Қиз фарзанд гоҳида ўғил фарзанддан зиёда бўлади...
Қиз фарзандни ёмон кўрадиган баъзи бир ношукур эркаклар айтингчи ўзингиз ўғил фарзанд бўлиб ота онангизга нима қилиб бердингиз...
Ҳулоса ўзингиздан...
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Давронимни сурибман дада,
Росса қаддим урибман дада.
Султонимсиз малика бўлиб,
Даврингизда юрибман дада.
Дуо қилиб қайта қайта ман,
Борингизга шукур айтаман.
Фаҳрланиб ҳамма жойда ман.
Даврингизда юрибман дада.!
Қўрқитмайди бирор ташвишим,
Сиз бор осон битар ҳар ишим.
Дунёда энг таббарук кишим,
Даврингизда юрибман дада!
Ибрат экан ҳар бир сўзингиз,
Меҳр билан боқар кўзингиз.
Мен учун энг зўри ўзингиз,
Даврингизда юрибман дада.!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
#МашаАллоҳ
Ота 3 нафар қизини бирданига узатмоқда...
Андижон вилояти Жалақудуқ туманида бўлиб ўтган тўй... Бу отанинг 3 нафар қизи келин бўлиб кетмоқда.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг учта қизи бўлса, уларнинг хархашалари, оғирликлари ва енгилликларига сабр қилса, Аллоҳ уларга кўрсатган раҳмати туфайли уни жаннатга киритур», – дедилар.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Рости бугун ич ичимдан бўлдим тамом,
Ўзгалардек мен кўнглимни ёролмайман.
Руҳим ҳароб ҳолим ҳаста қалбим вайрон,
Она сизга дардларимни айтолмайман.
Бир ўт мисол товонида эзди ҳаёт,
Баъзиларни одам дея атолмайман.
Ёмонсан деб яхшилари қилди туҳмат,
Она сизга оғриқларим айтолмайман.
✨Фариштам✨
Онасини соғинган яқинларимга.
Нетай мени соғинч қийнаса,
Изтироблар бағрим тиғласа,
Шу сўз билан юрак йиғласа-
Изларингиз соғиндим онам.
Кўзим кулиб тургани билан,
Шодон қувнаб юрганим билан,
Сездирмасдан турганим билан,
Сўзларингиз соғиндим онам.
Шундай ҳоллар бўлади баъзан,
Товонимга санчилар тикан,
Ёш боладай қучоқлаб мен ҳам,
Ҳидларингиз соғиндим онам.
Ўтаверар умрим бир текис,
Оилам билан қувончим чексиз,
Бироқ ярим бу менга сизсиз,
Кўзларингиз соғиндим онам.
Унутмайман сизни ҳеч қачон,
Суратингиз дардимга дармон,
Боролмайман қабрингиз томон,
Юзларингиз соғиндим онам.
Ташвишлардан тўлиб кетганда,
Дардларимни ичга ютганда,
Кимлар баъзан мени туртганда,
Бир ўзингиз соғиндим онам.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
🔥Хўп денг Она...
Сиз томонга талпинмоқда қадамларим,
Ёнингизга ошиқяпман бугун яна...
Юрагимдан тошиб кетди аламларим,
Тиззангизга бошим қўяй, хўп денг Она...
Бу дунёнинг озорлари менга ошиқ,
Бири кетса бири келар кўринг ана...
Айтиб беринг алла деган мунгли қўшиқ,
Тиззангизга бошим қўяй, хўп денг Она...
Ташвишларку менга ўртоқ бўлиб олган,
Оҳ уларга тўлиб кетди кўнгил хона...
Болаликда ўша ерда ўрним қолган,
Тиззангизга бошим қўяй, хўп денг Она...
Силаб қўйинг сочларимдан, юзларимдан,
Пешонамдан ўпинг сизга тутай мана...
Шунда ҳалос бўларманми дардларимдан,
Тиззангизга бошим қўяй, хўп денг Она...
Ҳаёт мени синаш билан овворадир,
Берганию, бермаганин қилар таъна...
Чидолмадим кўзда ёшим ошкорадир,
Тиззангизга бошим қўяй, хўп денг Она...
Сиз томонга талпинмоқда қадамларим,
Ёнингизга ошиқяпман бугун яна...
Юрагимдан тошиб кетди аламларим,
Тиззангизга бошим қўяй, хўп денг Она.
✍Зоҳид Зиё
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Одатда қизлар отасига меҳрбон бўлади дейишади ростданам бу роликни кўриб жудаям таъсирланиб кетдим рости...😢
Ота қизи билан анча бўлган экан кўришмаганига ота ва қиз соғинчи 👍
Ҳурматли қизларжонлар отангиз ҳаёт бўлсалар тез тез бориб туринг кўргани аҳир оталаримиз ҳам ғанимат онамиз каби...😢
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Она менга бир кулиб қаранг,
Кулгуйингиз дардимга дори.
Рўмолингиз яхшилаб ўранг,
Кўринмасин сочингиз қори.
Она менга бир кулиб қаранг,
Ажинларга тикилай бироз.
Нур юзингиз порлаб турибди,
Бироз озиб қолибсиз ҳолос.
Она менга бир кулиб қаранг,
Тишларингиз садафи қани.
Шу кунгача парво қилмабман,
Қулоғимдан бир чўзинг мани.
Она менга бир кулиб қаранг,
Кўзингизда кўрай ўзимни.
Куттирибман соғинтирибман,
Қамаштириб дунё кўзимни.
Она менга бир кулиб қаранг,
Юзингизга лабимни босай.
Истасангиз меҳрибонгинам,
Сўзингизга жонимни осай.
Она менга бир кулиб қаранг,
Нега деманг, сўраманг ҳолим.
Кулишингиз бир кўргим келди,
Оҳ онама, оҳ қадди долим.
Она менга бир кулиб қаранг,
Артманг майли ёшларим оқсин.
Сизни эмас, пулни ўйладим,
Пушаймоним юрагим ёқсин.
Она менга бир кулиб қаранг,
Нега аввал боқмадим сира.
Ўз нафсимга тинмай термулиб,
Бу кўзларим тортибди хира.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
BAXTIMGA BOR BOʻLING DAVLATPANOHIM..
Onamdan yodgorim mening panohim
Aytolmagan yurakda bordir bir ohim
Sizning soyangizda omondir boshim
Baxtimga bor boʻling davlatpanohim.
Duolar qilgancha yonimda turing,
Baxtu kamolimni siz koʻrib yuring
Siz borsiz dunyoda yoʻqdir armonim
Baxtimga bor boʻling davlatpanohim.
Sizni borligingiz men uchun davlat
Doimo yuringiz toʻkib siz savlat
Sinov bardoshim yengolmas xechvaqt
Baxtimga bor boʻling davlatpanohim.
Dilimda bor mening bitta tilagim
Dada boʻling doim mening tirgagim,
Ayting sizsiz kimga bordir keragim,
Baxtimga bor boʻling davlatpanohim.
✍Farishta
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang.
Ишларим юришиб кетса галма-гал,
Камларим ғамларим бўлса бутун, хал.
Дунёни бир четга қўйиб энг аввал,
Онамни Маккага олиб бораман.
Кафтидан қадоғи кетмаган хамон,
Мен нодон қадрига етмаган хамон.
Мехримга хеч даъво этмаган хамон,
Онамни Маккага олиб бораман.
Қўйганман кўнглимни кўнглига солиб,
Орзуйим ушалмай кетмаса қолиб.
Йўл бўйи ортимга орқалаб олиб,
Онамни Маккага олиб бораман.
Мен ёмон у яхши кўргани хаққи,
Бормасам келиб хол сўргани хаққи.
Жонидан менга жон бергани хаққи,
Онамни Маккага олиб бораман.
Дунёни ортидан кетсам гар йироқ,
Кутгувчим кўз юммай ўчирмай чироқ.
Юзида ажин лим сочлари оппоқ,
Онамни Маккага олиб бораман.
Онамдек мехрибон кишим борми йўқ,
Бўлак ким улчалик менга зорми, йўқ.
Чин дўстим фарзандим жигар ёрми йўқ,
Онамни Маккага олиб бораман.
Фаслнинг фарқи йўқ ёз кўклам куз қиш,
Айтингчи дунёда битганми хеч иш.
Кетиб қабри узра унмасдан қамиш,
Онамни Маккага олиб бораман.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Онажон мен келдим оқиб кўз ёшим,
Туринг кетайлик уйга етмас бардошим.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Беш кунлик дунёнинг энг буюк фарзи
Тоабад узилмас фарзанднинг қарзи
Қиёмат кунингда бехисоб ажри
Онангни дуосин олиб қол дўстим
Отангни дуосин олиб қол дўстим.
Улар бор хотиржам юрибсан яйраб
Омаднинг бағрида булоқдек қайнаб
Бугун борлигида асраб авайлаб
Онангни кўнглини олиб қол дўстим
Отангни дуосин олиб қол дўстим.
Йиқилсанг қўлингдан тутгучи улар
Дардингни сендан кўп ютгучи улар
Сени деб умрини бой берди улар
Онангни дуосин олиб қол дўстим
Отангни дуосин олиб қол дўстим.
"Она "деган сўзга зор тиллар қанча
Ота дуосига зор диллар қанча,
Шунча кам хизматин қилсангхам қанча
Онангни хизматин қилиб ол дўстим
Отангни дуосин олиб қол дўстим.
Қадоқ қўлларини юзингга суртиб
Жиркима есалар овқатин тўкиб
Тополмай қоласан кетсалар ўтиб
Онангни дуосин олиб қол дўстим
Отангни дуосин олиб қол дўстим.
✍Абдуллоҳ Шодмон
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Шодлигин соғинчлар ютган қизалоқ,
Тун бўйи бир сурат тутган қизалоқ.
Энагадан чўчиб, кўзи жовдираб,
Мусофир онасин кутган қизалоқ!
Эркаликдан асар топмаган гўдак,
Болалик болини тотмаган гўдак,
Беш йилки бағрида ётмаган гўдак,
Мусофир онасин кутган қизалоқ!
Энагага айтмас хатто тушини,
Йиғлаб яширади тушган тишини,
Соғинч ўғирлаган буткул хушини,
Мусофир онасин кутган қизалоқ!
Қумсаб бир меҳрибон зот қучоғини,
Аламидан тишлар бош бармоғини,
Ўйнагиси келмас қўғирчоғини,
Мусофир онасин кутган қизалоқ!
Ота ташлаб кетган, она узоқда,
Энага қўлида қушдай тузоқда,
Она бағри жаннат, у-чи дўзоҳда,
Мусофир онасин кутган қизалоқ!
Ўзинг раҳмин егин қодир Художон,
Соғинчдан зор йиғлар неча болажон,
Кўз ўнгидан кетмас Анварни ҳамон,
Мусофир онасин кутган қизалоқ!
✍Анвар Нишонов
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Етим ўғлонинга қулоқ сол дунё,
Кечалар тўлғониб йиғлаб ётаман.
Бир кун бахт омадни топарман аммо,
Дуогўй онамни қайдан топаман.
Дўстлар келиб кетар ҳалол ва сотқин,
Алардан гоҳ шодлик жабр тортаман.
Душман ҳам дўстимга айланар лекин,
Дуогўй онамни қайдан топаман.
Бир кун секинлашар ҳаёт кемаси,
Ногоҳ лангар ташлар сувга ботаман.
Юзимга урилса ўлим шарпаси,
Дуогўй онамни қайдан топаман.
Фано сайри тугар қил кўприк у дам,
Гуноҳим кўп маним қандоқ ўтаман.
Эй воҳ эй Садойи гуноҳкор бўлсам,
Дуогўй онамни қайдан топаман.
✍Шамсиддин Садойи
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Egma meni beshafqat hayot
Sinovingga chorlama bot bot
Maqsadim bor eng oliy tilak
Otam rozi qilishim kerak!
Yoʻldan urma bemaʼni xayol
Beraverma imkonsiz savol
Boʻsh vaqtimni ketgizmay uvol
Onam rozi qilishim kerak !
Oʻzingga kel rostlan gʻururim
Ular mening baxtim sururim
Shunday oʻtib ketmasin umrim
Otam rozi qilishim kerak!
Oʻzdan ketma ey sen muhabbat
Yotga mehring sochmagin faqat
Yurak bagʻri boʻlmasinlar qat
Onam rozi qilishim kerak!
Nafsim seni jilovlay avval
Koʻrinmasin boyliklar afzal
Bu orzuyim azaldan-azal
Otam rozi qilishim kerak!
Bir sheʼr bitdim.Yaratgan egam
Kuch ber oʻzing turayin bardam
Ahdga sodiq boʻlayin men ham
Otam rozi qilishim kerak!
Onam rozi qilishim kerak !
✍ Zulayho Abdurasulova
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Тўрт деворга ўхшаб қолар файзсизгина,
Фаришталар ташлаб кетгач хонангизни.
Давлат экан, савлат экан ота-она,
Бағрингизга босиб қолинг онангизни!
Дуоларин олиб қолинг отангизни!
Ҳолин сўранг онаси йўқ инсонларни,
Қалдирғочлар четлаб ўтган айвонларни,
Имконлари қўлдан кетмай имконларни,
Бағрингизга босиб қолинг онангизни!
Дуоларин олиб қолинг отангизни!
Сўнг сезмайсиз қаймоқнинг ҳам қаймоқлигин,
Сўнг сезмайсиз пар болишнинг юмшоқлигин,
Соғинасиз йўлингизга муштоқлигин,
Бағрингизга босиб қолинг онангизни!
Дуоларин олиб қолинг отангизни!
Эй онаси ҳаёт юрган бахтиёрлар,
Худойимнинг раҳматидан умидворлар,
Тўйиб қолинг ғанимат-ку бу дийдорлар,
Бағрингизга босиб қолинг онангизни!
Дуоларин олиб қолинг отангизни!
✍Озода Жўраева
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Гулоб эмас энди сароб ичар
бўлдим,
Қанотлари синган қушдай учар бўлдим,
Олислардан юриб юриб келганимда,
Сизни эмас қабрингизни қучар
бўлдим.
Хаёлларим дайди бўлди сарсон бўлди,
Орзуларим чил чил бўлди вайрон бўлди,
Бу айрилиқ менга ёмон армон бўлди,
Сизни эмас қабрингизни қучар бўлдим.
Бировлардай туриб ёлғиз бошингизда,
Йиғлолмадим онам деб кўз қошингизда,
Суратингиз кўриб қабр тошингизда,
Сизни эмас қабрингизни қучар бўлдим.
Қуриб кетсин бу дунёнинг дунёлари,
Камлариюу иғволари ғавғолари,
Мени еди шум тақдирнинг савдолари,
Сизни эмас қабрингизни қучар бўлдим.
Мени ўйлаб нелар ўтди кўнглингиздан,
Нелар келиб нелар кетди кўнглингиздан,
Рози бўлиб кетингизми ўғил қизингиздан,
Сизни эмас қабрингизни қучар бўлдим.
Гох ўт бўлса гох муз бўлиб қотар танам,
Гох ўзимга пичоқ бўлиб ботар
танам,
Хайр энди хайрлашмай кетган онам,
Сизни эмас қабрингизни қучар бўлдим.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Меҳрингизга тўймадим Она,
Эслаганда соғинаяпман.
Расмингизга термулиб яна,
Бир озгина овунаяпман.
Онаси бор дўстларим кўрсам,
Ич-ичимдан тўлиб кетаман.
Йиғлаганим сездирмай доим,
Кўз ёшимни ичга ютаман.
Онажоним меҳрингиз қумсаб,
Сизга атаб шеърлар битаман.
Аммо кўнмас юрагим мени,
Тушларимда сизни кутаман.
Бир бор киринг тушумга Она,
Меҳрингизга олайин тўйиб.
Яна қайтай болалигимга,
Кўксингизга бошимни қўйиб.
Соғинаман, соғинаяпман,
Юрак бағрим куймоқда ёна.
Унутолмай оғринаяпман,
Тинмас сира соғинчим Она.
Онажоним меҳрибонгинам,
Қадрингизни кечроқ билибман.
Ашъор битиб ўзимни шундай,
Кўниктириб яшаб юрибман.
Насб бўлса бир куни албат,
Учрашамиз Жаннат боғида.
Онажоним илтимос фақат,
Йўқлаб туринг гоҳи-гоҳида.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ТАСКИН
Худо берди, ошу нонимни,
Элда азиз этди номимни,
Гар, тополмам онажонимни,
Кўрганимда қувнайди кўзим!
Сен онамга ўхшайсан қизим!
Ярим кўнглим, яйраб тўлолмас,
Кўзим кулса, дилим кулолмас,
Энди ҳеч ким она бўлолмас,
Меҳрибоним, меҳр юлдузим!
Сен онамга ўхшайсан қизим!
Остонада йўл қараб толган,
Дуолари менга йўл солган,
Қўлларимда ҳилпираб қолган,
Рўмолини ўра, ойюзим!
Сен онамга ўхшайсан қизим!
Тухматимга бош тутган панам,
Гоҳ эсласам музлайди танам,
Ёруғ куним кўрмади онам,
Овутаман ўзимни ўзим!
Сен онамга ўхшайсан қизим!
Синовларда синмадим зинҳор,
Қиёматга қолди, лек дийдор,
Шу дийдор деб, яшай умидвор,
Олиб бергин, жаннатга изн!
Сен онамга ўхшайсан қизим!
Анвар бир шеър ёзгил, биродар,
Она қадри, минг жоним қадар,
Бу дунё тор қолса ҳар сафар,
Чин қалбимдан айтилган сўзим!
Сен онамга ўхшайсан қизим!
✍Анвар Нишонов
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Меҳр тўла дунё меҳрибонинг кўп,
Меҳринга ҳеч кимса зор бўлиб қолмас.
Мен учун оламда бир зот бўлса бас,
Онажоним ўрнини ҳеч ким босолмас.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Bergan mexringizning payoni yòqdir,
Kam qilmadingiz bizni hech qachon.
Kòp bora yiĝlatdi sizni bu taqdir,
Endi òzingiz uchun yashang onajon.
Yemay yedirdingiz bolam to'ysin deb,
Kiymay kiydirdingiz xursand bòlsin deb.
Yashadingiz doim bizni kulsin deb,
Endi òzingiz uchun yashang onajon.
Soatlab kuttingiz yòlimiz poylab,
Yashadingiz doim bizlarni òylab.
Biz esa unutdik haftalab oylab,
Endi òzingiz uchun yashang onajon.
Qarang sochlaringiz oqargan biroz,
Yuzingizga ajinlar bòlibdi pardoz.
Mexribonim,farishtam sizdan iltimos,
Endi òzingiz uchun yashang onajon.
Shirin joningizga ozor yetmasin,
Tashvishimiz sizni xasta etmasin.
Bizni deb umringiz òtib ketmasin,
Endi òzingiz uchun yashang onajon.
Oisha bintu✍
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Отасиз қолган бир қизнинг дилдаги нолалари..😭
Ёши кирмай олтмишга,
Бу дунёни тарк этди.
Афсус афсус минг афсус,
Дадам бизни тарк этди.
Қўлин очиб дуо қилган,
Ҳар кун йўлим пойлаб юрган
Қизим деб тергаб турган,
Энди мени дадам йўқ.
Фарзандлари учун жонидан кечиб,
Оғир меҳнатларга жим кўнган дадам.
Баъзан кўз ёш ютиб баъзан қон ютиб,
Аламларни юрагига жим кўмган дадам,
Ҳаста эканлигин сездирмай бизга,
Доим тинчимизни кўзлаган дадам.
Юракдаги бор дарду аламларини,
Энди тупроқларга сўзлаган дадам.
Эҳ фарзанд тўйларини кўрмаган дадам,
Пайғамбар ёшига кирмаган дадам.
Қандайин меҳрибон ҳушсурат эди,
Шум тақдир азоблаб бошини еди.
Ажал ҳам келдида юр бирга деди,
Қаро тупроқ бағрида ётган дадам..а
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
VATAN UNUTMASIN OTALARINI
(Ushbu she’rni ro‘zg‘or tebratish uchun umri musofirlikda o‘tayotgan, farzandi diydoridan benasib barcha otalarga bag’ishlayman).
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸
Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?
Шу ўй тарк этмас мени,
Бу фурсат кутмас мени.
Тавоф қилиб Маккани,
Онам ҳожи қиламан,
Отам ҳожи қиламан.!
Барча ғамлардан кечиб,
Елка қўлларин қучиб.
Кафтида зам зам ичиб,
Онам ҳожи қиламан!
Отам ҳожи қиламан.!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Онангиз тирикми бугун сиз дунёдаги энг бахтли инсонсиз😢
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОНА
Хаёлимдан ўчиролмайман,
Сизда кўз ёш, мен ўйнаганман!
Гоҳ ўзимни кечиролмайман,
Она сизни кўп қийнаганман!
Соғдайману юрагим яра,
Увол бўлди йилларим сара,
Ўртамизда темир панжара,
Она сизни кўп қийнаганман!
Кўп берган ҳам миннат қиларкан,
Чўп берган ҳам миннат қиларкан,
Она жонин ҳиммат қиларкан,
Она, сизни кўп қийнаганман!
Мени дея ўйларга ботган,
Бетонларда суягим қотган,
Ўзи йиғлаб, мени юпатган,
Она, сизни кўп қийнаганман!
Ҳастасизу аста куласиз,
Юрак адо, дардга тўласиз,
Нима қилсам рози бўласиз,
Она, сизни кўп қийнаганман!
Нетай менга ёрдир ҳасталик,
Ишларимга кишан асталик,
Панжарадан қолган эсдалик,
Она, сизни кўп қийнаганман!
Армонларим дилингизда из,
Бир беминнат олам аро сиз,
Анвар чўкар пойингизга тиз,
Она, сизни кўп қийнаганман!
✍ Анвар Нишонов
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Ухламаганлар борми? 🤔
Каментаряга биттадан Онажонларимизни машхур гапларидан ёзамиз🤗
Мен бошладим... 😜🙊
Ҳаа шу телефон чиқарганни уйи куйсинааа...😂
Бирор марта эртароқ ётиб уҳлейсанми сен бола аа😂
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Бироз кўнглим бўшатиб олай
Қўйинг бағрим тирнаманг бугун
Ўз ғамимла қолайин бироз
Бугун ахир онам ўтган кун
Кулгусидан ёришиб дунё
Доим мени қиларди дуо
Йиғламайман дейман-у аммо
Бугун ахир онам ўтган кун
Тўлин ойдек гўзал қалам қош
Дардларимга эди чин сирдош.
Кўзларимдан тинай демас ёш
Бугун ахир онам ўтган кун
Тор кўнглимга сиғмас хатто қил
Сўз айтгани қўрқмоқда ақл
Қандай чидай айтинглар ахир
Бугун ахир онам ўтган кун
Райхон исли рўмолин ўраб
Ис чиқарай руҳига йўқлаб
Кимдир келар аҳволим сўраб
Бугун ахир онам ўтган кун
Яратганга қилиб чин иҳлос
Ўқиб "Ёсин"Таборак-у" "Нос".
Холи қолай бир зум илтимос
Бугун ахир онам ўтган кун
Ер-у осмон қулаб бошимга
Оғу солиб ажал ошимга
Парво қилманг тўккан ёшимга
Бугун ахир онам ўтган кун
Мато ўраб ёғоч отига
Саловатлар ўқиб ёдига
Қайтмас бўлиб кетиб ортига
Бугун ахир онам ўтган кун.
✍Мовлуда Имомназарова
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?