#Таассурот
Куз. Тўйлар бошланди. Санам қишлоғи. Оҳангарон. Шоир Алишер Азим қиз узатди. Ёшлар бахтли бўлсин.
P.S. Хонанда йигит талантли ва диди бор инсон экан. Шунақа талантларни қўллаш керак.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Ютқазган одам... Борини бошқаларга тутқазган одам. Яхши одам. Гўзал одам. 🔥😍
P.S. Юқоридаги шеърнинг қаҳрамони Эсон момомиз ёшлигидан шундай сулув қиз бўлган чиқар. Яхши инсонларнинг юзида нур бўлади. Яхши инсонлар бир-бирига ўхшайди.
@oltin_voha
Алвидо, афсона!
Ўзбек санъатининг катта бир устуни орамизни тарк этди...
Буюк санъаткордан ўлмас оҳанглар, бетакрор хонишлар қолди. Йўқ, у шунчаки куйламади, шеърни ўта инжиқлик билан танлади, ёнди, қўшиқ билан яшади, халқчил, фалсафий мазмунга бой ижрони элига илинди. Шунинг учун ҳам у Шерали, шунинг учун ҳам у буюк. Энди уни фақат кутиб, соғиниб яшаймиз. Устоз санъаткорнинг охирати обод бўлсин.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.
* * * *
Шерали Жўраев
"Мени кутгил"
Мени кутгил ва мен қайтарман,
Фақат кутгил жуда интизор...
@oltin_voha
#Эслаб
Қулоғимдан кетмас сира
Устозимнинг овозлари.
P.S. Неча кунки, тушимда буюк устозимни кўраман. Устознинг кабинетида ишлаётган бўламиз ва менга нималарнидир тушунтирадилар. Уйғониб кетаман. Тушимни, устозим айнан нима деганини эслашга ҳаракат қиламан, лекин барибир эслолмайман. Ўтган улуғларимизни Худо раҳмат қилсин.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Бу Роберт Оппенгеймер. Буюк олим. Бошқача инсонлар ҳурматга лойиқ. Афсуски, аҳолининг асосий қисми ошқозон дардида, қурсоқ дардида. Олимларни тушунмайди, билмайди, ўқимайди.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Ҳар биримизнинг қалбимизда бир дайди яшайди. Тан олинг, баъзида кимларгадир ва негадир аччиқ қилиб, узоооққа кетгиларингиз келади.
Дайдилик поэтик телбаликдир. Эпик телбалик. Мен дайдишни севаман. Кайфиятим турғун бўлишини истамайман. Сайру саёҳатга, янги саргузаштларга марҳабо жаноб дейману, «сафар дар ватан»ни бошлайман.
Ва: янги ғоялар, позитив, азим тоғларнинг муҳташам сукутини дилга жо қилиб уйга қайтаман.
Кузнинг дилбар оқшомлари, ёмғирли дамлар келмоқда. Сунбуланинг сутдек оппоқ, ҳозир тўкиламан, деб турган (дейлик, киприкда ҳалқаланган кўз ёши каби) парқу булутлари, мана бу зангори осмон юракни қалқитади.
Аллақаёқлардан мезон шамоли келаётганини ҳис қиламан. Мезонни кутаман жим.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Темур Аъзам ориятли йигит. Машҳур шоир Аъзам Ўктамнинг фарзанди. Қадрдон дўстим ва укам. Уни соқол қўйгани, бунақа юрганини аввал кўрмагандим. Неча йилки кўришмадик. Бироқ, бир нарсани биламан. У шунчаки бир иш қилмайди. Ор-номусини ўртага қўйиб, бежиз мурожаат қилмайди, деб ўйладим. Шунинг учун унинг мурожаатини интернетда кўрганим заҳоти каналимга жойладим.
Имкон бўлса, мурувват қилинг, эҳсон беринг. Имкон бўлмаса.., бир кун қурбингиз бўлганда яна садақа қилинг. Хайру барокат шундадир.
@oltin_voha
Жимлик давом этди. Гапирган аёл (кеннойини синглиси экан) жим бўлиб қолди. Келин бу пайтда ошхонада экан, кулиб чой опкелиб, "яхши ўтирибсизларми"-деб жимликни бузди. Кейин яна ўзаро суҳбатлар давом этди.
Мана шу ҳолатдан ибрат олдим, баъзан келинларни хўрланганини, қайнона зулмини ўқиб ё эшитиб қолсам Исмоил акани эслардим. Оиладаги тартиб тамойиллар, ҳулқ, интизом ва муносабатлар бошида ОТА қатъий туриши муҳимлигини яна бир бор тушунганман.
Болалигимда ҳам онам рахматли дадамдан аввал сўз айтмаслиги, бир қарорга келишда "даданг нима десалар шу-да" дейишлари оиламиздаги ришталарни доим мустаҳкам қилган.
Бугунги қайнона келин муносабатларида, келинларга бўлаётган зулмларда маҳаллаларда оталар (қайноталар) институтини ривожлантириш, тажрибали кексаларимиз бой ҳаётий тажрибаларини тадбиқ қилишни кенгайтириш лозим.
Баҳриддин Асрор
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Қибрайнинг янги ҳокими Музаффар Рашидов ғаллачиликда келаси йил ҳосили учун уруғ қадашни бошлаб бермоқда.
Ерга яқин, ерни яхши кўрадиган одамларни ҳурмат қиламан. Хайрли бўлсин.
@oltin_voha
Жасурбек Турғунбой ўғли Ҳайитбоев Тошкент вилоятининг Паркент туман прокурори этиб тайинланди.
Қайд этилишича, бугун, 18 август куни Жасурбек Ҳайитбоев Паркент тумани прокурори лавозимини эгаллаган. Янги прокурор 1989 йилда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий. У 2010 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган.
Жасурбек Ҳайитбоев тайинловга қадар Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси лавозимида ишлаган.
Жорий йилда Паркент тумани ҳокимининг ўринбосарларидан бири жиноят иши доирасида эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган ва бир муддат ўтгач, озодликка чиқарилган.
Мазкур воқеалар фонида, 14 июль куни туманнинг собиқ прокурори Шарифжон Акбаров ҳеч қандай изоҳ ва сабаблар келтирилмаган ҳолда ишдан олинган.
Маълумот учун, Шарифжон Акбаров 2022 йилнинг февраль ойида ушбу лавозимга тайинланган. Унга қадар эса Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
@generalissimus_uzb
#Ибрат
«Унинг ақлини бир дақиқа банд қилсам, маҳшарда бунинг ҳисобини беролмайман...»
Раҳбарларнинг вақтини арзимаган нарсалар учун олишни хуш кўрадиганларга бу видеода катта ибрат бор экан.
#Тарқатинг
@oltin_voha
#Адабиёт
ЮТҚАЗГАН ОДАМ
Эсон момо умрида мудом,
Барчага гул тутқазиб ўтди.
Шу десангиз шўрлик-ҳаётда,
Фақат-фақат ютқазиб ўтди.
Оқибатсиз бўлди -жигарлар,
Укасига ерини берди,
Сезиб қолиб, бир сўз демади
Ўртоғига - эрини берди.
Қўшнилари - жўжабирдай жон,
Момо сира ғараз қилмади.
Жўжаларин еб қўйса ити,
Арз қилмади, араз қилмади.
Ким ундан пул, кўмак сўраса,
Ёрдам берар тинглаб арзини,
Йиллар ўтар, аммо эслатмас
Қарздорга - олган қарзини.
Хокисору камтарин аёл,
Сира гапин совуқ қилмади,
Қўшниларим тариқ эксин деб,
Бутун умр - товуқ қилмади.
Меҳнат учун туққандир онам
Менга омад боқармиди, дер
Бугун узун сочларим - оппоқ,
Сира косам оқармади, дер.
Заҳматининг роҳатин ҳеч вақт,
Кутганини эслаёлмайди,
Кўз ёш тўкар фақат ютқазиб,
Ютганини эслаёлмайди.
Лекин дунё - тайёр омадни,
Кутганларни кўкка кўтарар,
Ютқазганни бошини эгиб,
Ютганларни кўкка кўтарар.
Мунглиғ, мунис, беозор яшаб,
Исмин - дилга ўйиб кетди у,
"Яхши одам" сўзига лойиқ,
Буюк ҳайкал қўйиб кетди у.
Ўша кеча қишлоқ йиғлади,
Ёмғир ёғди беаёв, шаррос,
Эсон момо мангуликка - жим...
Кўзин юмди ҒОЛИБларга хос!
Шоира Тўлаганова
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Нурафшон. Ватан озодлиги куни тантаналари. Атмосфера⚡️🚀✈️
P.S.Қўшиқ зўр экан. Дастурнинг қардош халқлар блокида ижро қилинди. Оҳанги ёқимли экан.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Нурафшон шаҳри. Янги ташкил этилган кўлдаги сунъий оролча. «Нурафшон сити». 😍❤️
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Мустақиллик байрами Тошкент вилоятида бу йил бошқача бўлади. Айни пайтда сўнги репетиция ўтказилмоқда, дастур масъуллар томонидан қабул қилиб олинмоқда.
@oltin_voha
#Позитив
Дунё ўзи бир кундир,
Ўша кун бугундир!..P.S. Ангрен. Лашкерак. Моҳларойим Қурбонова.
@oltin_voha
Паркентлик 1987 йилда туғилган кўзи ожиз Гулгуной Йўлдошева яхшилар кўмагига муҳтож.
7 ёшидан бери иккала кўзи кўрмайдиган Гулгунойга яқинлари, оила аъзолари ёрдам бермаяпти.
У 3 ёшли ўғли билан ижарама ижара овора бўлиб юрибди. Ҳозир яшаб турган уйини икки ойдан сўнг тарк этиши керак.
Сизларнинг кўмагингиз билан синглимизга Паркентдан уй олиб беришни ният қилганмиз. Аҳлингиздан орттирганингиз бўлса, эҳсон қилинг.
UzCard OFB: 8600572999513067
Худайбердиев Темур номида.
Тел рақами:
+998997280393
Эрталаб Фарғонада ўз жонига қасд қилган келиннинг фожеаси туширилган видеолавҳаларни кўриб этим жунжикиб, кўзимда ёш айланди...
Вилоятлардан бирида ишлар эдим. Мендан ёши катта, Исмоил ака исмли бир қадрдоним бор эди. Бир яхши сабаб билан танишиб қолгандик. Уни менга иши тушди, ишини битириб бердим. Нима хизмат деб сўради. Мен унга қонуний мумкин бўлган ишни қилганимни, сарф харажати йўқлигини, агар хурсанд бўлган бўлсалар дуони ўзи кифоя эканини айтдим. Қўлини очиб дуо қилди. Шу шу телефон қилиб "мусофир укам, зерикмаяпсизми, тезда тайёр бўлиб турсинлар, бир лағмонхўрлик қилиб келайлик, уйда аёлларимиз қилолмайдиганига олиб бораман"-дердида, келиб қўярда қўймай олиб кетарди. Байрамларда доим бир-биримизни йўқлардик. Ҳазил мутойиба, қочирим гапларни ҳам айтишардикки, бир-биримизга ботмас эди.
Менга ёққан томони кўп ўқиган, ҳам дунёвий, ҳам диний билими, ҳавас қиладиган даражада дунёқараши бор эди. Бирор асарни гапирсам албатта ўша асардан таъсирли цитаталарни айтарди. Доим ибодатда, диёнатли, солиҳ киши эди. Тўйларга ҳам олиб борарди мени. Умуман ғийбатга ҳуши йўқ, бойлигу, мулкига нисбатан жуда камтар инсон эди. Уйларни чиройли қурганини гапирсам, "бу манга тегишли эмас, ҳаммаси Моликул Мулкники, бизга синов учун берилган" деб қўярди.
Бир куни озгина сиқилдим. Қўнғироқ қилдим, кайфиятимни йўқлигини дарров англади. "Ҳей акасини укаси, турган жойингизда қотинг, ҳозир машина боради"-деди. Ярим соатлар фурсатда кенжа укалари келиб олиб кетди. Тўғри уйларига олиб борди. Ўзлари пешвоз чиқиб кутволдилар. Қулоқ чакаларига райхон қистирволибдилар. Қучоқ очиб кўришдик. Уй саҳнида ёнма-ён қилиб икки қатор стол-стуллар терилган, дастурхонлар безатилган, сувлар сепилган, икки учта меҳмонлар тикка туриб гаплашишарди. Ғалати бўлди дедим ичимда. Қанақадир оилавий тадбири куни безовта қилибманда деб хижолат торта бошладим.
- Ээ сизниям безовта қилдим, уйда меҳмон кутаяпман деб айтсангиз бўларди-ку?!-дедим ўнғайсизланиб.
- Ҳа меҳмон кутаяпман! Сизни таништириш учун яқинларимни тўпладим, мумкинмасми?!!! Хат ёзиб рухсат олайми?! Мени шаҳримда мусофир бўлиб турган одамдан азиз меҳмон бўларканми?! - деди, самимий ўпкалаб.- Қани офисиальний одам бўлиб турволмасдан дарров столга ўтсинларчи!-деди буйруқ оҳангида. Ноилож ўтирдим. Кеннойи ва оиланинг бошқа аъзолари чиқиб мен билан самимий саломлашишди. Кеннойи ҳам самимийликда, меҳмондўстликда эрининг қолган ярми десам адашмайман.
- Ўзи акангиздан сизни сўраб турувдим, уришиб қолмадингизми, нега камнамо бўлиб кеттилар,деб - деди астойдил хафа бўлгандай лабини буриб.
Келин олганларига 3-4 ой бўлган эди. Шунга ҳамма ука сингиллари, қайноға, қайнисингилларини чақириб меҳмон қилаётган эканлар. Бир томонда 12 талик стол-стулларда эркаклар, нариги томонда шунча жойда аёллар ўрнашишди.Исмоил ака ҳаммани гапга солиб, кулдириб, хатто болачаларниям ўйнатиб кўнглини олиб ўтирарди.
Таомлар тортилди. Ҳамма бир-бири билан ширин суҳбат қилиб ўтирарди. Шу пайт келиннинг қайсидир ишга улгурмаганидан гап очилган шекилли, аёллар томондан кимдир:
- Ҳа опажон, келинга қаттиқ турингда, бугун улгурмайди, эртага умуман қилмайди, бу ёшларни шунақа қилиб эгиб турмасангиз бошингизга чиқади,-деди.
Кеннойи қўрқиб Исмоил акага қаради. Исмоил ака жим бошини қуйи солиб ўтирарди. Орага жимлик тушди.
Кейин бирдан авзойи ўзгарди-да:
- Меҳмонжонларим, сизлар отамдан, онамдан, қайнотаю, қайнонамдан мерос жигарларимизсиз, ман гапирсам кўнгилга олманглар.- деди. Ҳамма жим эшитарди.
- Келин сизлар келганингизда хушмуомила кутиб олиб, салом алик қилдими, тамом, қолганига эътибор берманглар. Гапингиз бўлса, муомиласи билан хафа қилса мани ўзимга айтинглар. Бу уйнинг мувозанати ва муҳофазаси тирик эканман, мени гарданимда! Аслида келин хатто бизга хизмат қилишга ҳам мажбур эмас. Қонундаям, шариатда ҳам ҳукми шунақа. Эрининг хизматини қилиб, кўнглини олса бас. Лекин, барака топсин, савоб учун эридан ортиб бизларни хизматимизни ҳам қиляпти. Уни ўрнига ўғлимни ҳам, келинимни ҳам дуо қилинглар,-деди.
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Сенга нима? Менга нима? Ҳар бир пингвин ўзича бахтли. 😍
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
«Миллар» тўхтатилибди. Бу дастур менга ёқмасди, думбул-ғўр нарсалар билан ҳаммани аҳмоқ қилишарди. Савияси аянчли журналистлар ишларди бу ерда.
Лекин, журналистикадаги ҳар қандай таъқиқ, чеклаш, цензурага қаршиман. #Яхшимасда энди. Сахаровнинг қуёнчалари эсимга тушди.
Қуёнча журъат топиб сабзига иштаҳаси борлигини ҳўжайинга айтибди. Сабзи ўғриси сифатида суд қилинибди кейин шўрлик қуёнча. Қуёнча шунчаки сакрамоқчи бўлса, «тепа»га сакраяпсан, деб қамаб қўйишибди. Қуён сакраб-сакраб юрадику, бошқача қадам ташлаёлмайдику! Журналистика шўрлик қуёнга ўхшаётир.
Хайр, қуёнча! 💔🐇🥕
@oltin_voha