#Фикр
Сайлов 2024: кимлардан эҳтиёт бўлиш керак?
📣 Сайловга оз қолди. Депутатликка номзодлар сараланмоқда, бугун партиялар офисларида иш қизғин, ўтган йиллардан сабоқ чиқариб, Олий Мажлисга, Халқ депутатлари вилоят, туман ёки шаҳар кенгашларига номзодларни рўйхатга олиш ишлари якунига етказилмоқда.
❕ Хўш, бу сайловда кимлардан эҳтиёт бўлиш керак? Келинг, шу ҳақида четдан қараб, мулоҳаза юритиб кўрамиз.
1️⃣— Энг аввало, давлатнинг камчиликларини кўрсатиш, унинг олдини олиш учун ваколати доирасидаги таъсирчан механизмлар, адекват дискусс йўли билан эмас, оммани чалғитиш билан ҳаракат қиладиган сохта реформаторлардан чарчадик. Депутатнинг асосий минбари ижтимоий тармоқ эмас, парламент ёки маҳаллий Кенгаш минбаридир.
2️⃣— Депутатликка номзодларнинг руҳий соғломлиги, жинни эмаслиги ҳақида аниқ-тиниқ хулоса олиш керак. Чунки, сайловдан амаллаб ўтиб олган жиннилар YouTube'да томоша кўрсатиб юрибди, баъзилари эса кейинчалик мияси айниб, ҳар турли гаплар айтиши, ўзбек халқини, давлатимизни обрўсизлантириши катта зиён бўлди.
3️⃣— Давлатчилик асослари, ҳуқуқ назарияси ва мантиқдан оз-моз хабардор инсонлар депутат бўлсин, илтимос. Минбарлардан туриб янграётган тутуриқсиз таклифлар халқни ҳолдан тойдиради, депутатлик мандатини мансабдорлар билан курашиш воситаси қилиб олган лўттивозларнинг томошасидан тўйдик.
4️⃣— Қариндош-уруғ, ошна-оғайнилардан иборат тўданинг бирон шаҳар ёки туман маҳаллий Кенгашини эгаллаб олиши – бу ерда ижро ҳокимияти ишини орқага тортади холос. Сайловдан кейин де факто шаҳарда иккита ҳокимият вужудга келади, шайка ўз манфаатидан келиб чиқиб, раҳбарларни чилдирма чалиб ўйнатади. Шу шартмас бу сафар. Тўйдик "уже".
5️⃣— Маҳаллий кенгашларнинг йиғилишларини ҳам жонли эфирда намойиш қилиб бориш тартибини йўлга қўйсангиз, илтимос. Чунки депутатнинг ҳақиқий савияси сессияда билинади, кўринади. Кўчада сайраб, сессияда пусиб ўтирадиганларни халқ кўрсин.
@oltin_voha
ДИҚҚАТ, ФИРИБГАРЛАР!
Фирибгарлар судга чақирув қоғози ниқоби остида Телеграм орқали вирус юборишни бошлади.
Агар сиз ушбу файлни очсангиз, телефонингиздаги барча маълумотлар ўғирланади ва вирус сизнинг номингиздан барча контактларингизга юборилади.
Яқинлардан келган бўлса ҳам бундай файлларни очманг.
@oltin_voha
Тошкент вилоятининг чегаралари ўзгариши мумкин
🔹 Сирдарё вилоятининг 5 та (Сирдарё, Сайхунобод, Гулистон, Боёвут туманлари ва Ширин ш) ҳудудидан 310,4 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилади;
🔹 Тошкент вилоятининг 6 та (Чиноз, Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон, Бўка, Бекобод туманлари ва Бекобод ш) ҳудудидан 347,2 гектар ер майдони Сирдарё вилояти ҳудудига ўтказилади;
🔹 Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидан жами 38,8 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилади;
🔹 Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидан жами 26,3 гектар ер майдони Наманган вилояти ҳудудига ўтказилади.
Кадастр бошқармасининг ёзишича, вилоят Кенгаши депутатлари қарор лойиҳасини маъқуллаган.
@oltin_voha
Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов вафот этди
Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
@oltin_voha
#Халқаро_ҳаёт
ПУТИН ҲИБСГА ОЛИНАДИМИ?
📣 Россия президенти Владимир Путин Ухнаагийн Хурелсухнинг таклифига биноан 3 сентябрь куни Мўғулистонга ташриф буюради.
❕ Халқаро жиноий суд 2023 йил март ойида Путинни юзлаб болаларни Украинадан ноқонуний равишда депортация қилишда айблаб, ҳибсга олишга ордер берган. Рим статутини ратификация қилган давлатлар Путин уларнинг ҳудудига қадам босса, ҳибсга олишга мажбур.
📌 Мўғулистон 2000 йилда Рим статутини имзолаган ва 2002 йилда уни ратификация қилган.
❕ Сизнингча, Мўғулистон томон қандай йўл тутади?
#Ташаббус
🎉 БОЛАГА КИТОБ БЕРГАНЛАР, ОМОН БЎЛИНГ!
📚 "ASIA ALLIANCE BANK" томонидан йигит-қизларга – бўлажак даҳоларга "Даҳонинг болалиги" китоби ҳомийлик асосида етказиб берилди.
📌 Ушбу хайрли ишга бош қўшиш истагидаги маърифат ҳомийларининг сафи кундан кунга ортиб бормоқда. Бу қувонарли ҳол, албатта. Нима бўлганда ҳам биз юз йил олдин миллат болаларини ўқитайлик, деб пулини ўзи емаса ҳам ёшларга тутган жадидларнинг авлодимиз-да.
Китобни "Asaxiy books"га буюртма бериш орқали топишингиз мумкин:👇👇
https://asaxiy.uz/product/dahoning-bolaligi
@oltin_voha
Павел Дуров судга олиб келинди
Телеграм мессенжери асосчиси ва раҳбари Павел Дуров 24 августда Париждаги аэропортда Франция полицияси томонидан ҳибсга олинганди.
Дуров телеграмда модерациянинг йўқлиги, ушбу тармоқда содир бўлаётган ноқонуний ҳаракатлар, жумладан, гиёҳванд моддаларни тарқатиш, болалар порнографияси, фирибгарлик ва Кремл фойдасига жосуслик қилиш каби бир қатор жиноятларда айбланмоқда. Булар исботланса, у 20 йилгача қамалиши мумкин.
Франция прокуратураси чоршанба куни кечқурун Дуров билан боғлиқ вазият бўйича баёнот беришни режалаштирмоқда.
Маълумот учун: Франция ҳукумати томонидан Павел Дуровнинг акаси Николай Дуровга ҳам қидирув эълон қилинган.
#Премьера
АВАЗ ОХУН - «10 ЙИЛЛИК ЮБИЛЕЙ» НОМЛИ КОНЦЕРТ ДАСТУРИ
Мароқли ҳордиқ тилаймиз!
(979 Мб)
@oltin_voha
Тошкент вилоятида профилактика инспектори хотини ва чақалоғини қурол билан отиб, ўз жонига қасд қилди
Фожиа 6 август куни тунда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида содир бўлган.
Профилактика инспектори хизмат қуроли билан турмуш ўртоғи ва 7 ойлик чақалоғини отиб ташлаган. Шундан сўнг у ўзини ҳам отиб ташлаган.
Ҳозирда ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
@oltin_voha
Сайлов куни аниқ бўлди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтади.
@oltin_voha
#Анабўлмаса
Эшитдингларми, ҳақорат қилган одам уйидан туриб, тармоқда ҳақорат қилсаям, бу жамоат жойида қилинган ҳақорат ҳисобланмас экан.
Ҳақоратни диспозициясида қамоқ йўқ экан, жазоси фақат жарима экан. Унда аввалроқ вилоятликларни ҳақоратлаган қизга қандай қилиб 15 сутка қамоқ берилганди?
Ишлам калламай қолди😳
Муҳтарам Қози почча, бир нарсага ҳайронман,да сизлар нима қилсанглар ҳам қонунга тўғри келаверади-а😊
@oltin_voha
❗️❗️❗️🚨🚨🚨
Тошкент тумани ҳокими ишдан олинади
🌐 Президент Шавкат Мирзиёев фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйган 28 та туман-шаҳар ҳокимига нисбатан интизомий жазо чораларини кўриш ва бир қатор ҳокимларни ишдан олиш бўйича Бош вазир Абдулла Ариповнинг таклифини қўллаб-қувватлади.
❗️ Вазифасидан озод қилинганлар орасида Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов Бакиевич ҳам бор.
Yoshlar kundaligi
#Назар
АҚШдаги суиқасдга давлат раҳбарлари қандай муносабат билдирмоқда?
⚡️Бугун Пенсильванияда АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга суиқасд уюштирилди. Трамп қулоғидан жароҳат олган. Отишмани Томас Метю Крукс исмли шахс амалга оширгани айтилмоқда.
Турли давлат ва ҳукумат раҳбарлари ушбу ҳолатга ўз муносабатларини билдиришмоқда.
📌Шавкат Мирзиёев (Ўзбекистон), Мигель Диас-Канель (Куба), Режеп Таййип Эрдўғон (Туркия), Биньямин Нетаньяху (Исроил), Нарендра Моди (Ҳиндистон), Антониу Гутерриш (БМТ), Қосим-Жўмарт Тўқаев {Қозоғистон), Александр Вучич (Сербия), Илҳом Алиев (Озарбайжон), Олаф Шольц (Германия), Майя Санду (Молдавия) суиқасдни кескин қоралади;
📌Луис Инасиу Лула да Силва (Бразилия) ва Джастин Трюдо (Канада) Трампга нисбатан қилинган ҳаракатни қабул қилиб бўлмайдиган ҳодиса деб атади;
📌Виктор Орбан (Венгрия), Джоржа Мелони (Италия) Трампни қўллаб-қувватлашини билдирди;
📌Хавьер Милей (Аргентина) суиқасдни демократияга ҳужум деб атади;
📌Си Цзиньпин (Хитой) содир бўлган ҳолат юзасидан Трампга ҳамдардлик билдирди;
📌Фумио Кисида (Япония), Сеттха Тхависин (Тайланд), Эммануэль Макрон (Франция), Ираклий Кобахидзе (Грузия) Трампга тезроқ соғайиб кетишини тилади.
@oltin_voha
#Зиёли_минбари
ЎЛИМ ЖАЗОСИНИ ТИКЛАШ КЕРАК ДЕГАНЛАРГА КОНСТИТУЦИЯ КИТОБИНИ СОВҒА ҚИЛИШ КЕРАК
❗️ Бегуноҳ гўдакнинг умрига зомин бўлган кимсаларнинг яшашга ҳаққи йўқ, дея билдирилган иддао “ўлим жазосини тиклаш керак”, дегандек гап.
❗️ Бир қарашда адолатли ва мақбул ечимдек кўринадиган ушбу таклифга мутлақо қўшилмайман.
Сабаби:
➖ Биринчидан, ўлим жазоси эҳтимолий нохолис ўтказилган тергов ёки нотўғри чиқарилган ҳукм таъсирида жазоланган бегуноҳ инсоннинг ҳаёти бутунлай йўқотилишига олиб келиши мумкин.
➖ Иккинчидан, ўлим жазоси жиноятчилик даражасига таъсир кўрсатмайди.
⚡️ Жиноятлардан тийиб турадиган самарали воситалардан бири жазонинг шафқатсизлигида эмас, муқаррарлигида намоён бўлади.
Қолаверса, ўзга бир инсоннинг умрига нуқта қўйишга сабабчи бўлган қотилга ўлим жазосини берсак, ўша ваҳший кимсадан фарқимиз қолмайди.
☝️ Давлат ўзи бермаган ҳаётни олишга ҳаққи йўқ, деб ўйлайман. Яшаш бу табиий ҳуқуқ – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев.
Yoshlar kundaligi
⚡️⚡️⚡️
Ўзбекистонда сув учун лимит ўрнатилиб, тарифлар табақалаштириладими?
@oltin_voha
#Билиб_қўйган_яхши
ИБН СИНО БИСОТИДАН
Замонавий тиббиётнинг отаси Ибн Сино ҳақидаги илмий тўпламни ўқиётиб, баъзи маълумотларга кўзим тушди. Сизгаям илиндим.
🔖Ҳаёт қувончларидан бебаҳра бўлиб ва доимо кимлардандир норози бўлиб юрганларнинг қонларида турли иллатлар юзага келади.
🔖Одам бирор нарсани кўришни истамаса, кўз нури заифлашади ёки инсон ўз келажагидан қўрқса, кўзи фақат яқиндан кўра олади, ўзини ҳақиқий оламда кўришни истамаганларда – астигматизм, яъни кўз хираланиши юз беради.
🔖Тумов – тўкилмай қолиб кетган кўз ёшидир.
🔖Тушкунлик – ичингизда қолиб кетган қаҳр-ғазаб, юзага чиқмаган хафагарчиликлар ва ҳоказо.
🔖 Қаҳр-ғазаб, нафрат, жаҳолат вужудни ич-ичидан емиради. Натижада ақлдан озиш, ақл заифлашуви, пай
чўзилиши, буйракларда тош йиғилишига, подаграга, жигар касалликларига мубтало қилади.
🔖 Ранж-алам (дилсиёҳлик) танани емиради ва ёмон шишларнинг ўсишига олиб келади.
🔖 Ўзини айбдор ҳис қилиш – ҳар қандай оғриқлар, алкоголизм, аллергияни қўзғатади.
🔖 Инжиқлик, заҳархандалик, киноя, ҳамма нарсага шубҳа билан қараш бўғинларнинг яллиғланиши, бод касалликларини пайдо қилади.
🔖 Ҳаёт олдида қўрқувга тушиш - мушаклар тиришиши билан боғлиқ оғриқлар, яралар, диққинафаслик, камқонлик, ҳафсаласизлик, шоллик, кўричак ва фригидликни келтириб чиқаради.
Ҳолбуки, шифобахш малҳам одамнинг ўзидадир, бу муаммоларни ақлу тафаккур кучи билан ҳал қилиб, ҳаётга нотўғри қарашларни ўзгартириб, саломатликка эришилади.
@oltin_voha
#Халқаро_ҳаёт
ПУТИН АБАДИЙ ҲАЁТ ЭЛИКСИРИНИ ЯРАТИШГА ТОПШИРИҚ БЕРДИ
⚡️Россиялик олимларга Путинни ўлмайдиган қилувчи воситаларни ишлаб чиқиш буюрилди.
🔖Шу боис Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-тадқиқот институтларига когнитив ва ҳиссий бузилишлар, ҳужайраларнинг қариши ва остеопороз билан курашиш ҳамда иммунитет тизимини мустаҳкамлаш бўйича ишланмалар ҳақида имкон қадар тезроқ ҳисобот беришни буюрган.
☝️Владимир Путин октябрь ойида 72 ёшга тўлади ва унга яқин бўлган шахсларнинг ҳам аксарияти деярли шу ёшда.
P.S: Абадий яшашни ким ҳам истамайди дейсиз?! Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев ҳам бир неча йил аввал қозоғистонлик олимларга иложи борича тезроқ ёшлик эликсирини яратишни топширганди. Мана орадан 15 йил ўтди...
#Фикр
Хусусий мактабнинг муаммоси хусусий эмас – умумий!
⛔️ Бухоро мактаби йўқ!
Кейинги вақтда "Бухоро мактаби", "Қоракўл мактаби", деб номланган хусусий таълим ташкилотлари кўпайди. Тушунган одам учун мактабларнинг бундай номланишиёқ савия ҳаминқадар эканлигини билдиради. Чунки Бухоройи Шарифнинг илмий шуҳрати оламга маълум-у машҳур. Бироқ гап айнан қандай мактаб ҳақида кетаётгани баён этилиши керак. Ҳатто ўша Тўхтамурод Жумаев асос солган машҳур мактабнинг номи ҳам "Математика фанини ўргатишга ихтисослашган Қоракўл махсус мактаби"дир. Бундан кўринадики, мақсад – Қоракўлдаги ҳақиқий мактабнинг оламшумул шуҳратига шерик бўлиш, вассалом.
Ахир Олмалиқ мактаби, Тошкент мактаби, Бўка мактаби бўлиши мумкинмас, бу оддий аксиома.
💠 Методика
Гап хусусий мактаблар ҳақида кетар экан, унинг оддий мактабдан фарқи нимада эканлигини тушуниб олишимиз керак. Дарсликлар, турли фанлардаги билимлар мажмуи ўша-ўша. Қонунлар, қоидалар, теоремалар бир хил. Унда фарқ нимада?
Фарқ иккита жиҳатда бўлади: методика ва қўшимча воситалар билан жиҳозланганлик. Методика – ўқитувчининг ноёб қуроли. Педагогик олийгоҳларда тўрт йил асосан таълим методикаси ўргатилади. Яъни билимни болаларга етказишнинг турли усуллари ўргатилади. Ва педагогнинг асосий иш қуроли унинг методикасида бўлади. Қўшимча жиҳозлар эса: лаборатория, замонавий хариталар ва бошқалар бўлиши мумкин. Хўш, хусусий мактабларда, педагогика институтларини ҳали битирмаган, методика ҳақида тасаввури йўқ ёшлар дарс бериши мумкинми? Йўқ ва яна бир марта йўқ. Бундай муаллимларнинг болани такрорлаш, руҳан эзиш эвазига мавзуни ёд олдиришга қурби етади холос. Бундайлар болада билимга муҳаббатни уйғота олмайди. Хусусий таълимда бола билан шуғулланишга вақт кўпроқ бўлгани учун такрорлаш усулидан кўп фойдаланилади. Бу натижа беради, аммо узоқ истиқболда болада безиллаш кайфиятини ўстиради.
🫂 Непотизм (қариндош-уруғчилик, таниш-билишчилик)
Хусусий таълимнинг энг ёқимсиз жиҳати – непотизм. Мактабдор кўп ҳолларда ўз атрофига қариндошлари, дўстлари, шогирдларини йиғиб олади. Давлат мактабларида қаттиқ қораланадиган бу иллатлар нима учун хусусий мактабларда оддий ҳол бўлиши керак? Ходимларни ишга олиш тартиби ҳақида ота-оналар олдида ижтимоий масъулият йўқ. Яна бир машҳур хронология: мактаб иши сал оёққа туриши билан таъсисчи ишдан ўзини четлатади, ўрнига ўзига қарашли битта "шолғом"ни директор этиб тайинлайди ва ўзи асосий вақтини саёҳатларда, дам олишларда ўтказади. Чунки "результат" бор, мактабга талаб катта, таълим бизнеси даромадли соҳа, хуллас, ҳаммаси бир қарашда – окей. Бундай мактаблар молиявий шаффофлик, очиқликка ўз рейтинги, обрўси учун ҳам амал қилиши керак, шунингдек, бериладиган чеклари қатъий солиқ реестрида турадиган чек бўлиши шарт.
📚 Кузатганларим. Математика ва адабиёт.
Математика ва адабиёт бир-биридан узоқ туюлса ҳам, аслида жуда яқинлик бор. Шунинг учун ҳам дунёнинг энг машҳур математиклари айни пайтда адабиётчи бўлишган. Масалан, Ибн Сино, Беруний, Хоразмий, Али Қушчи, Умар Ҳайём, Улуғбек, Ломоносов, Да Винчи ва ҳоказо. Чунки математика ва адабиёт битта нарса – абстракт тафаккур устига қурилган. Яъни киши ўзи кўрмаган, муқобили бўлмаган нарсани тасаввур қилади. Шу жиҳатдан мен фарзандимга хусусий мактабда ўқитилаётган адабиёт дарсини мунтазам кузатдим, аҳволни ўнглашга интилдим. Бироқ "Бухоро мактаби" номли Олмалиқдаги хусусий мактабдан фарзандларимни қайтариб олиб, қизиқишларига кўра, бирини Тошкент шаҳридаги хусусий мактабга, қизимни эса оддий давлат мактабига бердим. Бу – менинг танловим.
🫥 Хулоса
Бугун Тошкент вилоятида "Бухоро мактаби", "Қоракўл мактаби" деб номланган ўндан ортиқ таълим даргоҳлари бор. Илтимос, аввало, мактаб номини тўғри ёзинглар. Қолаверса, фарзандига юқори таълим беришга орзуманд халқимизга сифатли таълим беринглар. Боланинг олий ўқув юртига ўқишга кириши эмас, билимли кадр бўлиши муҳимроқ. Бугун меҳнат бозорида дипломли қоқбошлар жуда кўп. Ташкилотингизни непотизмдан тозаланг, молиявий шаффофликка интилинг. Илтимос. Ахир ниятингиз яхшику.
✍️ Беҳзод Қобулов,
журналист.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️
Паркентда минг йиллик қабр ва муҳр топилди
“Кумушкон”даги йўл қурилиши давомида қадимий қабр топилди. Бу ерости дафн хонаси (катакомба) эканлиги аниқланган.
Шунингдек, мутахассислар бу ердан дафн буюмлари, темир қилич, бронза узук, сопол идиш ҳамда булла (муҳр) топишган.
Тахминларга кўра, ушбу қабр эрамизнинг I минг йиллигига тўғри келмоқда. Бундай қабрлар ўша даврдаги кўчманчи чорвадор аҳолига тааллуқли бўлган бўлиши мумкин.
@oltin_voha
БЎЛАЖАК МАГИСТРАНТЛАР ДИҚҚАТИГА!
Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига қабул натижалари эълон қилинмоқда.
Талабгорлар натижаларни magistr.edu.uz электрон тизими орқали текшириши мумкин.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️
Ўқитувчилар учун тиббий кўрик бепул бўлди
Энди тиббий кўрикдан ўтиш харажатларини давлат тўлаб беради.
Узоқ кутилган қарор-а, нима дедингиз?😉
@oltin_voha
Кредитлар
💰 Қарз. Охирги йилларда мамлакатимизда ҳам қарз бериш оммалашиб, банклар, нобанк ташкилотлар турли кўринишдаги, бир-бирини такрорламас таклифлар, жимжимадор номлар билан одамларга кредит ажратяпти ва бу жамиятимизда анчайин оммалашиб улгурди.
✅ Қолаверса, исталган нарсангизни қарзга (бўлиб тўлаш) олиш имконини берувчи платформалар яратилди. Ён-верингизга қарасангиз, банклар олдида "тоза" бўлган одамлар бармоқ билан санарли. Қарздорлик ҳисси охир-оқибат одамларни чорасизликка, тушкунлик ва стрессга соляпти.
📝 Марказий банкнинг 2023 йиллик ҳисоботида келтирилишича, шу йилда банклар:
➖ Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида — 251,4 трлн сўм,
➖ Аҳоли учун — 148,2 трлн сўм,
➖ Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун эса 10 трлн сўм миқдорида кредитлар ажратган.
📎 Келтирилганидек, бир йилнинг ўзидаёқ фуқаролар банклардан 148 трлн сўм қарз бўляпти.
💠 Кўплаб давлатларда харидлар ва кундалик ижтимоий харажатлар учун бериладиган кредитларга нисбатан ижобий кўз билан қаралмайди.
🗣 Иқтисодчи Жуан Андреснинг айтишича, "... одамлар ўзлари эга бўлмаган нарсаларни олишни хоҳлаб, банкларга қайта-қайта мурожаат қилади. Натижада эса улар қарз ботқоғига ботиб кетмоқда".
❕ Нима деб ўйлайсиз, банклар томонидан одамларга кредитлар ажратилиши уларнинг турмуш-тарзига қандай таъсир қиляпти? Сизнинг-чи, кредитингиз борми?
⚡️⚡️⚡️
Париждаги олимпиадада Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича олтин медални қўлга киритди. Бу Ўзбекистон ҳисобидаги илк олтин!
Ға-ла-бааа! Чемпион ва унинг турмуш ўртоғининг реакциясини кўринг! Кўзларимдан ёш чиқиб кетди...
Ғалаба муборак, Ўзбекистон!✊
@oltin_voha
Бугун, 24 июль Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд топган кун.
Давлатимиз раҳбари 67 ёшни қаршиламоқда.
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, жаноб Президент!
@oltin_voha
#Ностальгия
Ортиқ Отажонов
"Кўнгил"
Кўнгил тугмача эмас,
Узилса қадаб қўйсанг...
@oltin_voha
#даҳшат
Аммаси томонидан қийноқларга солинган 7 ёшли қиз вафот этди
Бўка туманида 1989 йилда туғилган аёл 7 ёшли жиянининг ҳаётига нуқта қўйди. Маълум бўлишича ёмғирли кунда қизча ташқарига чиқариб қўйилади, бу ҳам етмаганидек аммаси томонидан калтакланади.
@oltin_voha
Ота-оналар диққатига!
❗️Фарзандингиз ҳар хил (порнографик 18+) сайтларга кириб қолишидан хавотирдамисиз? Унда телефонда шу функцияларни ёқиб қўйинг.
Яқинларга ҳам улашинг
@oltin_voha
#Воқеа
🦆 АТИР СЕПАДИГАН ЎРДАК ҲАҚИДА ҲИКОЯ
Ҳар бир худбин эркак сингари мен ҳам ўзимни бип-бинойи ота ҳисоблайман.
Аммо, кунларнинг бирида кичкинам оиладан узилиброқ қолгани-ю, YouTube га тобе бўлаёзганини тушуниб қолдим. Кичкинтойлар учун мўлжалланган қизиқарли контентларни ютоқиб, кўз узмай томоша қилишни бошлабди, телефонни бировга бермайди, шуни кўраман-чи кўраман, дейди. Пешонам тиришди, ўйланиб қолдим.
Кейинроқ уйимизда у пайдо бўлди. У деганим, нуқул оёқ тагида ўралашиб юрадиган ўрдакча. Ўғлим синглисига деб олиб келибди. Исми Пипи. Хуллас, мана шу иркит ўрдакча оиламизда яшай бошлади ҳамки, Музайяна телефондан узилди. Пипига ғамхўрлик қиладиган, у билан ўйнайдиган одат чиқарди.
Энг аломатини айтайми, уйимизнинг танҳо маликаси, ҳеч бир иш қилмайдиган арзандамиз, кенжатойимиз ўша Музайяна иш қилишни ўрганди. Пипи гиламга "ўхшатиб" қўйса, ўзи кичкинагина белкурагини олиб келиб тозалайди, ўрдакчага жиддий танбеҳ беради, гаплашади. Ойиси ҳам бўш келмайди: "Агар ўрдагингни топ-тозалаб, чиройли олиб юрмасанг, даданг уни кўчага ҳайдаворади... " Ана кейин 3 яшар боланинг иркит ўрдакчага ғамхўрлигини кўринг!
Сирасини айтганда, ўрдакча иркит ҳам эмас экан. Уни фартук тақиб, бошига дўппи кийгазиб, белгиланган жойгагина ҳожатга чиқадиган қилиб тарбияласа бўларкан. Кенжатойимиз бу борада ажойиб мураббия чиқди-қўйди. Пипи ҳам бу меҳрибончиликни қадрига етади. Музайяна билан эргашиб юради, нима берса раҳмат дегандек бош ирғайди, энг даҳшати, чулчит тилда танбеҳ берса ерга қараб изза бўлган кўйи туради денг!
Мен буларни ҳаммасини кўрардим, доим ботқоқларда юрадиган паррандани уйимиздаги эркатойимнинг эркатойи бўлгани алланечук ғашимни келтирарди. Устига устак сувдан қўрқадиган ўрдакни биринчи кўришим. Бизнинг Пипи тоғорага тўлдириб қўйилган сувни кўриб, пилдираб Музайяна қизимнинг пинжига қочиб кетади. Гўё уйимизда қандайдир қизиқарли томоша, ёш томошабинлар учун спектакл қўйилаётгандек эди.
Ўрдакнинг атир сепгани ҳаммасидан ошиб тушди! Ўйлаб турибман, уйдан улоқтириб юбораймикан? Бир чеккаси, Пипининг чийиллаган овози-ю шўх-шодон қилиқларига ўрганиб қолдим. Музайяна ҳам телефон чуқулашни кескин камайтирди. Аммо, бир ўрдакчанинг атир сепиб, уйимда таманно билан юриши ҳам ғашга тегаяпти...
✍ Беҳзод Қобулов.
@oltin_voha
#Эслаб
ДАДАМНИНГ ДАФТАРИ
Оилада 7 фарзандмиз. Катта укам орамиздан энг тўполончиси эди, унинг шўхликлари чегара билмас, ерга урса кўкка сапчирди. Бир қарасанг розеткага сим тиқиб кўрар, бир қарасанг ишлаб турган радиони кавларди. Укамнинг бузғунчиликларини кўтаролмай радио ва телевизоримиз тез-тез устахонани зиёрат қилиб келарди.
Бир ёқда тинчгина юрган итнинг қулоғи кесилган, гулхан кўриш илинжида олов ёқилган, хуллас қилмаган безорилиги қолмаганди.
Дадам укамни тартибга чақириб кўп тергар, аммо урмасди. Ҳар гал "Билиб қўй, бола, мен индамай-индамай қўйяпман. Аммо ҳамма ишларинг дафтаримга ёзиляпти. Анча йиғилиб қолди. Бир куни очиб таъзирингни бераман", дерди.
Укам дадамнинг шу гапидан дарров ҳушёр тортар, бир неча кунга бўлса-да тартибли болага айланарди. Бу дафтар биз учун катта хавф эди. Негаки барчамизнинг исмимиз унга бир неча бор тиркалишга улгурганди. Кун келиб дафтар очилса, ҳаммаси учун бизни қақшатқич жазо кутарди назаримизда. Шу дафтар очилмаслигини, уни топиб йиртиб ташлашни жудаям истардик. Бир неча марта сездирмасдан излаб ҳам кўрдик, аммо дадам уни қаерда сақлаши, унга қачон ёзиб улгуришини ҳеч ҳам билолмадик...
Йиллар ўтди. Дафтар ҳеч қачон очилмади. Энди билсам, у умуман бўлмаган, бу дадам раҳматлининг фарзанд тарбиясидаги ўзига хос усули экан...
✍️Дилшода АННАЕВА.
@oltin_voha