oltin_voha | Неотсортированное

Telegram-канал oltin_voha - Олтин воҳа | Пул 10

10493

Матбуот котибининг кундалиги Бот: 👉 @vohamuxbir_bot

Подписаться на канал

Олтин воҳа | Пул 10

Сўнгги қўнғироқ кунида бири биридан улкан орзу-умидлар билан, юраклари ҳапқириб етуклик остонасида турган ўн етти ёшли йигит-қизлар учун махсус

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Янгилик

Тошкент вилояти "ГАИ"сига Хоразмдан саломлар: мактаб ўқувчиларини сўзда эмас, амалда ҳурмат қилинг!

📌 Олмалиқда ўқувчи қизларни "Дамас" уриб кетди. Бугун улардан бири шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Умуман, вилоятда болалар иштирокидаги ЙПХ тез-тез содир бўлиб туради ва жарбланувчилар ҳар доим масъум болалардир.

✔️ Хоразмда ажойиб ва оддий усул ўйлаб топишибди. Болалар қўл кўтариб, йўл сўраб, огоҳлантириб кейин кесиб ўтишга одатланаётган экан. Буни мактаб ва ЙПХ ўртасидаги ҳамкорлик дейиш мумкин.

‼️ Тошкент вилояти ЙПХ раҳбарияти эса, матбуотга ёпиқ, қилинаётган ишлар ҳақидаги узуқ-юлуқ баёнотлардан нарига ўтиш йўқ. Вилоят ЙПХ раҳбари иштирокида бир марта ҳам брифинг ёки матбуот анжумани ўтказилмаган. Оммавий тарғибот механизмларидан фойдаланиш 0 даражада. Бошқарма статистикани яшириб келади. Болалар иштирокида содир бўлган автоҳалокатлар миқдори ва жабрланувчилар ҳақидаги ахборот оммага ошкор қилинмайди.

Хоразм тажрибаси кўрсатаяптики, болалар билан ишлаш керак, уларни ўлим машиналари, эркатой шафёрлар қаршисида ожиз қолдириш – даҳшатли фожиа.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Ностальгия

Охунжон Мадалиев
"Тоғ лоласи"


Энди навбат сеники майли.
Кўйлагимга сув сачратиб ўт.
Лолазорда бирга қолайлик,
Не истасанг муродингга ет...


P.S: Бугун устоз санъаткор Охунжон Мадалиев ҳаёт бўлганида 60 ёшни қаршилар эди. Охиратлари обод бўлсин!

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Гул байрамининг авж нуқтаси. Гуллар парадининг шаҳарга кириб келиши. Финиш нуқтаси.

Тўлиқ видео (100 мб)

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Тавсия

ГУЛ БАЙРАМИНИ ТОМОША ҚИЛИШ УЧУН БОРАДИГАНЛАРГА 5 ТА ТАВСИЯ

Гуллар – табиатнинг табассумидир. Эртага Наманганда Халқаро гул фестивали очилади. Фестивалга қизиқиш ўта юқори. Минглаб ҳамюртларимиз эрта тонгдан бошланадиган ва бир ой давом этадиган айёмга ошиқмоқда. Лекин байрамга борганда эътибор қаратиш керак бўлган 5 та жиҳатга тўхталамиз.

Гуллар автокарвони. Эрталабдан бошланадиган гуллар паради – энг зўр шоуни томоша қилиш учун қулай жой ҳудуддаги университет, тиббиёт коллежи атрофларидир. Шунда параднинг асосий майдонга кириб келиш жойини кўрасиз, сўнгра пиёда юриб Бобур номидаги марказий боғга, фестиваль павильонларига кирасиз. Тиқинда қолиб кетиш хавфи камаяди.

Гул байрамининг рамзи. Юз минглаб гуллардан ясаладиган улкан товус – гул байрамининг асосий кўргазмасидир. Гул байрамига бориб, товусни кўрмай қайтиш – ҳайратланарли кўргазмадан қуруқ қолиш дегани. Ҳар йили товус қандай безатилганига қараб, гул байрамининг савияси, маҳобати фарқланади.

Гул харид қилиш. Гул байрами – гуллар савдоси қизийдиган ўзига хос майдон ҳисобланади. Сиз Наманганга гул байрамига борар экансиз, беихтиёр ўзингиз ёқтирган гулни харид қилишни бошлайсиз. Лекин, маслаҳатимиз, гул харид қилгани кечқурун борган маъқул. Одам кўп бўлади, атрофда машина қатнови тўхтатилади. Тувакдаги гулни тиқилинчда кўтариб юриш эса ноқулай бўлади, нобуд бўлиши ҳам мумкин.

Қулай вақт. Гул байрамини тунда томоша қилиш – ёқимли ва романтик кайфият бағишлайди. Тунда атроф ёп-ёруғ ва чиройли бўлиб кетади, гавжумлик бироз тарқайди. Эркин саёҳат қилиш, анвои гуллардан ясалган муҳташам декорацияларни томоша қилиш завқли жараён.

Парковка. Машиналар ҳаддан зиёд кўп ва тиқилинч юзага келиши мумкин. Айниқса, гуллар паради бўлаётган вақтда шаҳарда қатнов жараёнлари ўзгаради. Шу боис, шаҳарга эртароқ кириб олишни тавсия қиламиз.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

…ёзган хатларимни бурдалаб ташла, сенга арзимайман тушиниб етдим.

Хуршид Абдурашид шеъри

@muhrdor

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Олмалиқ тўйларида янги тренд пайдо бўлаётган экан. Байроқ ва ватан ҳақидаги қўшиқ билан тўй бошланаётган экан. Ғалати туюлди, лекин барибир қандайдир ёқимли.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Нурафшон: кеча ва бугун. Тўйтепа қандай қилиб йирик шаҳарга айланмоқда?

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига 5 йилдан буён раҳбарлик қилиб келаётган профессор Тўрақул Арзиқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгалаб турган лавозимидан озод қилинди. У ССВда масъул лавозимда иш бошлаши кутилмоқда.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#9_май_Хотира_ва_қадрлаш_куни

Тенгдошим,
Асрдош биродар!
Кел, бир он жим ўйга чўмайлик.
Бу ерда ётибди фидолар.
Кел, уни гулларга кўмайлик.

Бу ерда бахт бўлсин, нур бўлсин,
Бўлмасин қора тун зулмати.
Бу ерда юраклар ҳур бўлсин.
Қайтмасин у кунлар даҳшати.

"Нидо", Эркин Воҳидов

Видеолавҳада:: II жаҳон уруши қатнашчилари - пискентлик Анорқул ота Ҳотамов ва нурафшонлик Раҳим ота Илёсов.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

📣📣📣📣📣📣

💭 "Олимлар минбари" лойиҳаси юртимиздаги барча тадқиқотчилар, илм-фан намояндалари ва ёш изланувчиларни ҳамкорликка чорлайди.

🌐 Медиа лойиҳа орқали Сизнинг илмий ва илмий- оммабоп мақолаларингизни, жамоатчиликка тақдим қиламиз.

📖 Янги китобингиз, монография ва ўқув қўлланмаларингиз ҳақида юқори савиядаги мутахассисларимиз томонидан муаллифлик мақоласи тайёрланади ҳамда эълон қилинади.

‼️ "Олимлари минбари" дан фойдаланиб, жамоатчиликка сўз айтинг, фикрларингизни етказинг.

Бизга материал юбориш:
@material_yuborish_bot

@olimlar_minbari жамоаси.

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

ЦЕНЗОР ШОГИРД ТАБРИГИ

Устоз, устозлар ҳақида ёзиш жуда қийин. Агар устозинг мохир қалам соҳиби бўлса, яна бир машаққат… Касбдаги ўргатганларини эьтироф қилгим йўқ: билганингни билма, билмаганингни бил, деганларидек соҳамизда ҳали сиздан ўрганадиганларим бисёр. 😊

Устозлар кўп, бизга ниманидир ўргатадиган устозларимиз ҳаммамизда ҳам бор. Ҳаммаси ҳам қалбимизда қолмайди, нега? Уларда фидоийлик турфа.

Сир эмаски, контрактда ўқийдиган талабада доим ҳам моддий муаммо бўлади. Ёзги таьтил вақтларида биз учун иш ҳозирлаб қўярдилар. Бу ҳар йиллик аньанага айланди. Маълум сабаблар билан бир йили давлат ишидан кетдилар. Бир лойиҳа қилиб, яна биз шогирдларини ёнига чақириб олдилар.

Ойлик бериладиган кун устозим кечикди, аммо бизга кетмасликни тайинладилар. Шу кун пулни қийналиб топганларини кейинроқ эшитдик. Жуда қийин моддий танқислик вақтида, ўзи маошсиз ишлади. Аммо 4 нафар ёш шогирдини пулсиз қолдирмади. Буни воқеани ичида бўлган одам ҳис қилади фақат.

Ҳозир ҳам катта-кичик лойиҳалар билан ёшларни кўпроқ ишга олади, қўллайди. Бу менга ёқмаса ҳам сўнгги йилларда жуда шогирдпарвар бўлиб кетяптилар.🙈😉 Тарихини эшитсангиз кўпчилиги бебош болалар бўлган ўз вақтида) Аммо ҳозир ўз ишининг устаси.

Устоз, сиз жуда кўп ёшларни ҳаётда ўз йўлини топишига кўмак бергансиз. Ўзим биринчи шогирд сифатида🙃 кейингиларини ҳам ҳаётида катта ижобий ўзгаришлар қилганлигингизни биламан.

Назаримда, инсон ортидан қолдириши истайдиган нарса фақат яхши ном. Айта оламанки, бугун сиз мен билган инсонлар ичида энг яхшиларидансиз!
Сизга тилаганларим, тилайдиганларим, тиламоқчи бўлганларимнинг адоғи йўқ.

Устозим, янги ёш, янги маслак муборак. Мартабангиз орзуларингиз қадар буюк бўлсин. Ҳаётингизнинг энг бахтга сероб бўладиган янги саҳифаси муборак! Ҳамиша қадрингиз улуғ, толеингиз буюк бўлсин!

Шогирдингиз Мадина Абдусаматова.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Кун хулосаси

Ғаразсиз юракларга, фикр кишиларига яқинроқ юраверинг. Ғаразгўйлар эса ўз итфеълини намоён қилиб ўлиб кетсин, индаманг.

#Ҳикмат

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Сизларга битта зўр шпаргалка. Шерлок Холмс бўладию, кўрган кишисини касби ва ҳоказо маълумотларини айтадиган. Мен ҳам ҳаётий кузатувларимдан кимнинг кимлигини тахминан сезаман. Кетдик. Агар одамлар билан гаплашаётганда:

- Қўлида блокнот, тинмай ёзаётган, ўзи ўйчанроқ одам бўлса, у журналист;
- Камарига машина ключини осган, қўлида папка, шошиб кетаётган ёш йигит бўлса, у 90 фоиз солиқчи ёки банк ходими;
- Беўхшов соқол қўйган, кўзи олазарак ёшроқ йигит бўлса, у ҳамма кўчага кириб чиққан, профессионал бекорчи;
- Агар гапираётган одамнинг кўзига тикка қараб, савол-жавоб қилаётган, ўзини саволлардан олиб қочмаётган одам бўлса, у ҳоким;
- Агар сен жиддий оҳангда гап бошлаганингда у кутилмаганда шу гапингни охирини айтиб қўйса, оқибати нима бўлишини совуққонлик билан таъкидласа, у прокуратура ходими;
- Агар мусиқа эшитганда, беихтиёр елкаларини учириб-учириб, соме бўлса, у Хоразмлик;
- Агар ўзи Бухора шевада гапирсаю, машинасида Оғабек Собировни эшитиб кетса, демак, у Қоракўл ёки Олот туманидан;
- Агар санъаткорларни салгина менсимай гапирса, бизда халқ унча-мунчасини эшитмайди деб қулоқ-миянгни еб, кейин ўзи сал туриб берилииииб, маза қилиб қўшиқ эшитиб ўтирса, билингки, у Қорахитойдан;
- Агар ўртачадан сал семизроқ, 7-8 та аёл қўлида қоғозларни кўтариб, қизғин муҳокамалашиб кетаётган бўлса, булар Хотин-қизлар бўйича замҳокимни кушандалари, доимий ёзувчилар, кучли бошоғриқ;
- Агар...

Қалай? Фикримга қўшиласизми? Қани, сиз ҳам давом эттиринг?

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Россия бугун Украинага ядро қуролидан зарба бериши кутилмоқда – ОАВ.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Ҳаёт ҳақиқатлари

Умид билан бир ниятни – ниҳолни, яъники, шогирдни тарбия қиласан. Унга вақт ажратасан, усталарданда уста бўлишига шароит қилиб берасан, ҳар қадамда елка тутасан. Ўрни келганда қаттиққўллик билан бутайсан, танбеҳлар берасан.

Мева беришни бошлаганда эса қандайдир бир савдо ўртага тушса, дилинг ранжийди. Қўлидан иш келиб қолганда, кўп нарса ўзига боғлиқ эканлигини онгли равишда англаб, ўзи билан ҳисоблашишга зимдан мажбур қиладиган шогирдлар – омон бўлинг, бор бўлинг.

Мен сизларни дуо қилишда давом этаман.

Абдулсаййид Файз

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Ҳурматли вилоятимиз аҳолиси! Тошкент вилояти ҳокимлигининг телеграмдаги расмий саҳифасига уланинг! Бу каналда сиз ҳудудга доир янгиликларни биринчи бўлиб биласиз. Расмий ахборотлар билан танишасиз. Шунингдек, вилоят ҳокими, ҳоким ўринбосарлари билан онлайн мулоқот қилиш имконияти ҳам бор.

Телеграм каналнга уланиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEUEVS8mFRkS9jhRHg

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#ФинишЧизиғи #ГулБайрами #Наманган

Бу лаҳзаларни шунчаки томоша қилиш керак.
😍

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Гоол! Аргентина-Ўзбекистон. 0:1. Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати. Олдиндамиз!

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

«Илоқ» фестивалида машҳур ўланчи, пиллакор, фольклор фидойиси Улуғой аянинг шогирдлари уни эслашди.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Илоқ #Ўрғоз

Эртага Ўрғозсойда қадриятлар жонланади, сайил, майдон томошалари, дилкаш гурунглар бўлади. Негаки эртага бошқача кун - «Илоқ» фестивали куни.

Видеога изоҳ: фестивалнинг 2019 йилги манзаралари. Ўрғозсой ёнбағирлари. Эртага айнан шу жойда яна тарих ва келажак чорраҳасида кўришамиз.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Балки ҳасадингиз келар, лекин нима қилай😂😂

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#хайрли_тонг

Янги кун янги имкониятлар демакдир. Қандай вазият бўлишидан қатъий назар кимгадир кераклигингизни, кимнидир бахтли қила олишингизни унутманг! Чунки Сиз дунё учун кимдирсиз, лекин кимлар учундир бутун дунёсиз...

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Кун суратлари. «Турналар» алоҳида мавзу, эпик миқёс. Чирчиққа ҳар борганимда «Турналар» монументига қарайман. Қачондир сафдан тушиб қолишимни, охират сари рихлатимни ўйлайман.

Ғолиб бўлиб яшаш ва шараф билан ўлиш насиб қилсин барчага: нафс билан курашда, ғанимлар билан курашда...

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#расман

Ўзбекистонда муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилади. Сайлов куни – 9 июль.


@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Ҳаётимнинг саҳналарида,
Кўринмаган актёрим менинг...

P.S. Расм бу ердан, шеър бу ердан. Яхши контентдан таъсирланиб, шу постни яратдим. Қанақадир чуқуур маъно қидирманглар.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

2024 йил учун грин-карта натижалари эълон қилинди. Расмий сайтда текшириб кўриш мумкин: https://dvprogram.state.gov

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Туғилган_кун
#Қутлов

Афлотунга шогирд эди Арасту,
Ул шогирдга шогирд бўлди Искандар.
Бу олтин силсила, давоми мангу,
Ўзи устоз бўлар устоз кўрганлар!


❗️Журналист Беҳзод Қобулов улуғ устозлар таълими ва дуосини олган. Ёш бўлса-да ўзи ҳам муносиб шогирдлар тарбияламоқда. Бу ҳам бўлса илмнинг, меҳнатнинг, ҳаракат ва касбга муҳаббатнинг мевасидир.

Билганингиздек, янгиликларга ўч "Ёшлар кундалиги" жамоаси ҳам Беҳзод Қобуловнинг меваларидан. Ва бугун биз бундан фахрланамиз.

🥳Устоз, таваллуд кунингиз муборак бўлсин! Умрингизга барака ва файз ёғилаверсин! Ишчанлик кайфияти сизни тарк этмасин. "Ёшлар кундалиги" жамоаси сизни қадрлайди ва яхши кўради!😍✊

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Бугун мен учун оғир кун. Грин карта ютуқлари эълон қилинади. Юрагимдаги энг ноёб туйғуларим билан ўйнашади булар.

Айниқса, университетда «Ватан туйғуси» фанидан жўшқин дарс ўтган домлам АҚШга грин карта ўйнаб кетганини эсласам, устига устак, бугун ҳам шунақа сюжетлар давом этаётганини ўйласам, чок-чокларим узилади, маънавиётга терс ўгирилиб қарсиллаб қулайман ўзимнинг ичкин оламимга...

#ГринКартаҚувончи

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

ҚАЕРДАСИЗ, ЁНАРИҚЛИК НЕМИСЛАР?

Иккинчи жаҳон уруши бошланганида Россиянинг Волга бўйи ҳудудидан бир қанча немис оилалари ҳозирги Ёнариқ қишлоғига, темир йўл устидаги бўш ётган текисликка кўчиб келишди. Немис оилаларининг меҳнатсеварлиги натижасида сайҳон ерга ерости суви чиқарилди. Томорқаларига сабзавот, мева дарахтларини экиб, 5-6 йил ичида ушбу сайҳон ерни боғу бўстонга айлантирдилар.

Маҳаллий аҳоли бу жойни “Немислар посёлкаси” деб атай бошладилар. Ҳозирги кунда ушбу жойда немис халқи яшамаса-да, аммо қишлоқ “Немис посёлкаси” деб аталади. Баҳор келиши билан ариқларни тозалаш, деворларни оқлаш, эшик олдидаги кириш-чиқиш жойларини тартибга келтириш немис хонадонларининг одатий иши эди. Ҳар бир хонадон уйи олдида, албатта, 40-70 та товуқ, ғоз, курка каби паррандалар мавжуд эди. Оила аъзоларининг кичигидан каттасигача жонларини фидо қилиб ишлашарди.

Мен 1960-1970 йилларда 15-умумтаълим мактабида ушбу миллат ўқитувчилари билан бирга ишлаб, улардан кўп ижобий фазилатларни ўргандим. У вақтда мактаб 8 йиллик бўлиб, рус ва ўзбек гуруҳлари мавжуд эди. Немис болалари рус гуруҳида ўқир эдилар. Мен билан ишлаган немис миллатига мансуб ўқитувчилар бозордан деярли озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олмас эдилар. Хўжаликларидаги ўзлари етиштирган тухум, парранда гўшти, сабзавот маҳсулотларининг ортиқчасини бозорга олиб чиқиб сотардилар. Кейинчалик ушбу миллат вакилларининг вафот этганлари Ёнариқдаги “Христиан” қабристонига дафн этилди. Қариндошлари томонидан қабрлар дид билан ободонлаштирилди. Қабртошлари чиройли қилиб қўйилар эди. 1980 йил бошларида кўпчилик немислар ўз юртларига кўчиб кетдилар. Лекин улардан ўрганган яхши ишларимиз хотира бўлиб қолди.

Ҳамид Сулаймонов,
меҳнат фахрийси.
Қорахитой қишлоғи.

@oltin_voha

Читать полностью…
Подписаться на канал