ona_haqida_sherlar | Неотсортированное

Telegram-канал ona_haqida_sherlar - Ona xaqida sherlar

7087

➪Ota Onasiga mexribonlar kanali♥️ Alhamdulillah Bizning maqsad yaxshilikka yetaklash☪️ https://www.youtube.com/c/Otaonasigamexribonlar https://www.instagram.com/Ona_haqida_sherlar Hamkorlikka taklif etamiz ➫ @mlyfm

Подписаться на канал

Ona xaqida sherlar

Онам каби бўлолмас ҳеч ким!!

Суянганим меҳрибон Онам,
Куч қувватдан қолмоқда аста.
Энди кимга суянсам экан,
Онажоним юраги хаста.

Гўзал эди, ёш эди, кучли,
Суянардим қўрқмасдан унга.
Энди эса авайлаб асраб,
Дардларимни ютаман ичга.

Эҳ, Онама, Онажонгинам,
Ўрнинггизни босмайди биров.
Ҳали менга керак эдингиз,
Кексайдингиз намунча дарров?

Синаб кўрдим не-не дўстларни,
Ҳеч кимда йўқ сиздаги меҳр.
Сизнингчалик тушунмас биров,
Қалбингизда бор қандай сеҳр.

Бир нарсага ишондим бугун,
Она ўрнин босмас дўсту, ёр.
Зарра гумон қилмасдан сенга,
Дейди болам яша бахтиёр.

Хато қилсам койимас сира,
Яхши сўзла қилар насиҳат.
Кўнгилгинам қилмасдан хира,
Дуо қилар бўл деб саломат.

Аммо кўнгли сезади доим,
Оғрисам ҳам билади дарров.
Хавотирга солиб барчани,
Мен хақимда бошлайди сўров.

Ташвишларим кўпайиб кетди,
Сизга мухтож Онажон қалбим.
Ғам аримас бошимдан сира,
Аллоҳимга айтсам ҳам дардим.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

​​ОНА
Бугун аламдаман дарддаман яна
Бу дунё қадрсиз сизсиз бегона
Дилим хувиллаган тўлган паймона
Сизни бир бор кўргим, келяпди Она

Келиб холим сўраб йўқлагувчим йўқ
Атроф тўла одам ёлғизман дил чўғ
Сиз билан юрардим шодон  кўнгил тўқ
Сизни тўйиб қучгим,келяпди Она.

Юзим куладию кўнгил йиғлайди
Ғаним хар қадамда бағрим тиғлайди
Ох урсам ортимдан замин титрайди
Дунёлардан кетгим келяпди Она.

Хар кун бир қарайман деразангиздан
Нурли чехрангизни соғиниб дилдан
Зорланиб қайтаман бўш хонангиздан
Сизсиз уй мени еб,қўйяпди Она.

Мени ким тушингай сиздек энди ким
Келдингми болам деб сўрамас хечким
Минг йил ўт Абдуллоҳ энди бу уй жим
Мехрингизни қадри ўтяпди Она.

Бир томонда Отам юрак бағри қон
Қаранг кулмай қўйди ғамгин хастажон
Байрамлар татимас сизсиз Онажон
Кулгингиз хумори тутяпди Она.

Бугун йўқ мендаги ху ўша виқор
Кўксимда хаётнинг чандиғлари бор
Тўрт фаслим хам аёз музлаган бахор
Бошимга қировлар қўняпди Она.

Кўзимдан ёш дилга томяпди Она
Рух сизга талпиниб боряпди Она.


✍Абдуллоҳ Шодмон

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

​​ОТА-ОНАСИ БОРЛАР!


Дунёда камми айтинг,
Онажон деган зорлар.
Сулаймондан бойроқсиз,
Ота-онаси борлар.

Қанча тоғлар қулайди,
Чўққилар ҳам нурайди,
Етимлар зор йиғлайди,
Ота-онаси борлар.

Тотли сизни ошингиз,
Мағрур турар бошингиз,
Бор сизни қуёшингиз,
Ота-онаси борлар.

Асраб-авайланг уни,
Аллоҳнинг берган куни,
Зор йиғлаб айтай шуни,
Ота-онаси борлар.

Кўнгил қўйманг яллога,
Кетса қайтмас дунёга,
Топилмайди тиллога,
Ота-онаси борлар.

Янгилаб нону-чойин,
Хар куни ўпинг пойин,
Тўридан қилиб жойин,
Ота-онаси борлар.

Ўйламанг озод қушман,
Сўнги надомат, пушмон,
Хар бандагадир душман,
Ота-онаси борлар.

Кўргани нима ғамдир,
Улар ҳам ёнган шамдир,
Бир чимдим мехр камдир,
Ота-онаси борлар.

Дунёда камми айтинг,
Отажон деган зорлар.
Сиз ҳаммадан бахтлисиз,
Ота-онаси борлар.

Бўйи бастига тенглар,
Эй юраги тор, кенглар,
Худога шукур денглар,
Ота-онаси борлар...

✍Камронбек Исмоилов

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

💐 Бугун, 14-октабр, кўплаб мамлакатларда ОНАЛАР КУНИ нишонланмоқда

Ушбу кунда меҳри булоқ, юраги кенг, ҳар бир сўзи ҳикмат бебаҳо ОНАЖОНЛАРИМИЗ шаънларига раҳматлар айтиш учун ажойиб имконият.

Бугун волидангиз қўлларидан “пичоқ, кабгир“ларни олинг, ўзингиз бирор тансиқ таом пиширинг ёки уларни оилавий кечги овқатга олиб чиқинг!

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

​​ОНАЖОНГИНАМ.

Дунёда тенгсизим, меҳри уммоним,
Сиз менинг жаннатим, нури иймоним,
Умрингиз зиёда бўлсин илохим,
Борингизга шукур. Онажонгинам.

Сиз билан тўлгайдир, кўнгил камларим,
Мехрингиз қувади, дилдан дардларим
Бехиштнинг ифори келган боғларим,
Борингизга шукур. Онажонгинам.

Бағрингиз бунчалар қайноқ мулойим,
Яхшиликни ўйлаб юрасиз дойим,
Энди хамрох бўлсин, сизга дуойим,
Борингизга шукур. Онажонгинам.

Мустахкам қалъасиз, махкам  қўрғоним,
Ёнимда юрсангиз бўлмас армоним,
Менинг дуогуйим, сиз мехрибоним,
Борингизга шукур. Онажонгинам.

Мен қолиб боққансиз фарзандлармни,
Дилдан аритгансиз хасратларимни,
Она...кўринг Энди рохатларимни,
Борингизга шукур. Онажонгинам.

Хизматингиз қанча, қилсам Шунча кам,
Бир бурда, ноннихам кўрасиз бахам,
Битта қучокласам яйрайди танам,
Борингизга шукур. Онажонгинам.

Минг Битта Жонимни айлайин фидо,
Астойдил хизматин килайин адо,
Жонин омон сақла, Онамни худо,
Борингизга шукур. Онажонгинам.


✍Абдуллох Шодмон

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Yagona do‘st ota va ona...

Juda tasirlandim siz xam imkoniz bo‘lsa eshitib ko‘ring😢

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

ОНАНИ ХОР ҚИЛГАН ЎҒИЛ

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Сиздан жаннатни ҳиди келади Она...🥰

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

​​​ВИЖДОН АЗОБИ
(Ҳаётий воқеа)

Одам тафтини одам олади. Яқинда бир ҳамшаҳарим ўз хатолари бошқаларга ибрат бўлишини истаб, дардини менга очди:

“Раҳматли отам биз – икки ака-укага алоҳида-алоҳида ҳовли қилиб берганлар. Мен тижорат билан шуғулланиб, тез орада уй-жойимни замонавий услубда таъмирладим, қимматбаҳо автоулов ҳам олдим. Қурилишда оддий ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган акамнинг топганлари асосан рўзғор тебратишга кетарди. Бир маҳаллада яшасак-да, акамни тўй-маъракада учратардим, холос. Атайлаб уйларига бориб дийдорлашмасдим, сабаби, мендан қарз сўрашларидан чўчирдим. Акам катта қизларини узатганда, меҳмонлар қатори бордим, тўёна бермадим. Иккита ўғил жиянларим мактабда аъло баҳоларга ўқишган бўлса-да, олий ўқув юртига ҳужжат топширишмади. Чунки контракт асосида ўқишга тўғри келса, бунга имконлари йўқ эди. Улар ўқиш ва уйланиш харажатларини ишлаб топиш учун давлат ташкилотининг ҳужжати билан чет элга ишга кетишди.

Бу орада менинг ишларим яна ҳам ривожланиб, хусусий фирмамни очдим. Бегоналарни иш билан таъминлаб, ўз жигарларим бошини силамадим. Умрлари оғир меҳнат билан ўтган акам бирор марта ҳам мендан моддий ёрдам сўрамадилар. Бу ҳолат менга айни муддао эди.

Кейин акам тез-тез касал бўладиган бўлиб қолди. Бу тўғрида хотиним қўшнилардан хабар топарди. Мен эса ўзимни билмасликка олардим. Дардлари тобора оғирлашди. Ўша пайтда маҳаллий шифокорлар акамни чет элда – Ҳиндистонда жарроҳлик муолажаси билан даволатиш мумкинлигини айтишибди. Жиянларимнинг топганлари чет юртга бориш-келиш йўлкирасию яна муолажаларга тўлашга етмаслиги аниқ эди. Мендан пул сўрашларидан ҳадиксираб, оилам билан чет элдаги оромгоҳга жўнаб кетдим. Биз у ерда сайру саёҳатда юрганимизда, акам оламдан ўтди. Жиянларим тезда уйга қайтишиб, оталарини ҳурмат билан охирги йўлга кузатиб, маъракаларини ҳам ўтказишибди.

Дам олишдан қайтганимиздан кейин акамнинг уйига бирров кириб чиқдим. Бир куни кечки пайт уйимда ўзимга ўхшаган меҳмонларни зиёфат қилаётгандим. Хотиним мени чақириб, ташқарида жияним сўраб келганини айтди. Мен эса нозик меҳмонлар билан бандлигимни баҳона қилиб, ёнига чиқмадим. Сабаби, мендан пул сўраб қолишлари мумкинлигидан ҳамон ҳадикда эдим.

Кейин хотиним қўлимга бир конверт тутқазди, жияним қолдириб кетган экан. Очиб қарасам, акам мени елкаларига кўтариб тушган болалик суратимиз (мен роппа-роса ўн ёш кичик эдим) ҳамда икки энлик мактуб: «Укажон, раҳматли ота-онам “Ягона жигарингга ўзинг ота-оналик қил, яхши-ёмон кунларида доим ҳолидан хабар ол”, деб сени менга омонат қолдириб кетган эдилар. Мен қўлим калталиги сабабли сенга ёрдам бера олмадим. Энди сени ёлғиз Аллоҳга омонат қолдириб кетяпман. Ота-онамизнинг руҳлари рози бўлсин. Сени ҳар куни беш маҳал намозларимда дуо қилдим».

Ўша лаҳзаларда бошимдан гўё қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бойиб кетишим, тўкину фаровон яшашимга акамнинг дуолари ҳам сабабчи бўлган экан-да! Ўша кундан буён руҳан эзиламан, ичимда туганмас бир азоб… Энди уйимдаги барча ҳашамлар, тўкинликлар кўзимга ўтдек кўринади. Яқинда бир амри маъруфда домланинг қариндош-уруғчилик ҳақлари ҳақидаги маърузасини эшитганимдан буён (аслида, олдин ҳам кўп эшитганман-у, бепарво эдим) дардим дунёга сиғмай қолди: “Қиёмат куни аҳволим нима бўлади?”

Мен суҳбатдошимнинг айтганларини орттирганим ҳам, камайтирганим ҳам йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни гуноҳлардан асрасин, тавба қилганларга раҳм этсин. Аввало бу дунё давлатига маҳлиёлик сабаб икки дунёмизни бой беришдан асрасин.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

#MashaAlloh

Sizchi siz ulgurdingizmi.?

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Кўзларимни кўп йўқламас нам,
Алам бўлмас сўзларимда хам.
Уч юз олтмиш беш куним байрам,
Онажоним омон бўлсангиз.

Кулгуларим чиқар авжига,
Хамоҳангдек денгиз мавжига.
Юбораман Умрага, Хажга,
Онажоним омон бўлсангиз.

Отам билан уйим тўрида,
Хар дам бўлинг қалбим қўрида.
Бош бўласиз болам тўйида,
Онажоним омон бўлсангиз.

Шамолларда титраган шамдек,
Хор бўлмайман синган қаламдек.
Сув тутаман оби Зам-Замдек,
Онажоним омон бўлсангиз.

Лафзим бузсам мени қучсин дард,
Ниятим соф тилагим бегард
Қадрингизни билмаган номард.
Онажоним омон бўлсангиз.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

БОРИНГИЗГА ШУКУР ОНА

☆▪︎☆▪︎☆

Бошим қўяй бугун ҳоку пойингизга,
Қалбим тўла меҳр -дарё, сойингизга,
Меҳрибоним, танҳогина жонажоним,
Борингизга шукур она, борингизга.

Неки бўлса, ҳаммасидан қимматимсиз,
Пок иймоним, ёруғ юзим, ҳимматимсиз
Дунёлардан топиб олган жаннатимсиз,
Борингизга шукур она, борингизга.

Фаришталар ўтиб ўнгу сўлингиздан,
Ибрат олсин сизнинг умр йўлингиздан,
Айланай мен болам деган тилингиздан,
Борингизга шукур она, борингизга.

Бахтим сизсиз не қилай мен ҳумоларни,
Ростлигим сиз, юзи қурсин рўёларни,
Аллангизга алишмайман дунёларни,
Борингизга шукур она, борингизга.

Ор қиламан қилган ҳамма хатойимдан,
Кўнглингизга берган ногоҳ жафойимдан,
Умрингизни сўрай қодир худойимдан,
Борингизга шукур она, борингизга.

Қалбимдасиз доим менинг жонимдасиз,
Қайда бўласам ҳаёлимда, ёдимдасиз,
Бахтиёрман гар бўлсангиз ёнимдасиз,
Борингизга шукур она, борингизга.

✍ ХУРШИД КАРИМ.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

#ПРИМЕРА.

ЖИГАРЛАРИМ.

🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸

Аллоҳ берган бойлигимсиз, минг бор шукр,
Сизлар ака-ука, опа-сингилларим.
Йўқламасам туролмайман, ҳар куни бир,
Қадри баланд қадрдоним, жигарларим.

Сиз келсангиз уйга тўлар фаришталар,
Қучоқласам қайнаб кетар бағрларим.
Узилмасин меҳр тўла бу ришталар,
Қадри баланд қадрдоним, Жигарларим.

Отам уйнинг мустаҳкам бир пойдевори,
Онам меҳри дардимизга дармондори,
Соғинаман, ҳар он тутар дилҳумори,
Қадри баланд қадрдоним жигарларим.

Болаликда бирга учган арғимчоқлар,
Гоҳ талашиб ўйнаганмиз ўйинчоқлар,
Кенг ҳовлимиз сизни борми деб сўроқлар,
Қадри баланд қадрдоним, жигарларим.

Соғиндим мен опам айтган аллаларни,
Акам билан чўмилган зўр паллаларни,
Укам, синглим териб келган лолаларни,
Қадри баланд қадрдоним жигарларим.

Доим очиқ сизлар учун уйим тўри,
Уммон каби кенг бўлсина, қалбим қўри,
Жигарларим сиздан ўзга йўқдир зўри,
Қадри баланд қадрдоним, жигарларим.

Кўзинггиздан соғинч ёши тўкилмасин,
Меҳр либосининг чоки сўкилмасин,
Йиқилманг сиз, қаддингиз ҳеч букилмасин,
Қадри баланд қадрдоним, жигарларим.

Акажон сиз отамдайин бир тоғимсиз,
Опажоним онам каби бир боғимсиз,
Укам, синглим сизлар меҳр ўчоғимсиз,
Қадри баланд қадрдоним, жигарларим.

Омон бўлинг доимо сиз баҳтим учун,
Сизлар билан бўлар менинг ризқим бутун,
Ҳар куни бир келиб туринг кўрмоқ учун,
Қадри баланд қадрдоним, жигарларим.

✍АБДУРАҲИМ АБДУРАҲМОН.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Aylangani boramiz ona

Bir uyda bunchayin yumushingiz ko'p
Qo'ying, keyin hamir qoramiz ona,
Axir hayotdan ham ulushingiz ko'p
Yuring, aylangani boramiz ona !

Ishxonadan bugun chiqdi oyligim ,
Sizni yo'qlab keldim munis, boyligim
Ming bir suluvlardan-da chiroyligim
Yuring, aylangani boramiz ona !

Siz borsiz tor hovli dunyo kabi keng
Shodligingiz butun baxtimizga teng
Qo'shnilarim rosa havas qildi deng
Yuring, aylangani boramiz ona !

Oro ham yarashar ohh, yoshingizga
O'sma qo'ying kamon ul qoshingizga
Shoyi ro'mol o'rab qor sochingizga,
Yuring, aylangani boramiz ona !

Shaharlar o'zgargan, osmon o'parlar
Kun ora shu yerda biz pul toparlar ,
Odamlar dunyo deb har yon choparlar
Yuring, aylangani boramiz ona !

,,Restoran", ,,Cafe" ga borib ko'ramiz,
So'ng ota uyingiz tomon kiramiz ,
Eng zo'r mashinada bizlar yuramiz,
Yuring, aylangani boramiz ona !

Umringiz bolam deb o'tdi mehnatda
Onam, toj kiyasiz bir kun Jannatda
Hajga ham eltaman sizni albatta,
Yuring, aylangani boramiz ona !

✍Sug'diyona
  

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Жаннатингдан жой бер онамга!

Бешикларим бағрига ботган,
Бедор оппоқ тонглари отган,
Хозир қаро тупроқда ётган,
Жаннатингдан жой бер онамга!

Нон ёпганда қўллари куйган,
Жонидан кўп боласин суйган,
Ўзин мутлоқ унутиб қўйган,
Жаннатингдан жой бер онамга!

Йўлларимни кутган интизор,
Сочларидан ранг сўрайди қор,
Биттагина илтижойим бор,
Жаннатингдан жой бер онамга!

Гуноҳлари бўлса кечириб,
Сиротингдан ўтказ учириб,
Ҳавзи-кавсар сувдан ичириб,
Жаннатингдан жой бер онамга!

Мени дея тош келса ютган,
Умри фақат меҳнатда ўтган,
Хузуринга ошиқиб кетган,
Жаннатингдан жой бер онамга!

Малика Тавфиқ

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

​​Розимикан.

Кун чиқару ботар тунлар,
Шу зайлда ўтар кунлар.
Ўтар ойлар ўтар йиллар,
Отам мендан розимикан?

Ёшим мана қирқдан ошди,
Оқар умр дарё деган.
Қад эгилиб юрак шошди,
Отам мендан розимикан?

Ўтди қанча бахорима,
Тўкилди дил охорима,
Сўнар умр бозорима,
Отам мендан розимикан?

Ўзи емай едирганди,
Ўзи киймай кийдирганди,
Хаёлларим сарсон, дайди,
Отам мендан розимикан?

Яролмадим хеч корига,
Кўмагим йўқ рўзғорига,
Бисёр дилим озория
Отам мендан розимикан?

Бахонам бор рўзғор дейман,
Рўзғор дейман бозор дейман,
Очиғини хеч билмайман,
Отам мендан розимикан.

Соғинганда кўролмайман,
Хол ахволин сўролмайман,
Хеч уйламай туролмайман,
Отам мендан розимикан?

Айтинг бўлсин мендан рози,
Умрим ўтди қолди ози,
Отам софдил, одил қози,
Отам мендан розимикан?

Отабек Юсуф ох отарман,
Дилда дардим шу айтайман,
Гўргинамда тинч ётайман,
Отам мендан розимикан?

Отабек Юсуф.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

ЭРИГА ДАРС БЕРИБ ҚЎЙГАН АЁЛ...

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

​​Хазил аралаш ҳақиқат шеър.

Онамдайин меҳрибон.
Дейди доим келинжон.
Ҳатто ёпар иссиқ нон.
Қайнонамга гап йўқда.

Кулиб сира толмайди.
Синов ўтга солмайди.
Ойлигимни олмайди.
Қайнонамга гап йўқда.

Очар қучоқ бағрини.
Кўрмаганман қаҳрини.
Сочмайди ҳеч заҳрини.
Қайнонамга гап йўқда.

Бошдан артай теримни.
Қайрамайди эримни.
Ҳазил деманг шеъримни.
Қайнонамга гап йўқда.

Ёлғон эмас сўзларим.
Йўқдир каму кўстларим.
Нолимайман дўстларим.
Қайнонамга гап йўқда.

Хабардор ёз қишимдан.
Кам топмайди ишимдан.
Энг ишонган кишимдан.
Қайнонамга гап йўқда

Хазилдан ҳам урмас дўқ.
Ғийбат билан иши йўқ.
Рўзғоримдан кўнглим тўқ.
Қайнонамга гап йўқда.

Болаларга қараган.
Уст бошини тараган.
Кунимга кўп яраган.
Қайнонамга гап йўқда.

Хавас қилинг тахтлиман.
Бир сўзли бир аҳдлиман.
Эрим билан бахтлиман.
Қайнонамга гап йўқда.

✍Комила Қиз

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Мана шу видеони кўриб жуда ҳам тасирландим.Бу бола хаётидаги қанча қийинчиликлар, инсонлардан кўрган турткилашлар, камситилишларга ҳаётда қайта оёқга туриб қийинчиликларга курашишида айнан ёлғиз онаси унга далда куч бўлганини ифода етган Шу ютуқларида онасини меҳнати катталигини билдириб ҳурмат юзасидан катта саҳнагача олиб чиқган Онага эъибор беринглар шу қадар  хокисор шу қадар соддаки ҳатто сахнага олиб чиқганидан ҳижолат ҳолатда турибди тан олайлик онажонларимиз ёшлигимиздан оринмай катта қилди тарбия қилди ҳатто айбларимизгача яшириб биз учун хар қандай қийинчиликлар учун туриб берган инсонимиз улар бор хатто қўрқув нималигини билмадик улар бор дардга даво хақида ўйламадик улар бор дунё машаққатлари кўринмади Оналаримиз бор  ҳозир хам дунёдаги энг бахтлий инсонлармиз Онажонларимизни борида ҳизматида бўлайлик, борида қадрига етайлик Онасини ҳизматида қоим турганларим Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин!

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

​​Жаннат ифорлари таралган
Меҳрлари нурдан яралган
Мунисгинам, меҳрибонгинам
ОНАЖОНИМ ЖУМА МУБОРАК!


Қалбимизга солиб диёнат,
Меҳрибонсиз бизларга ғоят.
Ҳадя бўлсин илоҳим Жаннат,
ОТАЖОНИМ ЖУМА МУБОРАК.!


Сўзи мағрур жонкуяр қондош
Яхшиликка доимо ёндош
Оқибатли Жонларга жондош,
УКАЖОНИМ ЖУМА МУБОРАК!


Аёлликнинг асл тимсоли
Нур таратар қуёш мисоли,
Иймон билан қалби чиройли
ОПАЖОНИМ ЖУМА МУБОРАК!


Қалби тўлган ислом нурига,
Аллоҳ яшар қалбин қўрига
Шодон яшанг жаннат тўрига
АКАЖОНИМ ЖУМА МУБОРАК!


Ҳаё билан қалбин поклаган
Иффатини, гулдек асраган
Оиласин орин сақлаган
СИНГИЛЖОНИМ ЖУМА МУБОРАК!


Иймони бут, қалби қуръончи
Қадрдоним қалбим юпанчи,
Яхши-ёмон кунда суянчиқ,
ДЎСТИМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!


@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

​​Онанг бўлмаса

Бошига келса дард билдирмас ғамни,
Бўлганда шукурда, йўқликда камни,
Оққанда мунчоқдек кўзидан намни,
Қандай ўтаркин айт онанг бўлмаса

Жонига куюнмас, жонингга куйса,
Болам деб фақат бир ўзингни суйса,
Ўғилсан сендан ҳам меҳрингни туйса,
Бетартиб ҳаётинг онанг бўлмаса

Қадрлигим деймизу билмаймиз қадр,
Мусофир вақтларинг қиларкан сабр,
Кимни чорламас бу қоронғу қабр,
Кечалар зулматда онанг бўлмаса.

Йиғлама, сенданда йиғларкан онанг,
Кўнглини ўкситиб тиғларкан онанг,
Ичингда дардингни биларкан онанг,
Камларинг бир дунё онанг бўлмаса

Уйингга пойдевор унинг борлиги,
Сезилар йўқ бўлса ҳаёт торлиги,
Эсга ол ҳамиша сенга зорлиги,
Ҳовлинг ҳувиллайди онанг бўлмаса.

Ҳамиша бор бўлсин ҳамма оналар,

© Санжарбек Акбаров

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

​​ОНАСИ БОРНИНГ

Ғамим бисёр деса,ишонманг,
Бахти бордир онаси борнинг,
Ҳеч йўқса бир инсон олдида,
Қадри бордир онаси борнинг.

Йўлларига муштоқ қаровчи,
Ҳориб келса бошин силовчи,
Нон сўраса, жонин берувчи
Марди бордир онаси борнинг.

Бўлса ҳамки уйда,кўчада,
Турфа таом ютса нечада,
Дастурхоннинг битта бурчида
Ўрни бордир онаси борнинг.

Тўлса, тўлар тўкилмас сира,
Қоқилса ҳам, йиқилмас сира,
Дунёлардан ўкинмас сира,
Сабри бордир онаси борнинг

Умр -ғамгоҳ,минг ташвиш ўтар,
Гоҳ ютказар, гоҳида ютар,
Бошин қўйса,дардин аритар
Кўкси бордир онаси борнинг.

Қарамайди ёмғир,қорга ҳам,
Фарзанд деса кўнар дорга ҳам,
Сотмайдиган олтин,зарга ҳам,
Дўсти бордир онаси борнинг.

Ғариб эмас, ночор эмас у,
Шаҳаншоҳдир, маликадир у,
Муштипарин кўнглида мангу
Тахти бордир онаси борнинг.

Ғамгусордир меҳрибон она,
Садоқатда танҳо, ягона,
Яратгандан чексиз шукрона
Қарзи бордир онаси борнинг.

Ғамим бисёр деса,ишонманг,
Бахти бордир онаси борнинг,
Ҳеч ўйланмай жонини берар
Марди бордир онаси борнинг!..

Сиздан жаннатни ҳиди келади Она...🥰

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

​​Розимиз

Ўтиб борар умрим карвони,
Омонтдир бу тандаги жон.
Яратганим унинг сарбони,
Розимисиз мендан Онажон.

Ранжитгайдир хар айтар сўзим,
Сухбат қилсам сизла хар қачон.
Ёмонмана биламан ўзим,
Розимисиз мендан Онажон.

Таним тирнар ушбу саволим,
Гумонларим қуймайди омон.
Сочизда оқ менинг заволим
Розимисиз мендан Онажон.

Фарзанд бўлиб не бераолдим,
Кўрсатдим а нима каромат.
Ёшим ўтар қирқ ёшни кўрдим,
Розимисиз мендан Онажон.

Бу оламда ўзиз керагим,
Хам керагим хамда тиргагим.
Ризолигиз менинг тилагим,
Розимисиз мендан онажон.

Отабек дер осийман нетай,
Шайтон шерик танимдаги жон.
Рози бўлинг беармон кетай,
Розимисиз мендан онажон.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Насиб этди ниҳоят дийдор,
Кўзларимга кенг бўлди олам.
Ўзим айланай сендан битта илтимосим бор,
Телефонингни қўйиб тур болам.?

Қара седана сепганман сенга ёпган нонимда,
Писта бодом, топганим бор дастурҳонимда.
Ҳеч бўлмаса мени ёнимда,
Телефонингни қўйиб тур болам.?

Ой боламов ойдай тўлиб бер,
Қўлларингдан тарвуз қовунларни сўйиб бер.
Ҳооов болалингингдагидай чопқиллаб кел бола бўлиб бер,

Бош кўтариб шу матоҳдан қани,
Онажоним меҳрибоним сизи соғиндим,
Ширин сўз айт эркалат мени нима,
Сени телефон туққанми...?
Телефонингни қўйиб тур болам.?

Маблағи қолмаса шошиласан пайнетига,
Тиқир тиқир термулганинг шуни бетига.
Ҳа ўтлар тушсин кечалари ухлатмаган сени интернетига,
Телефонингни қўйиб тур болам.?

Ажойибсанда болам селфи дийсан,
Мен билан бирга расмларга тушасан.
Кейин уни ҳалиги оти нимейди инстаграмга қўйясан,
Лайклар йиғасан суъратларда ҳўп меҳрибон дилкашсан,
Аммо ҳаётдачи, ёнимдачи ҳаа боламаа.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

МAККA ҚAРЗИМ БОР

Кенг дунёда, зарра қадрим бор,
Лирикада кичик сатрим бор.
Туғилдимми, битта фарзим бор,
Она сиздан макка қарзим бор.

Юрагимда, кичик қасрим бор,
Бир йилда бир суйган фаслим бор.
Келар бир кун, мени асрим бор,
Она сиздан макка қарзим бор.

Кенг дунёда, қанча нархим бор,
Ҳар қадамда битта ахдим бор.
Иймонимга, ёлғиз арзим бор,
Она сиздан макка қарзим бор.

Оллоҳ мендан, қилмасин ҳеч ор,
Ниятларим ўзингга ошкор.
Ўтаяпман, дунёдан бекор,
Она сиздан макка қарзим бор.

Орзу ичра, бўлмоқдаман хор,
Ёмонликлар менга қилиб кор.
Онам сизга, кабатуллоҳ зор,
Мунисимдан макка қарзим бор.

✍Муаллифга раҳмат

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Bir o‘tinchim sendan Qodir yaratganim,
Mendan baxtli bo‘lsin mening bolalarim.!

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Izohga so‘z topolmadim yig‘ladim to‘g‘risi..😢🤦‍♀

➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Меҳрлигим, меҳрибон Онам.!


Йўл топасиз доим кўнглимга,
Соғинасиз кўзингизда нам.
Интизорсиз қараб йўлимга,
Меҳрлигим, меҳрибон Онам.!

Ҳар келганда қучоқ очасиз,
Ҳар кўрганда бўласиз бардам,
Кўзлар ила меҳр сочасиз,
Меҳрлигим, меҳрибон Oнам.!

Она меҳри айтинг ким тўйган,
Соғинчлари бағримни ўйган,
Борсам иссиқ нонларни  қўйган,
Меҳрлигим, меҳрибон Онам.!

Қалби қайноқ, сўзингиз болдир,
Сиз келганда нурланар хонам.
Зеҳнингиздан олам ҳам лолдир,
Меҳрлигим, меҳрибон Oнам.!

Тўйлар қилсам,тўйимда мезбон,
Тўлдиради неки бўлса кам.
Минг ўргилиб кузатар меҳмон,
Меҳрлигим, меҳрибон Онам

Дуолари бўлгай ижобат,
Фариштам сиз уйимда онам.
Сиз бўлсангиз келмайди офат,
Меҳрлигим, меҳрибон Oнам.!

Куй куйласам, куйлар куйимдир,
Чеҳраси ой нурли фариштам.
Дуо қилган дуогуйимдир,
Меҳрлигим меҳрибон Онам.!

Қайда бўлмай қўнғироқ қилиб,
Соғ саломат юргин деб болам,
Онам десам қувонар тўлиб,
Меҳрлигим, меҳрибон Oнам.!

Бахтиёр  Хасанов✍
Сохиба  Курбонова✍

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Читать полностью…

Ona xaqida sherlar

Sizni juda yaxshi ko‘raman opa opalarimiz baxtimizga sog‘ bo‘lsin ilohim🤲

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

Читать полностью…
Подписаться на канал