#ностальгия
Оғабек Собиров
"Озми"
Бугун Хоразм булбули - Оғабек Собиров туғилган кун.
Куйла, Оғабек! Торингни нозик пардаларда сайрат, улуғ созанда!
Бу қўшиқ зимнидаги моҳият ҳаммамизга таниш. Турфа кунларингда турли тусланадиган дўсти "содиқлар" ҳақида бу қўшиқ. Афсуски, ундай тоифа ҳамиша бўлган, бўлади.
Санъат - сеҳрли бир олам. Хоссатан, Оғабек куйлаганда, унинг ўктам ва ширали, довудий овози кишини уйғоқ ҳисларга, улуғ туйғуларга ошино қилади.
Ва яна Оғабек соз устаси, шунингдек, унинг жамоасида ўзбекнинг энг моҳир созандалари жам бўлган. Қўшиқ ва оҳанг уйғун бўлса, асабларингиз ором оладиган, юракка қувват берадиган мумтоз қўшиқ бино бўлади.
Сиз, эй, ғолиблар, эй, мағлублар, шодонлар-у нолонлар, севгисидан тонганлар, оташида ёнганлар, қўйинг, дунё ташвишларига қўл силтанг. Юринг, қалбни толиқтирган ўйлардан тониб, санъатга кетамиз.
Тингланг, ҳақиқий санъатдан баҳра олинг...
@oltin_voha
#Обҳаво
🗓 24 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
Бугун кундузи Тошкент вилояти бўйича ёғингарчилик кутилмайди, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 34-39°, шимолда, жанубда 41° гача бўлади.
#Валюталаркурси
🇺🇸 1 доллар
Сотиб олиш: 12610 сўм
Сотиш: 12660 сўм
🇷🇺 1 рубл
Сотиб олиш: 130 сўм
Сотиш: 150 сўм
@oltin_voha
#Обҳаво
🗓 23 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
Бугун кундузи Тошкент вилояти бўйича ёғингарчилик кутилмайди, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 34-39°, шимолда, жанубда 41° гача бўлади.
#Валюталаркурси
🇺🇸 1 доллар
Сотиб олиш: 12610 сўм
Сотиш: 12660 сўм
🇷🇺 1 рубл
Сотиб олиш: 130 сўм
Сотиш: 150 сўм
@oltin_voha
#тезкор
Қозоғистон. Остонадаги осмонўпар бино ёнмоқда.
Воқеа жойида тезкор штаб ташкил этилиб, қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
@oltin_voha
#Шундайлар_ҳам_бор
“Учар куёв”нинг 68 та жаримасини қайнота тўлашига тўғри келди
Андижонлик М.А. аёлининг номида бўлган “Lacetti” автомашинасини бошқариб, йўлларда ҳаракатланиш тезлигини мунтазам равишда меъёридан ошириб келган. Натижада 68 маротаба маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ва унга нисбатан 28 млн. сўм ундирилиши белгиланган.
Қарздорлик тўланавермагач автомашина жарима майдонига олиб кириб қўйилган.
М.А. нинг қайнотаси куёвининг 68 та жаримасини тўлаб, машинани жарима майдонидан олиб чиққан.
"Учар куёв", буёғига оҳиста юринг! Ҳа "эркак", "эркак"...😐👎
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️
1941 ЙИЛ. 22 ИЮНЬ. ТОНГОТАР
Уларни отишди тонг палласида…
Отасин қўлини ушлаган гўдак
Милтиқларга қараб секин сўради,
Сўради: "Ўқ тегса оғрирми, дада?"
Унинг овозини босди гулдурак…
Баҳорда жарликни қоплар ўт-ўлан,
Ўтлар узра сузиб ўтар оқ булут
Ва шунда бир чечак аччиқ дард билан
Тинмасдан шивирлар: "Оғриркан, дада!"
✍ Хуршид Даврон
@oltin_voha
#Кўзгу
Ҳозирги замоннинг аччиқ ҳақиқати
Ривожланиш яхши, аммо ҳар нарсада меъёр бўлгани ундан ҳам яхши. Кўринг, мулоҳаза қилинг.
@oltin_voha
#Обҳаво
🗓 21 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
Бугун кундузи Тошкент вилояти бўйича ёғингарчилик кутилмайди, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 34-39°, шимолда, жанубда 41° гача бўлади.
#Валюталаркурси
🇺🇸 1 доллар
Сотиб олиш: 12620 сўм
Сотиш: 12680 сўм
🇷🇺 1 рубл
Сотиб олиш: 138 сўм
Сотиш: 160 сўм
@oltin_voha
ℹ️ℹ️ℹ️📸
Эртага соат 10:00 да 25 минг дона Chevrolet Cobalt автомобилининг 2024 йилги ишлаб чиқариш ҳажми учун онлайн контрактация очилади. Автомобилларни харид қилиш учун шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкин.
@oltin_voha
#Муҳокама_учун_мавзу
ФОҲИШАНИНГ МИЛЛАТИ БЎЛМАЙДИ
⚡️"Канн"да ғолиб чиққан фильм ғуруримизга тегди. Демак, ориятимиз, миллий ғуруримиз ҳали ўлмаган! У бор. Бу яхши!
❔Фақат бир нарсани тушунолмаяпман. “Анора”га нисбатан бирдан уйғониб кетган миллий ғуруримиз нега экранни эгаллаб олган сериалларга нисбатан ишламаяпти?!
1. Қўшниси билан дон олишиб юрган келин.
2. Эрининг дўсти билан ётиб юрадиган хотин.
3. Келини билан юрадиган қайнота.
4. Қайнонаси билан севишадиган куёв.
5. Акасининг хотинини йўлдан урадиган ука.
6. Қайнукасига кўзини сузган келинойи...
#Обҳаво
🗓 19 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
Бугун кундузи Тошкент вилояти бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 40°– 41° бўлади.
#Валюталаркурси
🇺🇸 1 доллар
Сотиб олиш: 12600 сўм
Сотиш: 12660 сўм
🇷🇺 1 рубл
Сотиб олиш: 130 сўм
Сотиш: 145 сўм
@oltin_voha
Тошкентдан Бўстонлиққача бўлган йўлда янги туннел очилди
Тошкентда Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4R12 автомобил йўли кесишмасида янги туннел очилди. Энди Чорвоқ сув омбори томон кетаётган ҳайдовчилар чорраҳада тўхтаб туриши шарт эмас.
@oltin_voha
Ўзбекистонда аномал иссиқ қачондан бошланади?
Июль ва август ойларида бўлиши кутилаётган об-ҳаво прогнози очиқланди.
👉Батафсил
@oltin_voha
#Обҳаво
🗓 17 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
Бугун кундузи Тошкент вилояти бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 40-41° бўлади.
#Валюталаркурси
🇺🇸 1 доллар
Сотиб олиш: 12600 сўм
Сотиш: 12660 сўм
🇷🇺 1 рубл
Сотиб олиш: 130 сўм
Сотиш: 145 сўм
@oltin_voha
✏️✏️✏️
🤩Бутун шаҳарчада МЕГА АКЦИЯ экан!!!
⚡️Қорасув мебелчилар шаҳарчасида Қурбон ҳайити муносабати билан барча дўконлар ҳамма маҳсулотларга 10%дан 50%гача чегирмалар эълон қилишибди!
📍Манзил: Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Қорасув мебелчилар шаҳарчаси
📞70-204-00-01
📞93-536-30-00
🇺🇿 Ўзбекистонда илк бор Телеграм банки очилиши ва TON криптовалютаси савдо учун қонуний очиқ бўлиши мумкин
💎 Маълум қилинишича, Телеграм асосчиси Toncoin (TON) криптовалютасини қонунийлаштириш ва Wallet'га (Телеграм ҳамёнига) киришни очиш масаласини ҳал қилиш учун Ўзбекистонга учиб келган.
🗞 ОАВ хабарларига кўра, TON Ўзбекистондаги биринчи қонуний криптовалютага айланиши мумкин. Бундан ташқари, миллий тўлов тизимлари билан интеграциялашган мамлакатдаги биринчи Телеграм банки ҳақида эълон қилиниши кутилмоқда.
@oltin_voha
#Билиб_қўйган_яхши
❗️Телефонда кунига 3-4 соат гаплашиш бош мияда РАКни пайдо қилиши мумкин.
Яқинларни огоҳлантириб қўйинг!
@oltin_voha
#Кайфият
Хотин:
— Тўйдан кейин роҳат-фароғатда яшайсан дегандингизку!?
Эр:
— Маҳалламизни номи нима?
— Роҳат.
— Кўчамизни номи-чи?
— Фароғат.
— Ана кўрдингми, хотин, мен сени алдаганим йўқ😂
@oltin_voha
Зангиотада 10 ёшли бола поезд уриб юбориши оқибатида вафот этди
Марҳум велосипед ёрдамида поезд йўлини кесиб ўтмоқчи бўлган.
Зангиота туманидаги темир йўл ҳудудида 10 ёшли болани поезд уриб юборди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 июнь куни соат 09:30 атрофида "Ўзбекистон" бекатида хавфсизликни таъминлаш бўлинмаси хизмат телефонига Зангиота темир йўл кесишмасида Бекобод—Тошкент йўналишида ҳаракатланган электропоезд вояга етмаган болани уриб юборгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Дастлабки маълумотларга кўра, бола велосипед ёрдамида поезд йўлини кесиб ўтмоқчи бўлган. У олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ота-оналар, фарзандингизни назоратсиз қолдирманг!
@oltin_voha
#Билдириш
Ёшлар фестивалига марҳамат!
💠 Азиз Тошкент вилояти ёшлари, сизларни 22 июнь соат 19:00 да Нурафшон шаҳри марказий ўйингоҳидаги "Ёшлар куни" муносабати билан ўтказилаётган катта гала-концертга таклиф этамиз.
💫 Тадбирда машҳур эстрада юлдузлари "Божалар", Шохруххон, , "Дилими", "Беном", машҳур кулгу жамоалари ва яна кўплаб юлдуз санъаткорлар иштирок этишади.
📣 Музқаймоқ пати, шўх куй-қўшиқлар, болалар учун кўнгилочар аттракционлар, салют шоу ва энг асосийси ёшларбоп супер атмосфера айни шу ерда.
✔️ Нурафшонга "Ёшлар куни"га марҳамат. Кириш мутлақо бепул.
📍 Локация бу ерда.
Yoshlar kundaligi
Ўзбек бокс оламида янги жуфтлик!
Чинозлик чемпион йигит оҳангаронлик боксчи қизнинг қўлини сўради.
Ёшлар бахтли бўлсин!🤲🤲
@oltin_voha
Тошкент вилоятида 6 ёшли қизга уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган 60 ёшли эркак ушланди
Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома киритилди.
Болалар омбудсмани хабарига кўра, жорий йилнинг 11 июнь куни Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида яшовчи Э.Ҳ.нинг қўшниси 1964 йилда туғилган Ш.Ш. 2018 йилда туғилган қизи М.К.га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.
19 июнь куни Нурафшон шаҳар ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Ш.Ш.га Жиноят кодекси 129-моддаси 2-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ўтказилган терговга қадар текширув доирасида болага нисбатан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланди.
@oltin_voha
#Мулоҳаза_учун
Шарманда "Ҳамдампарастлар" ёхуд бугунимиз кўзгуда
Бизнинг таназзулимиз - ялтироқ кийинган отарчиларнинг ортидан югурганимизда, китоб билан илм-фан ортидан чопганимизда эди, бари бошқача бўларди...
Видео Оҳангарон шаҳрида ўтказилган Ёшлар фестивалида олинган.
@oltin_voha
#Обҳаво
🗓 20 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
Бугун кундузи Тошкент вилояти бўйича ёғингарчилик кутилмайди, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 34-39°, шимолда, жанубда 41° гача бўлади.
#Валюталаркурси
🇺🇸 1 доллар
Сотиб олиш: 12620 сўм
Сотиш: 12680 сўм
🇷🇺 1 рубл
Сотиб олиш: 145 сўм
Сотиш: 160 сўм
@oltin_voha
ℹ️ℹ️ℹ️📸
🔰 Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар БҲМнинг 25 бараваригача (8 млн 500 минг сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
@oltin_voha
#Эслаб
18 июнь - Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов таваллуд топган кун.
Бетакрор қўшиқлари билан ҳамон қалбларда яшаётган санъаткорнинг ижод намунасидан сизгаям илиндик.
_ _ _ _ _ _ _ _ _ _
Ошиқлар орзуси ўхшаш бўлармиш,
Тақдир бир-бирига туташ бўлармиш.
Кўнгилларда ўчмас оташ бўлармиш,
Аъло бўлар эмиш аҳду вафода,
Бизни ҳам севгувчи бордир дунёда...
Ажаб сирлар...
@oltin_voha
#Обҳаво
🗓 18 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
Бугун кундузи Тошкент вилояти бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 38-40° бўлади.
#Валюталаркурси
🇺🇸 1 доллар
Сотиб олиш: 12600 сўм
Сотиш: 12660 сўм
🇷🇺 1 рубл
Сотиб олиш: 130 сўм
Сотиш: 145 сўм
@oltin_voha
❗️❗️❗️
💧Ичимлик сувидан оқилона фойдаланмаслик жавобгарликга сабаб бўлиши мумкин!
Тарқатиб қўямиз!
@oltin_voha
#Тавсия
🌙 ҲАЙИТНИ АЗАГА
АЙЛАНТИРМАНГ!
✅ Қурбон ҳайити исломдаги икки байрамдан бири. Шундай экан, бу кунни турли аза-ю маъракалар билан ўтказиб юборманг.
❓Хўш, нима қилмоқ керак?
📨 Аввало одам ўзини ва атрофини поклайди. Янги ёки тоза кийимлар кийилади. Яқинлар байрам билан муборакбод этилади: оддий қўнғироқ ёки битта хабар ҳеч кимни ўлдирмайди.
📌 Аввал тириклар қадрланг. Мозорларга ҳайитдан кейин борилса ҳам у ердагилар ҳеч қаёққа кетиб қолмайди.
😀 Асосий эътибор – болаларга. Ҳайит ҳам Янги йил, Наврўз каби катта байрам. Уларга байрам кайфиятини беринг. Янги кийимлар, совғалар олиб беринг. Истироҳат боғларига олиб чиқинг. Тўй тўйдай бўлсин‑да.
ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!
😊 Юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, жумладан, сиз азизларни ҳамда сиз орқали оила аъзоларингизни муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимиздан самимий табриклаймиз!
🌙 Ушбу қутлуғ айёмда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилангизга файз-барака тилаб қоламиз. Қилажак эзгу дуоларингизнинг барчаси қабул бўлишига тилакдошмиз.
@oltin_voha