oltin_voha | Неотсортированное

Telegram-канал oltin_voha - Олтин воҳа | Пул 10

10493

Матбуот котибининг кундалиги Бот: 👉 @vohamuxbir_bot

Подписаться на канал

Олтин воҳа | Пул 10

#Фикр

Хусусий мактабнинг муаммоси хусусий эмас – умумий!


⛔️ Бухоро мактаби йўқ!

Кейинги вақтда "Бухоро мактаби", "Қоракўл мактаби", деб номланган хусусий таълим ташкилотлари кўпайди. Тушунган одам учун мактабларнинг бундай номланишиёқ савия ҳаминқадар эканлигини билдиради. Чунки Бухоройи Шарифнинг илмий шуҳрати оламга маълум-у машҳур. Бироқ гап айнан қандай мактаб ҳақида кетаётгани баён этилиши керак. Ҳатто ўша Тўхтамурод Жумаев асос солган машҳур мактабнинг номи ҳам "Математика фанини ўргатишга ихтисослашган Қоракўл махсус мактаби"дир. Бундан кўринадики, мақсад – Қоракўлдаги ҳақиқий мактабнинг оламшумул шуҳратига шерик бўлиш, вассалом.
Ахир Олмалиқ мактаби, Тошкент мактаби, Бўка мактаби бўлиши мумкинмас, бу оддий аксиома.

💠 Методика

Гап хусусий мактаблар ҳақида кетар экан, унинг оддий мактабдан фарқи нимада эканлигини тушуниб олишимиз керак. Дарсликлар, турли фанлардаги билимлар мажмуи ўша-ўша. Қонунлар, қоидалар, теоремалар бир хил. Унда фарқ нимада?
Фарқ иккита жиҳатда бўлади: методика ва қўшимча воситалар билан жиҳозланганлик. Методика – ўқитувчининг ноёб қуроли. Педагогик олийгоҳларда тўрт йил асосан таълим методикаси ўргатилади. Яъни билимни болаларга етказишнинг турли усуллари ўргатилади. Ва педагогнинг асосий иш қуроли унинг методикасида бўлади. Қўшимча жиҳозлар эса: лаборатория, замонавий хариталар ва бошқалар бўлиши мумкин. Хўш, хусусий мактабларда, педагогика институтларини ҳали битирмаган, методика ҳақида тасаввури йўқ ёшлар дарс бериши мумкинми? Йўқ ва яна бир марта йўқ. Бундай муаллимларнинг болани такрорлаш, руҳан эзиш эвазига мавзуни ёд олдиришга қурби етади холос. Бундайлар болада билимга муҳаббатни уйғота олмайди. Хусусий таълимда бола билан шуғулланишга вақт кўпроқ бўлгани учун такрорлаш усулидан кўп фойдаланилади. Бу натижа беради, аммо узоқ истиқболда болада безиллаш кайфиятини ўстиради.

🫂 Непотизм (қариндош-уруғчилик, таниш-билишчилик)

Хусусий таълимнинг энг ёқимсиз жиҳати – непотизм. Мактабдор кўп ҳолларда ўз атрофига қариндошлари, дўстлари, шогирдларини йиғиб олади. Давлат мактабларида қаттиқ қораланадиган бу иллатлар нима учун хусусий мактабларда оддий ҳол бўлиши керак? Ходимларни ишга олиш тартиби ҳақида ота-оналар олдида ижтимоий масъулият йўқ. Яна бир машҳур хронология: мактаб иши сал оёққа туриши билан таъсисчи ишдан ўзини четлатади, ўрнига ўзига қарашли битта "шолғом"ни директор этиб тайинлайди ва ўзи асосий вақтини саёҳатларда, дам олишларда ўтказади. Чунки "результат" бор, мактабга талаб катта, таълим бизнеси даромадли соҳа, хуллас, ҳаммаси бир қарашда – окей. Бундай мактаблар молиявий шаффофлик, очиқликка ўз рейтинги, обрўси учун ҳам амал қилиши керак, шунингдек, бериладиган чеклари қатъий солиқ реестрида турадиган чек бўлиши шарт.

📚 Кузатганларим. Математика ва адабиёт.

Математика ва адабиёт бир-биридан узоқ туюлса ҳам, аслида жуда яқинлик бор. Шунинг учун ҳам дунёнинг энг машҳур математиклари айни пайтда адабиётчи бўлишган. Масалан, Ибн Сино, Беруний, Хоразмий, Али Қушчи, Умар Ҳайём, Улуғбек, Ломоносов, Да Винчи ва ҳоказо. Чунки математика ва адабиёт битта нарса – абстракт тафаккур устига қурилган. Яъни киши ўзи кўрмаган, муқобили бўлмаган нарсани тасаввур қилади. Шу жиҳатдан мен фарзандимга хусусий мактабда ўқитилаётган адабиёт дарсини мунтазам кузатдим, аҳволни ўнглашга интилдим. Бироқ "Бухоро мактаби" номли Олмалиқдаги хусусий мактабдан фарзандларимни қайтариб олиб, қизиқишларига кўра, бирини Тошкент шаҳридаги хусусий мактабга, қизимни эса оддий давлат мактабига бердим. Бу – менинг танловим.

🫥 Хулоса

Бугун Тошкент вилоятида "Бухоро мактаби", "Қоракўл мактаби" деб номланган ўндан ортиқ таълим даргоҳлари бор. Илтимос, аввало, мактаб номини тўғри ёзинглар. Қолаверса, фарзандига юқори таълим беришга орзуманд халқимизга сифатли таълим беринглар. Боланинг олий ўқув юртига ўқишга кириши эмас, билимли кадр бўлиши муҳимроқ. Бугун меҳнат бозорида дипломли қоқбошлар жуда кўп. Ташкилотингизни непотизмдан тозаланг, молиявий шаффофликка интилинг. Илтимос. Ахир ниятингиз яхшику.

✍️ Беҳзод Қобулов,
журналист
.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Премьера

«МИЛЛИОН» ЖАМОАСИНИНГ ЯНГИ КОНЦЕРТ ДАСТУРИ

(851 Мб)

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️

Паркентда минг йиллик қабр ва муҳр топилди

“Кумушкон”даги йўл қурилиши давомида қадимий қабр топилди. Бу ерости дафн хонаси (катакомба) эканлиги аниқланган.

Шунингдек, мутахассислар бу ердан дафн буюмлари, темир қилич, бронза узук, сопол идиш ҳамда булла (муҳр) топишган.

Тахминларга кўра, ушбу қабр эрамизнинг I минг йиллигига тўғри келмоқда. Бундай қабрлар ўша даврдаги кўчманчи чорвадор аҳолига тааллуқли бўлган бўлиши мумкин.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

БЎЛАЖАК МАГИСТРАНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига қабул натижалари эълон қилинмоқда.

Талабгорлар натижаларни magistr.edu.uz электрон тизими орқали текшириши мумкин.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️

Ўқитувчилар учун тиббий кўрик бепул бўлди

Энди тиббий кўрикдан ўтиш харажатларини давлат тўлаб беради.

Узоқ кутилган қарор-а, нима дедингиз?😉

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Кредитлар

💰 Қарз. Охирги йилларда мамлакатимизда ҳам қарз бериш оммалашиб, банклар, нобанк ташкилотлар турли кўринишдаги, бир-бирини такрорламас таклифлар, жимжимадор номлар билан одамларга кредит ажратяпти ва бу жамиятимизда анчайин оммалашиб улгурди.

Қолаверса, исталган нарсангизни қарзга (бўлиб тўлаш) олиш имконини берувчи платформалар яратилди. Ён-верингизга қарасангиз, банклар олдида "тоза" бўлган одамлар бармоқ билан санарли. Қарздорлик ҳисси охир-оқибат одамларни чорасизликка, тушкунлик ва стрессга соляпти.

📝 Марказий банкнинг 2023 йиллик ҳисоботида келтирилишича, шу йилда банклар:
Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида — 251,4 трлн сўм,
Аҳоли учун — 148,2 трлн сўм,
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун эса 10 трлн сўм миқдорида кредитлар ажратган.

📎 Келтирилганидек, бир йилнинг ўзидаёқ фуқаролар банклардан 148 трлн сўм қарз бўляпти.

💠 Кўплаб давлатларда харидлар ва кундалик ижтимоий харажатлар учун бериладиган кредитларга нисбатан ижобий кўз билан қаралмайди.

🗣 Иқтисодчи Жуан Андреснинг айтишича, "... одамлар ўзлари эга бўлмаган нарсаларни олишни хоҳлаб, банкларга қайта-қайта мурожаат қилади. Натижада эса улар қарз ботқоғига ботиб кетмоқда".

Нима деб ўйлайсиз, банклар томонидан одамларга кредитлар ажратилиши уларнинг турмуш-тарзига қандай таъсир қиляпти? Сизнинг-чи, кредитингиз борми?


🎨 Рассом: Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️

Париждаги олимпиадада Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича олтин медални қўлга киритди. Бу Ўзбекистон ҳисобидаги илк олтин!

Ға-ла-бааа! Чемпион ва унинг турмуш ўртоғининг реакциясини кўринг! Кўзларимдан ёш чиқиб кетди...

Ғалаба муборак, Ўзбекистон!

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Бугун, 24 июль Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд топган кун.

Давлатимиз раҳбари 67 ёшни қаршиламоқда.

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, жаноб Президент!

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Ностальгия

Ортиқ Отажонов
"Кўнгил"

Кўнгил тугмача эмас,
Узилса қадаб қўйсанг...

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#даҳшат

Аммаси томонидан қийноқларга солинган 7 ёшли қиз вафот этди


Бўка туманида 1989 йилда туғилган аёл 7 ёшли жиянининг ҳаётига нуқта қўйди. Маълум бўлишича ёмғирли кунда қизча ташқарига чиқариб қўйилади, бу ҳам етмаганидек аммаси томонидан калтакланади.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Ота-оналар диққатига!

❗️Фарзандингиз ҳар хил (порнографик 18+) сайтларга кириб қолишидан хавотирдамисиз? Унда телефонда шу функцияларни ёқиб қўйинг.

Яқинларга ҳам улашинг

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

​​#Воқеа

🦆 АТИР СЕПАДИГАН ЎРДАК ҲАҚИДА ҲИКОЯ


Ҳар бир худбин эркак сингари мен ҳам ўзимни бип-бинойи ота ҳисоблайман.

Аммо, кунларнинг бирида кичкинам оиладан узилиброқ қолгани-ю, YouTube га тобе бўлаёзганини тушуниб қолдим. Кичкинтойлар учун мўлжалланган қизиқарли контентларни ютоқиб, кўз узмай томоша қилишни бошлабди, телефонни бировга бермайди, шуни кўраман-чи кўраман, дейди. Пешонам тиришди, ўйланиб қолдим.

Кейинроқ уйимизда у пайдо бўлди. У деганим, нуқул оёқ тагида ўралашиб юрадиган ўрдакча. Ўғлим синглисига деб олиб келибди. Исми Пипи. Хуллас, мана шу иркит ўрдакча оиламизда яшай бошлади ҳамки, Музайяна телефондан узилди. Пипига ғамхўрлик қиладиган, у билан ўйнайдиган одат чиқарди.

Энг аломатини айтайми, уйимизнинг танҳо маликаси, ҳеч бир иш қилмайдиган арзандамиз, кенжатойимиз ўша Музайяна иш қилишни ўрганди. Пипи гиламга "ўхшатиб" қўйса, ўзи кичкинагина белкурагини олиб келиб тозалайди, ўрдакчага жиддий танбеҳ беради, гаплашади. Ойиси ҳам бўш келмайди: "Агар ўрдагингни топ-тозалаб, чиройли олиб юрмасанг, даданг уни кўчага ҳайдаворади... " Ана кейин 3 яшар боланинг иркит ўрдакчага ғамхўрлигини кўринг!

Сирасини айтганда, ўрдакча иркит ҳам эмас экан. Уни фартук тақиб, бошига дўппи кийгазиб, белгиланган жойгагина ҳожатга чиқадиган қилиб тарбияласа бўларкан. Кенжатойимиз бу борада ажойиб мураббия чиқди-қўйди. Пипи ҳам бу меҳрибончиликни қадрига етади. Музайяна билан эргашиб юради, нима берса раҳмат дегандек бош ирғайди, энг даҳшати, чулчит тилда танбеҳ берса ерга қараб изза бўлган кўйи туради денг!

Мен буларни ҳаммасини кўрардим, доим ботқоқларда юрадиган паррандани уйимиздаги эркатойимнинг эркатойи бўлгани алланечук ғашимни келтирарди. Устига устак сувдан қўрқадиган ўрдакни биринчи кўришим. Бизнинг Пипи тоғорага тўлдириб қўйилган сувни кўриб, пилдираб Музайяна қизимнинг пинжига қочиб кетади. Гўё уйимизда қандайдир қизиқарли томоша, ёш томошабинлар учун спектакл қўйилаётгандек эди.

Ўрдакнинг атир сепгани ҳаммасидан ошиб тушди! Ўйлаб турибман, уйдан улоқтириб юбораймикан? Бир чеккаси, Пипининг чийиллаган овози-ю шўх-шодон қилиқларига ўрганиб қолдим. Музайяна ҳам телефон чуқулашни кескин камайтирди. Аммо, бир ўрдакчанинг атир сепиб, уйимда таманно билан юриши ҳам ғашга тегаяпти...

Беҳзод Қобулов.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Эслаб

ДАДАМНИНГ ДАФТАРИ

Оилада 7 фарзандмиз. Катта укам орамиздан энг тўполончиси эди, унинг шўхликлари чегара билмас, ерга урса кўкка сапчирди. Бир қарасанг розеткага сим тиқиб кўрар, бир қарасанг ишлаб турган радиони кавларди. Укамнинг бузғунчиликларини кўтаролмай радио ва телевизоримиз тез-тез устахонани зиёрат қилиб келарди.

Бир ёқда тинчгина юрган итнинг қулоғи кесилган, гулхан кўриш илинжида олов ёқилган, хуллас қилмаган безорилиги қолмаганди.

Дадам укамни тартибга чақириб кўп тергар, аммо урмасди. Ҳар гал "Билиб қўй, бола, мен индамай-индамай қўйяпман. Аммо ҳамма ишларинг дафтаримга ёзиляпти. Анча йиғилиб қолди. Бир куни очиб таъзирингни бераман", дерди.

Укам дадамнинг шу гапидан дарров ҳушёр тортар, бир неча кунга бўлса-да тартибли болага айланарди. Бу дафтар биз учун катта хавф эди. Негаки барчамизнинг исмимиз унга бир неча бор тиркалишга улгурганди. Кун келиб дафтар очилса, ҳаммаси учун бизни қақшатқич жазо кутарди назаримизда. Шу дафтар очилмаслигини, уни топиб йиртиб ташлашни жудаям истардик. Бир неча марта сездирмасдан излаб ҳам кўрдик, аммо дадам уни қаерда сақлаши, унга қачон ёзиб улгуришини ҳеч ҳам билолмадик...

Йиллар ўтди. Дафтар ҳеч қачон очилмади. Энди билсам, у умуман бўлмаган, бу дадам раҳматлининг фарзанд тарбиясидаги ўзига хос усули экан...

✍️Дилшода АННАЕВА.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Туйғу

Беморлар,
Сиз бемор эмассиз,
Фақат қачондир,
кимгадир
айтолмай қолгансиз
қувончингизни,
меҳрингизни,
севгингизни...

✍️ Йўлдош ЭШБЕК


🖼 Образда:
Моҳларойим ва Мирзоозод Мирзонематовлар.

6 июль — "Жаҳон кардиологлар куни"га бағишланади.


Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

✏️✏️✏️

UzAuto Motors бугун соат 10:00 дан бошлаб Кобальт автомашиналари учун шартнома беришни бошлади.
 
Маълум бўлишича, компания тўловларни вақтида амалга оширмаган харидорлар билан шартномаларни бекор қилган.
 
@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов вафот этди

Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Халқаро_ҳаёт

ПУТИН ҲИБСГА ОЛИНАДИМИ?


📣 Россия президенти Владимир Путин Ухнаагийн Хурелсухнинг таклифига биноан 3 сентябрь куни Мўғулистонга ташриф буюради.

Халқаро жиноий суд 2023 йил март ойида Путинни юзлаб болаларни Украинадан ноқонуний равишда депортация қилишда айблаб, ҳибсга олишга ордер берган. Рим статутини ратификация қилган давлатлар Путин уларнинг ҳудудига қадам босса, ҳибсга олишга мажбур.

📌 Мўғулистон 2000 йилда Рим статутини имзолаган ва 2002 йилда уни ратификация қилган.


Халқаро жиноят суди қанақа суд?

Халқаро жиноят суди мустақил, доимий суд органи бўлиб, 1998 йил 17 июлда Италия пойтахтида бўлиб ўтган конференцияда имзоланган Рим статутига мувофиқ ташкил этилган. Унинг ваколати Рим статути кучга кирган 2002 йил 1 июлдан кейин содир этилган барча энг оғир халқаро жиноятларга тааллуқлидир. Суднинг юрисдикцияси геноцид, инсониятга қарши жиноятлар ва уруш жиноятлари билан чекланган.

Рим статутини ратификация қилган исталган мамлакат уларнинг ҳудудида бўлган ҳар қандай ХЖС томонидан қидирилаётган одамни ҳибсга олиши шарт.

Нечта россиялик ҳисбга олиниши керак?

Ҳозиргача Халқаро жиноий суд ҳарбий жиноятларда айбланган 6 нафар россиялик – Президент Владимир Путин, Россия болалар омбудсмани Мария Львова-Белова, Аэрокосмик кучларининг қўмондони Сергей Кобилаш, Қора денгиз флоти қўмондони Виктор Соколов, Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов, собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгуни ҳибсга олиш учун ордер берган.

Мўғулистон президенти нима қилади?

Мўғулистон ҳукумати ҳозир қийин вазиятда. Уларнинг олдида икки йўл — ё ордерга кўра Путинни ҳибсга олиш ёки Россия билан можарога бормаслик учун Халқаро жиноят судидан чиқиш турибди. Мўғулистон Президентининг шахсан таклиф қилганига қараганда Ухнаагийн Хурелсухнинг ўз режаси бор. Бу нималигини эса яқин орада билиб оламиз.

Сизнингча, Мўғулистон томон қандай йўл тутади?


Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Ташаббус

🎉 БОЛАГА КИТОБ БЕРГАНЛАР, ОМОН БЎЛИНГ!

📚 "ASIA ALLIANCE BANK" томонидан йигит-қизларга – бўлажак даҳоларга "Даҳонинг болалиги" китоби ҳомийлик асосида етказиб берилди.

📌 Ушбу хайрли ишга бош қўшиш истагидаги маърифат ҳомийларининг сафи кундан кунга ортиб бормоқда. Бу қувонарли ҳол, албатта. Нима бўлганда ҳам биз юз йил олдин миллат болаларини ўқитайлик, деб пулини ўзи емаса ҳам ёшларга тутган жадидларнинг авлодимиз-да.

Китобни "Asaxiy books"га буюртма бериш орқали топишингиз мумкин:👇👇
https://asaxiy.uz/product/dahoning-bolaligi

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Павел Дуров судга олиб келинди

Телеграм мессенжери асосчиси ва раҳбари Павел Дуров 24 августда Париждаги аэропортда Франция полицияси томонидан ҳибсга олинганди.

Дуров телеграмда модерациянинг йўқлиги, ушбу тармоқда содир бўлаётган ноқонуний ҳаракатлар, жумладан, гиёҳванд моддаларни тарқатиш, болалар порнографияси, фирибгарлик ва Кремл фойдасига жосуслик қилиш каби бир қатор жиноятларда айбланмоқда. Булар исботланса, у 20 йилгача қамалиши мумкин.

Франция прокуратураси чоршанба куни кечқурун Дуров билан боғлиқ вазият бўйича баёнот беришни режалаштирмоқда.

Маълумот учун: Франция ҳукумати томонидан Павел Дуровнинг акаси Николай Дуровга ҳам қидирув эълон қилинган.


Николай Дуров укаси Павелдан фарқли ўлароқ, оммавий ахборот воситаларида кам кўринади. Николай Телеграмнинг асосига айланган шифрлаш протоколини ишлаб чиққан.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Премьера

АВАЗ ОХУН - «10 ЙИЛЛИК ЮБИЛЕЙ» НОМЛИ КОНЦЕРТ ДАСТУРИ

Мароқли ҳордиқ тилаймиз!

(979 Мб)

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Тошкент вилоятида профилактика инспектори хотини ва чақалоғини қурол билан отиб, ўз жонига қасд қилди

Фожиа 6 август куни тунда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида содир бўлган.
Профилактика инспектори хизмат қуроли билан турмуш ўртоғи ва 7 ойлик чақалоғини отиб ташлаган. Шундан сўнг у ўзини ҳам отиб ташлаган.

Ҳозирда ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Сайлов куни аниқ бўлди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтади.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Анабўлмаса

Эшитдингларми, ҳақорат қилган одам уйидан туриб, тармоқда ҳақорат қилсаям, бу жамоат жойида қилинган ҳақорат ҳисобланмас экан.

Ҳақоратни диспозициясида қамоқ йўқ экан, жазоси фақат жарима экан. Унда аввалроқ вилоятликларни ҳақоратлаган қизга қандай қилиб 15 сутка қамоқ берилганди?

Ишлам калламай қолди😳

Муҳтарам Қози почча, бир нарсага ҳайронман,да сизлар нима қилсанглар ҳам қонунга тўғри келаверади-а😊


@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

❗️❗️❗️🚨🚨🚨

Тошкент тумани ҳокими ишдан олинади

🌐 Президент Шавкат Мирзиёев фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйган 28 та туман-шаҳар ҳокимига нисбатан интизомий жазо чораларини кўриш ва бир қатор ҳокимларни ишдан олиш бўйича Бош вазир Абдулла Ариповнинг таклифини қўллаб-қувватлади.

❗️ Вазифасидан озод қилинганлар орасида Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов Бакиевич ҳам бор.

Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Назар

АҚШдаги суиқасдга давлат раҳбарлари қандай муносабат билдирмоқда?

⚡️Бугун Пенсильванияда АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга суиқасд уюштирилди. Трамп қулоғидан жароҳат олган. Отишмани Томас Метю Крукс исмли шахс амалга оширгани айтилмоқда.

Турли давлат ва ҳукумат раҳбарлари ушбу ҳолатга ўз муносабатларини билдиришмоқда.

📌Шавкат Мирзиёев (Ўзбекистон), Мигель Диас-Канель (Куба), Режеп Таййип Эрдўғон (Туркия), Биньямин Нетаньяху (Исроил), Нарендра Моди (Ҳиндистон), Антониу Гутерриш (БМТ),  Қосим-Жўмарт Тўқаев {Қозоғистон), Александр Вучич (Сербия), Илҳом Алиев (Озарбайжон), Олаф Шольц (Германия), Майя Санду (Молдавия) суиқасдни кескин қоралади;

📌Луис Инасиу Лула да Силва (Бразилия) ва Джастин Трюдо (Канада) Трампга нисбатан қилинган ҳаракатни қабул қилиб бўлмайдиган ҳодиса деб атади;

📌Виктор Орбан (Венгрия), Джоржа Мелони (Италия) Трампни қўллаб-қувватлашини билдирди;

📌Хавьер Милей (Аргентина) суиқасдни демократияга ҳужум деб атади;

📌Си Цзиньпин (Хитой) содир бўлган ҳолат юзасидан Трампга ҳамдардлик билдирди;

📌Фумио Кисида (Япония), Сеттха Тхависин (Тайланд), Эммануэль Макрон (Франция), Ираклий Кобахидзе (Грузия) Трампга тезроқ соғайиб кетишини тилади.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Зиёли_минбари

ЎЛИМ ЖАЗОСИНИ ТИКЛАШ КЕРАК ДЕГАНЛАРГА КОНСТИТУЦИЯ КИТОБИНИ СОВҒА ҚИЛИШ КЕРАК

❗️ Бегуноҳ гўдакнинг умрига зомин бўлган кимсаларнинг яшашга ҳаққи йўқ, дея билдирилган иддао “ўлим жазосини тиклаш керак”, дегандек гап.

❗️ Бир қарашда адолатли ва мақбул ечимдек кўринадиган ушбу таклифга мутлақо қўшилмайман.

Сабаби:

Биринчидан, ўлим жазоси эҳтимолий нохолис ўтказилган тергов ёки нотўғри чиқарилган ҳукм таъсирида жазоланган бегуноҳ инсоннинг ҳаёти бутунлай йўқотилишига олиб келиши мумкин.

Иккинчидан, ўлим жазоси жиноятчилик даражасига таъсир кўрсатмайди.

⚡️ Жиноятлардан тийиб турадиган самарали воситалардан бири жазонинг шафқатсизлигида эмас, муқаррарлигида намоён бўлади.

Қолаверса, ўзга бир инсоннинг умрига нуқта қўйишга сабабчи бўлган қотилга ўлим жазосини берсак,  ўша ваҳший кимсадан фарқимиз қолмайди.

☝️ Давлат ўзи бермаган ҳаётни олишга ҳаққи йўқ, деб ўйлайман. Яшаш бу табиий ҳуқуқ – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев.

Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️

Ўзбекистонда сув учун лимит ўрнатилиб, тарифлар табақалаштириладими?


@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

✏️✏️✏️

Абитуриентларга рухсатномалар бериш бошланди

2024-2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.

“Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олиш мумкин.

Барчага омад ёр бўлсин!😊

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

✏️✏️✏️✏️

Фирибгарлар “банк ходими” бўлиб қўнғироқ қилишмоқда...

Ички ишлар бош бошқармаси огоҳликка чақиради!

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Обҳаво

🗓 5 ИЮЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

Бугун кундузи Тошкент вилояти бўйича ёғингарчилик кутилмайди, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 32-37°.

#Валюталаркурси

🇺🇸 1 доллар
Сотиб олиш: 12590 сўм
Сотиш: 12650 сўм


🇷🇺 1 рубл
Сотиб олиш: 135 сўм
Сотиш: 150 сўм


@oltin_voha

Читать полностью…
Подписаться на канал