#премьера
Даданг келаяпди десалар онам!
Ҳамма тўполонлар тинарди бирдан,
Сукунат бағрига чўмарди олам.
Одобли болалар бўлмасди биздан, Даданг келаяпди десалар онам.
Акам безорилар бошлиғи бўлган,
Укамчи шўхликлар юртин қироли.
Онамда бўларди бизни тек қилган,
"Даданга айтаман!"- деган қуроли.
Парво ҳам қилмасдик онажонимиз,
Ҳивчинни кўтариб бизни қувсалар.
Аммо жанг-жадалга қўярди нуқта,
"Ҳали даданг келсин!"- деган мисралар.
Дадам койимасди бизни билардик,
Ҳатто даккилари ёлғон, мулойим.
Кўзимизда кўрса заррача ҳадик,
Меҳрла бошимиз силарди доим.
Қанийди, бир ажиб мўжиза бўлиб
Болалик юртига қайтсайдик бир дам.
Биз шўхлик қилсагу, пўписа қилиб,
Даданг келаяпди десалар онам!
Малика Тавфиқ
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
О Н А М
Онам ҳаёт дейиш қанчалик яхши
Қанотли қушдексиз аслида шундай
Тог каби ортингизда қалқонингиз у
Жунбушга келади хар қандай одам
Онам хаёт дейиш канчалик яхши
Хотиржам кўнгилу ҳаёл боғингиз
Гердайиб юрасиз давраларда хўп
Хавасла топилар қаровчилар ҳам
Онам ҳаёт дейиш қанчалик яхши
Уйингиз файзли, Қут барокоти бор
Дунёда алишиб бўлмас хеч қачон
Фаришта тимсоли дилингизда жо
Онаси хаётлар бахтлисиз англанг
Ўтмас гапимни сиз бир оз тингланг
Дурга тенг дуосин олинг шу дамда
Токи юрагингиз тутмай армонлар.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Бу оғриқни ҳамма ҳам тушунмайди...
Ҳамма оталар қизларига энг яхшиларини олиб беришга ҳаракат қилишади...
Ота фарзандига яхши кўраман деб айта олмаслиги мумкин, лекин қалбининг туб тубидан фарзандларини яхши кўради.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Тўйлар қилмай туринг бир муддат,
Ёзмай туринг гўзал табриклар.
Шаҳидларни кўмиб олайлик,
Инсон бўлиб туринг ерликлар.
Боролмайсиз, менда ҳам шу ғам,
Ер остидан тинмай келар сас.
Инсоф қилиб бироз бўлса ҳам,
Байрамларни қилиб туринг бас.
Жанозага уланди мотам,
Қабрларга уланди қабр.
Ҳассакашлик қилолмасак ҳам,
Аллоҳимдан сўрайлик сабр.!
Майли кўзлар ёшга тўлмаса,
Бефарқ бўлманг жим бўлманг фақат.
Ҳеч иш қилмай жилла бўлмаса,
Сўраб туринг Худодан шавқат.
Қалбингизга етсин бўзлари,
Кўздек қўшни турмайлик қараб.
Бизникидек қаро кўзлари,
Мадад кутиб турар жовдираб.
Улгурасиз кайфу сафога,
Ҳар уволга тўланар бадал.
Инсоф сўраб қотил дунёга,
Дуо қилиб туринг лоақал.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Onamni asragin yo Qodir Egam.
Dunyoda yashayman shodonu, beģam,
Yaratganlar to'rt mucham soģlomu, bekam.
Olamni kõrishga musharraf qilgan
Onamni asragin yo Qodir Egam.
Jannat poyida deb yaratgan Olloh
Meni har balodan etuvchi ogoh.
Sarbaland qaddimni tutub turguvchi
Onamni asragin yo Qodir Egam.
Yuzida nuri bor , hokisor pari
Ayollar ichinda nafis ,dilbari.
Betakrorim, yetti olam sarvari
Onamni asragin yo Qodir Egam.
Erini alishmas podshoh, Sultonga
Qanoat qilarlar bir parcha nonga.
Kõngillarin ochgan faqat iymonga
Onamni asragin yo Qodir Egam.
Begona, yotdan ham mehrin qizģonmas
Qilgan savobiga maqtov shart emas.
Husnda mohlar ham teng kela olmas
Onamni asragin yo Qodir Egam.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Юлдузсиз тундаги вахшийлик (ёхуд ўз боласини ёқиб юборган она)😭
ХАЁТИЙ ВОҚЕА.
Мана Наргиза ва Мухиддиннинг тўйлари бўлганига бир йил бўлиб, ўғилли булишди. Ўғлига Хумоюн деб исм қўйдилар. Улар бир бирларини севиб, севилиб, ўлдим-куйдиму ох-вохлар билан турмуш кўришганди.
Севишганлар ўртасидаги катта душман бу рашк. Ха рашк булар
ўртасида хам ўз кучини кўрсатарди. Тўйи бўлганидан сўнг хам янги келин куёвлар ит мушук бўлиб, жанжаллашишарди. Хеч вақт ўтмай эса яна Лайли Мажнунга айланишарди. Хатто бир куни Наргиза Мухиддиннинг
ишхонасига хам дўппайган қорни билан жанжал кўтариб борганди.
Шунда бошлиғи аввал оилангни тартибга сол, кейин иш дея Мухиддинни ишдан бўшатиб юборди. Нима эмиш ишда куп қолиб кетаяпсиз, бирортаси бордирки кўп қоляпсиз эмиш.
Мана ўғилли бўлиб босилиб қолар дея катталар инсофга чақиришди. Аммо жанжаллари кўпайса кўпайдики аммо камаймади. Ва нихоят Наргиза қўрққан нарса содир бўлди,
Мухиддин хиёнат қилди.
—Бўрининг оғзи еса хам, емаса хам барибир қон эканда. Юрмай шунча хақорат эшитгандан, юриб эшитганим маъқул! деб жавоб берди Наргизага. Бўлди жанжал, бўлди тўпалон, хатто чакалокни хам ташлаб, ўша аёлнинг уйигача бориб тўпалон қилиб келишгача борди. Охири бўлмади катталар ажрашинглар деб айтишди. Аммо ўртада бола бор,
Мухиддин ўғлини ўзи билан олиб қолмоқчи бўлди, лекин Наргиза
розилик бермади. Айтишича қачондир ялиниб бораркан.
—Ўғлимни кўргани борасан-ку хали, оёғимга ётиб ялинмасанг отимни бошқа қўяман! деб бақирди
Ха у ўғлини кўрсатмади, аммо ўзи хам ўғлининг юзига хам қарамасди. Хаёлида фақат хиёнаткор эридан қандай қилиб қасос олиш эди халос. Гох ишхонасига бориб жанжал қилиб қайтар, гох ким билан гаплашди
деб эшитган бўлса ўша қизнинг махалласига бориб жанжал кўтариб келарди. Аммо бир тун.....
Ха ўша тун осмонда юлдузлар хам йўқ эди. Хатто ой хам юзини
кўрсатмади. Балки юлдузлар шу тун ер юзида бўлажак вахшийликни сезгандир, кўриб хеч нарса қилолмай йиғлашини пайқагандир балки. Ха шу тун ер юзида вахшийлик содир бўлди.
Наргиза эрини каматиш мақсадида ўз жигарини, юрагининг парчасини, хали эндигина олти ойлик чақалоғини оғзини скочлади. Қўл-оёғини хам скочлаб молхонага, сомонлар орасига кўмиб ташлади. Миттигина фариштага бу азоблар каммиди, аммо бу аёл шу билан қониқмади.
Молхонага ўт қўйиб юборди. Ер юзида вахшийлар томонидан яна
бир вахшийлик содир бўлди....
Молхона ловиллаб ёнди, бу азобларга чидолмаган гўдак хатто бақириб йиғлолмади хам.
Фақатгина фаришталар....
—Чида яна озроқ чида жажжигинам сени жаннатларга олиб кетаман, хамма-хаммасини унутасан. Жажжигинам яна озроқ чидагин! Хозир сени узоқ-узоқларга олиб кетаман, бу дунёнинг вахшийликларига минг лаънат! дея кўз ёш тўкарди.
Халойиқ оловни ўчиришга киришди, аммо энди кеч эди.
Фаришталар митти гўдакни осмонларга, жаннатларга қучганча олиб кетганди...
Тонг отди Наргиза кўзида бир томчи ёш хам йўқ, хамон ўч олишни уйларди. Милиция ходимларига эрим ўғлимни ўғирлаб кетди дея арз қилиб борди.
Милиция ходимлари Мухиддинни қамоққа олишди, аммо у нима бўлганини билмасди.
Фақат бир сўзни, ўғлини соғинганини, уни хамон кўрмаганини айтарди халос.
Тергов суриштирув ишлари бошланиб кетди...
Қўни қўшниларнинг гапларидан асосланиб Наргизанинг уйида тинтув ўтказишди ва...
Оғилхонадан кўмирдек қорайиб қолган чақалоқни топишди.
Текшириб билишдики бу митти фаришта, дунёларга келиб она деб сўзлолмай кетган жажжигина фаришта, ўз онаси қўлида увол
бўлган Хумоюнжон эди. Бу қисматга хатто бутун халойиқ, еру осмон хам йиғлашди...
Жохил вахший она ўн олти йилга қамалди аммо у қамоқдан чиқар
лекин митти фариштани хаётини ким қайтариб беради..
Хаёт бешафқат деймиз, аммо хаёт эмас инсонлар эмасми асл
шавқатсиз.😢
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Мурғак қалбнинг ушалмаган орзуси
Туғилмасдан шаҳид бўлдинг, болажон.
Сен Иймон аҳлининг кўринган юзи,
Кечир, жим кузатар жумлайи-жаҳон.
Митти кафтларингга босай юзимни,
Келмай туриб кетдинг жоҳил қўлида.
Ўйиб олгин жим кузатган кўзимни
Боримни берайин бардош йўлида.
Мўлтираб меҳрга тўёлмагандирсан,
Яшамоқ бахтини этолмадинг ҳис.
Саноқсиз жоҳилдан марди ўзингсан
Беш кунлик дунёда қолдиролдинг из.
Тонгда уйғониш-чун юмганингда кўз,
Тўхтади абадий беғубор юрак.
Айтолмай она деб, айтолмай бир сўз,
Айтинг, шу бир гўдак бўлмасми ўрнак?
25.10.2023 (22:22)Фаластиндаги урушда 7 кунлик чақалоқнинг ҳалокатига бағишланди.
© Malika Habibullayeva
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОНА НОЛАСИ
Юзларимни ювади жолам,
Дил охимдан титрайди олам,
Бир ўтинчим, биргина нолам,
Хар замонда йўқлаб тур болам.
Бунча мендан олислаб кетдинг,
Қайси макон манзилга етдинг,
Бугун ёмон кўзимдан ўтдинг,
Хар замонда йўқлаб тур болам.
Аввалгидек эмасман бугун,
Кўзларимни тарк этган учқун,
Бир муштипар волиданг учун,
Хар замонда йўқлаб тур болам.
Сен кўзимнинг нурисан билсанг,
Гавхарисан, дурисан билсанг,
Мен ёшариб кетаман келсанг,
Хар замонда йўқлаб тур болам.
Ўғлинг катта бўлиб қолгандур,
Қизинг менга ўхшаб қолгандур,
Тугамайди бу ташвиш ўлгур,
Хар замонда йўқлаб тур болам.
Нетай сенсиз кўнгил тўлмаса,
Дийдоринга кўзим тўймаса,
Бунча қахринг қаттиқ бўлмаса,
Хар замонда йўқлаб тур болам.
Йўлинг пойлаб эгилди қаддим,
Сенга атаб иссиқ нон ёпдим,
Ўйлайвериб хушим йўқотдим,
Хар замонда йўқлаб тур болам.
Сўзим оғир олмагин малол,
Энди юролмайман бемалол,
Кутавериб бўлдимда бехол,
Хар замонда йўқлаб тур болам.
Ёзим кетиб келган хазоним,
Садқа бўлсин сенга минг жоним,
Бир ўтинчим, битта армоним,
Хар замонда йўқлаб тур болам.
Келмасидан умрим поёни,
Ишингни қўй, қўйгин дунёни,
Хадя қилма қуёшни, ойни,
Хар замонда йўқлаб тур болам.
Жоним болам, жоним болама,
Кўзларимнинг нури, болама,
Ишонганим, тоғим болама,
Хар замонда йўқлаб тур болам.
Бир сўз айтай болам хўп десанг,
Фарёд чекиб бўзламай десанг,
Соғинганда йиғламай десанг,
Хар замонда йўқлаб тур болам.
Тез тез холим сўраб тур болам,
Соғинганман йўқлаб тур болам.
✍Абдуллоҳ Шодмон.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Samarqand maktab internati
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Ёшинг нечида бўлишидан қатий назар доим Онага муҳтожсан...😢
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Бола ноласи.
Она нега туғилдим айтинг.
Фарёд чекиб йиғладим фақат
Дадам қайда танимас мени.
Борлигимни билмайди нахот.
Хамма дадалар хам шундайми.
Йиллар бўйи келмайди уйга.
Соғинмаса бизни хам ўйлаб.
У ўзига ўхшатар нега.
Мухаммеднинг дадаси келди.
Қучоқлади мени опучлаб.
Юракларим бошқача урди.
Йиғлаб олдим билмам қучоқлаб.
Ўғлим нима бўлди сенга деб.
Хижолатдан юзи қизарди.
Йўқ тоғажон шунчаки ўзим.....
Тоғам мехри кўнглим бузарди.
Уйга келдим юрагим оғриб.
Махкам қучдим онажонимни.
Юзларидан ўпгандим йиғлаб.
Мени кутган мехрибонимни.
Онажоним котта бўлсам мен.
Хожиларга олиб бораман.
Мухаммедни дадасидек мен.
Жуда яхши дада бўламан....
Ташламайман болаларимни.
Мени кутган аёлимни хам.
Йиғламайди сиздайин кутиб.
Оқизмайман кўзларидан нам.
Онам йиғлаб дуолар қилди.
Оллох рози бўлсин болам деб.
Аммо мени юрагим синди.
Ташлаб кетган беюз дадам деб..
Малак. Сиймо✍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
😢😢😭😭😭😭😭😭😭
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Она...😭😭😭😭
✅✍Беназирим
✅✍Малак Сиймо
✅🎙Раъно Тажибойевна
✅🎙Фаришта
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
#БАХТ нима?-деб сўрашса,
Кўз олдимга келадиган биринчи тасвир ОТА-ОНАМДИР!
Отам давлатим Онам жаннатим!!!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
БЕГОНА ҚЎНҒИРОҚ...😪
Кунларнинг бирида бегона телефон рақамидан қўнғироқ бўлди. Гўшакни кўтарганимида нариги тарфдан:
- Дада, мен сизни қаттиқ соғиндим, жуда қаттиқ соғиндим, тезроқ келсангизчи. Дада! - деган кичкина қиз боланинг умидли, маҳзун овози эшитилди. Беиҳтиёр кулимсирадим
- Қизалоқ, адашдинг, рақамни хато терган кўринасан- деб телфонни ўчирдим. Тўрт яшар ўғлим бор. Ҳаёлимга фарзандим келди. Бу қизча ҳам миллионлаб шунақа ширинтойларнинг биридирда
деб қўйдим... .
Аммо кутилмаганда яна ўша рақамдан қайта қўнғироқ бўлди. Эртасига ҳам ўша рақамдан қўнғироқ бўлайверди, ўша қизча хазин овозда мени йўқлайверди. Хар сафар:
- Дада, қачон келасиз? Сизни қаттиқ соғиниб кетдим!
Яна ва яна ўша сўзлар янграрди. Ҳар сафар телефон ўчирилгач яна қайта қўнғироқ бўлаверди, мен
қўнғироқни ўчириб қўявердим. Шу ҳол қатай-қайта такрорланаверди. Охири телефонни кўтариб
суҳбатлашишга мажбур бўлдим.
- Дада, мен сизни қаттиқ соғиндим!... Мен жуда қаттиқ қийналиб кетдим... - Дада! Қай даражада сизни соғинанлигимни биласизми! Онамнинг айтишича бу сизнинг янги рақамингиз экан. Адашишим мумкин эмас. Онам сизни пул топиш учун ишлгани кетган деди. Дада, бизни боқаман деб қийналиб, ишлаб юрганингизни биламан. Агар кўргани келиш учун имконингиз бўлмаётган бўлса, хеч бўлмаса телефонда суҳбатлашиб, эркалаб қўйинг! Ғойибона бўлсада, бетимдан, кўзимдан, қулоғимдан ўпиб эркалаб қўйинг!
Меҳрим жўшиб кетди. Беихтиёр қизчани, кўзидан, қулоғидан ғойибона ўпиб эркалаб қўйдим,
“эркатойим” дедим, “қизалоғим”, дедим.
- Раҳмат!... Дадажон!... Жуда ҳам хурсандман! ... Жуда ҳам бахтлиман! ...
Узилиб-узилиб айтилган сўзлардан сўнг алоқа узилди. Бир соатлар ўтар – ўтмас ўша рақамдан қайта қўнғироқ бўлди. Бу сафар овоз соҳиби кичкина қиз эмас, балки боланинг онаси эди:
- Жаноб, Сиздан узр сўрайман. Кечадан бери сизни бироз қийнаб қўйдик. Шу сабабли сиздан кечирим сўрамоқчи бўлиб қўнғироқ қилаётган эдим. Қизалоғим анча вақтдан буён бетоб эди. Оққон касаллигига дучор бўлган. Дадаси яқинда автохалокат натижасида вафот этди. Машъум хабарни қизалоғимга айтишга журъат қилаолмадим. Ўтган даврда унинг ёлғиз овунчоғи дадаси эди... Дадаси уни қаттиқ яхши кўрарди... Уни эркалаб, ширин сўзлар айтиб дарддан қийналган вақтида унга далда бўлиб келган... Дадаси вафот этгандан кейин у қаттиқ азоб ичида қолди... Охири қизимнинг қийинчиикдарига, зорланишларига чидай олмай телефондан сонларни таваккал ёзиб дадасининг янги рақами эканлигини айтгандим. Аммо ёлғоним сабаб бўлиб бошқа кишиларни безовта бўлишини ўйламаган эканман...
Нариги томондан аёлнинг ичи тўлиб, ўксиб-ўксиб йиғлаётгани билиниб турарди. Ушбу гапларни базўр қийналиб гапираётганди. Шунда “Қизингиз хозир яхшими?”, деб сўрадим. Аёл эса йиғисини яширишга уриниб, бироз сукутдан сўнг:
- У кетди, мени ёлғиз ташлаб кетди, қизалоғим дадасининг олдига кетди. Сиз уни эркалаб қўйганингиздан кейин “дадаси”ни овози эшитилган телефон гўшагини қаттиқ қучоқлаб, юзида табассум билан омонатини топширди..!!!
Юрагим эзилиб кетди, нима дейишимни билмай қолдим..
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ДАРДИМНИ
КИМЛАРГА
АЙТАЙ ОНАЖОН...😢😢😢
Бир куни бу хаёт жонимга тегса,
Биргина хатойим бошимни эгса,
Сочимга қор ёғса бўлмасдан кекса,
Дардимни кимларга айтай Онажон...
Ишончим йўқолса дусту ёримга,
Хасадлар тўкилса қўлда боримга,
Дўстимни қилгани тегиб оримга,
Дардимни кимларга айтай Онажон...
Йиғласам юракдан сукутсиз, сассиз,
Қандайин бахтиёр эдим мен эссиз,
Армон дарё бўлди кун ўтар сизсиз,
Дардимни кимларга айтай Онажон...
Бу хаёт раҳмсиз келса тош бўлиб,
Кўзимда армонлар қатра ёш бўлиб,
Ёнимда йўқдирсиз бир сирдош бўлиб,
Дардимни кимларга айтай Онажон...
Мусофир юртларда топдим жафолар,
Кўзимга тор бўлди ёруғ дунёлар,
Юракни йиғлатса маюс наволар,
Дардимни кимларга айтай Онажон...
🎙Фаришта
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Онажоним юрагим санчиб.
Ураяпти чидолмаяпман.
Мени ғийбат қилдилар янчиб.
Гуноҳимни билолмаяпман.
Ҳа биламан кўнглим сал бўшроқ.
Ёмонлардан ҳеч қочолмадим.
Меҳр бериб азоблар кўрдим,
Афсус яна кўз очолмадим.
Бардошларим тугади она,
Тилка-тилка бўлди юрагим
Сўз ўқидан юрагим яра,
Эзгу эди барча тилагим..
Онажоним дардим билмайсиз.
Туҳматларда қолиб эзилдим.
Тушунмайди мени ҳеч кимса.
Дардим айтиб сизга ёзилдим!...
✍Малак. Сиймо
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Кучинг фақат гўдакларга етдими айт,
Душман келиб мактабларни портлатган вақт.
Чидай дейман, кўникишга етмас тоқат,
ҚОНСИРАГАН ДАРЁ БЎЛДИНГ ФАЛАСТИНИМ.
Кафанлар хам бўялгандур алвон қонга,
Қотил бўлдинг, қотил дунё қанча жонга.
Гуноҳдан қўрқ, ёлвораман қайт иймонга,
КИМ КИМЛАРГА МОЗОР БЎЛДИНГ ФАЛАСТИНИМ.
Болам дея дод солмоқда оҳ, оналар,
Қабр бўлди қанча жонга вайронлар.
Дадажон деб чорлар
етим, гирёналар,
БУ ҚИСМАТГА ҚАНДАЙ КЎНДИНГ ФАЛАСТИНИМ.
Митти танга сиғмай учди кўкга жони,
Болам дея қучиб йиғлар отажони.
Минг истасин, жон бермоқга йўқ имкони,
БУГУН ЧИНДАН БАҒРИМ ЎЙДИНГ ФАЛАСТИНИМ.
Тилим лол-у, юрак унсиз солмоқда дод,
Бугун кўкни қучди дунё қилган фарёд.
Бегуноҳлар уволидан қўрқмай нахот,
ҚОТИЛЛАРГА МАКОН БЎЛДИНГ ФАЛАСТИНИМ,
ЮРАКЛАРГА АРМОН КЎМДИНГ ФАЛАСТИНИМ.
✍Мовлуда Имомназарова
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОНАМ!
Боролмайман ҳолингни сўраб,
Икки дона нонимни ўраб,
Сен кутасан йўлларим қараб,
Кечир мени, кечиргин онам!
Сочларингни толалари оқ,
Томир бўртган қўлингда титроқ,
Нонга эмас, мехримга муштоқ,
Кечир мени, кечиргин онам!
Умрим ўтар ташвишу ғамда,
Бир кун шодлик бир кун аламда,
Ҳаёлларим рўзғор, боламда,
Кечир мени, кечиргин онам!
Бу дунёни ўйин билибман,
Билсам она бағринг тилибман,
Боланг бўлиб нима қилибман,
Кечир мени, кечиргин онам!
Елкамдан юк босгандек гўё,
Ҳаммага кенг, менга тор дунё,
Мадинага обордимми ё?
Кечир мени, кечиргин онам!
Сохта обрў, молу-давлати,
Қуриб кетсин шону-шухрати,
Берганларинг оқ сут хурмати,
Кечир мени, кечиргин онам!
Тақдир бизга қилганидек қасд,
Бўйинг бугун бўйларимдан паст,
Пушаймонман, куйганларим рост,
Кечир мени, кечиргин онам!
Хар мисрада ёниб куяман,
Шеърларимда сени суяман,
Мени онам бор деб қўяман,
Кечир мени, кечиргин онам!
Ранжимагин шамолдек елсам,
Бир ойда бир ёнингга келсам,
Тошбағир бир болангман билсанг,
Кечир мени, кечиргин онам!
Бемор бўлсанг, бехабар менман,
Болам десанг ишим кўп дерман,
Оёқларинг остида ерман,
Кечир мени, кечиргин онам.
📙-Камронбек Исмоилов.
Тилимдан чиқибди бефойда зарда,
"Жоним болам" дея суйган маҳалда,
Бир ғариб кўнглига бўлолмай далда,
Онамга ортиқча араз қилибман.
Уришса турардим пинагим қоқмай,
Ёшлар юмалаган кўзига боқмай,
Ширин сўзлари ҳам қулоққа ёқмай,
Онамга ортиқча араз қилибман.
Юрагимда нафрат урар еди ниш,
Ғазабим келарди буюрганда иш,
Уни излаб қолдим оғриганда тиш,
Онамга ортиқча араз қилибман.
Узр сўрамасдим қилсам-да хато,
Беаёв тилимдан чиқмасди садо,
У еса кун сайин бўларди адо,
Онамга ортиқча араз қилибман.
Азобланишига парволар қилмай,
Юрардим гапларин қулоққа илмай,
Еркаланишларим чегара билмай,
Онамга ортиқча араз қилибман.
Кўнглини олишлик ёдимга келмай,
Юрардим онамга сиримни бермай,
Бирон маротаба кечиринг демай,
Онамга ортиқча араз қилибман.
Болалигимдан то ёнида юриб,
Ҳавас билан юрдим ҳаёллар суриб,
Гапирса юзимни тескари буриб,
Онамга ортиқча араз қилибман.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОНАЖОН
#Етмиш юлдуз ёғилиб,
Ярим ойча тўлолмас,
Етти янга йиғилиб,
Битта она бўлолмас,
Она тирик эшикка
Ғурбат яқин йўлолмас,
Менинг эса, бағрим қон,
Вайронаман онажон.
Гарчи биз ёш, ғўр эдик,
Сиз бор - биз ҳам зўр эдик,
Бир майизни беш уғил
Тенг булишиб ер эдик,
Гоҳ талашсак, ҳақ сўзни
Онам айтсин дер эдик,
Тушми энди у замон,
Ҳайронаман, онажон.
Тирик юрса волиданг
Тоққа кучинг етаркан,
Онанг ўлса, бошингдан
Офтоб ўтиб кетаркан,
Жиндеккина алам ҳам
Тоғдек ботиб кетаркан,
Кўксим тўла минг армон,
Тулғонаман, онажон.
Онасиз уй - ойсиз тун
Экан энди ўйласам,
Қалбни ўртар дардларим,
Қай бирини сўйласам?
Сизсиз кўчам бефайз,
Ҳаловат йўк уйда ҳам,
Фариштаси тарк этган
Остонаман, онажон
Ўзинг учун ўл етим!
Ерда ҳам мен, қирда хам.
Кўйлагимда тугма йўқ,
Тугма бўлса, кир - ёқам.
Тўрт янгамга қўшилиб
Турткилайди тўрт оғам,
Ўз уйимда жонажон,
Бегонаман, онажон.
Кўнгил ўзин тутинган
Бир меҳрибон қумсайди,
Дунёда бир одамга
Сиринг айтиб булсайди,
Онасизни дўсти ҳам,
Душмани ҳам алдайди,
Айтинг аҳир, мен кимга
Ишонаман, онажон?..
Йўқлигингиз қадамда
Турар шундай билиниб,
Нон ёпмайсиз тонглари
Менга кулча илиниб,
Сарғаярман сарғайган
Расмингизга термулиб,
Зиё истаб зор қақшаб
Парвонаман, онажон.
Уй тўрида тол бешик -
Акам ётган, мен ётган,
Шердек-шердек келбатли
Беш уғилга асқотган,
Қайтиб кириб булсайди
Бўлардим жон деб кайтган!
Мен бу жойни хаммадан
Қизғонаман, онажон.
Яшаяпман шарпадек
Сезилмай гоҳ, сезилиб.
Гоҳи кукка интилиб,
Гоҳи ерга эгилиб,
Соғинганда шеър ёзиб
Юракларим эзилиб -
Эл ичра бир шоири
Девонаман, онажон
© Муҳаммад Юсуф
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Onangizni tirikligida yo‘qlang..
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Сизчи сиз нима қилган бўлар эдингиз.?😥😥😥😥😥
Оғриқ турларининг энг кучлиси (Онасизликдир)
Эй Аллохим! Кимни онаси ўтган бўлса унга рахим қил.
Кимни онаси касал бўлса, унга шифо бергин.
Кимни онаси хаёт бўлса уни асрагин ва онасини яхшилиги билан уни ризқлантир.
Омийн!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ҚАЙНОНАНИ ЙИҒЛАТМАНГ
Келинпошшолар қаранг,
Ҳар кимнинг айтари бор,
Қайнонани йиғлатманг,
Келиндан қайтари бор.
Чопинг шимариблар енг,
Қадри осмонларга тенг,
Нима деса лаббай денг,
Келиндан қайтари бор.
Боғлардан тикон терманг,
Қош чимириб, қад керманг,
Тилингизга эрк берманг,
Келиндан қайтари бор.
Қаранг доим кўнглига,
Оғир ботманг дилига,
Ёмонламанг ўғлига,
Келиндан қайтари бор.
Ҳаёт дарсин ўққан у,
Ғамлар қаддин буккан у,
Ёрингизни туққан у,
Келиндан қайтари бор.
Ҳамма ёқ бўлсин тоза,
Синмасин товоқ, коса,
Эъзозланг роса, роса,
Келиндан қайтари бор.
Ой бўлинг, тўлин бўлинг,
Юзлари сўлим бўлинг,
Оқила келин бўлинг,
Келиндан қайтари бор.
✍️ Хуршид Карим
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ман иш қимиман, болларимни дуо қиламан.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
📜Kechiring ona...!
Uzrlar soʻrashga tilim yoʻq ona,
Bir umr boʻlgansiz menga parvona,
Men-chi?... Oʻzimni deb , oʻz dardimni deb,
Sizni azoblarga yoʻlatdim mana.
Meni deb tunlari bedor boʻldinggiz,
Bir koʻzlab, avaylab ulgʻaytirdinggiz,
Bir kun ham halovat bermadim sizga,
Sizchi?... Boringgizni tuxfa qildinggiz!
Kiyimni eng oldi, turini kiydim,
Boshimni tik tutib gerdayib yurdim,
Aytganim muhayyo qildingiz zumda
Bir yilda bir bora paypoq ilindim!
Yoshlikka yoʻydinggiz xatolarimni,
Boshdan aritdinggiz gʻavgʻolarimni,
Siz uchun ne qildim qizinggiz boʻlib?
Allohim bersin-ey jazolarimni!
"Doʻst" deya atadim "makkor shayton" ni,
"Sevdim" deb kiritdim qalbga "ilon"ni
Pand yedim onajon, tinmay pand yedim,
Qadriga yetmadim sizday insonni!
Qalbimdan shu dardni qochiring ona,
Alamni, hadikni uchiring ona,
Tiz choʻkib, yer oʻpib, yigʻlab soʻrayman!
Noshud farzadingiz kechiring, ona!
Bebosh qizinggizni kechiring, ona!
©Mumtozbegim
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Она... 😭
Нега мендан хабар олмай қўйдингиз,
Сизсизликга етмаяпти бардошим.
Бирдан кетиб юрагимни ўйдингиз
Фақат қоғоз бўлиб қолди сирдошим.
Болам, жигарбандим ёнингдаман-ку,
Фақат кўрмаяпсан руҳга айландим.
Умрим поёнига етган экан-да,
На чора тобутга билмай бойландим.
Ҳоритмоқда мени дунё ғамлари,
Азобларим айтинг-чи ким биляпти?
Онажоним, тўйдим бари-баридан,
Ёнингизга чиндан кетгим келяпти.
Қўйгин болам, маҳшарлада куймайлик,
Азобларинг кўраяпман биляпман.
Ўтинаман бошқа энди йиғлама,
Руҳ бўлсам ҳам чидолмайман ўламан.
Энди билдим, мени яхши кўрмайсиз,
Шу сабабли мендан осон кечгансиз.
Ёлғизингиз аҳволини ўйламай,
Яратганни даргоҳига кетгансиз.
Йиғлоққинам юрагимни эзмагин,
Айтчи ахир, ким ўлишни истайди?
Онадан ҳам яхши кўрар боласин,
Она қалбин афсус бола билмайди.
Сизсиз керак бўлмай қолдим ҳеч кимга,
Қай тошларга урай айтинг бошимни?
Кутишдан ҳам чидашдан ҳам чарчадим,
Ҳеч ким кўрмас йиғласам ҳам ёшимни.
Танам музлаб, тор қабрда ётибман,
Руҳим чиққан, ёнингдаман йиғлама.
Чида қизим бош урмагин тошларга,
Кўз ёшларинг кўрдим, бағрим тиғлама.
Увол бўлдим шум қисматнинг қўлида,
Ёнингизга тезроқ чорланг онажон.
Сабрга ҳам ортиқ етмас бардошим,
Меҳр истаб, оҳ танамга сиғмас жон.
Қисматингдан нолимагин, йиғлама.,
Умрим сенга ташлаб келдим, келмаган.
Онасизлар қанча ахир болам-а,
Ҳали ёшсан сен қабрга кирмагин.
✍Малак. Сиймо
✍Беназирим
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Кўзларингиз бунча ғамгин она,
Сўзларингиз бунча ғамгин она.
Айтинг ичингиздаги дардингизни она,
Муҳайё қилай сиз учун жонимни она,
Унутинг дунё ташвишларини она.
Унутинг дунё миш мишларини она,
Асло ғам еманг арзимайди она.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ўз онангизни қачон охирги мартта қучоқлаб ўпдингиз ? - деб сўрасам, эслолмайдиган инсонларни учратдим.
Бир отахонни уйларига мехмонга бордим.
80 дан ошган чол. Иймонли.
Хатто шўро даврида ҳам ибодатда бўлган мўмин.
Хонага бир йигит кириб келди. Отахон ўрниларидан туриб қучоқлашиб кўришдилар. Кейин менга:
— Ўғлим бўлади - дедилар табассум билан.
— Сафардан келдиларми? - деб сўрадим мен.
— Йўқ, ишдан келяпти - дедилар.
Шу он жуда ҳавасим келди, меҳр оқибатга ва мен ўзимга сўз бердим:
— Бугундан бошлаб мен ҳам ишга борсам ёки ишдан келсам:
Онамни, аёлимни, фарзандларимни қучоқлаб ўпиб қарши оламан деб.
Бу воқеага 7 йил бўлди. Онамни қувончи мани бахтим. Оилада файз фақат онам биландир.
Сизга саволим:
- Охирги мартта қачон онангизни қучоқладингиз ?
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?