oltin_voha | Неотсортированное

Telegram-канал oltin_voha - Олтин воҳа | Пул 10

10493

Матбуот котибининг кундалиги Бот: 👉 @vohamuxbir_bot

Подписаться на канал

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Лайлатул-қадр дуоси.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

#Анекдот

Эр уйида йўқлигида хотин уста чақирибди. Аёл устага айтибдики, уй олдидан автобус ўтаётганда, шкаф ғирчиллаган товуш чиқариб асабига тегаркан.

Уста шкафни айбини топиш учун шкафга кириб, автобус келишини кутибди. Шу орада эр қайтиб қолибди.

Кийимларимни алмаштирай деб шкафни очиб қараса, бегона эркак. "Сен бу шкафда нима қиляпсан?" деб сўрабди асабий.

Уста: "Автобус кутяпман, десам ишонасанми?", деган экан. 😂

P.S. Усталарга доим қийин бўлган. 😊🤭

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

‼️Диққат

Айтишларича, магистратура ва PhD учун талаб сифатида қўйилган чет тили сертификатлари бекор қилиниши кутилмоқда

Агар ушбу янгилик тасдиқланса, янги ўқув йилидан тил сертификатига эга бўлмаганлар ҳам магистратура ва докторантурага ҳужжат топширишлари мумкин бўлади.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Эшонқулов Акрoм Жўраевич вилоят «Агропилла» ташкилоти раҳбари этиб тайинланди.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Бугун нима бўлди?

Ҳар доим янги авлод ўзига хос тарзда майдонга кириб келади: шовқин-суронлар, ўз таъкидлари ва ҳақиқатлари билан ёниб-ёндириб майдон сўрайди ёшлар.

Бугун биз блогерлар деб ялпи номлаётган қатлам аслида турли-туман етакчи, дадил, шижоатли, энергияга бой ёшлардан таркиб топган ўзига хос гуруҳ. Уларни ҳурмат қилиш ва тушуниш керак.

Тошкент вилояти ҳокимлиги мана шу ёшлар билан дўстлашиш йўлида биринчи қадамни ташлади. Биз инстаблогер, ютубер, тик-токерлар авлоди ҳамда журналистиканинг кўҳна қаноти – матбуотчилар иштирокида ажойиб мусобақа ташкил қилдик.

Мусобақадан кўзланган мақсад – майдонга кириб келаётган янги авлодни фаол кузатаётганимизни уларга сездириш, ҳамкорлик қилиш истагимизни ўзига хос йўсинда билдириш эди. Зотан, бугуннинг 17 ёшлилари - эртага ёнимизда пайдо бўладиган авлод инстаграмда ўтирибди. Ўн етти ёшлилар билан эса ҳазиллашиб бўлмайди, улар ҳадемай майдон сўраб социумга кириб келади. Уларнинг дидини шакллантираётган инстаблогер билан танишув шунинг учун ҳам алоҳида қийматга эга.

Мини футбол, стол тенниси, волейбол, шахмат бўйича ўтказилган мусобақаларнинг ўйин вақти ҳақида изоҳ бергим келмаяпти. Сиз ойлаб-йиллаб телефон экранларига, газета саҳифаларига термулиб ўтирган қоракўзларнинг майдондаги ҳаракатларига, ҳазил-мутойибаларига бир қарасангиз эди)) Завқланаётган инсонларнинг кайфияти юқумли бўлади. Бугун ҳамма бир-бирига яхши кайфият, позитив энергия юқтирди.

Ҳамкор ташкилотлар – АОКА вилоят бошқармаси, Журналистлар уюшмаси, Касаба уюшмалари федерацияси, Спорт бошқармасининг раҳбарлари ҳам бугунги турнирдан катта завқ-шавқ олишди. Журналист ва блогерлар билан биргаликда ўйнадик, кувнадик, кулдик, кулдирдик.

Ишкалсиз тадбир тадбирми? Масалан, Янгийўлликлар жамоасига ҳакамлар наглом ғирромлик қилишди. Улар буни интернетга баралла портлатиб ёзиб чиқмоқчи эдилар, бироқ сиёсий музокара йўли билан тинчитдик. Чирчиқдан келган донгдор "ёзувчи" Максим Гюлаҳмедовга тушлик етмай қолса денг. Иштирокчилар биз ўйлаган ва режалаштирганимиздан икки баравар кўпроқ бўлгани учун шундай кутилмаган воқеалар бўлди. Хуллас, Максимхонжонтўраакадан роса гап эшитдим)))

Буларни нимага ижикилаб ёзаяпман? Чунки бу оламнинг кишилари ҳар бири ўзига хос алоҳида дунё. Уларни тушуниш, баҳслашиш, фикрлашиш, гаплашиш мумкиндир, лекин ўзгартириб бўлмайди. Улар ўз дунёсидан ажралган куни бошқа одам бўлиб қолади, ҳар бўлади, алоҳидалик, хослик йўқолади. Улар орзу фуқаролари, умидбахш хаёллар, недир ижтимоий пўртаналарнинг меваларидир.

Шу боис борича қабул қилиш тўғри бўлса эҳтимол. Тағин билмадим.

Б.К.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

«Хуш келдингиз». Прогон. Асосий байрам эртага. Ҳозир Зойир Мирзаев бошчилигидаги ҳайъат байрам дастурини қабул қилиб олмоқда. Охирги репетиция.

Қўшиққа мафтун бўлдим. Янги ва яхши оҳанг, дилгир мусиқа экан.

P.S. Байрам ва сайил эртага 11:00 да Нурафшондаги янги амфитеатрда бошланади. Кириш бепул.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Бугун биринчи муҳаббатимни кўчада кўриб қолдим. Бир пайтлари усиз ўлиб қолсам керак, дердим. Ёмғирда шалоббо бўлиб турган экан. Қўлида боласи. Ўша-ўша чиройли, истарали, мағрур.

Аввалига мен уни танимабман. Кетасизми, десам йўқ, раҳмат бошқа машинада кетаман деди. Ярқ этиб қарадим ва танидим. Ғурур аёл кишининг безаги. Эрига ҳавасим келди. Қачондир ўзини чин дилдан севган эркакни машинасига чиқишни истамади. Уни шунақа ахлоқли қизлиги учун ҳам севардим. Машинамга чиққанида ҳам бирибир гапиролмасдим, олдида тилдан қолгандим.

Тўйи куни эсимда, худди шунақа ёмғир ёғарди. Янгийўл кўчаларида тентираб пиёда юрардим жиққа ҳўл бўлиб. У пайтларда дунё бошқача эди. У пайтларда муҳаббат қанақадир покиза олам эди. Эҳ, бу 2000-йиллардаги тўйлар.

Янгийўл катта шаҳар. Янгийўл кичкина шаҳар. Биринчи муҳаббат нималигини севганлар тушунади. Устимдан кулиш бўлмасин. 🙈

@yangiyolliklar

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Инсон манзаралари.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

✏️✏️✏️

7 яшар қиз қариндоши томонидан уриб ўлдирилди

⚡️Бекобод тумани Зафар шаҳарчасида яшовчи эр-хотин Россияга ишлагани кетиб, иккита қизини Бўка тумани Чўлабод қишлоғида яшовчи қариндошига ишониб топшириб кетади.

⚠️Ота-она Россияда ишлаб юрганда уларнинг болалари ҳар куни итдек калтак еб, қийналиб юрарди. Васийликка ишониб берилган аёл шу йил 11 март куни қариндошларининг кичик қизини катта ёғоч бўлакчаси билан калтаклаб, уриб ўлдириб қўйди.

Аввалига уриб, баданларини кўкартириб қонатиб ҳузурланиб бўлгач, инграб ётган 7 яшар қизчани жойига олиб кириб ётқизиб қўйган. Ярим тунда ҳам қизчанинг овози босилмаганидан кейин чиқиб яна урган. Охири жимиб қолганидан хавотирланиб тез ёрдам чақирган. Бор-йўқ айби кўчада болаларга қўшилиб озроқ ўйнаган қизалоқ мана шундай тарзда қийнаб ўлдирилди!

‼️Боланинг ота-онаси жанозага ҳам етиб келолмади. Юраги ўпирилиб тушди бечора онасининг. Ваҳший аёл қамоқда, қизча қийналиб ўлди, ота-она Россиядан Ўзбекистонга кейинроқ етиб келди. Бироқ энди уларга бу ҳаёт татийдими? Норасида болани ўлимга юборишгани бир умрлик армон.

📌Қизалоқ жони чиқар пайтида дўхтирга қараб: "Онамга айтинг, мен уни яхши кўраман, синглимни ташлаб Россияга кетмасинлар", дебди. Бу воқеа Бўка ва Бекободни ларзага солди. Одамлар кўз ўнгида содир бўлган ваҳшийлик ёшу қарини йиғлатди.

Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Якшанба тушдан кейин қандай ўтгани ҳақида қисқача видео. Оилавий футбол командамиз.

P.S. Биз ҳаммамиз «Бавария» мухлисимиз. Эпикировка ва тўп Мюнхендан олиб келинган. Мухлислик ҳам бир касаллик-да энди. Тушунганлар тушунади буни.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Ангрен ИЭСга ярим миллиарддан кўпроқ компенсация тўлови белгиланди

Экология вазирлиги томонидан “Ангрен иссиқлик электр станцияси” фаолияти текширилди ва углерод оксиди белгиланган меъёрдан 4,37 баробар, азот оксиди 7,68 баробардан 15,24 баробаргача юқори эканлигини маълум бўлди.

Ҳолат бўйича 2023 йил 4-чораги ва 2024 йил январь-февраль ойларида атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламалар меъёридан ошганлиги учун қўшимча равишда 140,7 млн сўм компенсация тўлови белгиланди. Шунингдек, 2022–2023 йиллари корхона фаолияти давомида йўл қўйилган камчиликлар учун 2022 йил учун 263,7 млн сўм ва 2023 йил учун 129,1 млн сўм компенсация тўлови қўшимча равишда ҳисобланди.

❗️ Корхонага нисбатан атмосфера ҳавосига етказилган зарар учун жами 533,6 млн сўм компенсация тўлови белгиланди.

Бундан ташқари, текширув ишларига тўсқинлик қилган Ангрен ИЭС ходими Д.М.га нисбатан МЖтК билан баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар судга юбориш учун тайёрланмоқда.

Маълумот учун, аввалроқ Янги Ангрен ИЭС фаолияти текширилиб, атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли моддалар белгиланган меъёрларга нисбатан юқори эканлиги ва чанг-газ тозалаш ускуналари талабга жавоб бермаслиги аниқланганди.

Telegram | YouTube

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Даврон Ҳидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокимлигидан бошқа ишга ўтмоқда.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

🌙 Рамазон тақвими - 2024

Оғиз ёпиш дуоси


Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бироҳматика йа арҳамар роҳимийн, Аллоҳу акбар.

Рамазон ойи барчага муборак бўлсин!

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Юлдуз Усмонова
"Баҳор"


Баҳорга етганлар, қувонинг,
Сизларга гуллардан салом бор...

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Кузатиш

Бугунги кун психологлари қандайдир нотўғри йўлдан кетяпти. Айниқса, аёлларнинг қалбига "ёқимли ўлим вируси" юқтиряпти. Эгоизм, айёрлик, қасдма-қасдига яшаш, ўч олишга очиқчасига даъватлар урчиди. Бу иллатнинг оилалар таназзулига таъсирини ўлчайдиган ускуна йўқ, афсуски.

Аёл итоати ва хушмуомаласи билан гўзал. Унинг бахти шунда. Оиладаги тенглик деганда аёлнинг безбетлиги, тўрсайиб эрига гап қайтариши тушунилмайди. Муҳаббатни нафратга айлантирадиган омил – чучмал психологларнинг бир тийинга қиммат маслаҳатларидир.

Аёл киши қулоғи билан севади. Унга ёқимли ва эгоизмни ривожлантиришга хизмат қиладиган гаплар айтиб бошини айлантираётган руҳшунослар на олим, на ҳаёт мактабини тузукроқ кўрган инсон. Уларнинг гапига тупуриб, аёл ўз ҳаётини асраб-авайлайвериши керак. Аёл ўйлаши керак: эртага мен ўзимга ўхшаган итфеъл характерли қизни ўғлимга раво кўраманми, хўш, айнан мана шу "ақлли" психолог хонимни келин қилган бўлармидим? Албатта йўқ, у фаришта, ҳалим, ўғлига ақл ўргатадиган эмас, хотинлик қиладиган қизни излайди.

Ўзбекистонда ҳақиқий психология илми бор ва улар ҳам интернетда вазминлик билан, илмий асосланган гаплар билан чиқиш қиладилар. Улар рекламага муҳтож эмас. Яна шуни дангал айтиш керакки, телефон экранларини тўлдириб, тутуруқсиз чиқишлари билан ўзини пиар қилаётган аёлларнинг ҳеч бири ҳақиқий психолог эмас. Улар инфолўли.

Психология қутуриш сирлари ҳақидаги фан эмас. Ўзини босиб олиш, орқа-олдига қараб иш тутишни ўргатадиган соҳа, фан. Шу. Умуман, шу кунларда бир-иккита психологларнинг "оламшумул" нутқлари, пулга очилиш, саёҳатга очилиш, қанақадир диний ибодатга ўхшаб кетадиган кармалари, асл мусиқадан узооқларда бўлган мусиқалари ҳақида ёзмоқчи бўлиб юрибман. Қуруқ сафсатадан иборат, мантиқий асослари ўта заиф ва оми, ўртача, ундан паст савияли хотин-қизлар учун мўлжалланган дарс машғулотларини таҳлил қилмоқчиман.

Эгоизмда ҳам меъёр бўлиши керак. Акс ҳолда бундай ахлоқсиз психология билан қуролланган аёл ҳеч кимга керак бўлмаган, ўзидан бошқа бировга ёқмайдиган бир қоп гўштга, ижтимоийлашмаган махлуққа айланади, қариганда итдек хор бўлади.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Ойдинда_юрган_одамлар

🌓Ўн етти йил деганда фарзанд кўришди, бироқ гўдак икки яшар бўлганида унинг нуқсони борлиги сезилди. Ва улар бошқа фарзанд кўришмади.

⁉️ Дилтанг вазият. Хўш, Абдураимовлар оиласи қандай йўл тутди?

P.S.: бу инсонлар ҳам сизу бизнинг давримизда, ёнгинамизда яшашяпти.

😀 Оҳангарон тумани, Эртошсой маҳалласи.

Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Ҳали ўзбекнинг бир ҳайқириши бор...

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#дарвоқе

ШАФОАТМИ, ШИКОЯТМИ?..

Қуръони каримнинг "Фурқон"сураси 30-оятида Пайғамбаримиз (сав)нинг Қиёмат куни Аллоҳга юзланиб, айтадиган бир гаплари баёни келтирилади.

"Ё, раббий! Дарҳақиқат, менинг умматим (қавмим) Китобни тарк этди..." (Фурқон, 30)

Бу оят бизни йиғлатиши керак!
Бу оят бизни ўйлантириши керак!
Умматнинг шафоатчиси умматнинг устидан шикоят қилаяптилар!
Даҳшат эмасми бу?!

Ёлғон гапириб нима қилдим — мен китоб ўқимайман. Вақтим етмайди ёким мутоллага ўрганмаганман. Лекин, нимагаки эришган бўлсам китоб орқали деб биламан. Чунки мен қилаётган ишларни қайсидир китоб ўқиган, илми бор одамлар ўйлаб топган, кашф қилган. Мен китоб ўқиганлар ўйлаб топган нарсаларни ишлаб чиқариб ва сотиб бойияпман. Китоб ўқимасам ҳам, ўзимни китобдан қарздор, деб биламан", десалар олам гулистон эди...

Телеграм каналимизга
уланиш ҳаволаси

/channel/gayratlisher

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Тарих

Зулфиқор.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Эски асрда қолиб кетган йигитлар...

Хафа бўлмайдиган, ажабланмайдиган асрда яшаяпмиз. Бировдан “ўпка” қилиш ҳам бироз ғалати бўлиб қолди. Кўпимиз бепарво бўлдик, кўнгил одами бўлмай қолдик, кўнгилдан узоқлашдик.

Шу даврда ҳам эски асрда қолиб кетган икки йигитни биламан. Икковиям Тошкент вилоятидан, икковиям Отабек...

Телефонимга СМС келди. Қарасам, тошкентлик укам Otabek Isroilovдан жўнатма келаётгани хабар берилибди. Эсладим, ўтган йили Nabijon Boqiyнинг “Қатлнома” китобини излаётганим ҳақида ёзгандим. Ўша пайтда Отабек “Китоб менда бор, имкон топиб етказаман ака”, деганди.

Етказибди. Фарқи йўқ, орадан бир йил ўтган бўлсаям, жўнатиб юборибди. Мен бу орада китобни топиб (Зоминлик қадрдоним Nodirbek Yo'ldosh жўнатганди), ўқиб чиққаним ҳам аҳамиятсиз, муҳими, Отабек кўнгил одами. Ҳамиятли, қадриятли йигит.

Нега эски асрнинг одами, деяпман? Чунки маърифат, китоб учун дўстлашадиганларимиз, биродар бўладиганларимиз камайиб кетяпти. Аввал шунақа эди, ҳарақалай китобларда шундай ёзишган. Ижод аҳли бир-бирига яхши асарларни илиниб турган. Телефон маркаси эмас, янги асарлар ҳақида мароқли суҳбатлар бўлгани ҳақида китобларда ёзилган...

Отабек “Қатлнома”ни жўнатмаслиги ҳам мумкин эди. “Ўпка” қилмаётганимни биларди. Аммо барибир инсоннинг ўз қоидалари бўлгани яхши. Отабекда шундай қоидалар бор. Бу тоифа одамлар ўзи қадрлайдиган туйғуларини тирилтириб маза қилади.

Яна бир Отабек бор, дегандим. Уям атай ўлдираётганларимизни тирилтириш билан оввора. Otabek Bakirov...

Масалан, доим бошида дўппи. Айни сочни чаппа тарайдиган ёшда дўппи кийиб юрибди. Бизнинг эса сочимизга оқ тушди, тўкилиб пешонамиз ялтираб боряпти ҳамки, дўппи киёлмаймиз. Сочни чаппа тарамасак ҳам, ҳарқалай кўрк, деб юрибмиз.

Бу Отабек ҳам “китоб жинниси”. Чиройли бўлса ўзига, лекин китоб ўқимаган қизга уйланмайман, деб қарияпти...

Хуллас, Отабекларнинг иковиям эски аср одамлари. Бунақаси ҳозир жуда озчилик қолди.

Сизларни Ўзи асрасин, тошкентлик укаларим!

Исомиддин Пўлатов

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

ТАВСИЯ

Дам олиш кунлари учун ажойиб сериал тавсия қиламан. Машҳур польяк қўшиқчиси Анна Герман ҳақидаги бу сериалнинг суратга олинганига 10 йилча бўлган экан. Фильм воқеалари биз ўрганган турк ёки корейс сериаллари каби ўткир сюжет билан ривожланмайди, лекин қандайдир поэтика, соҳир туйғулар оламига етаклаб кетади.

Гўзал, ахлоқли аёлларга ҳамиша оғир бўлган. Анна Германнинг онаси босиб ўтган йўл, уни бир умр таъқиб қилган ҳарбий образи ўйга толдиради. Сершовқин 20 аср, сургундаги халқлар, Ўзбекистонга келиб қолган польяклар ҳаёти барибир драматик лавҳалар таъсирли чиққан. Айтганча, фильм воқеалар Ўзбекистонда кечади.

Анна Герман ким эди? Урганчда туғилган польяк қизи, 60, 70-йилларнинг мусиқа олами юлдузи, овозида алланечук сеҳри бор хонанда бўлган. Польшага борганимда, маҳаллий аҳоли билан гаплашишга интилдим, Анна Герман ҳақида сўрадим. Таққослаш учун Анна Герман бизнинг Ботир Зокиров сингари ҳозирги давр польяк эстрадасининг асосчиси, барча қўшиқчилар уни ўзига устоз деб биларкан.

Фильм бу ерда: https://www.youtube.com/watch?v=e6Tohm0cbtc&list=PL6NAP20v69ACQXXN4-AKRFZZETD736zp9&index=1

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Ер горизонтал силкиниб, яхшигина қимирлади. Ким сезди?

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Хотира

Мана, бугун наврўзи олам,
Дўстларимга гуллар тутарман.
Қайлардасан, севгилим, эркам,
Қўлимда гул, сени кутарман.

Абдулла Орипов

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Бугун буюк шоир Абдулла Ориф таваллуд топган кун. Эҳ, бу Абдулла Орипов. 2000-йиллар аввали. Зангор муқовали, 4 томлик танланган асарлари чиқди. Мактабни энди битирган, сутми-қатиқ бўлган пайтим. Ва бирдан Абдулла Ориф шеърияти сеҳрлади. Ҳозир эсласам, ўша болалалик кайфиятим, ёмғир шаррос ёғиб турган ғамнок бир тунда равонда ўлтириб бақириб шеър ўқиганим ёдимга тушади.

Абдулла Орифнинг жанозаси бўлаётган куни дарсда эдим, талабалардан имтиҳон олаётгандим. Аълочи қиздан илтимос қилдим: "Ориповдан ўқинг". У ўқийверди, талабалар деразага қараб, кўзини олиб қочиб йиғлайверди. Кўп гапларни айтгим келаяпти, лекин юракка кўмилар асил шоирлар, дейишади.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

«Меҳнат бесбармоқ» бешбармоқни бири бўлади, улкен оғаларим. 🤦‍♂

P. S. Тушунганлар борми?

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Вазирлар Маҳкамаси жамоаси Бош вазир бошчилигида ҳашарда қатнашди.

Бўстонлиқ тумани.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Чирчиқ шаҳрига янги ҳоким тайинланди: Муроджон Абдураҳимов.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Қурол ҳазилни ёқтирмайди

Бугун "Оскар" тақдирлаш маросимида атом бомбасининг отаси Роберт Оппенгеймер, АҚШ ядро дастури "Манҳэттен лойҳаси" раҳбари бўлиб ишлаган ёвуз даҳо ҳақидаги кино ижодкорлари асосий мукофотларни бўлишиб олди, деса ҳам бўлади.

Бу нарса менга ёқмаяпти. Қурол билан ҳазиллашиб бўлмайди. Ядро уруши асосчиси ҳақидаги кино зўрларнинг зўри бўлгани жуда ёқимсиз сигнал. Дунё ҳар дақиқада ядро уруши ёқасида турганда, ядро арсеналига эга давлатларнинг ўзаро душманона кайфиятдаги таҳдидлари фонида бу хабар сергакликка чорлайди.

Санъат воқеликдан ўн йил олдин юради, деган гап бор. Шу маънода ядро қуроли ижодкорининг кун тартибига чиқарилиши – яхши гап эмас, мен сизга айтсам.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Чирчиқ

Вилоятнинг асосий байрами. Финал. «Шаҳзод» гуруҳи.

«Шаҳзод» гуруҳи нимага қиммат юради, унча-мунча жойга бормайди, деган гап юради.

Чунки, тўйга Ватан ҳақидаги қўшиқни олиб киролган, бўлганда ҳам, даврани «портлатадиган» хонанда. Унақаси бошқа йўқ.

Халқни йиғлатишдан кўра, кулдириш, ҳамма нарсани унутиб рақсга тушадиган кайфият бағишлаш қийин.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

​​Февраль ёпди эшикни аста,
Чиқиб кетди деразадан дард...
Аввал уйга кирди нур, ифор,
Сўнг кўринди остонада Март!


Ассалом, Баҳор!

😍🔥🥰

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#таҳлил

ОИЛА ҚУРМОҚЧИМИСАН, КЎЧАТ ЭК! АЖРАШМОҚЧИМИСАН, КЎЧАТ ЭК!

🌍Ажрим - глобал муаммолардан бири. 2023 йил таҳлилларига кўра, Тошкент вилоятида 4 826 та ажрим ҳолати қайд этилган. Хўш, бошқа давлатларда ажрим қандай тартибда йўлга қўйилган? Келинг, дунё тажрибасига назар соламиз.

➖🇪🇬Миср


Мисрда агар суд ажралиш учун жиддий сабаб йўқлигини аниқласа, эр собиқ хотинини яна 2 йил боқишга мажбурдир. Айтганча, бу мамлакатда ажрашгандан кейин аёл ўз мулкини талаб қила олмайди. Мол-мулкнинг ҳаммаси йигитники ҳисобланади. Шунинг учун ажрашгандан сўнг аёл том маънода кўчада қолиши мумкин.

➖🇮🇩Индонезия

Ажрашмоқчи бўлган турмуш ўртоқлар миллий ўрмонларни қайта тиклаш дастурини қўллаб-қувватлашлари керак. У ерда қонунга кўра, эр-хотинлар никоҳдан ажралишдан олдин камида битта, никоҳдан ўтаётганда эса 10 тагача дарахт экишлари шарт.

➖🇦🇺Австралия

Жуфтликлар ажралишдан олдин бир йил давомида алоҳида яшашлари керак. Агар бу вақт оралиғида эркак ва аёл қисқа муддатга ярашиб, кейин барибир ажрашиш учун ариза беришга қарор қилсалар, ажрим учун берилган муддат яна  нолдан бошланади.

➖🇲🇿Мозамбик

Мурожаат қилиш муддати - 1 ой. Агар ажралиш тўғрисидаги қарор ўзаро бўлса, унда ҳамма нарса бир неча ҳафта ичида ҳал қилинади. Агар томонлардан бири рози бўлмаса, ажралиш жараёни олти ойгача давом этиши мумкин. Бу ерда болалар билан ҳам алоҳида суҳбат қурилади. Одатда бола она билан қолади. Шунингдек, отаси вафот этган тақдирда мерос болаларига ўтади.

➖🇸🇪Швеция


Агарда ўртада фарзанд бўлмаса, ажрашиш жараёнлари узоқ муддатга чўзилмайди. Бироқ уларнинг 16 ёшгача бўлган болалари бўлса, унда суд икки йилгача муҳлат бериши мумкин. Швецияда ажрашгандан кейин деярли ҳеч ким фарзандини онасига ташлаб қўймайди, балки алмашган ҳолда уларни бирга тарбиялайди, харажатларни баҳам кўради ва алимент ундиришга ҳожат йўқ.

➖🇹🇷Туркия

Ўзаро келишув ва низолар бўлмаган тақдирда, собиқ турмуш ўртоқлар ажрим хатини 2-3 ой ичида олишади. Агар низолар бўлса, шунингдек, турмуш ўртоқлардан бири ажралишга рози бўлмаса, жараён 4 йилгача давом этиши мумкин. Кўп ҳолларда ёш болалар онаси билан қоладилар. Мулкни бўлиш формуласи "50/50" дир.

P/s. Сизнингча, ажрим ҳолатларининг олдини олиш учун нима қилиш керак?

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi

Читать полностью…
Подписаться на канал