#Фото_этюд
Довуччахўрлик. Ёшликнинг таъми...
Боғ, йигит ва қиз. Нордон довучча-ю, ширин ҳаёллар. Мана бу ёшликнинг таъми, ўша беташвиш кунларнинг мазаси.
Йиллар ўтиб кетаверади...
Тишингиз қамашса ҳам, юрак кўтармай юзлар буришиб кетса ҳам, ўша хотираларни эслаб, довуччадан кўз узолмайсиз. Сизда ҳам шундайми, қадрдон?!
📷Фото: Шерзод Қорабоев
📍Пискент тумани
Yoshlar kundaligi
⚡️⚡️Насиҳат
Юқори Чирчиқ тумани ҳокими Ўскенбой оға Атемов ёшлар билан учрашиб, муаммоларини эшитиб, ижобий ҳал қилиб, охирида уларга чиройли насиҳат қилибдилар.
Насиҳат қилишга маънавий жиҳатдан ҳақли одам, кучли кадр, зўр ижрочи. Санъатни ҳам нозик тушунади, диди баланд инсон. Ҳурмат қиламан.
@oltin_voha
#Анонс #Тавсия
Анча пайтдан бери ҳокимлик матбуот хизматидаги фаолиятим ҳақида китоб тартиб беришни ўйлаб юрардим. Кейин бири-биридан сифатсиз, ўқиб бўлмайдиган китобларни кўриб, кел, сенам шу сўзбўронга қўшилма, деб ҳафсала қилмаётгандим.
Кўпдан бирга ишлаб келаётган ижодкорлар - Дилшода Аннаеванинг қистови ва Отабек Бакировнинг қўллови (конкрет талаби, топшириғи дейишга уялиб турибман) билан ёзишни бошладим.
«Ўртақўрғон гурунглари» деб номланган бу ҳикоялар журналда босила бошланди. Эслашни, ўйлашни, фикрлашни истамайроқ турганимда, ёзишга тўғри келяпти.
Асосий мақсад, ҳокимият анатомияси ҳақида ёзиш. Ўзбекистон йўли ҳақида билган-кўрганимни ўртоқлашиш. Журналист сифатида жамиятнинг ичкарисида содир бўлган кўплаб воқеаларга ҳокимликнинг реакциясини кенгроқ изоҳлаш ёки тушунтириш.
Илгари кундалик ёки иш дафтаримга, телеграм каналларга ушатиб-майдалаб айтган гапларимни яхлит шаклга келтиряпман. Шуниси ёқимли бўляпти.
P.S. Журнал сотувда бўлиши керак. Таҳририят билан алоқа: 99 370 66 02
@oltin_voha
#Позитив
Ижро: Ҳумой Қадимова,
озар созандаси.
Оригинал: Вилли Уильям. «Ўзим» (Эго).
〰〰〰〰〰〰
Тор Озарбойжон чолғу асбоби. Уни Комилжон Отаниёзов олиб кирган. Кейин у чуқур фалсафий қўшиқлар айтадиган виқорли ҳофизларнинг йўлдошига айланди. Ундаги шўхчанлик, жўшқинлик иккинчи планга тушди.
Озар қизи Ҳумой Қадимова эса торини сайратиб нималар қилиб юрибди, эҳ-ҳе...
Ўзи биз ўзбеклар йиғи-сиғига, ғам-ташвишга мойилроқ халқмиз шекилли. Шундай шўх оҳанглар чиққан тор бизда мунгли оҳангларни ифодалашга мўлроқ ишлатилади.
Видеони кўринг ва ҳаётдан завқланинг.
@oltin_voha
⚡️⚡️Натижа
Оҳангарон шаҳри, 4-кичик туманда ичимлик суви таъминоти тикланди. Носозлик «Сувоқава» томонидан бартараф этилди.
@oltin_voha
⚡️ Архив
Бўладиган бола бошидан маълум. 1993 йили Нархоз талабаси Зойир Мирзаев «Халқ сўзи»га мақола, отклик берган экан.
@oltin_voha
#Хотира
ҒУЛОМ ҲАҚҚУЛОВ ВА БОШҚАЛАР
Бу одамни кўпчилик билмайди. Шундай бўлиши ҳам керак-да, ахир у кўкрак кериб минбарларда сўзбўрон қилмайди, ҳар кимга яхши кўринаман, деб ўзини минг алпозга солмайди, дағалгина, қўрсгина. Лекин унда нимадир бор. Мен буни кўп ўйлайман. Бунинг номини характер дегим келади.
Ғулом Ҳаққуловга ўхшаган одамларни мақтаб бўлмайди. Аслида фақат танқид қилиш керак. Нега одамга ўхшаб яшамайсан, нега доим алоқанг бор ёки йўқ бўлган муаммоларга ўралашиб юрасан, маҳаллада сендан бошқа жонкуяр йўқми, қўйсангчи, дегандек иддаолар қилиш, танбеҳ бериш керак унга.
Ғулом Ҳаққулов – ўжар одам. Умри давомида ишлаган энг юқори мартабаси маҳалла фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчилиги бўлди. Бинобарин, мен уни бирон лавозимда тасаввур этолмасдим. Ўктам Усмоновнинг “Гирдоб” романида Маҳаммат чатоқ образи бор. Ғулом Ҳаққулов ўшандай чапани ва дангал, ўзини ўққа-чўққа уриб юрадиган хилидан – йўқ, ўзингиз ўйланг, бунақа одамдан қандай қилиб сипо, ройиш раҳбар чиқсин?
Бир муддат олдин “Оҳангарон ҳаёти” газетасида Ғулом Ҳаққулов ҳақидаги мақтов аралашроқ мақола чиққанди. Ўшанда қаҳрамон ҳам таҳририятга келган. Пайтдан фойдаланиб Ғулом акага реал ҳаётга мос, танқидий гаплардан иборат мақола ёзмоқчилигимни, барча “кирдикорлари”ни фош қилмоқчилигимни айтдим. Кулишдик, жозиб ташлайвуринг, нақа, деди ғирт қорахитойчасига. Кейин шартта айтади, эй, дейди, эшит, дейди ғолибона ва қўшиб қўяди: – ҳоким кеча маҳаллада йиғилиш ўтказди, ҳаммасини айтдим, мани эшитди, ҳм, нақа... Ғулом Ҳаққулов ана шунақа эди. У суҳбатдоши нимани чамалаётгани билан қизиқмайди. “ҳаммасини айтиб ташлаш” нималигини билади, деб ўйлайди. Бу сўзларига изоҳ бериш ғалати туюлади. Менам сўрамайман. Лекин, негадир ўша “ҳаммаси” нималигини биламан, сезаман – агар айтса, маъноси қолмайдигандек индамайман...
Айтганча, бу одам маҳалла ишларига ўралашди – ҳаммаёқ расво бўлди. Бир қарасанг мактаб ўқувчиларини бўш вақтларига нималардир ташкил қилади, бир қарасанг енг шимариб қабристонни ободонлаштириш бўйича юрган, кейинроқ суриштирсанг, кексаларни тўплаб, мактабда маърифий кечалар уюштириб юрган чиқади. Тўсатдан кўчада кўришиб қолсанг, мактабда дарс беролмаётган нўноқ ўқитувчию ўз ишини билмайдиган айрим раҳбарлар ҳақида “ҳаммасини айтиб ташламоқчи” бўлади. Аранг қутиласан, жон ака, шошиб турувдим дейсан-у, дуч келган томонга кетворасан. Лекин кечқурун уйга бориб, шифтга термулиб ётганда юрагинг ғижимлайди, энг муҳим ишдан бўйин товлаган виждонсиздек сезасан ўзингни. Ярим тунда телефон қилиб сўккинг келади – қайданам йўлимдан чиқдинг, аё Ғулом, мана, уйқуни мазасини қочирдинг... Охирги учрашувлардан бирида маҳаллага кузатув камераси ўрнатиш керак, вақти келди деган эди. Унинг сўзларини эшитар эканман, бу ҳақда жуда кўпчиликка айтиб, шаънинг орқасидан югуриб керакли жойларга бориб, ҳаммасини айтиб ташлаётганини чамаладим.
Ўйладим, бир машҳур асарда айтилганидек: “Ажаб содда Ғуломсен...” Ғулом ака кетди. Хайрлашдик. Менми? Мен эса аслида бу ишлар “хавфсиз ҳудуд” тамойили асосида аллақачон режалаштирилгани, яқин келажакда барча кўча ва маҳаллалар видео-камера кузатув мосламаси билан таъминланишини биламан. Лекин унга буларни айтиб, ҳафсаласини пир қилгим келмаганди. Ташаббус халқдан чиққани, пироварди, халқ билан давлатнинг фикри бир нуқтада топишгани халқчил сиёсат ёки бугунги сиёсатнинг халқчиллиги эканини ўйлайман.
Уни-буни қўйинг, эй, биродарлар, Ғулом акага ўхшаган йиғиси мижжасида, қаҳри даҳанида турган оқкўнгил одамларни раъйига қарши гап айтиб бўлмайди. Мен шундай ўйлайман. Ахир унда худо берган характер, ҳеч кимга мослашмаган ва бунга интилмаган феъл бор.
Бугун эса шундай одам орамиздан кетди. Ишонгинг келмайди. Тирикларнинг қадрига қачон етамиз? Марҳумнинг охирати обод бўлсин. Аммо, бошқа гаплар ҳам бор...
Беҳзод Қобулов,
журналист.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Хўжаёров Ихтиёр Холмуродович Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари бўлди.
Аввалги раҳбар Сардор Эргашев соғлиғи туфайли ишдан кетишга қарор қилибди. Минг афсус. Жуда яхши ишлаётган эдилар.
Давлат ташкилотларида ишлаётган айрим ёш-ёш йигитлар қон босими, қандли диабет, асаб касалликлари, геморрой сингари касалликлар билан оғриб, эрта кундан дард орттириб оляпти.
Иш ҳажмидан келиб чиқадиган босим, стресс катта бугун. Давлат ўз фуқароларининг 30-40 йилларки йиғилган, тўпланиб қолган муаммоларини эшитиб, уларни ижобий ҳал қилишга катта куч сарфлаяпти. Ижро тизимларининг ҳозирги авлоди мана шу шарафли ва заҳматли вазифани амалга оширмоқда.
Сардор ака қандай касаллик билан курашаётганини билмайман. Чин дилдан соғайиб кетишларини тилайман. Янги раҳбарга эса омад ва зафарлар ёр бўлсин.
@oltin_voha
#Экотуризм
ЭКОТУРИЗМ. ВАЗИЯТ ЎЗГАРДИ
❓Чиқинди қутиларини ўрнатмай туриб сайёҳлардан маданият талаб қилиш қанчалик адолатли?
🗑 Бугун Тошкент вилоятида ички туризм мавзуси атрофидаги "чиқинди", "тирбандлик", "ноқулайлик" экан сингари эски мавзулар ўзгарди.
🌱 Йўл белгилари, яшил ҳудудлар, чиқинди қутилари ва биоҳожатхоналар сайёҳларга қулайлик яратмоқда.
📍Паркент, Қизилтоғ. Келаверинг, сизни экологик тоза саёҳат кутмоқда.😉
Yoshlar kundaligi
Паркентнинг машҳур «Ҳожикўл» (Аччиқкўл) деган жойидамиз. Пресс-тур ўтказяпмиз. Пикник учун чиққан аҳолига масъуллар баҳоли қудрат шароит қилиб беришган, йўлларда вужудга келадиган тирбандлик камайган, дам олувчилар Миллий гвардия назоратида, ичиб олиб маст-аласт юрадиганлар йўқ. Кўпчилик оилавий чиқибди.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Пискент тумани ҳокими Нодирбек Якубов лавозимидан озод қилинди.
P.S. Пискент халқининг омади келди. Ажойиб инсон ва мен ҳурмат қиладиган давлат хизматчиси ҳоким бўлаяпти. Тез орада расмий каналлардан ахборот берамиз.
#Кайфият
Келажакда болаларимни уйига бораман ва худди шу ишни қиламан. 😂🤦♂
@oltin_voha
#Тайинлов
Исақулов Сардор Дадажонович Паркент тумани ҳокими этиб тайинланди.
Тайинловга қадар “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
@oltin_voha
Туғилган кун
Бугун Оҳангарон шаҳри ҳокими Музаффар Режаббоевнинг туғилган куни. У 1984 йил 8 апрелда Паркентда туғилган.
Табриклаймиз. 🤲
@oltin_voha
❓Эстетика нима дейди?
Афсуски, ўзбек социумида энг кўзга кўринмас, сезилмас мутахассислар бу – эстетлардир. Санъат фалсафаси, мантиғи, жанрий мансублиги, охир-оқибат унинг эстетик қиймати ҳақида тугалроқ гап айтадиган олимларга муҳтожмиз. Билганимиз шуки, қўшиқлар фақат яхши ва ёмонга ажралмайди. Улар фойдали ва зарарли, санъат ва "халтура", вақтинча ва умрибоқий каби сифатларга ажралади. Ҳамдам Собировнинг 90-йиллар афсоналарини мазах қилган кўйи мусиқий тренд чиқаргани – санъатда анъанавий ижрочилик мактаби чуқур таназзулда эканини билдиради.
MANBA
@oltin_voha
⚡️⚡️Катарсис
Салқин саҳарларда,
Бодом гулида,
Бинафша лабида,
Гулларда баҳор.
😍🔥☘🚀
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Красногорск. Паркент. Опен бюджетда ютишган экан. Йўлни текшириб қабул қилишяпти.
@oltin_voha
САВОБТАЛАБ ИНСОНЛАР ДИҚҚАТИГА!
"Яхшиман, ҳаммаси яхши". Оғриқ жон-жонидан ўтиб турган бўлсада сездирмасликка уринаётган бу ўсмир оҳангаронлик Нуразизбек Саидов бўлади. У ихтисослаштирилган мактабда аъло баҳоларга ўқийди. Орзулари жудаяяям кўп. Тақдир ҳазилими ё синов, кутилмаганда пайдо бўлган ўткир лейкоз (оққон) касаллиги бугун унинг орзуларига соя солмоқда.
13 ёшли ўсмир бугун жон-жаҳди билан ҳаёт учун курашмоқда. Ҳозир у зудлик билан операцияга муҳтож. Операция Ҳиндистонда ўтказилади, нархи 60 000 АҚШ доллари экан.
Орамиздаги савобталаб, эҳсон қилмоқчи бўлган инсонлардан шу болажоннинг мушкулини осон қилишга ёрдам беришингизни сўраймиз. Яратган хайрли амалларингизнинг ажрини зиёда қилсин.
📌Нуразиз билан боғланиш учун:
94 935 11 35
🔖Клик учун карта рақами: (Нуразизнинг онаси Л. Саидованинг номида):
4073 4200 1063 6813 (Visa карта)
8600 0609 6023 1356 (Uzcard)
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
БЎЛАДИГАН ТОЙЧОҚЛАР БЕДАЗОРДА ЎЙНОҚЛАР
Сарлавҳадаги иборани ўзимизнинг Элбек Шойимда ўқидим. Бир завқим келди-бир завқим келди. Қизиқ ва жўшқин, юракка яқин ва халқона гап, устига устак, ширадор, тагдор.
Миразиз Мирсултонов ҳақида ўйласам, шу жумла ёдимга келаверади: «Бўладиган тойчоқлар бедазорда ўйноқлар». Хоссатан ҳамма самимий эътирофларимни мўъжаз ибора қатига сингдирдим, уқиб, англаб, бир завқланиб оларсиз, ҳурматли ўқувчи.
Бўладиган йигитнинг бугун таваллуд санаси. Чин қалбимдан табриклайман. Омад қуши сизни тарк этмасин!
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Эски дўстла-аа-ар,
Эски дўстлар...
Бошимнинг тожи улар.
Қўшиқдан.
〰〰〰〰〰〰〰〰
Оҳангарон фарзанди, Тошсой қишлоғида умр шомини ўткараётган мўйсафид Барот Исроил бобо 88 ёшга тўлди.
Оҳангарон ижодкорлари давраси бор. Ойда бир-ярим марта ўтириб гурунглашамиз, ижодий саҳбатлар бўлади, Отабек ҳофиз қўшиқ айтадилар, завқи жўшиб Абдурашид Ҳасанов жўровоз бўладилар, Ангренлик Неъмат ака Душаев даврани қиздиридилар ва ҳоказо. Ёшлар шеър ўқийди, ўтган-кетганлар эсга олинади. Сокин ва суҳбати ширин давра.
Бугун кенгроқ давра олдик. Туман ҳокими Эркин Муҳитдинов, депутат Шунқор Умрзоқов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тошпўлат Маткаримов ва улуғ олим Зуҳриддин Исомиддинов билан гурунг бўлди.
Барот Исроилнинг 88 йиллик юбилей-тўйи ана шундай яхши давра билан нишонланди. Соз ва сўз базми бўлди, яхши инсонлар, устозлар эсланди.
@oltin_voha
#Масалан #ЭркакларгаЯрашади
Тўйда, ҳашамда бесўнақай ирғишлаётган болаларга юбориб қўйинг.
Лазги куйи йўлида эркакча рақс мана шунақа бўлади. Ўзбекча рақс мана шу бўлади.
@oltin_voha
#Тайинлов
Пискент туманига янги ҳоким тайинланди
Арипов Музаффар Акбарович - Пискент тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
✔️M. Арипов 1985 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти – олий. 2010 йилда Тошкент давлат аграр университетини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
📌Лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
@oltin_voha
#Тарбия
Сен олимпиада чемпиони, дунёнинг энг зўр боксчиси, бир зарбинг билан ҳўкизни йиқитадиган паҳлавонсан. Лекин, бу одам учун бари бир тийин. Чунки, бу одам сенинг мураббийинг. Ва айнан у сен учун ҳаммадан бошқача, ҳаммадан чуқурроқ қайғуради. Спорт форманг учун масъулият кўпроқ унда.
@oltin_voha
#Кайфият
Узун кечалар келди.
Хатони кашф этмоқни,
Хатони маҳв этмоқни
Ўйлашга етди фурсат.
Узун-узун гуноҳлар
Чуваланиб, томоқни
Сиртмоқ мисол ўрагай —
Жимгина боқар зулмат.
Узун кечалар келди.
Узоқлашди шомдан тонг.
Қайга бошлаб борар бу
Хотиранинг йўллари...
Мендан ҳадик олмагин,
Сени сотмайман, замон,
Бировнинг бўғзидамас,
Ўз ёқамда қўлларим.
Усмон АзимP. S. Польша, Варшава
.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Шоҳруҳ Шоаҳмедов Паркент тумани ҳокими лавозимидан озод қилинди.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Вилоят ҳокимлиги уюштирган ифторда афсонавий Юнус Турсунович билан яна кўришдик. Юнус ота ноёб инсон.
@oltin_voha