oltin_voha | Неотсортированное

Telegram-канал oltin_voha - Олтин воҳа | Пул 10

10493

Матбуот котибининг кундалиги Бот: 👉 @vohamuxbir_bot

Подписаться на канал

Олтин воҳа | Пул 10

#Кайфият

Романтик бўлиб кўрган мен.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Ижтимоий_тажриба

🇺🇿 Йўл четида ётган Ватан байроғи, йўловчилар, эътибор ва лоқайдлик...

📌 Бугун нурафшонлик ҳамюртларимиз шу синовдан ўтишди.

⁉️ Видеони кўринг, фикр қилинг ва ростини айтинг, сиз нима қилган бўлардингиз?


Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Бугун ватанимиз байроғи қабул қилинган кун!

Барчани ушбу сана билан муборакбод этамиз! Юртимиздаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз юксакларда ҳилпирайверсин!

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Зойир Мирзаев Тошкент вилоятида иш бошлаганига бугун 2 йил тўлди. Тошкент вилоятидек катта, ранг-баранг ҳудудга раҳбарлик қилиш осонмас. Зойир Тоирович бу вазифани яхши бажармоқда. У халқ ҳурматини қозонди. Асосийси, атрофига маҳаллий кадрлардан иборат яхши жамоа йиғди.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Аҳоли энг кўп маблағни таълимга сарфлаяпти

Марказий банк хабарига кўра, 2023 йилда аҳоли энг кўп маблағни таълим учун сарфламоқда. Бу жудаям яхши. Чунки ҳеч бир инвестиция боланинг билимли бўлиши учун сарфланган сармоячалик фойда келтирмайди. Одамларимиз уйғонаётгани, қорин, машина қайғусидан кўра фарзандининг келажаги учун ғамхўрлик қилаётгани жудаям қувонарли, ишонинг.

Машинангиз, данғиллама ҳовлингиз, дўконингиз бўлмаса бўлмасин – бой ва қудратли давлатингиз, шу давлатда билимли, қалб кўзи очиқ, ўктам фарзандингиз бўлсин! Қолгани бўладиган гаплар, ишонинг...

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Кайфият

Оҳангарон туманида "Серго" (халқ тилида) деган қишлоқ бор. Ўша томонларга ҳам интернет симлари тортилибди. 👍

"Биз ҳам одам эканмиз вей, одам бўлиш, цивилизация таъми бошқача экан. Энди бу кабеллар интернетга уланадими, йўқми, буниси қизиқмас, муҳими энди биз тарафда асфальт бўлмаса ҳам интернетнинг сими бор", дейишмоқда серголиклар😁

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#бизга_ёзадилар

«АРГОС»НИНГ ДАСТИДАН ДОД!»

Ассалому алайкум. Мен Аргос тизими деймизми ёки ундаги ишловчи ходимлардан деймизми хуллас шикоят фикр колдирмокчиман.

1. Аргос вакансиялари оркали буш лавозимларга электрон ариза топширсам сизнинг маьлумотингиз йуклиги сабабли деб 8 тадан ошик аризам отказ булди. Профилимдаги маьлумотим тугрисидаги каторни олий малумотли деб тулдира олмаяпман. Аслида олий маьлумотли 10 йиллик иш стажига эга мутахассисман.

2.У маьлумотни тугрилаш ва тулдириш узимга боглик деб харакат килиб курдим ухшамаяпти. Ёрдам олай деб сайтда курсатилган аргус Тошкент вилояти булимига +998 70-762-58-71 телефон киляпман кутаришмаяпти. Хатто Марказий аппаратга хам телефон килдим кутаришмайди. +998 71-239-34-76. Кутаришмас экан нега сайтга богланиш учун шу ракамларни колдиришган хайронман.

3. Хокимият тизимида мурожаатлар билан ишлаб 10 йиллик тажрибага эга булсам хам сизнинг етарли иш стажингиз мавжуд эмаслиги сабабли деб отказ келади. Изохга койил. Ирригация булимида мурожаатлар билан ишлаш бош мутахассиси лавозимига хужжат топшириш учун яна канча йиллик тажриба керак бунгахам хайронман.

4. Яна бир лавозимга рахбарлик лавозимларида етарли ишламагансиз деб отказ килишибди. 1- тоифали мутахассис булиб ишлаганман тугри. Энди рахбарликка хужжат топшириб кутарилмокчи булсам бу мумкун эмасми шунда. Хамма рахбарлик лавозимларига шунака тартибдаги отказ келаверса оддий ходим качон рахбар булиб кутарилади. Качондир аргосда кутарилишимизни таминлаб берадиган таниш билиш топганимиздами?!!!

Ахир рахбарлик лавозимларида хам оддий мутахассисларни ишлашга хакки борми?!!! Хеч булмаса тест топширишга хакки борми???
Бу канака тизим булди???

Акрамова.

(Мурожаат таҳрирсиз берилди)

P.S. Ҳурматсиз АРГОС, нега ёшларни хафа қиляпсан? Ҳамма ёқни вакантга кўмиб ташладингку, номард!

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Мулоҳаза_учун

Бир сафар Далай Ламадан нима кўпроқ уни ҳайратга солиши ҳақида сўрашганида у шундай жавоб беради:

«Инсон. Чунки, у дастлаб пул топиш учун соғлигини қурбон қилади. Кейин эса, соғлигини тиклаш учун пул сарфлайди. Бироқ, у ўз келажаги ҳақида шу қадар ташвишланадики, ҳеч қачон ҳозирги кунидан завқланмайди. Натижада, у на айни дамда ва на келажакда бахтли яшайди. У худдики ҳеч қачон ўлмайдигандек яшайди ва ўлаётганида яшамаганидан афсусланади...»

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#мотивация

Сен кимсанки...

Кундалик ҳаётимизда шунақа мазмундаги гапларни кўп эшитаяпмиз. Айниқса, нозик мавзудаги баҳсга аралашсанг ёки сиёсий ҳаётни муҳокама қилсанг, айтайлик, коинот ҳақида мулоҳазаларга берилсанг, дарров шунақа чақириқлар янграйди. Ишонинг, бу гаплар сизга ёрдам бермайди, аксинча, қўрқув ва иккиланиш, ўзингизга чеклов ўрнатиш кайфиятини пайдо қилади.

Суратдаги одам давримизнинг энг машҳур ва буюк олимларидан. У шунчалик машҳурки, дунё қироллари, президентлари, буюк шахслар Стивен билан кўришишни шараф деб билганлар. у, шунингдек, чексиз матонат ва фанга садоқат тимсоли ҳамдир.

Ҳокинг мажруҳ алпозда, у учун дунёнинг энг зўр компаниялари томонидан яратилган махсус мосламаларда гапирди, фикрларини ёздирди. У шу ҳолида фанда буюк кашфиётлар қилди. Коинот тадқиқотчиси сифатида "Қора туйнуклар" назариясининг асосчиси сифатида тарихга кирди.

Стивен "Зарранинг коиноти" борлигига қаттиқ ишонар ва коинот қанча чексиз бўлса, зарра (атом) ҳам шунча чексиздир деган тушунчада эди. У умрининг охирларида ўзига ўзга сайёраликлар, келажакдан келганлар халал бергани ҳақида гапирган, сунъий интеллект одамзоднинг энг ашаддий душманига айланишини футурологик башорат қилган.

Умуман, бу олимнинг қарашларини ўрганиш зарар қилмайди. Аммо, биз сизга айтмоқчи бўлган гап бошқа...

Сен кимсанки бу ҳақда ўйлаяпсан?
Сенга ким қўйибди бунақа фикрлашни?
Бўйингга мос фикрласангчи!
Ақлинг етмайди бунақа ишларга,


қабилидаги танбеҳларни эшитсангиз, Стивен Ҳокинг мажруҳ алфозда ҳам коинотни (❗️) татқиқ этгани, буюк кашфиётлар қилгани ҳақида ўйланг! Сизга шундай танбеҳ бераётганларнинг ўзига қараб, ўша гапни айтинг: "Сен-чи, сен ўзинг кимсанки, менга бундай танбеҳлар берасан, ўртоқ?"

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

📢📢ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАН УЙ ХАРИД ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАНЛАР ЎҚИСИН!

Ҳеч қандай ойлик даромади ҳақидаги ҳужжатларсиз, фақатгина паспорт билан 15 йилгача ипотека асосида уй харид қилишни истайсизми?

📍Бунда сизга "Ипотека кредити" консалтинг маркази ёрдам беради.

💸 Консалтинг марказидан гаров эвазига 50 млн. сўмдан 300 млн. сўмгача микроқарз ҳам олиш мумкин.

😀Уй олиш борасидаги молиявий муаммоларингизни осонликча ҳал этинг. Бизда ҳаммаси қонуний ва ишончли!

📞99-465-96-60
📞99-476-29-99
📞97-443-44-02
📞99-403-04-40

💎Олмалиқ, Оҳангарон, Ангренлик фуқаролар учун яқин манзил ЛОКАЦИЯСИ

#реклама

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Хотира

Муслим Магомаев
"Қўшиғимиз этади давом ..." (1964 йил)


@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#ютубда

Мана-ман деган санъаткорлар ҳам илк саҳнага Юлдуз Усмонованинг қўшиқларини куйлаб чиққан.

Ўзбек Примадоннасининг дилини бугун нималар оғритади? Фарзанди, шогирдлари ва энди чиқиб келаётган хонандаларга унинг қандай гапи бор?

Sinxron tv ютуб каналида бугун соат 21:00 да тўлиқ интервью намойиш этилади.

Ютуб манзили: Sinxron_tv?si=KK0P_dl9gX218yHY" rel="nofollow">https://youtube.com/@Sinxron_tv?si=KK0P_dl9gX218yHY

Томоша қилинг. Лайк ва подписка - ҳимматингиз😉

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Ностальгия

Юлдуз Усмонова
"Ай, дунё"

Бу дунё томошагоҳ, ўйинчиси кўп экан,
Айтилган ҳар ёлғоннинг суюнчиси кўп экан.
Куйиб-куйиб сўзласанг, кулиб-кулиб тинглашар,
Гоҳида одамзод бир тепилгувчи тўп экан...


Ай, дунё, дунё ...

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

📢📢ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАН УЙ ХАРИД ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАНЛАР ЎҚИСИН!

Ҳеч қандай ойлик даромади ҳақидаги ҳужжатларсиз, фақатгина паспорт билан 15 йилгача ипотека асосида уй харид қилишни истайсизми?

📍Бунда сизга "Ипотека кредити" консалтинг маркази ёрдам беради.

💸 Консалтинг марказидан гаров эвазига 50 млн. сўмдан 300 млн. сўмгача микроқарз ҳам олиш мумкин.

😀Уй олиш борасидаги молиявий муаммоларингизни осонликча ҳал этинг. Бизда ҳаммаси қонуний ва ишончли!

📞99-465-96-60
📞99-476-29-99
📞97-443-44-02
📞99-403-04-40

💎Олмалиқ, Оҳангарон, Ангренлик фуқаролар учун яқин манзил ЛОКАЦИЯСИ

#реклама

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#таъзия

Телевизион миниатюралар театри устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдухолиқ Мамарасулов 74 ёшида вафот этди.

У Муқимий номидаги Ўзбек давлат драма ва мусиқа театри ҳамда телевизион миниатюралар театрида ижро этган ранг-баранг роллари билан халқ меҳрини қозонган эди.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожъийун.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#таъзия

Таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов 78 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Оққўрғонда ватанпарвар ёшлар
Байроқдорлар кортежи
ташкил қилибди.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#эслаб

Талабалик. Олтин давр.

Ёнингда хемиринг йўқ, кундалик менюнгда асосий номзод макарон бўлса ҳам... Кўзларинг қишлоқдан келадиган "хабар"га маҳтал турса ҳам... Стипендия тушган кунни бир эсланг, эҳҳеее, кўпи билан 1 ҳафтага талабадан бойроқ одам йўқ😊

Шовқин-суронга тўла аудитория, гавжум кутубхона, дўстона баҳслар, қарашлари сирли курсдошинг... Янги ойлик чиптага пулинг етмай, эски чиптанинг ойини яшириб кўрсатганингда сени трамвайдан тушириб юборган ўша кондуктор холаниям соғинасан баъзида... Бари-бари бошқача...

Халқаро талабалар куни муборак бўлсин!

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Ота_оналар_диққатига

❗️«Югур ёки ўл»: фарзандларингизнинг телефонини текшириб, уларга эътиборлироқ бўлинг!

Марказий Осиёда тарқалаётган янги хавфли ўйиндан уларни асранг.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#футболга_қизиққанлар_учун

⭕️Айни дамда Қашқадарёда "OKMK" ва"Насаф" жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги учун финал ўйини бошланган.

ОКМК бу ўйинга катта тайёргарлик кўрган. Жамоа мухлисларини ўйинга олиб бориб қайтиш учун 5 та автобус ажратилган. Қани кўрамиз, ким ғолиб бўларкин?

Футболни онлайн кузатиш учун:
https://www.youtube.com/live/8mNrYCeSjQA?si=kNMAjx1Edyw1Qjgb

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Хотира

"Боғбон қиз".
Шароф Рашидов шеъри.
Шерали Жўраев қўшиғи.

Бугун Шароф Рашидов таваллуд топган сана. Бугун унинг таваллудига 106 йил бўлди.

Шароф Рашидов, аввало, журналист, шоир эди. У мамлакатимизга етакчилик қилган йилларда юртимизда адабиёт ва санъат гуллаб-яшнади.

Охиратингиз обод бўлсин, Шароф ота. Сиз эккан, эктирган чинорларни беаёв кесдик, сотдик. Оқибат чанг-тўзонлар босди бизнинг боғларни.

Боғбон қизи ҳам юрибди, тинч. Фақат отасидан қолган боғини кластерга берворишган. Энди унга муҳаббат - эртак. У ҳозир кластердан боғини қайтариб олса бас. Шу орзуда яшаётир...

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Эълон

⚡️⚡️⚡️ СИФАТЛИ ГИЛАМЛАРНИ СОТИБ ОЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

✔️ УНДА ШОШИЛИНГ!

📢 Биринчи марта сизда тўғридан тўғри фабрикадан гилам харид қилиш имконияти бўлади. Бу ҳали ҳаммаси эмас.

😀 2 ноябрдан 19 ноябргача "Жаннат Макон" мебел компаниясига қарашли УРГАЗ гилам базасида жуда катта чегирмали акция бўлиб ўтади. Бунда сиз исталган турдаги маҳсулотни 45 фоизгача чегирма билан харид қилишингиз мумкин.

📷 Қолгани видео ва фотода батафсил кўрсатилган.

❤️‍🔥 Излаб юрганларга ва тўй устида турганларга жўнатиб қўйинг. Бу ҳам бир яхшилик аслида!

📍Манзил 👉 Локацияси 👈

Қўшимча маълумот учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг👇👇👇

☎️ 70-204-00-01

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Ўзим_ўқийман #Кундаликдан

Яхши шеърлар кўп эмас, лекин хайриятки бор... Бу шеърдан парчани талабалигимда кундалик дафтарларимга қайта-қайта кўчириб тўймасдим. Яқинда муаллифнинг ўзидан шеърнинг тўлиқ вариантини сўраб олдим. Сизларга ҳам илиндим. Вақти-вақти билан санои нафисага ҳам бўйлаб туриш керак, дўстлар. Бу сўз бозоринда дарвешлар ҳали ҳам бор...

〰〰〰〰〰〰〰

ИЗҲОР

Азал  наққошлари сиймлаган  тан,
Фитратим  зар бўлса,қисматим  заргар.
СЕВМАСИМДАН АВВАЛ МАЖНУН  ЭДИМ  МАН -
Севганимдан кейин бўлдим Санобар.

Валлоҳ, шавқдодаман,
шавқинг ичра ман,
Ўлик  кўнгилгаям  бахш этурман  жон.
Мени севган куни ақлидан озди –
Шу  донишманд Осмон, мўйсафид Осмон!

Мен унинг тубидан тўкилган оҳанг,
Сачрадим,чоғирранг япроқларимга.
Эртага ўзимдан пастроқ яшасам-
Сиз осиб ўлдиринг тупроқларимга!!!

Токай киядурман янги руҳимга,
БИРОВЛАРНИНГ ЭСКИ ТУЙҒУЛАРИНИ.
Пайт келди, янгортмоқ фурсати  етди-
ШЕЪР ОТЛИҒ КАДАРНИНГ ҚАЙҒУЛАРИНИ!!!

Мен бу майдон ичра юракни тикдим-
Ва тикдим энг тоза туйғу ларимни.
Эҳтирослар мағлуб этмасин дея,
Йиғлаб ташладим бор кулгуларимни.

Тунлар шовуллайди, дил маҳзун шажар,
Анинг жониндами, Ишқ қадим илдиз.
Бир кун бу маъводан кетар бўлсам  гар –
МЕНДАН ҲАМ ҚОЛАРМУ БИРОР  ЯНГИ  СЎЗ.....

Фано наққошлари сиймлаган тан,
Фитратим зар бўлса, қисматим заргар.
Севмасимдан аввал Мажнун эдим ман –
СЕВГАНИМДАН КЕЙИН БЎЛДИМ САНОБАР....

Санобар МЕҲМОН.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#кайфият

Ишончли, эшитадиган қулоқни топинг😁

Ҳурматли аёллар! Бахтли, тинч яшай десангиз амал қилинг, иш беради, жавоб😊🤟

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Кайфият

Анатолий ва Людмиланинг мутлақо тасодифий муносабати ва жўшқин туйғуларнинг уйғониши, самимий, тоза қалб туғёнлари...

Бу машҳур режиссёр Элдор Разяновнинг “Ишдаги ишқ” фильми берган таассуротларнинг бир қисми.

Ва яна бу кинода жаранглаган: “Ҳақиқий қаҳрамон кўздан панада”, “Агар бугун яна бир киши туғилса ёки ўлса, мен обедсиз қоламан” сингари қуйма гапларни унутиб бўладими?

Ташқарида енгил ёмғир, ойнабанд деразадан ўткинчи машиналар, соябон тутиб, уйига ошиқаётган одамларни кўрдим-у, бу манзара “Ишдаги ишқ”ни эслатди.

Эсингиздами, жувоннинг беҳаловат туғёнларини сурбетларча фош қилиб, устидан кулишади. Шунда у ёмғирли ҳавода Москвани айланади.

Фильм бошларида қариб қуюлмаган тантиққа ўхшаб туюладиган бу сўлим жувонни негадир шу пайтда томошабин севиб қолади. У – қаҳрамонга айланади.

Ёмғир ва муҳаббат, сочилган сирлар, осмоннинг кўз ёшига чўмилган далалар, боғлар. Қиш келяпти. Ундан сўнг бизни баҳор тошқинлари, гулдираб чақмоқлар кутиб турибди...

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Хотира

Муслим Магомаев – "Қўшиғимиз этади давом..."

🗓Бугун афсонавий Муслим Магомаев оламдан ўтган кун. Муслим Магомаев 1942 йил 17 август куни Бокуда дунёга келган. У миллионлаб мухлислари учун опера санъатининг эталони ҳисобланади.

🎙Баритон овозга эга Муслим Магомаев 2008 йили 25 октябрда Москва шаҳрида юрак-ишемик касаллиги туфайли 67 ёшида вафот этган.

🔺Магомаевнинг овозида маҳобат, улуғворлик, Довудий қудрат, алланечук чуқур ғамгусорлик бор. Унинг ўнлаб опера қўшиқлари ҳали-ҳамон мухлислар қалбида жаранглайди.

☝️Магомаев санъатнинг энг чўққисига чиққан ижодкор. Саҳнада кўркам ва истарали бокулик озар йигит куйлаяпти– шу тариқа тингловчини хашаки туйғулардан баландликка, осмоний туйғуларга, буюклик оҳангларига олиб чиқиб кетади, қудратли овоз сеҳрлаб қўяди. Оламнинг товушига ўхшайди Муслимнинг овози.

P.S. Қизиқарли маълумот. Юқори Чирчиқ тумани ҳокими Ускенбой Атемов операнинг мухлиси, хусусан, Муслим Магомаев қўшиқларини яхши кўради. Ҳудудда ўтадиган турли тадбирларга Женисбек Пиязов ва бошқа машҳур опера хонандаларини таклиф этиб, Магомаевнинг қўшиқларини ўйчан эшитиб ўтирганини кўп кўрганман. Айниқса, "Верни мне музыку" қўшиғини жуда яхши кўриб эшитади. Умуман, Юқори Чирчиқда опера санъати яхши ривожланган, бадиий даста бор, яхши ижрочилар ҳам.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#фойдадан_холи_эмас

Ҳайдовчи акалар учун махсус: бугунгидай ёмғирли кунларда асқатади🤟

Буёғига картошканинг нархи ошиб кетмаса бўлди😁

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Мулоҳаза_учун

Робот одамлардан меҳрлироқми? Биз қачон меҳрсизга айланиб улгурдик? Нега ўзгаряпмиз? Нима учун?

Таъсирли видео экан, илиндим...

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#таҳлил

ЎЗ ЮРТИДА ЎЗ ОНА ТИЛИНИ УНУТГАНЛАР СИЗНИ ЭШИТСИН ➖ ЎЗБЕК ТИЛИГА МЕҲР ҚЎЙГАН ХОРИЖ ОЛИМЛАРИ

‼️ Баъзи бир олифталар (ҳатто айрим зиёлилар ва машҳурлар ҳам) ўзбек тилига паст назар билан қараётган, давлат тили қоидаларини қўпол равишда бузиб турган бир пайтда дунё бу тилни ютоқиб ўрганмоқда. Ўзбек тили ва адабиёти бўйича илмий ишлар, бадиий таржималар амалга ошириляпти. Жаҳон ёшларининг талаб ва таклифларига биноан нуфузли университетларда ўзбек тилидан дарслар ўтилмоқда. Бугун миллати бошқа бўлса ҳам қалбан ўзбек бўлган хорижликлар ҳақида ёзмоқчимиз.

АҚШ МАРКАЗИДАГИ “ТОШКЕНТ”

Ильза Сиртаутас – Вашингтон университетининг Марказий Осиё бўлими бошлиғи, профессор.

Ильза хоним ҳали Шўролар давридаёқ АҚШда ўзбек тили ва адабиётини кенг тарғиб қиларди. Истиқлол йилларида Вашингтон университети ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасидаги илк ўқув алмашинувларини йўлга қўйиш ташаббускори бўлди. Қўшма лойиҳа асосчиси ва раҳбари сифатида Сиэтл шаҳрида "Тошкент боғи"ни ташкил қилди. Қаҳрамон шоиримиз Эркин Воҳидов Ильза хонимга бағишлаб ёзган шеърида шундай деган:

Эй сиз, доно устоз олимам —
Олис юртда мунис йўлдошим,
Сизга эгай подшоларнинг ҳам
Ҳузурида эгмаган бошим.

КИРОЙИ ТАРЖИМОН ШУНДАЙ БЎЛСА

Марк Риз – америкалик тадқиқотчи.

Марк Риз Ўзбекистонга биринчи марта 1994 йилда келган. 2 йил Қўқон мактабларида инглиз тилидан дарс берди ва ўзи ўзбек тилини ўрганди. Сўнг Вашингтон университетида Туркий тиллар ва адабиёт ихтисослиги бўйича таҳсил олди. Ўзбек ва уйғур тилларини чуқур ўрганди. Унинг энг катта хизмати Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романини инглиз тилига муваффақиятли таржима қилганидир. Таржима асносида Ўрхун-Энасой ёзувини ва чиғатой тилини ўрганишга тўғри келган. 15 йиллик меҳнат натижасида 2020 йил асар таржимаси инглиз тилида чоп этилди. Бунда унга устози Ильза хоним ёрдам берди.

ТИЛ ЎРГАНИШНИНГ КЕЧИ БЎЛМАЙДИ

О Ин Кёнг – кореялик туркшунос олим.

Туркий халқлар, хусусан, ўзбекларнинг тили, маданияти ва адабиётини корейс халқига етказувчи фидокор филолог 43 ёшида ўзбек тилини ўрганишга киришди. 2014 йилда эса “Алпомиш” достонига бағишланган диссертациясини ўзбек тилида ёқлади ва фан доктори илмий даражасига эга бўлди. Филология бўйича Ўзбекистонда фан доктори мақомини олган биринчи чет эллик тадқиқотчи ҳам О Ин Кёнг хонимдир.

ХИТОЙДА ЎЗБЕК ТИЛИДАН ДАРС ЎТАДИ

Да Чжэньсин – тадқиқотчи, таржимон.

Да Чженьхинда ўзбек тилига бўлган қизиқишни ўзбекистонлик талабалари уйғотди. 2015 йилда халқимиз тили ва маданияти билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистонга келди. 43 ёшида эса Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ўзбек мақоллари бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилди. Қисқа муддатда уч миллион сўз ва иборадан иборат ўзбекча-хитойча луғат ҳам тузди. Бугунги кунда Хитойнинг учта университетида ўзбек тилидан дарс бермоқда. Келгусида бадиий таржима билан шуғулланмоқчи.

ЎЗБЕК ҚИССАЛАРИ АНТОЛОГИЯСИНИ ТУЗГАН

Нинел Владимирова – адабиётшунос олим ва таржимон.

Нинел хоним 1941 йилда оиласи билан Украинадан Тошкент вилоятига эвакуация қилинган. Шу ерда Ўрта Осиё давлат университетининг Шарқ факультетини тамомлаган. Владимирова “Ўзбек совет адабиётида қисса жанрининг ривожланиши” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Чўлпон, Фитрат, Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом, Саид Аҳмад, Ўткир Ҳошимов, Шукур Холмирзаев, Олим Отахонов асарларини рус тилига таржима қилади. “Гранат” номли ўзбек қиссалари антологиясини тузади. Русийзабон китобхонларга Мирзакалон Исмоилийнинг “Фарғона тонг отгунча", Мирмуҳсиннинг “Меъмор”, Саид Аҳмаднинг “Уфқ”, Улуғбек Ҳамдамнинг “Қўзғoлон ва ғалаён” романларини тақдим этган.

Малоҳат Йўлчиева,
"Ёшлар кундалиги" мухбири.


Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Замира Суюнова
"Онажон тилим"


Тарихим, тақдирим, Ой оққан булоқ,
Чучук тил гўдагим тиллашган иноқ.
Хоҳла тумор бўлай, хоҳла кўзмунчоқ,
Менинг Ўзбек тилим, онажон тилим.

@oltin_voha

Читать полностью…
Подписаться на канал