⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
2⃣0⃣0⃣0⃣0⃣ 🙋♂😍
@oltin_voha ни унутмаганингиз ва яна бизни танлаганингиз, канал активлашган заҳоти унга яна қайтганингиз учун ташаккур. 🙏
Биз энг зўр ўқувчиларга энг зўр контент берамиз. Чантраморе! 😎
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Бугун тадбиркорлар солиқчиларни қидириб юрибди. Шеф бизни эшитяпти, сен эшитмайсанми, деб излаяпти. Ушлавосам тут-тууут деяпти баъзиларни.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Одилжон Атоуллаев Янгийўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Бу инсон таниқли тадбиркор, экспортёр. Унинг бизнеси Нурафшон шаҳрида. Зиёли, дунёқараши кенг инсон.
Нурафшоннинг «Чиғириқ» МФЙсида ҳоким ёрдамчиси бўлган. Пастда ишлаган, ижрони чуқур билади.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️
"Док-1 Макс" иши: ҳиндистонлик тадбиркор 65 боланинг ўлимига сабаб бўлган "Док-1 Макс"га ўхшаган яна битта яроқсиз дори "Кураракс"га рухсат олиш учун $33 минг берганини тан олди. Ачинарлиси, жиғилдонини пулга алмашган ўша виждонсиз – ўзбекистонлик, рўйхатдан ўтказиш ишлари учун масъул давлат ташкилотида ишлайди.
Наҳот сен туфайли эрта ўлаётган норасидаларнинг уволидан қўрқмасанг, ҳазрати Инсон. Ёнингдаги фарзандингнинг кўзига боқчи, унинг ҳаётдан эрта кетишини истармидинг?! Эҳ ...
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Чиқиндилар тўлиб кетганига Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари айбдор эмас. Бу соҳа аллақачон хусусий қўлларга ўтган.
Мана шу тадбиркорлар ўз ишини тоза қилса, ўз вазифасини бажарса, чиқиндилар вақтида олиб кетилади.
Кимлар, қаерга хизмат кўрсатаётганини билиб олинг. Ўз «қаҳрамон»ингизни таниб олинг.
@oltin_voha
#Кайфият
Ўлганим йўқ, одамлар...
"Қудуқ" фильмидан лавҳа ва Тоҳир Маҳкамов куйлаган қўшиқ.
Эсладингизми?
@oltin_voha
#Фото
САЛОМ, ОҲАНГАРОН ➖ ХАЙР, ОҲАНГАРОН!
Умр салом ва хайрнинг ўртасида яшамоқдир. Оҳангаронда ўтган 3 йиллик миссияни якунлаб, Абдурасул Абдуллаев марказга қайтарилди.
Туман фаоллари янги раҳбарни қарши оларкан, ўтган кунлар, эл-юрт ривожи йўлида қилинган хизматлар, зафарлар, ғалабалар эсланди.
Оҳангаронга кимлар келиб ишлаб кетмаган? Бироқ, ортидан яхши ном қолдириш ҳаммага насиб қилмаган. Туманда бир давр якунланди. Ажойиб муҳит ва зафарларга тўлиқ давр эди бу.
Раҳмат сизга, Абдурасул Абдуллаев! Салом сизга, Эркин Муҳиддинов!
Poto by Nozim Abdulla
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Адабиёт одамларининг иззат-нафси кучли, ғурури баланд, ўта кетган таъсирчан бўлади. У журналистми, ёзувчими, ҳаваскорми фарқи йўқ. Ҳамма нарсани ўзига олаверади. Унда нозик шуҳратпарастлик доимо тез ҳафа бўлишга, ҳамма нарсага шубҳа билан қарашга ундайди.
Ги Де Мопассан
P.S. Мени айтаяпти🙆♂️
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️
1980 йил. Собиқ СССР. Хулоса шуки, ҳамма даврларда ҳам модани тушунган, озода аёл тенгсиз ҳилқат бўлиб қолаверади.
@oltin_voha
#No_comment #Pishiqchilik
Parkent tumani Sanganak qishlogʻi. Azim Yunusov fermer hoʻjaligi.
🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Ижтимоий реклама
⌛️BU YIL ONA TILI VA ADABIYOTDAN 1-FANI UCHUN O'QISHGA TOPSHIRGAN VA MAJBURIY FAN UCHUN O'QIYDIGAN ABITURIЕNTLAR QAYERDASIZLAR?
Ulgura olarmikansiz?
🤏 O'zbek tili kurslarimiz uchun joylar soni cheklangan va juda ham oz qolmoqda!
🎙 Hoziroq o'z joyingizni band qilishingizni tavsiya qilgan boʻlardim
😱 Siz uchun rad etib bòlmaydigan IMKONIYAT!
✅ Asosiy va majburiy fanlar uchun ona tilidan tizimlashtirilgan, tezlashtirilgan kurs ✊
✅ Tajribaga ega, Amerikada maqolalari va 2 marta kitobi chop etilgan trener ✊
✅ 10 kun ichida maktab bazasi tòliq òtib beriladi✊
@Succesfullgirl ga murojaat qiling
✍️Qabul 20-iyul GACHA davom etadi
Kurs narxi 350 000 , faqat bugun uchun 250 000
✊ Menejerlarimiz 2 soat ichida sizga javob berishadi!
⚡️Ishonchim komilki, siz ushbu kurslarga qo'shilganligingizdan fahrlanadigan darajada darajangiz ajoyib boʻladi, InshaAlloh!
😁 Menga shunday taklif berishganda albatta kursga qatnashgan bo'lar edim
@oltin_voha
#Тавсия
БИР ГУРУҲ ЁШ БОЛАЛАР ЎЗ ОТА-ОНАЛАРИГА МУРОЖААТ ЙЎЛЛАБДИ
💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Тошкент туманидаги 606-сайлов участкасига нуроний отахонлар сайловга овоз бериш учун мотоциклда келишибти.😁
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Олмалиқ шаҳри ҳокими Қобил Ҳамдамов сайловда овоз бериш учун навбатда турибди.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Оҳангарон тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган Музаффар Рашидов Қибрай тумани ҳокими лавозимида иш бошлаши кутилмоқда.
@oltin_voha
#Расман
Сардор Умурзоқов администрация раҳбари лавозимидан озод қилинди.
Сардор Умурзоқов президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Паркентда кишмиш ғарқ пишди. Далада, жойида 10 минг сўмдан сотилаяпти.
Фото: Сўқоқ. Хонадонлардаги ишком тагида узум еяётган журналист-модель Зилола Ҳакимжонова.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Сифатсиз дорилардан вафот этган 65 нафар бола учун Ўзбекистонда умуммиллий мотам эълон қилиниши керак - Gazeta.uz.
Журналистлар фаол равишда бу ташаббусни ёқлаб, дори-дармон тизимини ислоҳ қилиш ҳақида ёзмоқда.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Вилоят «Нуроний» раиси Фарҳод Ботирович Омонов бошқа ишга ўтди.
Пискентлик Абдусамат ота Носиров унинг ўрнига вилоят нуронийларига раис этиб тайинланди.
@oltin_voha
#Эслаб
ЧИЛЛА. АВГУСТ. ЙИЛЛАР ШАМОЛИ.
Авваллари фақат Қўқон шамолини билардим. Чошгоҳ маҳали водийнинг нариги тарафидан майин шаббода эсганда, онам енгларини шимариб, бир жўшқин кайфиятда ҳовлига сувларни сепиб: "Қўқонжоннинг шамолидан айланай", деб қўйгич эдилар. Шу-шу Қўқон шамоли йилнинг тўрт фаслида мумтоз туйғуларни кўнглимга етаклаб келадиган ёқимли образга айланди.
Яқинда қув-қув, чоп-чоплардан ортиб, қишлоққа бордим. Онамнинг қора сочи қолмапти. Отам кексайибди. Кўнглим эзилди. Бу маҳзунликни яқинларимга сездирмаслик учунми, райҳонлар, гуллар ифорига бурканган ҳовлимизни айландим. Ҳар бир гиёҳдан, дов-дарахтдан ўзимни, орзу ортидан чопиб йўқотганим - масъум болалигимни қидирдим. Бахтсиз ҳодиса боис ўлим шарбатини тотган марҳум укамни, марди фақир укагинамни эсладим.
... олис-олисларда, тоғли-тоғли томонларда Қўқон шамоли турди. Кейин ер айланди, осмон айланди – назаримда бу Қўқон шамоли эмас, узоқ ва яқин йилларнинг шамоли эди. Хаёл мени олисларга олиб кетди...
Ўшанда – ҳов ёшлик чоғимда, ўн саккиз йил аввал ҳам чилла шундай беаёв келганди. Эслайман: қаршимда ёз чалқанча йиқилиб ётар, борлиқ чарсиллаган чилла оҳангларида тебранар эди. Атрофда эса сувсаган дарахтлар, ҳансираган замин, офтобда куйган юзлар, меҳнатда тобланган дағал бармоқлар ва... гулламай қўйган юраклар, ҳаловатдан бошқа ҳамма нарсаси бор дунёпарастлар, туйғуларига тупуриб яшаётган одамлар, пешонасига бир шапатилаб, ёр-ёр жўрлигида тақдирига кўниб кетаётган қорамағизгина бир қиз...
Парвардигор билан ўртамизда бир сир бор – мен ўша ёзнинг чилласида, қорамағиз қиз бахмал гўшангада чилла сақлаб ўтирган ёз оқшомларида жизғанак бўлиб куйиб кетганман.
Кейин йиллар ўтди, гоҳи ёндириб, гоҳи куйдириб қайта ва қайта чилла кириб келди менинг ҳаётимга. Меҳмон туйғуларга чап беролмадим, юракда нималардир бўлди, ҳарислик билан дунёдан ўз ҳақимни айириб олишга интилдим. Яшаяпман, бирда кулиб, бирда кулдириб...
Аммо ёзда қишлоққа боришга қўрқаман. Қўқон шамоли кўзимга тақдир шамоли бўлиб кўринади. Бешчинор ортига беркиниб, кўз ёшларини бутун оламдан яшириб, биринчи муҳаббатига видо айтиб ўтирган хаёлчан ўсмир – ёшлигим қаршимдан чиқиб қолишидан қўрқаман...
#Кундаликдаги_қайдлардан
© Беҳзод Қобулов
@oltin_voha
#Сюрприз
"Чеченка" тахаллуси билан ижод қиладиган инстаблогер эрига иккинчи хотин совға қилди.😳
🫥Эр ҳайратда, оқ кўйлак кийган келин эса кундошининг совғаси бўлишга рози.
Мультфильмда айтилганидек, ҳар бир пингвин ўзича бахтли.🤣😂😁
Yoshlar kundaligi
#Ностальгия
Сиз топмишим,
Йўқотмишимсиз.
Сор лочиним,
Ожиз қушимсиз...
P.S. Тўртинчи қаватдаги сарғиш дераза ортида сиз борсиз. Минг йилки, мен кўнгил дарвозангизни чертолмайман. Сиз эса дарпарда узра маҳзун-маҳзун хаёл сурасиз. Уфққа термуласиз умидсиз.
Ахир, севгимиз уфқида ҳеч нарса йўқ, азизам. Уфқ бўм-бўш...
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Бирам ланж кунлар бўлаяпти. Иштиёқнинг йўқлиги, йўқолгани, мавҳумликнинг кўпайиши, жазирама... Аралаш-қуралаш ўйлар босаяпти. Кулгига лойиқ ҳолатларни эслаб, киноя-кесатиқ билан ўзимга ўзим гапираман гоҳида. Масаланми? Хўп. Бир шингил эшитинг.
1. Сувни тежанг, ичимлик сувига ҳазир бўлинг. Аммо Intex сунъий бассейнларини сотиб олинг ва ичимлик сувида чўмилинг.
2. Русча, полякча, чех услубида уйлар қуринг, тўйлар қилинг. Ёз келганда қочиб кетинг бу гугурт қути уйлардан. Хивага борганмисиз? Кондиционерсиз ҳам муздек, салқин қадимий уйлар бор. Ҳаво айланиши идеал даражада. Хуллас, минг йиллик қурилиш ва архитектура меросимиздан юз ўгирганимиз учун жазирамада шундай куйиб, баттар бўлайлик биз.
3. Ер халқники деди Ленин. Ер фермерники деди Ислом Каримов. Ер ҳақиқий деҳқонники деди Шавкат Мирзиёев. Бугун далага икки қадам ташласангиз, ёлланма ишчи шерикликка экин экаётганини, деҳқонни эзувчи помешчиклар синфи шаклланиб қолганини кўрасиз. Тушундингиз-а? Маркс айтган ёлланма ишчилар – бола-бақраси билан далада ётиб ишлаётган қоракўз милатдошларимиз.
4. Энг аломати, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги вазирликлари шаҳарда жойлашган.
5. Хусусий диний таълим қонунан тақиқланган. Лекин ютубда юзлаб дарслар бор. Фалончи домла дарслари, пистончи домла дарслари. Ўзбек уламолари, ўзбекистонлик уламолар. Қизиқсиниб биттасини кўрсанг, ўзининг мағзи пуч бир даъвосини исботлашга қаратилган гаплар бўлиб чиқади. Энг машҳур мисол: бири қўш хотинликни тарғиб қилади, бири инкор қилади. Домино эффекти шу тариқа давом этаверади-этаверади...
@oltin_voha
#Премьера
Аваз Охун - «Кулгитерапия» номли концерт дастури
Муаммо-ташвишларни бир чеккага суриб, албатта томоша қилинг. Мароқли ҳордиқ тилаймиз!😉
@oltin_voha
#Сайлов_2023
Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган 843-сайлов участкасида овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.
@oltin_voha
#сайлов_2023
#Оҳангарон_тумани
Оҳангарон тумани ёшлари сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишмоқда.
@oltin_voha
🇺🇿🇷🇺 Президентлик сайловида овоз бериш учун навбатини кутиб турган юртдошларимиз.
Ўзбекистон элчихонаси. Москва шаҳри. 09.07.2023-йил.
@oltin_voha