oltin_voha | Неотсортированное

Telegram-канал oltin_voha - Олтин воҳа | Пул 10

10493

Матбуот котибининг кундалиги Бот: 👉 @vohamuxbir_bot

Подписаться на канал

Олтин воҳа | Пул 10

#Тайинлов

Оҳангарон шаҳрига ҳоким тайинланди


Музаффар Ражаббоев Оҳангарон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

М. Ражаббоев 1984 йилда Паркент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2007 йил Тошкент ирригация ва мелиорация институти, 2019 йилда Хитой Халқ Республикаси халқаро бизнес ва иқтисодиёт университетида магистратурани тамомлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Кайфият

Қибрайдан қайтаяпмиз. Бир дўстимиз элга тўй берди, ёнида турдик, меҳмон бўлиб қайтаяпмиз. Ҳозир гап ундамас.🤝

Қор учқунлаб ёғяпти. Ризқ бу. Буғдойлар қорни тагида азотга тўйиниб, ирмоқлар сув тўплаб, мўйсафид тоғлар оқ салла ўраб турган жойи экан. 💔

Афсонавий Митхун Чакраборти ўлим тўшагида экани айтилмоқда. Диско раққоси кетаяпти.😭

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Ностальгия

Яҳёбек Мўминов,
"Бир келиб кет баҳор келгунча"


Февраль ҳам поёнига етмоқда.Табиатнинг ҳазилими чиними, бу йил қиш недир ўзига ўхшамади. Гоҳ чангли, гоҳ тўзонли кунларда хиралашган хотиралар орасидан сени қидирдим. Қаерда хато қилдим? Тирикликнинг қийматсиз ташвишлари орасида қачон сени бой бердим? Билмадим... Билганим - баҳорни, сени соғиндим...
___

Нигоҳларим йўлда нигорон,
Қарорим йўқ сени кўргунча...
Япроқ очиб гулламай чаман,
Бир келиб кет баҳор келгунча...

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Одамлар_орасида

ОЛАМДАН БЕВАҚТ КЎЗ ЮМГАН ФАРЗАНДИГА САВОБ УЧУН ЧЎЛДА БОҒ ЯРАТМОҚЧИ БЎЛГАН АЁЛ ҲИКОЯСИ

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

104 ёшли Меҳри ая Чиноз туман ҳокимининг онасига айландими?

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Оҳангарон шаҳри ҳокими Эшонқулов Акром Жўраевич лавозимидан озод этилди. Ҳудудга қисқа фурсатда янги раҳбар тайинланиши кутилмоқда.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

ФАҚАТ АЁЛЛАР ЎҚИСИН!

Бугун ўзбек эркакларининг асаб тизимини асраш куни, чунки бугун Ўзбекистон Қатар билан ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради.

Қадрли аёллар! Бугунги кун учун эркакларга кўп нарса керак эмас: ширин овқат, тинчлик, футбол вақти безовта қилмаслик ва чой сўраганда суратдагидек қарамаслик
😁🙏

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Биз_буюк_миллатмиз

КАРАНТИННИ ТИББИЁТГА ИБН СИНО ОЛИБ КИРГАН (МИ?)

🔰Тиббиётнинг отаси Абу Али Ҳусайн ибн Сино (980-1037) ўз асарида биринчи марта "Карантин" атамасини ишлатганини биласизми? Ўша вақтдаёқ Ибн Сино микроорганизмлар, бактерия, вируслар орқали юқадиган касалликларни даволаш устида иш олиб борган ва унинг олдини олиш учун бемор 40 кун давомида ўз-ўзини изоляциялаши, одамлардан ўзини четга олиш усулини тиббиётга киритди. Ибн Сино бу усулни "Ал-Арбаъин иййа" деб атади. Ушбу сўз "қирқ кун" деган маънони англатади.

📌У жорий қилган усул Венеция савдогарлари ёрдамида Италияга ва бутун Европага тарқалган. Ва ўз-ўзини изоляциялаш усулига итальян тилида "қирқ" деган маънони англатувчи "quarantena-карантена", инглизча "карантин" номини беришди.

☝️Неча аср олдин яшаб ўтган бобомизнинг ушбу усули ҳозирги даврда ҳам дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолмоқда.

Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Ностальгия

Шерали Жўраев
"Олтин қанот қушлар учсин"


Устоз санъаткор ижросидаги бу қўшиқни катта авлод вакиллари яхши эслайди. Ушбу тарона ҳатто коинотда жаранг сочган. Машҳур фазогир Солижон Шарипов "Олтин қанот"ни сир-у асрорга тўла юлдузлар оламида тинглаганида кўнглидан нелар ўтгани ўзигагина аён.

Аммо шуниси аниқки, бундай ўлмас таронани яратиш, ижро этиш учун Шерали Жўраев бўлиш керак!

____

Олтин қанот қушлар учсин,
Бизни мудом бахтлар қучсин...


@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#ОсиёКубоги

Ўзбекистон 2:0 Ҳиндистон


Футболни кўряпсизларми?😊

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Muhim_sana

Toshkent viloyati 86 yoshda

Bugun yodga olarli kun. Toshkent viloyati 86 yoshga toʻldi. 1938-yilning 15-yanvar kunida O‘zbekiston SSR tarkibida tashkil qilingan. Yurtimizning eng salohiyatli, iqtisodiy jihatdan yuksak darajada rivojlangan hududi hisoblanadi.

Viloyatning ma’muriy markaziNurafshon shahridir. Toshkent viloyatida 15 ta tuman va 7 ta shahar mavjud.

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Кайфият

Яна Кўкоролдаман. Биз севган "Кўнгил озодадир"нинг дардчил қаҳрамони Малув изиллаб йиғлаган қишлоқдан ўтаяпман. 7-б синфдаги Турсун бечоранинг опаси бор эди-ку, ўша Малув-да...

Туйқус эсимга тушди: китоб дўконига бормаганимизга ҳам минг йил бўлибди. Янги асарлар пештахталарга чиққандир. Яна биз каби ошиқ-маъшуқлар орзулар қанотида китобхонлик қилишаётгандир.

Машина дарчасидан ташқарига қарайман: борлиқ уйғониш фаслига кирибди. Майсалар ниш ура бошлаган, қушлар хушҳол чағирлайди, анҳорлар тўлиб-тошиб, кўпириб оқади, кўкалам яйловларда сигирлар хотиржам кавш қайтаради...

Муҳаммад Шариф Гулханий ҳақ: "Кўнгул озодадир дунёга арзи эҳтиёж этмаз... " Ва яна нозанин ва кўз ёшидек покиза ўйлар соҳибаси Қундузнинг ҳазили эсга тушади: "Муҳаббат гулшанига сигир оралаб кетди, мавлоно..."
😊❤️🙋‍♂

____

Кўрсам дукурлар юрак,
Соғиндим, соғиндим...

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Танқид

РАИС КИМ БУ ЕРДА?

✏️Уй ғорат бўлди. Сув босди. Мавзунинг эгаси ширкат. Ҳозирги номи БСК. Муаммо чиқса, порталга ёзишни маслаҳат беради, кўплашиб ҳокимга борайлик дейди, лекин ўзинг-чи, нима қилиб ўтирибсан, десанг жавраш, жанжал, йўқол-чи-йўқол. БСКга ўрнашиб қолган ёввойи тўдалар қачон даф бўлади?

😡 Айтмоқчи эмасдим-ку, буларга бировнинг кучи етмайди. Давлат ташкилоти эмасмиз, ҳокиминг бизга "копеейка" дейди. Доим банк эшигида ўтириб, ташкилотга яна кредит олишни ўйлайди. Халқ номидан катталарга катта гапиради, муаммо айтсанг ўша гап: порталга ёз, ҳокимга кўплашиб бор. Боравериб бет, қолмади ука, бет!

⁉️Буларни нима қилиш керак? Суриштириб кўрсам, жуда кўп БСКларга жанжалу шантажнинг ҳадисини олган бевалар, бетимнинг қаттиғи, жонимнинг ҳузури дейдигон муттаҳамлар ўрнашиб олибди. Кўп қаватли уйларда яшовчилар уларнинг дастидан арз қилиб барака топмаётган экан. Чунки, уларнинг томоқ йиртар қичқириқларидан ҳамма безор: қўй, ука, шу билан тортишма деб маслаҳат беришади...

🔴 Бу қачонгача давом этади? Сиз томонда вазият қандай?

Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Кайфият

Ҳаммасини.., ҳаммангизни танийман. 💔

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Премьера

📹 QVZ 2023 | Финал

Дам олиш кунларини мароқли ўтказинг.

398 Мб эвазига 3,5 соатлик яхши кайфият))

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Эстетика

Хорижга, дейлик, Польшага борган вилоят ҳокими ўша ердаги ўзбек тадбиркорлари билан дўстона суҳбатлашиши - эстетика.

Ярим тунда, марказий Европада мусиқа даҳоси Фредерик Шопеннинг мусиқасини унинг юртида тинглаш - эстетика.

Бу завқни сиз билан бўлишиш - эстетика ва этика.

Польша, Варшава.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️

Тошкентда даҳшатли пробка. Юриб бўлмаяпти.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Афғон уруши тугаганига 35 йил бўлди.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Вакант

Ҳокимликка ишга марҳамат!

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ҳокимлик тизимидаги бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотни эълон қилди.

Бу лавозимларда ишлашни хоҳласангиз, дарҳол АРГОС орқали ариза топширинг, танловда қатнашинг.

Ортиқча гаплар керакмас, иккиланманг, қатнашинг. Танлов, суҳбат жараёни шаффоф бўлади ва видеокузатув орқали тўлиқ ёзиб олинади.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#мутолаа

НАВОИЙНИ ЎҚИШ

Ҳар бир калла,
Ҳар бир бош
Жаҳолатдан қўрқиши керак.
Ҳар бир бола,
Ҳар бир ёш
Навоийни ўқиши керак.

Ҳар бир ота,
Ҳар бир мўйсафид
Умр ҳикматларин кўрсатиб,
Нафс арқонларин қирқиши керак,
Фарзандлари, набирасига
Навоийни ўқиши керак.

Бир болага — бутун мамлакат,
Баъзан эса қирқ киши керак.
Бешиклардан тушиб болалар
Навоийни ўқиши керак.

Сиз дейсиз: Йўл топиши керак,
Уй қуриб, пул топиши керак,
Йўқ-йўқ, у ор қилиши керак,
Навоийни ўқиши керак!

Самарқанду Бухоро, Термиз
Тўйларида барчамиз жаммиз.
Бизлар ахир кимлардан каммиз?!
Элга олам олқиши керак,
Оламга тик боқиши керак,
Навоийни ўқиши керак!

Берунийлар, ибн Синолар,
Улуғбеклар, Бобур Мирзолар
Қуриб кетмиш қандай бинолар!
Ёш кўнгиллар қалқиши керак,
Навоийни ўқиши керак!

Ватан азал битта Ватандир,
У биз учун сўлмас чамандир.
Шул сабабдан бола чоғлардан,
Майса чоғлар, лола чоғлардан
Ўзни уриб, юлқиши керак,
Навоийни ўқиши керак,
Дилга недир юқиши керак!

Сирожиддин Саййид
.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Позитив

Ҳаётдан завқланиб яшайдиган момо экан. Салга тушкунликка тушиб, барчасига қўл силтайдиган танишларга юбориб қўйинг😁

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Халқ_оғзаки_ижоди

Камбағаллик ёмон дарддир, оғаларАбдураҳмон бахши

Халқ дангал келади. Бахши дангал келади. Гапни букмай, етти қават пардага ўрамай айтади-қўяди.

Камбағаллик қисматми ёки иллат? Бу саволга жавоб бериш мушкул. Камбағаллик билан баравар жоҳиллик, гўллик, илмсизлик бўлса, урди худо деяверинг.

Бахши эзиб айтади, бахши жўшиб айтади. Нақд гапдан айтади. Бу замонда камбағал бўлманг: урилиб, туртилиб хорликда ўтиб кетасиз. Қашшоқликнинг чораси – болаларни ўқитиш, меҳнат. Бироқ ёғли иш қайда?

Тақсимлаб бўлинган бойликни яна қайта тақсимлашни сўраб майдонга чиққан шери мард болаларга тўзим берсин. Охир-оқибат улар ғолиб келади.Тарих мантиғи шундай барибир.

Ноумид бўлманг, бир кун сиз томонда ҳам қуёш чиқади.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Мотивация

СТИВ ЖОБСДАН ЁШЛАРГА ҲАЁТИЙ МАСЛАҲАТЛАР

⚡️Стив Жобс (1955-2011) ҳаётлик давридаёқ машҳурликнинг энг юқори чўққисини забт этган дунёнинг ноёб шахсларидан бири ҳисобланади.

⚠️Унинг Стэнфорд университети талабалари ҳузурида сўзлаган ғаройиб нутқи замонамизнинг энг илҳомбахш ва кишини мақсад сари дадил одимлашга ундовчи нутқларидан бири сифатида тан олинган. Нутқда ҳаётини ўзгартириб юборган уч муҳим воқеа ҳақида гапирилади. Фойдали бўлиши учун сизгаям илиндик.

〰 〰 〰 〰 〰

➡️🔠қибатини ўйламасдан Стэнфорд каби қиммат коллежни танлаб қўйган эдим. Бу даргоҳда ўқишда давом этсам, олий маълумоти бўлмаган, одмигина яшаган ота-онамнинг тежаб-тергаб йиққан барча маблағи таҳсил пулини тўлашга кетган бўлар эди...

➡️🔠ени ишдан бўшатишди. Аммо қандай қилиб компания асосчисини ундан ҳайдаш мумкин?

➡️🅱️рачим менга уйга боришимни ва ишларимни тартибга солишни бошлашимни маслаҳат берди. Бу дўхтирларнинг таъбирида «ўлишга тайёргарлик кўраверинг» деган маънони билдиради.

💎МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ

Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#ОсиёКубоги

Ғалаба муборак, Ўзбекистон!✊✊🇺🇿🇺🇿

Ўзбекистон 3:0 Ҳиндистон

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#мулоҳаза

Истеъдодсиз фарзанд бўлмайди, эътиборсиз ота-оналар бор холос...

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Футболни соғинган халқ.

Янгийўл тумани.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

​​#Буюклар_муҳаббати

🎼ФРЕДЕРИК ШОПЕН: ДАҲОНИНГ ЮРАГИ ПОЛЬШАДА

Кириш

Шифокорлар у яратган мусиқа шифобахш хусусиятга эгалигини тан олган. Номи тилга тушган мусиқачи борки, Шопеннинг ғайришуурий, илоҳий оҳангларидан таъсирланганини яширмаган. Гап дунёга машҳур бастакор, Польшанинг фахри, Парижда ижод қилган даҳо Фредерик Шопен ҳақида.

Кибор чўққиларда музлаган баҳор

"Опа, мен ўляпман. Ўттиз тўққиз ёшимда ўлим қаршимда турибди. Қўрқиб кетяпман, опажон. Қадрдон уйимиздан олисларда, Парижда ўлиш қисматим экан. Кўрган хўрлик, алам ва изтиробларимни таърифлай олмайман. Парижнинг кибор давраларида мусиқам янграйди, юрагим увушади; тунлари касалим қўзғайди, қон қусиб куйлар яратаман, кейин кулиб рақсга тушадилар; сезиб турибман эртага замин уйғонади, мен уйғонмайман, ўляпман, опа. Сендан бир ўтинчим бор, опа. Вафотимдан кейин юрагимни Польшага олиб кет..."

1849 йил. Фредерик Шопеннинг Польшада яшовчи опаси Людвикага ёзган сўнгги мактуби.
Париж архивларида қолган битиклар:

Ф.Ф.Шопен. Туғилган йили 1810 й. Вафоти 1849 й. Бастакор, пианиночи. Поляк миллатига мансуб сиёсий муҳожир. Танаси Париждаги Пьер Лашез қабристонига дафн этилган, юраги эса Польшага олиб кетилган. Фарзанд кўрмаган.

Шляпангизни ечинг, жаноблар, қаршингизда даҳо турибди!

Шопен ҳали 19 ёшда эканида Польшадан кетишга мажбур бўлди. Лейпцигда 19 яшар поляк мусиқачиси концерт беришини эшитган таниқли бастакор Роберт Шуман шу концертга боради. Шопен совуққон немисларнинг қалб торларини чертиб, ўз истеъдодини кўрсатди. Томошабинлар қаторида ўтирган Шуман ўрнидан турди ва залга қараб кейинчалик машҳур бўлиб кетган ўша гапини айтди: "Шляпангизни ечинг, жаноблар, қаршингизда мусиқа дунёсининг янги даҳоси турибди!" Шуман таърифлаган ўша даҳо – Шопен эди.

Юракнинг Польшага бориши

Шопеннинг васиятига кўра, опаси унинг юрагини махсус идишга солиб, Польшага – Ватанига қараб йўлга тушди. Россия империяси вассали бўлган Поляк герцоглиги Шопен ким, унинг номдор мусиқаси нимадир – билмасди, танимасди. Аммо, Париждан бир юрак, исёнкор бастакорнинг юраги Польшага келтирилаётгани халқ ичида шов-шувга айланган, мутлақо кутилмаган бу хабардан полиция безовта эди. Шопеннинг юраги чегарадан олиб ўтилди. Ўзи кўтариб катта қилган укасининг юрагини Польшага олиб келган, йўлда эзилиб адойи тамом бўлган Людвиканинг изтироблари таърифлаб бўлмас бир драма эди. Чегарадан, қаттиқ текширувлардан укасининг юрагини қандай яшириб олиб ўтгани жумбоқ. Бу – вафодор опанинг буюк жасорати.

Озод Польша учун!

Варшавага етиб борган Шопеннинг юраги ибодатхона девори орасига шошилинч яширилди. Бу сирни халқ билди, опа билди, руҳоний билди. Ватан озодлиги, мустамлакага қарши ҳаракат рамзи бўлиб Шопеннинг юраги эрксевар полякларни маънавий қувватлантириб турди. Йиллар ўтиб юракни бошқа жойга олиб ўтишмоқчи бўлганида, халқ эътироз билдирди: "Биз учун буюк юрак шу ерда тургани маъқул..." Польша ҳукумати Шопеннинг юрагини миллий бойлик деб эълон қилди. Ҳозир ҳам у Варшавада, черков деворлари орасида турибди.

Ва аёллар:

Шопен ҳаётини бир қадар ўрганиб англадимки, у фақат мусиқани севган. Илк муҳаббати Польшада эканидаёқ барбод бўлган. Кейинчалик Жорж Санд (асл исми Аврора Дюпен) билан бирга яшаган пайтлари эса шунчаки санъатга мубтало икки инсоннинг бир-биридан илҳом излаш борасидаги беҳуда уринишлари эди. Шунақаси ҳам бўлар экан. Ҳартугул уларнинг муносабатларини на оила, на муҳаббат деб аташ мумкин эди. Шопен кўринган билан ошиқ-маъшуқ ўйнайдиган Пушкин эмасди. Ёқтирганига тавалло қилиб уйланган Есенин ҳам эмасди. У қалбини, лазиз туйғуларини ошкор қилишни хушламайдиган, камгап, ич-ичидан шуълаланиб турадиган ва бу чўғни бирон аёлга тортиқ қилмаган дилбар инсон эди. 

Хулоса

Шопеннинг тақдири қандай драматик кечганини, унинг мусиқасини ёзмадик. Боиси, қўлингизда телефон, ахборотнамо гапларни қайтаришда маъно йўқ.  Ҳар қандай таъриф мусиқанинг ўзидек ёқимли чиқмайди барибир. Шопенни эшитинг! Наполеон Бонапарт урушларидан кейинги дунёни қуришда, можаролардан безган Европанинг эстетик дидини сақлаб қолишда алоҳида ўрин эгаллайдиган даҳони тингланг.

Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Мотиваяция

Тошкент вилояти филармонияси хонандалари шоир Иқбол Мирзо сўзи билан шу қўшиқни яратишибди. Бастакор Шарофиддин Муродов.

Қўшиқлар кўп дунёда. Бугун юртимизда жадидчилик ғояларига яна қайтилмоқда. Жамиятда маҳдудлик, мутаассиблик гирдобидан чиқиш истаги табиий равишда етилди.

Бу қўшиқ, унинг тантанавор руҳи қалбга ғалаён солади. Майда ва маиший муаммолардан тепароққа олиб чиқиб кетади. Жадид боболар – Усмонхон-у Ҳамзахонлар, Фитрат-у Ибратлар руҳи елкангизни босади.

Жадидлар етишмаяпти, жадидлар...
💔🔥✊


@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Чидагин, болам-а,
чидагин...

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#расман

2024 йил - "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"

@oltin_voha

Читать полностью…
Подписаться на канал