
Ғами кўпу, айбдор керак-да
Хафа қилманг онамни бир бор
Мен борманми йўқманми уйда
Жон хотинжон шу кўнглим ўйда
Яхши сўзла ғанимат кунда
Хафа қилманг онамни бир бор.
Онам ўзи сўлиб турибди,
Юраги кам уриб турибди,
Менга аранг кулиб юрибди,
Хафа қилманг онамни бир бор.
Яхшиларим, яқинларимсиз,
Меҳри дилга чақинларимсиз.
Сиз ўзингиз фахрларимсиз,
Хафа қилманг онамни такрор.
Шалола Жалолова ✍🏻
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Опажоним сизни яхши кўраман
❤️ Опажонимга!
Сиз берган меҳрни бермади ҳеч ким,
Дард келса ёнимда қолмади ҳеч ким,
Баҳтимдан қувониб, кулмади ҳеч ким,
Сиз борсиз юрагим топади ҳузур.
Опажоним мени боризга шукур!
Ҳар айтган сўзингиз ибрат мен учун,
Ҳар босган йўлингиз ҳикмат мен учун,
Синглингиз бўлмоқлик шавкат мен учун,
Сиз бор ҳаётимга етмайди путур.
Опажоним мени боризга шукур!
Кўнглингиз оғритсам кечирдингиз тез,
Бирга йиғладингиз мен йиғлаган кез,
Чексиз бахтим эрур сизнинг борингиз,
Мендан ўтган бўлса минг бора узр.
Опажоним мени боризга шукур!
Онамдан кейинги онажонимсиз,
Эркалаб, суйгувчи меҳрибонимсиз,
Ҳушсуръат, ҳушзабон қадрдонимсиз,
Эй осмоннинг қизи, гўзал ойимсиз
Опажоним мени боризга шукур!
✍Мумтозбегим
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ДАДАМНИ ДОИМО АСРАГИН, ОЛЛОҲ
Қўлларим дуога очиб сўрайман,
Отамга, онамга соғлиқ тилайман,
Қалбимни нияту бахтга ўрайман,
Дадамни доимо асрагин, Оллоҳ.
Ахир булар менга бўлган суянчиқ,
Меҳрлари дарё, умондек лиқ-лиқ,
Умрига-умр бер, бу сенга боғлиқ,
Дадамни доимо асрагин, Оллоҳ.
Юзлари кулсинда, қувончга тўлсин,
Даврамиз тўрида доимо бўлсин,
Набира ўйнатиб, ҳордиқни олсин,
Дадамни доимо асрагин, Оллоҳ.
Ўзинг қодирдирсан, ўзингсан паноҳ,
Ҳар доим биргасан, бўлгансан ҳамроҳ,
Ҳар вақт асраб, сен қиласан огоҳ,
Дадамни доимо асрагин, Оллоҳ.
Ишларин юритгин, бергинда омад,
Дадамнинг борлиги—бизга бир давлат,
Ҳаммамиз айтамиз минг бора раҳмат,
Дадамни доимо асрагин, Оллоҳ.
Бахтимизга бўлсин соғу саломат,
Биз учун жонин берар шундайин мард,
Оилам деб тинмаган, кўрмасин дард,
Дадамни доимо асрагин, Оллоҳ.
✍Солиҳабегим
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ярим оқшом қучиб бола бешигини,
Она қалби бўлинади дунёларга.
Фаришталар очинг жаннат эшигини,
То тонгача алла айтган оналарга.
Оналарни ранжитганни бағрин тилинг,
Туни сиз деб бедор ўтган қадрин билинг.
Қадни букиб пойин ўпиб таъзим қилинг,
То тонгача алла айтган оналарга.
Юрагида дард ошкор қилмас болам деб,
Онам онам онам жаннатим онам.
Ғам кўрмасин дедиз болам борингизга шукр онам.
Тун кечалари ҳамма ухлаб ётган палла,
Она бедор боласига айтар алла.
Не кунлар тушди бошига оқ оралади сочига,
Оллоҳим ёш қўш ёшига,
Кўнглим ярим қилмагин онамдан айирмагин.
Паноҳингда асрагин онамни.
Жон куйдириб оқизибди қонингизни,
Ҳизматида ўтказинг ҳар онингизни.
Қўлларига тутқазинглар жонингизни,
То тонгача алла айтган оналарга.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ухламаганлар борми? 🤔
Каментаряга биттадан Онажонларимизни машхур гапларидан ёзамиз🤗
Мен бошладим...
Телефон ковлашдан бошқа ишинг йўқми сени, шу телефонингсиз бир кун ҳам яшолмасанг керагаа боламее бўлди ухла ётиб.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
✅ ONLAYN DAROMAD EGASIGA AYLANING
🤩 1 oyda kamida 5 mln dan 10 mlngacha oylik olishni siz ham xohlaysizmi?
⚡️Imkoniyatlari (1/2 oyda 300$-500$ daromad):
🔸 Qonuniy, halol sertifikatga ega
🔸 Musulmon kompaniya
🔸 Staj ketadi
🔸 O‘zingizga maqbul vaqtda ishlaysiz
🔸 Har oyning 20-22 chislosida oylik plastikka tushadi
🔸 Karyera qilish oson
🔸 Yoshiz, ma'lumotiz va kasbingizni farqi yo‘q
🔸 Qaysi viloyatdansiz, yashash joyi va propiskani ahamiyati yo‘q
⏰ Eslatib o’taman, yuqori daromadli ish va ko‘p yutuq hamda imkoniyatlarga ega bo‘lasiz.
Shu silka ustiga bosing:
👇👇👇 👇👇 👇👇👇
/channel/+sBQ8UXB7Ncc2YTUy
Lichka @Dilafruz_20
✍🏼 ОНА, СИЗНИ СОҒИНДИМ
Гоҳ қаламни қўмсайди қўлим
Сув қуймасам сўлийди гулим
Баъзилар ранжитса оғрийди дилим
Она, юпатишингиз соғиндим...
Гоҳ яхши, гоҳ ёмон учрар йулимда
Балки ўнгимдадир, ёки сўлимда
Бошдан ўтган кунлар кўзим ўнгида
Она, ўтган куним унутолмадим...
Сиз айтган ҳар бир сўз мен учун улуғ
Она, сизга доим минг таъзим, қуллуқ
Босган қадамингиз доимо қутлуғ
Она, пойингизга поёндоздирман...
Биламан , бу дунё- уткувчи дунё
Соат чиқ-чиқлари кўзимда гуё
Шунчалар тормикан бу кўҳна дунё
Она, чеҳрангизни соғиндим..
Оға-инларимни туққан ҳам ўзинг
Бу ерда соғиндим ҳар бир сўзинг
Асрар мени доим, нур дуоларинг
Она, дуоларингиз соғиндим...
Сўзимнинг сўнгида меҳрибон онам
Дуо қилинг яхши инсон бўлсин деб болам
Эх, Аллоҳга етсайди нолам
Она чиндан сизни соғиндим.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ухламаганлар борми? 🤔
Каментаряга биттадан Онажонларимизни машхур гапларидан ёзамиз🤗
Мен бошладим...
Телефонни яратганни уйи куйсиней ҳалиям ухламадингми.? Ухла телефонингам бирпас дам олсина эрталаб туролмисан..
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Кўз ёшимдан битилган байтлар😢
Бугун сизни жуда соғиндим,
Юрак тўлиб, тўлиб оғриндим, ,
Ўзим йиғлаб ўзим овундим,
Соғинмоқ бор, кўрмоқ йўқ, Ота.
Ҳар сўзингиз бир ҳикмат экан,
Олтинга тенг, бир давлат экан,
Отасизлик бир қисмат экан,
Соғинмоқ бор, кўрмоқ йўқ, Ота.
Армон, армон дедим кўп бора,
Юрак бунда бўлдида пора,
Нетай дийдор қистар тобора,
Соғинмоқ бор, қўрмоқ йўқ, Ота.
Юрагимда бордир бир бўшлиқ,
Тўлмайди ҳеч, тўлсада борлиқ,
Йиғлаб сизга ёзай бир қўшиқ,
Соғинмоқ бор, кўрмоқ йўқ, Ота.
Тўҳтагудек бўлар юрагим,
Баъзан сиздан келар сўрагим,
Сизсиз кимга бўлар керагим?,
Соғинмоқ бор, кўрмоқ йўқ, ОТА.
Исмингиз ҳам шундоқ ёнимда,
Етмиш икки томир қонимда,
Ҳаёлимда ҳар бир онимда,
Соғинмоқ бор, кўрмоқ йўқ, ОТА..
©ДИЛАФРУЗ ЖАМОЛ
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Шу сўзларни онангизга айта олганмисиз ёки армон бўлиб қолганми.?
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Onang bilan tortishma🍃
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna bo‘lishni unutmang..?
Ekranga urip pul topsa bo‘ladi desa ishonasizmi..! 🤨
Ishoning tez orada hamster tangalari sotuvda shoshiling 5~10 daqiqa vaqt ajratib tangalarni yig‘ib qoling.🫡
Manzil 👉 Hamsterda daromad qilish.
Notcoinga ishonmaganlar 1000minta not narxi 20$💵 tashkil qilmoqda.
Она келиб олис қишлоқдан
Ўғли билан яшай бошлади.
Ва дастурхон ёзилган чоғда
Ширмой ноннинг четин тишлади.
Ювиб берди бир бозор кирни,
Сувлар қуйди сўлган гулларга.
Неваралар боғчадан қайтгач,
Эртак айтиб берди уларга.
Авайларди хонадон тинчин,
Суйган ўғли уйнинг бурчида,
Қоғоз узра эгилганча жим
Шеър ёзган пайт тутун ичида.
Қадам босиб хавотир билан,
Қўрқар эди нафас олишга.
Тунлар хуррак тортмай дея у
Бош қўярди тонгда болишга.
Аммо бир кун мазаси қочиб,
Кўз олдида ёруғлик сўнди.
Қўлларидан тушиб кетди-ю,
Чил-чил бўлиб пиёла синди.
Ўша заҳот ҳушига қайтди,
Чайқаларди ўнгида олам.
У югуриб чиққан ўғлига
Шивирлади: «Кетайми, болам?»
Хуршид Даврон
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
BIRGINA OTAMGA...
Yagona Allohga ayondir holim,
Do'stim deganlarim barchasi zolim,
Bugun bir haqiqat oldi hayolim.
Birgina otamga bordir keragim.
Yo'limda aldadi yo'l berganlarim,
Yiqilgan paytida qo'l berganlarim,
Tark etdi mehrni mo'l berganlarim.
Birgina onamga bordir keragim.
Goh yolg'iz sahroda,yolg'izlab yursam,
Yaqinlar yiglatdi quvonsam kulsam,
Baxtimni ko'rolmas ekanda bilsam,
Birgina otamga bordir keragim.
Sizlarga yomonlik ko'rmadim ravo,
G'iybatim qildingiz,qilmadim da'vo,
Eslasam bog'zimda yetmaydi havo,
Birgina onamga bordir keragim.
Dunyoda otamdek odam yo'q ekan,
Mehribon onamdek odam yo'q ekan,
Keraksan deganlar sanchdilar tikan,
Birgina otamga bordir keragim.
Yiqilsam yo'qoldi..bildim do'stimni,
Otam to'ldirdi bor kam-u ko'stimni,
Onamning bag'rida baxtli o'sdimku,
Birgina onamga bordir keragim.
✍🏻Umidjon G'ayrullayev
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna bo‘lishni unutmang..?
Ухламаганлар борми? 🤔
Каментаряга биттадан Онажонларимизни машхур гапларидан ёзамиз🤗
Мен бошладим...
Ҳалиям ухламадингми боламее бўлдида энди телефонингни қўйгинда ухла соатни қара 12 бўлди😜🤦♀
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Хар тун кўзимга келаверар ёш
Жонимдан айрилдим, қолмади бардош
Ўзинг эдинг сирдош, йўлимга йўлдош
Ёлғизлатиб кетдингку мени онажон
Дарбадар кезарман дунёни сенсиз
Тополмадим сендай мехрибон инсон
Бунчалар бешавқат,дунё мехрсиз
Бўзлатиб кетдингку мени онажон
Хотирлаб ёдингни қалбим эзилди
Изларинг қидириб янчилди товон
Бугун мана йўқлигинг яна сезилди
Излатиб кетдингку мени онажон
Қабрингни қучаман тонгу сахарда
Пойингга бошимни қўяман хар он
Безовта бўлмагин сен шу махалда
Йиғлатиб кетдингку мени онажон
Аллангни соғиндим айтгин шу кеча
Бироз ором олай тонглар отгунича
Кўзларим юмилмас хаёл кетгунча
Ўйлатиб кетдингку мени онажон
Исоқжон Одил✍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Номингдан айланай меҳрибон тангрим,
Дардларга чидайман чидай ситамга.
Оҳларимни эшитгин битта илинжим,
Илтимос умр бер мени онамга.
Оғриқдан кўзлари хира тортмасин,
Тўйимда ўйнасин, хасса тутмасин,
Бардошим етмайди касал ётмасин,
Илтимос, умр бер мени онамга.
Бир тийинга қимматку топган давлатим,
Қамишдай қурийди йигит савлатим.
Дуоси қувватим пойи жаннатим,
Раҳмоним умр бер мени онамга.
Она десам жоним дийдиган ўзи,
Ҳовлимдан ўчмасин омонат изи.
Каъбани кўрсатай қувнасин кўзи,
Оллоҳим умр бер мени онамга.
Қўрқаман моҳитобим бир кун сўнсачи,
Юзидан кўзидан ўпгим келсачи.
Томоғим азобдан соғинчдан тўлиб кетсачи,
Раҳмоним умр бер мени онамга.
Оналаримизнинг умрини узоқ қил, Аллоҳим
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Сиз учун қай бири қийинроқ.?
Онажон сизни яхши кўраман.!
Онажон мени кечиринг.
Шу биз учун осон бўлган икки оғиз сўзни айтиш баъзилар учун қийинлигини билармидингиз.?
Умримнинг чин баҳори онам
Кунларимнинг наҳори онам
Сизга қалбим изҳори онам
Она сизни яхши кўраман
Ҳаётимнинг мазмуни сизсиз
Юрагимда армонлар изсиз
меҳрибоним танҳо ўзингиз
Она сизни яхши кўраман
Ёнгинамда бўлинг сиз мангу
Сизсиз дунё менга қоронғу
Юзингиздан кетмасин кулгу
Она сизни яхши кўраман
Чиройингиз баҳорнинг нақши
Кафтингизда омадим қуши
Онажон сиз ҳаммадан яхши
Она сизни яхши кўраман
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Koʻzguga termulib bir muddat oʻzim.
Xayoldan oʻtkazib oʻtmish xotiram,
Oʻylasam egilib poyingiz oʻpib.
Onajon kechiring demabman bir bor.
Qiziqdim dunyoning davlatlariga,
Havoyi nafsimning kulfatlariga,
Uzrlar aytibman keraksiz bandalariga,
Onajon kechiring demabman bir bor
Sarsona hayolim yigʻolmay qoldim.
Shaytoniy fitnadan qocholmay qoldim.
Sizning qadringizni bilolmay oʻzim.
Onajon kechiring demabman bir bor.
Ezildim dostimning kulfatlariga.
Oshiqman oʻzimcha dunyo ahliga.
Men qanday farzandman onam nazlida.
Onajon kechiring demabman bir bor.
Ketyapman yoʻllarda devona misol,
Yaxshilik qilmabman sizga bir misqol,
Tilimda soʻzimda bekorchi maqol,
Onajon kechiring demadim bir bor
Titraydi zabonim qogʻozim gʻijim,
Biror bir kalima aytaolmas tilim
Men qanday odamman qandayin nodon.
Onajon kechiring demabman bir bor.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna bo‘lishni unutmang..?
Бугун онамни туғилган куни,
Онажонимни туғилган куни.
Мени дунёга келтирган азиз,
Меҳрибонимни туғилган куни.!
Оиламизнинг баҳтли мезбони,
Ўғил қизларнинг оромижони.
Сиз учун совға қилай дунёни,
Онажонимни туғилган куни.!
Мунисгинамни мўътабаримни,
Меҳрибонимни туғилган куни.
Сиз учун совға қилай дунёни,
Онажонимни туғилган куни.!
Саҳоват сели дарё денгизим,
Матонат бардош меҳри тенгсизим.
Танҳолар ичида танҳо ёлғизим,
Онажонимни туғилган куни.!
Чиройлигим дилбарим пойи жаннатим,
Мен учун гўзал сиз билан ҳаёт.
Худойим жонини қилгин эҳтиёт,
Онажонимни туғилган куни.!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Бир кило гӯшт олмоқлик азоб
Йӯлингга термулган онангга атаб.
Кӯз юмиб дунёдан ўтганидан сӯнг
Ӯнта қўй сӯямиз бӯлсин деб савоб.
Тириклик чоғида кўзларин ёшлаб
Гохида мехрга интизор айлаб.
Эл юрт ичида обрӯ топай деб
Ўнта қўй сӯямиз савоб бӯлсин деб.
Қачон кӯзлари қувончга тўлган
Уришиб бақирсак ҳам дуода бўлган.
Умрини Ўтказган фақат болам деб
Ўнта қўй сӯямиз савоб бӯлсин деб.
Битта қўйни пулига сарпо келарди
Уни олиб бериш малол келарди
Шунда ҳам оналар фарзандимга деб
Ўнта қўй сӯямиз савоб бӯлсин деб.
Ўзини ўйламас гар тоби қочса
Қўллари совуқда музлаблар қолса
Болам деб қорда ҳам ӯтинлар чопса
Ўнта қўй сӯямиз савоб бӯлсин деб.
Қадрига етайлик онажонларни
Дуосини олайлик пойи жаннатни.
Меҳла кўзлари қувончга тўлсин
Онажонлар доимо узоқ умр кўрсин.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ХОЛАЖОН
Онамга ўхшаган нурли юзлигим,
Тўйиб эркалатган ширин сўзлигим,
Осмонда юлдузим, оҳу кўзлигим,
Меҳр-ла сийлаган, гулим жонажон.
Жониз омон бўлсин, жоним Холажон!
Тўйимда даврани тўлдириб ўйнанг,
Қўлиздан бир умр Қуръонни қўйманг,
Менинг изҳорларим ҳазилга йўйманг,
Онамдек бўласиз ҳар он қадрдон.
Жониз омон бўлсин, жоним Холажон!
Онамни ёнида туринг ҳар маҳал,
Мен учун сўзингиз тиллодан афзал,
Бирга уюштиринг Хажларга сафар,
Онамга ўхшаган энг-энг меҳрибон!
Жониз омон бўлсин, жоним Холажон!
Гап-гаштакка боринг, тўйларга боринг,
Бизларни ҳар маҳал дуолар қилинг,
Ҳурматим чексиздир сиз шуни билинг,
Ардоқда бўласиз, ҳар дам, ҳар замон.
Менинг дуогўйим, жоним Холажон!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?