Мурожаатдан сўнг
Ангрен шаҳри Янгиобод шаҳарчасидаги мурожаат шаҳар ҳокимлиги ҳамда Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан ўрганилибди.
Фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 159-моддасининг 3-банди ва бошқа ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат талабларини бузган деб топилган. Фуқарога жарима ва 14 кун ичида ноқонуний қурилмани бузиб, аввалги ҳолатига қайтариш мажбурияти юклатилган.
Демак, мавзуга 14 кундан сўнг яна қайтамиз.
@oltin_voha
#Бугуннинг_гапи
Интернет
✍️ Шеър: Сирожиддин Саййид
🎤 Ўқиди: Акрамали Маханов (Тангатопди қишлоғи)
@oltin_voha
ТАЙИНЛОВ
📌 Боймирзаев Суҳроб Санжарович - Олмалиқ шаҳар ҳокимининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
💼 Суҳроб Боймирзаев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати етакчи мутахассиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
@oltin_voha
#Тараддуд
Ҳаёт ўзгариш ва янгиланишлар билан қадрли. Мен Оҳангарон тумани, Овжазсой қишлоғида туғилиб ўсдим, туман газетасида ишладим. Кейинги бир-икки йилда ҳокимлик тизимида, матбуот хизмати соҳасида фаолият юритдим. Бугун эса янги чорловларни қабул қилиб, келажагимни ўзим севган соҳада, яъни, нашриёт-матбаа соҳасида давом эттиришга қарор қилдим.
Мен алоҳида таъкидлашни истардимки, Оҳангарон тумани ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаган давримдан қалбимда фақат ва фақат яхши хотиралар қолади. Бу масъулиятли вазифада ўзим кутган даражада ишлай олмадим, бирда ишларим ўхшади, бирда нимадир ўхшамади. Бундан хафа эмасман, бу мактаб мен учун катта тажриба бўлди.
Туманимиз ҳокими ҳурматли Дониёр Мадиримов бошчилигида аҳил-иноқ жамоа билан ишлаш мен учун шараф эди. Бундан кейин ҳам қаерда ишламай, туманимиз шиддат билан ривожланиш йўлига кирган кунларда мен ҳам шу жамоа сафида бўлганимни ғурур, ифтихор билан эслайман.
Фурсатдан фойдаланиб, меҳнат фаолиятим давомида менга яқиндан ёрдам берган, ўринли маслаҳатларини аямаган устоз ижодкорларга, Оҳангароннинг асил фарзандларига – Исомиддин Ёрматов, Озод Хушназаров, Зарифа Эралиева ва сафдош-дўстларим Элёр Ўтбосов, Шоира Тўлаганова, Нозима Оппоқовага икки қўлимни кўксимга қўйиб, чуқур миннатдорлик билдираман.
Ҳурмат билан,
Алишер АЗИМ.
30. 10. 2024.
#Бизга_ёзадилар
Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят Ҳудудий электр тармоқлари бошқармаси диққатига!
Янгиобод шаҳарчаси Ангрен шаҳри марказидан 20-25 км узоқликда жойлашган. Шу масофа таъсирими ё кўпчилик бу жойлардан дача сифатида фойдаланиши учунми билмадим, шаҳарча кўп жиҳатдан марказдан узилиб қолган. Бу ерда ҳеч қандай қонун-қоидалар ишламайди. Истаган одам истаган ишини қилиши мумкин, ҳеч ким назорат қилмайди.
Чайковский меҳмонхонасининг ўнг томонидаги уч қаватли домда фуқаро томни (!!!) уйга айлантирди. 3-қаватдан тепага чиқадиган зина ясатиб, хоналарга бўлиб олган. Нима эмиш, 3-қаватдаги иккита квартира уники экан, том ҳам унга тегишли бўларкан. Камига ҳеч кимдан сўрамасдан қўшниларнинг томдаги мўриконларини ёптириб ташлаган (суратда), интернет симларини кесдириб, бу ердагиларга фақат зарар етказяпти. Ширкат ҳам вазиятдан хабардор бўлсада аралашмаяпти.
Буни кимдир назоратга оладими? Ё пули кўпларга ҳамма нарса мумкинми? Қонун ҳукмрон бўлган юртимизда бир фуқаро кўп қаватли хонадонда яшовчи бошқа фуқароларнинг ҳуқуқларини поймол қиляпти, бу билан шуғулланадиган ташкилот борми ўзи?
Ботга келган мурожаатлардан.
Р.S: @oltin_voha юқоридаги ташкилотлардан мазкур мурожаат бўйича расмий муносабат кутиб қолади.
#Фото
ҲОКИМЛАР САЙЛОВДА – 2
Тошкент вилоятининг шаҳар-туманлари ҳокимлари жараёнда қандай қатнашди?
📸«Ёшлар кундалиги» фотолавҳа тайёрлади.
#Сайлов2024
✅Блогерлар овози: Олмалиқ шаҳрининг машҳур инстаблогерлари бугунги сайловда овоз бераркан, барча ёшларни фаол бўлишга чақирди.
Yoshlar kundaligi
#50_Тошкент_вилояти_сайлов_округи
Сайловолди тарғиботимни якунлаш асносида, ғоя ва мақсадларимни сайловчиларга етказишда кўмакчи бўлган партиядошларим, ишончли вакилларим, ёнимизда турган волонтёрлар ва сафдошларимга миннатдорлик билдираман.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам Сизнинг танловингизни ҳурмат қиламан! Сайловда кўришгунча!
Одилжон Тожиев
ЯШАШ МЕЗОНЛАРИ: АВВАЛ ВА ҲОЗИР
▪️Олдинлари одамлар бир-бирининг ёнига шунчаки, иши бўлмаса ҳам гурунглашиш учун бораверарди. Ҳозир гурунгга вақт йўқ. Иши бўлмаса, биров-бировга қўнғироқ қилиши ҳам амримаҳол.
▪️Олдинлари кимдир раҳбар бўлиб тайинланса, ўша кишини таниган-танимаган одамлар ғойибона "Жуда яхши, халқпарвар одам дейишаяпти. Худо назар қилган киши экан-да. Бўлмаса катта бўлармиди?", деб яхши гумон қилишарди. Ҳозир эса энди иш бошлаётган раҳбарнинг ёмон жиҳатини топишга уриниш урфга кириб бораяпти.
▪️Олдинлари муаллимлар болани уришса, ота-онаси ҳам муаллимни ёқлаб, фарзандига танбеҳ берар, ҳатто тарсаки ҳам туширарди. "Муаллим хато гапирмайди, тўғри қилибди" дейишар ва "Устознинг урган жойи қиёматда куймасмиш" дея матал ҳам айтиб қўярдилар. Ҳозир эса бирор муаллим фарзандимизни уришиб қўйса, уни судга беришгача бораяпмиз.
▪️Олдинлари бирор киши ким биландир кўришиши керак бўлса, у билан бир ой олдин аҳдлашиб қўйса бас, ўша манзилга айтилган вақтда борар эди. Ҳозир телефонда юз марта келишилгандан кейин ҳам бирор нарса тўғри келмай қолиб, ваъдалар бузилаяпти.
▪️Олдинлари одамларнинг сони кам эди, орзулар катта ва кўп эди. Ҳозир эса аҳоли кўп, аммо орзулар майдалашиб қолди.
▪️Олдинлари яшаш учун яшардилар. Ҳозир эса пул топиш учун ишлашаяпти. Яшаш урфдан қолаяпти.
✍ Шодмонқул САЛОМ.
@oltin_voha
ПРЕЗИДЕНТ ОЛМАЛИҚҚА ТАШРИФ БУЮРАДИ
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташриф буюриб, саноат тармоқлари учун муҳандисларни тайёрлаш мактаби ҳамда "Ёшлик-1" конини ўзлаштириш ишлари билан танишади, мис бойитиш бўйича янги қувватлар қурилишига старт беради.
Шунингдек, Президент раислигида Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.
@oltin_voha
#қовун2024
“Тирбандликни камайтириш учун йўлларни торайтириш керак” — шаҳарсоз
“Шаҳарсозларнинг бу борадаги фикри шундай: шаҳарда йўлларни қанчалик кенгайтирсак, тирбандлик шунча кўпаяди. Йўлларни торайтириш ва жамоат транспортини ривожлантириш керак. Токи одамлар камроқ автомобилда юришга ҳаракат қилишсин”, – дейди шаҳарсоз, архитектор Мурадхан Усманов.
@oltin_voha
✏️✏️✏️✏️
Жуда муҳим эслатма
1. Ҳеч кимга диний мазмундаги материал (матн, фото/видео, мусиқа, куй ва ҳ.к.) юборманг! Бир марталик юбориш, ҳатто лайк босиш ҳам ТАРҚАТИШ деб талқин қилиняпти!
2. Телефонингизга (телеграм, Фейсбук, инстаграм ва ҳ.к. мессенджерлар орқали) шу мазмундаги материал келса, зудлик билан ўчириб ташланг, асло оча кўрманг!
3. Ўзингиз ҳам диний мазмундаги материалларни интернетдан (Google, YouTube) умуман қидирманг! Нима тўғри, нима нотўғрилигига ”ўзимнинг ақлим етади” деб калта ва хом ўйламанг!
4. Телефонингиздаги шу мазмундаги материаллар, браузерингиз тарихини батамом тозалаб ташланг!
5. Фақат расмий дўконлардан, Мусулмонлар идораси томонидан маъқулланиб, голограмма қўйилган маҳсулотларни (диний материалларни) харид қилинг, лекин фақат шахсан ўзингиз фойдаланинг, бугун “рухсат” берилган дин вакили эртага “тақиқ”га тушиб террорчи, диний ақидапараст, экстремист деб топилмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди!
Яқинларниям огоҳлантириб қўйинг.
@oltin_voha
Санъаткор Жаҳонгир Отажоновдан янгиси. У ўзининг Zeekr автомашинасини 195 км/соат тезликка чиқарди.
👏 Жарима муборак бўлсин!
@oltin_voha
#Эслаб
“Қачон тиз чўкувдик, ҳамон иззамиз...”
Бугун ўзбек халқининг буюк шоири, адабиётимизнинг муаззам устунларидан бири бўлмиш Шавкат Раҳмон таваллуд топган сана.
Шавкат Раҳмон қандай шоир эканини кўпчилик яхши билади, айримлар эҳтимол билмас. Ҳақиқат шуки, у адабиётдан бошқа бирор бир манфаатни қалбига яқинлаштирмади. У энг сара шеърларини, адабиёт тарихига муҳрланган шеърларини унвонлар, мукофотлар таъмасида ёзмади. У Муҳаммад Юсуф, Иқбол Мирзо сингари шоирларнинг устози, маънавий раҳнамоси эди.
Муҳаммад Юсуфнинг машҳур "Лолақизғалдоқ" шеъри Шавкат Раҳмон хотирасига бағишланган.
Қуйида Шавкат Раҳмон шеърларидан айрим мисраларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Зеро, бу – ўлдим-куйдим, яллама ёрим эмас, асил шеърият! Қалбни даволайдиган, кўнгилга ёруғлик улашадиган масрур назм!
****
Нодиражон, Шоиражон,
Танам қимир этмайди,
Боринг, қорли тоғларга:
Бир шоир ётибди денг
Худонинг ҳовлисида…
Осмон тўла ҳаволар
Фақат менга етмайди…
****
Умр ҳам ўтгандай...
гўё бир кунда
настарин гулидай очилиб сўлдик,
гўё бир нафаслик равшан қуюнда
қалби сўқирларга афсона бўлдик.
Умр ҳам ўтгандай...
наҳот бир кунда
настарин гулидай очилиб сўлдик?
Бир нафис гул кўрдик ёвуз жунунда,
орзулаб исмини армона қўйдик,
исми жисмига мос армона бўлди,
бу гулга тикилиб вайрона бўлдик.
Эй, гулим,
кўзларга ёшлар тўлганда
соямиз қўшилган дамларни эсланг!
****
Ҳаммамиз қуёшда куйган жиззамиз,
қачон тиз чўкувдик, ҳамон иззамиз,
сирқираб оғрийди шишган тиззамиз,
ўриндан озгина турсак майлиму?
Насимлар гулламиш озод тоғларда,
озодлик муждаси сўлу соғларда,
боболар қийналиб тиккан боғларда
ағанаб бир хаёл сурсак майлиму?
****
Ахир кимман ўзим, мангуликка сал
агар қиёсласак Шавкат Раҳмон ким?
Ким дея борлиқдан сўрайман ҳар гал,
макон жим, замон жим,
парвардигор жим...
@oltin_voha
#Танқид
Давлат тизимида ишлайсан, раҳбар маслаҳатчиси мақомидаги амалдорсан. Бўш вақтларингда масхарабозлик қилиб турасан.
🤦♂️ Масхара қилганда ҳам давлат ходимларини, ҳокимларни ёндириб танқид қиласан. Сен ўзинг кун тартибини билмайдиган лавозим эгасини дунёдаги энг жирканч одам сифатида гавдалантирасан. Буни бир марта эмас, ҳар доим такрорлайсан.
🤔 Мазами? Сен кимсан шунда? Юзсиз, масхарабоз ёки жиннимисан?
P.S. Видеода Кадастр агентлиги матбуот котиби Неъмат Атамуратов исмли масхарабоз.
#Сайлов2024
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг янги таркиби билан танишинг.
✊Қувонарлиси, вилоят Кенгаши депутатлари орасида ёшларнинг ҳам сони ортиб бормоқда.
⚡️⚡️⚡️
Сиёсий партиялар рўйхати бўйича сайланган депутатлар рўйхати
Партиялар рўйхатидаги вазирлар ва бошқа раҳбарлар мандатидан ихтиёрий воз кечишган.
Сайлов натижаларига кўра, парламент қуйи палатаси таркиби қарийб 60 фоизга янгиланган.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️
ШОИР СИРОЖИДДИН САЙЙИД 66 ЁШДА!
Бугун шоир Сирожиддин Саййид таваллуд топган сана. Сирожиддин Саййид ҳозирги ўзбек адабиётининг энг пешқадам вакилларидан бири. Гўзал лирик шеърлари бор. У том маънода, катта шоир.
Сирожиддин Саййид "Онамнинг калишлари", "Куйдим", "Илтимос, суянмангиз" сингари кўплаб машҳур асарлари билан Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов авлодидан кейин ўзбек шеъриятига янги оҳанглар, туйғулар, ранглар олиб кирганлардан биридир. Шоирнинг умрлари узоқ бўлсин!
* * * * * *
Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг ўша машҳур "Онамнинг калишлари" шеърини сизгаям илиндик.
Бунча ҳам қаттиқ экан
Қисматнинг болишлари.
Кўз олдимдан кетмас ҳеч
Онамнинг калишлари...
@oltin_voha
#Ностальгия
Озода Нурсаидова
«Муҳаббат қайдасан?..»
Тушларимда йиғларсан гоҳ бағри қон,
Оҳларингдан дуд чиқиб осмон-осмон...
Нега сену, сенга мен бўлдик армон,
Энди сени излаб қайдан топарман?..
***
Озода эсингиздами? Ўша - саҳналарни портлатиб концертлар берган, стадионларни тўлатиб мухлис тўплаган файзли хонанда!
У пайтларда Озода бошқа эди. У қўшиққа айланиб кетган эди. Қўнғироқдек овози, жаранглаган ноласи кириб бормаган хонадон йўқ эди...
Аммо энг лазиз жойи шундаки, шу қўшиқлар таъсирида дилгир кайфиятга чулғаниб, ёшликка, қачондир йўқотганимиз ойдин ўйларга кетиб қоламиз беихтиёр.
Туйғуларнинг ҳам ўз тарихи, тақдири бор...
@oltin_voha
#Фото
ҲОКИМЛАР САЙЛОВДА – 1
Тошкент вилоятининг шаҳар-туманлари ҳокимлари жараёнда қандай қатнашди?
📸«Ёшлар кундалиги» фотолавҳа тайёрлади.
#Жараён
97 ёшли сайловчи Саттор ота: «Сайлов бу - келажак...»
📍Оҳангарон тумани, «Гўшсой» МФЙ.
Yoshlar kundaligi
Диққат, сўровнома!
Хабарингиз бор, партиялар ўртасида ҳар жума куни сайловолди дебатлар ташкил қилинмоқда.
Бўлиб ўтган дебатлардан келиб чиқиб айтингчи, қайси партияга кўпроқ ишоняпсиз?
@olimlar_minbari
#Тезкор
Президент раислигидаги йиғилишда Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари Ботир Алимбеков, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов лавозимидан озод этилди.
@oltin_voha
#Кайфият_учун
Ҳар бир тонг - янги имкон. Бу имкон бугун бор, эртага бўлмаслиги мумкин. Шундай экан, янги кунни ажойиб тарона билан бошланг, кайфиятингиз аъло бўлади (эрталабдан 10 марта эшитдим ўзим ҳам, сизларгаям илиндим😍)
Салоҳиддин Азизбоев
«Қошларингиз қаролиги»
@oltin_voha
Тайинлов
Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланди.
Алишер Саъдуллаев эса федерация раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди.
@oltin_voha
👀 Жаҳонгир Отажонов тезликни оширгани ҳақидаги видеодан сўнг интернетда кўриниш берди.
😂 Унда Отажонов барча айбни машинага ағдариб, танқидий муносабат билдирганларнинг устидан гўёки кулганинини кўриш мумкин.
@oltin_voha
#Янгилик
Маҳалла Ватан ичра кичик Ватандир. Ўз маҳалласи, қишлоғи тарихини эса ҳар ким билиши керак.
"Ёшлар кундалиги" нашриётида “Тошкент вилояти қишлоқлари тарихи” сериясидаги биринчи китоб нашрдан чиқарди.
Илмий-оммабоп китобда вилоятнинг 41 та қишлоқ ва маҳалласининг тарихи, бугуни, таниқли инсонлари ҳақида қисқача баён қилинган. Йил якунига қадар китобнинг иккинчи ва учинчи жилдлари ҳам чоп этилиши режалаштирилган.
Лойиҳа раҳбари: Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев.
Муаллифлар: Нигора Ўролова, Дилшода Аннаева
Китоб 3 минг нусхада чоп этилган.
@oltin_voha
Тошкент вилояти прокурори янги лавозимга тайинланди
Сирожиддин Эшқувватов Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари сифатида иш бошлади. Козим Тўлаганов ушбу лавозимдан озод этилди.
@oltin_voha