ЭСКИ ЙИЛ
Бугун сўнгги кунинг.
Охирги марта,
Сенинг тонгинг бўлиб ёришди фалак.
Одамлар янгисин олқишлар пайти,
Мен сени кўнглингни ололмай ҳалак.
Бугун охирги кун, эртадан бошлаб,
Сенинг бир лаҳзангга сиғмайди ҳаддим.
Ҳамма янги йилни турса олқишлаб,
Мен сени кузатиб туриб...
Йиғладим!
Тугаб бораяпсан, ҳақдир ибтидо,
Якун бор ҳар неда билолмам нега?
Ҳатто бор давлатим қилсам ҳам фидо,
Олиб қололмайман бир дақиқага!
Хизматинг ўтадинг, муҳлатинг битди,
Ўрнингга келарни муштоқ кутурлар.
Сенинг китобингни беркитиб шартта,
Хотира юртига сургун этурлар.
Кимлар қувондилар сендан беқиёс,
Кимнинг ҳаётида қаро нуқтасан.
Борақол, норизо бўлма, илтимос,
Энди иложи йўқ бугун кетмасанг!
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Тарихни сўзлама менга, эй одам,
Битта чалиб бергин «Чўли ироқ»ни.
Нурафшон. Бугун.
@oltin_voha
😂Қайнотасининг куёвига жўнатиб қўямиз✈️
📌Мўлжал: Қорасув маркази
☎️ 702040001
@oltin_voha
#Муҳокама_учун_мавзу
Ёшликдаги унаштирув бахтга етаклармикан?
Таниш бир оила ҳали ёшига тўлмаган эгизак қизларини қўшнининг 3-4 ёшли ўғилларига бешиккерти қилиб қўйишди. Йиллар ўтди, икки қиз шу унаштирув тамғасида улғайишди.
Қўшни аёл балоғатга етган қизларига келган совчиларни қайтараверди, қайтараверди. Вақт ўтиб, ака-укалар бошқа қизда кўнглимиз бор, дея унаштирувни тан олишмади. Икки қиз қўшнилар орасида фотиҳаси бузилган деган ном олиб, ўттиздан ошгунча турмушга узатилмади. Бу бўлган воқеа.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда 7-синф қизларининг унаштируви акс этган видеолар тарқалмоқда. Юқоридаги тасвирларни кимдир бонг уриб бу унаштирув эмас, туғилган кун эди деб рад этиши мумкин. Унаштирув бўлгани билан ҳозир олиб кетмайдику, дейдиганлар ҳам топилади. Аммо айрим ҳудудлардаги бешиккерти, ёшликда унаштирув одатлари қандай оқибатларга олиб келишини бир тасаввур қилиб кўрсангиз, фикрингиздан қайтишингиз аниқ.
Ўртада кўнгил деган нарса бор. Худо кўрсатмасин, мабодо қиз ва йигит тўй бўлгунга қадар бошқасига кўнгил берса, унда нима бўлади?
Иккинчи томондан балоғат остонасига етмаган қиз энди бир хонадоннинг бекаси бўлиши учун курашади. Аксига олиб бўлажак куёвтўра ҳам вақти-бемаҳал қизнинг йўлини тўсади, тунги учрашувларга таклиф этади. Қизнинг руҳиятида ўзгаришлар рўй беради. Қани бу жараёнга ота-она қаршилик қилиб кўрсинчи, қуда томон унаштирув бўлганини юзига солади.
Аста-секин қиз мактабда фанларни ўзлаштиришда оқсоқланади. Чунки у олий таълимга эмас, "қозон-товоқ институти"га ўқишга киришини яхши билади. Орзуларининг барчасига қўл силтайди...
Сизнингча, ёшликдаги унаштирув бахтга етаклайдими?
Yoshlar kundaligi
Ялдо кечасини қаршилашга тайёрмисиз?
21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси энг қисқа кун ва энг узун тун (17 соат) содир бўлади. Ушбу тун Ялдо кечаси дейилади.
Маълумотларга кўра, илгари Ялдо кечаларини кишилар орзиқиб кутишган. Қиш кезлари ҳафта сайин гап-гаштак дейилган, даврага тўпланганлар ғазалхонлик қилишган, баҳри-байт айтишиб, мушоиралар ўтказишган, рақс тушишган, қўшиқлар хиргойи қилишган, дутор-доира чалиб, ўйин-кулгуни қизитишган. Қизлар Фузулийни, Бедилни ўқиган. Узун-узун кечалар мутолаа билан ёришган.
Бу кечаларда бировни иғво қилиш, ғийбат, гина-кудуратга мутлақо йўл қўйилмаган.
Ҳар кечанинг бир кундузи бор. Ҳамма гап уни қандай оттиришда. Йилнинг энг узун тунини қандай ўтказмоқчисиз? Наҳот уйқу билан?! Ялдони янги туйғулар билан, янги билимлар билан қаршиланг.
@oltin_voha
#Бир_қўшиқ_тарихи
🎼 ТАКЛИФНОМАГА ЁЗИЛГАН ҚЎШИҚ
🪕 Бу қўшиқ ярим асрки мухлислар қалбида, тақиқлар ҳам, танқидлар ҳам уни халқдан узоқлаштирмади. Аксинча яқинлаштирди.
✅ Қарангки, бир таклифнома орқасига ёзилган шеърдан шундай санъат асари яралиши кимнинг ҳам хаёлига келибди дейсиз.
🔰 КИРИЛЛ ЁЗУВИДА ЎҚИШ
🔰 LOTIN YOZUVIDA O'QISH
Yoshlar kundaligi
#Кундаликдаги_қайдлардан
Уйидаги оилавий муаммосини ҳал қилолмаётган эркакнинг дунёни қутқаришга чираниши ачинарли манзара. Бироқ барча эркаклар шу зайлда яшашга маҳкум.
〰〰〰〰〰
«Ҳамма доно. Ҳамма файласуф. Биргина мен камтарин инсонман, ўзимни ўзим, зарурат бўлмаганда, мақтамайман», деб ўйлашни бас қилайлик. Биз аввало ўзимизни севамиз. Шу маънода она ер дунё маркази, коинот ер атрофида айланади деган архаик назария (геоцентризм) ҳам унчалик ёлғон гап эмас.
〰〰〰〰〰
Ундирув идоралари (МИБ, ЙПХ ва ҳоказо) жуда фаол ва журъатли экани ёқимли эмас, албатта. Давлат бунчалар қаттиққўл бўлмаслиги керак, деб ўйлайман баъзида. Лекин, барибир бир мартага мана шундай қатъият кераклигини ҳам тушунаман. Ўзбек характери: ҳужжат ишига нўноқ, ёқтирмайди; жарималар гулдастасига ҳаёт безаги, одатий ҳол, деб қаралади. Қарзсиз ва тартибли яшаш ноёб воқеа. Бугун, шу кунларда содир бўлаётган қаттиққўллик, талабчанлик барибир босиб ўтилиши керак бўлган йўл эди. Ҳамма ривожланган давлатлар шу босқичдан ўтган.
〰〰〰〰〰
Кучли одам деб кимни айтиш мумкин? Болалигимда онамни кучли одам, деб ўйлаганман. Сал улғайиб, типик ўзбек аёли бўлган онамнинг одатий жаврашларига индамай қўяқолган отам аслида кучли эканини тушундим. Социум ҳам шундай. Кучли инсонларнинг сукутини тушуниш ва ҳурмат қилиш керак.
〰〰〰〰〰
Бировнинг мардикорига айланиб бораётган ва буни ўзи ҳис қилмаётган истеъдодлар жамият учун катта йўқотиш. Йўл бошида туриб киши ўзи билан кенгашиб олиши керак. Масалан, шу иш вақтимни сарфлашга арзийдиган ғоями, деб.
〰〰〰〰〰
Катта шахслардан узоқроқ юришга ва муайян масофани ушлашга интилдим доим. Чунки, уларга хизмат қилиб, уларга ўхшашга интилиб умрим ўтиб кетишини истамайман. Уларни такрорлаб бўлмайди барибир. Менга қирраларимни тарошлайдиган пир керакмаслигини йигирма бир ёшимда тушунганман.
〰〰〰〰〰
Американча бир мақол бор: «Биринчи миллион доим ўғирланади». Бугун шуҳрати ва салобати билан кўзни қамаштириб турганлар йўл бошида недир ғирромлик қилган: кимгадир ва негадир. Сиз ҳам тортинманг, азизим. Йўл топинг, пул топинг. Ҳалол одамни ҳар қандай жамият қашшоқлик билан сийлайди.
〰〰〰〰〰
Бойлар маҳалласида яшашидан фахрланадиган ишсиз, қашшоқ одамнинг мақтанчоқлигини томоша қилишни, уни эшитишни севаман. Унинг мақтанишларида орзу, йиғи, алам ва чуқур хўрсиниқлар бор. Буни тушунган тушунади. Ҳарқалай у камбағалман, деб йиғлаб юрадиган орсиз одам эмас.
© Шахсий ва субъектив фикрлар.
@oltin_voha
#Reklama
🎄Yangi yilga eski gilamlar bilan õtishni xoxlamaysizmi..?
🤔Qanday qilib sifatli gilamlarni arzon narxlarda xarid qilish mumkin?
⚡️14-dekabrdan 31-dekabrgacha Urgaz gilamlarimizga 50%gacha chegirmalar e’lon qilamiz!
☝️Ulgurib qoling!
💫Xonadoningizga gilamlarimiz yoyilishi biz uchun baxt!
📍Manzil: Toshkent viloyati, Õrtachirchiq tumani, Qorasuv mebelchilar shaxarchasi,
JANNAT MAKON mebel va gilamlar saroyi
📌Mõljal: Qorasuv markazi.
☎️ 702040001
⚡️⚡️⚡️
Аҳвол Ғазо сектори билан Украинада жиддий. Қолган жойларда муаммони бартараф қилса бўлади. Масъулиятни бўйнига олиб кабинетдан чиқса бўлди - Зойир Мирзаев
✅ Тошкент вилояти ҳокими ZOOM платформаси орқали туман-шаҳар ҳокимлари, секторлар ва тегишли бошқармалар раҳбарларини бугунги совуқ кунларда масъулиятли бўлишга чорлади.
Yoshlar kundaligi
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Ангрен шаҳри. Йўллар махсус техникалар билан қордан тозаланмоқда.
Ободонлаштириш ходимлари ва йўлчиларга раҳмат.
@oltin_voha
#Кайфият
"Денгизни соғинган одам". Шунақа радиоэшиттириш бўларди илгари. Октябрь Мансуров олиб борардилар. Денгизни кўргим келарди, лекин ҳеч имкон, айрим пайтлари, яшириб нима қилдим, шароит бўлмади. Ҳамма нарсанинг вақти-соати бор эканда.
Қарийб ўн кун Хитойнинг учта провинциясини қаричлаб айландик. Бир шаҳарда бир кун-ярим кун бўлолдик холос. Жомадонларни очиб-йиғишга аранг улгурдик.
Асосийси, Тошкент вилояти жамоасининг катта таркиб билан қилган тарихий ташрифи ғоятда самарали бўлди.
Ташриф давомида музокара босқичида бўлган лойиҳалар ижроси тезлашди; янги ҳамкорлик уфқлари очилди; эндиликда томонлар ўтириб музокара ўтказиши мумкин бўлган лойиҳалар пакети шакллантирилди.
Бугун Пекинга қайтиш олдидан 4 соат шаҳар айланишга рухсат берилди.
Ханчжоудамиз. Эртакнамо, ғоятда баҳаво шаҳар экан. Шаҳар соҳилларини Хитой денгизига қуйиладиган дарё ювиб туради. Ҳавонинг зўрлигидан ўпкам тўлиб кетяпти.
Соҳил бўйлаб чопаётган олапарлар, сарвқомат дилбарлар, Кумушлар, Отабекларни кўрдим. Недир рубобий кайфият чулғади қалбимни. Ниятки, қачондир оилам, дўстларим билан саёҳат қилиш насиб этсин.
Ҳаммага хайрли кун!
@oltin_voha
#Бедорлар_учун
Насиба Абдуллаева
"Бахт ўзи нимадир..."
Бахтлимисиз, йўқми, билмайман. Аммо шу уйқусиз тунда унга кўмилиб яшашингизни тиладим. Бедормисиз, майли, фақат БАХТдан уйқунгиз қочсин, қадрдон. Қолгани бўладиган гаплар, ишонинг...
Бахтли бўлинг!
@oltin_voha
#Футбол
ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ОСИЁ ГРАНДЛАРИ САФИГА ҚАЙТДИ
Биз жаҳон чемпионатига тайёрмиз. Бу сафар биз чиқамиз. Бўлди. Ютуқларга ташна, ёш ва маҳоратли авлод майдонга чиқди!
Бугун икки хил тайм кўрдик. Биринчи таймда Эрон иккита гол урди. Битта гол комбинацион ўйинда, яна бири эса бизнинг хатомиз эвазига. Бўлди. Шу.
Ўзбекистон эса ўйинда, комбинация билан иккита ҳалол, тоза гол урди. Йиртқичдек рақибга ташланиб гол урди. Иккинчи таймда нимадир бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг юлдузли таркиб эканини тушуниб қолди, шекилли.
Италия, Франция, Россия чемпионатларида довруқ қозониб юрган болалар ўзларининг ким эканлигини эслаб қолди. Ким-ким Осиё гранди, бизнинг азалий рақимиз Эронни зир титратди.
Ўйин дуранг билан якунлангани барибир аламли. Чунки, Эрон терма жамоаси қачонки, ҳақиқий футбол бошланганда, бизнинг йигитлар майдонга мослашганда ўйинини йўқотиб, довдираб, ошкора вақт ўтказишга уринди. Осиёда шарманда бўлди Эрон!
Футболни тушунганлар яхши билишади: Эрон ҳеч қачон Ўзбек футболидан жиддий ўйинларда тарсаки емаган, доим бизни жазолаб келган. Яна ўз майдонимизда денг. Бунга кўп ва хўб гувоҳ бўлганмиз. Бугун бизнинг жамоа Эрони тиззалатди, қақшатди.
Аббосбек Файзуллаев, Остон Ўрунов, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров биргаликда ўйнаган 20-25 минут – бу энди олий савиядаги, Европа даражасидаги футбол эди.
Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Гейнрихлар давридан кейин янги авлоднинг шаклланиш босқичи тугади, кучли, бардошли, рақиблар учун қўрқинчли Ўзбекистон терма жамоасини кўрдик.
Нега дурангдан бунча эмоция деб ўйламанг. Ахир бу Эрон эди. Бизни ҳеч қачон менсимаган, доим масхара қилиб гол урган Эрон шу жамоа эди.
Бугун биз футбол маъносида ғалаба қозондик. Янгиланган терма жамоа илк ўйинидаёқ қитъага ўзини эслатди, биз қайтдик, дея олди. Эрон футболчилари эса Али Карими, Али Даи, Меҳди Меҳдавакия сингари акалари кўзига қандай қарайди, худо билади. Чунки, бугун майдонда улар тор-мор этилди.
Олға, Ўзбекистон!
Yoshlar kundaligi
❤️ Бу видео шу ерда туриб турсин. Имконият бўлиши билан оталар ва уларнинг дидсиз болалари ҳақида мақола ёзаман.
@oltin_voha
#Бедорлар_учун
Мен бахтни кўрганман. Кўрганман. Аниқ.
Ҳатто кўзларимиз учрашган бир зум...
✍ Усмон Азим.
P.S: Энг яхши кўрган шеърларимдан бири. Таъсирли ўқибди, илиндим...
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Давлатга мафкура керак. Мафкурасизлик, муайян бир тизимга солинмаган ҳаракатлар самара бермайди. Бугун Президент ўтказаётган селектордаги янгиликларни кўриб, Ўзбекистоннинг мафкура майдонини тўлдириш бошланганини тушундим. Президент жиддий суръатда маданият, маърифат, мафкура соҳаси вакилларини жамлаб, ўзининг қарашларини, аниқ талабларини айтмоқда. Бу - жуда яхши. Бу соҳадаги ноаниқ бир давр поёнига етаётганидан хурсандман.
Самарқандда соҳибқирон Амир Темурнинг 14 та боғи қайта тикланиши эса тарихий воқеа. Туристлар оқимини икки карра кўпайтирадиган иш бу. Тушунишимча, боғлар ўз вақтидаги географик жойлашуви чегараларида ташкил қилинади. Бу халқимизни ғурурлантирадиган иш бўлади.
Бизнес ҳудуд шаклида "Кино парки" очилаётгани ҳам миллий кино индустрияси ривожига катта туртки беради. "Голливуд", "Болливуд" сингари Ўзбекистонда ҳам кино шаҳарчаси қурилади. Давлат бунинг учун хусусий кино компанияларга ер ажратиб беряпти.
Буларнинг ҳаммасини жамлаб мафкура дейдилар, мафкура. Бу жабҳадаги курашга қўшилдик. Энди бу майдон ичра ҳам давлатнинг позицияси, талаблари аниқ-равшан белгилаб берилмоқда. Ўз вақтида ва жуда ўринли бўлди шу. Бу сиёсат ниҳоятда керак эди.
@oltin_voha
#Анонс
Машҳур «Қақнус» кўрсатувининг бу галги чиқиши ўзбек шеъриятининг юлдузларидан бири Носиржон Жўраев ижодига бағишланди.
Тасвирга олиш жараёни ҳозиргина якунланди. Адабий давраларни соғинган эдим, сўз ва соз базмида руҳим дам олди. Носиржон дўстимнинг шеърларига эса мухлисман, худойим қўшқўллаб сийлаган шоир сифатида биламан.
Шеър ўқиб беринг дейишганида ёқтирганим - «Бир саҳар...» ни ўқидим. Даврада биринчи марта шеър ўқишим. Қанақа чиқди, билмадим. Лекин, ишонинг, юракка яқин ва ёшлигимнинг ҳамроҳи бўлган сатрларни юрак-юракдан тўлиб-тошиб ўқидим.
@oltin_voha
#Rasprodaja
⚡️⚡️⚡️ Yangi yilga eski gilamlar bilan oʻtishini xohlamaysizmi?
Qanday qilib sifatli gilamlarni arzon narxlarda xarid qilish mumkin?
❤️🔥 14-dekabrdan 31-dekabrgacha Urgaz gilamlarimizga 50 foizgacha chegirmalar e’lon qilamiz!
✅ Ulgurib qoling!
❤️🔥Xonadoningizga gilamlarimiz yoyilishi biz uchun baxt!
📍Manzil: Toshkent viloyati, Õrtachirchiq tumani, Qorasuv mebelchilar shaharchasi,
"JANNAT MAKON" mebel va gilamlar saroyi
✔️ Mo‘ljal: Qorasuv markazi.
📍Manzil 👉 Lokatsiyasi 👈
❗️Qo‘shimcha ma’lumot uchun quyidagi telefon raqamiga qo‘ng‘iroq qilishingiz mumkin!
👇👇👇
☎️ 702040001
Ўзбекистонда Гонконг вируси билан касалланиш ҳолати аниқланди
Гонконг гриппи нима?
Гонконг гриппи А грипп вирусининг H3N2 серотипидан келиб чиққан ўткир респиратор касаллик бўлиб, касалликнинг бу штамми H3N2 деб аталади.
Касаллик қачон пайдо бўлган?
Биринчи H3N2 эпидемияси 1968 йил июль ойида Гонконгда аниқланган. Бир ойдан кейин касаллик Сингапур, Малайзия, Тайван, Жанубий Ветнам ва Филиппинга етиб борди. Сентябрь ойида H3N2 Ҳиндистон, Эрон, Таиланд, Япония, Шимолий Австралия, ғарбий АҚШ ва Европага тарқалди. 1969 йил бошида касаллик пандемияга айланиб, Африка ва Жанубий Америкага етиб борди. Касаллик бошланганидан тўрт ой ўтгач, H3N2 га қарши вакцина яратилди. 1968-1970 йиллардаги пандемия даврида Гонконг гриппидан 1 миллиондан 4 миллионгача одам вафот этган.
Қандай юқади?
Гонконг гриппини юқтирган одамдан ҳаво томчилари ёки контакт орқали юқади.
Белгилари
Гриппнинг бу тури ушбу касаллик учун хос бўлган классик белгилар билан юзага келади. Улар одатдаги грипп вируси келтириб чиқарадиган характерли аломатлардан фарқ қилмайди: танадаги оғриқлар; умумий заифлик ва уйқучанлик; бош оғриғи ва бош айланиши; мушак оғриғи; юқори ҳарорат (кўпинча 39 даражадан юқори); кўнгил айниши ва диарея;
оғриқ, кўз ёши ва оғриқ; томоқ оғриғи ва қуруқ йўтал.
Гонконг гриппи пневмония, миокардит, энцефалит ва менингит кабиларни келтириб чиқариши, шунингдек сурункали юрак касалликлари, астма, диабет ва бошқаларни кучайтириши мумкин.
Касаллик қандай ривожланади?
Касалликнинг инфекцион инкубация даври 1-2 кун. Касаллик ҳароратнинг кескин кўтарилиши билан бошланади. Бунинг ортидан бош оғриғи, кўзнинг қизариши, кўз олмалари ҳаракатланаётганда оғриқ, титроқ, мушак ва бўғимларнинг оғриғи, овқат ҳазм қилиш бузилиши ва ҳолсизлик кузатилади. 1-2 кундан кейин томоқ оғриғи, бурун тиқилиши ва қуруқ йўтал пайдо бўлади. Умуман олганда, касаллик 10-14 кун давом этади.
Касалликни даволаш
Гриппга қарши эмланиш бунга чек қўйиши мумкин. Бундан ташқари, маҳаллий антисептиклар, муколитиклар ва бурун томчилари қўлланилади. Ўз вақтида тиббий ёрдамга мурожаат қилиш ва керакли дори-дармонларни қабул қилиш кўп ҳолларда асоратлардан қутилишга ёрдам беради.
@oltin_voha
#reklama
“Marhamat“dan yana bir kutilgan yangilik
🥳Endilikda yoshlarboр banket va bazmlar uchun xizmatingizdamiz. Zamonaviy klub quvonchli kunlaringizda siz bilan!
❗️Aytgancha, bugun soat 18:00 da barchangizni ochilish marosimida kutib qolamiz!
📍Manzil: Olmaliq shahri “Marhamat“ to‘yxonasi
📲 88-539-04-04
Yangi yil banketlari uchun joy band qilishga shoshiling😇
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Яхши одамлар кўп. Қибрайда ободонлаштириш ходимларига иссиқ қаҳва бериб кетишибди кўнгиллилар.
Шунақа яхши инсонлар кўпайсин. 🔥🤝
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Оҳангарон туманида электромобиль ишлаб чиқарилади.
Хитойда бугун шартнома имзоланди.
@oltin_voha
#Кайфият
Тонгда деразангни
Очдинг, қарадинг,
Ташқарида қордир,
Ташқарида қор...
Усмон Азим
@oltin_voha
Ёзишмалар дахлсизлиги ҳақида
Американинг оталари бундан 250 йиллар аввал янги бир давлатнинг тамал тошини қўяётганида ойлар, йиллар давомида баҳслашганлар, лекин учта масалада улар истиносиз келиша олишган.
Булар ҳокимиятнинг бўлиниши, сўз эркинлиги ва албатта ёзишмалар дахлсизлиги.
Чунки американинг буюк оталари тушунишганки, бу уч тамал тошсиз ҳеч бир давлат тараққий топмайди, жамият тинчлиги кафолатланмайди, фуқаролари эркин ва хавфсиз бўлмайди.
Ҳокимият бўлиниши ва сўз эркинлиги тўғрисида жуда кўп ёзилган, унинг аҳамиятини тушунмайдиган ва қабул қилмайдиган замонавий одамнинг ўзи йўқ.
Лекин ёзишмалар дахлсизлиги борасида, гарчи бу инсон ҳуқуқларининг энг асосий ва ажралмас қисми бўлсада, анъаналар амал қиладиган давлатларда ҳалигача ўзгача қарашлар сақланиб қолган.
Кимдир турмуш ўртоғининг телефон ва тармоқлардаги ёзишмаларини ўқишни мумкин деб ҳисоблайди. Кимдир ота-онаси ёки вояга етган фарзандининг ҳаёти билан ортиқ даражада қизиқади ва суҳбатларда нималар ёзаётгани, нималар айтаётганини билгиси келади, кимгадир эса ҳамкасбининг, кимларгадир дўстларининг ёзувлари қизиқ. Бир қарашда ҳаммаси яхшилик учундек, яхши ниятдаги ҳаракатдек.
Лекин қабул қилиш лозимки, бу ҳаракатлар ҳеч бири яхшилик, яратувчилик ва мувозанат келтирмайди.
Қайсики оилада эр хотиннинг, хотин эрнинг ёзувларини берухсат ўқиётган бўлса, у оила пароканда бўлади.
Қайсики жамиятда жамият аъзоларининг бир қисми жамиятнинг бошқа аъзолари ёзишмалари ва мулоқотларини берухсат ёзиб олаётган бўлса, бу жамият таназзулга маҳкум.
Қайсики давлатда фуқароларнинг ёзишмалари ва телефонда сўзлашувлари томонларнинг розилигисиз эшитилса ва ошкор этилса, бу давлатда тараққиёт ҳам, фаровонлик ҳам бўлмайди.
Чунки инсоният табиати ва зеҳнияти "ҳеч ким фаришта эмас" қоидаси устига қурилган. Ёзишмалар дахлсизлигига ўта бефарқлик ёки уни ёқлаш токи бу иш бевосита сизга нисбатан ишлатилгунча холос. Чунки, яна қайтарамиз "ҳеч ким фаришта эмас".
Ҳа дарвоқе, ёзишмалар ва сўзлашувларни унда иштирок этганларнинг розилигисиз ёзиб олиниши ва ошкор қилиниши нормал давлатларда жиноят ҳисобланади. Ўзбекистонда ҳам.
@oltin_voha
Профессионал Аёл ва болалар психологи Кумуш Одиловна томонидан
«ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА МУҲИМ ОМИЛЛАР»
Номли 2 кунлик БEПУЛ онлайн тренингини тақдим этилади.
25-26-ноябр | 20:00 да
🔑1 кун мавзуси: Оила иерархияси
🔑2 кун мавзуси: Фарзанд тарбиясида ноёб усуллардан фойдаланиш.
Тренинг давомида: Оилада эркак ва аёл муносабатлари, аёл саломатлиги, фарзанд тарбиясига оид энг ноёб ечимлар берилади.
Тренинг телеграм каналда бўлиб ўтади. Барчангизни кутиб қоламиз!❤️
Телеграм канал👇
/channel/+4JMqE4tnQxQ4OWYy
/channel/+4JMqE4tnQxQ4OWYy
/channel/+4JMqE4tnQxQ4OWYy
Telegram | Instagram | YouTube
#Кайфият
Ҳурматли аёллар, эгоизм билан ҳаётсеварликнинг фарқи бор. Катта фарқи бор.
Гулруҳ Пирназаровадан позитив. ❤️💃
@oltin_voha