oltin_voha | Неотсортированное

Telegram-канал oltin_voha - Олтин воҳа | Пул 10

10493

Матбуот котибининг кундалиги Бот: 👉 @vohamuxbir_bot

Подписаться на канал

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Оқ йўл! Ҳокимлик тизимида бир анъана бор. Янги иш бошлаган ходимга раҳбарлар оқ фотиҳа беради, хизмат хонасига кириб, икки оғиз суҳбатлашади. Суҳбат мавзуси, асосан, олдинда турган энг долзарб масалаларга оид бўлади. Қисқа ва конкрет масалалар айтилади, яхши тилаклар билдирилади.

Эркин Муҳиддиновнинг вилоят ҳокимлигидаги илк иш соатлари шундай бошланди.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Финал. Драматик манзара.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Оҳангарон туманида йўқолган буқани топдим. Москвага кетиб қолган экан. 🤭😀

P.S. Эсладингизми?

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Москва. Кремль. Қизил майдон. Айни пайт.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Татаристон. Айни пайт. "Ҳалол экспорт -2024. Қозон. Россия ва ислом дунёси" халқаро форумидан лавҳалар.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Камтар инсон, ажойиб дўстимиз Бобур Хўжамов Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди.

Оҳангарон туманида бирга ишлаганмиз. Икки ойча олдин Хитойда бўлган Халқаро форумда тасодифан кўришиб қолдик. Ўтган кунларни эслашиб анча гаплашдик.

Омад, Бобур!

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Ўчаман деса тошга ёзилганиям ўчиб кетиши мумкин экан...

Чиғатой қабристони. Тошкент.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Фото

Кун фотоси. Нурафшон шаҳри. «Матонат мадҳияси» мажмуи.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Мулоҳаза

ЖЎРАЕВЛАР МАВЗУСИГА ДОИР


Шоҳжаҳон Жўраев Ботир Қодировга атаб қўшиқ айтибди. Сўзлари қанақадир ғалати: "Шерни боласиман деган ҳар одам арслон бўлмайди" ва ҳоказо кибру ҳавога тўлиқ сўзлар. Ачиндим...

➖Ҳой, Шоҳжаҳонжон, халқ санъатсевар бўлгани билан отанг ҳофиз эди. Исми Шерали бўлгани билан у киши арслон, шер, ё бир ёвқур саркарда эмасди. Раҳматли буюк ҳофиз эдилар. Нима кераги бор шеру арслонлик даъвосини қилиш?

➖Шерали Жўраевни халқ чексиз-чегарасиз севар эди. У тириклигидаёқ ўзбек миллий санъатига бир тимсол эди. Бугун эса ўша обрў, нуфузга чуқур дарз кетди, оила ич-ичидан пароканда бўлгани, раҳматли ҳофиз умри поёнида катта руҳий босим остида эзилиб яшагани энди тушунарли. Афсус.

➖ Кўзга кўринмас режиссёр ҳам тушунарли. Ҳалим Жўраев билан Ботир Қодировнинг суҳбат видеосидан маълум бўлдики, Шерали ҳофизнинг жигарлари хотинидан азалдан қаттиқ хафа, муросаси яхши бўлмаган. Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳнинг онаси оилани бузиб юборгани, муҳитни издан чиқаргани, биринчи турмушидан бўлган болани тан олмасликни талаб қилгани тахминан маълум бўлди. Минг лаънат бунақа хотинга!

➖Ўзи туққан ўғли Шоҳжаҳон биланр қирпичоқ бўлиб судлашган ўша аёл энди ҳаловат топдимикан? Шоҳжаҳон эл аро шарманда бўлди. Тарбия ўта ночорлиги, кибру ҳавоси халқни нафратлантиришни бошлади. Ота тўйда юрган, халқ хизматини қилган, бола эса пулга кўмилиб, бадбин режалар тузган мана шу аёлнинг қўлида тарбия олган. Оқибат шу бўлдики, Шоҳжаҳон ўзига қўшиб отасини ҳам шармисор қилди. Шерали ҳофиз ҳозирги аёлига уйланганидан кейин эски дўстлари ва жигарларидан секин-секин узилгани ҳам аянчли манзара.

➖Комилжон Отаниёзовнинг бебош шогирдари уйини ёқиб юборишган, Бобомурод Ҳамдамов ўғли билан судлашди, Ортиқ Отажонов жияни Жаҳонгирни "томи" кетганини кўриб, иснодни кўтаролмай оламдан ўтди, қўшиқчи Лайло Алиевани бошқа бир қўшиқчи чавоқлаб ўлдирди, бошловчи Раҳматилла Мирзаевни ўз ўғли Умид Мирзаев ўлдирди.., рўйхат узун (афсуски). Халқ билиши ва тушуниши керакки, санъаткор, машҳур шахс комил инсон эмас. Уларнинг шахсияти аслида жуда ғариб бўлиши мумкин. Асил эътиқод, ҳурмат фақат Худога, Ватанга, миллатга, давлатга бўлади.

➖ Санъатнинг вазифаси нима ўзи, деган савол туғилади. Санъат инсонларни таъсирлантириши ва шу орқали уларда "катарсис" (фориғланиш, тозариш) кайфиятини, ҳодисасини уйғотиши керак. Бу – назария. Ўзбек қўшиқчилик санъати эса бугун авлодлар алмашинуви жараёнида. Эски авлоднинг машҳур дарғаси, етакчиси қаттиқ обрўсизланди. Бугунги санъаткорлар бундан хулоса чиқариб, қадамини ўйлаб босиши керак.

➖Ботир Қодиров ким ўзи? Келинг дангал фикр қилайлик. У 4-5 та хотини бор, 15 та боласи бор, истиқболда Шералиданда аянчли қисмат кутиб турган бир шўрпешона. Онамни ҳимоя қиляпман деган дастак билан элни назаридаги бир оилани шарманда қилган, қолаверса, онасини ҳам обрўсизлантирган одам. Онаси 15 ёшида хотини бор эркакни севиб қолиб, фарзандли бўлгани, фарзандли бўлиш учун ҳукуматдан қочиб, Тожикистонга бориб туққанини элга ошкор қилди. Бунақа гап кимга бахт келтиради?

Тафаккур қилинг, китоб ўқинг. Шундан фойда.

Админ

@yangiyolliklar

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Юбилей тараддуди

“Оҳангаронликлар шу йил май ойида ўз шаҳарларининг 20 йиллигини нишонлайдилар”

“Тошкент ҳақиқати” газетасининг 1966 йил 30 апрель сонидан

@tarixkart

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Манзара

Суратдаги тўқ пушти жикет кийган киши вилоят ободонлаштириш бошқармасининг бошлиғи Азиз ака Акромов бўлади. Кеча бир йиғилишдан чиқишда кўришиб қолдик. Бу одамни Янгийўл туманида ҳоким ўринбосари эканидан буён танийман. Қўлидаги китобини очиб кўрдим: ўқилган, ўқилаётган китоб. Йўлда, иш оралиғида, бўш вақтларда ўқилган китоб.

Очиғини айтганда, китоб кўтарган раҳбарларни ҳадеб кўравермаймиз. Хусусан, у ободонлаштириш бошқармасининг раҳбари бўлса, боз гўзал бир манзарадир.

P.S. Бугун бу инсон янги лавозимда иш бошлаши кутиляпти. Муносиб кадр. Тайинлов ҳокимлик расмий каналида эълон қилинади.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Ғалаба муборак, Ўзбекистон! Бу ўзбек футболида энг кучли таркиб. Баҳсга ҳожат йўқ.


Олға, дўппи!

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Кайфият

Қурамалик улфатлар

– Сигир сути дейишганди. Нимадир ғалати-да. Сенам бир кўр-чи?

– Э, эчки сути экан.

😂 Болалар Оҳангароннинг Овжаз қишлоғидан. Бу полапонлар ҳали тоғ бургутига айланади. Оқибатларига неччи?


Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️

Ер қимирлади. Сездингизми?

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Ботир Қодировнинг шахсий ва оилавий муаммосига ҳеч кимнинг аралашишга ҳаққи йўқ, шу жумладан Маданият вазирининг ҳам!

Хонанда Ботир Қодиров ОАВга интервю бериб, марҳум санъаткор Шерали Жўраев унинг биологик отаси эканини, буни исботловчи етарлича далиллари борлигини айтди. “Онамнинг шаънига зид бўлган гапни айтишгани учун мен уларни судга беришга мажбур бўлдим. Мен укаларимдан ҳеч нарсани истамайман, менга пули ҳам, мероси ҳам керак эмас”, – деди у.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Rasmiy

Toshkent viloyati hokimining birinchi oʻrinbosari Abdurasul Abdullayev boshqa ishga oʻtgani munosabati bilan lavozimidan ozod qilindi.

Bugun viloyat hokimligida Zoyir Mirzayev Abdurasul Abdullayev bilan samimiy xayrlashib, kelgusi faoliyatiga omad va zafarlar tiladi

Telegram🌐Website📹YouTubeFacebook🕊Twitter

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Эркин Мадорбекович Муҳиддинов - Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

1872-йил 18-май куни Бертран Расселл туғилган

Бертран Рассел - британиялик файласуф, адабиёт бўйича Нобел мукофоти лауреати (1950), рационалист, пацифист, мантиқчи, математик ва жамоат арбоби

Пацифизм, атеизм, шунингдек, либерализмни ҳимоя қилишдаги асарлари билан танилган. У математик мантиқ, фалсафа тарихи ва англаш назариясига катта ҳисса қўшган.

"Китоб ўқиш учун иккита мотивация бор: биринчиси - уни сизга ёқиши, иккинчиси - у билан мақтана олишингиз"

«Мен ҳеч қачон ўз эътиқодларим учун ўлмайман, чунки улар нотўғри бўлишим мумкин»

"Замонавий дунёнинг асосий муаммоси шундаки, аҳмоқлар ва фанатиклар ҳар доим ўзини ҳақ йулдалигига ишончи комил, ақлли инсонлар эса шубҳага, саволларга тўла"

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#мулоқот

Махсус фильм: Зойир Мирзаевнинг Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шаҳрида меҳнат мигрантлари ва талаба ёшлар билан учрашуви

Тўлиқ филмни ютуб саҳифамизда томоша қилинг.⤵️

🎞Видеони кўриш

Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Ностальгия

Аҳрор Усмонов
"Оққушгинам"

Тун. Зимистон. Ва ойдин хаёллар. Хаёлларинг етовидан кимдир чиқиб келади жилмайиб. Ким у? Нега у йўқ? Нега инсон ҳамиша кимнидир соғиниш азоби билан жазоланган? Саволлар, жавобсиз саволлар...

Қаердадир довул, чанг-тўзон кўтарилмоқда. Бу худди қалбинг овозига ўхшайди. Довул ташқарида ёки ичкарида – қалбимдами, деб ўйлайсан киши. Юлдузлар чақнаб турган осмон остида ким нима хаёлда юрган бўлса бордир, аммо биз... Уёғига сўз топилмайди. Бўғзингга аччиқ бир ўкинч қадалади...

Радиодан таниш мусиқа жаранглайди. Ўзбекнинг соҳирнафас бир ҳофизи қалбинг оҳангларига ҳамоҳанг қўшиқ куйлай бошлайди:

Севги осмонида турган довул, бўрон,
Ажабланма, менинг фарёд, жўшларимдан...

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Ҳордиқ

Якшанба учун ажойиб саёҳат. Зойир Мирзаев бошчилигидаги жамоа Ўрта Чирчиқ туманидаги «Ўзбегим отлари» от заводидамиз.

Гўзалликни қаранг, ахалтекин зоти худонинг мўъжизаси экан.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#янгилик

МАГИСТРАТУРА: ЧЕТ ТИЛИ СЕРТИФИКАТИ КИМЛАР УЧУН БЕКОР БЎЛДИ?

⚡️Таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун магистратура ва докторантурага киришда чет тили сертификати талаби бекор қилинади;

⚡️маданият, санъат, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, муҳандислик иши, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, архитектура ва қурилиш, физика ва табиий фанлар, транспорт хизматлари йўналишлари бўйича сертификат талаби бир поғона – Б1 даражасига туширилади.

⚡️Сертификат талаби хорижий тиллар йўналишларида C1 даражада, аниқ фанлар, биология, математика, ҳуқуқ, журналистика, ахборот-коммуникация технологиялари ва иқтисодиёт йўналишларида Б2 даражада сақланадиган бўлди.

⚡️Бундан ташқари, таълим гранти асосида таҳсил олган битирувчиларнинг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилиниши кутилмоқда.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Туйғу

Ўн саккизга кирмаган ким бор?..

❤️🔥☘🚀

🖋 Шеър: Эркин Воҳидов
📷 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образ: Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Танқид

Нурафшон бедарвозами?

Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Манзара

Видео Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Зулфия Зокированинг фейсбук саҳифасидан олинди. Зулфия опанинг катта ўғли армияга борибди ва қасамёд қабул қилибди. Кичкин укаси эса акасини соғинганидан сафда турган акасини таниб олдига югуриб борибди. Аканинг юрагидан нима ўтган ўзи билади, аммо, миқ этмай, сафни бузмай қад ростлаб турибди.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Амир Темур Копадзе. 🔥

P.S. Мен бу кунни 28 йилу 137 кун кутдим.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Сабрлига тоғлар эгар бошини,
Бесабрнинг ўзгалар ер ошини.


Халқ мақоли.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Жамоа

Кучли таркиб. 🔥

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

🚀🔥🌪

Тошкент вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг битирувчи талабалар билан учрашуви бошланмоқда. Тадбир аввалида мусиқий превью.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Туйғу

Қайдан билсин от қадрин,
От минмаган эркаклар!?

✍️ Шеър: Муҳаммад Юсуф

🎬 Видеода Оҳангарон туман "Овжаз" маҳалласи ёшлар етакчиси Жавоҳир Сапарматов

🐎 Кенгликларда от чоптиришнинг гашти бошқача. Қани, чавандозлар борми?


Yoshlar kundaligi

Читать полностью…
Подписаться на канал