#Футбол
"ПАХТАКОР"НИНГ МУРАББИЙИ ЎЗГАРИШИ МУМКИН!
Германиянинг таниқли футбол мураббийси Йоахим Лёв Тошкентга келди. Унинг "Пахтакор" клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан тушган сурати ўзбек футбол доираларида яхшигина шов-шувга сабаб бўлди.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Йоахим Лёв Тошкент клуби мураббийига айланиши мумкин.
⚡️⚡️⚡️
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди.
“Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар”, деди давлат раҳбари.
@oltin_voha
Ўзбекистон ҳукумати истеъфо берди
Бош вазир Абдулла Арипов тегишли қарорни имзолади.
@oltin_voha
#Тайинлов
"Солиқчи" ҳоким бўлди
Раимов Равшан Исакджанович Янгийўл шаҳри ҳокими этиб тайинланди.
Равшан Раимов 1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги-иқтисодчи. Фаолияти давомида давлат солиқ тизимида бир қатор раҳбарлик лавозимларида, шунингдек, 2020-2023 йилларда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.
Тайинловга қадар Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.
⚡️⚡️⚡️
"Бюджетни болалар ҳисобидан тўлдирмоқчимисизлар?"
Расул Кушербаев мактаб дарсликлари учун ижара пули жорий этиш таклифини кескин танқид қилди ва баъзи вазирларга аччиқ гапирди.
@oltin_voha
#Кайфият
Жонли ижрони соғинганлар учун махсус – "Ёшлик" студиясида янги қўшиқ.
🎵Қўшиқ номи: "Сен мендан кетдинг".
🎙Ижро: Авазбек Усмонов
✍️Шеър: Мирзо Озод
🎹Мусиқа: Аҳрорхон Ибрагимов
@oltin_voha
#Cўровнома_2024
ДИҚҚАТ, ЙИЛ СЎРОВНОМАСИ БОШЛАНМОҚДА: СИЗНИНГЧА, ВИЛОЯТИМИЗДА 2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЁШЛАР ИШЛАРИ AГЕНТЛИГИ МАҲАЛЛИЙ БЎЛИМ РАҲБАРИ КИМ?
☑️"Ёшлар кундалиги" йилнинг энг яхшиларини аниқлашда давом этади. Юқоридаги суратда Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти маҳаллий бўлим раҳбарлари ўрин олган.
✔️Вилоят бошқармаси томонидан тавсия этилган ушбу бўлим бошлиқларининг фаолиятини қандай баҳолайсиз? Ким йилнинг энг яхшиси бўлишга лойиқ? Муносибларни қўллаб-қувватлаймиз.
⚠️Эслатма: турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.
🚩Биз сизга энг зўрини илинамиз: "Неаven's Garden" дам олиш маскани. ☎️+998702020101
⏰Сўровнома13 ноябрь куни соат 14:00 га қадар давом этади. Энг кўп овоз тўплаган иштирокчи йил якунида ҳомийимизнинг махсус совғаси билан тақдирланади.
#Вакансия #дайжест
📣Хорижда ишлашни хоҳловчилар диққатига!
💼 Чет давлатларда ишлаш истагида бўлган фуқаролар мазкур бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотга эга бўлиши мумкин.
🇺🇿Туркияда темирчи, қолипчи, ғишт терувчилик бўйича бўш иш ўринлари. Ойлик маош 950 АҚШ доллари.
🇺🇿Литвада товуқ гўшти маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасидаги бўш иш ўринлари. Ойлик маош 1000 евро.
🇺🇿Германиянинг "CLAAS" концерни филиалларига механика соҳаси мутахассислари ишга қабул қилинади.
🇺🇿Японияда қурилиш ишлари бўйича ишчи-ходимлар талаб этилади. Ойлик маош 180600 иена-1200 АҚШ доллари (brutto).
🇷🇺 Россия Федерациясининг бир нечта корхоналарида вакансиялар мавжуд:
🇺🇿ООО "Сопа групп" қурилиш корхонаси. Ойлик маош 70-100 минг рубль.
🇺🇿АО "СТАЛЬМОСТ" ташкилоти Тюмен ва Ярославл шаҳарларига кўприк металл конструкцияларини ишлаб чиқариш йўналишида бўш иш ўринларини эълон қилмоқда.
🇺🇿ООО "СПАР Мидл Волга" қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасидаги мабжуд бўш иш ўринлари. Ойлик маош 70-90 минг рублгача.
🇺🇿 "ДАТ Энерго" логистика корхонаси ишчи-ходимларни бўш иш ўринларига таклиф этади. Ойлик маош 80 минг рублдан бошланади.
Yoshlar kundaligi
#Аҳволимиз
«ТЎЙЧИБОЙ»
Тўйчибой тўй қиладиган бўлди: суннат тўй...
«Сабзи тўғрар»га келган маҳалла оқсоқоллари «юз кило гуруч дамлаш шартми, ўзингизни қийнамай қўя қолинг», деган эди, астойдил хафа бўлди:
— Нима, мен одаммасманми? ўзимга яраша орзу-ҳавасим бор, улфатларим бор... Мен ҳам юртнинг ошини еганман...
...Шундай бўлди... Юз кило эмас, юз йигирма кило ош дамланди...
Тонг отмасдан ҳофизлар ҳониш қилди... Гурас-гурас одамлар келди...
Тўйчибой «юз йигирма кило ошнинг тагида бир капгир қолмаганини» гапириб юрди...
...Икки ҳафталардан кейин уйида қий-чув бўлиб қолди. Ўзи бақирган, хотини додлаган...
Ҳарқалай, қўшни... Чиқдим.
Қарасам, Тўйчибой ток сўри тагида турибди. Кўзлари бежо.
Нуқул бир гапни такрорлайди: «Ўзимни ўлдирсам қутиламанми? Ўлиб кетсам қутиламанми, санлардан?!»
Янга нарироқда шумшайиб турибди.
— Тўй қиламан деб бўғзимгача қарзга ботдим! — деди қўшним чинқириб. — Мени хонавайрон қилмоқчимисан?!.. Ўзимни ўлдириб қўя қолай!..
Янга мени кўриб бир қадар таскин топди, шекилли эрини юпатди:
— Қўйинг, дадаси, ўзингизни босинг... — Кейин айвон томонга қараб мушт дўлайтирди. — Сан, қиз ўлгурга қачон ақл киради-а?! Ман буни нонга чиқарсам, китоб обкебди!.. Ҳаҳ, ўша санга китоб ўқишни буюрган ўқитувчингнинг уйига ўт тушсин! Саккиз юз сўмгаям китоб оладими, жувонмарг?! Китоб санга ош билан нон бўлармиди, ер ютгур!
...Қўшнимнинг еттинчими, саккизинчими синфда ўқийдиган қизига энди кўзим тушди.
Қизалоқ айвон устунига суяниб турар, кафти билан юзини тўсганча, унсиз, ўкиниб-ўкиниб йиғлар эди...
Индамай, чиқиб кетдим.
...Ростини айтсам, умримда биринчи марта... ўзбек бўлганимга уялдим...
✍️Ўткир Ҳошимов.
@oltin_voha
ТРАМПДАН КУЧЛИ ҚАЙТИШ!
✊АҚШ президенти дунё сиёсатига таъсир кўрсатувчи шахс. Трамп камбэкни амалга оширди, маълум танаффусдан сўнг дрижаблни яна қўлга олди.
✔️Мана шу рақс тушаётган бобой энди супердавлатнинг янги раҳбари.
@oltin_voha
#Хотира
"Боғбон қиз".
Шароф Рашидов шеъри.
Шерали Жўраев қўшиғи.
Бугун Шароф Рашидов таваллуд топган сана.
Шароф Рашидов, аввало, журналист, шоир эди. У мамлакатимизга етакчилик қилган йилларда юртимизда адабиёт ва санъат гуллаб-яшнади.
Охиратингиз обод бўлсин, Шароф ота. Сиз эккан, эктирган чинорларни беаёв кесдик, сотдик. Оқибат чанг-тўзонлар босди бизнинг боғларни.
Боғбон қизи ҳам юрибди, тинч. Фақат отасидан қолган боғини кластерга берворишган. Энди унга муҳаббат - эртак. У ҳозир кластердан боғини қайтариб олса бас. Шу орзуда яшаётир...
@oltin_voha
НИЯТ
Онамни алдадим соппа-соғман деб,
Отамни алдадим: “Пулим бор доим”.
Оғамни алдадим: “Борарман, насиб...”
Мен сени нима деб алдай, Худойим?!
Ғунчани гул дедим – кулди, қувонди,
Булбул деб айтганим чумчуқми, билмам,
Бунда бахт бор дедим, эркам ишонди...
Роббим, энди мени ёлғончи қилма!
✍ Мансур ЖУМАЕВ.
Таниқли ва истеъдодли шоир Мансур Жумаев оламдан ўтди. У бор-йўғи 33 ёшда эди...
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун...
#Фахр
🇺🇿 Ўзбек келаётир ...
🏔 Кўнгиллилар Антарктидага бориб, бепоён музликлар ўлкасига байроғимизни тикиб келишмоқчи.
Омад, йигитлар!
@oltin_voha
#Танқид
Давлат тизимида ишлайсан, раҳбар маслаҳатчиси мақомидаги амалдорсан. Бўш вақтларингда масхарабозлик қилиб турасан.
🤦♂️ Масхара қилганда ҳам давлат ходимларини, ҳокимларни ёндириб танқид қиласан. Сен ўзинг кун тартибини билмайдиган лавозим эгасини дунёдаги энг жирканч одам сифатида гавдалантирасан. Буни бир марта эмас, ҳар доим такрорлайсан.
🤔 Мазами? Сен кимсан шунда? Юзсиз, масхарабоз ёки жиннимисан?
P.S. Видеода Кадастр агентлиги матбуот котиби Неъмат Атамуратов исмли масхарабоз.
⚡️⚡️⚡️
2025 йил юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.
@oltin_voha
#фикр
ИСПАНЧА УЯТ: ФУТБОЛЧИЛАРИМИЗ ҲЕЗАЛАКМИ?
Шимолий Корея билан ўйинда футболчиларимиз кўрсатган томошадан кейин уят ҳиссини туйдим. Мен бу ҳезалакча футболни спорт дея олмайман.
Қолаверса, шарҳловчилар ҳам ётиб ол, вақт чўз, энди ким ётиб олади, деб ўтинчлар қилиб турса. Бу нима шармандалик? Ўзбекистон, ўзбек халқи орияти нима бўлди, болалар?
Футболчиларимиз нима учун бунақа футбол кўрсатишдан уялишмади? Бизга бунақа футбол керакмас. Жанговар ўйнаб, ўзбекча спорт принципларини кўрсатиб, ютқазмайсанми бундан кўра!
Шарманда. Ўзбек футболи тарихидаги энг кучли терма жамоа билан бу мураббийлар штаби нима иш қилишни билмаяпти. Афсус!!!
Тур ўрнингдан, футбол ўйна, сени томоша қилиб турган миллионлаб ўзбек ёшларига ибрат бўл, эркакча ғужурни кўрсат, важоҳат ва маҳорат билан ўйна. Бу терма жамоага фақат шунақа тушунча бериш керак. Бошқаси уят!
ТЕЛЕГРАМДА ФИРИБГАРЛАР ТОМОНИДАН ЯНА БИР ВИРУС ТАРҚАТИЛМОҚДА!
❗️Бу хабарда сизга телеграм премиум 1 йилга бепул подаркага берилди, деб ёзилган. Аслида ссылкани боссангиз, сизнинг профилингизга вирус тушади.
Ҳушёр бўлинг, ҳеч ким сизга бекорга совға бермайди.
Бу хабарни яқинларга жўнатиб, огоҳлантириб қўйинг.
@oltin_voha
#Айни_дамда
Янгийўл шаҳри ҳокими ишдан олинди
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тегишли қарори билан Янгийўл шаҳри ҳокими Султанов Дилшод Шухратович лавозимидан озод этилди.
@oltin_voha
#Бехабар_қолманг
Оҳангарон туманида "Янги Ўзбекистон" массиви қурилади
✅Лойиҳага кўра, ушбу массив Оҳангарон туманининг "Ўзбекистон" МФЙ ҳудудидаги 36 гектар ер майдонида бунёд этилади.
🏗2026-2029 йилларда қурилиши мўлжалланган "Янги Ўзбекистон" массивида 30 та 7 қаватли (1-қавати нотурар), 51 та 9 қаватли, жами 3 784 хонадонли турар жой бинолари қад ростлайди.
‼️Шунингдек, массивда 1500 ўринли умумтаълим мактаби, 1500 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, оилавий шифокорлик пункти, бизнес марказ, меҳмонхона, конгресс зали, парк объектлари қурилиши режалаштирилган.
@oltin_voha
Тошкент вилоятидан сенаторлар сайланди
Бугун Тошкент вилоятида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Тошкент вилоятидан Сенат аъзоларини сайлаш масаласи кўриб чиқилди:
➖вилоят ҳокими Зойир Мирзаев,
➖Олмалиқ кон-металлургия комбинати бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов,
➖Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси Маҳмуд Тоиров,
➖ тадбиркор Малика Қодирхонова Сенат аъзоси этиб сайланди.
Уларнинг барчаси ўтган таркибдаги Сенат аъзолари эди.
@oltin_voha
#Биласизми
Антарктидага борган биринчи ўзбек ким?
🇺🇿 Ўзбеклар орасида Антарктида қитъасига биринчилардан бўлиб Ўзбекистон Республикаси байроғини ўрнатган киши халқаро спорт журналисти Санъат Шариповдир. У 2014 йилнинг февраль ойида Антарктидага борган.
📌Аёллар орасида илк бор Антарктида қитъасига бориб, байроқ қадаган ўзбек Шаҳноза Низамова бўлиб, у 2020 йил февраль ойида Антарктидага борган.
📹Видеода: блогер Абдураҳмон Фозилов Ўзбекистон ва қўшни қардош халқлар байроғини Антарктидага ўрнатмоқда. Фахрландим...
@oltin_voha
#Тайинлов
Ўтбосов Элёр Юлдашевич Оҳангарон туман ҳокимининг матбуот котиби – Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Э.Ўтбосов 1980 йилда Оҳангарон туманида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги – халқаро журналист, тизимли таҳлилчи.
2002 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг Халқаро журналистика факултетини тугатган (бакалавр). 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактабини тамомлаган (магистр).
Тайинловга қадар "Ипотекабанк" Чакана кредитларни ундириш департаментида аналитик лавозимида фаолият кўрсатиб келган.
#Видео
Тўйлардаги навбатдаги аҳмоқгарчилик
Афсуски, мана шундай кераксиз одатларимиз ҳеч йўқолмаяпти.
@oltin_voha
ЎЗГАРИШ ВАҚТИ КЕЛДИ!
Чехов эрталаб соат бешда уйғонар, тўққизгача беморларни қабул қилар, тиббиёт ҳақида мақолалар ёзар, мутолаа қилар, тушдан сўнг хизматкорларга ўқиш-ёзишни ўргатар, кейин яна ўқир ва ёзар эди. У, шунингдек, аҳолини рўйхатга олиш ишларини олиб борган, деҳқончилик билан шуғулланган, вабо тарқалганда уезд бўйлаб сафар қилган ва касалхоналар қурганди.
Баъзида бизнинг авлодимиз ялқовлик ва дангасалик сабаб депрессиядан азият чекаётганга ўхшайди. Биз Гоа ва Балидан “ўзимизни излаймиз”, клублар атрофида ўралашамиз, гиёҳлар чекамиз, фаҳш билан шуғулланамиз ва норозилик билдирамиз, айни дамда қандай қилиб шунчаки меҳнат қилиш мумкинлигини билмаймиз. Виждонан, ҳар куни, кайфият ва хоҳишдан қатъи назар, меҳнат қилишни. Қаттиқ меҳнат, иродага қарши эмас, балки қолганлар учун қилаётган ишингнинг аҳамиятини ҳис қилиш билан ижодийлик касб этувчи меҳнат.
Сиз яратишингиз, фойдали бўлишингиз, ўзингиздан каттароқ нарсанинг бир қисми бўлишингиз керак. Сиз коинотнинг маркази эмас, балки тузилишини ҳатто тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган улкан бинодаги битта ғиштсиз. Сиз нарсаларнинг янги табиатини кашф этмайсиз. Сиз буни қабул қилиб, хотиржам яшайсиз ёки исён кўтариб, тубсизликка тушиб қоляпсиз холос.
Кўп нарсани бой беряпсиз. Вақт поёни йўқ денгиз эмас. Мулоҳаза қилинг, ўзгариш пайти келди!
@oltin_voha
Мурожаатдан сўнг
Ангрен шаҳри Янгиобод шаҳарчасидаги мурожаат шаҳар ҳокимлиги ҳамда Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан ўрганилибди.
Фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 159-моддасининг 3-банди ва бошқа ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат талабларини бузган деб топилган. Фуқарога жарима ва 14 кун ичида ноқонуний қурилмани бузиб, аввалги ҳолатига қайтариш мажбурияти юклатилган.
Демак, мавзуга 14 кундан сўнг яна қайтамиз.
@oltin_voha
#Бугуннинг_гапи
Интернет
✍️ Шеър: Сирожиддин Саййид
🎤 Ўқиди: Акрамали Маханов (Тангатопди қишлоғи)
@oltin_voha
ТАЙИНЛОВ
📌 Боймирзаев Суҳроб Санжарович - Олмалиқ шаҳар ҳокимининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
💼 Суҳроб Боймирзаев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати етакчи мутахассиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
@oltin_voha