#кайфият
Бу қўйга "ОСКАР" бериш керак😅
Ҳатто у ҳам эртага ҳайитлигини биляпти😉
@oltin_voha
#Обҳаво
🗓15 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
Бугун кундузи Тошкент вилояти бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 32-37°, жанубда баъзи жойларда 40° гача бўлади.
#Валюталаркурси
🇺🇸 1 доллар
Сотиб олиш: 12600 сўм
Сотиш: 12660 сўм
🇷🇺 1 рубл
Сотиб олиш: 130 сўм
Сотиш: 145 сўм
@oltin_voha
❗️ Ҳурматли вилоятимиз аҳолиси ва меҳмонлари!
Жорий йилнинг 16 июнь куни масжидларда ўқиладиган Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида соат 00:00 дан 7.00 гача қуйидаги манзилларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланади.
⛔️ Тошкент тумани:
«Баҳор» МФЙ Ҳасанбой кўчаси,
«Файзобод» МФЙ Келес йўли кўчаси,
«Кўктерак» МФЙ Анорбоев кўчаси,
«Заҳ ариқ» МФЙ Бобур кўчаси,
«Олтинтепа» МФЙ Шифобахш сувлар.
⛔️ Чирчиқ шаҳри:
«Гулзор» МФЙ Эллик йиллик кўчаси,
«Ҳамза» МФЙ Заковат кўчаси,
«Маърифат» МФЙ Биллур кўчаси.
⛔️ Бўстонлиқ тумани:
«С.Раҳимов» МФЙ А.Икромов кўчаси,
«Товоқсой» МФЙ Паргос кўчаси,
«Чорбог» МФЙ Хўжакент кўчаси,
«Искандар» МФЙ Фурқат кўчалари.
⛔️ Паркент тумани:
«Бешкапа» МФЙ Тановар кўчаси,
«Марказий» МФЙ Паркент кўчаси,
«Чинорли» МФЙ Каттабоғ кўчаси,
«Бойқозон» МФЙ М.Юсупов.
⛔️ Юқори Чирчиқ тумани:
«Файзобод» МФЙ Тинчлик кўчаси,
«Иттифоқ» МФЙ Мустақиллик кўчаси,
«Қизилсой» МФЙ Буюк ипак йўли.
⛔️ Ангрен шаҳри:
«Боғисург» МФЙ Маърифат кўчаси.
⛔️ Олмалиқ шаҳри:
«Рамазон» МФЙ Ипак йўли кўчаси,
⛔️ Оҳангарон тумани:
«Ўзбекистон» МФЙ Мактаб кўчаси,
«Кўксарой» МФЙ Кўксарой кўчаси.
⛔️ Пискент тумани:
«Мўминобод» МФЙ Авлавия кўчаси,
⛔️ Нурафшон шаҳри:
«Оппоқ» МФЙ Тошкент кўчаси,
«Гулзор» МФЙ Охунбобоев кўчаси.
⛔️ Бекобод тумани:
«Бўстон» МФЙ Ал-Буҳорий кўчаси,
«Бобур» МФЙ Мустақиллик кўчаси.
⛔️ Бекобод шаҳри:
«Булоқ ариқ» МФЙ Истиқлол кўчаси,
«Муқумий» МФЙ Муқумий кўчаси.
⛔️ Оққўрғон тумани:
«Бирлик» МФЙ Ойбек кўчаси.
⛔️ Зангиота тумани:
«Эски қала»МФЙ Амир Темур кўчаси,
«Эшонгузар» МФЙ Мустақиллик кўчаси,
«Гулбог» МФЙ Амир Темур кўчаси,
«Абдужалилбоб» маҳалласи Амир Темур.
⛔️ Қуйичирчиқ тумани:
«Хўжа» МФЙ Нодирабегим кўчаси,
«Тинчлик» МФЙ Азимов кўчаси,
«Йилқичи» МФЙ Йилқичи кўчаси.
⛔️ Янгийўл шаҳари:
Ҳ.Алимжанов кўчаси,
Олтинобод кўчаси.
⛔️ Янгийўл тумани:
«Ёшлик» МФЙ Самарқанд кўчаси,
«Ғалаба» МФЙ Қорасув кўчаси.
⛔️ Чиноз тумани:
«Яхши ният» МФЙ Самарқанд кўчаси,
«Ҳўжа» МФЙ Оҳунбобоев кўчаси.
❗️Шу билан бир қаторда шароит тақозо этганда вилоятимиздаги бошқа кўчалар ҳам қисман ёпилиши мумкинлигини маълум қиламиз.
@oltin_voha
✏️✏️✏️
🤩Бутун шаҳарчада МЕГА АКЦИЯ экан!!!
⚡️Қорасув мебелчилар шаҳарчасида Қурбон ҳайити муносабати билан барча дўконлар ҳамма маҳсулотларга 10%дан 50%гача чегирмалар эълон қилишибди!
📍Манзил: Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Қорасув мебелчилар шаҳарчаси
📞70-204-00-01
📞93-536-30-00
#реклама
@oltin_voha
🚨🚨🚨
РОССИЯ ДОЛЛАРДАН ВОЗ КЕЧМОҚДА
🇨🇳 ХИТОЙ ЮАНИ РОССИЯНИНГ АСОСИЙ ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАСИГА АЙЛАНАДИ - Россия Марказий банкининг расмий баёноти
🇷🇺Россия ташқи савдо алоқаларини эндиликда Хитой юанида амалга оширади.
@oltin_voha
Тоғлар бағридаги марварид - Ангрен 78 ёшда!
Байрам муборак бўлсин, азиз ангренликлар!
@oltin_voha
ℹ️ℹ️ℹ️📸
❗️ Қурбон Ҳайити муносабати билан 16 июн, якшанба куни МЕТРО БЕПУЛ ЮРАДИ!
Ҳайит муносабати билан Тошкент метрополитени одатдагидан икки соат олдин, яъни, тонгги соат 03:00 дан иш бошлайди.
Шунингдек, бу кунда метрополитен соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
@oltin_voha
#Обҳаво
🗓 12 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
Бугун кундузи Тошкент вилояти бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 40-41° бўлади.
#Валюталаркурси
🇺🇸 1 доллар
Сотиб олиш: 12570 сўм
Сотиш: 12640 сўм
🇷🇺 1 рубл
Сотиб олиш: 100 сўм
Сотиш: 150 сўм
@oltin_voha
СУВ БАЛОСИДАН ЎЗИ АСРАСИН!
Кеча Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган “Ҳисорак ГЭС” УК бошқармасига қарашли “Ҳисорак” сув омбори тўғонидан сув отилиб чиққан.
Расмий маълумотларга кўра, сув отилиб чиқиш ҳолати тўғоннинг чап тарафидан қўшимча туннел очиш мақсадида олиб борилаган муҳандислик техник тадбирлари вақтида содир бўлган.
Кейинроқ сув сизиб чиқиш ҳолати бартараф этилгани ҳақида расмий маълумот берилган бўлса-да, айрим аҳоли вакиллари уйларини ташлаб чиқишни бошлаган. Айтишларича, бугун эрталабдан "Тахтиқорача" довонида катта тирбандлик юзага келган.
Бундан "Сардоба" сув омборидаги тошқин талафотларини ҳали юраклардан ўчмаганини кўриш мумкин.
Маълумот учун: мазкур сув омбори 1983-88 йилларда Қашқадарёнинг ирмоғи бўлган Оқсув дарёси ўзанида барпо этилган. Умумий ҳажми 170 млн. м/3.
@oltin_voha
#Обҳаво
🗓 11 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
Бугун кундузи Тошкент вилояти бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 40-41° бўлади.
#Валюталаркурси
🇺🇸 1 доллар
Сотиб олиш: 12610 сўм
Сотиш: 12670 сўм
🇷🇺 1 рубл
Сотиб олиш: 100 сўм
Сотиш: 150 сўм
@oltin_voha
#Шунчаки
Олмалиқда иссиқлик тармоқлари чилангари бетон қуйиш жараёнида оғир тан жароҳати олиб вафот этди.
Оҳангарон туманидаги фермер хўжалигида МЧЖ қоровули ток уриши оқибатида кўз юмган.
Охирги пайтларда ўлим хабари кўпайиб кетди. Менга шундай туюлади. Юрак ғижимлаб-ғижимлаб қўяди. Ярим тунда мозористонда чироқ шуъласи остида қабр кавлаётган гўрков тушларингга киради. Навбат кимники эканини ўйлайсан.
Сен хушҳол, дунёвий режаларга кўмилиб ўтирганингда балки сенинг қабринг қазилаётган бўлиши мумкин...
Ўйлайсан. Бу дунёда бойлик дейишга арзигулик нима борлигини ўйлайсан. Эй инсон, нима бор қабргача йўлдошинг бўла оладиган? Яхши фарзанд, солиҳ амаллар. Менимча, қолган бари ёлғон гаплар.
Эй Тангрим! Ўтганларнинг охиратларини обод қил. Тирикларга ҳидоят кўрсат, билиб-билмай қилган гуноҳларини ўзинг кечир! Охират учун йиққан-терганларимиз доим бут бўлсин.🤲🤲
@oltin_voha
#Шарҳсиз
Паркент, Қизилтоғ қўрғони. Қуёш ботиши. Ёзнинг иккинчи куни.
📷Фото: Бахтиёр Қурбонов
P.S: Қуёш ботиши бу интиҳо эмас, янги куннинг ибтидоси у. Эртага ҳаммаси бошқача бўлади, ишонинг.😘
@oltin_voha
#Ностальгия
Шерали Жўраев
"Кетма, Баҳор"
Кўкламнинг ҳар нафаси умрга арзигулик,
Кетма, Баҳор, менинг боғимдан...
@oltin_voha
ОҲАНГАРОНГА ЯНГИ ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ ТАЙИНЛАНДИ
Усманова Камола Зойирқуловна Оҳангарон шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
К. Усманова лавозимга тайинлангунга қадар Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлимида бош мутахассис лавозимида ишлаган.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️
Сўнгги қўнғироқ. Бунчалар жарангдорсан, бунчалар шиддатли, бешафқатсан. Биргина овозинг йигит-қизларни ёшликдан мосуво қилади, катта ҳаётга йўллайди, зил-замбил масъулият ҳиссини юклайди...
Хайр, жонажон мактаб, онамиздек қадрдон ўқитувчилар! Севган қизининг партасига гул қўйиб, ўзини ҳеч нима билмагандек тутувчи синфдош йигит, гуллар эгасида кўнгли борлигини сездирмасликка астойдил уринадиган синфдош қиз, сизларга ҳам хайр! Хайр, хотиралар, хуш қолинг!
Ҳаммангизга хайр!!!
Салом янги кун, янги орзулар!..
@oltin_voha
БУГУН АРАФА!
Арафани халқимиз катта қувонч билан қаршилайди. Бу хурсандчиликнинг қаеридир кемтик бўлишини ҳеч ким истамаса керак-а.
Келинг, бугун кимнинг дилини оғритган бўлсак, узр сўраймиз ва ўша кемтикни тўлдирамиз. Эртанги ҳайитни пок қалб, соф виждон билан, гиналардан халос бўлган юракни қўўўўйвориб қаршилаганга нима етсин.
Бу дунё, амал, бисот барчамиздан қолади. Биз билан кетадигани эса савоблар жамланмаси ва яхши ном. Шуни унутманг!
Арафа муборак бўлсин, қадрдоним!😊
@oltin_voha муҳокама гуруҳига қўшилиш учун:👇👇
/channel/+orhKoeY7BeI5ZDc6
#қовун_мавсуми
Ўзбекистонда электр энергияси етишмовчилигига ўзбек халқининг бойиб кетгани сабаб сифатида кўрсатилди
«Халқимиз бойиб кетди, ҳаммада кондиционер бор. Ёзда кун исиб кетса, ҳамма кондиционер ёқади ва бирдан электр етишмовчилиги сезилади».
#Обҳаво
🗓 14 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
Бугун кундузи Тошкент вилояти бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 40-41° бўлади.
#Валюталаркурси
🇺🇸 1 доллар
Сотиб олиш: 12590 сўм
Сотиш: 12650 сўм
🇷🇺 1 рубл
Сотиб олиш: 130 сўм
Сотиш: 145 сўм
@oltin_voha
Тошкент вилояти ва унга туташ ҳудудларнинг июнь ойининг дастлабки кунларида космосдан олинган суратлари.
Яшиллик даражаси ошгани ва сув ҳажми анча яхшиланган.
@oltin_voha
💬💬💬
Узоқ умр кўриш учун фойдали маслаҳатлар
👉Телефонда чап қулоқда гаплашинг;
👉 Бир кунда икки марта кофе ичманг;
👉 Таблеткаларни совуқ сув билан қабул қилманг;
👉Соат 17:00 дан кейин тўйиб овқатланманг;
👉 Ёғли таомлардан бироз тийилинг;
👉 Эрталаб кўпроқ кечда камроқ сув ичинг;
👉 Қўл телефонлари қувватчиларидан (зарядник) узоқроқ юринг;
👉 Телефон орқали узоқ гаплашманг;
👉 Ухлаш учун энг яхши вақт кеч 22:00 дан эрталаб 06:00 гачадир;
👉 Тиббий муолажадан сўнг дарров ухлаш учун ётманг.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️
Номақбул баёнот берадиган
чет элликларнинг Ўзбекистонга кириши тақиқланиши мумкин
Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган, давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи ҳамда Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқаролари (ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар) мамлакатда бўлиши номақбул деб топилади.
Бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, бундай шахсларга беш йил давомида Ўзбекистонга кириш, банкларда ҳисобварақ очиш, кўчмас мулк сотиб олиш, давлат мулкини хусусийлаштиришда иштирок этиш, молиявий ва шартномавий муносабатларга киришиш тақиқланади ва мамлакатдан депортация қилинади.
Ана энди ўзимизга ўхшаяпмиз. Олға, Ўзбекистон!✊
@oltin_voha
🇰🇷 Жанубий Корея президенти Ўзбекистонга келади
Корея президенти Юн Сок Ёль 13-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️
Ваҳималарга сабаб бўлган "Ҳисорак" сув омборидаги айни дамдаги вазият
@oltin_voha
#расман
Қурбон ҳайити 16 июн куни нишонланади
Қурбон ҳайити биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.
@oltin_voha
❗️❗️❗️
Ойлик ижтимоий энергия лимити 200 квт, кунлик эса 6.6 квт экан...
Агар сиз кунига 6.6 квтдан ортиқ ток ишлатсангиз ундан ортганига қиммат тарифда тўлайсиз деган хабар тарқалди
Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, батафсил суратда тушунтирилган.
@oltin_voha
#Расман
Бугундан олийгоҳларга қабул бошланди
◀️Абитуриентлар аризани my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн юборишлари ҳам мумкин.
🔖Рўйхатга олиш 5 июндан 25 июнга қадар амалга оширилади.
☝️Институтга кирмоқчи бўлганларга юбориб қўйинг.
@oltin_voha
#кайфият
Болалар куни муборак бўлсин, болажонлар ва болалигидан воз кечолмаётган "катта болажонлар"!
😍❤️🥰
@oltin_voha
#Мансура
ЁШЛИК БИЛАН ХАЙРЛАШИШ. КЕТДИ УМР БАҲОРИ...
Бугун баҳорнинг охирги куни. Недир романтик, недир дилхун кайфият босади. Мен шу йил 40 ёшга кирдим. Ўзимга ишонмайман. Наҳотки, қирқни урдим?
Ўлим дарвозаси олислардан кўрингандай туюлади, тунлари уйқум ўчади, абадият, жаннат ва дўзах ҳақида чалкаш хаёллар сураман. Мен сира ҳазм қилолмайдиган, очиқроқ айтганда, қўрқувга соладиган туйғу бу – абадият тушунчаси. Мантиққа кўра, коинотда чексизлик бўлиши мумкин эмас, аммо бизда иррационал қарашлардан бошқа танлов йўқ.
Хуллас, умрим баҳори билан шу алпозда хайрлашдим. Озмас-кўпмас 40 ёшгача ўзимни йигит чоғлаб, вақтни менсимай яшадим. Маза қилиб яшадим. Аммо нима қилиб қўйди бу йиллар!..
Буёғига вужуддан ёшлик нуқси кетди, ўрта яшар, кап-катта кишиман (афсусларим). Энг юмшоқ ҳолатда, энди завқим келиб, шаштим қайнаб, ғиринг десанг, кетсанг шартта бошқасига.., дегандек пўписа, похол дўқ ҳам қилолмайман хотин акага. Ўйласам, уям "терговчилик" функциясини қўйиб, бир мушфиқ, меҳрибон аёлга айланиб қолибди.
Ҳа-я, умидбахш гаплар ҳам бор. Айтайлик, ўша Мопассан 40 ёшгача ёзувчиликни тан олмаган, фалончи етмишга кирганда президент бўлган, сен энди қирчиллама ёшдасан ва ҳоказо. Лекин умр баҳори билан хайрлашиш ажиб бир фасл экан, ўйлаб қарасам.
Мен учун бу баҳор билан хайрлашиш шунчаки навбатдаги фасллар алмашиши эмас, умрим баҳори билан хайрлашишдир. Йўқ, ёшлик 30-35 ёшларгача эмас, 40 ёшгача давом этади. Шу ёшга келиб қалбинг ва жисмингдан навқиронлик файзи кетади. Кетаркан...
Хайр, ёшлигим! Осмонларда учиб-қўниб юрган йигитча, сен зўрсан. Шунчаки 40 ёшли гўдак эдинг. Гўёки тасаввурингда коинот арзандаси, битмас-туганмас завқ-шавқ манбаи, осмон фуқароси эдинг. Энди эса жуда ёш чол бўлдинг, оғайни.
Салом, фуқародан баттар фуқаро! Энди босиб-босиб тўйлар қиласан; данғиллама саройлар ишқи кўнглингни қитиқлайди; ҳарислик билан бойлик тўплаш ҳақида ўйлай бошлайсан; қилдек истеъдодингни филдек капиталга айлантиргинг келади; осмонлардан ерга тушиб, маиший ҳаётни ташкил қилишга чоғланасан.
Ҳорманглар, қирқ ёшлилар!
Беҳзод Қобулов,
журналист.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️
Бу йилдан бошлаб IELTS дан атиги 4 балл олган талабалар магистратурага имтиҳонсиз қабул қилинади
Ўзбекистон Таълим вазирлиги 2024 йилдан бошлаб магистратура ва докторантурага қабул учун IELTS 4.0 ва ундан юқори сертификатлар тан олинишини маълум қилди.
@oltin_voha
#Диққат
❗️ Бу болани 3 дақиқа ичида ўғирлаб кетишди!
‼️Яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз. Фарзандларимизга мана шу нозик жиҳатларни ўргатишимиз керак!
❓Сизнинг фарзандингиз-чи, ўйинчоққа алданмайдими?
@oltin_voha