✏️✏️✏️
Энди камералар фақат симёғочларга эмас, велосипедларга ҳам ўрнатиляпти.
Шопир акаларга жўнатмб қўямиз.
@oltin_voha
Онасини йиғлаганини кўриб, йиғлаб юборди
Бизга қанчалик кучли бўлиб кўринмасин, ҳар бир одамда онасига бўлган беғубор гўдак қалб яшайди.
Негадир бу йил Роналду бошқача кўриняпти, кўпроқ ҳиссиётлар қуршовида қолгандек, ёши балки ўз сўзини айтаётгандир. Ўйинчи сифатида кимларгадир ёқмас лекин майдон ташқарисидаги одамийлик томондан жуда ўрнакли инсон.
@oltin_voha
#Диққат
Тунги вақтда фуқароларнинг осойишталигини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Тунги вақтда — сутканинг соат 23:00 дан 06:00 гача бўлган вақт оралиғида, шунингдек дам олиш кунлари ва қонунчилик билан белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари соат 22:00 дан 09:00 гача вақт оралиғида — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда.
Бунга кўра, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Амалда мазкур ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдори фуқароларга – 113 минг сўм, мансабдор шахсларга эса 113 минг сўмдан 226 минг сўмгача бўлган миқдорни ташкил этади.
@oltin_voha
#ностальгия
Тоҳир Содиқов
«Хаёлим сенда»
Умримда биринчи бор.., эсингдами? Ўшанда масъум қизалоқ эдинг. Ўшанда орзулари осмон бир йигит эдим.
Аммо, нима қилиб қўйди бу йиллар?.. Омонмисан? Қаерлардасан, азиз севгилим...
Шуни билки, сен қаерда ва қай ҳолатда бўлма, мен умрим қўшиғига айланган сўзларни такрорлашдан толмайман: «Хаёлим сенда...»
_____
Бугун севимли санъаткоримиз Тоҳир Содиқов таваллуд топган кун.
@oltin_voha
#эшитдингизми
Диққат! Магистратурага қабул бошланди!
Давлат олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликларига онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди.
2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни magistr.edu.uz платформаси орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Магистратура мутахассисликларига танловларда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.
@oltin_voha
#эълон
ОҲАНГАРОН ШАҲРИДА ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ!
Ислом Каримов номидаги давлат техника университети Олмалиқ филиали олд қисмида Д-530 ммли темир сув қувури маънан эскириб, носоз ҳолга келганлиги сабабли сув қувурини мукаммал таъмирлаш мақсадида, Оҳангарон шаҳар худудида 02.07.2024 йил соат 01:00 дан ишлар якунига етгунга қадар ичимлик сув таъминоти тўхтатилади.
@oltin_voha
#Обҳаво
🗓 1 ИЮЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
Бугун кундузи Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 30-35°.
#Валюталаркурси
🇺🇸 1 доллар
Сотиб олиш: 12550 сўм
Сотиш: 12610 сўм
🇷🇺 1 рубл
Сотиб олиш: 130 сўм
Сотиш: 150 сўм
@oltin_voha
#Премьера
"МЕН ЁШЛИКМАН" | "ЁШЛАР КУНДАЛИГИ" ДАН МАХСУС ҚЎШИҚ ВА КЛИП ПРЕМЬЕРАСИ
@oltin_voha
#Обҳаво
🗓 29 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
Бугун кундузи Тошкент вилояти бўйича ёғингарчилик кутилмайди, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 41-42° гача бўлади.
#Валюталаркурси
🇺🇸 1 доллар
Сотиб олиш: 12550 сўм
Сотиш: 12610 сўм
🇷🇺 1 рубл
Сотиб олиш: 130 сўм
Сотиш: 150 сўм
@oltin_voha
❗️❗️❗️
Ёшларни қандай янгиликлар кутмоқда?
➖ Янги ўқув йилидан олийгоҳлар қошидаги жами 73 та академик лицейда тажриба тарзида “Халқаро бакалавриат” ва “A-level” дастурлари жорий қилинади;
➖ Ногиронлиги бўлган ёшларга чет тилидан имтиҳон топшириш енгиллашади;
➖ Oлийгоҳларнинг биринчи ва иккинчи курсларидаги фанлар техникумлар билан уйғунлашади;
➖ Олийгоҳ, вазирлик ва корхоналарга тегишли лабораторияларнинг ягона онлайн платформаси яратилади;
➖ IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшларга IT парк резиденти мақоми берилади.
➖ Ҳар бир вилоятда 2 тадан туманда Ёшлар кооперацияси ташкил қилинади, уларга керакли техника, ускуналар ва уруғлик етказиб берилади.
Айни пайтда Президент раҳбарлигида бўлиб ўтаётган видеоселектордан.
@oltin_voha
#тезкор
Товуқ гўшти нархи қимматлаши мумкин
2024 йил 1 июлдан парранда гўштини экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинади.
2024 йил 1 октябрдан янги сўйилган, совутилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлари (бутун гўшт, қанот, бел, бўйин, окорочок, голен, сон, қийма ва тери) Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда белгиланган божхона божи бўйича берилган имтиёз бекор қилинади.
@oltin_voha
#Матбуот_ва_ОАВ_ходимлари_куни
✊ РЎЙХАТЛАРДА ЙЎҚ ЭДИ НОМИ: ҲОРМАНГ, АЗИЗ ҲАЙДОВЧИЛАР!
🤔 Бизнинг қаҳрамонлар бир қарашда журналистикага алоқаси йўқ одамларга ўхшайди. Аммо улар бўлмаса, журналистларимиз пиёда қолиб кетади.
⁉️ Ахир, газета-журнал вақтида тарқатилмаса, журналистлар воқеа жойига тезкор равишда етиб бормаса нима бўлади? Ҳаммаси расво бўлади-да.
Бугун - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
💐 Фурсатдан фойдаланиб, ўз вазифасини сидқидилдан адо этаётган барча журналист ва блогерларни, ношир ва муҳаррирларни, таржимон ва саҳифаловчи-дизайнерларни, фотограф, режиссёр ва операторларни бугунги касб байрами билан муборакбод этамиз. Қаламингиз ҳамиша ўткир бўлсин!
🤝 Масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда барчангизга янги ютуқ ва омадлар ёр бўлсин!
@oltin_voha
❗️❗️❗️
❌ ҚАБУЛ ЖАРАЁНИ ЯКУНЛАНДИ
Кеча абитуриентларни рўйхатга олиш якунланди. БМБ Агентлиги берган маълумотга кўра, 894 минг 279 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Шундан:
📉Жорий йил битирувчилари — 410 минг 334 нафар;
аввалги йиллар битирувчилари — 483 минг 945 нафар.
Абитуриентларнинг гендер таркиби бўйича тақсимоти:
эркаклар — 431 минг 806 нафар;
аёллар — 462 минг 473 нафар.
Йиллар кесимида абтуриентлар сони (охирги 6 йил):
2019 йил — 1 млн 66 минг 925 нафар;
2020 йил — 1 млн 484 минг 85 нафар;
2021 йил — 948 минг 211 нафар;
2022 йил — 1 млн 214 минг 232 нафар;
2023 йил — 1 млн 18 минг 7 нафар;
2024 йил — 894 минг 279 нафар.
@oltin_voha
#Обҳаво
🗓 26 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
Бугун кундузи Тошкент вилояти бўйича ёғингарчилик кутилмайди, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 34-39° гача бўлади.
#Валюталаркурси
🇺🇸 1 доллар
Сотиб олиш: 12580 сўм
Сотиш: 12640 сўм
🇷🇺 1 рубл
Сотиб олиш: 125 сўм
Сотиш: 150 сўм
@oltin_voha
#Обҳаво
🗓 3 ИЮЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
Бугун кундузи Тошкент вилояти бўйича ёғингарчилик кутилмайди, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 32-37°.
#Валюталаркурси
🇺🇸 1 доллар
Сотиб олиш: 12560 сўм
Сотиш: 12620 сўм
🇷🇺 1 рубл
Сотиб олиш: 135 сўм
Сотиш: 155 сўм
@oltin_voha
#Анабўлмаса
Айни дамда Ўзбекистонда "бизнес+" такси чақирсангиз...
Бир нарсага ҳайрон қоласан, биз иссиқ кўрмаган халқмизми? Буни қандай аташ керак?
@oltin_voha
#Обҳаво
🗓 2 ИЮЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
Бугун кундузи Тошкент вилояти бўйича ёғингарчилик кутилмайди, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 30-35°.
#Валюталаркурси
🇺🇸 1 доллар
Сотиб олиш: 12570 сўм
Сотиш: 12630 сўм
🇷🇺 1 рубл
Сотиб олиш: 130 сўм
Сотиш: 155 сўм
@oltin_voha
#Диққат
1 сентябрдан талабалар, магистрлар ҳамда докторантлар учун стипендия оширилади.
Бакалавриат талабалари стипендияси 20 фоизга оширилади.
@oltin_voha
#Мулоҳаза_учун
Бир куни вафот этасиз. Ўша кун оилангиздаги инсонлардан бошқа барча инсонлар учун оддий кундек кун бўлади. Одамлар ўз ташвишлари, ўйлари ва хаёллари билан яна яшашда давом этадилар.
Орадан бир ой ўтгач эса оилангиздагилар ҳам бунга кўникишади, сиз йўқлигингиз энди оддий ҳолга айланади, яна ҳамма ўз ишлари, ташвишлари билан кун кечира бошлайди.
Шунинг учун жамият мен ҳақимда нима ўйлайди, одамлар нима дейди, қўшнилар, қуда-анданинг олдида нима деган одам бўлдим деган гапларни унутинг. Ўз ҳаётингиз билан яшанг, яшагандаям ҳаётдан завқланиб яшанг. Қолгани бекор.
@oltin_voha
#Биласизми
Маиший чиқиндилар вақтида олиб кетилмаса тўлов миқдорини қайта ҳисоблатиш мумкин.
Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги чиқинди тўплаш шохобчаларидан — бир кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан эса “сигнал” усулида — уч кунда бир маротабани ташкил қилади.
@oltin_voha
#Ёшлар_кунида_ёшларга_туҳфа
Ҳар бир ўзбек боласининг қалбида бир даҳо ухлаб ётади. Уни уйғота олсак, дунёлар ўзгаради.
«Даҳонинг болалиги» номли китоб чоп этилди. Бу китобни болаларга атадик. Бугуннинг ҳардамхаёл болаларига даҳолик надир, даҳолар кимдир - ихчам ракурсда уқтиришга интилдик. Жамоавий меҳнат ва яхши ниятнинг маҳсули бу китоб. Тез орада сотувга чиқарилади.
Китоб устида меҳнат қилган жамоага раҳмат!
Беҳзод Қобулов.
@oltin_voha
#Кайфият
💠 Ўғилларнинг ютуғи ортида дадаларнинг меҳнати ётади.
😇 Mуҳаммадали Эшонқулов Президентимиз ишончи билан аввало отасини қутлади.
#тезкор
Хотин-қизлар ўқисин!
➖ Эндиликда оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилади. Улар ишга жойлашиб, оёққа туриб олгунга қадар, ушбу уйларда 3 йил давомида бепул яшаши мумкин бўлади.
➖ Соғлиги туфайли ишга қатнай олмайдиган қизларнинг яшаб турган хонадонида масофавий иш билан таъминлаш чоралари кўрилади.
➖ Уч ёшгача фарзанди бор талаба-қизларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади.
Президент раҳбарлигидаги видеоселектордан.
@oltin_voha
#Иқтибос
Дарвин таълимоти нотўғри. Одам маймундан эмас, маймун одамдан тарқаган. Оёғи ердан узилмаганлар одам бўлиб қолган. Оёғи ердан узилганлар эса маймун бўлиб дарахтга чиқиб кетган... Бу жараён ҳамон давом этмоқда...
Ўткир Ҳошимов ("Дафтар ҳошиясидаги битиклар"дан)
@oltin_voha
#Обҳаво
🗓 28 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
Бугун кундузи Тошкент вилояти бўйича ёғингарчилик кутилмайди, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 40-41° гача бўлади.
#Валюталаркурси
🇺🇸 1 доллар
Сотиб олиш: 12560 сўм
Сотиш: 12620 сўм
🇷🇺 1 рубл
Сотиб олиш: 130 сўм
Сотиш: 150 сўм
@oltin_voha
✏️✏️✏️
Тест синовлари 14 июлдан бошланади, мандат 22 августга қадар эълон қилинади
📌 2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2024 йил 14 июлдан 28 июль кунига қадар ўтказилиши режалаштирилган.📖 Имтиҳонлар 28 июлда якунланади ҳамда 30 июлдан бошлаб 15 кун йўналиш танлаш имконияти яратилади.
#Обҳаво
🗓 27 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
Бугун кундузи Тошкент вилояти бўйича ёғингарчилик кутилмайди, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 34-39° гача бўлади.
#Валюталаркурси
🇺🇸 1 доллар
Сотиб олиш: 12560 сўм
Сотиш: 12620 сўм
🇷🇺 1 рубл
Сотиб олиш: 130 сўм
Сотиш: 150 сўм
@oltin_voha
ДИҚҚАТ, ОҲАНГАРОНДА УЧ КУНГА ГАЗ ЎЧИРИЛАДИ!
2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини олиб бориш, юқори ва ўрта босим газ қувурларида босим остида синов ишларини олиб борилиши муносабати билан Оҳангарон шаҳрининг барча МФЙ ларида 2024 йил 26 июн соат 08-00 дан 28 июн соат 18-00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
@oltin_voha
#Абитуриентлар_учун
ОТМга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади
Бу ҳақда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов маълум қилди.
Жорий йилда барча йўналишлар учун минимал ўтиш бали оширилади, энди аввалгидек 56,7 балл билан ўқишга кириш имкони бўлмайди.
Кейинги йилда эса ўтиш бали янада оширилади.
Жорий йилги, яъни 2024-2025 ўқув йили учун ўтиш баллари:
➖ соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 75,6 балл;
➖ бошқа йўналишлар учун – 66,5 балл этиб белгиланади.
Келаси йили, яъни 2025-2026- ўқув йили учун ўтиш баллари:
➖соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл;
➖ бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади.
@oltin_voha